logo

Ярим ўтказгичларнинг электр хоссалари. Ярим ўтказгичларда ўтказувчанлик турлари

Yuklangan vaqt:

16.04.2025

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

157.2529296875 KB
Ярим ўтказгичларнинг електр хоссалари. Ярим ўтказгичларда ўтказувчанлик турлари. Ярим ўтказгичларнинг кристалл тузилиши. Ярим ўтказгичларда хусусий ва киришмали ўтказувчанлик. Режа 1. Электрониканинг элемент базаси ва ярим утказгичлар. 2. Ярим ўтказгичларнинг физик хусусиятлари,электр утказувчанлиги. 3. Ярим утказгичли каршиликлар Ярим ўтказгичларга хона хароратида нисбий электр каршилиги 10 -5 дан 10 10 Ом  см бўлган элементлар киради. Ярим ўтказгичлар каршилиги бўйича металл ва диэлектриклар оралигида бўлган элементдир. Буларга: кремний, арсенид, галлий, селен, германий, оксидлар, сульфидлар, нитритлар ва карбидлар киради. Атом, ядро ва унинг атрофида ҳаракатланувчи электронлардан ташкил топган. Электронлар қатламлар кўринишида ҳаракатланади, бу қатламлар ва ядро орасидаги масофа уларни энергетик сатҳини кўрсатади. Электрон ядродан қанча узоқда бўлса, унинг энергетик сатҳи шунча юқори бўлади. Электрон бир энергетик сатҳдан бошқа юқори энергетик сатҳга ҳаракатланганда энергия ютилади, тескарисига, яъни юқори энергетик сатҳдан пастки энергетик сатҳга ҳаракатланганда эса энергия ажралади (чиқарилади). Энергия ютилиши ва чиқарилиши жиддий аниқ бўлаклар билан амалга ошади, бу бўлаклар квантлар дейилади.  Ҳар бир энергетик сатҳда иккитагача электрон жойлашиши мумкин. Энергетик сатҳлар орасидаги масофа энергия ортиши билан қисқариб боради. Энергетик сатҳнинг энг юқорисида ионлаштириш сатҳи туради. Бунда электронлар озод бўлиб, атомдан чиқиб кетадиган даражадаги энергияга эга бўлади. Атом струтураси электронлар билан тўлиқ эгаллаб олинган (ички) қобиқ ва электрон билан тўлмаган (ташқи) қобиқдан ташкил топган. Ташқи қобиқ ядро билан кучсиз боғланган бўлиб, бошқа атомлар билан таъсирга осон киришиб кетиши мумкин. Бу қобиқда жойлашган электронлар валентли электронлар дейилади. Атомлар орасида турли хил боғланишлар мавжуд. Ярим ўтказгичлар учун кўп тарқалган боғланиш тури ковалент боғланишдир. Ковалент боғланиш қўшни атомларнинг валент электронларини бирлашишидир. Масалан, германийда атом тўртта валентли электронга эга бўлиб, кўшни атомнинг тўртта электрони билан ковалент богланади. G e G e G e G eG e G e G e G e G e .а) Германий атомининг кристалл панжарада структура богланиши. б) Ман этилган ва рухсат этилган зоналарнинг шартли белгилари Электронлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган энергетик сатхлар йигиндиси рухсат этилган зона дейилади. Каттик жисмнинг энергетик спекторида 3 хил зонани кўриш мумкин: Рухсат этилган зона – 0 К хароратда электронлар билан тўлишган бўлади. Юкори тўлган зонаси валентли зона дейилади. Ман этилган зона – бунда электронлар мавжуд бўладиган электрон сатхлар йўк. Ўтказиш зонаси – бу зонадаги электронлар шундай энергияга эга бўладики, улар атомлар билан богланишни узиб, каттик жисм ичига харакатланади. Масалан, электр майдон таъсирида. Элементларни металл, ярим ўткзгич ва диэлектрикларга бўлиниши жисмни зона структурасидан келиб чикиб абсолют 0 (ноль) хароратда бажарилади. Металларда валентли