logo

Физик жараёнларнинг компютер анимацияларини яратиш предметининг мақсади ва вазифалари. Физик моделлар анимациясини яратиш ва унга кўйиладиган талаблар

Yuklangan vaqt:

04.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1127.607421875 KB
“ Физик жараёнларнинг компютер анимацияларини яратиш” предметининг мақсади ва вазифалари. Физик моделлар анимациясини яратиш ва унга кўйиладиган талаблар. Режа 1. Нима учун моделларни ишлатамиз? Модел тушунчаси. 2. Модел. Моделлаштириш. 3. Компьютерда моделлаштириш. Ҳисоблаш физикаси. Моделлаштириш босқичлари. Бундан 3500 йил олдин Конфуций «эшитганимни ёдимдан чиқараман, кўрганимни эслаб қоламан, мустақил бажарсам тушуниб етаман», деган экан. Таълимда информацион ҳамда педагогик технологияларни қўллаганда талаба эшитиш, кўриш, кўрганлари асосида мустақил фикрлаш имкониятига эга бўладилар.Таълим  жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкилаштириш учун маълум бир шарт шароитлар мавжуд. Биринчидан, ахборот ресурслари билиши керак.   Буларга • Шахсий компьютер • Проектор • Мультимедиа воситалари • Сканер (мураккаб схемалар ва чизмаларни, негатив плёнкадаги тасвирларни компьютерга утказиш учун) • Рақамли фотоаппарат  • Видео камера (видео конферинциялар ўтказиш учун ва яна бошқа мақсадларда) • Принтер, нусха кўчирувчи қурилма (тарқатма материалларни қоғозга тушириш ва кўпайтириш ва яна бошқа мақсадлар учун) ва бошқа ресурслар.  • Иккинчидан, махсус дастурий таъминотлар ҳисобланади. Таълим тизимда  мултьмедиали электрон ўқув адабиётлар, маърузалар, виртуал лаборатория ишлари, хар ҳил анимацион дастурлар ва яна бошқа ишларни яратишда керак  бўладиган махсус дастурлар ҳисобланади. • Бу дастурлар жуда кўп булиб, мисол учун: Анимацион роликлар яратиш учун Macromedia Flash MX дастуридан фойдаланилади. Мултьмедиали тақдимот маърузаларини яртишда ҳаммамизга маълум бўлган Power Point ва  Macromedia Authorware дастуридан фойдаланилади. Электрон ўқув адабиётларни яратиш давомида кенг фойдаланиладиган таҳрирловчи дастурлар  хам мавжуд булиб уларга  мисол учун,  Adobe Photoshop дастури орқали  расмларни таҳрирлаш, сифатини ошириш учун фойдаланилади. • Шунингдек, CorelDraw дастури орқали хар хил графикларни яратиш мумкин. Товуш ва видеоларни таҳрирлаш учун эса мос равишда SoundForge ва Adobe Premier дастурларидан кенг фойдаланилади. – So'nggi paytda Internetni shiddat bilan rivojlanishi va uning foydalanuvchilari sonini kundan-kunga ortib borishi bois Internetda turli yo'nalishda web sahifalar soni ham ortib bormoqda. Internet orqali savdo-sotiq ishlarini olib borish , masofadan turib universitetlarga o'qishga kirish va nufuzli universitetlar diplomini olish ham mumkin. Turli provayderlar nafaqat firma va kompaniyalar balki dunyo bo'ylab millati, dini va tilidan qatiy nazar oddiy fuqarolar uchun ham internetda o'z sahifalarini joylashtirish imkoniyatini taklif etmoqda. Internetda o'z sahifangizni yaratish uchun siz albatta web sahifa yaratish texnalogiyasi haqida dastlabki tushunchaga ega bo'lishingiz lozim.  • Турли сайёраларни тадқиқ этиш инсон хаёти учун ҳавфли бўлганлиги сабаб, космик аппаратлардан фойдаланилади (масалан, Ойни ўрганиш учун тадқиқот модели сифатида “Луноход” ва б.қ.). Мамалакат иқтисоди бўйича ўтказиладиган тажриба, унинг оқибатларига кўра қиммат бўлганлиги учун, бошқарувчи ечимларнинг оқибатини ўрганишда иқтисоднинг математик моделларидан фойдаланилади. Металларга ишлов бериш жараёни вақт бўйича тезкорлиги сабаб, уни вақт кўлами (маштаб) катта , занглаш (коррозия) жараёни – вақт кўлами кичик , атом – фазо кўлами катта , космосдаги жараёнлар – фазо кўлами кичик моделда ўрганилади.  