logo

«MOODLE» платформасида масофавий ўқитиш курсларини яратиш ва бошқариш

Yuklangan vaqt:

21.07.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1435 KB
« MOODLE » платформасида масофавий ўқитиш курсларини яратиш ва бошқариш. http:// www .moodle.org • Режа: 1. Масофавий ў қ итиш курсларини яратиш платформаси 2. Масофавий таълим 3. Масофавий ў қ итиш курсларини яратиш платформасини умумий тавсифи 4. Масофавий ў қ итиш курсла р и ни бошқариш (роль). 5. Масофавий ў қ итиш курсла р и ни элементлари тавсифи. Масофавий ў қ итиш курсларини яратиш платформаси • Австралиялик Martin Dougiamas лойи ҳ аси асосида ҳосил қилинган. • Биринчи версияси: август ойида 2002 й ил. • Массофавий ўқитиш учун м ў лжалланган . • Очи қ манба бўлиб ( open source ) , веб платформасига асосланган . PHP тилида ёзилган ва SQL маълумотлар базасидан фойдаланади. ( MySQL, PostgreSQL, Microsoft SQL Server ва б. ) . • Дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида 2 млндан ортиқ фойдалувчига эга,46 мингдан ортиқ таълим олувчи порталлар ташкил қилинган. 70 дан ортиқ с ў злашув тилига таржима қилинган. • GPL лицензияси б ў йича тар қ атилади . Дастурий коди http://www.moodle.org да мавжуд. • Windows, Unix, Linux, FreeBSD, Mac OS X, Netware каби операцион тизимларда ишлайди.  Масофавий ў қ итиш курсларини яратиш платформасини умумий тавсифи • Кундузги, сиртқи, масофавий ўқишга кўмаклашиш; • Содда ва қулай интерфейсга эга; • Курсларни категорияларга ажратиш, излаш; • Ҳосил қилинган масофавий ўқитиш сайти администратор томонидан бошқарилади, сайт интерфейси осонгина ўзгартирилади; • Фойдаланувчиларнинг ўзига хос интерфейсни ва таълим олиш тилини танлай олиш имконияти мавжудлиги; • Қўшимча модуллар орқали сайт имкониятини ошири бориш ва бошқалар. Масофавий ў қ итиш курслари аъзо бўлиш. • Тингловчиларни e-mail аутентификация орқали рўйхатдан ўтказиш; • Ўқитувчи томонидан тингловчилар рўйхатини киритиш; • Администратор томонидан тингловчини рўйхатдан ўтказиш; • Ўқитувчи ўз курсига аъзо бўлишни махсус пароль орқали ҳимоялаб, тингловчиларига бу ҳақда хабар бериш (масалан, электрон почта орқали); • Тинловчилар бир маротаба рўйхатдан ўтиб, бир неча курсга аъзо бўлишлари мумкин; • Ўқитувчи томонидан метакурсларни ҳосил қилиниши (метакурс- бир неча курслардан иборат ) ва ундаги курсларга тингловчиларни автоматик ҳолда аъзо бўлиши; Масофавий ў қ итиш курсла р и ни бошқариш (роль). • Бунда сайт администратори, курсни ҳосил қилган ўқитувчи, тингловчи, меҳмон вазифалари ва имкониятлари белгиланади: – Сайт администратори – масофавий ўқитиш курсини дастурий ва техник жиҳатдан бошқаради; – Ўқитувчи – курсни ҳосил қилади, таҳрирлайди ва ўқитади; – Тинловчи- курсларда ўқийди; – Меҳмон (рўйхатдан ўтмаган тингловчи )- айрим курслар билан танишиш имкони мавжуд. Масофавий ў қ итиш курсла р и ни бошқаришни умумий тавсифи. • Курсларда ўқиш календарь режа, мавзулар кетма-кетлиги асосида, форум ва SCORM тури орқали ташкил этилади; • Ҳар бир курс ўзида маърузалар, тестлар, топшириқлар, семинарлар, форумлар, сўровлар, анкеталар, чатлар, маълумотлар