logo

Мирзо Улуғбек ва унинг адабий меросини ўрганишнинг астраномияни ўқитишдаги аҳамияти

Yuklangan vaqt:

23.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2607.5126953125 KB
Мирзо улуғбек ва унинг адбий меросини ўрганишнинг астраномияни ўқитишдаги аҳамияти I. Кириш: 1. Улуғбек ва унинг мактабининг илмий фаолияти. 2. Улуғбек расадҳонасининг фаолияти ва унинг меросини дунё олимлари томонидан ўрганилиши. II. Асосий қисм. 1. Астраномияда “Кириш” дарси баёнида улуғбекнинг илмий мерсини аҳамияти. 2. “Юлдуз тукумлари” ва “Юлдузлар харитаси” мавзусини ўтишда “Зижи Кўрагоний” – Улуғбек астраномия мактаби ёдгорлигининг аҳамияти. III. Хулоса. Улуғбек 1394 йилнинг 22 мартида Амир Темурнинг эрон ва яқин Осиё мамлакатларига қилган буюк “беш йиллик” юриши даврида Озарбайжоннинг Султония шаҳрида қолдирган уғруғида дунёга келди. Темур бу юришида кўпинча карвонни (уғруқни) хотинлари билан (ўзига ёълдош бўладиганлардан ташқари) Султонияда қолдирарди. 1393-1394 йиллардаги карвоннинг тўхтатилишида, унинг 17 ёшли ўғли Шоҳрухнинг хотини, чиғатой зодагони Ғиёсиддин Тарханнинг қизи Гавҳаршод унга ўғил невара ҳадя қилди. Айни пайтда Темурнинг аскарлари Месопатамияда (Ироқда) жанг қилишарди. 16 апрел куни Мардин шаҳри Темурнинг қўлига ўтди. 17 апрелда эса Султониядан йетиб келган чопар, Темурни набира кўргани билан табриклади. Бу хушхабар сабаб бўлиб, Темур Мардин шаҳри аҳлига шафқат қилди ва солиқ тўловидан озод қилди.  Астроном Ғ.Жалоловнинг фикрича, Коший Искандар ўлимидан кейин, яъни 1416 йилнинг ёзидаёқ Улуғбек томонидан Самарқандга таклиф этирозилик беради. Шу муносабат билан Улуғбек кўп олимларни тўплаб, 1417 йили расадхонани қуришга бағишланган мажлис ҳам чақирган. Расадхона қурилиши бўйича Улуғбекнинг замондоши тарихчи Абдураззоқ Самарқандий бу мажлис ҳақида шундай ёзади: "Мажлис бўлажак расадхонани шундай қуриш керакки, оқибатда у вақт ўтиши билан тебранмасин, силжимасин, узоқ йиллар абадий турсин. Бунинг (расадхона қуриш) учун (йиғилиш) Самарқанднинг Шимоли-Шарқидан маъқул жой кўрсатди. Уни қуриш якунлангунга қадар қуйидагилар бажарилсин: расадхона бўлажак ходимларининг билимлари такомиллаштирилсин, қўшимча жадваллар тузилсин ва зарур (кузатиш) асбобларнинг узвлари тайёрлансин...". Mirzo Ulug'bek rasadxonasining o'rni tilga olingan XVII asrga oid vaqf hujjati. XIX asrning oxirida V. L. Vyatkin tomonidan o'qilgan Бахтга қарши, Улуғбек расадхонасининг қурилган вақти ҳақида тарихий манбалардан аниқ, ҳозиргача учрайдиган баҳсларга нуқта қўядиган маълумот ҳали-ҳануз топилгани йўқ. В.Бартолд "Улуғбек ва унинг даври" асарида 1420 йил воқэалари ҳақида тарихчи Абдураззоқ айтганларидан хулоса қилиб, мадраса ва обсерваториянинг қурилиш ишлари 1420 йили якунланган деган фикрга келади. Археолог В.Шишкин расадхона қолдиқларини қазиш пайтида унинг жануб томонидан топилган учта танга ҳақида гапириб, улардан иккитасининг четида 823 ҳижрий йил(мелод бўйича 1420 йил) деган ёзув бўлганини маълум қилади. Мирхонднинг "Равзат ус-сафо"да ёзишича, расадхона биноси жадал суръатлар билан қурилганини инобатга олинса, у 1420 ёхуд 1421 йили қурилганлиги аён бўлади. Солиҳ Закийнинг "Осор ал- Боқия" асарида "Улуғбек 824 ҳижрий йили(яъни 1420 йили) қурилган расадхонага Ғиёсиддин Жамшид ва Қозизода Румийни етакчи шахслар этиб тайинлади", - деб ёзади. "Зижи Гурагоний"нинг сўзбошисида: "Биз ёритғичларни кузатиш масаласини ҳал қилдик. Уларни Қозизода Румий ва Ғиёсиддин Жамшид ҳамкорлигида бажардик... Бунда муҳим иш("Зиж")ни ёзиш ва расмийлаштиришнинг (Ғ.Жалолов форсча "сохта ва пардохта" сўзларини шундай таржима қилиб, унга бир неча мисоллар келтиради) бошида Ғиёсиддин, кейинроқ Қозизода Румий вафот этди. Шундан сўнг ишни охиригача расмийлаштириш (Улуғбекнинг) қимматли ўғилхони Али ибн Муҳаммад Қушчи билан биргаликда амалга оширилди". Mirzo Ulug'bek rasadxonasining o'rni ma'lum tarixiy sharoitlarda jumboqqa aylangan edi. Mahalliy ziyolilar va sharqshunos olimlar sa'y harakatlari bilan “Toli rasad” tepaligida rasadxona o'rni aniqlandi. Qo'qon xonligi arxivi manbalari, “Boburnoma”, Abu Tohir Xo'janing “Samariya” kitoblaridagi ma'lumotlar hamda XVII asrga oid vaqfnomalardan foydalanib, rasadxona binosining qoldiqlarini topdi "Зижи Кўрагоний" - Улуғбек академиясидан ёдгорлик Астроном Ғ.