logo

Oлма мевахўрига қарши экологик хавфсиз кураш тизими ва технологияларини такомиллаштириш

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

4658.5 KB
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши давлат университети Биология кафедраси Норова Гулгина Рамазоновнанинг “ 5140100- биология” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун Қашқадарё вилояти уруғ мевали боғларида тарқалган Oлма мевахўри га қарши экологик хавфсиз кураш тизими ва технология ларини такомиллаштириш мавзусида ёзган Б и т и р у в м а л а к а в и й и ш и Т Т АА Қ Қ Д Д И И М М О О Т Т И И Илмий раҳбар: доц. Ж.Бердиев Саноат билан бир қаторда иқтисодиётимизнинг қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳасини ҳам модернизация қилиш, унинг таркибига кирадиган деярли барча тармоқ ва ишлаб – чиқариш соҳаларининг бутун комплексида техник ва технологик янгилаш ишларини амалга оширишга катта эҳтиёж сезилмоқда. И. Карим ов Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидагит маърузасидан.  Вазирлар махкамасининг 2006 йил 25 мартда қабул қилган № 64 Ўзбекистонда боғдорчилик ва мевачиликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги қарорида янги боғлар ташкил қилиш, парваришлаш, уларга агротехник қоидалари асосида ишлов бериш ва серҳосил навлар яратиш вазифалари кўрсатиб ўтилган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида шу йили Қашқадарё вилоятида 60 та боғ ташкил этилди.  Сўнгги йилларда олма боғлари бир қатор зараркунандалар билан жиддий зарарланмоқда. Шундай зараркунандалардан бири – олма мевахўри бўлиб, олма мевасининг 85-90% изини зарарлаб, зарар етказмоқда. Бу зараркунандага қарши кураш чоралари ўз вақтида қўлланилмаганда, ҳосилнинг нобуд бўлишига ва сифатсиз олма ҳосил олишга сабаб бўлмоқда. Мавзунинг долзарблиги шундаки, олма мевахўрига қарши экологик хавфсиз кураш тизими ва технология ларини такомиллаштириш дан иборат.Мавзунинг долзарблиги  Битирув малакавий ишнинг мақсади Олма мевахўри ва дўлана гирдак куясига қарши курашнинг янги технологияси ва уни қўллаш усулларини ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, мақсадга мувофиқ қуйидаги вазифаларни белгилаб олдик.  Лепидоптера туркуми вакиллари тўғрисида қисқача маълумот.  Уруғ мевали боғларда тарқалган зараркунандалар биоэкологияси ва зарари.  Ласпейросиа помонелла нинг биологик хусусиятлари ва зарари.  Гемиостома с c ителла нинг биологияси, тарқалиши ва зарари.  Олма мевахўрига қарши экологик хавфсиз кураш тизими ва технологияларини такомиллаштириш. Ишнинг мақсади ва вазифалари  Қарши тумандаги Қовчин жамоа ширкат хўжалигида экилган олмазорларда тарқалган олма қурти, дўлага гирдак куяси, олма барг ости куяси ва дўлана эгри мўйловли куяларининг биологик ривожланиши ва тарқалиши тўлиқ ўрганилди.  Бу зараркунандаларга қарши агротехник тадбирлари тўлиқ қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилди. Натижада олма дарахтининг ўсувчанлиги тезлашади. Зараркунандаларга қарши чидамлилиги ошди.  Биз қўллаган физикавий кураш усулида таъсир кўрсатиш ва ясаган сепаратор-тутқич мослама олмазорларда биринчи марта синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра ҳосилдорликнинг 80-85% ни сақлаб қолишига эришилди.  Биз юқорида қайд этган агротехник кураш тадбирлари ва сепаратор тутқич мосламани Қашқадарё вилоятининг барча олмазорларда қўллашни шу соханинг мутахассислари, фермерларига тавсия этдик . Илмий янгилиги ва аҳамияти       хулоса  Lepidoptera туркуми вакиллари тўғрисида маълуомотлар адабиётлар асосида ўрганилди.  Олма дарахтига зарар келтирувчи зараркунандалар турлари биоэкологиясини, зарари Қарши тумани Қовчин жамоа ширкат хўжалиги олмазорларида 2014-2015 йилларда олиб борилган тажрибалар натижасида қуйидаги зараркунандалар олма қурти, дўлана гирдак куяси, олма барг ости куяси, дўлана эгри мўйловли куяларнинг зарар келтириши аниқланди.  Ўрганилган турлар орасида энг хафвли зараркунанда деб олма қурти ва дўлана гирдак куяси қайд этилди.  Олма мевахўри ва дўлана гирдак куясига қарши курашнинг янги экологик хавфсиз технологияси ишлаб чиқилди ва Қовчин фермерлар уюшмасига синовлар ўтказилди ҳамда юқори ҳосил олишга эришилди.  Бу зараркунандаларнинг кўпайишига курашнинг агротехник тадбирлари ишлаб чиқилди. Қовчин фермер хўжалиги олмазорларида синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра бу усул юқори самарали усул деб топилди.  Олма мевахўрига қарши физик усул ва сепаратор тутқич мослама яратилди. Бу экологик хавфсиз усулни Вилоятнинг бошқа олмазорларида қўллаш тавсия этилди. Эътиборингиз учун рахмат