logo

Автомобилларни харакатланиш қонуниятлари. Транспортлар оқими назарияси хақида тушунча. Йўлнинг юкланганлик даражаси.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

68 KB
Автомобилларни харакатланиш қонуниятлари. Транспортлар оқими назарияси хақида тушунча. Йўлнинг юкланганлик даражаси. Режа: 1. Автомобилларни харакатланиш қонуниятлари. 2. Транспортлар оқими назарияси хақида тушунча. 3. Харакат тасмасини ўтказиш қобилияти. 4. Йўлнинг юкланганлик даражаси. Таянч сўзлари ва иборалари: -Харакат, қўлайлик, даража, транспорт оқими, оқими зичлик, ўтказувчанлик, юкланганлик даражаси. Йўл қисмларни хисоблашда ягона автомобилнинг йўлдаги харакатига нисбатан бажарилади, аслида эса йўлда ҳар-хил техник холатдаги автомбиллар ва ҳар-ҳил характерли хайдовчилар қатнов оқимини ташкил қилади. Йўл окимини ташкил қилувчи автомобиллар хайдовчилари ўзига хос тезлик ва оралик масофаларни танлаб олади ва бир бирига хар-хил ноқулайликлар пайдо қилади, қувиб ўтиш керак бўлса ёнидаги харакат йўлакчасидан фойдаланиб қаршидан келаётган хайдовчига таъсир этади. Шунинг учун якка автомобил харакатига асосланиб қабул қилинган меъёрлар ва қоидалар транспортлар оқими харакати талабларини қониқтириш нуқтаи назаридан тахлил қилиниши лозим. Йўлдаги харакат шароити харакат микдорининг ўсиши билан ўзгаради ва автомобиллар харакат тарзи турлича кўриниш хосил қилади. Йўдаги харакат қулайлигига, транспорт фойдаланиш кўрсаткичларига ва бевосита ёқилци сарфига йўлнинг юкланганлик даражаси таъсир кўрсатади. Йўлнинг юкланганлик даражасига боцлиқ равишда йўлда хар хил харакат тарзи юзага келади ва шу ўринда харакат қулайлик даражаси тушунчаси хам пайдо бўлади. Харакат қўлайлик даражаси 4 хил турга бўлинади. 6.1 Расм [1] (А, Б, В, Г). А қўлайлик даражаси-эркин оқим. Якка автомобиллар бир биридан анча масофада харакатланиб хайдовчи ва йўловчиларни чарчатмайди. Йўл қисмларини лойихалашда илгари шу оқимга мулжалланар эди. Б кулайлик даражаси-кисман бир бирига боцлиқ оқим. Алохида тезликларига тенг бир нечта автомобиллар гурухи бир биридан керакли масофада харакатланади. Тезлик қисман камайиб автомобилни бошқариш бир мунча қийинлашади. В қулайлик даражаси-бир бирига боцлик оқим. Бунда автомобиллар бирин кетин харакатланиб, қўвиб ўтиш анча қийинлашади. Харакат миқдори ўсиши билан қўвиб ўтиш мумкин бўлмай қолади. Хайдовчидан жуда сезгирлик талаб этади. Г қулайлик даражаси - зич ёки тўйинган оқим. Қувиб ўтиш асосан мумкин бўлмай қолади. Тезлик камайиб йўлни бўзилган жойларида харакат тўҳтаб қолиши мумкин. Куннинг хар хил вақтида йўлнинг маълум бир қисмида хар хил харакат тарзи бўлиши кузатилади. Харакат оқими хусусиятларини ифодалайдиган кўрсаткичлардан бири транспорт оқими зичлиги хисобланади. Бу 1км узунликдаги йўлдан утадиган автомобиллар сони.   сут авт V N q /  (27) бу ерда N – харакат миқдори (авт/соат); V – харакат тезлиги (км/соат). Транспорт оқимидаги жараёнларнинг мираккаблиги, уларнинг харакат тезлигига таъсири ва бу каби омилларни кўплиги оқим харакат тарзини математик боцлиқлик билан аниқ ёритишга имкон беради. Шунинг учун транспорт оқимлари назариясининг кўп сонли айтилган гипотезалари соддалаштирилган схемаларда кўриб чиқилади. Улар иккита асосий гурухга бўлинади. 