Жалолов собиқ иттифоқ ФА Астрономик кенгаши қошидаги астрономия тарихи бўйича комиссиянинг аъзоси сифатида 1950-йиллари Шарқ астрономияси тарихи, жумладан, Улуғбек астрономия мактаби тарихини ўрганишда қизғин қатнашиб, даврий равишда чоп этиладиган "Астрономия тарихидан тадқиқотлар" китобининг биринчи сонидаёқ "Зижи Кўрагоний"нинг шу каби бошқа бир қанча "Зиж"лардан фарқи ва афзалликларини етарлича тўла ёритган мақоласини эълон қилган эди. Самарқанд расадхонаси тадқиқот ишларининг асосий маҳсули "Зижи Кўрагоний" сўзбоши, назарий қисм ва зиждан(жадваллардан) иборат бўлиб, жаъми 430 саҳифани эгаллайди. "Зиж"нинг жадвалларсиз матнли қисми 60 саҳифани, қолган 370 саҳифаси эса, астрономик, тригонометрик, географик ва астрологик жадвалларни ташкил қилади. Сўзбоши атиги икки саҳифадан иборат. Унда расадхона ва "Зиж"ни тайёрлашда иштирок этган олимлар ҳақида гап боради. Назарий қисм эса тўрт бўлимдан(мақоладан) иборат бўлиб, биринчи бўлим ўша пайтда асосий тақвимлардан ҳисобланмиш - ҳижрий, Ездигирд, Жалолий (Умар Хайём лойиҳаси бўйича 11 асрда Маликшоҳ томонидан ислоҳ қилинган тақвим), хитой, уйғур ва бошқа бир қанча тақвимлар ҳамда уларнинг биридан иккинчисига ўтиш ҳақидаги ҳисоб-китобларни ўз ичига олади. Буюк Амир Темурнинг набираси, беназир аллома Мирзо Улуғбек нинг ўрта асрлар шароитида намоён этган илмий жасорати бугунги кун олимларини ҳам ҳайратга солмасдан қўймайди. Тақдир бу улуғ зотнинг зиммасига беҳад улкан ва машаққатли вазифалар юклади. Буюк саркарда Амир Темур бунёд этган салтанатнинг вориси бўлишдек ўта масъулиятли вазифа айнан унга насиб этди. Мирзо Улуғбек қарийб қирқ йил мобайнида Мовароуннаҳр диёрининг донишманд ҳукмдори сифатида халқнинг азалий орзуси - тинчлик, тотувлик, илм-фан ва маданиятни тараққий топтириш йўлида улкан шижоат ва матонат кўрсатди. Бу беназир аллома ўзида минглаб юлдузларнинг ҳаракатини жамлаган мукаммал астрономик жадвални яратди. Ушбу жадвалда зикр этилган илмий маълумотларнинг нақадар аниқ ва тўғри эканини бугунги энг замонавий асбоблар ҳам тасдиқлайди. Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий фаолияти халқимиз маънавиятининг пойдеворига қўйилган тамал тошларидан бири бўлиб, юртимизда бундан неча замонлар олдин фундаментал фанларни ривожлантиришга қанчалик катта аҳамият берилганини кўрсатади. «Зижи жадиди Кўрагоний» деб номланган Улуғбек астрономик жадвали ўрта асрларда лотин тилига таржима қилиниб, Европа олимлари орасида кенг тарқалгани фикримизнинг яққол исботидир. Бундан салкам олти аср муқаддам азим шаҳар - Самарқанд этагида Улуғбек ва унинг сафдошлари томонидан ишга туширилган расадхонадан Коинот қаърига ташланган назар фақат Шарқдагина эмас, балки жаҳон фани, маданиятининг "очилмаган қўриғи"ни очиш - Коинотни ўрганишга қўйилган буюк бир қадам бўлди. Шу илк қадам сабаб бўлиб Европада бирин-кетин йирик, яхши жиҳозланган расадхоналар ишга туша бошлади. Полшада Олам тузилишининг гелиоццентрик назарияси(Н. Коперник томонидан), Миланда (Италия) Коинотнинг чексизлиги ва унда Қуёш системаси - оддий бир юлдузнинг йўлдошлари билан ташкил этган системаси эканлигини ғояси (Жордано Бруно томонидан), Германияда осмон жисмларининг ҳаракат қонунларини ифодаловчи осмон механикаси (И. Кеплер томонидан), Англияда осмон жисмларининг массаларини ҳисоблаш усули (И. Ниютон томонидан) каби муҳим кашфиётлар дарёсининг вужудга келишида Самарқанд астрономлари "кўзини очган булоқ" дастлабки ирмоқ бўлиб Қуёш, Ой ва сайёраларнинг ҳаракатларини ўрганиш бўйича Улуғбек мактаби қўйган пойдевор - назарий астрономия дейилувчи махсус фаннинг шаклланишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT