logo

Газларни тозалаш технологиялари. Газларни олтингугурт диоксидидан (абсорбцион, адсорбцион ва каталитик ) тозалаш технологиялари

Yuklangan vaqt:

19.01.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

436.2529296875 KB
Газларни тозалаш технологиялари. Газларни олтингугурт диоксидидан (абсорбцион, адсорбцион ва каталитик ) тозалаш технологиялари РЕЖА 1. Олтингугурт ангидридини ҳосил бўлиш манбалари ва уларнинг зарарли таъсири 2. Газларни олтингугурт ангидриди (SO 2 ) дан абсорбцион усулда тозалаш 3. SO 2 газларини адсорбцион тозалаш усули 4. SO 2 газларини каталитик зарарсизлантириш 1. SО 2 гази ҳосил бўладиган соҳалар SО 2 гази - • сульфат кислота - Н 2 SO 4 , • аммоний сульфат ишлаб чиқаришда, • қаттиқ ёқилғини қайта ишлашда, • металлургия, • иссиқлик электр станцияси, • капрон, линолеум, рубероид, пенопласт, текстил, коғоз, • озиқ-овқат каби саноатларининг чиқинди тутун газларида учрайди. Зарарли таъсири SO 2 гази заҳарли газлар туркумига кириб, унинг таъсирида нафас йўллари бўғилади, кўзни яғлиғлантиради, йўтал тутади, кўзни ёшлантиради, бош оғрийди, нафасни қисади, бронхларни қуритади, шу билан бир қаторда металл ускуналарни коррозияга учратади, қурилиш материалларини емиради, қишлоқ хўжалик ерларига “кислотали ёмғир” кўринишида тушиб, яроқсиз ҳолга келтиради ва халқ ҳўжалигига жиддий зарар кўрсатади. SО 2 газининг рухсат этилган чегаравий концентрацияси РЭЧК-0,5 мг/м З ни ташкил этади. 2.Газларни олтингугурт ангидриди (SO 2 ) дан абсорбцион усулда тозалаш Чиқинди газларни SO 2 газидан тозалаш учун жуда кўп хемосорбентлар таклиф қилинган. Аммо уларнинг баъзи-бирлари ишлатилади. Чунки тозаланадиган газ ҳажми юқори, SO 2 газининг концентрацияси эса паст, ҳарорати юқори, чанг ва аралашмамалар миқдори кўп бўлади. Бу сабаблар абсорбент танлашда маълум бир қийинчиликларни туғдиради. Абсорбция учун сув, ишқорий, ишқорий-ер металларнинг тузли ва сувли эритмалари қўлланилиши мумкин. Сувга абсорбция Сув ёрдамида SO 2 гази абсорбция қилинганда қуйидаги реакция боради: SO 2 + H 2 O = H 2 SO 3 SO 2 гази сувда яхши эримайди. Жараённи чуқур олиб бориш мақсадида абсорбер ҳажми катталаштирилади, сув сарфи оширилади. Сувга ютилган SO 2 гази 100 0 С да қиздирилганда қайта ажралиб чиқади. Ушбу усулда энергия сарфи юқори. Денгиз суви ёрдамида абсорбция 1-электрофильтр; 2,3-абсорберлар; 4- қиздиргич; 5-реактор. Охактошли ва охакли усуллар Ҳозирги кунда кўпинча SO 2 газини ушлаб қолиш учун охакли сувлар ишлатилади. Ушбу усулни афзаллиги - оддий технология, эксплуатация қиймати нисбатан кам, сорбентни арзонлиги, тозалаш жараёнида газни совитмасдан, чангдан ажратмасдан олиб бориш мумкинлиги. Амалда охактош, доломит, бўр ва мергел материаллари қўлланилади. Охак охактошни юқори 900-1000 0 С ҳароратда қиздириш орқали олинади. Охакли ва охактошли усулда қуйидаги реакциялар боради: SO 2 +H 2 O  H 2 SO 3 CO 2 +H 2 O  H 2 CO 3 CaCO 3 + H 2 SO 3  CaSO 3 + H 2 CO 3 CaCO 3 +H 2 CO 3  Ca(HCO 3 ) 2 CaSO 3 +H 2 SO 3  Ca(HSO 3 ) 2 Ca(HSO 3 ) 2 +2CaCO 3  Ca(HCO 3 ) 2 +2CaSO 3 Ca(HSO 3 ) 2 + H 2 SO 3  Ca(HSO 3 ) 2 +2H 2 CO 3 CaSO 3 +O 2  CaSO 4 Охакли сув ёрдамида тозалаш 1-абсорбер; 2-йиғгич; 3-вакуум-фильтр Натрий тузлари билан хемосорбцияси . Ушбу абсорбентлар юқори ютувчанлик қобилиятига эга ва улар учувчан эмас. Усул барча концентрациядаги SO 2 газларини ушлаб қолиш учун қўлланилиши мумкин. Жараённи турли вариантларда олиб бориш мумкин. Сода эритмаси ёрдамида абсорбция қилинганда натрий сульфити ва бисульфити ҳосил бўлади. Na 2 CO 3 + SO 2 = Na 2 SO 3 + CO 2 Na 2 SO 3 + SO 2 +H 2 O = 2NaHSO 3 Сульфит-бисульфит усулида SO 2 газини абсорбцион тозалаш. 