1. автомобиллар оқими динамик моделига асосланган назария; 2. эхтимоллик моделига асосланган назария. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти. Маълум бир вақт ичида йўлдан қанча автомобиллар ўтиш мумкинлиги бўлиб, бу автомобилларни тезлигига ва йўл харакатини ўйиштирилганлигига боцлиқ. Шунга асосан қўйидаги ўтказувчанлик қобилиятларини йулларда куриш мумкин. 1. Энг кўп ўтказувчанлик қобилияти, йўл горизонтал бўлиб хеч кандай камчилиги бўлмаганда якка автомобиллар назарияси бўйича ўтиш мумкинлиги. 2. Амалий мавжуд ўтказувчанлик кобилияти---об-ҳавони қулай пайтида йўлни бирор қисмини ўтказувчанлик қобилияти. Об-хавони ўзгаришига, йўл шароитига, автомобилларни турига боцлиқ равишда йўлни бирор қисмидаги ўтказувчанлик қобилияти, анча фарқ билан ўзгариб туриши мумкин. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти тезлик V бўлганда, йўлни бирор бўлагидаги бир томонга харакатланувчи автомобилларнинг 1 соат ичидаги микдори.    савт ll fi KKv v V L V N узховолopщт /; 2546.3 10001000 21         (28) Бу ерда: К орқа - - тормозни фойдаланиш ҳолати коэффициент; К олдин - l ҳав - ҳавфсиз масофа; l ўз - автомобил узунлиги. 4 S  3 2 1      S . (29) Агар олдинда кетадиган автомобил тўсатдан тўхтаб қолди десак, ёки олдиндаги автомобилдан бирор қути тушиб кетди десак, у ҳолда К олд. =0 бўлади. N 1 ўт =; )1 ( 254 6,3 1000 2 уз хоб орк i V K V V          авт/с (30) Бу ҳолатда тезлик ошган сайин ўтказувчанлик камайиб боради. Агар иккала автомобилни тормозлари бир хил ишласа. К орқ =К олд . ; 6,3 1000 4 3 2      V V N ут авт/с. (31) ҚМҚ 2.05.02.95 га асосан ўтказувчанлик қобилиятилари, йўл даражаси бўйича қуйидагича: Йўл даражаси Ўртача ўтказувчанлик қобилияти, йўлни бир қатнов қисмида ҳар хил манзарали жой; авт/с Текисликда Адирда Тоцда II III IV V 1200 1000 850 650 1000 900 800 550 1000 800 650 400 Йўлни юкланганлик даражаси - бу ҳаракат миқдорини йўлнинг ўтказувчанлик қобилиятига нисбати билан ифодаланади. P N Z  (32) N - ҳар миқдори; P - ўтказувчанлик қобилияти. Z = 0  1,0 гача бўлади. Транспорт оқими 4 хил ҳарактерли ҳолат билан фарқланади. Ҳар. Қул. Дар. N авт/с оат Трт. Оқим. Ҳолат. Автомобиллар ҳаракат шароити Юк. коэф. Z Vоқ / Vяк . Ҳайдов. иш шароит. А Б В Г 360 900 1200 1600 Эркин Қисман боцлиқ Боцлиқ Тўйин- ган Ўзаро таъсирлар йўқ Автомобиллар тў-даси ташкил топа-ди. Қувиб ўтиш юзага келади. Авт.тўдаси купаяди. Улар орасида ин- тервал сақланади. Қувиб ўтиш қийин- лашади. Тўлиқ оқим ҳолати юзага келади. Тез-лик жуда камаяди. Йўлнинг бузуқ бў- лагида ҳаракат тўхтайди. < 0,2 0,2- 0,45 0,45- 0,70 0,7-1,0 0,9-1,0 0,7-0,9 0,55-0,7 0,4-0,55 Енгил Ўртача Қийин- лашган Зўриқ- қан АДАБИЁТЛАР 1. Бабков В.Ф., Андреев О.В. «Проектирование автомобилнҳх дорог» М. Транспорт 1987 г. I и II Частқ. 2. Бабков В.Ф. «Автомобилқнҳе дороги» М. Транспорт. 1983 г. 3. Садирхужаев А. «Автомобил йўлларини лойихалаш» марузалар туплами. 4. Қодирова А.Р. «Автомобил йўлларини лойихалаш асослари фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма».