logo

Суз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг лугат таркибини шакллантиришдаги роли

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

71.5 KB
www.arxiv.uz Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли Режа: 1. Сўз ясаш – лексика соҳасидаги тил тараққиётининг асосидир. Араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳаларига оид. 2. Сўзларнинг морфологик услубда ясалиши. Лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш. 3. Ўзак. Араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи. 4. Сўз ясовчи андозалар. www.arxiv.uz 1 Сўз ясаш – лексика соҳасидаги тил тараққиётининг асосидир. Сўз ясаш деганда тилда мавжуд бўлган лексик ва грамматик элементларни бир-бирига қўшиш, мослаштириш орқали янги сўзларни ҳосил қилиш тушунилади. Бошқа сўзлардан уларнинг негизлари тузилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳосил қилинган сўзлар ҳосила сўзлар деб аталади. Уч ҳарфли ўзакли бўлган арабча янги ҳосила сўзларнинг кўпчилик қисми кенгайтирилган асосга, тўрт ҳарфли ўзаклилари эса содда асосга эга. Сўз ясалиш муносабатлари – бу грамматик эмас, балки лексик ҳодисадир. Араб тилида сўз ясаш “иштиқоқ” деб аталади. Араб тили бу борада энг сермаҳсул ва жаҳон тиллари ичида иштиқоқ қонуниятлари бойлиги нуқтаи назаридан барчасидан ажралиб туриши ажаб эмас. “Ал-иштиқоқ” атамаси икки хил турли маънога эга бўлган. Биринчи ҳолда сўзнинг маъносини талқин қилиш, унинг келиб чиқишини аниқлаш, унинг сўз ўрни билан ягона ўзак орқали бирлаштирилган генетик алоқаларни аниқлаш мақсадларида сўзнинг ўзак асосини аниқлаш назарда тутилган. Мазкур терминнинг кейинчалик бошқа маънода қўлланилиши эса тўғридан- тўғри янги лексик маъноли янги сўзларни ҳосил қилиш билан боғлиқ бўлиб, “сўзнинг иккинчи бир сўздан сўз ясовчи ва ҳосиланинг ўртасидаги шакл ва маъно жиҳатдан алоқаларини сақлаб қолган ҳолда ясалишини англатган”. Биринчи марта Ибн Жинний асарида берилган ушбу кенг таъриф сўз ясалишининг тўрт турини белгилаш учун назарий асос сифатида хизмат қилади. 2 Сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик. Улардан биринчиси сўз ясаш " قاقت��شلاا ما ��علا " деб ҳам номланадиган, кичик ва содда сўз ясаш " قاقتشلاا ريغصلا " бўлиб, у бир сўзнинг иккинчи бир сўздан сўзларнинг шакл ва маънолари ўртасидаги алоқаларини, туб ундош ҳарфларнинг ўхшашлиги ва уларнинг жойлашиш тартибини сақлаб қолган ҳолда ўзгартириш сифатида тушунилган. Иккинчи тури лексик субтитуция (яъни биринчи товушни бошқа товуш билан алмаштириш – бу кўпроқ ўзлаштирилган сўзларда учрайди) " لادبلاا www.arxiv.uz يو��غللا " деб ҳам юритиладиган катта сўз ясаш قاقت ��شلاا ري ��بكلا усулидан фойдаланилган ҳолда ясалган сўзлар. Бу турга бошқа сўзлардан ўзгармас ундошлари ўхшаш бўлган туб негиздош ундошларнинг бирини алмаштириш йўли билан ясалган сўзлар киради. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳолда товуш шакли ва маъно жиҳатидан бир-бирига яқин жуфт сўзлар ўзаро алоқадор деб талқин этилади. Масалан: هدم – حدم – “ мақтамоқ”, رتخ – لتخ – “ алдамоқ”, بر ���س – برز – “ оқмоқ” (сув ҳақида), “оқиб кетмоқ”, بشح – بشه – “ (нарсаларни) йиғмоқ”, حفس – كف ��س – “ қуймоқ (суюқликни)”, جلف – قلف – “ ёрмоқ”, ثدج – فدج – “ қабр”, “гўр”. Ибн Жинний ўзининг " باتك لادبلإا " асарида мазкур назарияни фонетик жиҳатдан асослаб берган. Учинчи тур – янада каттароқ сўз ясаш " قاقتشلاا ربكلأأ " усули орқали ҳосил бўлган сўзлар, ёки бошқача қилиб айтганда, лексик метатезалар بلقلا يوغللا яъни бир сўзни иккинчи сўзнинг туб негизи таркибига кирувчи ундошлар ўрнининг таркибини ўзгартириш билан шарҳланади. Бунда ҳарфлар ва маъноларнинг ўхшашлиги сақлаб қолинади. Ушбу тур Ал-Ҳалилнинг " باتك نيعلا " луғатида алоҳида кўрсатилган. حدم – دمح – “ мақтамоқ”, ربغ – برغ – “ кетмоқ”, سيأ – سئي – “ умидсизланмоқ”, كب �س – بك �س – “ қуймоқ”, -قز �عب قبعز – “ сочмоқ”, عضب -ضعب – “ маълум миқдор”. Биринчи марта Ибн Жинний ўзининг “ал-Хасоис” асарида 3 ёки 4 ундошни уларнинг жойлашиш тартибидан қатъий назар териш орқали ҳосил қилинган сўзларнинг маъноларида умумийлик бўлиши мумкин эканлигини таъкидлаган эди. Масалан ،رب ��ج دجن ўзакларининг иштирокида ҳосил қилинган ҳар қандай бирикма (ҳар қандай 3 ҳарфли ўзак ҳарфларининг ўрнини 6 хил кўринишда алмаштириш имконини беради) куч-қудрат тушунчасини берса, لوق нинг вариантлари эса иккита “тезкорроқ” ва ҳаракатчанлик” маъноларини англатади ва ҳоказо. Мазкур фикрни исботлаш учун ўхшаш маънолари ажратиб кўрсатилиши мумкин бўлган тегишли ўзакка эга бўлган алоҳида сўзлардан фойдаланилган. Метатезанинг сўз ясовчилардан биттаси сифатида кўрсатилиши ҳар бир ҳарф (товуш)нинг алоҳида маънога эга эканлиги ҳақидаги маълумотига асосланади, ундошларнинг ўрнини туб ўзак доирасида www.arxiv.uz алмаштириш мазкур бирликларнинг умумий маъносининг ўзгаришига олиб келмаслиги ҳақидаги қоиданинг асосида ҳам шу фикр ётади. Бундан анча вақт олдин луғатшунос Ал-Ҳалил метатезадан " باتك نيعلا " асарида сўзларни уялаштириш учун юзаки усул сифатида фойдаланган эди. Ва ниҳоят тўртинчи тур – энг катта сўз ясаш قاقتشلاا ريبكلا ёки бошқача қилиб айтганда " تحنلا " – “кесиш” тури икки ва ундан ортиқ сўзлардан янги сўз ясашдан иборат, бунда ҳар бир сўз ясовчи бирикмалардан битта ёки ундан ортиқ ҳарф “кесилади”, қолганлари эса ўзаро бирлашиб, тилда мавжуд бўлган андозаларга мувофиқ равишда вокализацияланган битта сўзни ташкил этадилар. Мазкур назариянинг изчил