logo

Суз кенгайтирувчилари ва гап кенгайтирувчиларининг мувофиклашуви ва фаркланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

183 KB
www.arxiv.uz Сўз кенгайтирувчилари ва гап кенгайтирувчиларининг мувофи к лашуви ва фар к ланиши Режа : 1. Сўз кенгайтирувчилари ва гап кенгайтирувчиларининг мувофиқлашуви ва фарқланиши 2. Гапда ажратилган сўз шакллар 3. Содда гапларда тенг боғланиш 4. Гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари Гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари 5. Гапда сўзлар тартиби. Актуал бўлиниш www.arxiv.uz Сўз кенгайтирувчиси сўз семантик имкониятидаги бўш ўринларни тўлдирувчи актантлардир. Актантлар нутқий гаплар таркибида сўз бирикмаларини ҳосил қилади. Бу бирикувларда бўш ўринлари тўлдирилаётган (бириктирувчи) сўз ҳоким сўз, буш ўринни тўлдираётган сўз тобе сўз сифатида намоён бўлади. Масалан, қизил олма бирикувида қизил сўзи олма сўзи замиридаги маъновий моҳиятнинг «белги» маъно бўлакчасини муайянлаштирувчи актант бўлиб, олма сўзига «хизмат қилаётганлиги» боис унга тобе унсур мақомида бўлади. Демак, бирор сўзга тобеланиб келаётган сўз бўш ўринни тўлдирувчи, актант атамалари билан юритилади. Ана шу актантлар нутқда, анъанавий таҳлил усуллари асосида айтганда, эга, ҳол, тўлдирувчи, аниқловчи атамалари билан номланади. Бироқ бу атамалар остида тушунилувчи ҳодисалар сўз кенгайтирувчилари ва гап кенгайтирувчилари фарқланиши нуқтаи назаридан баҳоланса, бутунлай бошқа ҳолат вужудга келади. Кенгаювчи сўз гапнинг кесими мавқеида келганда, гап кенгайтирувчилари гап лисоний структурасига бевосита дахлдор бўлади. Масалан, Жаҳонгир китобни тез ўқиди гапининг лисоний структур схемаси қуйидагича: Е Н W Pm ўқи китобни -ди -и Жаҳонгир тез Бундаги учта сўз бевосита конструктив бўлаклар воқелантирувчисидир. Булар: Жаҳонгир, тез, ўқиди . Фақат китобни сўзи бевосита ўқи сўзи орқалигина лисоний структурага дахлдор бўлади. Булар Жаҳонгир тез ўқиган китобни мен оламан тарзида ўзгартирилса, олдинги гапда гап кенгайтирувчиси ва гапнинг www.arxiv.uz конструктив бўлаклари ифодаловчилари бўлган Салим, тез сўзлари энди аввалги мавқеларидан маҳрум бўлади. Улардаги конструктив бўлакларга бевосита дахлдорлик билвоситаликка, гап кенгайтирувчилик сўз кенгайтирувчиликка айланади. Бу гапнинг структур схемасига диққат қилинг: Е Н W P m ол -аман Мен китобни ўқиган тез Жаҳонгир Олдинги гапда бевосита гап кесимидаги [ P m ] га дахлдорлик касб этиб турган Жаҳонгир ва тез сўзлари кесимдаги атов бирлиги ( W ) кенгайтирувчиси бўлган китобни сўзшаклининг актанти ҳисобланган ўқиган сўзининг кенгайтирувчиларидир. Кўринадики, гапнинг конструктив тизимидан фақат [ P m ] га боғланган ҳоким узв ўрин олади. Ҳоким узвга тобеланган, эргашиб келаётган актантлар нутқий гап таркибидагина бўлади. Нутқий гап қанчалик кенгаймасин, у, кенгаймаган кўринишида бўлгани каби, лисоний структурага бир хил дахлдор бўлади. Мисолга мурожаат қиламиз: Шавкат тайёрланаётганда бехабар эди. Бу гапнинг структур схемаси қуйидагича: Е Н W P m Шавкат тайёрланаётганда бехаба р эди Бунда бўлакларнинг барчаси бир сўз билан ифодаланган. Бу сўзларнинг ҳар бири қанчалик кенгайса ҳам, ушбу гапнинг лисоний www.arxiv.uz структурага муносабати ўзгармай қолади. Бу гапнинг Олимликни орзу қилган Шавкат педагогика университетини имтиёзли диплом билан тамомлаб, магистратурага кириш учун тайёрланаётганда ўз фаолиятига дахлдор бу гаплардан бехабар эди тарзидаги кенгайган кўриниши структур схемасига диққат қилайлик: Е Н W Pm Шавкат тайёрланаётганда бехабар эди орзу қилган Олимликни кириш учун магистратурага тамомлаб диплом билан имтиёзли университетини педагогика гаплардан дахлдор бу фаолиятига уз Кўринадики, бу гап қанчалик кенг бўлмасин, унинг структур қолипи ўта содда ва олдинги нутқий гап қолипидан мутлақо фарқланмайди. Сўзларнинг нутқий воқеланиши улар бевосита конструктив бўлакка боғланганда юз беради. Конструктив бўлак бўлиши учун кесимлик шаклланиши зарур бўлади. Чунки кесим мавжуд бўлсагина, унга боғланган айрим сўзлар конструктив бўлак табиатига эга бўлади. Масалан, Қизим Муниранинг ёш рассомлар ижодий фестивали бутун жаҳон босқичи минтақа танловида юқори ўринни эгаллаши нутқий ҳосиласи хабар ифодалаш хусусиятига эга эмас. Чунки унда кесим йўқ. Демак, бу ҳосила гап эмас ва унда гап бўлаклари ҳам мавжуд эмас. Бу ҳосила гап қолипига дахлдор қилинса, қолип тўлдирувчиси мақомини олса, сўзлардан мутлақ ҳокимларининг www.arxiv.uz мавқеи ўзгаради ва бошқалари ҳам шу ҳоким унсур орқали гап қолипига киради. Бу ёйиқ унсур гапда кесим, эга, ҳол каби конструктив бўлаклар мавқеини эгаллаши мумкин. Кесим: Менинг орзуим - қизим Муниранинг ёш рассомлар ижодий фестивали бутун жаҳон босқичи минтақа танловида юқори ўринни эгаллаши. Эга: Қизим Муниранинг ёш рассомлар ижодий фестивали бутун жаҳон босқичи минтақа танловида юқори ўринни эгаллаши - менинг орзуим. Ҳол: Қизим Муниранинг ёш рассомлар ижодий фестивали бутун жаҳон босқичи минтақа танловида юқори ўринни эгаллаганлиги учун биз беҳад руҳландик. Демак, дастлабки нутқий ҳосила гап таркибига киритилса, ундаги бош кенгаювчи унсур (эгаллаши) гапнинг конструктив бўлагига айланади, сифат ўзгаришига учрайди, гап қолипига бевосита дахлдорлик касб этади. Лекин унинг кенгайтирувчилари у орқали - билвосита гап қолипига алоқадор бўлади, улар мавқеидаги ўзгариш сифат ўзгариши даражасида бўлмайди. Сўз ва гап кенгайтирувчилари бир-бирига айланиб турадиган ҳодисалардир. Масалан, Кеча келган болани танимадим гапида кеча сўзи келган сўзининг кенгайтирувчиси. Лекин Бола кеча келди? гапида у гап кенгайтирувчиси мақомини олган. Биринчи бирикувда у келган сўзшаклидаги замон маъносига боғланган. Иккинчи гапда эса сўзшакл кесимлик категорияси таркибидаги замон маъносига дахлдордир. Кеча келган бола бирикувидаги келган сўзшаклидаги замон маъноси билан келди сўзшаклидаги замон маъноси фарқланади. Биринчи сўзшаклдаги замон сифатдош шаклининг