ва ўтказиш зонаси бир-бирини коплайди, шунинг учун 0 К да металл электр ўтказиш хусусиятига эга бўлади. Ярим ўтказгич ва диэлектрикларда ўтказиш зонаси 0 К да бўш бўлади ва электр ўтказиш хусусияти бўлмайди. Булар орасидаги фарк  Э ман этилган зонасининг кенглигига боглик бўлади. Ярим ўтказгичларда  Э = 0,1  3 эВ (юкори хароратли асбобларни яратишда кўлланиладиган ярим ўтказгичларда  Э=3  6 эВ) диэлектрикларда эса бу киймат  Э > 6 эВ ни ташкил этади. Ярим ўтказгичларда ҳароратнинг бирор қийматида (қиздирилганда) электронларнинг бир қисми ўтказиш зонасига ўтишига керакли бўлган энергияга эга бўлади. Бу электронлар озод электронлар бўлиб қолади, ярим ўтказгич эса – электр ўтказгич бўлиб қолади. Озод электронлар ҳаракати орқали бўладиган электр ўтказувчанлик электронли (n-ўтиш) , коваклар ҳаракатидан келиб чиқадиган электр ўтказувчанлик эса ковакли (р-ўтиш) ўтиш дейилади. Абсолют тоза бир жинсли ярим ўтказгичда 0 К дан фарқли ҳароратда электрон ва тешиклар жуфт-жуфт бўлиб ҳосил бўлади, яъни электронлар сони коваклар сонига тенг бўлади (бундай ярим ўтказгичнинг электр ўткзувчанлиги шахсий ўтказувчанлик дейилади). Электрон-ковак жуфтлигини ҳосил бўлиш жараёни генерация дейилади. Генерация иссиқлик энергиясидан (иссиқлик генерацияси), ҳаракатланувчи заррачаларнинг кинетик энергияси таъсирида (ёруғлик генерацияси) рўй беради. Валент боғланиш узилиши натижасида электрон ва ковак ярим ўтказгич ичида хатолик ҳаракатланади. Бу ҳаракат электрон энергетик сатҳини ковак ёки ковакнинг энергетик сатҳини электрон билан тўлгунича давом этади ва узилган валент зонаси тикланади, электрон-коваклар йўколади. Бу жараён рекомбинация деб аталади. Генерация моментидаги зарядларни рекомбинациялашувига кетган вақт оралиғини заррачаларнинг ҳаёт вақти дейилади. Ҳаёт вақтида заррачаларнинг босиб ўтган масофаси диффузион масофа дейилади. Заряд ташувчиларнинг ўртача ҳаёт вақти деб , ярим ўтказгичга киритилган заряд ташувчиларнинг концентрацияси е марта катталашишигача кетган вақтга айтилади ( е =2,7). Агар ярим ўтказгичда Е кучланганликка эга бўлган электр майдон ҳосил қилинса, хатолик ҳаракатланаётган заряд ташувчилар тартибли, бир- бирига тескари ҳаракатлана бошлайди. Бунда коваклар электр майдон бир йўналишда ҳаракат қилади. Ушбу ҳаракатланиш оқибатида ҳосил бўлган ток зичлиги қуйдагича аниқланади: бу ерда: q - заряд ташувчи (электрон) нинг заряди; n, p - жисм ҳажм бирлигидаги электрон ва тешиклар сони; n,  p - заряд ташувчиларнинг силжувчанлиги. Заряд ташувчиларнинг силжувчанлиги физик катталик бўлиб, уни 1В/см кучланганлик билан электр майдондаги ўртача тезлиги  =  / Е га тенг. Ярим ўтказгичдаги токнинг якуний тезлиги: Электр майдони ва потенциал градиенти ёрдамида заряд ташувчиларнинг ҳаракати дрейф , бу зарядлар ёрдамида ҳосил бўлган ток эса дрейф ток дейилади. Аралашмали электр ўтказувчанлик Ацепторли аралашма. Германийга уч валентли атомга эга бўлган индийни қўшсак, германий ва индий атомлари орасида ковалент боғланиш ва саккизта атомли электрон қобиқ ҳосил қилиши учун германий атомидан битта электрон олинади. Бу олинган электрон уртасида ковак хосил булади ва атомдан ковакларга қўшилади. Атомдаги коваклар қиздирилиши (термогенерация) натижасида