logo

Ипак корхоналарининг ривожланиш масалалари ва бозор иктисодиёти давридаги вазифалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

43 KB
Ипак корхоналарининг ривожланиш масалалари ва бозор иқтисодиёти давридаги вазифалари Режа: 1. Кириш. 2. Ипакчилик саноатини аҳамити ва унинг ривожи. 3. Корхоналарни лойиҳалашда қўйиладиган талаблар. 4. Лойиҳалаш ишларини ташкил қилиш ва уни лойиҳага топшириш. Курс ишининг мақсади - талабани ўқиш даврида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш, шу асосда уларни амалий ижодда қўллашга йўнлиш беришдан иборат. Курс иши - талабанинг битирув босқич иши бўлиб, лойиҳада ипак корхоналаридаги техника-технология, ташкилий-иқтисодий ва илм-фан ривожланишини мустақил равишда ҳал этади. Битирув малака ишида лойиҳани муваффақиятли бажариш учун, унинг мавзуси ҳозирги замон талабларига жавоб бериб, кафедра томонидан тасдиқланади ва шу асосда йўл йўриқ кўрсатилади. Лойиҳада ҳозирги замон ва келажакка боғлиқ ҳар бир назарий ва амалий масалалар керакли далиллар билан асосланмоғи лозим, ва қабул қилинган барча маълумотлар ва уларнинг тўғри акс этилиши, лойиҳанинг мазмуни ва сифати учун талаба ўзи жавоб беради. Бунинг учун ҳар бир талаба етарли тайёргарлик кўриши керак. Илмий ахборотларни чуқур ўрганиши ва фойдаланиши; шу жумладан Ўзбекистонда пиллачилик ва ипакчилик, жаҳон ипак бозори, ҳозирги даврда ипак корхоналари фаолияти ва вазифаси, ривожланиш масалалари ва муаммоларини билиши талаб этилади. Ўзбекистон Республикасида пилла ва ипак ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уларнинг иқтисодий самарасини кўтариш учун Президентнинг 30 март 1998 йил фармони “Республикада пиллачилик соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрел 1998 йил “Республика пиллачилик соҳасини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида комплекс ташкилий-техникавий масалаларни ҳал этиш керак: 1 Уруғ тайёрлаш ва ипак қуртларини боқишдан бошлаб, то хом ипак ашёси ва ипак газламалари маҳсулотларини тайёрлаб беришгача бўлган барча ишлаб чиқариш жараёнларини интеграция асосида ташкил этиш; 2. Пилла ва хом ипак ҳосилини кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш мақсадида ташқи давлатлар - Япония, Хитой, Корея, Италия тажрибалари асосида юқори самарали қурт уруғларини пиллачиликда кенг қўллаш; 3. Қурт боқиш, пиллани тайёрлаш, қуритиш, сақлаш ва пиллакашлик техника ва технологиясини илғор давлатлар тажрибаси асосида яратиш; 4. Республика вилоятларида, айниқса қишлоқ хўжалик жойлашган туманларда, хом-ашё ва ишчи кучи заҳираларидан самарали фойдаланиш мақсадида ва шу ердаги аҳолини иқтисодий-ижтимоий маданий ва маънавий муаммоларини ижобий ҳал этиш учун янги ипак корхоналарини жойлаштиришни илмий асосда ўтказиш лозим. Ҳозирги бозор иқтисоди даврида ипак корхоналарни жойлаштириш ва унинг турини танлашга, кўпроқ кичик, ўрта ва қўшма корхоналар қуриш мақсадга мувофиқдир. Бозор иқтисоди даврида, барча саноат тармоқларида, шу жумладан ипак саноатида ва унинг корхоналарида ички ва ташқи бозорлар талабларига мувофиқ, фойда келтирувчи турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш талабга мувофиқдир. Бунинг учун: Хом ипак, эшилган ипак, йигирилган ипак ипи ва ипак газламаларнинг турларини кенгайтириб, ишлаб чиқаришни ривожлантириб, корхоналар молиявий фаолияти даражасини кўтариш; Корхона маҳсулотлари юқори сифатли бўлиб, бозорларда, айниқса ташқи бозорда рақобатли бўлиши керак. Бунинг учун стандартизация ва сертификация талабларига жавоб берувчи техникавий-ташкилий, иқтисодий- ижтимоий чора тадбирларни ипак корхоналарида кенг қўллаш, корхона молиявий фаолиятларини Республика қонунлари ва ислоҳотлари талабларига мувофиқ режалаб, барча ишлаб чиқариш жараёнларида фан-техника ривожланишини таъминлаб, коллектив аъзоларини моддий рағбатлантириш ижобий натижалар беради. Бу масалаларни самарали ҳал қилиш учун Республикада ипак корхоналарининг ривожланишини асослаш керак. Шу билан бирга хом ашё ва ишчи кучи манбъаларини кенгайтириб, янги ипак корхоналари қуриш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Курс ишининг асосий вазифаси ва унга қўйилган талаблар Курс ишининг асосий вазифаси – лойиҳада техника-технологияни ривожланиши, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятларини мукаммаллаштириш йўллари ва усулларини аниқ кўрсатишдир. Бунинг учун лойиҳани мавзуси ва мазмунини яхшилаш учун манбъалар ва имкониятлардан тўла фойдаланиш керак. Айниқса, корхонани хукумат қарорларига асосан жойлаштириб, самарали техника сиёсатини танлаб, ишлаб чиқариш ва бошқаришни янги шаклларини қўллаш юқори самара беради. Курс ишига қўйиладиган талаблар: а) Курс ишида Республика ҳукуматини қарорлари асосида пиллачилик ва ипакчиликда аниқ материаллар бўйича, самарали муаммоларни ҳал этиши керак; б) Лойиҳада қабул қилинган меъёрлар ва кўрсаткичлар, техникавий ва иқтисодий асосланган бўлиб, тажрибада қўлланиши ва тасдиқланиши лозим. в) Лойиҳанинг изоҳномаси (тушунтириш қисми) қисқа ва аниқ бўлиб, қабул қилинган тавсиф кўрсаткичлари, технология режимлари жадвалларда келтирилади. Изоҳномада фойдаланган адабиётлар кўрсатилиб, охирида унинг рўйхати келтирилади. Лойиҳани чизмалар қисми, ишнинг ҳажми ва мавзусига қараб, давлат стандарти бўйича чизилади. Лойиҳани бажаришда талаба қуйидагиларга эътибор бериши керак: - ҳозирги замонда ипак корхоналаридаги барча жараёнларни ўрганиб, унда қўлланиладиган техника, технология, хом ашё, технология режимлари, меъёрлар ва бошқа кўрсаткичларни мустақил таҳлил этиб фойдаланиши ижобий натижа беради;  - илғор тажрибалар ва корхоналар маълумотларидан фойдаланиб, бизнес режасининг барча қисмларини, фойда ва унинг қонун асосларида тақсимланишини ҳисоблаш; - лойиҳада кўрсатилган янги техника, технология, фойдаланган илғор тажрибаларнинг иқтисодий самарасини ҳисоблаб, натижаларини кўрсатиш; - лойиҳани режа бўйича ўз вақтида юқори даражада бажариб, ижобий натижалар билан ёқлаш асосий вазифа ҳисобланади. Адабиётлар: 1. И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Тошкент, Ўзбекистон , 1995. 2. Ўзбекистон Президенти фармони (30 март 1998). “Республикада пиллачилик соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”