logo

Двигателларни мойлаш системаси. Двигателларнинг мойлаш системаларининг классификацияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

61.5 KB
Двигателларни мойлаш системаси. Двигателларнинг мойлаш системаларининг классификацияси Режа: 1. Мой системасининг схемалари; 2.Двигатель картери вентиляцияси; 3. Мой насосларининг тузилиши; 4. Мой тозалаш фильтерларининг тузилиши.; 5. Мой радиаторлари, картер тублари ва контрол асбобларининг тузилиши. Таянч сÿзлари: комбинациялашган мой тизими; фильтр; мой сақлагич; мой қабул қилгич; мой насоси; мой радиатори; дағал фильтр; майин фильтр; редукцион клапан; ўтказиш клапан; сақлагич клапан; пластина-тирқишли; центрифуга; марказий мой магистрали; картер газлари; картер бÿшлиғини шамоллатиш; шамоллатиш тизими; очиқ шамоллатиш тизими; ёпиқ шамоллатиш тизими; мой қовушқоқлиги. 1. Мой системасининг схемалари. Мой юборишнинг уч хил усули фарқ қилинади: 1) сачратиб бериш; 2) босим остида узлуксиз узатиш; 3) босим остида даврий узатиш. Деталлар нинг ишқаланадиган сиртларига мой юбориш усулига кўра мойлаш система лари уч типга бўлинади: 1) сачратиб мойлаш системаси; 2) босим остида узатиб мойлаш системаси; 3) комбинирланган мойлаш системаси. Сачратиб мойлашда картерга қўйилган мой ишлаётган двигателнинг ҳаракатланаётган деталлари ёрдамида ишқаланувчи сиртларга майда томчи ҳолида сачратила ди. Бу мойлаш системаси тузилиши жиҳатидан содда, лекин унинг қуйидаги муҳим камчилиги бор: мой сатҳининг пасайиши ва тирсакли вал айланишлари частотасининг кичиклашиши билан мойлаш интенсивлиги камаяди; трактор ва автомобиль тепага кўтарилганда, нишабликдан тушаётганида ёки ёнига қийшайиб (ён нишабликдан) ҳаракатланганида картеридаги мой бир томонга оқади (тўпланади), натижада двигателнинг айрим деталлари яхши мойланмайди; мой циркуляцияси аниқ йўналган ҳаракатга эга эмас, шу сабабли мойни тозалаш учун фильтр қўйиш мумкин эмас. Бундай мойлаш системаси кенг тарқалмаган, фақат П-23М маркали юргизиб юбориш двигателларида ишлатилади (6.1-расм). Кўпчилик автотрактор двигателларида комбинирланган мойлаш систе - маси ишлатилади. Кўпроқ зўриқиб ишлайдиган деталларга мой босим остида берилади. Қолган деталлар двигатель ишлаганида унинг ички бўшлиғида сачраётган мой ҳисобига мойланади. Тақсимлаш валининг таянч бўйинлари блок-картер кўндаланг тўсиқла - ридаги биринчи, учунчи ва бешинчи ўзак подшипниклар каналлари орқали келадиган мой билан мойланади. Оралиқ шестерня подшипникларига мой блок-картернинг биринчи кўнда ланг тўсиғидаги каналдан шестерня ўқидаги пармаланган канал орқали ке лади. Ёқилғи насоси юритмаси шестерняси втулкасининг ишқаланадиган сиртларига ва ўрнатиш фланецининг цилиндрик қисмига мой асосий мой ма - гистралидан трубка бўйлаб, кейин тақсимлаш шестерняси картери девори - даги ҳамда ўрнатиш фланецидаги каналлар орқали келади. Сув насоси ва генератор подшипникларига мой вақт-вақти билан мойдондан