logo

Диагностикалашнинг умумий жараёни ва техник диагностикалаш воситаларига қўйиладиган талаблар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

198.5 KB
Диагностикалашнинг умумий жараёни ва техник диагностикалаш воситаларига қ ўйиладиган талаблар Режа; 1. Диагностикалашнинг умумий жараёни 2. Диагностик датчиклар 3. Мураккаб тизим ва объектларни диагностикалаш 4. Диагностикалаш алгоритми 5. Транспорт воситаларини техник диагностикалаш усуллари таснифи Диагностикалашнинг умумий жараёни объектнинг берилган куч, тезлик ва иссиқлик (p,v,t) тартиботларида функционал ёки тест таъсирида ишлашини таъминлаш, диагностик параметрлар ўзгаришини датчиклар ёрдамида сигналларга айлантириш, уни ўлчаш ҳамда олинган ахборотни меъёрий қиймат билан таққослаб, мантиқий ишлов бериш асосида диагноз қўйишни ўз ичига олади, яъни қуйидаги кетма-кетликда бажарилади (37-расм). а) - объектга функционал ёки тест таъсирлари ўтказиш; б) - диагностик параметрларни ўлчаш; в) - олинган ахборотга ишлов бериш; г) - диагноз қўйиш ва меъёрий қиймат билан таққослаш. 37-расм. Техник диагностикалашнинг умумий жараёни тасвириТест таъси ри Диагности ка-лаш объекти Техник диагностикалаш воситаси (ТДВ)Д атчик Ы лчов м ослам аси Д иагноз = ы йиш Акс этиш мосламас и Манти= мосламас иФункциона л таъсир Тест таъсири транспорт воситасининг иши жараёнида ёки тегишли юритма мосламалари (чопиш барабанли стендлар ва юкламали мосламалар) ишлатилганда амалга оширилади. У энг кам меҳнат ва моддий сарф- харажат лар ёрдамида транспорт воситаси техник ҳолати тў\рисида тўлиқ ахборот беришга йўналтирилган. Масалан, транспорт воситасининг қувват кўрсаткичлари двигателнинг максимал қуввати ва бураш моменти тартиботларида аниқланса, ишлатилган газларнинг заҳарлилиги – салт юришларда, тормоз хусусиятлари эса катта тезлик ва юкламаларда аниқланади. Меъёрий кўрсаткичларнинг кўпчилиги диагноз қўйишнинг энг мақбул тартиботларига асосан ишлаб чиқилади. Диагностик параметрлар датчиклар ёрдамида ўлчанади. 14.2. Диагностик датчиклар Буюмларнинг назорат қилинадиган миқдорларини (босим, ҳарорат, частота, тезлик, ёру\лик кучи, кучланиш, электр токи ва бошкалар) ўлчаш, узатиш, сақлаш, қайд этиш ва бошқариладиган жараёнларга таъсир этиш учун қулай, лекин кузатувчининг бевосита ҳиссиётига бўйсинмайдиган сигналга айлантирувчи мослама датчик деб аталади. Унинг ёрдамида олинган ахборотга ўлчов асбобига бориш йўлида ишлов берилади, яъни сигнал кучайтирилади, унга ҳалақит берувчи шовқинлар йўқ қилинади, таҳлил этилади ҳамда миқдори ва фазаси бўйича тозаланади. Датчиклар қуйидаги турларга бўлинади (38-расм): а) Тезкор контактли диагностик датчиклар. Улар таркибига устига транспорт воситаси қўйиладиган ёки уларни транспорт воситаси босиб ўтадиган ҳамма стендлардаги датчиклар киради. Бу стендларда осциллограф шкалали асбоблар билан алмаштирилган. б) Контактсиз диагностик датчиклар . Улар диагностика қилинаётган объект билан механик контактда эмас. Контакт ёру\лик нури, магнит ёки иссиқлик майдони ёрдамида амалга оширилади. в) Стробоскоплар. Стробоскопик самарадан транспорт воситасининг айланма ёки тў\ри чизиқ бўйича ҳаракатладиган 30 элементидан кам бўлмаган ҳолларда фойдаланиш мумкин. Датчиклар (механик, гидравлик, пьезометрик, индукцион ва щ.