Модел. Моделлаштириш • Модел деб, етарли даражада бошланғич объект ўхшашликларини қамраб олган, тадқиқ этиш қулай бўлиши учуи махсус синтез қилинган, тадқиқ этиш мақсадларига адекват объектга айтилади. Моделни шакллантириш ҳар гал ижодий иш ҳисобланади. • Мисол: баландликдан ташланган ва вақт ичида эркин тушаётган эркин жисм учун муносабатни ёзиш мумкин. • Бу жисмни эркин тушиш масофасини физик – математик модели. ушбу моделни қуриш учун қуйидаги гепотезалар қабул қилинган: 1)тушиш жараёни вакуумда содир бўлади (ҳавони қаршилик коэффициенти нолга тенг); 2) шамол йўқ; 3) жисмни массаси ўзгармас; 4) жисм иҳтиёрий нуқтада тезланиш билан ҳаракат қилади Модел – тадқиқ этилаётган объектда натур экспериментни амалга оширишнинг имкони бўлмаган , вақт давомийлиги катта, қиммат, ҳавфли бўлган ҳолларда, реал объект ўрнига алмаштириш усули. “ Модел” сўзи ( лотинча “madelium” сўзидан олинган бўлиб) “ўлчов”, “усул”, “бирор нарсага ўхшаш” маъносини англатади. Объект хоссалари ҳақида ахборотлар олиш мақсадида моделларни яратиш ва ўрганиш жараёни моделлаштириш дейилади. Аниқ ва мавҳум объектлар, ишлаётган ва лойиҳалаштирилаётган тизимлар, жараён ва ҳодисалар моделлаштиришнинг предмети бўлиши мумкин. Моделни яратишдан мақсад моделлаштирилаётган объектнинг хоссаси ва хулқини айтиб беришдир. МОДЕЛЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ. Ахборотни тақдим этиш шаклига кўра моделлар: • оғзаки ёки вербал (маъруза, доклад, сўзли «портретлар» ва ҳ.к.); • натур (Қуёш ситемаси макети, ўйинчоқ кема ва ҳ.к.); • абстракт ёки белгили. Ҳодисаларнинг математик модели ва компьютерда модели шу тоифага киради. Фан соҳаси бўйича: • математик моделлар, • биологик моделлар, • ижтимоий, • иқтисодий ва шу к.б.  Шунингдек, моделлаштириш мақсадига кўра тоифаланиши мумкин: • дескрептив (тавсифли) моделлар, • оптималлаштириш моделлари, • ўйин моделлари, • ўргатувчи (ўқитиш) моделлари, • иммитацион моделлар (реал жараённи у ёки бу тарзда ишонарли намоиш этишга ҳаракат қилиш, масалан, газларда молекуланинг ҳаракати, микробларнинг ҳаракати ва б.қ.) Ҳамда, вақт бўйича ўзгариши жихатидан тоифаланиши мумкин: • Статик моделлар – вақт бўйича ўзгармас; • Динамик моделлар – уларнинг ҳолати вақтга боғлиқ ўзгаради. Компьютерли моделлаштириш мураккаб тизимларни ўрганишнинг самарали усулларидан биридир. Кўпинча компьютер моделлари оддий ва тадқиқотга қулай ҳамда улар, реал экспериментлар ўтказилиши мураккаб бўлганда ёки олдиндан айтиб бўлмайдиган натижалар берадиган ҳолларда, ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш имконини беради. Компьютер моделларининг мантиқийлиги ва формаллашганлиги ўрганилаётган объектнинг хоссаларини аниқловчи асосий кўрсатгичларни аниқлаш, физик тизимни унинг катталиклари ва бошланғич шартларнинг ўзгаришига жавобини тадқиқ қилиш имконини беради. Компьютерли моделлаштириш (математик моделлаш ва ҳисоблаш тажрибаси) ҳодисанинг аниқ табиатидан мавҳумлаштиришни, аввал сифат сўнгра миқдорли моделни қуришни талаб қилади. Ундан кейин компьютерда қатор ҳисоблаш тажрибаларини ўтказилади, натижалар талқин қилинади, ўрганилаётган объектнинг хулқи билан моделлаштириш натижаларини таққосланади, моделга навбатдаги аниқликлар киритилади ва ҳ.к. 2.