пайдо бўлади. Бунинг натижасида коваклар сони электронлар сонидан катта бўлади ва ярим ўтказгичда ковакли электр ўтказувчанлик пайдо бўлади. Бундай ярим ўтказгични р- типдаги ярим ўтказгич дейилади. Акцептор аралашмали ярим ўтказгичнинг структура (а) ва (б) зона диаграммаси Донорли аралашма . Донорли қўшилма атомлари ядро билан бўш боғланган валент электронларига эга. Бу электронлар қўшилма киритилган зонага осон ўтиши мумкин. Бу ҳолда панжарада мусбат зарядланган ион қолади, электрон эса ўз электр ўтказувчанлигининг электронларига қўшилади. Донор сатҳи ман этилган зонанинг юқори қисмида жойлашган электронларни донор сатҳидан ўтказгич сатҳига ўтиш қўшимча энергия ҳисобига амалга оширилади. Масалан, германий атомига беш валентли фосфор атомини киритсак, донор аралашмани ҳосил қиламиз. Бундай ярим ўтказгичда эркин электронлар концентрацияси коваклар концентрациясидан кўп бўлади ва бу ярим ўтказгич электрон электр ўтказувчанликка эга булади. Бундай ярим ўтказгичлар n-типидаги ярим ўтказгичлар дейилади. Донор қўшилмали ярим ўтказгичнинг структура ва зона диаграммаси Ярим ўтказгичли асбобларнинг классификацияси Ярим ўтказгич асбоб деб , ярим ўтказгич элементларининг хусусиятларига асосланган холда ишлайдиган асбобларга айтилади. Ярим ўтказгичли асбоблар Биполяр транзисторлар Ярим ўтказгичли диодлар Ярим ўтказгичли каршиликлар Тиристорла р Майдон транзисторлари Ярим ўтказгичли микросхемалар Ярим ўтказгичли фотоэлектрик асбоблар Комбинирланган ярим ўтказгичли асбоблар Ярим ўтказгичли асбоблар классификацияси Ярим ўтказгичли микросхемалар Ярим ўтказгичли каршиликлар Чизикли каршиликлар Варисторлар U Термо- резистор t 0 Тензорезис тор Термисторлар Фоторезис -торлар Позисторлар  Ярим ўтказгичли каршиликларнинг турлари ва график белгиланиши 1 – термистор, 2 – позистор. Терморезисторларнинг ҳарорат тавсифномаси Варистор – ярим ўтказгичли резистор бўлиб, унинг қаршилиги кучланиш ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради, шунинг учун унинг ВАТси чизиқли эмас. Варисторларни ясашда асосан карбид ва кремний элементлари қўлланилади. Парашокли кристалл карбит кремнийли қум билан аралаштириб прессланади ва юқори ҳароратда куйдирилади (қиздирилади), электродлар сепилади. Ташқи таъсирлардан ҳимоялаш учун варисторлар электроизоляция лаки билан қопланади. Тензорезистор – ярим ўтказгичли резистор бўлиб, унда электр қаршиликни механик деформацияга боғлиқлиги қўлланилади. Тензорезисторларни тайёрлашда p- ёки n- типидаги кремний кўпроқ қўлланилади. Фоторезистор – қаршилиги ёритилганликка боғлик бўлган ярим ўтказгич асбобдир. Бунда ёритилганлик ортган сари фоторезисторнинг қаршилиги камайиб боради ва аксинча, ёритилганлик камайса қаршилик камаяди. Терморезистор – электр қаршилиги ҳароратга боғлиқ бўлган ярим ўтказгичли резисторга айтилади. Икки хил терморезисторлар мавжуд: термистор ва позистор. Термистор – ҳарорат ортиши билан қаришилиги камаяди, ҳарорат кама-йиши билан қаршилиги ортади. Позистор – ҳарорат ортиши билан қаршилиги ортади, ҳарорат камайиши билан қаршилиги ҳам камаяади. Термисторларни ясашда электронли электр ўтказишга эга бўлган ярим ўтказгичлар қўлланилади. Масалан, металлар, оксидлар ва оксидлар аралашмалари.