logo

Фавқулодда ҳолатларда объектларни турғун ишлашини таминлаш, хавфсизлик тадбирларини тузиш ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини тугатиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

55 KB
Фавқулодда ҳолатларда объектларни турғун ишлашини таминлаш, хавфсизлик тадбирларини тузиш ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини тугатиш Режа: 1.Фавқулодда ҳолатлар вақтида халқ хўжалиги объектларининг турғун ишлашини таминлаш. 2.Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик тадбирларини режалаштириш. 3.Фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш.  Фавқулодда ҳолатлар вақтида халқ хўжалиги объектларининг турғун ишлашини таминлаш Халқ хўжалик объектларининг турғунлиги уларни фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсирига чидамлилиги, яъни, фавқулодда ҳолатлар шароитида режалаштирилган ҳажмда ва номенклатурада маҳсулот ишлаб чиқариш, ишчи ва хизматчилар ҳаёт фаолияти хавфсизлигини тўлиқ таминлаш ҳамда ишлаб чиқаришга зарар етган ҳолатларда ўз иш қобилиятини тиклашга мослашиши орқали баҳоланади. Фавқулодда ҳолатлар вақтида объектнинг турғун ишлашига ташкилий, муҳандис-техник ва бошқа тадбирларни комплекс равишда амалга ошириш натижасида эришилади. Ушбу тадбирлар биринчи навбатда ишчилар ва хизматчиларни ҳимоялашга қаратилган бўлиши керак. Чунки, инсон ресурси ҳамда халқ, хўжалиги обеъктларини фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омилларидан ҳимояламасдан туриб, уларни турун ишлашини таъминлаб бўлмайди. Бундай ташқари, объектдаги ишчилар ва объект яқинида яшовчи аҳолини ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таминлашда фавқулодда ҳолатларнинг бузувчи омиллари таъсирида юзага келувчи иккиламчи хавфли омиллар содир бўлиш хавфининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Иккиламчи хавфли омиллар, ички ва ташқи сабаблар натижасида вужудга келиши мумкин. Халқ хўжалиги обеъктларининг фавқулодда ҳолатлар вақтида турун ишлашини таминлашга қаратилган тадбирлар комплекси ичидан асосий иккита тадбирга, яъни, айнан фавқулодда ҳолатларда ишчи ва хизматчиларни ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таминлаш муаммоларига ҳамда иккиламчи хавфли омиллар ҳосил бўлишини бартараф этишга қаратилган тадбирларга тўхталамиз. Ишчи-хизматчиларни ҳимоялаш тадбирларига-технологик жараёнларда портлашга ва ёнғинга хавфли ҳамда заҳарли ва радиоактив моддалар ишлатиладиган иш шароитларида иш режимини ташкил этиш; заҳарланиш ўчоғини бартараф этишга қаратилган ишларни аниқ бажариш йўллари бўйича ўқитиш; объектдаги ишчи ва хизматчилар ҳамда объект яқинидаги аҳолига, объектда ҳосил бўлган хавф тўғрисида хабар беришнинг локал системасини ташкиллаштириш ва уни доимий тайёр ҳолатда сақлаш каби ишлар киради. Фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсирида юз берадиган ёнғинлар, портлашлар, заҳарли радиоактив моддаларни муҳитга тарқалиши иккиламчи омиллар жумласига киради. Маълумки, нормал иш шароитида объектнинг хавфсиз ва авариясиз ишлашини таминлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилади. Лекин, бу омиллар фавқулодда ҳолатлар вақтида етарли даражада бўлмайди. Шу сабабли, фавқулодда ҳолатларнинг иккиламчи омилларидан ҳимоялашга қаратилган қўшимча тадбирлар ишлаб чиқиш талаб этилади. Бундай тадбирларга сақланадиган портлашга, ёнғинга хавфли ва заҳарли моддалар заҳирасини минимум даражагача камайтириш; сақлаш омборхоналарини хавфсиз жойда, мустаҳкам қилиб, шамол йўналишини, ёнғин оралиқлари ва йўлакларини, ёнғинга қарши сув таьминотини ҳисобга олган ҳолда қуриш; уларни ёнғин ўчирувчи воситалар, заҳира электр манбалари, алоқа воситалари автомат сигнализация каби воситалар билан таминлаш ишлари киради. Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик тадбирларини режалаштириш Режалаштириш фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳаёт фаолият хавфсизлигини таминлашнинг етакчи функцияси ва марказий звеноси ҳисобланади. Режалаштиришда хавфсизликни таминлаш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар вақти, ресурси ва тадбирларни бажарувчи шахслар аниқлаштирилади. Режалаштиришда ҳужжат, режа тузилади ва у қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: аниқ кўрсаткичлар (иш тури, тадбирлар); ушбу ишларни бажариш вақти; ишларни бажариш учун зарур ресурслар (тури, сони, миқдори, манбаи); ишни бажарувчи масъул шахс (ҳар бир пункт бўйича); ишни бажарилишини назорат қилиш усули. Режанинг матн қисми икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда фавқулодда ҳолатлар вақтидаги шарт-шароитларни баҳолаш бўйича хулосалар, иккинчи бўлимда эса фавқулодда ҳолатлар хавфидан аҳолини ҳимоялаш тадбирлари кўрсатилади. Ушбу тадбирларга асосан қуйидагилар киритилиши мумкин, яъни: фавқулодда ҳолат тўғрисида хабар бериш тартиби; кузатиш ва разведкани ташкил этиш; қутқарув ва бошқа муҳим ишларни бажариш учун куч ва воситаларни тайёрлаш; фавқулодда ҳолатлар таъсирини бартараф этиш ёки сусайтириш тадбирлари; одамлар ва моддий бойликларни ҳимоялаш тадбирларини тезкор бажариш усуллари; тиббий таминлаш, дозиметрик ва химиявий назорат; ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатиш тартиби; одамларни ҳимоялашни ташкил этиш, шахсий ҳимоя воситалари билан таминлаш; эвакуация тадбирларини ташкил этиш; уларни бошқариш; ҳар хил шароитларда қутқарув ишларини ташкил этиш тартиби; юқори ташкилотларга ва фавқулодда ҳолатлар бўйича тузилган комиссияларга ахборот ҳамда маълумотлар бериш тартиби. Режага турли хил зарур луғавий ва тушунтирувчи характердаги материаллар ҳам илова қилинади. Режа реал қисқа мазмўнли, лекин, тўлиқ ифода этилган, иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлиши ҳамда объектнинг барча имкониятларини ифода этиши зарур. Режанинг реаллиги табиий ва техноген кўринишдаги фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳақиқий ишлаб чиқариш шароитида ҳаёт фаолиятни таминлаш бўйича системали равишда турли хил машғулотлар ва амалий машқлар ўтказиш йўли билан текширилади.  Фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш Аварияларда ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, мамлакатнинг авария- қутқарув хизматини доимий тайёр ҳолатини таминлаш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида авариялар ва ҳалокатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни бажарилиши устидан назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида фавқулодда ҳолатлар қўмитаси тузилган. Фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишга қаратилган барча вазифалар босқичма- босқич, аниқ кетма-кетлик асосида максимал қисқа муддатлар ичида бажарилиши лозим. Биринчи босқичда аҳолини тезкор ҳимоялаш масалалари, фавқулодда ҳолатлар хавфли омилларини тарқалишини чеклаш ва унинг таъсир даражасини камайтириш чора-тадбирлари ҳамда қутқарув ишларини амалга ошириш каби вазифалар амалга оширилади. Аҳолини тезкор ҳимоялашнинг асосий тадбирларига хавф тўғрисида хабар бериш; ҳимоя воситаларидан фойдаланиш; фавқулодда ҳолатлардаги режимга риоя қилишни таминлаш; хавфли зоналардан эвакуация қилиш; тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш каби ишлар киради. Фавқулодда ҳолатлар таъсир доирасини чеклаш ва унинг оқибатларини сусайтиришга қаратилган тадбирлар асосан: аварияларни локализациялаш, ишлаб чиқариш технологик жараёнларини тўхтатиш ёки ўзгартириш, ёнғинни олдини олиш ёки уни ўчириш каби вазифаларни ўз ичига олади. Қутқариш ва бошқа турдаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар жумласига бошқариш органларини, куч ва воситаларни тайёр ҳолатга келтириш, зарарланиш ўчоғини разведка қилиш ва мавжуд ҳолатни баҳолаш каби вазифалар киради. Иккинчи босқич вазифаларига фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш киради. Бу ишлар узлуксиз равишда, қутқарувчилар ва бартараф этувчилар сменаларини алмаштирган ҳолда хавфсизлик техникаси ва эҳтиёт чораларига тўлиқ амал қилиб бажарилиши шарт. Қутқарув ишлари жароҳатланганларни қидириб топиш, уларни ёнадиган бинолар, харобалар, транспорт воситалари ичидан олиб чиқиш, одамларни хавфли хоналардан эвакуация