Компьютерда моделлаштириш. Хисоблаш физикаси. Моделлаштириш босқичлари • Компьютерда моделлаштириш бу янги ва етарлича мураккаб курс. Уни яхши ўзлаштириш учун бир неча билимлар талаб қилинади: биринчидан, танланган фан соҳаси бўйича билимлар – агар биз физик жараёнларни моделлаштираётган бўлсак, биз керакли даражадаги физика қонунлари билимларини эгаллаган бўлишимиз, экологик жараёнларни моделлаштиришда – биология қонунларини, иқтисодий жараёнларни моделлаштиришда – иқтисод қонунларини билишимиз, бундан ташқари компьютерда моделлаштириш амалда барча замонавий математик аппаратларни қўллаб амалга оширилишини инобатга олсак, математик билимлар зарур бўлади. • Назарий ва экспериментал физика билан бир қаторда ҳозирги кунда ҳисобли (компьютерли) физика * соҳаси ҳам мавжуддир. Ушбу соҳа назарий физиканинг ҳисобли таҳлилга асосланган бўлими ривожланиши ва мукаммаллашуви, экспериментал физика соҳасида замонавий компьютерларни тажрибани бошқариш ва ўлчовларни ўтказиш, ўлчаш натижаларини ҳисоблаш учун самарали қўллаш натижасида шаклланди. • Компьютерли физикадаги илмий тадқиқотлар янги технология ва услубиятга асосланган ҳолда олиб борилади. Шуни айтиш лозимки, ҳозирги даврда компьютер фақатгина ҳисоблаш амалларини тезлатувчи, талабалар билимини текширувчи воситагина бўлмай, ўқитишни яккама-якка амалга оширувчи ва энг асосийси - физик жараёнларнинг моделини яратувчи воситага ҳам айланди. Бунда компьютер ёрдамида жиддий муаммоларни ечиш босқичларидан иборат технологик циклни ўз ичига олган етарлича мураккаб бўлган илмий-ишлаб чиқариш жараёнини талаб этади: • Масаланинг қўйилиши. • Формаллаштириш (математик моделни яратиш). • Ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш. • Компьютер дастурини ишлаб чиқиш. • Ҳисоблаш амаллари. • Дастурни созлаш. • Натижаларни олиш ва таҳлил қилиш • Хатоларни тўғрилаш. • Компьютерли технологиянинг ривожланиши натижасида физик тизимларга янгича қараш шаклланди. Долзарб муаммоларни компьютер воситасида ҳал этишда илмий қонунларни фақат дифференциал тенгламалар билангина эмас, балки компьютер учун ёзилган қоидалар тарзида ҳам ифодалаш қулай эканлиги аён бўлди. Физик жараёнларни ўрганишга бундай ёндашиш физикларнинг компьютерга бўлган муносабатини ўзгартирди. Энди компьютерлар табиий жараёнларни моделлаштирувчи маълум физик тизим сифатида кўрилмоқда. • Компьютерли моделлаштириш жараёни лаборатория экспериментига ўхшаш, шунинг учун ҳам у баъзан компьютерли эксперимент * деб ҳам аталади. Қуйидаги жадвалда уларнинг ўхшаш хусусиятлари келтирилган: Лаборатория эксперименти Компьютерли эксперимент Физик жараён Модель Физик асбоб Компьютер дастури Калибровка Дастурни ростлаш Ўлчаш Ҳисоблаш Натижалар таҳлили Натижалар таҳлили • Компьютер учун тузилган дастур физик жараённи моделлаштирган ҳолда компьютерли экспериментни ўзида акс эттиради. Бундай эксперимент, одатда, лаборатория эксперименти дейилади, ҳамда назарий ҳисоб- китоблар орасида «кўприк» бўлиб хизмат қилади. Хусусан, идеаллаштирилган моделнинг компьютерли моделидан фойдаланган ҳолда аниқ натижалар олишимиз мумкин. Ваҳоланки, бундай мавҳум моделни лаборатория шароитида умуман яратиб бўлмайди. Шу билан бирга, реал модель асосида олиб борилган компьютерли эксперимент натижаларини бевосита лаборатория эксперименти натижалари билан таққослаш мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш мумкинки, компьютерли моделлаштириш фикрлаш жараёнининг ўрнини босмайди, балки лаборатория эксперименти каби мураккаб ҳодисаларнинг моҳиятини очиб беришда қурол сифатида ишлатилади. Энди компьютерли эксперимент жараёнига хос бўлган босқичларнинг асосий хусусиятларини кўриб чиқайлик. Биринчи босқич – масаланинг қўйилиши. Бу босқичда масала баён этилади, уни ечиш мақсади қўйилади, кирувчи ва чиқувчи ахборотлар таҳлил қилинади, масаланинг моҳияти оғзаки ифодаланади ва уни ечишга умумий ёндошиш бўйича фикр берилади. Аниқ предмет соҳасидаги малакали мутахассис асосан масаланинг қўйишни амалга оширади. Иккинчи босқич – формаллаштириш (расмийлаштириш). Унинг мақсади - масаланинг, компьютерда адекватликни йўқолмасдан ишлатиш мумкин бўлган, математик моделини яратишдир. Агар масала мураккаб бўлмаса ва махсус математик билимни талаб қилмаса бу босқични масала қўювчининг ўзи бажариши