logo

Автотранспорт корхоналари ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш усуллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1594.5 KB
Автотранспорт корхоналари ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш усуллари Режа: 1. Муҳандис техник хизматининг ташкилий-ишлаб- чиқариш таркиби 2. Автомобил транспорти воситаларига ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этиш усуллари 3. ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этишни марказлашган тизими 4. Ишлаб-чиқаришни ахборот билан таъминлаш 5. Автомобил транспортида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланмаси Муҳандис техник хизматининг ташкилий-ишлаб-чиқариш таркиби Муҳандис техник хизматининг вазифалари. Автотранспорт корхоналарида муҳандис техник хизматининг асосий вазифаларидан бири автотранспорт воситалари иш қобилиятини таъминлашдан иборатдир. Бозор иқтисодиёти шароитида автомобил транспорти ҳаракатдаги таркибининг техник эксплуатацияси бўйича автотранспорт корхоналари ва уюшмаларнинг техник сиёсатини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эгадир. Техник сиёсат Республикада ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган турли русумдаги замонавий транспорт воситаларига техник (сервис) хизмат кўрсатиш тамойиллари ва меъёрларини илмий- тадқиқот ишлари натижаларига кўра белгилаши, улар ишлаш қобилиятининг талаб этилаётган даражаси, ҳаракат хавфсизлиги, экологик ва ресурсларни тежаш йўлларини такомиллаштиришни таъминлаши керак. Бунинг учун қуйидаги вазифалар амалга оширилиши керак: - автомобил транспорти ҳаракатдаги таркибига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш, бошқариш ва режалаштириш; - муайян эксплуатация шароитлари учун ТХК ва Т меъёрларини ресурсли ва тезкор тўғрилаш; - ишлаб-чиқариш техник базасини такомиллаштириш, мақбуллаштириш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида қайта қуриш, техник қайта жиҳозлаш; - моддий-техник таъминот, эксплуатацион материаллар ва эҳтиёт қисмларнинг оптимал заҳираларини илмий асосда аниқлаш ва режалаштириш; - автомобил паркларининг ёши бўйича таркибини бошқариш. Уларнинг русуми, конструкцияси, техник ҳолати ва иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда эксплуатация қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш; - комплекс автотранспорт корхоналарида эксплуатация хизмати билан техник хизмат орасидаги Ўзаро муносабатларни шартнома асосида шакллантириш; - автотранспорт корхоналарининг ҳаракатдаги таркибини замонавий автомобиллар ҳисобига янгилашга ва уларга сервис хизматини ташкил этишга тайёрлаш; - автотранспорт корхоналарининг ишлаб чиқариш техник базасини янги технологик жиҳозлар олиш, янги технология ва технологик жараёнларни татбиқ этиш ҳисобига такомиллаштириш; - мулкчилик шакли ҳар хил бўлган турли фирма, ташкилот, корхона, хусусий шахс эгаларининг ҳаракатдаги таркибларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш. Муҳандис-техник хизматининг таркиби. Муҳандис-техник хизмати (МТХ)нинг ташкилий таркиби АТК-ни фаолият кўрсатишидаги вазифаларига ва мақсадларига мувофиқ келадиган, маъмурий вазифаларини шакллантиришга, шу жумладан, ҳаракатдаги таркибга ТХК ва ЖТга қаратилган ходимлар, материал, молиявий ва бошқа ресурслари бирлашмасини ташкил этади. Одатда, ҳаракатдаги таркибга ТХК ва Т тизими ўзаро бир бири билан боғлиқ бир нечта кичик тизимлардан ташкил топади. Таркиб асосини учта ишлаб чиқариш кичик тизимлари ташкил этади: асосий, ёрдамчи ва таъминловчи (расм 1). 1-расм . АТК МТХ ташкилий ишлаб чиқариш таркибининг умумлашган чизмаси Асосий ишлаб чиқариш-КХК, 1-ТХ, 2-ТХ, ЖТ ва диагностика ишларини; ёрдамчилар-чилангар-механик, электротехник, таъминот, иссиқлик билан ишловчи, бўёқчилик, кузов бўйича ишларни; таъминловчи-бош механик, техник, моддий-техник таъминоти бўлими, омборларни Ўз ичига олади. МТХ нинг вазифалари. Комплекс автотранспорт корхоналарида муҳандис техник хизмати қуйидаги кичик тизимларни Ўз ичига олади: - бош муҳандис-автомобилларнинг техник ҳолатига, йўл ва экологик хавфсизлигига масъул шахс сифатида МТХ ни бошқаруви; - ишлаб чиқаришни бошқариш, ҳисоб ва таҳлил қилиш гуруҳи; - техник бўлим-янги техника ва технологияларни ишлаб-чиқаришга татбиқ этиш, техник меъёрлар ва йЎриқномалар тузиш, автомобилларни рЎйхатдан, техник кўрикдан Ўтказиш, ностандарт жиҳозлар ва мосламаларни лойиҳалаш, ходимларни Ўқитиш, қайта Ўқитиш, малакасини оширишни амалга оширади; - бош механик бўлими-бино ва иншоотларни, технологик жихозларни техник соз ҳолда ушлаб туриш, уларга ТХК ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, ностандарт технологик жиҳозлар тайёрлаш, янги Р а ҳ ба р МТХ ра ҳ ба р и Техник назо р ат б ў лими Ишлаб чиқа р ишни тезко р бошқ а р иш , ҳ исоб ва т а ҳ лил қилиш г уру ҳ ла р и А сосий Таъминловчи Ё рд амчи КХК 1-ТХК 2-ТХК ЖТ Диагностика Механик Агрегатларни таъмирлаш Буёқчи Электртехник Таъминот Иссиқлик устахоналари Кузов Шинасоз Арматура Техник бўлим Бош механик бўлими Моддий техник таъминоти бўлими технологияларни татбиқ этиш ва технологик жиҳозларни Ўрнатишни амалга оширади; - моддий-техник таъминоти гуруҳи-АТК ни материаллар, эҳтиёт қисмлар, ёнилғи-мой маҳсулотлари билан таъминлаш, омборхоналар ишини ташкил этиш ва заҳираларни аниқлаш билан шуғулланади. - техник назорат бўлими-автомобилларнинг техник ҳолатини йўлга чиқишидан олдин ва йўлдан қайтгандан сЎнг назорат қилади, носозликларни таҳлил қилади, келиб чиқиш сабабларини Ўрганади, ҳаракатдаги таркибга ТХК ва ЖТ, агрегат ва узелларни таъмирлаш ишларини, корхонага келтирилаётган эҳтиёт қисмлар, агрегатлар, материаллар ва ёнилғи-мой маҳсулотларининг сифатини назорат қилади; - ишлаб чиқаришни тайёрлаш комплекси-материаллар, эҳтиёт қисмлар айланма ва таъмирлаш фондларини ташкил этади. Автомобил транспорти воситаларига ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этиш усуллари Ҳаракатдаги таркибга ТХК ва Т ни ташкил этишнинг учта усули хозирги кунда кенг тарқалган ва қўлланилмоқда: махсуслашган бригадалар, комплекс бригадалар ва агрегат-устахоналар. Махсуслашган бригадалар усули ҳаракатдаги таркибга ТХК ва ЖТ нинг ҳар бир тури (КХК, 1-ТХК, 2-ТХК, ЖТ, диагностика, агрегатларни таъмирлаш) бўйича алоҳида бригадалар тузилади. Ҳар бир бригадага иш ҳажмига қараб маълум сонли, зарур ихтисослик бўйича малакали ишчилар ва маош фонди режалаштирилади (2-расм)  2.-расм . АТК МТХнинг махсуслашган бригадалар усулида ташкил этиш таркиби Махсуслашган бригада усулида илғор замонавий жиҳозлар ва механизацияни қўллаш ҳисобига ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш, асбоб ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш имкони яратилади, ҳар бир устахонанинг технологик Ўхшашлиги таъминланади. Ушбу усулнинг муҳим камчиликларидан бири ишчиларнинг бажарган ишларига шахсий масъулиятнинг етарли эмаслигидир. Автомобилнинг мураккаб тизимларидан бири ишдан чиқса, унинг сабабини, асосий айбдорни аниқлаш мушкул бўлади, чунки бу агрегатни турли бўлим ишчилари таъмирлаган ёки техник хизмат кўрсатган бўлади. Комплекс бригадалар усулида бригадалар маълум гуруҳ (автосафлар, дизел ёки карбюратор двигателли автомобилларга, тиркама, ярим тиркама) автомобилларига ТХК-1, ТХК-2 ва ЖТ ишларини бажарадилар (3-расм). АТК МТҲ - нинг бўлимлари КХК бригад аси 1- ТХК бригад аси Ди - агностика минтақаси 2- ТХК бригада си ЖТ бригад аси Агрегатларни таъмирлаш устахоналари АТК МТХнинг бўлимлари КХК бригадаси Диагност ика минтақа - си 1- ТХК , 2- ТХК , ЖТ бўйича 1- комплекс бригада 1- ТХК , 2- ТХК , ЖТ быйича 2- комплекс бригада ЖТ бригдаси Агрегатлар - ни таъмирлаш устахоналари 3.