logo

Поршенли ички ёнув двигателларни яратиш тарихидан қисқача маълумот.Поршенли ички ёнув двигателларни яратиш тарихидан қисқача маълумот.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

47 KB
Поршенли ички ёнув двигателларни яратиш тарихидан қисқача маълумот . Ички ёнув двигатели бу ёнилғини ёқиш ҳисобига механик энергия ҳосил қилишга мўлжалланган иссиқлик машинаси тушунилади . Бунда ёнилғининг ёнишида иссиқлик ажралиб чиқишга олиб келувчи химиявий реакғиялар ва ажралган иссиқликнинг механик ишга айланиши цилиндр деб аталган иш органига амалга оширилади . Цилиндрнинг ичида поршен харакатланади, шу сабабли ички ёнув двигателлари поршенли двигателлар деб аталади. Энг кўп тарқалган иссиқлик двигателлардан - бу ички ёнув двигателлардир. Дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган қувватнинг 80 фоизи ички ёнур двигателлар хиссасига тўғри келади. Ички ёнув двигателларнинг ихчамлиги, мустахкамлиги, чидамлилиги ва тежамкорлиги учун ҳалқ хўжалигининг хамма сохаларида қўлланилмоқда. Францияда 1-нчи поршенли ички ёнув двигателли 1860 йилда Ленуар томонидан яратилган. Бу двигател икки тактли бўлиб, тақсимлаш механизми золотникли бўлган, ҳаво-ёқилги аралашмаси ташқи манба энергияси орқали ёндирилган, ёқилғи сифатида ёруғлик беручи газ (светильный газ) ишлатилган. 1876 йили немис конструктори Н.Отто 4 тактли газда ишлайдиган двигател яратди. Бу двигателда ёниш олдидан аралашма сиқилган, бунинг натижасида двигателнинг тежамкорлигини Ленуар двигателига қараганда оширишга имкон берди. Оттонинг двигатели саноатда ишлатилган. 1889 йили Россияда И.С.Костович томонидан суюқ ёқилғида ишлайдиган (бензин) двигател яратилган, бу двигател дрижабелларга ўрнатиш учун мўллжалланган. 1897 йили немис инженери Р.Дизель биринчи бўлиб сиқиш натижасида аланга оладиган двигател яратди. Россияда ёнилғини сиқиш натижасида аланга олиб ишлаш қобилиятига эга бўлган биринчи двигател 1899 йилдан бошлаб яратила бошланди. 1901 йили Россияда Г.В.Тринклер томонидан 1-нчи компрессорсиз дизель қурилган. Рус инженер Я.В.Мамин 1910 йили тракторлар учун яратган компрессорсиз двигатели ахамиятга моликдир. ИЁД ларни ишлаб чиқариш ортиб бориши билан уларнинг техник- иқтисодий кўрсатгичлари ҳам такомиллашди. Бунда асосан ёнилғининг эксплуатацион сарфни камайтириш, ҳавони цилиндрга босим остида киритиш усулини қўллаш ҳисобига куч мосламаларининг агрегат қувватини ошириш, двигателларнинг моторесурсини ошириш билан бир қаторда унга сарф бўладиган металлни камайтириш, экологик характеристикаларни яхшилаш, техник хизмат кўрсатишга сарф бўладиган вақтни қисқартириш, созлаш жараёнларини автоматлаштириш, ишлатиладиган ёнилғи турларини кўпайтириш, ишлатиладиган ёнилғи турларини кўпайтиришдан иборат. Двигателларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан биргаликда, двигателларнинг назарияси ҳам ривожланаберди. Двигателларни назариясини ривожлантиришга В.И.Гриневеғкий, Н.Р.Брилинг, Е.К.Мазинг, Стечкин Б.С. ва бошқа олимлар катта хисса қўшишган. Улуғ рус иссиқлик техниги В.И.Гриневе ц кий буғ машиналарида, қозонлар агрегатларида ва ички ёнар двигателларида кечадиган иш жараёнларини тадқиқот қилган. В.И.Гриневе ц кий ўзининг “Ички ён ув двигателларининг иш жараёнини иссиқлик ҳисоби” китобида двигателнинг иссиқлик ҳисоби тўғрисидаги услубини биринчи бўлиб таклиф қилди. Н.Р.