к.) Тезкор контактли Контактсиз Стробоскопик Тез ырнатиладиган ва ечиладиган Транспорт воситаси конструкциясига доимий ырнатилганМ агнит ли Осма +ис= ич ли Резбали Назорат асбобларига уланган Марказий штепселга уланган г) Транспорт воситасига доимий ўрнатилган диагностик датчиклар. Улар агрегат ва механизмларга ўрнатилади, диагностикалаш жараёнларини тезлаштиради ва АДТ нинг элементлари бўлиб хизмат қилади. Ўрнатилган датчиклар ҳарорат, босим, кучланиш, тормоз суюқлиги, ёнил\и ва мой сатҳидан ташқари айрим узелларнинг ейилиш даражаси хақида ҳам ахборот беради. Масалан, думалаш подшипникларидаги ейилишлар уларнинг ҳалқаларига ёпиштирилган тензодатчиклар ёрдамида аниқланади. 38-расм. Транспорт воситасига ўрнатиладиган диагностик датчик турлари Датчикларга қўйиладиган асосий талаблар: 1. Ўлчовларнинг ҳаққонийлиги (аниқлик, қайта ўлчаш имконияти, сезгирлиги); 2. Ишончлилиги (бузилишсиз ишлаш, чидамлилик, таъмирлашга мойиллик, сақланувчанлик); 3. Технологик ишларга мойиллиги (диагностика жараёнларининг мураккаблиги, иш ҳажми, универсаллиги). 4. Тежамлилиги (баҳоси, эксплуатация сарфлари, қўллашдан олинадиган самарадорлик). 14.3. Мураккаб тизим ва объектларни диагностикалаш Диагноз қўйиш жараёнида кўп сонли диагностик параметрларни аниқлаётганда олинадиган ахборотга ишлов беришнинг синтез ва таҳлил усуллари ишлатилади [6]. Синтез усули. Бир неча датчиклар ёрдамида олинган ва дифференциаллашган ахборотни синтез қилиш йўли билан бажариладиган диагностика жараёнининг моҳияти қуйидагидан иборат (39 расм). Диагностика объектига тест таьсирлари ўтказилганда, Д 1 , Д 2 , ..., Д n датчиклар ҳар бир элемент Э 1 ,Э 2 ,...,Э n бўйича тузилмавий параметрларнинг миқдорларини Х 1 ,Х 2 ,...,Х n аниқлайди. Электр сигналларига айлантирилган тузилмавий параметрлар (S 1 ,S 2 ,...S n ) - кучайтирув блокига ва ишлов берилгандан кейин чегараловчи қурилмага тушади. Кучайтиргич – кучсиз ўзгармас ва ўзгарувчан ток сигналларининг қувватини сезиларли даражада ошириб бериш учун хизмат қилади. Чегараловчи қурилма – диагностик сигналлар миқдорини йўл қўйилган (S йқ ) диагностик параметр билан солиштирилади. Бу қурилмадан миқдорлари S йқ дан катта бўлган сигналлар ўтказилади (S 1 &#34;,S 2 &#34;,.. S n &#34;) ва улар мантиқий синтез мосламаси (диагностик матрица)га тушади. Матрица ахборотни тўплаб объектнинг техник ҳолати тў\рисида диагнозларнинг бирини чиқариб беради: -агар диагностик параметрнинг жорий вақтдаги қиймати (S i ) бошлан\ич меъёрий қиймат (S б )га тенг ёки катта бўлган ҳолларда «эксплуатация» қилиш диагнози қўйилади, яъни ушбу шарт йк i б S S S   бажарилиши керак - агар диагностик параметрларнинг жорий вақтдаги қиймати (S i ) йўл қўйилган меъёрий қиймат (S йқ )га тенг ёки катта бўлса ҳамда унинг чегаравий меъёрий қиймати (S ч )дан кичик бўлган ҳолларда «техник хизмат кўрсатиш» диагнози қўйилади, яъни ч i йк S S S   -агар диагностик параметрнинг жорий вақтдаги қиймати (S i ) чегаравий меъёрий қиймат (S ч )га тенг ёки катта бўлган ҳолларда «таъмирлаш» диагнози қўйилади, яъни ч i S S  . Мисол тариқасида автомобил карбюраторли двигателининг техник ҳолатини синтез усули билан диагностикалаш тартиби 9 -жадвалда келтирилган. Мантиқий синтез