logo

Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш зарурияти, мақсадлари, шарт-шароитлари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

493.5 KB
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш зарурияти, мақсадлари, шарт-шароитлари Бажарди: РЕЖА • 1 . Ўтиш даври тушунчаси, унинг моҳияти ва зарурияти • 2. Ўтиш даврининг «модел»лари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари • 3. Ўзбекистонда демократик жамиятга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари Ўтиш даври тушунчаси, унинг моҳияти ва зарурияти • Ўтиш даври барча давлатларнинг юксак тараққиётига эришиш йўлидаги содир бўладиган ўзига хос «оралиқ» муҳлат ҳисобланади. • У ҳар қандай давлат учун умумий қонуниятдир. Чунки давлатлар вужудга келиши биланоқ, бирданига юксак тараққиёт даражасига кўтарила олмайди, балки ҳар бир давлат энг аввало, шаклланади ва маълум тарихий тараққиёт босқичларини ўз бошидан ўтказади. Маълумки, ҳар бир давлатнинг вужудга келиш, ривожланиш ва юксак даражасига кўтарилиш жараёнлари олимлар томонидан ўрганилган ва бугунги кунда ўрганиш давом этмоқда. • Аммо, “Ў тиш даври ” ўзи нима? Нима учун ўтиш даври деб айтилади? – деган саволларга мукаммал жавоб илмий адабиётларимизда энг кам ишланган муаммолардан биридир. Шунга кўра уни мукаммал тарзда ўрганмасдан туриб, мамлакатимизнинг ривожланиш хусусиятларини аниқ тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, бугун юксак ривожланган ёки кам тараққий қилган ёҳуд эндигина ривожланиш томон қадам ташлаётган мамлакатларнинг бир иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тузумдан иккинчисига ўтиш жараёни айнан такрорланмайдиган ҳодисадир. • Ў тиш даври учун барча мамлакатлар учун хос бўлган умумий бўлган қонуниятлар ҳам мавжуд. Улар сиёсий ҳокимиятни ўзгартириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, янги тафаккур ва турмуш тарзини шакллантиришда намоён бўлади. Аммо, уларни амалга ошириш ҳам давлатлар ва унда яшаётган халқнинг менталитети билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Хўш, нега шундай? Ўтиш жараёнида тайёр андозалар ёки «модель»дан фойдаланиб, пировард мақсадни амалга оширишга киришилса бўлмайдими? Ёки маълум тарихий босқични босиб ўтмасдан, юксак тараққиётга эриши ш мумкин эмасми ? • Аслида ўтиш даври назарияси деганда нимани тушунмоқ керак? Ўтиш даври у ҳақидаги турли қарашлар тизими ҳисобланади. Улар асосида умумлашган назариялар шаклланади. қарашлар турли-туман, ҳатто улар бир-бирига қарама-қарши бўлиши ҳам мумкин. Энг муҳими уларни таҳлил қилиш асосида илмий хулосалар ишлаб чиқилади. Хулосаларнинг илмийлиги эса уларнинг моддий кучга айланишида ўз ифодасини топади. Яъни, ўтиш даври ҳақидаги назарий қарашлар реал ҳаётда ўз ифодасини топса, амалиётда ўз самарасини берсагина, илмий хулоса даражасига кўтарилади. Ана шу маънода ҳам ўтиш даври назарияси деганда, мамлакатларнинг маълум бир ижтимоий тараққиётдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўлган оралиқ босқичлар натижаси ҳақида шаклланган қарашлар тизими тушунилади. • «Ўтиш даври» ҳақида фикр юритганимизда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқаролик жамиятигача бўлган барча тузумларнинг инсонлар манфаатлари ва эҳтиёжларини тўла қондира олмаслиги боис, уларнинг биринчисидан иккинчисига объектив равишда ўтиши учун эҳтиёжни юзага келтириб туради. Бу ўз навбатида янги тузумга ўтиш даврини бошлаб беради. • Хуллас, эволюцион йўл бугун дунё мамлакатларининг ривожланишига ва минтақаларда барқарорликнинг юзага келишига ҳамда умумий тараққиёт учун самара бера оладиган йўл сифатида намоён бўлмоқда. Бозор иқтисодиётининг асосий тушунчалари 1. ТАЛАБ Бу энг аввало бирор – бир товар ёки хизматларга бўлган эҳтиёжнинг бозорда намоён бўлишидир. 