logo

Газларни физик кимёвий тозалаш усуллари. Чиқинди газларни абсорбцион тозалаш усуллари

Yuklangan vaqt:

19.01.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

63.6875 KB
ГАЗЛАРНИ ФИЗИК КИМЁВИЙ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ. ЧИҚИНДИ ГАЗЛАРНИ АБСОРБЦИОН ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ  Ҳозирги кунда саноат корхоналарида чангли ташламалардан ташқари турли кимёвий ҳусусиятга эга бўлган зарарли газлар ҳам ҳосил бўлади ва атроф муҳитга ташланади. Бундай газлар туркумига олтингугурт ангидриди, азот оксидлари, водород сульфид, углерод оксиди, сероводород ва турли органик бирикмали ташламалар киради. Ушбу газларни механик усуллар билан зарарсизлантиришни имкони йўқ. Чунки бундай газлар бирор бир моддага бириктирилиши, боғланиши ёки бошқа зарарсиз модда кўринишга айлантирилиши лозим. Физик –кимёвий усул турлари • абсорбция • адсорбция • каталитик • термик Газларни абсорбцион тозалаш усуллари қуйидаги белгилар бўйича фарқланади: 1) абсорбцияланаётган компонент бўйича; 2) қўлланиётган абсорбент хили бўйича; 3) жараённи характери – газни циркуляция қилиш ёки циркуляциясиз ишлатиш бўйича; 4) абсорбентни – регенерация қилиб циклга қайтариш (циклик) ва регенерациясиз (циклик бўлмаган) ишлатиш бўйича; 5) ушлаб қолинадиган компонентни – рекуперациялаб ва рекуперациясиз ишлатиш бўйича; 6) рекуперация қилинадиган компонентни хили бўйича; 7) жараённи – даврий ва узлуксиз ташкил этиш бўйича; 8) абсорбцион аппаратнинг конструктив тузилиши бўйича. Абсорбция жараёни турлари • Абсорбция жараёни физик ва кимёвий турларига бўлинади. • Кимёвий абсорбцияда газни суюқликка ютилиши кимёвий бирикмани ҳосил бўлиши билан боради ва бу жараён баъзида хемосорбция деб ҳам юритилади. Абсорбент турлари • Физик абсорбцияда одатда ушланадиган моддалар билан реакцияга киришмайдиган абсорбентлар - сув, органик эритувчилар ва уларнинг сувли эритмалари ишлатилади. • Хемосорбцияда эса газ таркибидаги ушланадиган моддалар билан реакцияга киришадиган суюқ моддалар - абсорбентлар ишлатилиб, бунда хемосорбент сифатида туз ва ишқорларнинг сувли эритмалари, органик моддалар ва турли бирикмаларнинг сувли суспензиялари қўлланилади.