келади. Тақсимлаш шестерняларининг тишлари оралиқ шестерняларининг ўқида ги ва танасидаги радиал тешиклардан келган ҳамда тақсимлаш вали олдин ги подшипникидан ва ёқилғи насоси юритмаси шестернясидан оқадиган мой билан мойланади. Тўла нагрузкали дизелда мойнинг нормал температураси 80-900 С оралиғида бўлиши керак. Бундай температурада ва тирсакли валнинг номи - нал айланишлари частотасида дизелнинг мой босими эса 0,25-0,45 МПа оралиғида бўлиши лозим. Системадаги минимал мой босими 0,08 МПа-дан паст бўлмаслиги зарур. Мойлаш системасида учта автоматик ишлайдиган клапан: мой насоси редукцион клапани, сақлагич клапани ва тўкиш клапани бор. Редукцион клапан 2 мой насосини ҳайдаш бўшлиғидан қовушқоқлиги орт ган мойни картер поддонига ўтказади. Клапан 0,7-0,8 МПа босимга ростлан ган. Сақлагич клапан 10 фильтер 9 кучли ифлосланганда ва мойнинг қовушқоқли ги ортганда мойнинг асосий мой магистрали 4 га тўғридан-тўғри ўтказиб юборилади. Клапан 0,30-0,45 МПа босим фарқига ростланган. Тўкиш клапани 12 асосий магистрал 4 да босим 0,24-0,45 МПа дан юқори бўлганида мойни картер поддонига ўтказади. Бу тўла оқимли центрафугали комбинирланган мойлаш системаси СМД-60, Д-50, Д-240, Д-37Е, Д-21, ЗИЛ- 130, А-41, А-01М двигател ларда ишлатилади. А-41 ва А-01М дизелларида шестерняли насос икки секцияга: асосий ва радиатор секциясига бўлинган. Ҳайдаш секцияси тўла оқимли центрафу га орқали асосий магистралга бевосита радиаторга мой ҳайдайди. СМД-60 дизелида юргизиб юборишдан олдин мойлаш системасига мой узатишни таъ - минлаш учун юргизиб юборадиган мой ҳайдаш шестерняли насоси кўзда ту - тилган. Бу насоснинг юритма шестерняси юргизиб юбориш двигатели шестер няси билан доимий тишлашган ҳолда туради. ЯМЗ-240 дизелига ҳам юргизиб юборадиган мой ҳайдаш шестерняли на соси ўрнатилган, бироқ унинг юритмаси электродвигателдан ҳаракатлана - ди. ГАЗ-53 двигателида мой мой қабуллагич 13 (6.2-расм, а) ва трубка 12 орқали мой насо сининг асосий (юқори) секцияси 9 га сўрилади. Мой бу секциядан блок-картердаги ка нал бўйлаб тақсимлаш валидан бир оз юқоридан ўтган асосий мой магистра ли 7 га тушади. Асосий мой магистрали 7дан мой тирсакли валнинг ўзак подшип никларига ва тақсимлаш вали втулкаларига келади. Ўзак бўйинларидан ўтиб тирсакли валдаги каналлар 16 орқали шатун бўйинлари бўшлиғи 15 га туша ди, улардан эса шатун подшипникларига боради. Тақсимлаш валининг иккинчи ва тўртинчи втулкаларидан мой цилиндрлар каллагидаги каналлардан пуль сация оқими билан коромислонинг ғовак ўқларига ва сўнгра ўқлардаги те шиклар орқали коромисло каналларига ўтади, бу ердан ростлаш винтларида ги пармаланган тешиклар орқали штанганинг юқори учларига боради. Двига телнинг қолган барча деталлари сачратиб мойланади. Насоснинг қўшимча 10 (пастки) секцияси (6.2-расм, а) блок-картердаги мой магистрали 8 ва трубка 17 орқали мойни центри фуга 5 га ҳайдайди. Центрифугада тозаланган мой картер туби 14 га тўкилади ва йўл-йўлакай тақсимлаш шестернясини мойлайди. Мой радиаторига асосий мой магистралидан 0,1 босимда очиладиган сақлагич клапан 3 орқали келади. 