logo

Ўзбекистондаги умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш ва иш ҳақини ҳисоблаш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

4674.6162109375 KB
Ўзбекистондаги умумтаълим муассасалари Ўқитувчиларини тарификациялаш ва иш ҳақини ҳисоблаш Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш тартиби • Ўқитувчилар тарификацияси хар йили 1 сентябр ҳолатида синф- комплектлар, гурухлар тулдирилган ҳамда ўқув юкламаси таксимлангандан сўнг амалга оширилади. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш тартиби • Ўқитувчининг умумий юкламаси Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган халқ таълими ходимлари мехнатига хақ тўлаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ўқув ва педагогик юкламадан иборат булиб, бир йилда 1548 соатни ташкил этади. Педагогик юклама белгиланган ўқув юкламасидан пропорционал равишда бошланғич синфларда 1,0 ва юқори синфларда 0,8 коэффициентларни қуллаш оркали белгиланади. (Намунавий режа бўйича ўқитувчининг умумий бир ойлик юкламаси 154,8 соатни ташкил килади. Хафталар сони бир ойда 4,3 хафта хисобида белгиланган. Бошланшч синф укитувчисининг 1,0 ставкаси учун хафталик умумий юкламаси 36 соатни ташкил этади, шундан ўқув юкламаси - 18 соат, педагогик юклама - 18 соат, юқори синф ўқитувчисининг 1,0 ставкаси учун эса хафталик умумий юкламаси 36 соатни, шундан 20 соат ўқув юкламаси ва педагогик юклама - 16 соатни ташкил этади) Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш тартиби Мисол: • Бошланғич синф ўқитувчисига 1 ставка - хафтасига 18 соат хажмда ўқув юкламаси белгиланган. Тегишли хажмда шунда педагогик юклама 18 соатни ташкил этади. (18x1,0= 18). Демак, ўқитувчининг умумий юкламаси хафтасига 36 соатни ташкил этади. • Физика фани ўқитувчисига 1,25 ставка - хафтасига 25 соат ўқув юкламаси белгиланган. Педагогик юклама хажми тегишли равишда 20 соатни ташкил қилади (25 х 0,8 = 20). Демак, ўқитувчининг умумий юкламаси Хафтасига 45 соатни ташкил этади. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш тартиби Мисол. • Асосий лавозимига кўри, ойлик 154,8 соат юкламага эга физика ўқитувчиси вақтинчалик ишламаетган хамкасбининг 30 соатлик ўқув юкламасини бажаради, шунда у 24 соат ҳажмдаги педагогик юкламани бажаришга мажбур (30 х 0,8 - 24) хамда унинг oйлик юкламаси 54 соатга ошиб, шунга мувофиқ базавий тариф ставкаси 35 (54:154,8 х 100) фоизга ошади. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш тартиби Мисол. • Ўриндошлик асосида ишлайдиган биринчи тоифали физика ўқитувчисига ўқув юкламаси 20 соат меъёр холатида, хафтасига 10 соат хажмда белгиланган. Бу укитувчининг ойлик иш хақи унинг маълумотига мос равишда ойига 251195 сўмга тенг. Унга иш хақи ((251195/86 соат бир ойга) х 0,8x43 соат бир ойга) 100478 сўм миқдорида туланади. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш тартиби • Базавий тариф ставкаси бўйича 411438 сўм окладга эга биринчи гурух умумтаълим мактаби директори тарих ўқитувчиси сифатида 2-малака тоифасига хамда юкори синфларда хафтасига 10 соат ўқув юкламасига эга. Директорнинг ўқув юкламаси буйича иш хақи миқдори 94107 сўм ((235268/86 соат бир ойга) х 0,8 х 43 соат бир ойга). Ўқув юкламасини хисобга олган холда мактаб директорининг ойлик иш хақи (411438 +94107) 505545 сўмни ташкил килади. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини ишлаган вақтини ҳисоблаш тартиби • Мактаб директорининг ўқув ишлари буйича ўринбосари Ўқитувчиларнинг умумтаълим муассасасида ишлаган вақти хисобини бошланғич синф ва фан ўқитувчилари юкламаларининг бажарилишини хисобга олиш шаклида юритади Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини ишлаган вақтини ҳисоблаш тартиби • Бошланғич синф ва фан ўқитувчилари юкламаларининг бажарилишини ҳисобга олиш шаклига асосланган ҳолда мактаб директорининг ўқув ишлари буйича ўринбосари ҳар бир ўқитувчининг ишланган вақти хақидаги маълумотни уз ичига олувчи табелни тулдиради, бунда умумий ишланган вақт, шунингдек, ўқув жараёни ва бошқа педагогик жараёнга сарф этилган вақт акс эттирилади. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини ишлаган вақтини ҳисоблаш тартиби • Мисол . Ойлик 154,8 соат юкламага ва базавий тариф ставкасига кура 219750 сўм иш ҳақига эга олий маълумотли физика ўқитувчиси ташкилий- педагогик фаолият буйича 9 соат хажмдаги бир қатор компонентларни бажармади (методик кенгаш, семинар, тренинг, мажлисларда иштирок этмади). Ушбу фаолиятнинг бажарилмаганлиги иш вақтини хисоблаш табелида ойлик юклама камайтирилиши билан хисобга олинади. (154,8- 9=145,8) хамда мос равишда ойлик тариф ставкаси (219750 сум / 154,8 соат х9 соат) 12776,16 сум камаяди, туланадиган тариф ставкаси 206973,8 сумни ташкил килади. Ўқитувчиларга иш ҳақини ҳисоблаш устидан жавобгарлик ва назорат • Мактаб директори ўринбосари ўқитувчи ишлаган вақтнинг иш вақтини ҳисоблаш табелида уз вақтида ва тўғри акс эттирилиши учун бевосита жавобгар шахс хисобланади. • Мактаб директори уқитувчилар ишлаган иш вақти хисобланишининг тўғри ташкил этилиши учун жавобгар шахс ҳисобланади. • Иш вақтининг тўғри хисобланиши ва иш хақи ёзилишининг кейинги назорати тегишли ўқув муассасаси хисобхонаси томонидан амалга оширилади. Ўқитувчиларга иш ҳақини ҳисоблаш устидан жавобгарлик ва назорат • Тегишли таълим муассасаси бош ҳисобчиси ойлик иш ҳақларининг тўғри хисобланишининг амалдаги ички назоратининг ташкил этилишига масъул шахс ҳисобланади. • Иш вакти ва ойлик иш хақларининг тўғри ҳисобланишининг кейинги назорати тегишли молия органлари, шунингдек, Узбекистан Республикаси Молия вазирлигининг назорат- тафтиш бош бошқармаси ва унинг худудий булимлари томонидан уларнинг тасдиқданган иш режасига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.  Эътиборингиз учун раҳмат!