мосламасига элементлар бўйича диагноз қўйиш натижалари келиб тушади (9-жадвал-7,8 ва 9 стунлар) ва двигателнинг умумий ҳолати бўйича диагноз қўйилади: агар 7-стуннинг барча бандлари «  » бўлса, двигателга хизмат кўрсатилади, агар 8-стуннинг барча бандлари «  » бўлса, двигател таъмирланади ва ҳоказо. Агар бирорта элемент бўйича диагностик параметр ўз чегаравий қийматидан ўтиб кетса, мазкур элемент таъмирланади. Двигателнинг умумий ҳолати бўйича диагноз қўйиш ҳар бир элемент диагнозига асосланади. Агар битта элемент бўйича «таъмирлаш» деб диагноз қўйилса, у ҳолда двигателнинг умумий диагнози «таъмирлаш диагнози» сирасига S й= S i >S й=Диагностика объекти Э 1 Э nЭ 2 D 1 D 2 D 3 D 4 D 5 D n Кучайтиргич Чегараловчи =урилмаX 1 X 2 X 3 X 5X 4 X n S 1 S 2 S 3 S 4 S 5 S n S 1 ’ 1 S 2 ’ 1 S 3 ’ 1 S 4 ’ 1 S 5 ’ 1 S n ’ 1 Манти=ий синтез мосламаси (ЭЩМ)S 1 ” S 2 ” … S n ” S i  S ч Таъмирла шS ч >S i  S й = Хизмат кырсатиш S б  S i <S й = Эксплуатаци я Диагноз =ыйиш 39-расм. Синтез усули билан мураккаб объект техник щолатини диагностикалаш PVt киради. Элементлар бўйича «эксплуатация» ва «хизмат кўрсатиш» диагнозлари қўйилса, у ҳолда двигателнинг умумий диагнози «хизмат кўрсатиш» бўлади. Агар 9 -жадвал Двигателни синтез усулида диагностикалаш тартибиО бъект Элемент Тузилмави й параметр, Х Диагности к параметр, S Датчик (диагностикалаш асбоби) Дi Кучайтиргич Диагноз қўйиш натижалари Хизмат кўрсатиш ( ч i йк S S S   ) Таъмирла ш ( ч i S S  ) Эксплуатаци я ( йк i б S S S   ) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. Двигател 1. Кривошип -шатун механизми Тирқишлар Компресси я Компрессо -метр - - -  2.Газ тақсимлаш механизми Иссиқлик тирқиши Иссиқлик тирқиши Шчуп - -  - 3.Мойлаш тизими Мой насосининг ён ва радиал тирқишлар и Мой босими Манометр Электр кучай- тиргич -  - 4.Таъминот тизими Жиклёр диаметри Ёнил\и сарфи Ёнил\и сарфини ўлчагич Электр кучай- тиргич  - - 5.Ўт олдириш тизими Узгич- тақсимлаги ч контактлар и орасидаги тирқиш Ёнил\и сарфи, ишлатилга н газлар таркиби Ёнил\и сарфини ўлчагич, газ анализато ри Электр кучай- тиргич  - - 6.Совутиш тизими Совутиш суюқлиги- нинг сатҳи Совутиш суюқлиги- нинг ҳарорати Ҳарорат ўлчагич Электр кучай- тиргич  - - барча элементлар бўйича «эксплуатация» диагнози қўйилса, у ҳолда двигателнинг умумий диагнози «эксплуатация» қилиш бўлади. Таҳлил усули. Умумлашган ахборотни таҳлил этиш диагностика жараёни синтез жараёнидан тузилмавий параметрларнинг (Х 1 , Х 2 , … Х n ) ўзгаришини битта датчик ёрдамида интеграл тарзда қайд этиши билан фарқ қилади (40-расм). Олинган диагностик параметрларни иккилик кодларига айлантириш ахборотни кодлаштирувчи қурилма ёрдамида амалга оширилади ва интеграллашган датчикка юборилади. Объект техник ҳолати тў\рисидаги умумлаштирилган ахборотни ташувчи сигнал кучайтирилгач, унинг энг характерли ва фойдали таркибий қисмлари ажратилиб таҳлил қилинади. Таҳлил асбоби ўлчанаётган диагностик параметрларнинг йўл қўйилган миқдор қийматига нисбатига ўзгаришини аниқлайди ва натижада керакли хулоса чиқаради, кейин у чегаравий қурилмада тозаланиб, диагноз қўйилади. Мисол тариқасида автомобил карбюраторли двигателининг техник ҳолатини таҳлил усули билан диагностикалаш тартиби 10 -жадвалда келтирилган. 