Брилинг Россия ФА мухбир аъзоси, Россияда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, техника фанлари доктори, профессор, автотрактор двигателларининг назорий асосчисидир. Двигателларда иссиқликни узатишни ўрганиш бўйича қилган тадқиқотлари маълумдир. Унинг рахбарлигида келажаги порлоқ тез юрар дизеллар, авиағия ва автомобиллар двигателлари ихтиро қилинган. У биринчи бўлиб рус тилида ички ёнув двигателлари тўғрисида дарслик ёзган. Ўзини қилган тадқиқот ишларини умумлаштириб иссиқ бериш коэффициентини топиш формуласини таклиф қилди. Россияда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, техника фанлари доктори Е.К.Мазинг ўзининг устози В.И.Греневеғкийнинг таълимотини ривожлантирди. У двигателлар иссиқлик ҳисобини такомилаштирди, газни гененерироват қилиш ва уни ички ёнар двигателларда ишлатиш масалари бўйича тадқиқот ишлари олиб борди. Унинг қаттиқ ва суюқ ёқилғиларнинг ёниши масалаларига бағишланган илмий асарлари ички ёнар двигателларни лойиҳалашда қўлланилади. Академик, профессор, меҳнат қахрамони Б.С.Стечкин «Гидроаэромеханика ва теплотехника» бўйича машхур олимдир, Н.Е.Жуковскийнинг шогирди. Унинг машиналарнинг термодинамика (иссиқлик динамика) ва газ динамикаси соҳаси бўйича қилинган илмий ишлари поршенли ва комбинированли ички ёнув двигателларнинг назариясида ва тажрибасида кенг қўлланилмоқда. Б.С.Стечкин индикатор жараёнини тадқиқат қилишга катта хисса қўшган, ҳаво-реактив двигателларини назарий асосини ишлаб чиққан. Ички ёнув двигателларни яратиш ва такомиллаштириш билан биргаликда уларнинг ишлаши самарадорлигини ошириш ҳам катта ахамиятга эгадир. Бу сохада Тошкент автомобил йўллар институтининг ўқитувчи ва профессорлари ҳам маълум даражада илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. ЎзРда ҳизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Вазирлар Кенгашининг ва Беруний номли мукофот лауреати, техника фанлари доктори А.А.Муталибов рахбарлигида газ конденсатлари, газ холдаги ёнилғилар ва двигателларни Ўрта Осиё шароитида ишлатиб самарадорлигини оширишда катта хисса қўшилди. Ҳозирги кунда институт ректори, қишлоқ хўжалик академиясининг мухбир аъзоси, техника фанлар доктори, профессор С.М.Қодиров рахбарлигида Ўзбекистоннинг янги автомобилларини яратиш бўйича, двигателларни гилқза-поршен гурухини керамик қопламалар билан қоплаш бўйича, бензинда ишлайдиган двигателларни дизел двигателлар билан алмаштириш бўйича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Нексия, Дамас ва Тико автомобил двигателларини газга ўтказиш бўйича ҳамда уларни агрегат ва механизмларини эксплуатағияси ва тузилиши бўйича ҳамда уларни агрегат ва механизмларини эксплуаатғияси ва тузилиши бўйича кўргазмали материаллар ва ўқув қўлланмалари тайёрланди. Иссиқлик техникаси ва двигателлар кафедрасида 8та илмий ва 4 та ўқув хоналари бўлиб, улар замонавий қурилмалар ва жиҳозлар билан таъминланган. А д а б и ё т л а р 1. Қодиров С.М., Никитин С.Е. «Автомобил ва трактор двигателлари». - Тошкент: 1992. 2. Автомобильные двигатели. М.С.Ховах тахрири остида. - Москва: 1977. 3. Двигатели внутреннего сгорания. Теория рабочих процессов. В.Н.Луканин тахрири остида. - Москва: 1995. 4. Двигатели внутреннего сгорания. Теория поршневых и комбинированных двигателей. А.С.Орлин ва М.Г.Круглов тахрири остида. - Москва: 1983. 5. Ховах М.С., Маслов Д.С. «Автомобил двигателлари». - Тошкент: 1977. 6. Двигатели внутреннего сгорания В3 кн.Кн.1. Теория рабочих процессов: Учеб: /В.Н.Луканин и др. –М.: Высшая школа, 1995. – 368с. 7. Двигатели внутреннего сгорания В3 кн.Кн.2. Динамика и конструирование: Учеб: /В.Н.Луканин и др. –М.: Высшая школа, 1995. – 319с. 8. Двигатели внутреннего сгорания В3 кн.Кн.3. Компьютерный практикум: Учеб: /В.Н.Луканин и др. –М.: Высшая школа, 1995. – 368с.