logo

Кийим тугрисида умумий маълумотлар кийим сифати ва унга нисбатан куйиладиган талаблар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

60 KB
Кийим т ўғ рисида умумий маълумотлар кийим сифати ва унга нисбатан қў йиладиган талаблар Р е ж а : 1. Кийим т ўғ рисида умумий маълумотлар 2. Кийим т ўғ рисида асосий тушунчалар 3. Кийим функцияси 4. Кийим ассортименти 5. Саноат ма ҳ сулотларининг сифат к ў рсаткичлари 6. Кийим сифатини бахолаш учун к ў рсаткичлар моделини тузиш 7. Истеъмолчи к ў рсаткичлар 8. Кийим сифатининг техник и қ тисодий к ў рсаткичлари Кий им тўғрисида умумий маълумотлар Кийим хозирги мукаммал кўринишига мураккаб боскичлар оркали етиб келган. У одамзод ривожланишининг илк боскичларида иклим таъсиридан химоя топмок воситаси сифатида пайдо булган. Унинг кейинги ривожи ишлаб чикариш кучларига мувофик давом этган. Биринчи боскич – кийим тимсолларининг ривожланиши (хайвон териси ,дарахтлар пустлоги хамда барги).Кийим бу боскичда одамни иклимий таъсирлардан мухофаза килган. Кийим равнакиниг иккинчи боскичи танани махсус тукилган мато булаги ёрдамида ўраш билан характерланади. Тўртбурчак овалсимон шаклдаги газлама бўлаги танага кўркам тахламалар ҳосил қилиб ўралган. (юнонлик, римликлар). Бу кийимлар нафакат ҳимоявий, балки эстетик вазифасини бажара бошлаган. Кийим бичишга илк уринишлар Шарқда Мисрда кузатилган .Кийим тикувчи хунармандлар Европада ХII асрда, Россияда ХIV асрда пайдо булган. ХIII асрда кийимга енг қўндирила бошланди, ХIV асрда кийимнинг олди очилиб, ёқалар ўрнатилди ХVII асрда эса кийимга чўнтаклар ўрнатилди. ХIХ асрнинг охирида яратилган тикув машиналари мехнат унумдорлигини ошириб, кийим деталларининг шаклини мураккаблаштиришга ёрдам берди. ХХ аср бошида аёллар ижтимоий ҳаётда фаол қатнашгани боис кийимнинг вазифаси ҳам узгарди. Белни сиқиб нафас олишни қийинлаштириб, ҳаракатни чегаралайдиган корсет ўрнига шаклан ва конструктив жихатдан мукаммаллашган ич кийимлар яратилди. Юбкалар калталашди. 1928 йилда Габриэл Шанел аёллар модасига эркаклар типидаги костюмларни киритди. 30 – йилларда кийимнинг оммавий тарзда ишлаб чикарилиши бошланди. 50 – 60 йиллардан бошлаб янги хусусиятли материаллар ассортименти кийим конструкциясига ва шаклига катта ўзгаришлар киритди. Шундай қилиб, аввал инсонни иқлимий тасирлардан мухофаза қилиш учун яратилган кийимнинг кейинчалик турли тарихий ўзгаришлар, ижтимоий ва иқтисодий шароитлар, миллий хусусиятлар ва жамиятдаги эстетик тасаввур эволюцияси таъсири остида шакли ва хиллари ўзгариб, у амалий санъат объектига айланди. Кийим т ўғ рисида асосий тушунчалар. Кийим функцияси. Кийим одам танасини ташки таъсирдан мухофаза килувчи ва эстетик функцияларни бажарувчи буюмлар мажмуи. Костюм деб – инсоннинг муайян рухий холатини ва тарихий боскичини акс эттирадиган , узаро узвий богланган бевосита танага кийиладиган ва унга мос равишда танланган кийим кисмларининг тизими га айт илади. Кийим функциялари икки асосий гурухга ажратилади Утилитар ва ахборот – эстетик. Утилитар функция химоявий ва физиологик – гигиеник функцияларга б ў линади. Химоявий функция ташки мухит ва об – хаво таъсирларидан , ишлаб чикариш таъсирларидан ва механик та ъ сирлардан ҳ имояни ў з ичига олади. Физиологик ва гигиеник функция кийимни тинчлик ва харакат холатида кулайлигини аниклайди. Ахборот функциялар киши касби, диди , маданияти ва унинг кийими т ўғр исида ахборот беради ( кийим вазифаси, ў ринлилиги, замонавийлиги, янгиликлиги ва х.