10-жадвал Двигателни таҳлил усулида диагностикалаш тартибиО бъект Элемент Тузилмавий параметр, Х i Датчик (диагностика лаш асбоби), Д Диагностик параметр, S 1 2 3 4 5 Двигател 1. Ўт олдириш тизими Узгич-тақсимлагич контактлари орасидаги тирқиш Газ анализатори И ш латилган газлар таркибидаги углерод оксидининг (СО ) меъёрий миқдори- 1,5 %2. Таъминот тизими Жиклёр диаметри, қалқович камерадаги ёнил\ и сатҳи 3. Газ тақсимлаш механизми Клапан ва коромисло орасидаги иссиқлик тирқиши 4. Кривошип-шатун механизми Тирқишлар (цилиндр ва поршен орасидаги ва бошқа тирқишлар) Двигател тирсакли валининг салт, ўрта ва максимал айланиш частоталарида карбюраторларни текшириш учун газ анализаторлари қўлланилади. Агар двигателнинг техник ҳолати ишлатилган газлар таркиби бўйича аниқланганда углерод оксидининг миқдори ўз меъёрий қийматидан ортиқ бўлса, биринчи навбатда ўт олдириш тизимининг носозликлари бартараф этилиши керак. Салт юришлардаги СО миқдори меъёрдан ошган бўлса, ҳаво жиклёри созланади ёки қалқовичли камерадаги ёнил\ининг сатҳи нормал ҳолга келтирилади. Двигател тирсакли валининг айланишлар частотаси 2000… 2500 айл./мин бўлганда СО миқдори салт юришларидаги миқдоридан кам бўлиши керак, акс ҳолда жиклёрлар тизимини созлаш керак. Тирсакли вал S>S й=Диагностика объекти Э 1 Э nЭ 2 D Кучайтиргич Чегараловчи =урилмаX 1 X 2 X 3 X 5X 4 X n S 1 S |&#39;1S &#39;2S &#39;nS S i  S ч Таъмирла шS ч >S i >S й = Хизмат кырсатиш S б  S i <S й = ЭксплуатацияДиагноз =ыйишАхборотни кодлаштирувчи =урилма Тащлил асбобиPVt 40-расм. Тащлил усули билан мураккаб объектнинг техник щолатини диагностикалаш айланишининг юқори частоталарида СО миқдори ошиб кетган бўлса, бу ҳол ҳаво филтри қаршилигининг ошиб кетганидан (ифлосланганлигидан) далолат беради. Автомобиллар эксплуатацияси амалиёти шуни кўрсатадики, газ анализатори кўрсаткичлари асосида техник хизмат кўрсатиш жараёнида бажариладиган карбюраторни созлаш ишлари ишлатилган газлар заҳарлилигининг паст бўлишини ва ёнил\и тежамкорлигини таъминлайди. Синтез усули қуйидаги камчиликларга эга: 1) датчикларни ўрнатишга кетадиган технологик вақтнинг ўсиши; 2) кўп сонли диагностик сигналларга ишлов беришнинг мураккаблиги (мураккаб диагностик мосламалар талаб қилинади); 3) диагностик параметрларнинг ҳар хиллиги сабабли меъёрлаш ва юқори аниқликни таъминлашнинг қийинлиги; 4) ҳар хил турдаги датчиклар ва ўзгартиргичларнинг кераклиги. Юқоридаги шарт-шароитлар умумлаштирилган ахборотни таҳлил қилиш диагностикаси жараёнининг ривожланишига олиб келди. Лекин иккала усул ҳам объектнинг хусусиятларига ва қўйилган мақсадга қараб қўлланади. Масалан, умумий ахборотни таҳлил этгандан сўнг носозликларни аниқлаш учун мантиқий синтез мосламаси ҳам керак бўлиб қолиши мумкин. 