мумкин, акс ҳолда бу ишга математик ёки дастурчини жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. • Маълум физик жараён ёки ҳодиса сонли катталиклар ёрдамида ифодаланган тақдирдагина унинг тавсифи ишончли бўлиши Галилей замонидан буён маълум. Бундай катталикларнинг бир қисми тажрибада ўлчанади, қолган қисмини аниқлаш учун эса математик масалалар шакллантирилади. Физика назарияларини математик тарзда ифодалаш зарурияти эътироф этилгандан сўнг, реал борлиқни тавсифлаш эксперимент ва назария орасидаги ўзаро таъсирлар кетма-кетлигига айланди. Назариянинг мақсади - экспериментнинг қониқарли математик ифодасини излашдан иборат. Бунда назария қатор фундаментал тамойилларга (термодинамика тамойиллари, сақланиш қонунлари, инвариантлик ва ҳ.к.) асосланиб, математик аппарат ёрдамида бу тамойиллардан башорат этиш учун зарур бўлган ахборотни олишга интилади Классик физика башорат этиш имкониятига эга бўлган назарияларга асосланган эди. Давр ўтиши билан назария кузатилаётган ҳодисаларни билиш воситаси сифатида тан олинди. Ҳозирги вақтда ҳар қандай назариянинг аҳамияти чекланган аксиоматик фикрлар ёрдамида ўзаро боғланмаган кўп сонли фактларни баён этиш имконияти билан баҳоланади. Шуни таъкидлаш жоизки, замонавий компьютерлар ихтиро қилингунча реал борлиқни назарий тавсифлаш даражаси, яъни математик моделларнинг мураккаблик даражаси уларга мос келувчи математик масалаларни ечиш имкониятларидан сезиларли илгарилаб кетган эди. Масалан, Бутун Олам тортишиш қонунининг кашф этилиши биланоқ N та жисм ҳақидаги масалани ифода этиш мумкин бўлди. Бундай масала N та ўзаро таъсирлашаётган моддий нуқтанинг вақт бўйича ўзгаришини ўрганишга бағишланган. Гарчи физик жараённинг математик модели яратилиб, масала тўғри ифода этилган бўлса-да, чексиз катта ҳажмдаги ҳисоблаш амаллари туфайли ушбу жараённи тўғри таҳлил этиш имконияти йўқ эди. Учинчи босқич – ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш. Компьютерли экспериментнинг иккинчи босқичи ифода қилинган математик масаланинг ечиш услубини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда таҳлилий ва ҳисоблаш усулларидан оқилона фойдаланган ҳолда бир нечта алгебрик тенгламалар ва улардан қайси кетма- кетликда фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилади. Ҳосил қилинган алгоритм тадқиқ этилаётган физик жараённи акс эттирувчи дифференциал тенгламани ечишга, яъни физик катталикларни акс эттирувчи параметрларнинг маълум қийматларида уни бевосита ҳисоблашга мўлжалланган бўлади. Тўртинчи босқич – компьютер дастурини ишлаб чиқиш. Бу босқичда дастур тузилади. Дастур - компьютер тушунадиган тилда ёзилган алгоритмни ифодалаш шаклидир. Алгоритм матн ёки график кўринишдаги инсон тушунадиган тилда, дастур эса махсус алгоритмик тилда ёзилади. Дастурни тузиш жараёнида алгоритмга янада аниқлик киритиш мумкин. Бешинчи босқич – ҳисоблаш амаллари. Олтинчи босқич – дастурни созлаш. Охирги икки босқич ўзаро боғланган. Уларда дастурнинг тўғри ишлаши текширилади. Шу мақсадда моделлаштириладиган масаладаги ҳамма ҳолатларни имкони борича эътиборга олувчи тест мисоли тузилади. Аввалдан маълум тест мисоли натижасига олинган натижанинг мос келишига қараб дастурнинг тўғри ишлаши баҳоланади. Дастур тузилиб, текширилгандан кейин уни қўллаш мумкин. Еттинчи босқич – натижаларни олиш ва таҳлил қилиш. Бу ерда масалани қўювчи томонидан ечим натижаси таҳлил қилинади ва бошқариш қарорлари ёки таклифлари қабул қилинади. Саккизинчи босқич – хатоларни тўғрилаш (корректировка). Агар дастурни қўллашда қониқарсиз натижа олинса, модел ва алгоритмга тузатишлар киритиш талаб қилинади. Бу босқичнинг бажарилиши олдинги босқичларнинг ихтиёрийсини тузатиш, мукаммалаштириш зарурати билан боғлиқ.