2.Двигатель картери вентиляцияси Двигатель ишлаш вақтида цилиндрнинг ички сирти ва поршень бармоқлари орасидаги ножипсликлардан поршень устидаги фазодан картерга ҳаво, иш бажарган газлар ва ёқилғи буғлари сизиб ўтади. Иш бажарган таркибида сув буғлари ва олтингугуртли (сульфидли) бирикмалар бўлиб, мой сифатини ёмонлаштиради, ёқилғи конденсацияланиб мойни суюлтиради. Натижада двигатель деталларининг ейилиши кучаяди ва мой сарфи кўпаяди. Кўпчилик карбюраторли двигателларда картер мажбурий вентиляцияланади. Вентиляция туфайли катретдан иш бажарган газлар ва ёқилғи буғлари чиқариб юборилади. ГАЗ-53 двигатель картери вентиляцияси (6.3-расм) сўрилма, очиқ типда. Автомобиль юрганида сўриш трубаси 5 охирида сийракланиш ҳосил бўлади. Сўриш трубасининг учи картер туби 6 сатҳига қадар тушган бўлади. Янги ҳаво мойлаш системасининг мой қуйиш бўғзи хизматини ўтайдиган патрубок 1 орқали киради. Чанг сўрилмаслиги учун патрубка 1 га капрон тиқилмали 3 яхлит ҳаво фильтри 2 кийдирилган. Ҳаво ва газнинг ҳаракатини йўналиши стрелкалар билан кўрсатилган. Патрубка 1 га ва сўриш трубкаси 5 нинг газ чиқиш жойига двигателдан мой зарраларининг сочилишига тўсқинлик қиладиган қайтаргич 4 ўрнатилган. 3.Мой насосларининг тузилиши Мой насослари двигателнинг мойлаш системасига мой ҳайдаш учун хизмат қилади. Автотрактор двигателларида шестернияли мой насослари ишлатилади. СМД-14 дизелининг мой насоси блок-картер текислиги фланецига маҳ - камланади. Бир жуфт шестерняли мой насоси бир секцияли насослар ва уч секцияли насослар ҳам ишлатилади. Трактор дизеллари мой насослари тир - сакли вал шестерняси ёрдамида айлантирилади, автомобиль карбюраторлари двигателларида эса тақсимлаш валига ишланган шестерня ёрдамида айлан - тирилади. ГАЗ-53 двигателининг мой насоси (6.4-расм. а, б) блок-картер ташқарисига ўрнатилган ва унга иккита шпилька билан маҳкамланган. Насос юритмаси тақсимлаш ва лидаги спираль тишли бир жуфт шестерня ёрдамида махсус тўрт қиррали валикдан айлантирилади, тўрт қиррали валикнинг пастки учи насосининг етакчи валиги 2 даги тўртбурчак тешикка кириб туради. Корпус 3 ва 9 алюминий қотишмасидан ясалган ва чўян пластина 7 билан ажратилган. Шестернялар секцияси-цилиндрик, тўғри тишлидир. Асосий секциянинг етакчи шестерняси 1 валик 2 га штифт билан маҳкамланган, қўшимча секциянинг етакчи шестерняси 8 эса шпонка билан маҳкамланган. Асосий секциянинг етакчи шестерняси 5 ўқ 4 да эркин айланади, қўшимча секциянинг етакланувчи шестерняси 15 ўқ 14 да эркин айланади. Иккала ўқ ҳам корпус 3 ва 9 га прессланиган. Корпус 9 да плунжер 13, пружина 12 ва қистирмали 11 тиқин 10 дан иборат редукцион клапан жойлашган. Бошқа двигателларнинг икки секцияли мой насослари конструкцияси ва ишлаш принциплари жиҳатидан ГАЗ-53 двигатели насосининг конструкцияси ва ишлаш принципидан кам фарқ қилади. 