1-абсорбер; 2-3- сиғимлар; 4-регенератор; 5-буғлатиш (десорбер) колоннаси. Магний оксиди асосидаги суспензия ёрдамида тозалаш 2-нейтрализатор; 3-центрифуга; 4- қуритгич; 5-печь 3. SO 2 газларини адсорбцион тозалаш усули Абсорбцион усулининг камчилиги: • тўйинган абсорбентлар кўринишидаги оқава сувларни ҳосил бўлиши; • оқава сувларни утилизация қилиш ёки қайта ишлатиш муаммоси. Шунинг учун қуруқ адсорбцион усуллар бундай камчиликлардан ҳоли ва шунинг учун ушбу усул кейинги пайтларда йўлга қўйилмоқда. Қўлланиладиган адсорбентлар Қаттиқ сорбентлар ўзида кимёвий актив моддалар ушлаши ёки ғоваксимон материалдан иборат бўлмоғи лозим. Хемосорбентлар сифатида айниқса Al, Ri, Cl, Co, Cr, Cu, Fe, Hf, Mn, Ni, Su, Th, Ti, V, U, Zr оксидлари қўлланилади. Улар ичида айниқса марганец - Mn оксиди асосидаги сорбент SO 2 газларини яхши ушлаб қолади. Марганец оксиди-MnО асосидаги адсорбция Бунда адсорбцион тозалаш жараёнида тўйинган сорбент аммиак ёрдамида регенерация қилинади ва ҳосил бўлган аммоний сульфат керакли модда(минерал ўғит) сифатида қишлоқ ҳўжалигида ишлатилиши мумкин . Бошқа адсорбентлар • Қаттиқ сорбент сифатида активланган кўмир ҳам ташланувчи газ таркибидаги SO 2 газини ушлаб қолишда яхши самара беради. Жараён 110-150 0 С ҳароратда боради. • Табиий цеолитлар ҳам SO 2 газини яхши ютади. Уларга клиноптилолит ва мординит таркибли минераллар киради. Цеолитларнинг юқори ҳароратда ҳам SO 2 газларини яхши ютиши санитар газ тозалашда бошқа саноат адсорбентларига қараганда ўзини қулайлигини кўрсатади. Фақат тозалаш жараёнида газ қуруқ бўлиши керак, акс ҳолда тозалаш жараёнининг даражаси пасайиб кетиши мумкин. Афзаллиги Қуруқ усулнинг афзаллиги яна шундан иборатки, бунда юқори ҳароратдаги газларни совутмасдан тозалаш мумкин, ҳамда газлар намланиши шарт эмас, бу эса аппаратларни коррозия бўлишидан сақлайди. 3. SO 2 газларини каталитик зарарсизлантириш  Чиқинди газларни олтингугурт диоксидидан каталитик усулда тозалаш усули SO 2 газини SO 3 газигача нитроз ёки контакт усулда оксидлаш ва ҳосил бўлган газдан сульфат кислота олишга асослангандир. Нитроз усулда SO 2 таркибли чиқинди газга NO 2 :SO 2 = 2:1 нисбатда азот оксидлари аралаштирилади. Шунда қуйидаги реакция содир бўлади: SO 2 +Н 2 О + NO 2  NO +H 2 SO 4 Ҳосил бўлаётган сульфат кислота концентрацияси бунда буғсимон ҳолатда бўлади. Қўлланиши Азот кислотаси ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган нитроз газларини таркибида SO 2 газлари бор тутун газларига аралаштириш билан юқорида шарх бериб ўтилган технология асосида 0,3% SO 2 , 0,01% SO 3 , 0,06% NO 2 таркибдаги чиқинди газларни 95% гача тозалаб, 80% ли концентрацияли сульфат кислотаси ва 50% ли нитрат кислотаси олиш мумкин. Қўлланиши (давоми) Контакт усулда тутун газлари 99% гача кул қолдиқларидан тозаланиб ванадий контакти юкланган реакторга юборилади. Бу ерда 450 o С да SO 2 газлари SO 3 газигача газ таркибидаги кислород таъсирида оксидланади. Конверторланган газлар кейин 230 o С гача совитилиб, сульфат кислотаси билан ювилади. Абсорбердан чиқаётган қолган газлар толасимон фильтрдан(сульфат кислота туманларини ушлаб қолиш мақсадида) ўтказилиб, атмосфера ҳавосига мўри орқали чиқариб юборилади. Ушбу тозалаш жараёнида 80%ли концентрациядаги сульфат кислотаси олинади. Ҳозирги кунда тоғ-кон саноатида рудаларни тайёрлаш жараёнида ҳосил бўлаётган SO 2 таркибли чиқинди тутун газларидан юқорида шарх бериб ўтилган технологиялар асосида тутун газларини тозалаш билан биргаликда керакли сульфат кислотаси маҳсулотини олиш мумкин. Масалан, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатида бундай қурилма фаолият кўрсатмоқда . Эътиборингиз учун раҳмат !