14.4. Диагностикалаш алгоритми Мураккаб механизмларни диагностикалаш кўпинча автоматлаштиришни талаб этади ва тегишли алгоритм бўйича олиб борилади [6] . Диагностикалаш алгоритми орқали қуйидагилар бажарилади: - объектни тест режимига олиб чиқиш; - бирламчи ахборотга ишлов бериш, яъни биринчи диагноз қўйиш; - талаб этилса, носозликни чуқурлашган (элементар) ўрнини аниқлаш; - кейинги элементга ўтиш; Диагностикалаш алгоритми умум диагностика алгоритмидан, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан бирга бажариладиган элементлар диагностикаси алгоритмларидан ташкил топиши мумкин. Демак, диагностикалаш алгоритми деб диагноз қўйиш, созлаш ва таъмирлаш операциялари мақбул кетма-кетлигининг тузилмавий тасвирини айтилади (41-расм). Алгоритм объектнинг ва диагностика воситаларининг хусусиятларини назарга олган ҳолда тузилади ва иқтисодий мезон бўйича бошқа вариантлар билан таққослаб муқобиллаштирилади. Ишлаб чиқариш жараёнларида қўллаш учун алгоритм асосида диагностикалаш хариталари тузилади. Уларда операцияларнинг тартиб сони, меҳнат ҳажми, ишлатиладиган жиҳоз ва материаллар, ижрочилар, қайтарилиш коэффициентлари келтирилади. Диагностикалаш алгоритми объектнинг ишлаш қобилиятини аниқлаш ва носозликларни қидириш алгоритмлари синтезидан ташкил топади. Бу алгоритмнинг вертикал шохчаси-объект носозлигини кетма-кет қидирувчи асосий алгоритм тизимидир. Ён томон шохчаси эса махсус (элементар) алгоритм бўйича носозлик қидириш бошланишини кўрсатади. Диагностикалаш алгоритми ўз навбатида икки натижадан иборат: &#34;Ҳа&#34; ҳолатида йўналиш бўйича пастга қараб навбатдаги қадам қўйилади, &#34;йўқ&#34; ҳолатида - ён шохча бўйлаб носозлик қидирилади. ТХКR 2 D s2 R 3 D s3 Т Т ТХК R 1 D s1 D D йы=йы= йы= йы= йы=Щ а Щ а 41-расм. Объектни диагностикалаш алгоритми тасвири. (ТХК– техник хизмат кўрсатиш; Т– таъмирлаш; R i – режимлар; D s i – диагностикалаш). 14.5. Транспорт воситаларини техник диагностикалаш усуллари таснифи Транспорт воситаларини техник диагностикалаш ва диагностик параметрларни ўлчаш усуллари уларнинг физик моҳияти билан ифодаланади. Диагностик параметрларнинг турига қараб диагностикалаш усуллари учга бўлинади [11]: I. Эксплуатацион хусусиятлардан келиб чиқувчи параметрлар бўйича: 1.1 тортиш – иқтисодий кўрсаткичлари (етакчи \илдираклардаги тортиш кучи, қуввати, ёнил\и сарфи ва ҳ.к.); 1.2 тормоз тизимининг самарадорлиги кўрсаткичлари (\илдираклардаги тормоз кучи, тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти, тормозланиш йўли ва ҳ.к.); 1.3 юриш хусусиятлари кўрсаткичлари (бошқарувчи \илдираклардаги ён томон кучлари ва ҳ.к.); 1.4 атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсаткичлари (ишлатилган газлар заҳарлилиги, қуюқ тутун, шовқин ва ҳ.к.). II. Геометрик параметрлар бўйича (тирқиш, люфт, эркин йўл ва бошқалар). III. Ҳамроҳ жараёнлар параметрлари бўйича: 3.1. ишчи ҳажмларнинг зичлиги. 3.2. иссиқлик ажралишининг жадаллиги. 3.3. тебраниш жараёнларининг кўрсаткичлари (электр занжирларидаги кучланишнинг ўзгариши, тебраниш даражаси, қувур ўтказгичларида босимнинг ўзгариб туриши ва ҳ.к.). 3.4. ишлатилган эксплуатацион материалларнинг физик-кимёвий таркиби. Биринчи усул бўйича транспорт воситасининг умумий ишлаш қобилияти ва эксплуатацион хусусиятлари баҳоланса, иккинчи ва учинчи усуллар орқали носозликларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланади. Шунинг учун транспорт воситалари бўйича биринчи навбатда умумий диагностика ўтказилади, ундан кейин уларнинг техник ҳолати аниқланади. 