-расм. АТК МТХнинг комплекс бригадалар усулида ташкил этиш таркиби Бу усулда КХК, диагностика, агрегатларни таъмирлаш ишлари марказлашган ҳолда бажарилади. Комплекс бригадалар ҳар хил соҳа мутахассис ишчилари (авточилангарлар, созловчи-чилангарлар, электриклар, мойловчилар)дан ташкил топади ва Ўзларига бириктирилган ишларни бажаради. Иш сифатига шахсий масъулият бригада чегарасида сақланиб қолади. Ҳар бир комплекс бригада ТХК ва ЖТ ишларини бажариш учун Ўзининг ишчи постларига, универсал технологик жиҳоз ва асбобускуналарига, эҳтиёт қисмлар ва айланма агрегатлар заҳирасига эга бўлиши керак. Бу усулда жиҳозлар, моддий-ресурслар бригадалар бўйича тарқалиб кетиб, улардан самарали фойдаланиш имкони бўлмайди, ТХК ва ЖТ ишларини бошқариш мураккаблашади. Бригадалар бўйича ишлар бир хил ҳажмда бўлмаслиги мумкин, яъни бир бригада иш билан меъёрдан ортиқ банд бўлса, шу вақтда иккинчи бригада иш билан кам таъминланиши мумкин, аммо бригадалар бундай шароитда ўзаро ёрдам кўрсатишга манфаатдор бўлмайдилар. Агрегат-устахоналар усулининг асосий моҳияти шундан иборатки, АТКнинг ҳаракатдаги таркибига ТХК ва Т бўйича ишлар бир ёки бир нечта агрегатлар (узел, механизмлар ва тизимлар)га ТХК ва ЖТ ишларини бажаришга масъул бўлган устахоналар орасида тақсимланади (4-расм).  4-расм . АТК МТХнинг агрегат устахоналар усулида ташкил этиш Ушбу усулда устахонага бириктирилган агрегат, узел ва тизимларга ТХК ва ЖТ ишларининг сифатига моддий ва маънавий жавобгарлик конкретлашади. Устахоналар ишларининг натижалари автомобилларни техник носозликлар бўйича таъмирлашда туриш муддатларига қараб баҳоланади. Устахоналар орасида ишлар ишлаб чиқариш дастурига ва ҳаракат воситаларининг эксплуатация қилиш жадаллигига қараб тақсимланади. АТК лари қувватининг катта-кичиклигига қараб устахоналар сони 4 дан 8 тагача бўлиши мумкин. ТХК ва ЖТ ишлари ишчи постларда ва тегишли устахоналарда бажарилади. Агрегат устахоналар усули юқорида кўрилган икки усулдан сўзсиз афзалликларга эга бўлишига қарамай, камчиликларга ҳам эга. Булардан асосийси-ишлаб-чиқаришни номарказлашувидир, бу эса ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришни қийинлаштиради. АТК МТХнинг бўлимлари № 1 № 2 № 3 № 5№ 4 № 6 № 7 № 8 Рул бошқа - руви , олди кўп - рик , тор - моз тизими га ТХК ва ЖТ Двига - телга ТХК ва ЖТ Илашиш муф - таси , узатиш қутиси , редук - торлар , кардан вал узат - масига ТХК ва ЖТ Акку - мулятор ишлари , таъминот тизими ва электр жиҳоз - ларига ТХК ва ЖТ Кузов , кабина , рамага ТХК ва ЖТ , пай - ванд - лаш , те - мир - чилик , бўёқ - чилик ишлари Шина ва ғилди - рак - ларга ТХК ва ЖТ Чилангар механик ишлари Ювиш , тоза - лаш ишла - ри ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этишни марказлашган тизими Бозор иқтисодиёти шароитида кўпчилик автотранспорт корхоналари транспорт воситаларининг сони кескин қисқариши оқибатида ишлаб чиқариш майдонларининг ортиб қолиши, технологик жиҳозлардан фойдаланиш самарасининг пастлиги, ҳаракатдаги таркибларга ТХК ва ЖТ ишларини бошқаришнинг янги, замонавий ташкилий усулларини қўллашни тақозо этмоқда. Шулардан бири-ишлаб чиқаришни марказдан бошқариш тизимидир. Ушбу тизим қуйидаги асосий тамойилларга, таянади: -ҳаракатдаги таркибга ТХК ва ЖТ ишлаши жараёнини бошқариш ишлабчиқаришни бошқариш бўлими (ИЧТБ) томонидан амалга оширилади. -ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этиш ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан технологик тамойил асосида шакллантирилади ва унда ҳар бир техник таъсир ўтказиш (ТХК-1, ТХК-2, ЖТ ва бошқалар) махсуслаштирилган бригадалар томонидан бажарилади. -бир-бирига Ўхшаш турли техник ишларни бажарувчи бўлинмалар, бошқариш қулай бўлиши учун ишлаб чиқариш комплексларига бирлаштирилади; -ишлаб чиқаришни тайёрлаш-айланма фондларни бутлаш, агрегат, узел ва