маъноси бўлса, келди гап марказида тасдиқ-инкор, модаллик, шахс-сон ва кесимлик позицияси унсурлари системасидан иборат бутунликнинг таркибий қисмидир. Тўғри чизиқ учбурчакнинг томони сифатида бошқа моҳиятга, квадратнинг томони сифатида бошқа моҳиятга эга бўлгани каби, замон ҳам Кеча келган бола бирикувида бошқа, Бола кеча келди бирикувида бошқа бутунликнинг таркибий қисмидир. Ҳаракатнинг бажарувчиси ҳам гоҳ сўз кенгайтирувчиси, гоҳ гап кенгайтирувчиси сифатида намоён бўлиши мумкин. Салим кеча келган. Салим кеча келганда мен йўқ эдим жуфтлигининг б иринчисида Салим гап кенгайтирувчиси (эга), иккинчи гапда эса сўз кенгайтирувчисидир, яъни конструктив бўлак эмас. Шунингдек, келтирилган мисолдаги минтақа босқичида унсури эгаллаши сўзи кесим мавқеида келганда www.arxiv.uz конструктив бўлак, бошқа ҳолларда (ҳол ва эга боғланганда) эса сўз кенгайтирувчисидир. Демак, маълум бўладики, муайян актант бирликнинг гап ёки сўз кенгайтирувчиси мавқеида бўлиши кенгаювчи сўзнинг синтактик мавқеи билан белгиланади. Гап бўлаги мақомида сўз ҳам, сўз бирикмаси ҳам келиши мумкин. Гап бўлаги вазифасида келган сўз ўз кенгайтирувчилари билан бир бутун ҳолда битта гап бўлаги (ёки бўлакнинг бўлаги) саналади. Гапни бўлакларга ва сўз бирикмасига ажратиш синтактик таҳлилнинг икки хил кўринишидир. Гапни бўлакларга ажратиш коммуникатив бирлик таҳлили бўлса, сўз бирикмаларига ажратиш номинатив бирлик таҳлилидир. Масалан, Салима ўқиган китобни мен кеча тугатган эдим гапининг гап бўлаклари буйича таҳлили қуйидагича бўлади: 1) тугатган эдим - кесим; 2)мен - эга; 3) кеча - ҳол. Салима ўқиган китоб бирикуви гап бўлаги эмас ва у бўлаклар таҳлилида эътиборга олинмайди. Демак, тўлдирувчи ва аниқловчи сўз кенгайтирувчилари бўлганлиги боис гап бўлаклари таҳлилида эътиборга олинмайди. Гапни сўз бирикмаларига ажратишда эса кенгаювчи сўз кенгайтирувчи сўз билан бирикма сифатида олинади. Гап кенгайтирувчилари бирор сўз (атов бирлиги) маъносини эмас, балки кесимлик қўшимчаси маъносини муайянлаштирганлиги боис, сўз бирикмалари сифатида олинмайди. Шундай қилиб, юқоридаги гапдан коммуникатив сатҳга дахлдор, яъни [ P m ] га боғланувчи сўзларни чиқариб ташласак: а) Салим ўқиган; б) ўқиган китоб; в) китобни тугатмоқ каби учта сўз бирикмаси мавжудлиги аён бўлади. Чунки гап таркибидаги Салим, ўқиган , китоб бирликлари сўз кенгайтирувчиларидир. Демак, хулоса қилиш мумкинки, сўз кенгайтирувчилари ва гап кенгайтирувчилари муносабатидан келиб чиққан ҳолда сўз www.arxiv.uz бирикмалари таҳлилини гап бўлаклари таҳлили билан қориштирмаслик керак. Гапда ажратилган сўз шакллар Гапда иштирок этаётган атов бирликларининг маънолари сўзловчи учун етарли даражада очилмаган бўлиши мумкин. Шунда уларнинг маъноларини муайянлаштириш мақсадида алоҳида, таъкид оҳангига эга бўлган атов бирликлари нутққа киритилади. Қуйидаги гапларга эътибор беринг: 1. Шавкат шеър ўқиди. 2. Юртим - Нурота 3. Унинг кафолати керак бўлади. 4. Сой буйида узоқ турди. 5. Сени соғиндим. Тингловчи учун ушбу гаплардаги маълум бир сўзлар маънолари изоҳларсиз ноаниқ бўлиши мумкин. Буни эътиборга олган ҳолда сўзловчи уларни муайянлаштирувчи сўзлар билан қўллайди. 1. Шавкат, шоир, шеър ўқиди. 2. Юртим - Нурота, тоғлар ораси. 3. Унинг, Икром Имомзоданинг, кафолати керак бўлади. 4. Сой бўйида, қўш ёнғоқнинг тагида, узоқ турди. 5. Сени, вафодоримни, соғиндим. Биринчи гапда эга (Шавкат ) нинг маъносини шоир сўзи, иккинчи гапда кесим (Нурота ) нинг маъносини тоғлар ораси , учинчи гапда аниқловчи (унинг ) нинг маъносини Икром Имомзоданинг сўз шакли, тўртинчи гапда ҳол ( сой бўйида ) нинг маъносини қўш ёнғоқнинг тагида сўз шакли, бешинчи гапда тўлдирувчи ( сени ) нинг маъносини вафодоримни сўзшакли изоҳлаган, тўлдирган, муайянлаштирган. Бу сўзлар ўзлари изоҳлаётган сўзлар билан бир ҳоким сўзга тобеланади. Ундан фақат тор маънога эгалиги ва таъкид оҳанги билан ажралиб туради. Бундай атов бирликлари гапнинг ажратилган кенгайтирувчилари дейилади. Гапнинг сўз кенгайтирувчилари ҳам, гап кенгайтирувчилари ҳам ажратилиши мумкин. Юқоридаги биринчи ва иккинчи гапларда гап кенгайтирувчилари, 3-, 4-, 5- гапларда эса сўз кенгайтирувчилари ажратилган. Шу боисдан ажратилган кенгайтирувчиларни: а) ажратилган гап кенгайтирувчилари; б)ажратилган сўз кенгайтирувчилари www.arxiv.uz тарзида иккига бўлиб ўрганиш мумкин. Гап ажратилган кенгайтирувчилари билан ажратилган бўлаклар муқобил атамалар эмас. Чунки ажратилган бўлаклар деганда гап конструктив бўлакларининг ажратилиши тушунилади. Ажратилган кенгайтирувчилар атамаси эса бўлак мавқеига эга бўлмаган атов бирликларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Масалан, Мен сени, вафодоримни, соғинганимни айта олмайман гапида вафодоримни сўз шакли ажратилган кенгайтирувчи, лекин гап бўлаги эмас. Гап ажратилган кенгайтирувчиларининг гап структур схемасига муносабати улар изоҳлаётган атов бирликлариники кабидир. Ажратилган кенгайтирувчилар ажралмиш (муайянлаштирилаётган) атов бирликларининг «соялари» бўлганлиги боис улар билан бир бутун ҳолда бевосита ёки билвосита гап структур қолипига дахлдор бўлади. Юқоридаги гапнинг структур қ олипга муносабатини кузатинг: Е Н W Pm Мен айта ол соғинганимни вафодоримни, сени, -майман Ёки, Шавкат, шоир, шеър ўқиди гапининг структур схемаси қуйидагича: Е Н WPm P Pm www.arxiv.uz шоир , Шавкат, ўқи шеър -ди Ажратилган кенгайтирувчилар муайянлаштирилаётган бўлакнинг «сояси» бўлганлиги боис, соф нутқий ҳодисадир. Шу боисдан унинг мавжудлиги ва ўзига хослиги соф нутқий омил - оҳанг билан ҳам боғлиқдир. Ўзига хос оҳангдан маҳрум қилинса, у бошқа нутқий ҳодиса - ундалмага монанд бўлиб қолади. Масалан, Эркин, укам, инженер бўлди гапида укам атов бирлиги ажратилган кенгайтирувчига хос оҳангдан маҳрум этилса (укам бирлигидан кейин ажратиш паузаси қўлланса ), у эгага ва эганинг атов бирлиги эса ундалмага айланиб қолади. Гап ва сўз кенгайтирувчиларининг ажратилишида ўзига хосликлар бор. Гапда изоҳловчининг ажратилиши бошқа кенгайтирувчиларга нисбатан ўзига хосдир. Изоҳловчи одатда изоҳланмишдан олдин келади: тракторчи Тошпўлат, ошпаз Маматқулов, профессор Жўраев каби. Изоҳловчи ажратилганда, изоҳланмиш қандай мавқеда бўлса, у ҳам шундай мавқега эга бўлади. Масалан, Тракторчи Тошпўлат сменани топширди гапида изоҳловчи ( тракторчи ) эга ( Тошпўлат ) га тобе. Бироқ у ажратилса, гап эгасига тобелиги йўқолади ва ўзи ҳам эгага айланади. Тошпулат, тракторчи, сменани топширди . Бу гапда тракторчи сўзшакли ўрни ўзгарган изоҳловчи эмас, балки тамоман янги мавқе (гап консруктив бўлаги - эга) олганлигини изоҳланмиш ( Тошпўлат ) ни гапнинг бошқа конструктив ёки ноконструктив бўлаклари вазифасига қўйиш билан амин бўлиш мумкин: 1. Бу киши - Тошпўлат, тракторчи. 