logo

Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг мохияти ва методлари

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

449.5 KB
 Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг мохияти ва методлари  Режа :  1. Ишлаб чиқариш менежме н тини тадқиқ қилишни н г асосий методлари.  2. Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг мазмуни ва мақсадлари.  3. Бозор имкониятларининг тахлили.  Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг асосий методлари.  Менежмент жараёнининг мохиятини тушуниш учун унинг элементлари билан турли ходисаларнинг сабаблари ўртасидаги турғун алоқаларни кура билиш ва уларни бир бутунга бирлаштириш лозим. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни ўрганиш, тахлил ва синтезни уйғунлаштириш, дедуктив ва индуктив методларни қўллашни талаб қилади.  Тахлил - бу илмий тадқиқот методи бўлиб, у ишлаб чиқариш менежментни ташкил этишнинг хар бир жараёни ва элементини таркибий қисмларга ажратиш ва уларни пуxта ўрганишни назарда тутади.  Синтез - бу бутун бошқарув объектининг барча элементлари билан ўзаро боғлиқликда илмий тадқиқ қилиш методи бўлиб, у объектнинг барча элементларини фикран бирлаштиришни назарда тутади.  Индуктив методлар куплаб алохида воқеа- ходисаларни ўрганиш асосида умумий xулоса чиқариш имконини беради. Дедуктив методлар эса ходисаларни аниқлашдан умумий қонуниятларни келтириб чиқариш ва xусусий xулосаларга ўтиш имконини беради. Индуксия ва дедуксия бир-бири билан тахлил ва синтез сингари боғлиқ бўлади.  Абстракт метод ёки абстракция методи куриб чи қ илаётган ходисанинг айрим ахамиятсиз жихатларига этибор бермай, бутун эътибори унинг умумий мухим жихатларига қ аратиш зарур бўлган холларда қўлланади.  Статистик-иқтисодий метод - бу менежментни ташкил этишнинг ми қ дорий ва сифат жихатидан тахлилидир; статистика - бу энг аввало метод, хар қандай иқтисодий ходиса эса - бу ми қ дорий ва сифат жихатларининг бирлигидир. Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг мазмуни ва мақсадлари.  Ишлаб чиқариш менежментининг тахлили бозор, маркетинг фаолияти, бошқарув циклининг тузилиши ва мазмуни, бошқарув мехнатини ташкил этиш, бошқарув жараёнларининг аxборот, теxник ва математик таъминоти, бошқарув органлари таркиби ва сарф-xаражатларининг ўзаро боғланган комплекс жараёнидан иборат бўлади. Тахлил - ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни такомиллаштириш борасидаги хар қандай тадбир ишланмаларининг биринчи босқичидир.  Қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб тахлил бошқарув тизимининг турли қисмларини қамраб олиши, турли деталлаштириш даражасига эга булиши ва хар xил материалларни тайёрлаш билан тугалланиши мумкин, аммо тахлилнинг методологик асослари ва бошланғич позитцияси бир xил бўлиб қолади.  Тахлил уч босқичдан иборат бўлади:  - ишлаб чиқариш менежментининг ахволи хақида маълумот туплаш;  - тахлил қ илинаётган жараён ёки объектни тавсифлаш;  - қў йилган вазифаларга эришиш мақсадида тур ли курсаткичлар тизимини қ айта ишлаш.  Бозор имкониятларининг тахлили.  Хар қандай корxона, хар қандай компания бозор шароитида жуда катта истиқболларга эга бўлиши мумкин. Улар бозор имкониялларини мунтазам қидиришлари лозим. Кўпчилик товарлар бозоридаги ўзгаришларни диққат билан кузатиш орқали янги ғояларни излаб топади. Корxоналарнинг рахбарлари газета ўқийдилар, кўргазмаларни келиб кўрадилар, рақибларининг товарларини ўрганадилар, рекламалардан ёки бошқа йўллар билан бозорга оид маълумотларни тўплаб борадилар.  Бозор имкониятларини ўрганиш орқали бозорга чуқур кириб бориш, яъни товарга хеч қандай ўзгартириш киритмасдан сотув даражасининг ортишига эришиш лозим. Бунга фақат товар нарxини пасайтириш, рекламани пуxта ишлаб чиқиш ва шу каби йўллар билан эришиш мумкин.  Демографик бозорлар - болалар, ёшлар, қариялар бозорларини, географик бозорлар - турли мамлакатларнинг бозорларини ўрганиш йўли билан бозор чегараларини кенгайтириш, янги бозорларга чиқиш мумкин. Мавжуд бозорларга юқори сифатли товарларни таклиф қилиш мумкин. Бозорга чиқишни пуxта режалаштириш ва унда етакчи ўринни эгаллашнинг яxши намунаси сифатида Япония фирмаларининг фаолиятини кўрсатиш мумкин. Улар янги бозор ва истеъмолчиларни қидириб топади, бу ерда ном қозонади ва фақат шундан кейингина ўз фаолиятини бошқа сегментларга қаратади.