2. ТИКЛИФ Ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган ва муайян пайтда бозорга чиқарилган ёки келтириш мумкин бўлган жами товарлар ва хизматлар миқдоридир. 3.НАРХ (Баҳо) Товар қийматининг пулдаги ифодаси бўлиб бозор иқтисодиётининг муҳим дастагидир . 4. ТАДБИРКОРЛИК Мулкчилик субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлиги асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолийат кўрсатишдир. 5.РАҚОБАТ Ишлаб чиқариш муносабатларини субъектлари ўртасида юқоридаромад олиш имконияти учун олиб бориладиган курашдан иборат. 6.КОРХОНА Ўз маблағлари вавоситаларигга эга бўлган маълум турдаги товарларни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш мақсадида биргаликда фаолийат олиб бораётган меҳнат жамоаси . 7. ҚИЙМАТ Товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарда гавдаланган ва унда моддийлашган меҳнати . 8. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ Инсон меҳнатидан фойдаланиш асосида ҳар қандай иқтисодий маҳсулот яратиш ва унгамос равишда ресурсларни қайта ишлаш. 9. КАЛЬКУЛЯЦИЯ Бир порция товар таййорлаш учун қилинган харажатларни кўрсатувчи ҳужжат. Бозор иқтисодиёти товар пул муносабатларига асосланган ва уларга хос иқтисодий қонунлар асосида бошқариладиган иқтисод туридир. Нарх навони эркинлаштир иш Мулк шаклларинин г хилма - хиллиги Рақобат Иқтисодий манфаат ларни уйғунлаш тиришга интилиш Тежам корлик Юридик ва жисмоний шахслар нинг имконияти Ижтимоий йўналиш нинг кучайишиСоқлом пул муомаласиИқтисоднинг антинопо листик характериИқтисодий фаолият эркинлиги Бозор иқтисодиё тининг асосий белгилари • Бозор исло ҳ отлари умумдавлат и қ тисодий ва ижтимоий дастурларини амалга ошириш учун республика ми қ ёсидаги барча даромадларни бирлаштириш ва марказлаштириш, шунингдек, уларга мос келувчи соли қ тизимини тадрижий исло ҳ қ илиш заруратини келтириб чи қ арди. • Давлат солик-бюджет сиёсатининг стратегик вазифаси давлат маблагларини тузилмавий кайта куришни, иктисодий мустакилликни ва охир окибатда ахоли фаровонлигининг ошишини таъминлаш учун ривожланаётган бозор и қ тисодиёти механизмларига ва унинг инфратузилмасига ма қ садли таъсир к ў рсатишга й ў налтиришдан иборат. • Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида фирмаларнинг мустақиллиги бир қадар чекланган бўлади. Фирмалар ва хўжаликлар, биринчидан, эркин бозор учун ишласалар, иккинчидан, давлат буюртмасига биноан ишлайдилар, товарни давлатга харид нархига кўра сотадилар. Шу жиҳатдан улар ярим мустақил бўладилар. • Ўзининг фаолият миқёсига қараб фирмалар кичик, ўрта ва йирик корхоналарга бўлинади. Ўзбекистонда ишловчилар сони саноат ва қурилишда 50 кишигача, бошқа ишлаб чиқаришда 25 кишигача, фан ва илмий хизмат кўрсатиш соҳасида10 кишигача, чакана савдода 5 кишигача бўлган корхоналар кичик корхоналар ҳисобланади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, унинг ма қ сади ва вазифалари. • Биринчидан, шундай муаммолар мавжудки уни бозор бажара олмайди ва тартибга солишга лаёкатли эмас. Масалан, мудофаани таъминлаш, мамлакатни ички тартибни саклаш, ахолининг кам таъминланган кисмини ижтимоий химоялаш кабилар. • Иккинчидан, хусусий ишлаб чиқариш ва истеъмол бир катор ижобий ва салбий окибатларни тугдиради. • Учинчидан, Индивидуал истеъмолчилар ҳамма вакт у ёки бу товарни истеъмол килишнинг окибатларини натижасини аник бахолай олмайди ва зарарли товарларни истеъмол килишни чеклаш вазифасини уз зиммасига олади. Масалан, тамаки махсулотларига юкори акциз (эгри) солигини урнатади. • Хуллас, давлат иқтисодий усишнинг баркарор булишини доимо рагбатлантириб боради ва бу йулда иқтисодиётни тартибга солиб боришнинг чора тартибларини ишлаб чикади.