logo

Молия тизими. банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

284.4609375 KB
МОЛИЯ ТИЗИМИ. БАНКЛАР ВА УЛАРНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДАГИ ЎРНИ Режа  1.Молиянинг мохияти ва вазифалари.  2.Молия тизими ва унинг таркибий буғинлари.  3.Давлат бюджети ва унинг тақчиллиги муаммоси.  4.Банк тизими.  МОЛИЯ – пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.  пул- товарлар дунёсидан ажралиб чиккан ва барча товарлар учун умумий эквивалент ролини уйновчи махсус товардир.  Молия эса мавжуд узига хос пул муносабатлари тизимини уз ичига олади. Молия давлат ва бошка иктисодий субъектлар уртасида турли хил куринишдаги пул фондларини шакллантириш билан боглик пул муносабатлари тизимидир. Кредитлар буйича фоизлар тулаш воситасидаги пул муносабатлари. Корхоналар билан корхоналар уртасида ишлаб чикариш ва тижорат фаолияти воситасида ёкилги сотиб олиш, хом ашё сотиб олиш, тайёр махсулот реализацияси, хизматлар курсатиш буйича пул муносабатлар. Корхоналар ва бюджетдан ташкари фондларга барча турдаги туловлар ва ажратмалар ва улардан молиялаштириш механизмлари. Корхоналар ва бюджет ўртасидаги барча турдаги тулов турлари. Молиявий муносабатлар Молия вазифалари:  тақсимловчи вазифаси - моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашда намоён бўлади.  назорат вазифаси - бу обектив амал килувчи пул муносабатлари жараёнларини назорат килишдир. 2. Молия тизими  Молия тизими ўз ичига турли даражадаги бюджетларни, ижтимоий, мол-мулк ва шахсий суғурта фондларини, давлатнинг валюта заҳираларини, корхона ва фирмалар, тижорат ва нотижорат тузилмаларининг пул фондларини, бошқа махсус пул фондларини олади. Умумдавлат молияси Давлат бюджети Бюджетдан ташкари фондлар Давлат кредити Хужалик субъектлари молияси Тижорат асосида фаолият юритувчи корхоналар Нотижорат асосида фаолият юритувчи корхоналар 3.Давлат бюджети ва унинг тақчиллиги муаммоси.  Давлат бюджети – бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбаларининг йиллик режасидир  Давлат бюджетининг асосий вазифаси - молиявий воситалар ёрдамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат миқёсидаги ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш учун шароит яратишдир. Давлат бюджетининг даромадлар таркиби Кўрсаткичлар 2010 йил сумма улуши Даромадлар, жами млрд.сўм 13 116 100% Бевосита солиқлар 3 421 26,1% Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 645 4,9% Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1 535 11,7% Билвосита солиқлар 6 974 53,2% Қўшилган қиймат солиғи 3 988 30,4% Акциз солиғи 2 191 16,7% Божхона божи 479 3,7% Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи 1 974 15,1% Мол-мулк солиғи 354 2,7% Ер солиғи 304 2,3% Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 51 0,4% Солиқдан ташқари йиғимлар  Солиқлар – давлат бюджети ёки маҳаллий бюджетларга жисмоний ёки юридик шахслар томонидан товар ва хизматларни ишлаб чиқарганлари учун ёки ишлаб чиқариш омилларидан фойдалганликлари учун мажбурий тўловлар. Давлат бюджетининг харажатлар таркиби Кўрсаткичлар 2010 йил сумма улуши Давлат бюджети харажатлари, млрд.сўм 13 733 100% Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб- қуватлаш харажатлари - жами 8 113 59,1% Маориф 4 635 33,8% соғлиқни сақлаш 1 704 12,4% маданият ва спорт 160 1,2% фан 84 0,6% ижтимоий таъминот 59 0,4% оилаларга ижтимоий нафақалар 1 432 10,4% Иқтисодиётга харажатлар 1 573 11,5% Марказлашган инвестицияларни молиялаштириш 825 6,0% Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари харажатлари 352 2,6% Бошқа харажатлар 2 692 19,6% Давлат бюджети тақчиллиги (-), профицити (+) -616 ЯИМга нисбатан, % -1,0% Давлат бюджети дефицити – давлат бюджети харажатларининг даромадлардан ортиб кетиши. Давлат бюджети профицити – маълум даврда даромадлар миқдорининг харажатлардан ортиб кетиши.Давлат бюдже ти кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси, ф оизда -1,0 -1,0 -0,8 -0,4 -0,4 0,1 0,5 1,1 1,5 0,2 -1,5 -1,0 -0,5 0,0 0,5 1,0 1,5 2,0 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 йиллар ф о и з Давлат бюджети тақчиллигини бартараф этиш йўллари 1.Харажатларни қисқартириш 2.Даромадларни кўпайтириш 3. Пул эмиссияси 4. Давлат қарзлари 4.1. Ички қарзлар (давлатнинг ўз фуқароларидан қарзи) 4.2. Ташқи қарзлар (Давлатнинг бошқа мамлакат фуқаролари ва ташкилотларидан қарзи) 4.Банк тизими.  Банк-пул капитали савдосидаги воситачи бўлиб, унинг асосий вазифаси қўйилмаларни қабул қилиш ва ссудалар бериш ҳисобланади.  Банклар тизими одатда икки босқичли бўлиб, ўз ичига марказий (эмиссион) банк ва тижорат (депозитли) банкларнинг тармоқ отган шахобчаларини олади. универсал ихтисослашган2-даража тижорат (депозитли) банклари 1-даража Марказий (эмиссион) банк Марказий банкнинг вазифалари: 1 • Бошқа банк муассасаларининг мажбурий заҳираларини сақлайди. Бу заҳиралар пул таклифини бошқариш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Марказий банк мамлакатнинг расмий олтин-валюта заҳираларини сақлаш вазифасини ҳам бажаради. 2 • чекларни қайд (инкассация) қилиш механизмини таъминлайди ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширади, уларга кредитлар беради 3 • барча банклар фаолиятини уйғунлаштиради ва улар устидан назоратни амалга оширади. 4 • пул таклифи устидан назорат қилиш маъсулиятини олади, миллий валютани муомалага чиқаради. • Эмиссия – муомалага пул ёки қиматли қоғозларни чиқариш. Банкларнинг вазифалари қўйилмаларни қабул қилиш ва сақлаш кредитлаш ҳисоб-китоб хизмати ахборот-маслаҳат хизмати савдо-комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикасидаги банкларнинг таркиби (2010 йил 1 январь ҳолатига) 3 13 9 5 0 2 4 6 8 10 12 14 Давлат банклари Акциядорлик тижорат банклари Хусусий банклар Хорижий капитал иштирокидаги банклар дона