logo

Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик

Yuklangan vaqt:

30.03.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

705.6357421875 KB
 Мавзу: Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик Енгил тан жароҳати етказиш (52-м.). Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддатли ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш қуйидаги ҳолларда содир бўлади: ҳаракат эҳтиётсизлик билан содир этилганлиги ва жабрланувчи- нинг соғлиғига зарар етказганлиги, бунга ҳуқуқбузарнинг олдиндан кўзи етмаган, ҳолбуки, у зарар етказилиши мумкинлигига олдиндан кўзи етиши лозим ва мумкин эди, лекин у зарар етказилишига олдин- дан кўзи етган бўлса ҳам енгилтаклик билан уни бартараф этиш мумкинлигига ишонган бўлса;  Туҳмат (40-м.). Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиши энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади Била туриб ёлғон гапириш деб, тегишли маълумотлар ёки фактларни тарқатувчи шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини олдиндан англашига ва йўл қўйишига айтилади. Уйдирмалар тар- қатиш деганда, олдиндан била туриб гўё рўй бермаган маълумотлар ёки фактларни камида битта шахсга ошкора (ноошкора) оғзаки, ёзма ёки бошқа бир шаклда маълум қилиши тушунилади. Бунда маълум қилиш оғзаки, ёзма ёки бошқа бир шаклда баён этилганлигининг аҳамияти йўқ.  ҳуқуқбузар ўз хатти-ҳаракати билан етказилган зарар эҳтиёт- сизлик орқасида содир этилган бўлса.  Қасддан енгил тан жароҳати етказиш – соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган ҳуқуқбузарликдир  Санитария қонун ҳужжатларини бузиш (53-м.). Санитария қонунчилик ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бара- варидан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  Гиёҳвандлик воситаларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний тарзда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш (56- м.).  Мазкур хатти-ҳаракатнинг объектив томони турли ҳаракатлар, яъни гиёҳвандлик воситаларини ва шу кабиларни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатишни юзага келтиради. Ўзбекистон Республи- касида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсор- ларнинг муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳ- вандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунида белгиланган 1 . Ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:  Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш (56 1 -м.). Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш (бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно) энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