к.з) . Эстетик функциялар кийимнинг киши образига мослиги кийим композициясининг мукаммаллиги ва тайерлашга оид сифатининг даражаси хамда харидорлиги тугрисида далолат беради. Кийим ассортименти Замонавий кийим унинг вазифаси буйича уч хил синфга булинади 1 –маиший 2- спорт 3- ишлаб чикаришга оид Ич кийим Куйлак костюм Устки кийим Корсет буюмлари Бош кийимлар Қўлқоп. спорт турига караб махсус кийим расмий кийим технологик кийим Ё ш – жинсий жихатдан эркаклар, а ё ллар , болалар кийимларига бўлинади . Болалар кийими ўз навбатида – чақалоклар кийими, ясли ёшидаги, мактаб ёшигача, кичик, катта мактаб ёши ва ўспиринлар кийимига фаркланади. Махсус кийимлар химоявий функцияси буйича стандарт талабларга кўра 13гурух ва 39 кичик гурухларга бўлинади .Механик таъсирлардан, паст ва юкори хароратлардан, радиоактив моддалардан, кислота, ёғ- мой ва х.к.з. Расмий кийимлар харбий хизматчилар кийими, темирйўлчилар, алоқачилар ва бошқалар. Технологик кийим тиббиёт ва юкори аниқликни талаб қиладиган ишлаб чиқаришда одамни мухофаза қилиш учун мўлжалланган. Маҳсулот сифати унинг рақобатбардошлиги хар доим фанда илмий – техник тараққиётнинг, саноатда эса меҳнат интизоми, маданияти, ташкилий даражасининг умумлаштирилган кўрсаткичи бўлиб келган Махсулот сифати буюм лойиҳалашда хисобга олинади, ишлаб чиқарганда таъминланади ва эксплуатация даврида намоён бўлади. Махсулот сифатини идора қилиш деганда, унга таъсир этувчи омилларни тинимсиз назорат қилиб, маҳсулотни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва истеъмол жараёнларида етарлича сифат даражасини таъминлаб туриш тушунилади. Маҳсулотнинг сифати унга оид кўрсаткичлар мажмуида намоён бўлади. Шу боис сифат деганда, маҳсулотнинг вазифасига кўра, инсондаги муайян талабларни қондиришга ярайдиган хусусиятлари мажмуи тушунилади. Хусусиятлар буюм тайёрланганда ва истеъмол даврида намоён бўлиб, хам микдорий, хам сифат даражасида ифодаланади. Махсулот сифати унга таъсир кўрсатадиган етакчи хусусиятлар номларини аниклашдан бошланади. Сифат кўрсаткичлари номларининг рўйхати маҳсулотнинг вазифасига боғлик. Шу боис махсулот сифатини баҳолашдан аввал, унга хос инсон талабларини қондирадиган хусусиятларини аниқлаш керак. Ушбу хусусиятларни шартли равишда истеъмолчи деб номлаш мумкин, чунки қадимги юнон файласуфи Протагорнинг “Инсон барча буюмларнинг улчамидир” деган сўзлари хозиргача ўз маъносини сақлаб, маҳсулот сифатини баҳолашда асосий мезон бўлиб келмоқда. Юқорида қайд этилган талаблар қаторида, ишлаб чиқариш талабларини унутиб бўлмайди. Негаки ма ҳ сулотни саноатдан таш қ арида материаллар, эл. Энергия, инсон ме ҳ нати ва асосий фондлар харажатисиз яратиб б ў лмайди. Кийим сифатини бахолаш учун курсаткичлар моделини тузиш Кийим сифатини бахолаш учун мулжалланган курсаткичлар модели кийимга хос харид кийматини ва оммавий тарзда тайерланган махсулотнинг кийматини уз ичига камраб олган.Ушбу тизим биринчи даражада исте ъ молга оид сифат курсаткичлари ва техник – иктисодий сифат курсаткичларига булинади. Кийим сифатининг истеъмолга оид курсаткичлари. Истемолга оид курсаткичлар деб инсоннинг буюмни истеъмол килиш жараенидаги муайян талабларни кондиришига каратилган буюм хоссалари туш у нилади. Булар ижтимоий, функционал, эстетик, эргономик, эксплуатацион талаблардир. Ижтимоий курсаткичлар Буюмнинг ишлаб чикиш ва сотишга мувофиклигини билдирадиган оммавий эхтиежларга мослигини характерлайди. Кийим сифатига оид ижтимоий курсаткичлардан улчам ва буйлар ассортиментининг хакикий эхтиежлар хажмига мувофиклиги мухим деб хисобланади.