logo

Тўқимачилик машиналаридан фойдаланиш даврида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни аҳамияти. Техник ҳолатини кўрсатувчи параметрлар.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

73 KB
Тўқимачилик машиналаридан фойдаланиш даврида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни аҳамияти. Техник ҳолатини кўрсатувчи параметрлар. Режа: 1. Кириш Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ахамияти. 2. Техник ҳолатини кўрсатувчи параметрлар. 3. Машинани пухталик кўрсаткичлари. Тўқимачилик машиналари эсплуатацияси даврида техник хизмат кўрсатиш таъмирлашни аҳамияти. Техник ҳолатини кўрсатувчи параметрлар. Юқори сифатли ва ахолини қониқтирадиган махсулот ишлаб чиқариш учун иқтисодиёт тармоқларини темпларини ва эфективлигини ошириш талаб қилинади. Бу масалаларни ечишда илмий техник прогресини ўсишини таъминлаш, ишлаб чиқариш корхоналарини реконструкция қилиш, замонавий жиҳозларни ўрнатиш, хосил қилинган ишлаб-чиқариш потенциалидан тула фойдаланиш, хужаликни бошқариш механизмларини қайта куриб чиқиш талаб қилинади. Ишлаб-чиқариш корхоналри эффективлиги асосан жиҳозларни техник ҳолатига боғлик. жиҳозларни ишга яроклик ҳолатини саклаб туриш учун хар бир корхонада режали олдиндан таъмирлаш системаси ташкил қилинган. Бу система жиҳозларни хилига, моделига қараб олиб бориладиган ремонтларни ва техник хизмат кўрсатишларни режалаштиради. Жиҳозларни узоқ муддат ишлаш кобилияти ва ишончи кичик бўлганлиги сабабли таъмир хамиша анча юқори. Тўқимачилик корхоналарида жиҳозлар икки уч марта бир йилда ўрта ремонтдан утади, туртдан бир қисми капитал ремонтдан утади. Бундай ремонтларни ўтказиш учун кўп вақт ва кўп хар хил турдаги эхтиеж қисмлар, конструкцион материаллар, асбоб ускунлар сарфланади. Таъмир ишларида сваршиклар, темирчилар, станокчилар, слесарлар ва бошқа касбга эга бўлган ишчилар жалб қилинади. Таъмир ишларида марказий ёки цех устахоналари эхтиёт қисмларни тайёрловчи заводлар иштирок этади. Жиҳозларга хизмат кўрсатиш учун катта штат ишчилар боғланади, (мойловчи, тозаловчи, слесаорь, электрик ва бошқалар) жиҳозларни ремонт ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш мақсадида замонавий таъмирлаш технологиясидан кенг фойдаланиш талаб қилинади. Тўқимачилик корхоналарини тармокларида жудаям кўп турдаги жиҳозлар урнатилган лекин таъмирлаш ишларини олиб бориш ва ташкил қилиш технологияларини асоси бир хил. 2. Машиналарни техник ҳолатини кўрсатувчи параметрлар. Буларга иш унуми (производительность) махсулот сифати (машинада ишлаб чиқарилаётган): - Машинада сарф булаетган кувват; - Машина ишлашининг аниқлиги; - Мустахкамлик; - бирлик ва бошқалар. Бу параметрлар машиналарнинг техник хужжатларида кўрсатилган даражада булиши керак. Машиналарни эксплуатация қилиш давомида уларнинг параметрлари ўзгариб боради. Агар асосий параметрлар рухсат этилган чегарадан четга чиқса, машинанинг ҳолатини ишга яроқсиз ҳолат дейилади. 2. Машиналарнинг ишончлилиги ва кулга чидамлилигини белгиловчи асосий тушунчалар ГОСТ 27002-83 га асосан ишончлилик деганда машинанинг маълум вақт давомида, унга қўйилган функция (вазифа)ларни белгиланган режим ва шароитда, барча параметрлари бўйича четга чиқмаган ҳолатда бажара олиш тушунилади. (Агар техник каров, ремонтлар, сақлаш, ва ташиш ишлари уз вақтида сифатли бажарилмай келинган бўлса) Ишга яроклилик - бу машинанинг шундай ҳолатини унда машина нормал эксплуатация шароитида узига куйилган функцияларни тула тукис бажара олади. Ишга яроклилик ҳолатининг бузилиши ишламай қолишлик (отказ) дейилади. Ишочлиликни қуйидаги кўрсаткичлар белгилайди: -бузилмай ишлашлийлик (безотказность) -кулга чидамлилик (долговечность) -ремонтга яроклилик (ремонтопригодность) -сакланувчанлик (сохраняемость) Машиналарнинг ишга ярокли ҳолатини маълум муддатлар ичида саклаб кола олиши уларнинг бузилмай ишлашлик ҳолати дейилади. Бу ҳолат белгилайдиган кўрсаткичларнинг бири Иш муддатидир (нареботка) машина бажарган ишларнинг хажми еки ишлаб турган вақти иш муддати дейилади. У машиналарининг эксплуатация қилиш даврида суткалик, ойлик иш муддати еки биринчи ишламай қолишликгача иш муддати, ишламай қолишликлар оралигидаги иш муддати каби қисмларга бўлиниши мумкин. Машинанинг техник хужжатларида берилган чегаравий ҳолатигача ишга яроклилик ҳолатини саклай олиши, унинг кулга чидамлилиги дейилади. Кулга чидамлиликни белгиловчи кўрсаткичлар қуйидагилардир: - ресурс бу машинанинг техник хужжатларида белгиланган чегаравий ҳолатгача ишлаш муддатидир. Ресурс бир неча хил булиши мумкин: ўртача ресурс; белгиланган ресурс; Гамма процентли ресурс; кодлик ресурс; - хизмат муддати, бу машинанинг чегаравий ҳолатига кадар эксплуатация қилинган календар давридир. Биринчи капитал еки ўрта ремонтга кадар хизмат муддати еки ремонтлараро хизмат муддати каби хиллари бор. Ресурс ва хизмат муддати бир хил маънога эга бўлсада улар орасида фарқ бор. Хизмат муддати-календар эксплуатация қилиш даври: ресурс ва чегаравий ҳолатгача иш муддати. Бир хил ресурсга эга бўлган машинанинг хизмат муддати хар хил булиши мумкин. Машинанинг ишламай қолишлигини олдини олишга еки бартараф этишга, ремонт қилиш йўли билан хар хил шикастлар содир булишини олдини олишга мосланганлик хусусияти ремонтга яроклилик хусусияти дейилади. Унинг кўрсаткичлари қуйидагилардир: қайта тиклашнинг ўртача вақти: белгтиланган вақтда ремонт қилиш эхтимоли: техник хизмат кўрсатишга кетган ўртача сарф: Машинанинг сақлаш ва ташиш даврларида бузилмай ишлашлик, кулга чидашлик ва ремонтга яроклилик хусусиятларини ўзгартирмай қолишлиги, сакланувчанлик хусусияти хусусияти дейилади. Унинг кўрсаткичларидан бири сакланувчанликнинг ўртача муддатидир: Ишончлиликни комплек кўрсаткичлари қуйидагилардир: Кт - ишга тайёрлик коэфиценти Кф - техник фойдаланиш коэфиценти Т Кт қ --------- ТҚТр Т - машинанинг бузилмай ишлаган вақтлари йиғиндиси: Тр - шу муддатда ишламай қолишларини тузатишга кетган вақт йиғиндиси: Т Кф қ --------- ТҚТрҚТп Тп - профилактик каровга кетган вақтлар. Машиналарни эксплуатация қилиш давомида унинг ишга яроклилик ҳолатини аста секин пасайиб борди. Механизм ва узеллар тез-тез бузила бошлайди, ишлаб чиқарилаетган махсулот сифати пасайиб кетади, брак махсулот кўпаяди, иш унумдорлиги пасаяди, махсулот сарфи кўпая боради элект энергия кўпрок сарф бўлади, хар хил товушлар, шовкинлар, тебранишлар ва бошқалар содир бўла бошлайди. Машинани сиртдан куриб чикиб қуйидагилар аниқланади. - детал ва узелларнинг чанг босганлиги ва ифодаланганлиги: - деталларнинг жойлашиш ҳолати, улардаги куриш мумкин бўлган шикоятлар,  - химоя копламларининг шикастланиши ва махкм эмаслиги: - мойларнинг техник ҳолатини уларни двигателини учиргандан кейин тўхтатишга кетган вақт билан хам аниқласа бўлади. Бу ўз ўзидан тормозланиб тўхташ вақти еки буш югуриш вақти (вўбег) дейилади. Бу вақт қанча кўп бўлса энергиянинг механик йўқолиши шунча кам бўлади, демак энергия сарфи кам бўлади. Машинани куздан кечирганда бирикмалар орасидаги зазорларни ҳолати текширирилади. Бунда зазорларнинг чегаравий қийматини билиш керак Масалан вал- подшипникнинг муддати учун (суюқ ишқаланишда)Hep So S  max Sm - подшипник материалнинг окувчанлик чегараси. Рер - вал ва подшипник ўртасидаги ўртача босим. Умуман Smax қ 2.25 So деб қабул килса бўлади. Назорат учун саволлар 1. Режали олдиндан таъмирлаш тизими деганда нимани тушунасиз? 2. Машинани техник ҳолатини кўрсатувчи параметрларни тушунтиринг? 3. Машина пухталик кўрсаткичларини тушунтиринг? 