2. Тошпўлатни, тракторчини, танийман . 3. Тошпўлатнинг, тракторчининг, обрўйи баланд, ҳурмати жойида. Биринчи гапда «собиқ» изоҳловчи бўлмиш тракторчи кесим, иккинчи гапда тўлдирувчи, учинчи гапда қаратувчи аниқловчи вазифасида келган. Демак, бундай ҳолда ажратилиш натижасида изоҳловчи ўз сифатини ўзгартиради. www.arxiv.uz Ажратилган сифатловчи . Сифатловчи аниқловчи ажратилганда ҳам аниқланмишдан кейинга ўтади: 1.Ипаклари тиллодан дўппи тикдим - Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан. 1.Яланг оёқ Қобил бобо дағ-дағ титрайди - Қобил бобо, яланг оёқ, дағ - дағ титрайди. Гапнинг бошқа турдаги кенгайтирувчилари ажратилганда, ажралмиш ва ажратилган кенгайтирувчилар грамматик шакл ва синтактик мавқе жиҳатидан сифат ўзгариши касб этмайди. Ажратилган эга. Изоҳловчи таъкидланганда, ажратилган эгага айланади: 1.Доцент Жумаев Турсунали илмий сафарга жўнади - Жумаев Турсунали, доцент, илмий сафарга жўнади. 2.Капитан Мамедов сўз олди - Мамедов, капитан, сўз олди. Қуйидаги гапларда эганинг ўзи ажратилган: Сиз, ёшлар - бизнинг умидимизсиз. Бунда ёшлар сўзшаклини ажралмиш эгадан олдинга ўтказиб бўлмайди. Ажратилган эга изоҳловчидан олдин бўлганда унинг ўрнини алмаштириш мумкин: Жумаев доцент - доцент Жумаев каби. Ажратилган ҳол. Бунда гапнинг бўлаги маъноси жуда ҳам аниқ бўлмаган, умумий сўзшакл билан ифодаланади. Ажратилган ҳолнинг маъноси нисбатан муайян ва тор бўлади: Қишда, чиллада, бўрилар одамга ҳам ҳамла қилади. Ажралмиш ҳолсиз ажратилган ҳол бўлиши мумкин. Шарипов, хаёлга чўмиб, бозорга қараб кетмоқда эди. Бундаги ажратилмишни ажратиш-таъкид деб аташ мумкин. Ажратилган тўлдирувчи. Ажратилган тўлдирувчи одатдаги тўлдирувчининг - олмошнинг маъносини изоҳлайди: Кеча кундуз сени, вафодоримни, ўйлайман. Ажратилган бўлаклар таҳлилида яна қуйидагиларга эътибор бериш лозим: 1.Уюшиқ бўлакли гапларда умумлаштирувчи сўз ёки уюшиқ сўзлар ажратилган бўлиши мумкин: 1) Салим ва Шавкат - синфдошлар, йўлга тушишди. 2) Синфдошлар - Салим ва Шавкат йўлга тушишди . Биринчи гапда синфдошлар , иккинчи гапда Салим ва Шавкат уюшиқ сўзлари ажратилган кенгайтирувчи-лардир. 2.Ажратилган бўлакларни аниқлашда тартиб муҳим роль ўйнайди. Ажратилган кенгайтирувчи кейин, ажралмиш кенгайтирувчи олдин келади: 1) У шаҳарга, Қаршига кетди . www.arxiv.uz 1 3) У Қаршига, шаҳарга, кетди . Биринчи гапда Қаршига , иккинчи гапда шаҳарга сўз шакллари ажратилган бирликлардир. Ажратилган аниқловчи билан аниқланмиш дистант ҳолатда бўлганда, уларнинг алоқаси кучсизланиб, аниқловчининг нисбий мустақиллик ҳолати кучаяди: Ҳалиги йигит, қўлида тугуни бор эди- ку, сартарош, эртага таътилга чиқар экан. Содда гапларда тенг боғланиш Гап ўзаро тенг боғланишга эга сўзлар билан ҳам кенгайиши мумкин: Бодомлар, шафтолилар ва ўриклар гуллади. Бу гапдаги бодомлар, ўриклар, шафтолилар сўз шакллари синтактик мазмун жиҳатдан бири иккинчисига тобе бўлмасдан, тенг алоқага киришган ва бу алоқа тенг боғловчилар ёки оҳанг воситасида амалга оширилган. Бундай тенгланиш қаторини ҳосил қилган сўз шакллар бир кенгаювчи сўзшаклга тобеланиб, синтактик жиҳатдан бир хил мавқега эга бўлади. Бу сўзшакллар уюшиқ сўзшакллар дейилади. Тенгланиш қатори гапда ҳар қандай синтактик мавқени эгаллаши мумкин. Кесим: Сиз ақлли ва тадбиркорсиз. Эга: Гўё Навоий ва Бойқаро қаршимда эди. Ҳол: Сув ўйноқлаб, кўпикланиб оқарди. Тўлдирувчи: У қалам, дафтар, ручка олди. Аниқловчи: Насибанинг ва Кариманинг опалари келди. Ундовлар: Азиз дўстлар, юртдошлар, сизларни соғиниб яшадим. Кўринадики, гапнинг конструктив бўлаклари ҳам, ноконструктив бўлаклари ҳам уюшиши мумкин. Уюшиқ сўзшакллар бир бутун ҳолда, яхлит узв сифатида гап структур қолипига бевосита (уюшиқ кесим, эга, ҳол) ёки билвосита (тўлдирувчи, аниқловчи ва бошқа сўз кенгайтирувчилари) дахлдор бўлади. Тенгланиш қаторидаги сўзшакллар синтактик жиҳатдан бир хил мавқега эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Яъни улар бир ҳоким узвга тобеланишса ва ўзаро тенг алоқага киришишса-да, синтактик вазифа жиҳатдан фарқланади. Масалан: Ҳар жойда ва ҳар кимга сен ҳақингда гапирдим. Бундаги ҳар жойда ва ҳар кимга сўз шакллари www.arxiv.uz ўзаро тенг алоқага киришган, лекин бири гап кенгайтирувчиси (ҳар жойда ), иккинчиси эса сўз кенгайтирувчиси ( ҳар кимга ) дир. Бундай тенгланиш қатори уюшмаган тенгланиш қатори дейилади. Уюшмаган тенгланиш қатори аъзоларининг ҳар бири ҳар хил лисоний-синтактик ўринларнинг тўлдирувчилари-дир. Хусусан, мазкур гапдаги ҳар жойда сўз шакли гап лисоний структурасидаги ҳол ўрнини тўлдирса, ҳар кимга сўзшакли гап марказидаги атов бирлиги ( W ) нинг кенгайтирувчиси, гап лисоний структурасига бевосита дахлдор бўлмаган узвдир. Тенгланган сўз шаклларининг ҳар бири кенгайган бўлиши ҳам мумкин: 1 . У денгиз қиёфасини касб этган кенг пахтазорга ва ундаги марра учун куйиб-пишаётган теримчиларга узоқ тикилди. 2.