logo

Йўлларни лойиҳалаш асослари. Йўл ўқи йўналишини танлашда юк оқимлари хажмини ва харакат миқдорини хисобга олиш.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

39 KB
Йўлларни лойиҳалаш асослари. Йўл ўқи йўналишини танлашда юк оқимлари хажмини ва харакат миқдорини хисобга олиш. Режа: 1. Йўлларни лойиҳалаш асослари. 2. Йўл ўқи йўналишини танлашда юк оқимлари хажмини ва харакат миқдорини хисобга олиш. 3. Манзарали лойиҳалаш ва табиат муҳофазаси. Таянч сўзлари ва иборалари: - Автомобил, йўл, лойихалаш, йўл ўқи, тўсиқ, химоя, транзит, масофа. Автомобил йўлларини лойиҳалашда йўл ўқини танлашда 2 та принципиал фарқланиш бор. 1) Катта автомагистралларни ёки юқори даражали йўлларни лойиҳалаш. Бунда умумий йўналиши ва асосий оралиқ пунктлари умумдавлат маъмурий, маданий ва мудофа нўктаи назаридан белгиланади. 2) Саноат ва қишлоқ ҳўжалик районларида йўл тармоқларини лойиҳалаш. Бунда асосан маҳаллий ҳаракатга хизмат кўрсатиш назарда тутилади. Автомобил йўллари тармоцини лойиҳалашда асосий мезон бу қурилиш ва фойдаланув ҳаражатлари энг кам даражада бўлишини таъминлаш. Йўл тармоқларини лойиҳалаш учун Я.В.Хомяк усули амалий жиҳатдан қулай, бу бир нечта босқичларда бажарилади. 1) Асосий пунктлар орасида энг қисқа узунликдаги йўналиш схемасини танлаш. Бунда қурилиш учун энг кам ҳаражат талаб қилсин. 2) Тармоцнинг бошланцич ҳолатини, ташишда энг кам йўл-транспорт ҳаражатларини мезонини қониқтириш учун қўшимча звенолар киритиш. 3) Белгиланган тармоқни йўлларни туташиш ва ажралиш жойларини аниқлаштириш йўли билан тугалловчи тўцрилаш. Йўлларни лойиҳалаш топширицида йўл ўқ чизици ўтадиган бошланцич, охирги ва оралиқ нуқталар кўрсатилган бўлади. Бу нуқталар таянч пунктлари деб номланади. Буларга саноат, сиёсий-маъмурий ёки маданий марказлар, транспорт бўцинлари киради. Йўл ўқини таянч пунктлари орқали ўтказиш ёки боцлаш кўп сонли тўсиқларга тўқнашишга сабаб бўлади. Тўсиқлар контурли ва баландли бўлади. Биринчи тўсиқларга: Дарёлар, аҳоли пунктлари, кўл ва ботқоқликлар, тупроқ ва геологик шароити бўйича ноқулай жойлар, қўриқхоналар киради. Иккинчи тўсиқларга: тоц тизмалари, алохида баландликлар, чўқур ва кенг жарликлар киради. Йўл ўқини ўтқазишда қор ва қум босиш эҳтимолини ҳам назарда тутиш керак. Ўзбекистоннинг 30-35% ҳудудини Қизилқум текисликлари ташкил қилади. Бу ердаги бархон қумлари кўчувчи ҳарактерга эга. Қум босишидан ҳимоялаш учун йўл ўқини чуқур ўймаларда ёки баланд кўтармаларда ўтқазиш мақсадга мувофиқ. Бунда албатта йўл ўқини шамол йўналишига перпендикуляр ўтқазиш талаб этилади. Йўл ўқида учрайдиган сув оқимларини кесиб ўтишда йўл ўқини иложи борича перпендикуляр кесиб ўтиш лозим, бу ҳаракат қулайлигини ёки қурилиш қийинчилигини чегараламайди. Маҳаллий ёки транзит юк ташиш учун хизмат қиладиган автомобил йўлларида, оралиқ аҳоли пунктлари билан боцланиш зарурати тўцилади. Бунда транзит харакатни ўтқизишни ва шаҳарнинг турли районлари билан қулай боцланишни таъминлаш вазифаси туцилади. I - III даражали йўллар ўқ чизицини аҳоли пунктларидан айланиб ўтишини таъминлаш уларга кириш ва чиқиш йўлларини қуриш лозим. Аҳоли яшаш жойларида транзит ҳаракат учун тўсқинликлар кўпаяди. Бунда ЙТХ сони ортиб кетади. Шовқин ва заҳарли газлар чиқиш миқдори ошади. Транзит харакат тезлиги пасаяди. I - III даражали йўллар аҳоли пунктидан 200 м масофада ўтиши керак. АДАБИЁТЛАР 1. Бабков В.Ф., Андреев О.В. «Проектирование автомобилнҳх дорог» М. Транспорт 1987 г. I и II Частқ. 2. Бабков В.Ф. «Автомобилқнҳе дороги» М. Транспорт. 1983 г. 3. Садирхужаев А. «Автомобил йўлларини лойихалаш» марузалар туплами. 4. Қодирова А.Р. «Автомобил йўлларини лойихалаш асослари фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма».