logo

Математик модел. Моделлаш турлари. Математик андоза. Математик моделлаш усуллари.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

43 KB
Математик модел. Моделлаш турлари. Математик андоза. Математик моделлаш усуллари. Режа: 1. Модел ва моделлаш. Математик андоза. 2. Моделлаш усуллари. 3. Математик моделлаш. 4. Анологик моделлаш усуллари. 5. Умумий программалаш усули. Бугунги кунда технологик жараённи муқобиллашда математик программалаш усуллари кенг қўлланилмоқда. Унда кўп ҳолларда қўйилган вазифанинг ечимини муқобиллашда аналогик ва ЭҲМ дан унумли фойдаланилмоқда. Модел ва моделлаш. Математик андоза. Модел деб, тадқиқот ўтказиш вақтида технологик жараён тўғрисида маълумот берувчи системага айтилади. Технологик жараённинг моделини олишга моделлаш дейилади. Технологик жараён ёки объектнинг математик ифодасига унинг математик модели дейилади. Технологик жараённи моделлаш усуллари ҳар ҳил. Тўқимачилик саноатида физикавий ва математик моделлаш усуллари кўпроқ ишлатилинади. Физикавий моделлаш усули қўлланилганда илмий тадқиқот ишлари стенд, макет, мосламаларда ўтказилиб, улардаги жараённинг физик моҳияти ўрганилаётган технологик жараённи физик моҳият билан бир ҳил бўлади. Физикавий моделлашнинг афзалликлари: 1. Технологик жараённинг моҳияти тўла очилади. 2. Тадқиқот ишларини ўтказиш жуда осон. Физикавий моделлашнинг камчиликлари: 1. Кам универсаллиги. 2. Жуда юқори тан нарҳи. Математик моделлаш усули қўлланилганда илмий тадқиқот ишлари технологик жараённинг физик моҳиятидан кескин фарқ қилувчи мосламаларда, усукуналарда олиб борилади. Улардаги бажариладиган операцияларнинг физик моҳияти технологик жараённикига мос келмайди. Математик моделлаш усулларини кенг универсаллигини, тез ечимини назарга олсак, бу усул бугунги кунда тез ва кенг технологик жараённи муқобиллашда қўлланилмоқда. Математик моделлашда қуйидаги ишлар бажарилади: 1. Технологик жараённи математик ифодасини, яъни математик андозасини олиш; 2. Олинган математик андозанинг ҳисоблаш техникасини қўллаб ечиш. Бу вазифани бажаришда анологик ҳисоблаш машинаси (АҲМ) ва кўпроқ электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) ишлатилади. Технологик жараённи ёки объектнинг математик андозаси икки йўл билан олиниши мумкин: 1. Назарий усулда - унда технологик жараён моҳиятини ўрганиб, уни таҳлил қилган ҳолда, олдиндан маълум бўлган физика, математика, биология ва ҳоказо фанларнинг асосий қойидаларини тадбиқ этган ҳолда, жараён андозаси олинади. 2. Тажрибавий усулда - тажриба натижаларига маълум усулларда ишлов бериш натижасида. Математик моделлаш усуллари: 1. Анологик моделлаш. Бу усулда анологик ҳисоблаш машиналари қўлланилади. 2. Сонли моделлаш. Бу усулда электрон ҳисоблаш техникаси кенг ишлатилади. ЭҲМ кенг универсал бўлганлиги ва кенг кўламдаги вазифаларни еча олганлиги учун кейинги йўлларда улар жуда тез ва кўп қўлланилмоқда. Технологик жараённи муқобиллашда анологик моделлаш усулини қўлланилганда қуйидаги ишлар бажарилади: 1. Программалаш. 2. АҲМ ечим қисмларини тайёрлаш ва технологик жараён математик андозасининг (дифференциал тенглама ҳолатида) структура схемасини АҲМ да йиғиш. 3. АҲМ тадқиқот ишларини ўтказиш. Биринчи этап, яъни программалашда қуйидаги ишлар қилинади: 1. Технологик жараён математик моделини АҲМ еча оладиган ҳолатига келтириш. 2. АҲМ ечим қисмларини бир-бири билан структура схемасига кўра бирлаштириш. 3. Масштаблаш. Иккинчи этап ишларига қуйидагилар киради: 1. Бирламчи қийматларни машина қабул қила оладиган ҳолига келтириш. 2. Машина ечиш қисмларини тайёрлаш ва уларда узатиш коэффициентларининг қийматини қўшиш. 3. Машина ечиш қисмларини бир-бири билан бирлаштириш (йиғиш- шнурлар орқали). 4. Йиғилган мосламани яна бир бор тўғрилигини назорат қилиш. Учинчи этапда АҲМ да қўйилган вазифани ечиш ва технологик жараённи ёки объектни статистик ва динамик тавсифларини аниқлаш. АҲМ да математик моделлаш усулида технологик жараённи ёки объктнинг математик андозасини (дифференциал тенглама ҳолида) уч усулда ечиш мумкин: 1. Умумий программалаш. 2. Модификация қилинган умумий программалаш. 3. Оператор (каноник) кўринишдаги усул Умумий программалаш усули. Бу усулда қуйидаги ишлар бажарилади: 1. Технологик жараён математик андозаси оптималлаш параметри (у) ни энг юқори ҳосиласининг даражаси бўйича ечилади. 2. Ечувчи мосламалар структура схемасида (программасида) кетма-кет ечувчи мослама, яъни интеграторлар уланиб, уларнинг сони дифференциал тенглама ҳосиласи юқори даражасига тенг. 3. Агар 1-ечим мосламаси (интегратор) га энг юқори даражали ҳосилани берсак ундан кейингисида ( n -1) даражали ҳосила хосил бўлади ва охирги ечиш мосламасидан эса у ни оламиз. 4. Интеграторлардан чиқувчи ва ташқи таъсир қилувчи кучларни йиғиб, энг юқори хосилага тенг бўлган кучланиш хосил қилиб, уни 1-ечувчи мосламага берамиз. 5. Ечувчи мосламалар (интеграторлар)га бошланиш шартини берамиз. Модификация қилинган умумий усул. Бу усулнинг умумий усулдан фарқи, технологик жараён андозаси жараёнга таъсир қилаётган омиллар (х) ларни тенгламага кирган энг юқори хосилалар айирмаси бўйича ечилади. Қолган ишлар худди умумий усулдай бажарилади. Адабиётлар: 1. Варковецкий М.М. «Оптимизация процессов хлопкопрядения», М., 1982 г. 2. Севостьянов А.Г. «Методы и средства исследования механико- технологических процессов текстильной промышленности», М., 1986 г. 3. Поздняков Ю.П. «Методы статистичекого контроля исследования волокнистых материалов», М., 1977 г. 4. Амзаев Л.А. «Тадқиқот илмий асослари ва технологик жараённи муқобиллаш» фани бўйича маъруза матни, Т., 2000 й. 5. Амзаев Л.А. ва бошқалар «Илмий тадқиқот усул ва воситалари» фани бўйича услубий қўлланма.