Шўх йигитлар, эрка қизлар қувнашар. Уюшган сўзшакллар. Уюшган сўзшакллар ҳар доим синтактик мавқе ва морфологик шаклланиш жиҳатидан бир хил бўлади. Улар бошқа сўз билан боғланишда тенглик сақлайди. Аммо уларнинг қандай сўз билан ифодаланиши - сўз туркумлари жиҳатдан бир хил бўлиши ва, демак, бир хил сўроққа жавоб бўлиши шарт эмас: Сени (олмош) ва Саломатнинг укасини (от) тақдирлашади. Уюшган сўзшаклларининг охиргиси тегишли грамматик шаклни олиб, олдингилари олмаган бўлиши ҳам мумкин: Майдонни бегона ўт, тош ва ҳар хил чиқиндилардан тозаладик. Бунда уюшган сўзшаклларининг охиргиси ( чиқиндилардан ) чиқиш келишиги билан шаклланган. Бу уюшган сўзшаклларнинг грамматик шаклланиши ҳар хил бўлиши ҳам мумкин дегани эмас. Чунки охирги сўзшаклдаги чиқиш келишиги уюшган сўзларнинг бошқаларига ҳам тегишли. Фақат нутқий тежам грамматик кўрсаткичнинг барча сўзшаклларда такрорланишига монелик қилади. Уюшиқ сўзшаклларнинг муҳим нутқий белгиларидан бири санаш оҳанги билан айтилишидир. Санаш оҳанги бўлмаса, синтактик мавқе, грамматик шакл ва ифодаланиш жиҳатлари бир хиллигига қарамасдан сўзшакллар уюшиқ саналмайди. Масалан, Менинг диққатимни думалоқ оппоқ тошлар тортди гапидаги думалоқ ва оппоқ сўзшакллари тошлар сўзшаклларига тобеланиб, ифодаланиш ва грамматик шакл жиҳатдан бир хилдир. Бироқ уюштирувчи (санаш) оҳангисиз улар уюшмаган кенгайтирувчилардир. Демак, синтактик мавқе, грамматик шакл бир хиллиги ва уюштирувчи оҳангга эгалик уюшган тенгланиш қаторининг зарурий белгисидир. www.arxiv.uz Уюшиқ кесимларнинг ўзига хос хусусиятлари. Уюшган эга, ҳол, тўлдирувчи ва аниқловчиларда тегишли грамматик шакл ҳар бир сўз шаклда алоҳида-алоҳида мавжуд бўлиши ҳам, фақат охиргисида бўлиб, олдингиларида бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ уюшган кесимларда кесимлик шакллари билан фақат о х и р г и к е с и м шаклланган, бошқалари эса бу қўшимчаларни олмаган бўлади. 1.Бизнинг ёшлар доно ва зуккодирлар. 2.Дўкондорлар молини мақтаб ва харидорларни чорлаб турардилар. 3 . Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан боришимиз ва масалага ойдинлик киритишимиз лозим. Сўз кесимлик кўрсаткичлари билан шаклланган ва кесимлик синтактик позициясини эгаллаган бўлса, у алоҳида ҳукм ва тугал маъно ифодалайди ҳамда гап ҳосил қилади. Юқорида келтирилган гапда ҳам уюшган кесимларнинг барчаси [ P m ] кўрсаткичлари билан шакллантирилганда, уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида гапни ҳосил қилади ва натижада қўшма гап вужудга келади. Қиёсланг: 1.Сиз аълочи ва жамоатчи кишисиз (уюшиқ кесимли гап) - Сиз аълочисиз ва жамоатчисиз (қўшма гап) . 2. У вақтларда отам косиб, онам сувоқчи эди (уюшган содда гап) - У вақтларда отаси косиб эди ва онаси сувоқчи эди (қўшма гап). Иккинчи гапнинг ҳар бир кесимини [ P m ] билан тўла шакллантириб, қўшма гап тарзида қўллаш услубий ғализликни келтириб чиқаради. Шу боис ушбу ўринда қўшма гап эмас, балки уюшиқ кесимли содда гапни ишлатиш ўнғайдир. Уюшиқ кесимларнинг ҳар хил суз туркумлар билан ифодаланиши ҳам учрайдиган ҳодиса. Бу от ва олмошларда мавжуд: Таниганим билганим сен ва Салимдир. Бироқ феъл ва бошқа туркум сўзлари уюшиқ кесим ҳосил қила олмайди. Чунки от ва феъл бошқача ва қолган туркумлар бошқача тусланишга эга бўлади: Итингдурман ва бўзлагайдирман. Бу гапда кесимлик кўрсаткичларини иккала сўзшакл учун битта қилиб бўлмайди: Итингдур ва бўзлагайдирман каби. Уюшиқ кесимларнинг олдин турганлари -и(б) шаклли равишдош билан ифодаланганда ҳол билан монанд бўлиб қолади: 1.У кўрқиб бақириб юборди. 2.У таниб, билиб, сўйрай бошлади. Ҳар иккала қўлланишда ҳам феъл сўзшакллар бир-бирига ўхшайди. Бироқ гаплардан биринчисида феъллар ҳол ( кўриб ) ва кесим ( бақириб юборди ) вазифаларида. Кейинги гапда эса уюшиқ кесимлар мавжуд. www.arxiv.uz Бироқ биринчи гапда уюшиқликнинг зарурий белгиси - уюштирувчи оҳанг мавжуд эмас. Тенгланиш қаторида боғловчилар. Тенгланиш қатори боғловчили ёки боғловчисиз бўлиши мумкин. Боғловчисиз қатор фақат оҳанг ёрдамида ҳосил қилинади: 1.Карима, Салима, Ҳалима боққа жўнадилар. 2. У таниб, билиб, сўрай бошлади. Боғловчили қатор боғловчи воситалар ёрдамида ҳосил қилинади: 1.Эшикдан ёш йигит ва чол кириб келди. 2. Фарзандларимиз доно ва бахтиёрдирлар. Тенгланиш қатори нисбатан чекланмаган миқдордаги аъзолардан ёки чекланган аъзодан ташкил топиши мумкин. Бу аъзолараро муносабатларнинг тури билан боғлиқ. Шундай тенгланиш қатори мавжудки, бунда бемалол қаторни тўлдириш, янги аъзолар билан давом эттириш мумкин бўлади: У кўк, қора, қизил қаламлар олди. Бундай тенгланиш қатори очиқ қатор дейилади. Очиқ қатор шундай аъзолардан тузиладики, бунда бир аъзо бошқаларига қандай муносабатда бўлса, бошқа аъзолар ҳам унга шундай муносабатда бўлади. Ёпиқ қатор эса шундай аъзолардан ташкил топадики, уларда қатордаги аъзоларининг тақсимланган бўлади: бир аъзо иккинчисига бошқача, иккинчиси биринчисига бошқача муносабатда бўлади. Боғда нафақат олма, балки нок ҳам ўсади. Очиқ тенгланиш қаторида тартиб, асосан, эркин: боғда ўрик, олма, шафтоли ўсади гапини боғда ўрик, олма, шафтоли, балки нок ҳам ўсади тарзида берилса ҳам, мазмунга путур етмайди. Ёпиқ тенгланиш қаторида тартиб, кўпинча, қатъий бўлади. Боғда шафтоли, олма, балки нок ҳам ўсади гапи Боғда нафақат нок, балки олма ҳам ўсади кўринишини олса, аввалги мазмунни бермайди ( Қиёсланг : пишириб, еди - еб пиширди, тўй ва тамоша - тамоша ва тўй) . Баъзи боғловчилар фақат очиқ қаторни, баъзилари эса фақат ёпиқ қаторни ташкил этади. Айирув боғловчилар очиқ қаторни ташкил қилади: 1.Биз учун мактаб ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат иши бўлмоғи лозим. 2.Бунда бор на офат, на ғурбат, на ғам. Бириктирув ва зидлов боғловчилари ё ёпиқ қаторни ташкил этади, ёки қаторни ёпади. Ёпиқ қаторни ташкил этиш: Гуллар ва майсалар ажиб бир гузаллик бахш этарди. Қаторни ёпиш: Гуллар, райҳонлар ва майсалар ажиб бир гўзаллик бахш этарди. www.arxiv.uz Тенгланиш қаторининг ҳар иккала тури - очиқ қатор ҳам, ёпиқ қатор ҳам боғловчисиз бўлиши мумкин. 1. Боғловчили очиқ қатор . Айрим боғловчилар тенглик муносабатига киришаётган ҳар бир сўзшакл учун қўлланилиб, қаторни бемалол давом эттириши мумкин: Салим ҳам ўқийди, ҳам ишлайди, ҳам даволанади гапида очиқ қаторни ташкил этувчи боғловчилар, айтилганидек, асосан, айирув боғловчилар ва ҳам юкламасидир. 2. Боғловчисиз очиқ қатор. Боғловчисиз очиқ қаторни ташкил этувчи аъзолар ўзаро уюштирувчи оҳанг ёрдамида боғланади: Муҳайё, Сурайё, Раъно, Муқаддас, Кўзимни яшнатиб кийибсиз атлас. 2.1. Боғловчисиз очиқ қаторнинг икки тури мавжуд: а)ҳар хил предмет, белги ва шу кабилар саналади: Нонсиз, тузсиз, сувсиз уч кун қийналди . б)даражаланувчи, кўпаювчи, тўлдирувчи аъзолар саналади: Тутаб, бурқсиб, ёниб, куйди бечора . 2.1.Ёпиқ боғловчили қатор аъзолари орасида: а) уйғунлик ( Ҳаким қаттиққул ва жиддий эди) ; б) зидлик ( Секин, аммо чиройли ёзади) маънолари мавжуд. 2.2.Боғловчисиз ёпиқ қаторда тенгланувчи аъзолар жуфтлашади: 1.Эрта-индин келарман (эрта ёки индин келарман ). Баъзан айрим воситалар ҳам боғловчисиз қаторни ташкил қилишда қўлланилади: Сенга эмас, қизимга айтаман . Ундалма Гап ундалма билан ҳам кенгайиши мумкин. Ундалма гап таркибидаги II шахс кишилик олмоши бўлган сўзшакл маъносини муайянлаштирувчи унсур бўлиб, у мантиқан сўз кенгайтирувчиси мақомида бўлади. Бироқ у кенгаяётган сўз билан боғланганда, грамматик алоқага эга эмас. Ундалма мазмунан боғланган сўзшакл нутқ йўналтирилган шахс ёки нарса предметни ифодалайди. Ундалма вазифасида, одатда, бош келишикдаги от, баъзан отлашган сўзшакллар келади. Демак, ундалма гап лисоний структурасига бевосита дахлдор бўлмаган, гап таркибидаги ифодаланган ёки ифодаланмаган иккинчи www.arxiv.uz шахс олмошининг сўз кенгайтирувчиси ҳисобланади. Ажратилган бўлак ажралмиш бўлак билан мазмунангина муносабатга киришганлиги каби, ундалма ҳам нутқ йўналтирилган шахс, предмет билан мазмуний боғланишга эга бўлади. Ундалма кенгайтирган олмош сўзшакл гапнинг барча бўлаклари, бўлакнинг кенгайтирувчилари, қолаверса, бўлак бўлакларининг кенгайтирувчилари бўлиши мумкин. Кесим: Дўстим, ишонганим сизсиз . Эга: Ойбек, (сен) мактабга кечикяпсан. Ҳол: Салим, сен туфайли муродимга етдим. Аниқловчи: Гулбадан, сенинг муҳаббатинг дилингда пинҳон. Тўлдирувчи: Қарчиғай чангалим, сенга йўл бўлсин . Ундалма қўлланганда у кенгайтирган сўз тушиб қолиши ҳам мумкин. 1 . Эй Шарқнинг бўстони, дилимга пайванд! 2.Кел, эй Фурқат, суханни мухтасар қил. Сўзловчининг нутқи қаратилган шахсҒпредметни ифодаловчи сўзшакл гап таркибида йўқ бўлиши ва уни тиклаб ҳам бўлмаслиги мумкин: 1. Ҳай қизлар, мана бўлди пора-пора паранжи. 2. Йигитча, машина жўнаяпти . Аммо барибир, ундалма ифодаланмаган иккинчи шахс олмоши мазмунининг муайянлаштирувчиси эканлиги маълум бўлиб туради. Ундалма вазифасида қўлланадиган сўзлар: 1.От: Хола, бемаҳалда нима қилиб юрибсиз ? 2.Отлашган сўзлар: 1. Кўрганлар, гапиринг. 2. Тентагим, нима дейсан? 3. Биринчи, мен иккинчи! Ундалма кенгайиши ҳам мумкин: 1. Яхши йигит, севганингдан айрилма. 2. Оқ илон, оппоқ илон, ойдинда ётганинг қани? Ундалма уюшиши ҳам мумкин. Бунда нутқ турли нарсаларга қаратилади . Дарахтлар, бўстонлар, сиздан сўрайман. Ундалма гапнинг барча ўринларида кела олади. Гап бошида келганда уни очади, охирида эса ёпади: 1. Азиз дўстим, омонмисан?- 2.Омонмисан, азиз дўстим. Ундалма мустақил гап мақомини ҳам олиши мумкин: 1. Опа! Сен ҳам одам эдингми? 2.Бола қичқирди: «Дада!» www.arxiv.uz Гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари Кириш кенгайтирувчилар. Маълум бўладики, гап [ P m ] и таркибида майлҒмодаллик маънолари ҳам мавжуд. Модаллик гап кесимини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Тилшуносликда модалликнинг ўзигина гапни ташкил этади деган қарашлар ҳам мавжуд. Чунки гап [ P m ]ида мавжуд ва хилма-хил воситалар билан ифодаланган тахмин, гумон, шубҳа, ишонч, қатъийлик, шарт, истак, тилак, буйруқ, имконият, зарурият, мажбурийлик каби маънолар ифодаланган ҳар қандай ҳукм, фикрда устувор қиймати билан ажралиб туради. Шу боисдан гап таркибида гап бўлаклари билан грамматик алоқага киришмаган, сўз бирикмаси ҳосил қилмаган бўлса- да, [ P m ] даги мазкур маъноларга бевосита дахлдор бўлган субъектив модаллик муносабатини ифодалайдиган атов бирликлари кўплаб учрайди: 1.Ака, бугун ота-оналар йиғилишига дадам борадиларми? - Дадам, албатта, борадилар, балки, онам ҳам борарлар. 2. Тўғри , ёмон одам жазосини тортиши керак, - деди Саида. 3. Бу чол, қизиниг сўзига қараганда, ҳали жуда бақувват экан. 4. Сиз, ўйлаб қарасам , шу лавозимга лойиқ номзод экансиз. Бундай атов бирликлари ва қурилмалар гап таркибига кирар экан, [ P m ] таркибидаги модал ва тасдиқҒинкор маъноларини муайянлаштиради, яъни гапнинг кесими билан мазмунан боғланади. Шу боисдан улар модал ёки кириш кенгайтирувчилар деб аталади. Кириш кенгайтирувчилар гапнинг конструктив бўлаклари саналмиш эга ва ҳоллар каби фақат ва тўғридан-тўғри гап марказига муносабатда бўлади. Бироқ кириш кенгайтирувчилар [ P m ] га грамматик жиҳатдан боғланмаганлиги боис унга нисбатан конструктив сифатини қўллаб бўлмайди. Бироқ, унга зич мазмуний муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, уларни бўлак, гап бўлаги, гап кенгайтирувчиси дейиш мумкин. Демак, кириш кенгайтирувчилар сўз ва гап кенгайтирувчилари оралиғидаги «оралиқ учинчи» бўлганлиги боис уларни гапнинг конструктив бўлмаган бўлаги атамаси билан номлаш мумкин. Атаманинг конструктив бўлмаган деган қисми ҳодисанинг сўз кенгайтирувчилари сифатига эгалигини кўрсатса, бўлак узви гап кенгайтирувчилар сирасига дахлдорлигини билдиради. Киришларнинг гап структур қурилишидаги урнини қуйидагича бериш мумкин: www.arxiv.uz Е Н W P m Кириш Ёки W P m Эга Ҳол Кесим Кириш Кириш кенгайтирувчилар сўз, бирикма ва гап кўринишларида бўлиши мумкин. 1.Фарғонада, балки , балқарсан.(А.О.) 2. Табибнинг таъбирича, шоҳнинг соғайиши учун уч нарса зарур экан. (Эртакдан.) 3. Мен сизга айтсам, бир кунда уч маҳал шаҳарга қатнашнинг ўзи бўлмайди.