14.6. Техник диагностикалаш воситалари ва уларга қўйиладиган талаблар Техник диагностикалаш воситалари (ТДВ) диагностик параметрларни ўлчаш учун мўлжалланган техник стенд, мослама ва қурилмалардан иборат. Улар тест режими берувчи, диагностик параметрларга ишлов беришни осон қилувчи ёки тў\ридан-тў\ри ҳолда ахборотни қабул қилувчи датчиклар, ўлчов мосламалари ва натижаларни акс эттирувчи мосламалар (милли, рақам кўрсатувчи асбоблар, осциллограф экрани ва ҳ.к) дан ташкил топган. Техник диагностикалаш воситалари ташқи, доимий ўрнатилган ва транспорт воситаларига вақти-вақти билан ўрнатиладиган бўлиши мумкин [11] уларнинг таснифи 42-расмда келтирилган. Щаракат жараёнида щолат параметр- ларини бащоловчи воситалар Техник диагностикалаш воситалари Таш=и Транспорт воситасига доимий ырнатилган Транспорт воситасига ва=ти- ва=ти билан ырнатиладиган +ыз\алмас стендлар Чегаравий щолат индикаторлари Щолат параметрларини бащоловчи ва эсда са=ловчи воситаларКычма асбоблар Ахборотларни марказлаштирил ган щолда олиш мосламалари Ахборот ва маслащат берувчи тизимлар  42-расм. Техник диагностикалаш воситаларининг таснифи а) Ташқи техник диагностикалаш воситалари таркибига қўз\алмас стендлар ва кўчма асбоблар киради: қўз\алмас стендлар – асосан махсус хона ичида пойдевор (фундамент) га ўрнатилган бўлади; хона чиқинди газларни ташқарига чиқариш ва шовқин тўсиш жиҳозлари билан таъминланади; кўчма асбобларга - қўз\алмас стендлар мажмуидаги ҳамда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш махсус устахона ва постларидаги носозликларни аниқловчи асбоблар киради; б) Доимий ўрнатилган ТДВ транспорт воситаси конструкцияси таркибига бевосита киради (датчиклар, ўлчов қурилмалари, Щаракат жараёнида щолат параметр- ларини бащоловчи воситалар микропроцессорлар, диагностик маълумотларни акс эттирувчи қурилмалар ва ҳ.к). Улар содда ва мураккаб бўлиши мумкин: соддасига мисол – транспорт воситасининг ҳайдовчи иш жойидаги ўлчов асбоблари мажмуи; мураккабига мисол -«Нексия» автомобилларига ўрнатилган борт компьютер блоки. Одатда ТДВлар диагностик параметрни қабул қилувчи ва сигнал берувчи датчиклардан, ўлчов, ахборотни таҳлил этувчи ва сақловчи, аниқловчи ва диагностик ахборотни олувчи қурилмалардан иборат. Шунинг билан бирга доимий ўрнатилган диагностика воситалари ташқи техник диагностика воситалари билан ҳам бо\лангандир. Транспорт воситасини бошқаришда диагностик ахборот кенг кўламда ишлатилади. Бу ахборотни бугунги транспорт воситасининг таркибига кирувчи ва ниҳоятда кўп функцияларни бажарувчи микропроцессор блоклари ёки борт компьютерлари етказиб беради. Эксплуатация жараёнида доимий ўрнатилган техник диагностика воситалари транспортнинг узел ва тизимлари ҳолатини назоратлайди, диагностикалаш меҳнат ҳажмини камайтиради, техник хизмат кўрсатиш вақтида бажариладиган ишлар ҳажмини аниқлайди ҳамда ҳаракат давомида унга диагноз қўя олади. Охирги ҳолат автоматлари – транспорт воситаси (агрегат)нинг ишлашини тезкорлик билан тўхтатиш тў\рисида ахборот беради; уларга транспорт воситаси ёки агрегат ишини тўхтатадиган мосламалар киради (масалан, тормоз тизимидан суюқлик сирқиб оқиб чиқиб кетса, тормоз суюқлигининг сатҳи, картердаги мойнинг сатҳи пасайса ва ҳ.