logo

Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1295.5 KB
Маърузачи: “Маҳалла” хайрия фонди республика бошқаруви раис ўринбосари Гавҳар АлимоваПрезидент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ““ Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузаси мазмун-моҳияти, ундаги асосий ғоялар ва устувор вазифаларни маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш бўйича МАЪРУЗА МАТНИМАЪРУЗА МАТНИ www.arxiv.uz Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг марказида инсон ва унинг бахт-саодати, фаровонлиги, маънавий камолоти туради. Мустаҳкам иродали, ўз эътиқодига эга бўлган, Ватани, ўз тили, маънавияти, маданияти ва миллий қадриятлари билан фахрлана олган шахсгина мустақил Ўзбекистонимизнинг келажагини барпо этишга ўз ҳиссасини қўшади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқчил Қомус сифатида мамалакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбидан чуқур жой олган. Негаки, демократик ҳуқуқий давлатни конституция ва қонунларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу ҳаётий ҳақиқатни англаган ҳар бир инсон, аввало, Конституция ва қонунларни, шу тариқа ўзининг ҳақ-ҳуқуқлари ва бурчини яхши билишга интилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг тенглар ичра тенг бўлиб тараққий этиши, шунингдек, фуқароларнинг эркинлигини таъминлаш ва ўзаро тотувлигини мустаҳкамлашда қонуний асос бўлиб хизмат қилмоқда. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросим (2013 йил 6 декабрь)да Президент Ислом Каримов ўтган давр мобайнида мамлакатимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, шунингдек, узоқ ва давомли мақсад-вазифаларимизни белгилаб олишда 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямиз ишончли ва ҳал қилувчи омил бўлганлигини алоҳида таъкидлаб: “ Конституциямиз негизига қўйилган талаб ва қоидаларга тўлиқ мос келадиган, дунё ҳамжамиятида “ўзбек модели” деб ном қозонган, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўли нақадар тўғри эканини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда”, деди. Маърузада иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, турмуш сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз бугунги кун нуқтаи назаридан холисона баҳоланиб, кейинги йилларда мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш стратегияси асослаб берилди. www.arxiv.uz Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир Юртбошимизнинг ушбу маърузасида мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар негизида демократик давлат қуришнинг энг асосий талаби бўлмиш ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти га бўлиниши, улар ўртасидаги муносабатларда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлайдиган тизим барпо этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. “ Фақатгина биз танлаган босқичма-босқич, тадрижий ривожланиш йўли халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга эришишга, замонавий демократик талабларга жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган, қонун устуворлигини таъминлайдиган жамият барпо этишга олиб келиши муқаррар. Буни ҳаётимизнинг ўзи бугун исботлаб бермоқда” деди Юртбошимиз. www.arxiv.uz Ялпи ички маҳсулоти таркибида саноатнинг улуши ─ 24,3 фоизни ташкил этганЎзбекистон иқтисодиёти ─ 4,1 баробар ўсган Ялпи ички маҳсулотининг йиллик ўсиши 2008-2013 йилларда 8 фоиздан ошган Аҳолининг реал ялпи даромадлари жон бошига ─ 8,2 баробар ошган Ялпи ички маҳсулоти таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши ─ 17 фоизга камайганПрезидентимиз ўтган 22 йиллик мустақил тараққиётимиз давомида мамлакатимизда эришилаётган натижа ва марралар ҳақида тўхталиб, қуйидаги кўрсаткичларга эътибор қаратди: www.arxiv.uz34 0D 39 34 3C 02 08 34 3A 3E 1304 10 Президентимиз ўтган даврда амалга оширилган ишларимизни сарҳисоб қилар экан, аввало, эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилмаслигимиз, реал воқеликдан узилиб қолмаслигимиз зарурлигини алоҳида таъкидлади: “ Бугун олдимизда турган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш вазифаси ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало, давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг яхлит тизимини ташкил қилиш, бунинг учун ҳуқуқий нормаларни мустаҳкамлаш, керак бўлганда, махсус қонунларни қабул қилиш лозим. “ Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг муҳим омилига айланмоқда” деди Юртбошимиз. www.arxiv.uz Ҳозирги пайтда мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 6 мингдан ортди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар бўйича берилаётган маблағлар миқдори сўнгги уч йилда 2 баробар кўпайди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари соғлиқни сақлаш, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича дастурларни амалга оширишга, шунингдек, ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш жараёнига кенг жалб қилинмоқда. Концепция доирасида тайёрланаётган қонун лойиҳалари, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатлари бўйича жамоатчилик ўртасида муҳокамалар ўтказилмоқда. www.arxiv.uz Дастур доирасида жамиятимизнинг асосий бўғини бўлган маҳаллани обод қилиш вазифасидан келиб чиққан ҳолда , ўзини ўзи бошқариш тизими янада такомиллаштирилди , маҳалланинг ижтимоий - иқтисодий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини кучайтиришга катта аҳамият берилди . Аввало, ана шу мақсадда иккита муҳим қонун қабул қилинди. Жумладан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ги қонуннинг янги таҳририда ушбу тузилма фаолиятининг ташкилий асосларини такомиллаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича унинг ваколат ва вазифалари янада кенгайтирилди. Хабарингиз бор, шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови давом этмоқда. Бу сайловнинг айни шу борада янги таҳрирда қабул қилинган қонун асосида ўтказилаётгани айниқса эътиборлидир. www.arxiv.uz Жорий йилда маҳаллалар ҳудудида янги гузарлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, болалар ва спорт майдончалари барпо этиш, ички йўллар ва йўлакларни таъмирлаш, кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Айни вақтда маҳаллалар, турар-жой мавзеларида янги-янги хизмат кўрсатиш шохобчалари, нон ёпадиган, кондитер маҳсулотлари тайёрлайдиган цехлар, бозорчалар ва савдо дўконлари, болалар майдончалари, оилавий дам олиш масканлари, гўзаллик салонлари барпо этилди. “ Обод турмуш йили” да бажарган ишларимиз ҳақида албатта узоқ гапириш мумкин. Мен бу ўринда диққат-эътиборингизни фақатгина битта кўрсаткичга қаратишни лозим, деб ҳисоблайман. Дастур доирасида барча манбалар ҳисобидан 6 триллион 930 миллиард сўм ҳамда 471 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланганининг ўзи амалга оширган ишларимизнинг ҳажми ва кўлами қанчалар кенг ва улкан эканидан яққол далолат беради. www.arxiv.uz – оилаларни мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, фарзанд тарбияси илмини эгаллашда ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом муҳитни таъминлашга кўмаклашиш; – маҳалла ўқувчи-ёшларнинг давоматини ҳамда бандлигини (спорт машғулотлари ва тўгаракларда иштирок этишлари, кутуб-хонага аъзо бўлишлари ва ҳ.к.) таъмин-лашга қаратилган чора- тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш. www.arxiv.uz www.arxiv.uz