деталларни иш жойларига етказиб бериш, таъмирланадиганларини ювиш, саралаш, ишчиларни асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда автомобилларни ТХК, ЖТ ва кутиш минтақаларида жойдан жойга кўчириш ишлаб чиқаришни тайёрлаш комплекси томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади. Бу эса, автомобилларни ТХК ва ЖТда туриш вақтини қисқартиради, ишчи ва ходимлар вақтини тежайди; -ишлаб-чиқаришни бошқариш бўлими ҳамма ишлаб-чиқариш бўлинмалари билан боғланиш, улар орасида ахборот билан алмашиш - икки ёқлама диспетчерлик алоқаларига, автоматика ва телемеханика воситаларига асосланади. АТК техник хизматининг марказлашган бошқарув тузилмаси 5-расмда келтирилган. АТК қувватининг катта-кичиклигига қараб техник хизматнинг таркиби ўзгариши мумкин. Аммо асосий қоидалар сақланиб қолади. Энди, ишлаб чиқариш комплекслари, техник хизмат бўлимларининг таркиби ва вазифаларини кўриб чиқамиз: Бош муҳандис-транспорт воситалари техник ҳолатини талаб даражасида ушлаб туришга, ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этишга, эхтиёт қисмлар ва моддий ресурслар заҳирасини таъминлашга масъул. Бошқарув маркази (БМ)-тезкор бошқарув бўлими (ТББ) ва ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил бўлими (АБ) дан ташкил топган бўлиб, уларга БМ бошлиғи раҳбарлик қилади. Тезкор бошқарув бўлими ишларини диспетчер ва унинг ёрдамчиси-техник оператор бажаради. Тезкор бошқариш бўлими қуйидаги ишларни амалга оширади: - кун давомида ТХК, диагностикадан ўтадиган, таъмирланадиган автомобиллар сонини, ниҳоясига етмаган ишларни аниқлайди, таҳлил қилади, ечимни топиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади; - жадвал бўйича 1-ТХК ва 2-ТХК ўтиши зарур бўлган автомобилларни диагностика ва техник хизмат кўрсатиш минтақаларига юборади ва ишларнинг вақтида бажарилишини назорат қилади; - таъмирлашга келган автомобилларни постларга тақсимлайди ва ишчиларни бириктиради, зарур эҳтиёт қисмлар ва материалларни етказиш ҳақида топшириқлар беради, ишларни вақтида бажарилишини назорат қилади. Ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил бўлими (АБ)-ишлаб чиқариш ҳолати, техник хизмат кўрсатилаётган, таъмирланаётган автомобиллар ҳақида маълумотлар тўплаш, уларни ишлов бериш, таҳлил қилиш ва бошқарув тизимига етказиш вазифалари юкланади. АБ замонавий компьютерлар, алоқа воситалари билан жиҳозланади. АБ-1-ТХК, 2-ТХК, диагностика, жорий таъмирлашга келган автомобиллар, уларга сарф қилинаётган эксплуатацион материаллар, эҳтиёт қисмлар, агрегат ва узеллар ҳақидаги маълумотларни тўплайди, ишлов беради, таҳлил қилади ва сақлайди. Шу билан бир қаторда автомобилларнинг кунлик юрган йўлини, сарф қилинаётган Ёнилғи-мой маҳсулотлари, махсус суюқликлар, шиналар, аккумулятор батареяларининг ҳисобини олиб боради. 5- расм . АТК техник хизматининг марказлашган бошқарув тузилмаси. 1-маъмурий; 2-тезкор буйсуниш; 3-иш юзасидан алоқа. Ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил бўлими қуйидаги асосий ишларни амалга оширади: - автомобилларга ТХК ва ЖТ, эҳтиёт қисмлар, агрегатлар ажратиш бўйича тўлдирилган бирламчи ҳужжатларни қайта ишлаш учун қабул қилади ва уларни компьютерга киритади, тўпланган ахборотларни . Бригадалар КХ, ТХ- 2, ТХ-1, Ташхис Мажмуалар б Бўлимлар бошлиқлари Мажмуалар ТХТ , ЖТ , ТУ М оддий техник таъминоти бўлими Бош механик бўлими Техник бўлим Техник назорат бўлими ЖТ бригадалари Тамир участка- лар бригадала- Ишчиларни тайёрлаш мажм у аси ( ТМ ) Участкалар бригадаси ( иш - чилар ) мажмуалар . Саралаб ювувчи , асбоблар , ташувчи , б Марказий омбор Раҳбар Бош муҳандис БМ бошлиғи Тезкор бошқа - рув бўлими ( ТББ ) Ахборо т қайта и ш лаш ва т лил бўл и ( АБ ) дастурлаштирилган тизим асосида компьютерда қайта ишлайди, шакллантиради саралайди, тартибга келтиради ҳамда ишлаб чиқариш