4.Мой тозалаш фильтерларининг тузилиши Двигателдаги мой сифати ёмонлашишига қарши курашишнинг энг сама рали воситаси мойни фильтерлашдир. Фильтерлар ёрдамида мойдаги йирик металл зарралари ва ҳар хил механикавий аралашмаларни йўқотишдан ташқари, мойда муаллақ ҳолатда бўлган энг майда чанг ва чўкма заррала ридан ҳоли бўлиш мумкин. Реактив центрифугаларда мой центрифуга ротори айланишида ҳосил бўладиган марказдан қочма кучлар таъсирида тозаланади. Центрифуганинг асосий қисми-ротор корпус 1 га ўрнатилган (6.5- расм). Ротор остов 7 ва алюминий қотишмасидан қуйилган қопқоқ 6 дан иборат. Иккала деталь гайка 9 билан бириктирилган, уларнинг герметиклари пастки томонида резина ҳалқа 14 билан амалга оширилади. Ротор йиғилган ҳолда ўқ 8 га кийдирилиб, корпус 1 га бураб маҳкамланган. Ўқ 8 нинг ичига босқичсимон канал ишланган бўлиб, у роторнинг ичига мой келтириш ва мой чиқариш трубкаси 13 ни ўрнатиш учун хизмат қилади. Ценрифуга рото ри ичига мой ўқ 8 даги ички канал орқали 0,6-0,7 МПа босим остида кира ди. Ротор тўлганидан кейин мойнинг бир қисми форсунка 2 ларга ўтади ва уларнинг тешигидан катта тезликда отилиб чиқади. Бундан пайдо бўлган реактив кучлар роторни 600 айл/мин частота билан айлантиради. Марказ дан қочма кучлар таъсирида мойдаги солиштирма оғирлиги мойнинг солиш тирма оғирлигидан катта бўлган муаллақ ҳолдаги қаттиқ зарралар айлана ётган роторнинг ички деворларига чўкади (отилади). Насадка 4 форсунка тешигидан оқиб чиқаётган мойнинг ротор қопқоғи деворларидан чўкмаларини ювиб кетишига тўсқинлик қилади. Форсункадан чиқаётган тозаланган мой туб (поддон) га оқиб тушади. Тозаланган мойнинг бошқа кўпроқ қисми труба 13 орқали асосий мой магистралига қўшилади. Ўқ 8 нинг паски бўйни диаметри усткисининг диаметридан бир оз катта, шу сабабли корпус тубининг юзаси қопқоқ юзасиникидан кичик. Юзаларнинг фарқи туфайли мойнинг қопқоққа берган босими корпус тубига берган босимидан ортиқ, бунинг натижасида роторнинг оғирлигини ва ундаги мойни мувозанатлайдиган ортиқча куч пайдо бўлади. Ортиқча куч таъсирида ротор таянчларига босим кўрсатмайди, гўё сузиб оқгандек бўлади. Бу туфайли ишқаланишга кетадиган исроф камаяди. Роторнинг ўқий силжиши ўқ 8 га гайка 12 билан маҳкамланган тирак шайба 10 билан чекланади. Центрифуга корпусида ўтказиб юбориш клапани 15 жойлашган, у совуқ дизелни юргизиб юборишда мой оқимини центрифугага келтирмасдан асосий магистралга йўналтиради. ЯМЗ-240 дизелида иккита параллел ишлайдиган алмашма фильтерлаш элементли, ўтказиб юбориш ва тўкиш клапанлари бор тўла оқимли мой фильтери ўрнатилган. Ўтказиб юбориш клапанида фильтрловчи элементлар - нинг ифлослиги даражасини назорат қиладиган контакт датчик бўла ди. Фильтргача ва фильтрдан кейинги босим фарқи 0,25-0,30 МПа га етга нида клапан очилади ва тозаланмаган мойнинг бир қисми асосий мой ма - гистралига тушади, шофёр кабинасида эса сигнал лампочкаси ёнади. 