тарафдори Ибн Форис 4 ҳарфдан кўпроқ ўзакдан ҳосил қилинган сўзлар 2 та 3 ҳарфли ўзакнинг бирлашиши орқали ҳосил қилинади, деб таъкидлаган ва " سياقم ةغللا " асарида, унинг фикрига кўра 2 уч ҳарфли сўзлардан ҳосил қилинган 4 ҳарфдан иборат ўзакли сўзлардан 300 тага яқинини мисол қилиб келтиради. У масалан, қуйидаги جر���حد – “ думалатмоқ” феълини رحد – “ итармоқ” ва ىر ���ج – “ югурмоқ” феълларига, لوره – “ шошилмоқ” феълини بره – “ қочмоқ” ва ى َّلو – “ айлантирмоқ, бурмоқ” феълларига, قلصهص – “ ўткир”, “баланд” (овоз ҳақида)ни لهص – “ кучли овоз” ва قلص – “ баланд овоз” сўзига қиёслайди. Замонавий муаллифнинг фикрича, Ибн Форис ўзининг 4 ва 5 ҳарфли арабча ўзакларнинг таркибий хусусиятлари ҳақидаги назариясини хорижий (мазкур ўринда форсча) сўз ясаш қоидаларининг таъсири остида яратилган деб тахмин қилади. “Нахт” қоидасини биринчи бўлиб мисрлик тилшунос Абдуллоҳ Аминнинг ҳозирги замонавий асарларида кенг шарҳлаган. Ўзак ва андоза тилнинг фақат мустақил бирлик – сўзнинг таркибидагина мавжуд бўлган маълум маънога эга, лексик мустақил бўлмаган тил бирикмаларидан иборат ва улар бир вақтнинг ўзида (сўз ясовчи суффиксларни ҳисобга олмаганда) сўз негизи морфологик бўлакларнинг кам маънога эга бўлган бирликлари ҳисобланади. Ўзакнинг тури, ундаги туб бирикмаларнинг сони сўз ясаш андозасининг турини белгилаб беради. Қадимий сўзлар ўзининг таркибида 5 тадан ортиқ бўлмаган туб ундошларни www.arxiv.uz ўз ичига олган. Уларнинг бу хусусияти энг қадимги араб грамматиклари томонидан қайд этилган. Улардан 3 ҳарфли ўзаклар, андозаларнинг энг кўп сонли андозалари турларга бўлинган. 4 ҳарфли андозалар сон жиҳатдан кам бўлиб, бунда улардан баъзилари 3 ҳарфли ўзакка эга бўлган кенгайтирилган негизлар учун хос бўлган типлари вариантлашади. Феъл ва исмларнинг кўпчилик қисми 3 ҳарфли, озроқ қисми эса 4 ҳарфли ўзакка эга. Бундан ташқари, исмлар 5 ҳарфли ва айрим ҳоллардагина 2 ҳарфли ўзакка эга бўлишлари мумкин. Юкламалар учун 1 ва 2 ҳарфли ўзаклар характерлидир. Ҳақиқий маъноли ўзак ва андозаларга эга бўлмаган юкламалар بأ – “ ота”, دي – “ қўл”, ةن��س – “ йил”, نبا – “ ўғил”, تخأ – “ опа” ва бошқалар шу каби 2 ҳарфли отлар ҳамда морфологик жиҳатдан ишлов берилмаган ўзлаштирма сўзлар андозалаштириш тизимидан ташқари туради. 3 Ўзак ҳақида маьлумот. Ўзак сўзнинг ашёвий, яъни нограмматик маъноси уларга боғлиқ бўлган ундошлар мажмуи сифатида намоён бўлади. Синхронлик (яъни бир вақтнинг ўзида) жиҳатидан у сўзнинг таркибига кирувчи морфологик бўлакларнинг бўлинмас қолдиғи ҳисобланади. Бироқ тарихий-этимологик нуқтаи назаридан қараганда ўзакларнинг кўпчилиги таҳлил этилиши, уларнинг таркибий бирликлари алоҳида маънога эга бўлган элементларга ажратилиши мумкин. Бунда сўзларнинг икки ҳарфли уя (ячейка)ларга ажратилиши диққатга сазовор ҳолдир. Кўпчилик сўзлардаги (одатда, содда негизли феъллардаги) иккита дастлабки туб ҳарфларнинг ўхшашлиги, қандайдир умумий семантик белгининг мавжудлиги билан характерланади. Масалан, анча кенг қўлланувчи феъллар таркибига кирувчи بن уяси асосида ясалган сўзлар умуман ниманингдир ичидан юқорига ёки ташқарига содир этилган ҳаракат маъносини англатади. Масалан: أبن – “ кўтарилмоқ, баландлашмоқ, ошмоқ”, تبن – “ ўсмоқ”, سبن – “ ташлаб юбормоқ”, جبن – “ ташқарига чиқмоқ”, خبن – “ кўтарилмоқ (хамир ҳақида)”, ربن – “ улғаймоқ”, ضبن – “ уриб турмоқ (юрак ҳақида)”. رف (фр) (ҳар тарафга қараб содир этилган ҳаракатни англатади) уясидан ҳосил қилинган сўзлар. Масалан: جر ���ف – “ ёрмоқ, www.arxiv.uz майдаламоқ, парчаламоқ”, در��ف – “ ажратмоқ”, سر ��ف – “ ғажиб ташламоқ, бурда-бурда қилмоқ”, كر ��ف – “ майдаламоқ, суркамоқ, уқаламоқ”, مر ��ف – “ майдаламоқ, бурдаламоқ” каби маъноларини англатса, шунга ўхшаш تق уясидан ясалган сўзлар “кесмоқ, қирқмоқ, узмоқ, йиртмоқ”, لف уяси ёрдамида ясалган сўзлар эса “кесиб ажратмоқ ёки бўлмоқ” маъноларини англатса, خف уяси эса “эсмоқ, эсиб турмоқ” маъноларини ифодалайди. Мазкур масалани ўрганиш билан шуғулланаётган мутахассисларнинг кўпчилиги, шу жумладан Европа сомийшунос (семитолог)лари бундай уяларнинг негизида товушга тақлид қилиш хусусияти ётади, бунда учинчи ундош махсуслаштирувчи, “суффикслаштирувчи” ҳисобланади, деб таъкидлайдилар. Бошқа сомий тиллар томонидан тасдиқланган мазкур материал бир тарафдан арабча сўзлар тарихий келиб чиқиш жиҳатдан дастлаб икки ҳарфлиликка асосланганлиги ҳақида хулоса чиқаришга, иккинчи тарафдан эса, кўп сонли араб лексикаси ичидан анча миқдордаги товушга тақлидан яратилган лексикани ажратиб кўрсатиш имконини беради. Тилнинг пайдо бўлиши ва унинг илк ривожланиш босқичи ҳақидаги масалани бир тарафга қўйиб туриб, араб тилшунослигида ўта изчиллик билан яратилган тақлидий сўз назариясини эътироф этмоқ лозим. Айнан битта ёпиқ бўғиндан иборат бўлган икки ҳарфли уя негизида (уяни ташкил қилувчи ундошлардан иккинчисини иккилантириш орқали), икки ҳарфли феълларнинг ва (икки ҳарфли уяни редубликация – такрорлаш йўли билан) умум томонидан тақлидий сўз ясаш хусусиятига эга деб эътироф этилган 4 ҳарфли феъллар деб аталмиш бирликларнинг ҳосил қилинганлигига шак- шубҳа йўқ. Араб тилшуносларининг кўпчилиги “кесмоқ”, “қирқмоқ”, “синдирмоқ”, “бурдаламоқ” каби маъноларни англатувчи иккилантирилган ўзакли َّ تق – “ кесмоқ”, َّ طق – “ қирқмоқ”, َّ دق – “ узмоқ, йиртмоқ”, َّ ظق – “ узиб ташламоқ, йиртиб ташламоқ”, َّ ذج – “ кесиб ташламоқ”, َّ زج – “ қирқмоқ”, َّ ره – “ шилдирамоқ (сув ҳақида), хуррак