Экспортга тайерланадиган махсулотнинг ракобатбардошлиги ва патент жихатдан тозалиги мухим аҳамият касб этади. Демак ижтимоий курсаткичлар махсус вазифали бу ю мларнинг талаблар эхтиежига мослиги, ички ва ташки бозорда ракобатбардошлиги, кийимнинг буйлар ва улчамлар ассортименти буйича истеъмолчи эхтиежига мослиги. Функционал курсаткичлар Кийимнинг асосий вазифасига, буюмнинг муайян максадга мослиги ва истеъмолчининг улчами, ё ши ва тулалик гурухи хусусиятларига мослиги. Эстетик курсаткичлар Эстетик эхтиеж, гузаллик конунларига кура, инсоннинг гузалликка ва ижодга булган талабларини билдиради. Эстетик курсаткичлар замо на вий услуб ва модага мослиги, модель композициясининг мукаммаллик даражаси, буюмнинг харидоргир к ў риниши. Эргономик курсаткичлар Буюмнинг инсонга мослашганлик даражасини билдиради. Кийим тизимини бахолашда гигиеник , анропометрик, психофизиологик курсаткичлар мухим ахамият касб этади. Анропометрик мослик статик ва динамик мослик курсаткичларига булинади. Гигиеник мослик курсаткичлари санитария ва гигиена меъерларига мосликни характерлаб , кийим остида кулай микроклиматни таъминлаши керак.Кийим ў зининг асосий ҳ имоявий иссикликка карши, хаво утказувчанлиги гигроскопикликка пакетнинг муайян конструктив тузилишига зга булиши шарт. Психофизиологик курсаткичлар гурухи кийимнинг одам рухий ва физиологик хусусиятларини аниклайди. Бу курсаткичларга кийим осон кийилиши ва ечилиши, кийим деталлари кулайлиги, хамда кийимнинг массаси киради. Эксплуатацион курсаткичлар. Эксплуатация даврида кийимнинг ишончлилик к ў рсаткичи деталларнинг шакл са қ ловчанлиги , чидамлилиги , чокларнинг пишиклилиги билан характерланади. Кийим сифатининг техник-иктисодий курсаткичлари. Техник-иктисодий курсаткичилар конструкциаянинг техниг жихатдан мукаммаллик даражасини ишлаб чикариш ва истимолчи харажатларини хисобга олган холда кийимни лойхилаш ва технологик усулларини билдиради. Стандартлаш ва унификациялаш к ў рсаткичлари. Моделларнинг конструктив ва технологик жихатдан бир бири билан богланиш даражасини к ў рсатади. Стандартлашнинг асосоий вазифаларидан бири барча ечимлар сонини минимал о қ илона ечимларни кел т ириш д ир шу билан бирга махсулотни лой иҳа лашга та й ёрлашга ва ишлатишга сарф ҳ аражатлар камаяди. Лой иҳ алаш муддати қ ис қ аради Конструкциянинг ишлов беришга кулайлик к ў рсаткичи. Ма ҳ сулотни яратиш ишлаб чи қ и ш ва фойдаланиш боскичларида барча ме ҳ нат вакт ва бошка воситаларнинг сарф харажатларини камайтиришга каратилган . И қ тисодий курсаткичлар. Ист еъ молчига ва ишлаб чикаришга ои д талабларни ў з а ро бо ғ лаб ма ҳ сулотни конструкциялаш ишлаб чи қ аришда технологик ишларни та й ёрлаш ва ишлов бериш хамда фойдаланиш жара ё нларида сарф харажатларни билдиради. Кийимни эксплуатация килиш жараёнида ист еъ молчига ои д сарф харажатларни , масалан , ким ё вий т о залаш ю вишга ва та ъ мирлашга сарф қ илинган харажатларни хам и қ тисодий к ў рсаткичларга киритиш мумкин. Адабиётлар 1. Комилова Х.Х., Хамраева Н.К. Тикув буюмларини конструкциялаш 2003 й. 2. Янчевская А.Е. Аёллар кийимини конструкциялаш 1997 й