қилиш, жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва шу каби бошқа ёрдамларни амалга ошириш ишларини ўз ичига олади. Кечиктириб бўлмайдиган ишлар жумласига эса ёнғинни локализациялаш ва ўчириш, конструкцияларни мустаҳкамлаш, қутқарув ишларини амалга ошириш мақсадида коммунал- энергетик тармоқларни, алоқа ва йўлларни тиклаш, одамларга санитар ишлов бериш, дезактивациялаш ва дегазациялаш ишларини амалга ошириш каби вазифалар киради. Қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар жумласига аҳолини барча турдаги воситалар билан таминлаш, жумладан, уларни хавфсиз жойларга жойлаштириш, озиқ-овқат ва сув билан таминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда моддий ва молиявий ёрдамлар беришни амалга ошириш каби вазифалар ҳам киради. Учинчи босқич вазифаларига авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар юз берган районлардаги аҳоли фаолиятини таминлаш масалалари киради. Бу мақсадда турар жойларни тиклаш ёки вақтинчалик турар жойлар барпо этиш, энергия ва сув таъминотини, алоқа тармоқларини, коммунал хизмат объектларини тиклаш, зарарланиш ўчоғига санитар ишлов бериш, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бирламчи эҳтиёж буюмлари билан ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади. Ушбу босқич ниҳоясида эвакуация қилинган аҳоли ўз жойларига қайтарилади ва халқ хўжалик объектларининг ишлаши тикланади. Айрим фавқулодда ҳолатларнинг содир бўлиши олдиндан аниқланиши мумкин. Бундай ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган барча ишлар олдиндан ишлаб чиқилган режа асосида амалга оширилади. Режада асосан икки хил кўринишдаги тадбирлар белгиланади. Биринчи гуруҳдаги тадбирлар аҳолини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади. Бу тадбирларга - аҳолига хавф тўғрисида маълумот бериш ва хабар бериш; ҳимоя воситаларини тайёр ҳолга келтириш; бошқариш системалари ва воситаларининг тайёрлигини текшириб кўриш; шахсий ҳимоя воситаларини аҳолига тарқатишга тайёрлаш ва тарқатиш; тиббий профилактика, санитар ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш; эвакуацияга тайёрланиш ва талаб этилган шароитларга хавф таҳдид соладиган районларда аҳолини эвакуация қилиш каби вазифалар киради. Иккинчи гуруҳ тадбирларига фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омилларини бартараф этишга қаратилган вазифалар киради. Бу тадбирларга-халқ хўжалиги объектлари ишини тўхтатиш ёки иш режимини ўзгартириш; энергия, сув, газ системаси иш режимини ўзгартириш ёки вақтинча тўхтатиш; мавжуд муҳандислик иншоотларини мустаҳкамлаш ёки қўшимча қуриш; ёнғинга қарши тадбирлар ўтказиш; хавфли районлардан моддий бойликлар ва чорва молларини олиб чиқиш; озиқ-овқат, озиқа хом ашёси ва сув манбаларини ҳимоялаш каби ишлар киради. Фавқулодда ҳолатлар содир бўлганлиги тўғрисида хабар олингач, биринчи навбатда берилган маълумотларни тўғрилиги текширилиб, қўшимча ахборот ва маълумотлар олиш бўйича тадбирлар амалга оширилади. Чунки, турли хил фавқулодда ҳолатларнинг ҳар хил шароитлардаги оқибатлари турлича бўлиши мумкин. Шу сабабли дастлаб фавқулодда ҳолатлар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган иккиламчи, учламчи ва бошқа хавфли омиллар аниқланиб, кейингина комплекс тадбирлар амалга оширилади. Ф ойдаланилган адабиётлар : 1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси . Тошкент, ,,Ўзбекистон", 1992 й. 2. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент « Шарқ", 1998 й. 3 .Ўзбекистон Республикасини Меҳнат кодекси Тошкент, 1996 й. 4.Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни Тошкент, 1993 й. 5.В.С.Алексеев, Е.О.Муродова, И.С.Давыдова. Безопасность жизнедеятельности «Проспект» Москва-2006 г. 6.О. Қ удратов, Т. Ғ аниев. Ҳаётий фаолият и хавфсизлиги. Тошкент. «Меҳнат»-2004. 7. Ҳ .Э. Ғ оипов. Меҳнат муҳофазаси. Тошкент. «Меҳнат»-2000. 8. Ғ .Е.Ёрматов. Ҳаёт фаолият и хавфсизлиги (Маъруза матнлари тўплами), Тошкент-2003 9. Безопасность жизнедеятельности. Под общей редакцией доктора техн. наук, профессора С.В.Белова. Москва, «Высшая школа» 2003.