(Самар Нурий.) Шу сабабли кириш кенгайтирувчилар кириш сўз, кириш бирикма, кириш гап каби турларга бўлиб ўрганилади. Аслида барча кириш кенгайтирувчилар номинатив бирликлардир. Гарчи уларнинг айрим кўринишлари гап характерида бўлса-да, уларни том маънодаги гап деб бўлмайди. Масалан, юқорида келтирилган, мен сизга айтсам қурилмаси мазкур гап таркибида шаклан гап кўринишида бўлса-да, унинг зиммасига фикр ифодалаш, ахборат узатиш вазифаси юклатилмаган. Унда [ P m ] шакли мавжуд бўлса-да, унда тегишли маънолар воқеланиши ўта кучсизланган. Шу боисдан ундаги [ P m ] шакллари ва унга мос гап кенгайтирувчилари ўзгартириб кўрилса, унинг киришлик моҳияти бутунлай йўқолади. Кириш кенгайтирувчиларнинг умумий ва хос хусусиятлари қуйидагилар: 1. Кириш гап таркибига муайян денотатив маънолари билан кирмайди. Масалан, юқорида келтирилган Мен сизга айтсам кириш гапидаги сўзларда ҳаракат, ҳаракатни бажарувчи шахс, объект каби маънолар ифодаланмаган. Унда бир бутун ҳолда «ишонтириш» модал маъноси мавжуд. 2. Грамматик шаклланганлик нуқтаи назаридан киришлар ранг- барангдир. Унда тусланган феъллар ҳам ( айтсам ), тусланмаган феъллар ҳам ( шундай қилиб ), отлар ҳам ( чамаси ), олмошлар ҳам ( менингча ) кириш вазифасида келади. Аммо улар, айтилганидек, баъзан қисман, баъзан бутунлай ўз луғавий маъносини йўқотиб, парадигмасидан вақтинча узилган бўлади. www.arxiv.uz 3. Кириш кенгайтирувчиларнинг барчаси ўзига хос ягона «сўзловчининг ўз фикрига муносабатини билдириш» умумий маъноси остида бирлашади. 4. Кириш кенгайтирувчиларнинг гапдаги ўрни қатъий эмас. Бу белгиларнинг барчаси кириш кенгайтирувчиларни ўзига хос луғавий-синтактик гуруҳни ташкил этишини кўрсатади. Кириш кенгайтирувчилар гапда қуйидаги маъноларни ифодалайди. 1. Таъкидлаш, тингловчининг диққатини баён қилинаётган фикрга тортиш. такрорлайман, муҳими, ишонсангиз, масалан, мисол учун, таъкидлайман, айтиш керакки. 2. Субъектив муносабат, ҳис-туйғуларни ифодалаш. б ахтимизга, бахтга қарши, уйлайман, умид қиламан, ўйлайманки, шубҳасиз, эҳтимол, шу маънода, қайсидир маънода, афсуски, аттанг, эссиз. 3. Фикрни баён қилиш усулига муносабат: тўғрисини айтганда, бир сўз билан айтганда, содда қилиб айтганда, аниқроғи, қисқаси, гапнинг индаллоси. 4. Фикрнинг боғланишини, матн таркибий қисмлари орасида муносабат, ички алоқа кабиларга сўзловчининг қандай қарашини: демак, хулоса, сабаби, шундай қилиб, кўринадики, маълум бўладики, бунинг устига, одатда. 5. Айтилаётган фикрнинг кимга тегишли эканлигини билдирувчи сўзлар: менимча, фикримча, унинг сўзига қараганда, айтишларича, хабар беришига қараганда. 6. Фикрнинг тартибини, изчиллигини билдирадиган сўзлар: биринчидан, аввало, иккинчидан. Киритма қурилмалар. Киритма қурилмалар гап ҳолатида бўлиб, нутқда гапдан англашилаётган фикрга қўшимча тариқасидаги янги фикрни баён этиш воситасидир. Киритмалар кириш гаплардан ўзининг гаплик моҳиятига тўла эгалиги (кириш гаплар гарчи шаклан гап тарзида бўлса-да, кўпроқ кириш сўзлик табиатига эга бўлади), асосий гап билан мазмуний боғликликнинг ўзига хослиги билан ажралиб туради: Бувамга (ҳамма банд бўлганлиги учун) мен қарашиб турадиган бўлдим. Бу гапдаги ҳамма банд бўлганлиги учун қурилмаси киритма гап бўлиб, у асосий гап билан грамматик жиҳатдан боғланмаса-да, мазмунан ундан англашилган воқеаҒҳодисанинг сабабини билдириб, мазмунан қўшма гапларда бўлгани каби изоҳлаш вазифасини ўтамоқда. Киритма гапнинг нисбий мустақиллиги гап оҳангидан ҳам англашилиб туради. www.arxiv.uz Киритма гапнинг қўшма гап таркибидаги содда гапдан фарқи унинг маълум гапга нутқ моментида туғилиб қолган эҳтиёжга кўра кутилмаган тарзда бирдан киритилишидир. Бу уни соф нутқий ҳодисадек тасаввур қилишга олиб келади. Бироқ сўзловчи онгида киритма қурилмаларни гапга киритиш кўникма ва малакаси мавжуд бўлиб, бу унинг лисоний ҳодиса тажаллиси эканлигидан, лисонда унинг нутқий қўлланиш андозаси мавжудлигидан далолат беради. Киритма қурилмаларнинг ўрни ҳам гап таркибида қатъийдир. У асосий фикрга қўшимча, илова фикрни ифодалаганлиги боис гап аввалида кела олмайди. Чунки асосий фикр бошланмасдан илова фикрни бериш ноўриндир. Шунингдек, киритма гап охирида ҳам бўлмайди. Киритма гапларнинг яна бир хусусияти унинг йиғиқ (кесимдангина иборат) бўлмаслигидир. 1.Ялпиз (чўл ялпизини айтганим йўқ) ошга солинади. 2. Ўша ёш болани (у ота-онасиз қолган эди) бойга қарол қилиб беришди. Чунки, биринчидан, фикр қўшимча бўлса-да, у муҳим, шу боисдан, одатда, уни фақат кесим билан беришнинг имкони йўқ. Иккинчидан, киритма бир сўз билан берилса, у ажратилган бўлакка айланиб қолади: Онам (ўгай) мени кўп уришарди. Бундай кўринишдаги ажратилган бўлак баъзи дарслик ва қўлланмаларда киритма гап сифатида талқин қилинади. Бироқ Отам (ўгай) қазо қилди гапида ўгай бирлиги ажратилган аниқловчидир ( Байроқ, ҳаво ранг, ҳилпирамоқда гапидаги каби ). Демак, киритма қурилмали гаплар моҳиятан қўшма гапларга ўхшайди. Бироқ грамматик шакл ва интонацион ўзига хослик уларни фарқловчи белгидир. Мисол сифатида Ўрмондан (у ерда йиртқич ҳайвонлар бор эди) бўкирган овозлар эшитиларди гапини олайлик. Гап мазмунини Ўрмонда йиртқич ҳайвонлар бор, шунинг учун у ерда бўкирган овозлар эшитиларди дея тушуниш мумкин. Бироқ уни Ўрмонда бўкирган овозлар эшитиларди, у ерда йиртқич ҳайвонлар бор эди тарзида ўзгартирилса, гаплардаги грамматик мустақиллик кучайиб, уларда қўшма гаплик хусусияти сусайиб, алоҳида содда гапларга интилиш ўсади. Гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари Ифода мақсадига кўра гапларнинг турланиши соф нутқий ҳодисадир. Сўзловчи нутқ жараёнида фикр ифодалаш билан бирга, маълум бир www.arxiv.uz мақсадни кўзлайди ҳам. Гаплар сўзловчининг кўзлаган мақсадига кўра турли-туман бўлади. 1.Дарак гаплар: Узоқдаги залворли тоғлар хаёлимни келдилар босиб. (А.О.) 2.Сўроқ гаплар: Сен баҳорни соғинмадингми?(А.О.) 3.Буйруқ гаплар: Мени кутгил... (К.С.) Аммо бу турлар орасига кескин чегара қўйиб бўлмайди. Бир тур иккинчи тур вазифасини бажаравериши мумкин. Дейлик, шаклан дарак гап сўроқ мазмунини, сўроқ гап эса дарак мазмунини ифодалаши мумкин. Мисоллар: 1. Онани ким севмайди? (шаклан сўроқ, мазмунан дарак.) 2.Дастурхонга қарамайсизми? (шаклан сўроқ, мазмунан буйруқ.) Қарздор деҳқонга бойнинг «Куз келди» деб қичқиргани оддий дарак эмас, балки «Қарзингни тўла!» мазмунидаги буйруқ гапдир. (А.Ғуломов) Қўшма гап таркибидаги содда гапларда ифода мақсади ўзига хосдир. Эргаш гапли қўшма гапларда ифода мақсади бош гапники билан бир бутун ҳолда битта бўлади. Тенг муносабатли қўшма гапларда эса олдин турган гап, одатда, дарак табиатига эга бўлади. Дарак гаплар. Дарак гаплар хабар бериш, бирор ҳодиса ёки далилни тасдиқлаш хусусиятига эга бўлади: 1. Умрим бўйи сени кутарман. 2. Сарви гулру келмади. Дарак гаплар кесимликдаги майл маъноларига кўра турлича бўлиши мумкин: 1. Аниқ хабар: Бола келди . 2. Тахмин: Эртага мажлис бўлар . 3. Истак: бугун бозорга чиқсам . Бу қаторни яна давом эттириш мумкин. Дарак гап истакни ифодалаганда, сўзловчининг тахмин-тилаги ҳақида хабар беради. Истак қатъийлашса, у буйруқ гапга айланиб кетади. Бу билан дарак гап ва буйруқ гаплар бир-бирига яқинлашади: Сен борсанг - Сен бор. Дарак гапда сўз тартиби, одатда, бузилмаган, гап эса дарак интонациясига эга бўлади. Шунингдек, дарак гапнинг кесими ҳам ўзига хосдир. У сўроқ юкламаларидан холи ва аниқлик майли шаклида бўлади. Атов гаплар ва сўз-гаплар ҳам дарак табиатига эга бўлади: 1 . Қиш. 2.Ҳа. 3. Раҳмат. C ўроқ гаплар. Сўроқ гапларда сўроқ маъносига бошқа маънолар ҳам қоришган ҳолда бўлиши мумкин: 1. Сўроқнинг ўзи: Салим келдими? www.arxiv.uz 2. Сўроқ-ҳайрат: Салим келдими? 3. Сўроқ-таажжуб: Ёзда ҳам шундай ёмғир ёғадими? 4. Сўроқ-мамнунлик: Салим тугатдими-а? 5. Сўроқ-гумон: Олиб чиқармикин? 6. Сўроқ-тахмин: Сен олим эмасмисан? 7. Сўроқ-дарак: Тугатдими? (Кўрдингми, тугатди маъносида.) 8. Сўроқ-буйруқ: Тезроқ жўнамайсизми? Сўроқ гаплар кутилаётган жавобга муносабатига кўра уч хил бўлади: 1. Соф сўроқ гаплар жавоб талаб қилади: Бугун қаерга борасан? 2. Риторик сўроқ гаплар жавоб талаб қилмайди ва моҳиятан дарак, шаклан сўроқ гап ҳисобланади: Онани севмайдиган одам одамми? 3. Сўроқ-буйруқ гаплар сўроқ йўли билан буюриш маъносини ифодалайди: Тезроқ келмайсизми ? Сўроқ гаплар мазмун ҳажмига кўра икки хил бўлади: 1. Умумий сўроқ. Бунда нарса ёки ҳодиса тўлалигича аниқланади: Бу нима? Бу китобми? Бунда жавоб кесимга тегишли бўлади. 2. Хусусий сўроқ. Бунда нарса ёки ходисанинг бир томони аниқланади: Бу қандай китоб? Китобнинг варағи қанча? Сен қаердан келдинг? Бунда жавоб сўроқ олмоши билан ифодаланган кесимдан бошқа ҳар қандай бўлак бўлади. Сўроқ гапларда сўроқ маъноси қуйидаги воситаларга таянади: 1. Сўроқ юкламалари. 2. Сўроқ олмошлари. 3. Сўроқ оҳанги. Буйруқ гаплар. Буйруқ гаплар тингловчини бирор предметга бирор ишни бажаришга ундаш, буюриш, қисташ маъноларини ифодалаш учун хизмат қилади. Бундай маъновий кўринишлар турли-тумандир. Шунга кўра буйруқ гап ўз ичида ҳар хил кўринишга эга бўлади. 1. Соф буйруқ: Тез бор! 2. Буйруқ-қисташ: Борсанг-чи! 3. Буйруқ-илтимос: Менга ҳам беринг. 4. Буйруқ-маслаҳат: Яхшиси, уйда қола қол. 5. Буйруқ-тилак: Яшасин тинчлик. 6. Буйруқ-чақириқ: Олға! Буйруқ гапнинг бу турлари оҳанг жиҳатидан фарқланиб туради. www.arxiv.uz Буйруқ гапнинг кесими, одатда, буйруқ майлининг иккинчи шахс, баъзан учинчи шахс шаклидаги феълдан бўлади: Бор! Чекилмасин! Кесим биринчи шахс буйруқ майлидаги феълдан бўлганда, гап оҳангидаги қатъийлик уни буйруқ гапга айлантиради: Номус учун курашайлик! Баъзи ҳолларда аниқлик майлидаги яқин ўтган замон феъли ҳам буйруқни ифодалаши мумкин: Қани, жўнадик! Буйруқ гаплар, кўпинча, ундалмали ва ундовли бўлади: 1.Ҳой, тезроқ юринглар. 2.Бозор, бу ёққа кел! Гапда сўзлар тартиби. Актуал бўлиниш Нутқ индивидуал табиатга эга бўлганлиги боис гапда иштирок этаётган сўзшакллар таркиби ҳам эркиндир. Бироқ бу «эркинлик» ҳеч қачон умумий лисоний қонуниятлар доирасидан ташқарида бўлмайди. Сўзловчининг мақсади, услуб талаблари асосида сўзшакллар умумий тартибга эга бўлади. Ҳар қандай нутқий гап, ўзида маълум воқеликни ифодалаш билан бирга, сўзловчининг ахборот мақсадини ҳам намоён қилади. Масалан, Жамшид мактабга кетди гапида, Жамшиднинг мактабга кетиши воқелиги қайд қилиниши билан бирга, сўзловчининг тингловчига Жамшиднинг қаерга кетганлиги ҳақидаги маълумотни етказиш нияти ҳам ўз аксини топган. Шу боисдан гап Жамшид қаерга кетди? сўроғига жавоб бўлади. Демак, ушбу гапдаги воқелик Жамшиднинг қаерга кетганлиги эмас, балки кимнинг қаерга кетганлиги, сўзловчининг ахборот мақсади эса Жамшиднинг қаерга кетганлиги ҳақидаги маълумотни тингловчига етказишдир. Гапни Мактабга Жамшид кетди шаклида ўзгартирсак, воқелик олдинги гапдаги билан бир хил, бироқ сўзловчининг ахборот мақсади Мактабга ким кетди? сўроғи орқали муайянлашади. Биринчи гапда ҳаракатнинг йўналиши, иккинчи гапда ҳаракатнинг бажарувчиси ахборот мўлжалидир. Гапнинг ахборот вазифаси нуқтаи назаридан тузилиши актуал тузилиш дейилади. Актуал тузилманинг таркибий қисмлари актуал бўлаклар дейилади. Актуал вазифа нуқтаи назаридан гапни ташкил этувчи унсурлар тема (маълум) ва рема (янги) қисмларга бўлинади. Гапнинг рема қисми коммуникатив (ахборот) нуқтаи назардан аҳамиятли бўлади. Савол ана шу ремани аниқлаш учун берилади. Гапнинг тема қисми маълум бўлганлиги сўроқ гапда айнан такрорланади. Юқоридаги гапларда тема-рематик (актуал) бўлиниш қуйидагича: www.arxiv.uz тема рема Салим мактабга кетди мактабга Салим кетди Гапнинг актуал бўлиниши мантиқий бирлик бўлган ҳукмнинг бўлакланиши (субъект ва предикатга бўлиниш) га ўхшайди. Шу боисдан айрим тилшунослар актуал бўлиниш сатҳини мантиқий- грамматик сатҳ деб ҳам номлайди. Актуал бўлиниш соф нутқий ҳодисадир. Лекин актуаллашиш лисоний структурадан мутлақо узилган дейиш нотўғри. Ҳар қандай ҳодиса муайян моҳиятнинг намояндаси бўлганлиги каби актуаллашиш ҳам конструктив-синтактик сатҳдан бутунлай узилмаган. Актуаллашишда гапнинг лисоний структураси унсурлари бўлмиш кесим, эга, ҳол ўринлари тўлдирувчилари ёки бу тўлдирувчилар кенгайтирувчиларининг коммуникатив аҳамияти актуал бўлинишни келтириб чиқаради. Шу боисдан актуаллашишнинг лисоний асоси конструктив-синтактик лисоний сатҳ, актуаллашиш жараёни эса коммуникатив-синтактик сатҳ деб юритилади. Актуал бўлиниш талаби билан гапда сўзшаклларнинг тартиби ҳар хил бўлади. Гапнинг конструктив ва ноконструктив бўлаклари турлича жойлашади. Бунинг синтактик қурилишга дахли йўқ. Тартиб ўзгариши билан гап синтактик қурилишига путур етмайди. Гапда сўзшакллар тартиби актуал бўлиниш билан чамбарчас боғлиқ. Гапдаги сўзшакллар ўзларининг тема ёки ремага киришига кўра жойлашади. Ахборотнинг тингловчига маълум парчаларини ифодаловчи сўзшакллар гап бошида келади. Тема (маълум) ҳақида ахборот берувчи бўлиб, рема эса гап охирида, темадан сўнг келади. Бу изчилликнинг бузилиши ё услубий бўёқдорлик учун хизмат қилади, ёки мантиқий бузилишни келтириб чиқаради. Агар эга гуруҳи тема, кесим гуруҳи рема бўлса, актуал бўлиниш синтактик бўлиниш билан мувофиқ келади. Масалан, Ўқувчилар шодланишди (эга-кесим, тема-рема) Қуйидаги гапларнинг тема-рематик бўлинишини қиёсланг: www.arxiv.uz Тема Рема 1 . 2 . 3 . Фермерлар Бу йил Пахтадан фермерлар бу йил мўл ҳосил олдилар бу йил пахтадан мўл ҳосил олдилар фермерлар пахтадан мўл ҳосил олдилар Биринчи жумлада тема гапнинг эгаси билан мувофиқ келади. Кейинги гаплдарда актуал ва синтактик бўлиниш номувофиқлиги юз берган. Демак, маълум бўладики, гапдаги сўзшакллар ўрни ўзгаргани билан синтактик структурада ўзгариш юз бермайди. Актуал бўлинишда эса у муҳим аҳамиятга эга бўлади. Актуаллаштирувчилар қаторида тартибдан ташқари бошқа воситалар ҳам булиши мумкин. Улар устивор қиймат касб этганда, тартибнинг роли сусаяди. Муҳим актуаллаштирувчилар қаторига фонетик, лексик ва грамматик актуаллаштирувчиларни киритса булади. 1. Просодик актуаллаштирувчи воситалар. Бундай актуаллаштирувчи воситалар сирасига мантиқий урғу ва у билан боғлиқ бўлган нутқ темпи ҳамда пауза киради. Гапда нечта сўзшакл бўлса, шунча миқдорда сўз урғуси бўлади. Бироқ гап қанчалик даражада ёйиқ ёки йиғиқ бўлишидан қатъи назар унда мантиқий урғу битта бўлади. Қайси сўзшакл мантиқий урғу олса, шу сўзшакл рема, гапнинг қолган қисми эса тема ҳисобланади. Фақат эга ва кесимдан иборат гапларда қайси бўлак мантиқий урғу олса, у рема мақомини олади. 1. Гули келди . Гули - тема , келди - рема . 2. Гули келди. Гули - рема , келди - тема. Эмфатик эмоционал урғу. Эмфатик урғу ҳам гапдаги маълум бир сўзшаклни ажратиб кўрсатади. Бу билан у мантиқий урғуга ўхшаб кетади. Бироқ, мантиқий урғудан фарқли ўлароқ, эмфатик урғуда ҳиссийлик кучли бўлади. Ўзбек тилида эмфатик урғу остидаги сўз таркибидаги унли ёки ундош чўзилади. Масалан: Ҳаво т-о-за экан. Ч- и-ройли қиз келди. Сўзларни такрорлаш натижасида ҳам эмфатиклик ифодаланади: Мен борсам, мен. www.arxiv.uz Мантиқий ва эмфатик урғу остидаги сўзларда пауза ҳам кўмаклашувчи восита сифатида қатнашади. Бу урғуни олган сўзлардан олдин кўп ҳолларда пауза пайдо бўлади. 2.Лексик ва грамматик актуаллаштирувчи воситалар. Маълум сўзшаклнинг актуаллашишида ўзбек тилидаги турли луғавий ва грамматик шакллар ҳам иштирок этади. Бу воситалар мантиқий урғули сўзшакл билан келиб, мантиқий ёрдамчи актуаллаштирувчи восита ҳисобланади. Буларга фақат, ёлғиз, ҳатто, ўзи сўзлари ва - гина, -оқ , -ёқ қўшимчалари киради. 1. Ҳатто Жавоҳир ўқиди. 2. Сарвар ҳам келди. 3. Аслиддин ҳам ўқиди, ҳам ёзди. 4. Мен ўзим айтаман. 5. Шерзоднинг ўзи гина тушунади. Бу луғавий-грамматик восита билан келган бўлак мантиқий урғу олиб актуаллашади - ремага айланади. Коммуникатив бўлинмас гаплар. Ҳар қандай гап ҳам тема - рематик бўлинишга эга бўлавермайди. Шундай кўринишдаги гаплар ҳам борки, уларни коммуникатив бўлинмас гаплар дейиш мумкин. Бундай гапларда тема (маълум ахборот) бўлмайди. Гап бутунича ремадангина иборат бўлади. Бундай гапларнинг ахборот васифаси бирор воқеа-ҳодисанинг мавжудлиги ёки вужудга келганлигини ифодалашдан иборат бўлади. 1. Бугун стадионга борилади. 2.Баҳор. 3. Иссиқ бошланди. 4. Тез тонг отди. 5. Раҳмат. Коммуникатив яхлитлик гапларнинг кўпроқ бир таркиблилиги билан алоқадор бўлади. Икки таркибли феъл кесимли гапларда бу гап семантикаси билан боғланган бўлади. 1.Тонг отди. 2.Шом тушди. Бундай гапларнинг семантик структураси деярли бир таркибли гапларга яқинлашиб қолади. Нутқий гапларнинг эмоционалликка кўра турлари Нутқий гаплар эмоционалликка муносабат нуқтаи назаридан иккига бўлинади: 1. Ҳис- ҳаяжонли гаплар. 2. Ҳис- ҳаяжонсиз гаплар. Гаплар, ифода мақсадига кўра қандай гап бўлишидан қатъи назар, ҳис-ҳаяжонли ёки ҳис-ҳаяжонсиз бўлади. Қиёсланг: 1. Мен келтираман - ифода мақсадига кўра дарак гап, эмоционалликка кўра www.arxiv.uz ҳис-хаяжонсиз гап. 2. Мен келтираман! - ифода мақсадига кўра дарак гап, эмоционалликка кўра ҳис-ҳаяжон гап. Ҳис-ҳаяжонли гапларда, фикр билан биргаликда, сўзловчининг кучли ҳис-туйғулари ҳам намоён бўлади. Демак, дарак, сўроқ, буйруқ гапларга махсус оҳанг берилиши натижасида ҳис-ҳаяжонсиз гаплар ҳис-ҳаяжонли гапларга айланади. 1. Футбол бошланди! 2. Отам келдими?! 3. Ҳайда! Дарак гаплар, кўпинча, ҳис-ҳаяжонсиз, буйруқ гаплар эса ҳис-ҳаяжонли бўлади. Ҳис-ҳаяжонли гаплар ҳис-ҳаяжон даражасига кўра иккига бўлинади: 1. Фикрни ҳис-ҳаяжон билан ифодаловчи гаплар: Футбол бошланди! Мен келтираман! 2. Сўзловчининг эмоционал туйғуларини ифодаловчи гаплар: Оҳ! Тўй муборак! Ура! Ҳис-ҳаяжон гапларнинг ўзига хос фонетик, лексик ва грамматик белгилари бор: 1. Махсус оҳангга эгалик. 2. Ҳис-ҳаяжон ифодаловчи сўзларнинг гап таркибида бўлиши: эҳ, оҳ, нақадар, қанийди ва ҳоказо. 3. Гап бўлаклари тартибининг ўзгариши: Олтин бу водийлар, жон Ўзбекистон! 4. Эмфатик урғу олган сўзларни такрорлаш: Сиздан сўрадим, сиздан. 5. Ҳис-ҳаяжон гаплар, кўпинча, бир таркибли бўлади: Ура! Дунай! Дунай !