к.) Доимий ҳаракат индикаторлари милли-асбоблар узлуксиз ишлайди; уларга механизм ёки тизимнинг тузилмавий параметри оҳирги ҳолатга етганда ёру\лик ёки товуш сигнали берадиган мосламалар киради (масалан, совутиш суюқлигининг қайнаб кетиши, шиналардаги ҳавонинг чиқиб кетиши, рул чамбараги люфтининг меъёридан ошиб кетиши, ҳаво филтрининг ифлосланиши, тормоз тепкисига тўлиқ босилганда транспорт воситасининг етарли секинлашмаслиги ва ҳ.к.). Бу гуруҳга яна иш жойидаги мой босими, заряд токи ва бошқа параметрларни ўлчаш асбоблари ҳам киради. Даврий ҳаракат индикаторлари (сигнализатор ёки кузатув асбоблари)- маълум даврийлик билан ишлатилади. Ахборот тўплагичлар – сигнал берувчи асбобларга уланган бўлиб, уларга бошқарув органларининг кинематик ва динамик хусусиятлари бўйича ахборот тўплайдиган мосламалар киради. Ахборотни марказлаштирилган ҳолда оладиган мосламалар маълум даврийлик билан ишлайди. Охирги вақтда доимий ўрнатилган техник диагностика воситаларининг такомиллашганлиги натижасида эксплуатация жараёнида улар тў\ридан-тў\ ри диагностик ахборотни махсус диагностик пунктларига узатади, бу эса ўз навбатида транспорт воситаси агрегат, узел ва тизимларининг техник ҳолати ва иш жараёнининг боришини назоратлашга имкон беради. Доимий ўрнатилган диагностика воситаларига мослашганликни таъминлаш бўйича транспорт воситаларига маълум талаблар қўйилади. Транспорт воситаси конструкциясига ўрнатилган диагностика воситалари унинг гаражга келмасдан аввал техник ҳолати тў\рисидаги ахборотни йи\иш имконини беради, яъни транспорт воситаларини соз, техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш талаб қилувчи гуруҳларга бўлинишини таъминлайди. Транспорт воситасининг назоратга қулай бўлишини таъминлаш мақсадида унинг агрегат ва механизмларига қуйидагилар ўрнатилади: 1. датчиклар; 2. ахборотни марказлаштирган ҳолда олиш мосламалари; 3. носозлик индикаторлари; 4. ЭҲМ (техник ҳолат тў\рисидаги ахборотга ишлов бериш учун). Конструкцияга ўрнатилган мураккаб диагностика воситалари ҳайдовчига тормоз тизимининг ҳолати, ёнил\и сарфи, ишлатилган газларнинг заҳарлилиги устидан доимий назорат қилиш имконини беради. в) Доимий ўрнатилган ТДВ ёрдамида ҳайдовчи тормоз тизими, узатма ва механизм элементларининг ишлаши, ёнил\и сарфи, заҳарли чиқинди газлар миқдорини назорат қилиб бориши мумкин. Лекин бу қурилмаларнинг ишончлилиги чегараланганлиги сабабли, кўпроқ транспорт воситасига вақти-вақти билан ўрнатиладиган ТДВ хозирги вақтда кенг қўлланилмокда. Бу мосламалар блок шаклида электрон элементлар базаси асосида қурилади. Улар транспорт воситасига вақти-вақти билан ишга чиқиш олдидан қўйилиб, ишдан қайтиб келганда ечилади, олинган ахборотга ишлов беришда ЭҲМ самарали ишлатилади. Доимий ўрнатилган диагностиклаш воситасининг вақти-вақти билан ўрнатиладиганидан фарқи шуки, унда ахборотга ишлов бериш, сақлаш ва узатиш ишларини бажаришда транспорт воситаси конструкциясидаги ахборот узатиш элементларидан фойдаланилади. Ўрнатиладиган техник диагностика воситаси блок шаклида тайёрланган бўлиб, транспорт воситасига ишга чиқиш олдидан қўйилади ва ишдан қайтгандан кейин ечилади. Блокда кун давомида йи\илган ахборотга ишлов берилади ва таҳлил этилади. Масалан, транспорт воситасига ўрнатиладиган техник диагностика воситаси маршрут давомида қуйилган ёнил\ининг ҳажми ва миқдори ҳақидаги ахборотни эсда сақлаш қобилиятига эга. &#34;Ахборот - маслахат берувчи тизим&#34;. Охирги