4. Машинани сиртдан кўриб нималарни аниқлаш мумкин? қ айтиш 2-маъруза Жиҳозларни техник ҳолати ва уни эксплуатация даврида ўзгариши. эксплуатация даврида жиҳозни техник ҳолатини бахолаш. РЕЖА: 1. Машинани техник ҳолати ва уни фойдаланиш даврида ўзгарилиши. 2. Техник ҳолатни бахолаш. Машина деталлари ва қисмларини бузилиш сабаблари. 1. Машинани техник ҳолатини ва уни эксплуатация даврида ўзгариши. Машинанинг техник ҳолати уни узликсиз боғланган параметрларини кўрсаткичларини характерлайди. Буларга қуйидагилар киради. Иш унумдорлиги чиқарилаётган махсулот сифати сарфланадиган энергия бузилмай ишлаши хом ашени тежаши механизм ва қисмларни ишлаш аниқлиги уларни ейилишга чидамлилиги, мустахкамлиги ва бошқалар. Бу параметрларнинг хар бири эксплуатация даврида машинани техник хужжатида кўрсатилган чегара ичида булиши керак (паспорт техник шартлар ва талаблар стандартлар ва бошқалар). Механизмлар, қисмлар ва деталлар эксплуатация даврида занглаши, синиши қолдиқ деформацияси ва ейилиш хиссобига машиналарни параметрларини кўрсаткичлари пасаяди. Машинани техник ҳолатлари курикли даражада пасайиб кетса уларни бажарадиган функциясини қайта тиклаш учун таъмирга топширилади. механизмлар қисмлар ва деталлар узоқ муддат ишлаш кобилияти ва ишлаганлигига асосланиб машина узоқ муддат бузилмай ишлаши таъминланади. 2. Эксплуатация даврида жиҳозни техник ҳолатини бахолаш. Объектни (машинани механизмни еки қисмини) техник ҳолати параметрларини сонли кўрсаткичлари билан бахоланади. параметрлар - бу физик катталиклар ва улар қуйидагиларни тасвирлайди мисол Геометрик ўлчамлар (чизикли,майдон,хажм) механик (босим,айлана частотаси,тебраниш амплитудаси, котириш кучи) акустик (шовкин даражаси) термик (ишқаланиш,иссиқлиги,темпратура) электрик (ток кучланиш кувват) параметрлар бўлади (расм-1). (So) номинал (Sр) рухсат берилган ва (Sr) чегаравий. Snp S 2 Ярокли техник ҳолат Бузилиш Объектни ишга ярокли ҳолати бузилиш I II III Расм 1. Параметрни ишлаб беришига боғланган холда ўзгариши. Номинал параметрни кўрсаткичлари янги махсулотни (объектни) кўрсаткичларга мос келади. Рухсат берилган параметрлар кўрсаткичи чегаравий бузилиш ҳолатини тасвирлайди. Рухсат берилган параметрларни кўрсаткичи объектини ишга яроксиз ҳолатини белгилайди. лекин у навбатдаги ремонтга эксплуатацион паст ҳолатида ишлаб бера олади. Объектни колган ҳолати (1,2,3) расмда аниқ куриниб турибди. Параметни чегаравий кўрсаткичлари обьектни эксплуатацион хусусиятларини шундай пастлигини кўрсатадиган бунда жиҳозни техник ва иктисодий назариядан ишлатиш тавсия этилмайди. Бузилишлар аста секин еки оний хосил булиши мумкин. Деталларни ейилиши натижасида аста секин бузилиш хосил бўлади. олий бузилиш эса деталларда чарчаш микроерилиш йиғиндиси. аста секин кўпайиш хисобига. Ишдан чикиш бузилиш  Жадвал 1да машиналарда ишлатиладиган детал қисмларни бузилиши сабаби ва характери келтирилган. Жадвал - 1 Детал ва қисм Ишдан чиқиш сабаби ва характери аста секин оний Валлар Буйинчаларини ва юзаларини ейилиши эгилиши Чарчаш еки ор- тикча юклантир-иш хисобига си-ниш Сирпаниш подшипниклари Ишқаланиш юза- ларини ейилиши Ажрифифрикцион куймани эриб-окиб кетиши Тебраниш подшипниклари Эзилиш ва ука-ланиш халкани ички юзасини ейилиши Сепараторни, шарикларини халкаларини синиши Тишли ғилдираклар Тишларни эзили-ши ейилиши ва укаланиши Тишлар синиши Реъзбали бирикмалар Бушаб кетиши Болт узулиши реъзба тишлари синиши Машинани ва уни элементларини техник ҳолатини бахоланиши умумий тажрибавий усулларини куриб чиқамиз. Машинани куздан кечириб чикиб уни қисмларини ва деталларини ифлосланганлиги детал-ларини тўғри жойланишини уларни базиларида шкастланиши мойлаб чиқарилаетган махсулот сифтини талабга жавоб бермаслиги кура қисм еки механизмларни носозлигини аниқлаш мумкин.