отмоқ”, َّ نر – “ жарангламоқ”, َّ ط ��غ – “ қаттиқ хуррак отмоқ”, َّ رص – “ ғижирламоқ” каби феъллар тақлидий сўз ясаш учун хизмат қилувчи негизга эга деб ҳисоблашга мойилдир. www.arxiv.uz Икки ҳарфли уяни товушга тақлидан иккилантириш орқали ҳосил қилинган 4 ҳарфли феъллар тақлидий лексика орасида муҳим ўрин тутади: َهَق ْهَق ва َ أَهْأه – “ ҳаддан ошиқ кулмоқ, қаҳқаҳа отмоқ”, َ قزقز – “ ҳар замонда сайраб қўймоқ” (қуш ҳақида)”, َ متمت – “ минғилламоқ, ғулдирамоқ”, هتهت – “ дудуқланмоқ (ҳижолатчиликдан)”, َ حنحن – “ томоқ қириб йўталмоқ”, َ رقرق ва َ ركرك “ ирилламоқ (ит ҳақида)”, عقعق – “ жарангламоқ, данғилламоқ”, َ عزعز – “ тебратмоқ, пирпиратмоқ, ҳилпиратмоқ”, َ ل ��قلق – “ силкитмоқ, титратмоқ, қалтиратмоқ, ликиллатмоқ”. Шунингдек ҳайвонот оламидаги баъзи бир вакилларининг номлари ҳам ўзларининг товушларига тақлид қилиш асосида ҳосил қилинган ҳисобланади. Юқоридаги феъллардан фарқли ўлароқ қуйида зикр этилган редубликация қоидасига асосан ясалган қушлар ва ҳашоротларнинг номлари ҳам мавжуд. Масалан: ٌ طاو ��طو – “ кўршапалак”, راورو – “ буздоқ (кичикроқ қуш)”, ٌ روزرز – “ чуғурчуқ”, زيز – “ ниначи” ва бошқалар шулар жумласидан. Юқорида кўрсатилган икки усул ёрдамида ҳосил қилинган икки ҳарфли уядан иборат тақлидий сўзлар кўп ҳолларда иккинчи нусхаларига эга бўладилар. Бунда 4 ҳарфли феъллардаги такрорланиш фаоллигининг бир марталик эмас, балки такрорланиш хусусиятига эга эканлигини билдириши мумкин. Таққосланг: لص ва َ لصلص – “ жарангламоқ, жирингламоқ”, َّ رخ ва َ رخرخ “ хуррак отмоқ” َّ سن ва َ سنسن – “ дарз кетганда тарсилламоқ”, رج ва َ رجرج “ тортмоқ, судрамоқ”. Замонавий араб муаллифлари турли товуш ҳодисаларини англатувчи уч ҳарфли ўзакка эга бўлган сўзларнинг кўпчилигини тақлидий сўзлар қаторига киритадилар. Қуйидаги мисолларда феъл ва масдар шакллари берилган. Бунда масдарнинг оҳангида товушларни ҳаётийроқ ифодаланиши кўзга ташланади. رفز-ري ��� فز – “ оғир хўрсинмоқ”, قه ��� ش-قيه ��� ش – “ ҳиқиллаб йиғламоқ”, َ خ َرص- ٌخار ُص – “ қичқирмоқ”, َ ق ِعَز-قيعز – “ додламоқ”, لعس-لاعس – “ йўталмоқ”, سطع-سا ��طع – “ акса урмоқ”, رأز-ري ��ئز – “ бўкирмоқ (шеър ҳақида)”, له �ص-ليه �ص – “ кишнамоқ (от ҳақида)”, قهن-ق ��يهن – “ ҳанграмоқ”, راخ-راوخ – “ маърамоқ (сигир ҳақида)”, اغث-ءاغث – “ маърамоқ (қўй ҳақида)”, www.arxiv.uz ءا��م-ءاو ��م – “ миёвламоқ”, حبن-حا ��بن – “ вовулламоқ, акилламоқ (ит ҳақида)”, لد ���ه-ليد ���ه – “ ғурилламоқ (каптар ҳақида)”, مز ���ه-ميز ���ه – “ ғулдирамоқ (момақалдироқ ҳақида). Бироқ тақлидий сўзларнинг рўйхати товуш билан боғлиқ бўлмаган ҳодисаларни англатувчи сўзлар ҳисобига узайиб бораётган ҳоллар ҳам кам эмас. Масалан: َ ب ِرَش- ٌب ْرُش – “ ичмоқ”, َ س ِحَن-ٌس ْحَن – “ яламоқ”, َ ق َص َب-ٌق ْص َب – “ тупурмоқ”, َ قَف َن-ٌقْف َن – “ пуфламоқ”, َ حَف َص- ٌحْف َص – “ тарсаки туширмоқ”, - ٌمْط َل َ مَط َل – “ тапиллатиб уриб қўймоқ”. Кўпчилик замонавий араб тилшуносларининг ишларида тақлид сўзларига оид назарий масала муҳим ўрин тутади. Бунда мазкур назария алоҳида муаллифлар (М.