вақтда ўрнатиладиган техник диагностика-назорат воситасининг конструктив базаси асосида – “ахборот-маслаҳат берувчи тизим” кенг тарқалмоқда. У ҳайдовчига энг тежамкор ҳаракат режимини, энг қулай маршрутни ва сервис хизматини танлашга имкон яратади ҳамда юкорида келтирилган ҳар хил техник- иқтисодий омилларнинг оптимал ўзгаришини таъминлайди. Техник хизмат кўрсатиш станциясининг жойлашишидан ва улардан керакли эҳтиёт қисмлар олишдан тортиб, то валюта курсининг ўзгариши ва ҳар хил ёнил\и қуйиш шаҳобчаларидаги ёнил\ининг нарҳи бўйича маълумот олиш имконини беради. Бунда кўп маълумотлар электрон почта ва интернет орқали олинади. Техник диагностикалаш воситаларига қуйидаги талаблар қўйилади: 1. Уларнинг универсал бўлиши, ҳар турдаги транспорт воситасига қўллаш мумкинлиги; 2. Айрим назорат жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш мумкинлиги; 3. Олинган ахборотларнинг ишончлилиги ва барқарорлиги, диагностик асбобларнинг аниқлилиги, сезувчанлиги, соддалиги ва ўрта малакали ишчи кучидан фойдаланиш мумкинлиги; 4. Техник диагностикалаш ишини олиб боришнинг қулайлиги ва хавфсизлиги; 5. Транспорт воситаси ишлаётганда, ишламай турганда ёки ишлаш режими ўзгарганда агрегатлар техник ҳолатини диагностикалашни таъминлаши. Автотранспорт корхоналарида қуйидаги диагностика воситалари ишлатилади: I. Умумий экспресс-диагностика - (Д-1) учун: 1. Автоматлаштирилган экспресс-диагностика пости (тизими); 2. Тормозлар, бошқарилувчан \илдиракларнинг ўрнатилуви, рул бошқаруви, ёритув ва сигнал асбоблари, шиналардаги ҳаво босимини диагностикалаш майдончали стендлари ва мосламалари мажмуи. II. 1-Техник хизмат кўрсатиш ҳажмидаги созлаш ишлари билан бирга бажариладиган умумий диагностика учун: 1. Транспорт воситасига диагностикалаш роликли куч стендлари – К- 207, К-208, КИ-4998 русумли. 2. Транспорт воситаси бошқарилувчан \илдираклари ўрнатилишини диагностикалаш стенди – КИ-4872 русумли. 3. Ўт олдириш тизимини текшириш осциллографи, Э-206 русумли 4. Газ анализатори, К-456 русумли 5. Рул бошқарувини текшириш асбоби, К-402 русумли 6. Фараларни текшириш асбоби, К-303 русумли 7. Ўт олдиришни ўрнатиш ва текшириш стробоскопик асбоби, Э-215 русумли 8. Юритма тасмаси таранглигини текшириш асбоби, К-403 русумли 9. Шиналардаги босимни текшириш асбоби (манометр) 10. Тепкиларнинг ишчи ва эркин йўлини текшириш чиз\ичи, К-466 русумли. III. Чуқурлаштирилган диагностика жараёни (Д-2) учун: 1. Тортиш-иқтисодий параметрлари бўйича диагностикалаш стенди, К- 424, К-409, КИ-4856, СТК-2М, СДА-453 ва ЛСД-2 русумли. 2. Кўчма электрон стенд, Э-205 ёки КИ-4897 русумли. 3. Цилиндрлардаги қувватлар фарқини аниқловчи асбоб, Э-216 русумли. 4. Ёнил\и сарфини ўлчагич, К-427 ва РТА-2 русумли. 5. Трансмиссиянинг динамометрик люфт ўлчагичи, КИ-4832 ва К-428 русумли. 6. Ёнил\и насосларини текширувчи асбоб, К-436 русумли. 7. Шкворен бирикмаларини текширувчи асбоб, Т-1 ва РЭ-4892 русумли. 8. Цилиндр-поршен гуруҳининг таъмирлашга эҳтиёжини текширувчи асбоб, К-69 М русумли. 9. Совутиш тизимини диагностикалаш асбоби, К-437 русумли. 10. Илашувни текширувчи асбоб, К-444 русумли. 11. Осма пружиналар узунлигини ўлчаш чиз\ичи. 12. Газ сарфини ўлчагич, КИ-4887-1 русумли. 13. Компрессометр, К-102 русумли.