комплекслари ва бўлимлари бўйича таҳлил қилади, натижаларни бошқарув марказига ва раҳбариятга етказади. тўпланган ва ишлов берилган ахборотлар асосида раҳбарият зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва топшириқлар беради. Ишлаб чиқаришни тайёрлаш комплекси ТХК, диагностика, ЖТ минтақаларига зарур эҳтиёт қисм, детал, агрегат ва узеллар етказиб беради. АТК омборларида материал, Ёнилғи-мой маҳсулоти, эҳтиёт қисм, агрегат ва узеллар захирасини таъминлайди. Автомобиллардан ечилган носоз агрегатларни ювиш, ажратиш-йиғиш, деталларни саралаш яроқсизларини янгисига алмаштириш, бутлаш ва ниҳоят, уларни капитал таъмирлаш, агрегатларнинг айланма фондини ташкил этади. Бошқарув марказининг бошлиғи тайёрлаш комплекси ва таъмирлаш устахоналари бошлиқлари билан биргаликда оралиқ ва асосий омборхоналардаги эҳтиёт қисмлар заҳираси ва мавжуд таъмир фонди ҳақидаги маълумотларга таяниб, таъмир участкаларида агрегат қисм ва деталларни таъмирлаш (ясаш) учун режа ишлаб чиқади. Шу режага асосан тайёрлаш комплексининг бутлаш устахонаси таъмирлаш устахоналарига носоз деталларни етказиб беради, таъмирдан чиққан (янги ясалган)ларини эса, асосий ёки оралиқ омборхоналарга элтиб беради. Моддий-техник таъминот бўлими АТКни узлуксиз равишда эҳтиёт қисм, агрегат, материал, Ёнилғи маҳсулотлари билан таъминлаб туради. Уларга буюртмалар тузади ва омбор хўжалиги ишларини ташкил этади. Моддий-техник таъминот бўлими ихтиёрида асосий омбордан ташқари оралиқ омбори ҳам бўлади. Оралиқ омборхонада ишлаб чиқариш устахоналарида таъмирланган ёки ясалган, автотаъмир заводларида капитал таъмирланган агрегат, узел ва деталлар сақланади. Омборхоналардаги заҳиралар миқдори ҳисобини олиб бориш ва меъёрда ушлаб туриш учун компьютерлардан, автоматлаштирилган бошқариш воситаларидан фойдаланилади. Техник бўлим ишлаб чиқариш жараёнига янги техника ва технологияларни жорий этиш, меҳнатни илмий асосда ташкил этиш режа ва тадбирларни ишлаб чиқади, бажарилишини таъминлайди ва назорат қилади. Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги тадбирларини ишлаб чиқади ва ўтказади. Ходимларни тайёрлаш, ишчи ва муҳандис-техник ходимлар малакасини ошириш бўйича Ўқишлар ташкил этади. Ностандарт технологик жиҳозларни лойиҳалаш, тайёрлаш, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва устахоналарни техник қайта жихозлаш ишларини амалга оширади. Техник назорат хизмати АТК да транспорт воситалари техник ҳолатини ишга чиқишдан олдин ва ишдан қайтгандан сўнг назорат қилади. Транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ишларини, корхонага келтирилаётган эҳтиёт қисм, материал, Ёнилғи-мой маҳсулотлари, таъмирланган агрегатлар сифатини назорат қилади. Техник назорат хизмати бошлиғи қўл остида техник назорат усталари ва механиклари ишлайди. 6-расм . Техник назорат хизматининг принципиал чизмаси Асосий корхона Хизмат бошлиғи Техник назо р ат бошлиғи иа лФил ТХК в а Д комплекси ишлари сифа - тини назора т этувчи гуруҳ Таъмирлаш уста - хоналар и ишини назора т этувчи гуруҳ Техник назора т механиклар и Ишлар сифа - тини назора т этувчи усталар Назорат бўйича иш ҳажмлари етарли бўлмаганда хизматни баъзи функциялари бирлаштирилади, филиалларда назорат механиклари ТХК, Т ишларини сифатини ҳамда транспорт воситалари техник ҳолатини назорат қилади (6-расм.). Ишлаб-чиқаришни ахборот билан таъминлаш Ахборот бошқаришнинг муҳим элементларидан бўлиб, уни тўплаш ва таҳлил қилиш вақт, меҳнат ва материал сарфларини талаб қилади. Бошқариш жараёни бошқарилаётган объект (АТК, ТХК ва ЖТ, Д минтақалари, устахоналар, омборхоналар ва ҳ.к.) нинг ҳолати ҳақида ахборот тўплашдан бошланади, тўпланган ахборот таҳлил қилинади, шунинг асосида қарор қабул қилинади ва ижро учун топширилади. АТК нинг ишлаб чиқариш таркиблари (автожамланмалар, ТХК ва Т,Д минтақалари, таъмирлаш устахоналари, омборхоналар) ва хизматлар (ҳисобхона, режалаш бўлимлари, техник бўлим ва ҳ.