5.Мой радиаторлари, картер тублари ва контрол асбобларининг тузилиши Двигатель нормал ишлаши учун системада мой температураси 70-800 С атрофида бўлиши керак. Температура 90 0 С дан кўтарилганда мой сифати ёмонлашади ва бунинг натижасида двигатель деталлари ейилиши кучаяди ва мой сарфи ортади. Двигатель катта нагрузка билан ишлаганда ва атроф ҳавосининг температураси юқори бўлган мой температура сини бир хилда тутиб туриш учун мойлаш системасида махсус совитгичлар ишлатилади. СМД-14 дизелининг мой радиатори (6.6-расм, а) кесими овал пўлат трубаларидан ясалган ва иккита бачок: пастки 7 ва устки 5 дан ташкил топган қисмларга аж ралмайдиган узелдан иборат. Пастки бачок иккита тўсиқ 8 билан, устки бачок эса битта тўсиқ билан бўлинган. Совитиш сиртини катталаштириш учун ҳар бир трубкага юпқа пўлат тасмалардан ясалган спираль кийдирилади. Бачокларнинг учида қулоқчалари бўлади, улар воситасида мой радиатори болтлар 4 билан сув радиатори стойкаларига маҳкамланади. Мой радиатор трубкаларидан оқиб ўтаётганда ташқи томондан пуфла - наётган ҳаво таъсирида парда-шторка тўла очиқ бўлганида унинг темпера - тураси 10-12 0 С гача совийди. Бундай конструкцияси мой радиатори Д-50, Д- 240, А-41, Д-160 дизелларида ҳам ишлатилади. ГАЗ-53 двигателининг мой радиатори 6.6-расм, б да кўрсатилган. У иккита бачок 2 ва планка 4 дан ташкил топган. Бачокларга олтита жез трубкалар кавшарланган, трубкалар га эса совитиш пластинкалари 3 кавшарланган. Мой радиаторга асосий ма гистралдан сақлагич клапан 3 орқали (6.2-расм, а) шланг 5 воситасида келади ва совигани дан кейин шланг 1 (6.6-расм, б) дан чиқиб кетади. ЗИЛ-130 ва ГАЗ-52 двигателлари мой ра - диаторлари конструкциялари ҳам ГАЗ-53 двигатели радиаториники каби бўлади. Картер тублари чўяндан, альюминий қотишмаларидан ёки пўлатдан штамповкалаб ясалиши мумкин. ГАЗ-53 ва СМД-14 двигателлари картерининг туби пўлатдан штамповкалаб ясалган. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Mamatov X. Avtomobillar (Avtomobillar konstruksiyasi asoslari) 1 va 2 qism. Darslik, Toshkent, О‘qituvchi, 1995 yil. 2. Mamatov X. Avtomobillar (Avtomobillar konstruksiyasidan oliy о‘quv yurtlari uchun programmalashtirilgan о‘quv qо‘llanmasi). Toshkent, О‘qituvchi, 1998 yil. 3. Mamatov X.M. Turdiyev Y.T. Shomaxmudov SH.SH., Qodirxonov M.O. Av - tomobillar (Konstruksiya va nazariy asoslari). Darslik, Toshkent, О‘qituvchi, 1982 yil. 4. Sergeyev V.V. Avtotraktorniy transport. V.SH. Moskva-1984. 5. Anoxin V.I. Ustroystvo avtomobiley. M.,1977. 6. Bagirov D.D. D.V.S. stroitelnix i dorojnix mashin. M.,1974 7. Gurevich A.M. Traktori i avtomobili. M.,1978. 8. S.M.Qodirov, M.O.Qodirxonov. Dvigatel va avtomobillar nazariyasi. Toshkent, О‘qituvchi, 1981 yil. 9. T.S.Xudoyberdiyev. Traktor va avtomobillar nazariyasi hamda hi sobi. Toshkent, О‘qituvchi, 1984 yil.