базаси, ресурслар(файллар), глоссарий, Wiki маълумотларни олиши мумкин; • Матнли маълумотлар WYSIWYG HTML редактор орқали қулай ҳолатда таҳрирланади; • Календарь орқали кунлик ўқиладиган маърузалар, топшириладиган вазифалар, қўшилган ресурслар билан танишиш мумкин; • Ҳар бир тинловчини курсдаўқиш активлиги билан танишиш имконияти мавжуд; • Тест, топшириқ, семинарлар баҳоланиши мумкин. Барча вазифалар баҳоси ягона қайдномада қайд этилади; • Moodle курслари архивлаб сақланиши ва ихтиёрий пайтда серверда қайта тикланиши мумкин.  Масофавий ў қ итиш курсла р и ни элементлари тавсифи. • Маъруза – Маърузалар матн, презентация к ўринишида html форматда сақланади. Маърузалар матн, расм, график, аудио, видео ҳолатида бўлиши мумкин. Бир маърузадан кейингисига ўтишда турли кўринишдаги тест саволлари ва топшириқлар бажарилиши мумкин. • Тест – Ўқитувчи тестлар базасини ҳосил қилиб, категорияларга бўлиши мумкин. Тест саволлари ва жавоблари аралаштириб берилади. Тест топшириш муддати кўрсатилиши, ҳар бир тест саволига ажратилган бал берилиш, тестни импорт ва экспорт қилиш, тестни бир неча маротаба қайта ишлаш, ўқитувчи томонидан тестни бажарилиши ва унга сарфланган вақтни кўриш имкониятлари мавжуд. Тестларни бир неча турлари мавжуд: – Бир ва кўп танловли; – Қисқа жавоб; – Сонли; – Ҳисобланадиган; – Мослик; – Тўғри-нотўғри; – Эссе; Масофавий ў қ итиш курсла р и ни элементлари тавсифи. • Топшириқ – Топшириқлар турли кўринишдаги саволлар ҳолида берилади. Тингловчилар уларга жавобни матн ҳолатида ёки файлга бириктириб жўнатиши мумкин. Ўқитувчи топшириқни кўриб чиқиб баҳолайди, унга изоҳлар қолдириши мумкин. Топшириқни бажаришда ҳам бир неча уринишдан фойдаланиш мумкин. • Семинар – Бажарилган топшириқни бир неча критерий асосида кўриб, чиқиб баҳолашда фойдаланилади. Масофавий ў қ итиш курсла р и ни элементлари тавсифи. • Форум – Бирор мавзу ёки савол юзасидан мунозаралар юритиш, янгиликдан хабардор қилиш, савол-жавоб учун фойдаланилади. • Сўров – Овоз бериш ёки тингловчилар фикрларини билишда қўлланилади. • Анкета – Саволлар орқали анализ қилиш ва натижани диаграмма шаклини намоён этишда фойдаланилади. • Чат – Тингловчилар ва ўқитувчилар орасида реал вақтда мулоқот қилишни таъминлайди. Чат сессияси сақланиб, кейинчалик кўриб чиқилиши мумкин. • Маълумотлар базаси – глоссарий имкониятини кенгайтирган ҳоли бўлиб, матн,расм, аудио, видео, мурожат, сон, турли кўринишдаги маълумотларни сақлашда қўлланилади. ЁЗувларни қидириш, саралаш, таҳрирлаш мумкин. Масофавий ў қ итиш курсла р и ни элементлари тавсифи. • Ресурслар – Word, Powerpoint, Flash, аудио,в идео маълумотларни курсга жойлаштиришда фойдаланилади. Бу маълумотлар локал ҳолда жойлаштирилиши ёки ташқарида бўлса мурожат орқали кўрсатилиши мумкин. • Глоссарий – Электрон ҳолдаги категорияларга бўлинган глоссарий ҳосил қилишда қўлланилади. Агар маърузада глоссарийга тегишли бирор сўз учраса автоматик ҳолда унга мурожат ҳосил бўлади. • Wiki – Бирор мавзуни киритиб, уни жамоа бўлиб таҳрирлаш, изоҳлаш имконини беради.