Муборак, С.Солиҳ ва бошқалар)нинг асарларида араб луғатининг асосий қисмига боғлиқ ҳолда талқин қилинади. Ўзак соф семантик қийматдир. Унинг аниқ семантик материали у таркибига кирувчи сўзларнинг маънавий миқдорига боғланмаган ҳолда мавжуд бўлади. Ўзакнинг умумийлиги одатда унинг таркибига кирган сўзларнинг келиб чиқиш бирлигининг ва маънавий бирлигининг белгиси ҳисобланади. Араб луғатида муайян бир ўзак асосида ҳосил қилинган сўзларнинг изчиллик билан ва яхши ташкил этилган семантик қаторлари мавжуд эканлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан: كر ��ش ўзакли қаторни таққосланг: َ ك ِرَش – “ иштирокчи бўлмоқ, َ كراش – “ нимададир ўзи иштирок этмоқ”, ٌ ك ْر ِ��ش – “ иштирок”, ٌ ةَكْْر ِ��ش – “ ҳамжамият”, كير َ��ش – “ барча иштирок этувчи, шерик”. Шунингдек, ،برض ،لزن ،عطق ،عمس ،ركذ مهف ва бошқа ўзаклар мисолида ўзакнинг лексикадаги роли изчиллик билан тадқиқ этилган. Бироқ муайян бир тартибдаги ўзакнинг ўзи биттадан ортиқ маънолар гуруҳига эга бўлиши ҳам мумкин. Масалан, رعس ўзаги иккита маънолар гуруҳига эга. Улардан бири “олов”, “аланга”га алоқадор. ريعس (،رعس ،ر َّعس َ رعسأ) “олов, гулҳан ёқмоқ”, ،رعست رعتسا – “ ёнмоқ”, ٌ رْعُس – راعس – “ иссиқ ҳаракат”, ٌ رَع ْ��س ِم – “ қасддан ўт қўйган одам” бошқа бир ўзак нархларга алоқадор маънолар гуруҳига эгадир. 4 Араб сўзларининг ўзаги ва таркибига кўра таснифи ва “уя” услуби. www.arxiv.uz Ҳақиқатан, араб тили кўп жиҳатлардан барча шу фалсафий тил ихлосмандларини ҳайратга солиб, қойил қолдириб келади. Айниқса, янги сўзлар усуллари бетакрор гўзал ва мантиқан бойдир. Дунёнинг бирор миллат тилида бундай ёқимли ва ўзига ярашиқли хусусиятни тополмайсиз .Қаран-ки, араб тилининг баъзи феьллари бошланган икки ҳарфига қараб унинг қандай маъно англатишини билиб оласиз. Бунда ана шу икки ҳарфга – “уя”га учинчи бўлиб қўшилган ҳарфлар янги шакл ҳосил қилса-да, феълнинг шакли ўзгаришига қарамай, ўзининг бирламчи маъносидан узоққа кетмайди. Феълнинг мазкур хусусияти талабаларга феълларни (сўзларни) тез ёдлаб олишларига ва кейинчалик уларни эслашларига катта ёрдам беради. Бунинг сири – аввал икки ҳарфлардан иборат бўлган “уя”нинг маъносини, кейин эса, шу “асос”га кўпинча қўшиладиган учинчи ҳарфларни эслаб қолишдир. Узоқ йиллик муаллимлик тажрибамиз қуйидагиларни мулоҳаза сифатида келтиришни тақозо этади. Уламолардан “Араб тилини ким яхши билади? “ деб сўрашганда, улар: “араб тилини фақат пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) мукаммал билганлар, - деб жавоб бериш тўғри бўлади” - деганлар. Тажрибали ҳар бир араб тили устозлари мазкур лаззатли тилнинг у ёки бу муаммоли томонларига ўзларининг шахсий фикр - мулоҳазаларини билдирадилар. Тўғрида, кўп йиллик педагогик тажриба соҳиби бўла туриб, араб сарфи ва наҳви ҳақида ўз мустақил фикрларига эга бўлмаслик, уятда. Кўп устозлар қатори биз ҳам араб тили грамматикасига доир мураккаб мунозарали, лекин ёқимли бўлган масалалар ҳақида кўп ўйлаймиз, фикр юритамиз. Барибир у ёки бу муаммоли масалалар хусусида бирор илкис фикр айтишга ботина олмайсан, киши. Шундай бўлсада, биз ҳеч қайси адабиётда кўрмаган ва ўқимаган бир масала ҳақида фикр юритмоқчимиз. Гап бу ерда юқорида айтилган араб тилидаги “уя”ларнинг бой имкониятлари чексиз эканлиги ҳақида кетаяпти. Шунга асосан араб тилидаги баъзи феъллар бир хил ҳарф билан бошланиб, бир-бирига яқин маъноларни англатади. Бинобарин, س ҳарфи билан бошланган баъзи феъллар оқмоқ, ичмоқ, қуймоқ, www.arxiv.uz ютмоқ, яъни сув ва суюқлик билан боғлиқ иш - ҳаракат маъноларини англатади. Оқмоқ, оқиб ўтмоқ َلا َس (и) Ариқча, сув йўли ٌ لْيَس Оқмоқ, (ёмғи р ) َ با َس (и) Оқмоқ, қуймоқ َّ حَس (у) Оқмоқ, оқиб ўтмоқ َ حَس ْحَس Оқмоқ (қон) (и) ي َرَس Оқмоқ, оқиб ўтмоқ, сувни очиб юбормоқ َ ب ِرَس (а) Ютмоқ, ютиб юбормоқ َ ط َرَس (а) Ароқ ичмоқ, маст бўлмоқ َ رِكَس (а) Осон ютмоқ, ёқимли бўлмоқ (ичимлик) َ غا َس (у) Қуймоқ َ ب َكَس (у) Ичирмоқ, суғормоқ يَق َس (и) Оқова сувлар ٌ با َرَس Шунингдек, қуйидаги ص ҳарфи билан бошланган сўзлар ҳам айни шундай маъноларни билдиради. Қуймоқ َّ ب َص (у) Сувсамоқ َ ي ِدَص Ташна ُ نَايْدَص Сувга туширмоқ يَّف َص (а) Покланмоқ يَّف َص َت Покиза, покланган يَّف َص ُم Совунламоқ َ نَبْوَص Шу қаторда араб тилидаги учунчи ث билан бошланган қуйидаги сўзлар ҳам хўл бўлмоқ, қор ёғмоқ, маст бўлмоқ маъноларини англатади: Ҳўл бўлмоқ َ ي ِرَث (а) Қор ёғмоқ َ جَلَث (у) (Музлатилган) салқин ичимликлар ٌ تا َجِّلَثُم Ароқ ичмоқ, маст бўлмоқ َ ل ِمَث (а) www.arxiv.uz Маст ُنا َرك َس= ٌل ِمَث Изланишларимиз натижасида ўзбек тилидаги сув ва суюқлик билан боғлиқ маънодаги сўз ва феъллар ҳам С ҳарфи билан бошланганлиги аниқ бўлди. Масалан: Сепмоқ, симирмоқ, сочмоқ, соғмоқ, сузмоқ, соқий бўлмоқ, сачратмоқ, сувсамоқ каби феъллар, сув, сувлоқ (сувли жой), сут, сел каби сўзлар шулар жумласидандир. Адабиётлар 1. Ахманова О.С. О фонетических и морфологических вариантах слова. М.Изд-ва. А H СССР.1956. 2. Белкин В.М. Арабская лексикология. М.:1975. 2 5- 33 бетлар. 3. Гранде Б.М. Арабская грамматика в сравнительно-историческом освещении. М.: 1963. 10-бет. 4. نبا ينج وبأ حتفلا ةرهاقلا "صئاصخلا" 1956