к.)нинг мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида муайян масалалар ҳал қилинади. Ишлаб чиқариш бўлимлари ва ходимларнинг фаолияти корхоналарда қўлланиладиган турли шаклдаги ҳужжатларда - йўл варақаси, табел, талабнома, таъмирлаш варақаси ва ҳ.к.ларда қайд этилади. АТКнинг фаолияти эса турли ҳисобот ва маълумотномаларда акс эттирилади. АТКда манбаълар ва ахборот ташувчилар намунаси 7 - расмда келтирилган. Сақланаётган ахборотлар турига қараб ҳужжатларни уч хилга ажратиш мумкин: меъёрий, бирламчи ва иккиламчи. Ахборотлар маълум муддат ичида ўзгармай қоладиган ҳужжатлар меъёрий дейилади. Масалан: ТХК ишларининг даврийлиги, ёнилғи сарфи меъёрлари ва бошқалар). Бўлимлар Ходимлар Иш тури Ҳужжат Автожамланм а Ҳайдовчи Юк ва йўловчи ташиш Йўл варақаси Кондуктор Йўловчилардан кира ҳақи олиш Билет ҳисоби варақаси ТХК ва ЖТ минтақаси Таъмирлаш ишчилар Автомолбиллар га ТХК ва таъмирлаш Таъмирлаш варақаси Бошқарма аппарати хизмати Ходимлар Ҳужжатларга ишлов бериш ва бошқаришдаги ташкилотлар билан ишлаш 7-расм . АТК фаолияти ҳақида ахборотлар манбаи ва ташувчилари Ишлаб-чиқариш фаолияти ҳақидаги ахборот ҳар куни қайд этиладиган хужжатлар, бирламчи, дейилади (йўл варақалари, таъмирлаш учун талабномалар ва бошқалар). Иккиламчи ҳужжатларда бирламчи ҳужжатлардан танлаб олиниб, умумлаштирилган меъёрий маълумотнома ва бошқа ахборотлар ёзилади. Ахборотни у ёки бу туридан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги унинг тўлиқлиги, аниқлиги муҳимлиги, техник-иқтисодий ҳисоблар билан тўпланган ахборотларнинг нархи ҳамда қабул қилинган қарорларнинг муҳимлиги билан аниқланади. Ахборотнинг тўлиқлигини баҳолашдан мақсад тўпланган ахборот сифатини ва бир хиллигини аниқлашдан иборатдир. Агарда тўпланган ахборот тўлақонли бўлмаса, қарор ҳам оқилона бўлмайди. Ахборот аниқлигини баҳолаш танланган маълумотлар ҳажмини аниқлаш учун зарур. Ахборотни миқдорий баҳолаш қарор қабул қилишдаги ноаниқлик муаммосини бартараф этиш билан боғлиқ. Миқдорий баҳолаш ахборот олишни турли усулларини, масалан, диагностика, ста тистика усуллари ва бошқаларни солиштиришда қўлланилади. Ахборот олишни қийматини баҳолаш, янги ва қўшимча ахборотни, ундан олинадиган самарага қараб қийматини солиштиришга қаратилган.Автотранспорт корхоналарида ахборот объектлари, манбалари, ташувчилари ва кўрсаткичлари қуйидагича бўлиши мумкин (8-расм). 8-расм АТКда ҳисобга олиш объектларининг намуналари Ҳужжатлардаги ахборот қатор талабларни қондириши керак: - ишонарли бўлиши керак, чунки у техник, иқтисодий, ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қабул қилинадиган қарорларга асос бўлиб хизмат қилади; - маънавий мазмуни максимум бўлиб, минимум ҳажмга эга бўлиши керак; - бошқариш тизимининг ўзгаришга турғунлигини таъминлаш мақсадида ахборот бирмунча ортиқча маълумотларга эга бўлиши керак; - хабар матни қисқа ва равшан бўлиши зарур: рақамли маълумотлар шундай кўринишга эга бўлиши керакки улардан ахборот истеъмолчилари қайта ишламасдан фойдалансинлар. Автомобил транспортида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланмаси Автомобил транспорти муҳандис-техник хизматини тезкор бошқаришда бирламчи сифатида қуйидаги ҳужжатлар ишлатилади: «Автомобилнинг «шахсий варақаси», «Таъмирлаш варақаси», «ТХК режа-ҳисоби», «Эҳтиёт қисмларга талабнома», «Йўл варақаси» ва бошқалар. Тўплам № Тартиб № Таъмирлаш варақаси Носозликни ташқи кўриниши (таъмирга буюртма) Шифрлар Носозлик тузатилди ТНБ Са- баб операциялар Ка- нал навба т Вақ ти шиф р Им- зо Автомобилнинг техник ҳолатини текширдим Авт-л техник соз, ишга чиқишга рўйхат МБМ ББ нозими Назорат талонининг № № НТЖ(ТН Б) механиги Саф бошлиғи (механиги) ҳайдовчи НТЖ(ТН Б) механиги  Гараж № Эксплуатация бўлими Таъмир ни тугатилган сана Русум Таъмир варақас ини олган сана Таъмир ни тугатилган вақти Кузов тури Таъмир варақас ини олган вақти Сафарда иш бошлаган вақти Техник таъсир шифри Цикл Таъмир бошла- ниш санаси Сафарнинг тугаш вақти Буюртма номери Юрган йўл Таъмир бошланиш вақти Таъмир пайтидаги дам олиш кунлари Диагностика харита- си-нинг номери 9а-расм . Таъмирлаш варақасининг олд тарафи таркибининг намунаси Таъмирлаш варақасининг орқа томони Назорат суммаси Тб Агрегатни Детални Носозликнинг Носозлик шифри Иш № гараж № каталог бўйича номери хусусияти ва жойи шифриДетал- нинг авто мо- билдаги жой и Детал- нинг шикасти Бузи- лиш тури Пай до бўл иш са- баби Ҳақиқий бажарилган ишлар Ишни лиши бажари- Опер шиф ация ри Операци сони Бўл шиф имча ри Ижро шифр чи и қайт ишлар сони Таъмирни кутиш минтақасининг муҳри Шина босими ва ғилдираклар яқинлашуви текширилди. Спидометр ва эгилувчан енг пломбаланди. Ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи шикастлар тузатилди. Шифр Имзо Уста Бригадир  ТНБ 9б-расм. Таъмирлаш варақасининг орқа томони таркибининг намунаси 9 расмда таъмирлаш варақасининг олди (а) ва орқа (б) тарафларининг кўринишлари келтирилган. Автомобил таъмирлашга келганда, техник назорат пунктининг механиги ҳайдовчи билан биргаликда таъмирлаш варақасини олд тарафини тўлдиради. Унда носозликнинг ташқи кўринишлари баёни, автомобилнинг реквизитларигараж рақами, модели, кузов тури, эксплуатация цикли, юрган йўли ёзилади. сўнгра таъмирлаш варақасига расмийлаштириш вақти ва санаси, уни тўлдирувчилар имзоси қўйилади. Таъмирлаш варақасининг кейинги расмийлаштирилиши муҳандис- техник хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади: зарур созлаш- таъмирлаш ишларини белгилаш, автомобилдан ечилган носоз агрегат, узел ва деталлар, уюртмада кўрсатилган ишлар бажарилгандан сўнг автомобил назоратчи томонидан текширилади ва ишлар амалда бажарилгани ҳақида имзо қўяди. 10-расмда автомобил варақасининг кўриниши келтирилган. Ҳисоб бўйича техник йўл варақасидаги маълумотлар асосида автомобилнинг кунлик юрган йўлини ўсиш тартибида ҳисоб варақасига ёзиб боради. Бу маълумотлар автомобилни навбатдаги техник хизмат кўрсатишга юборилишини режалаштиришга асос бўлади ва бу ҳақда ҳисоб варақасида махсус белги қўйилади. Бундан ташқари, ҳисоб варақасига таъмирлаш варақасидан бажарилган таъмирлаш ишлари ва алмаштирилган агрегатлар хақидаги маълумотлар кўчириб ёзилади. Ҳисоб бўйича техник ҳисоб варақасида келтирилган автомобилларнинг амалда юрган йўли асосида ТХКнинг кунлик режасини тузади. Бунинг учун у «ТХК режа - ҳисоботи» (11- расм)га ТХК минтақасининг кунлик дастурига мос келадиган автомобилларни гараж рақамларини ёзиб тўлдиради. Кейинчалик ТХК минтақасининг устози ТХК ишлари бажарилгани, ТХК ишлари ижрочиларининг исми-шарифлари ҳақидаги маълумотларни ҳам ТХК режаҳисоботига киритади. ТХ РЕЖА – ҲИСОБОТИ Бригада ____________________________________________________ Автом.гара ж № Автом.русу ми ТХК бажарилди Спидометр пломбаланган, соз Имзо 11-расм. ТХК ҳисоботи таркибининг намунаси 12-расмда «Эҳтиёт қисмларга талабнома»нинг таркиби келтирилган. Автомобилда носоз агрегат, узел ёки деталларни алмаштиришга эҳтиёж туғилганда, ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш бўлими ходимлари кўрсатмасига биноан «талабнома» расмийлаштирилади, унинг асосида омборхонадан зарур эҳтиёт қисмлар олинади ва ЖТ постларига етказиб берилади. Сўнгра талабномадаги маълумотлар таъмирлаш варақасига туширилади. Қолган ҳужжатлар ҳам шу тарзда тўлдирилади. Кўрсатилган хужжатлар муҳандис-техник хизматининг хужжатлар айланмасини, яъни бошқаришнинг кичик тизимлари бўйича ҳужжатлар оқимини ташкил этади. ИМБ мухандис иштақсимловчиси ТХ минтақасининг устаси Талабнома № ______________ «____» ____________ г. Операция тури Омборхона Цех, бўлим олувчи объект Ким орқали ______________________________________________ Руҳсат этди ____________________ Талаб қилди ______________ Корреспондент ҳисоб рақами Моддий бойликлар Ўлчов бирлиги Миқдори Код номи 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Топширди Олди 12-расм . Эҳтиёт қисмларга талабнома таркибининг намунаси Ҳар қандай ҳужжат икки қисмдан-баён қисми ва ахборотлардан иборат. Баён қисми ҳужжатнинг ўзини тавсифлайди (номи, рақами, санаси ва б.). Ахборот қисми эса бир хил ёзувлар кетма-кетлигидан иборат. Нарҳи Ҳаммаси Омбор варақаси бўйича ёзувни тартиб номери Ҳисоб рақами , суб Аналитик ҳисоб коди Машина номери Номи , си- фати , ўлчами , ру- Код (рўйхат бўйича) номери сўралган берилган  Ҳужжатдаги ахборот ҳажми: W хуж = W б -W а , бу ерда: W б - баён қисмининг хажми, кб W a - ахборот қисмининг ҳажми, кб ўз ўрнида баён қисмининг ҳажми: n W б = ∑ W i , i = 1бу ерда:W i - ҳужжатнинг баён қисмидаги i- жойдаги ахборот ҳажми; n- баён қисмидаги i – жойлар сони. Ахборот қисмининг ҳажми: mW a = N B ∑ W j , j = 1 бу ерда: N B - ахборот қисмидаги ёзувлар сони; W j - ахборот қисмининг j– жойидаги ахборот ҳажми; m- жойлар сони Бир ҳужжат бошқа бирини қисман такрорласа, ҳужжатлар миқёсида такрорлаш дейилади. Бундай такрорлашни миқдор жихатдан иккита кўрсаткич билан баҳолаш мумкин: такрорланиш даражаси ва карралиги. Такрорланиш даражаси икки ва ундан кўп ҳужжатда келтириладиган ахборотнинг улушини кўрсатади: W g S g = ⋅ 100% , Wх уж бу ерда: W g - бошқа ҳужжатларда такрорланадиган ахборот ҳажми; W ҳуж - ҳужжатдаги ахборотнинг умумий ҳажми. Такрорланиш карралиги – К қайт - бир хил ахборот такрорланадиган ҳужжатлар сони билан аниқланади. АТКда 120дан ортиқ ҳужжатлардан фойдаланилади. Шулардан 21 фоизини бирламчи ҳужжатлар техник паспортлар, йўл варақаси, таъмирлаш варақаси, эхтиёт қисмлар учун талабномалар; 6 фоизини меъёрий ҳужжатлар (йЎналиш ва иш режимлари, Ёнилғи сарфи меъёрлари, шиналар ресурси, ТХК даврийлиги); 73 фоизини иккиламчи ҳужжатлар (турли маълумот, ҳужжат, картотека, журнал ва бошқалар) ташкил этади. Бирламчи ҳужжатлар билан техник хизматнинг турли бўлимлари шуғулланади ва ҳар бир бўлим ҳужжатга ўз маълумотини қўшади, лекин бир бирини такрорламайди. Иккиламчи ҳужжатлар бирламчилардаги ахборотни тўла ёки қисман такрорлайди. АТКда қўлланилаётган ҳужжатлар сонининг кўплиги ва турлилиги, маълумотлар ҳажмининг катталиги, уларнинг қайтарилиши ахборот тизимини автоматлаштиришни тақозо қилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Асатов Э.А., Тожибоев А.А. «Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари». Ўқув қўлланма.- Т.: «Эзгулик манбаи нариёти», 2006.- 160 б. 2. Надёжность в технике. Методў оценки показателей надёжности по экспериментальнўм даннўм. Методические указания. РД50-690-89., М.: Издательство стандартов, 1990 –132 с. 3. Эксплуатация дорожнўх машин. Учебник для вузов / А.М. Шейнин, Б.И. Филиппов, В.А. Зорин и др.: Под ред. А.М. Шейнина. – М.: Транспорт, 1992 –328 с. 4. Я.Б. Шор, Ф.И. Кузьмин. «Таблицў для анализа и контроля надёжности» М.: Издательство «Радио», 1968. – 288 с. 5. Проников А.С. Параметрическая надёжность машин. -М.: Изд-во им. Н.Э. Баумана, 2002.-560с. 6. Техническая эксплуатация автомобилей: Учебник для ВУЗов. 4-е изд., перераб. и дополн. / Е.С.Кузнецов, А.П.Болдин, В.М. Власов и др.-М.: Наука, 2004. 535 с. 7. Техническая эксплуатация автомобилей: Учебник для ВУЗов. / Под ред. Г.В. Крамаренко. 2-е изд., перераб. и доп. / и др. - М.: Транспорт, 1983. - 488 с. 8. Диагностика технического состояния автомобилей. Говоруҳенко Н.Я. Изд-во «Транспорт», 1970 г., стр. 1-256. 9. Мирошников Л.В. и др. Диагностирование технического состояния автомобилей на автотранспортнўх предприятиях. М., «Транспорт», 1977 .