logo

Равишларнинг ясалиши. Равишларнинг тузилиш жихатдан турлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

45 KB
www.arxiv.uz Равишларнинг ясалиши. Равишларнинг тузилиш жиҳатдан турлари Режа: 1. Равишларнинг ясалиши; а) аффиксация усули билан равиш ясаш; б) композиция усули билан равиш ясаш. 2. Равишларнинг тузилиш жиҳатдан турлари: содда, қўшма, мураккаб, жуфт-такрорий равишлар. 3. Равишларда модал форма ясалиши. www.arxiv.uz 1. Равишларнинг ясалиши . Ўзбек тилида равиш бошқа сўз туркумлари сингари икки хил усул билан ясалади: а) морфологик ёки аффиксация усули; б) синтактик ёки композиция усули. Морфологик ёки аффиксация усули билан равиш ясаш одатдагидек негизга ясовчи аффикс қўшиш билан равиш ҳосил қилишдир. Равиш ясович аффикслар кўпинча отларга, баъзан эса сон, олмош, сифатга, феълнинг сифатдош, ҳаракат номи феълларига қўшилади. Бундай йўл билан кўпинча ҳолат равишлари ясалади: Бу аффикслар: - ан: мажбуран, қисман, тамоман каби. - сиз: тўхтовсиз, тўловсиз каби. - лаб: яхшилаб, аравалаб, кўплаб каби. - ча: янгича, ўзбекча, чопганича каби. - ларча: дўстларча, қаҳрамонларча каби. - н(-ин): кечин, қишин, ёзин каби. - инча: яширинча, кўпинча каби - лигича: тирклигича, бутунлигича каби. - она: шукурона, мардона, дўстона каби. - лай(-лайин): бутунлай, тириклайин каби. - дай(-дек): қушдай, тухумдек каби. Синтактик ёки композиция усул билан қўшма, мураккаб ва жуфт равишлар ясалади. Қўшма равиш ҳар бирини айрим, эркин қўллаб бўлмайдиган икки сўзнинг бирикиб кетишидан ҳосил бўлган ва ҳаракатнинг битта белгисини ифодалайдиган янги равишдир. Қўшма равиш қуйидагича ясалади; 1) ўрин, пайт маъносига эга бўлган сўзлар ёки сўроқ олмошидан олдин -алла элементини қўшиш билан: аллақайда, алланечук, аллақачон каби. www.arxiv.uz 2) бир ёки оз сўзи билан мустақил ишлатилмайдиган сўзни бириктириш билан: бирмунча, озмунча, биратўла, бирваракай, бирпас каби. Мураккаб равиш ҳар бирини айрим ва эркин қўллаш мумкин бўлган икки сўз (ёки сўз формасининг) бирикиб, ҳаракатнинг битта белгисини ифодалайдиган янги равишдир. Мураккаб равиш тубандагича ясалади: 1) ўрин, пайт маъносидаги сўзлар ёки сўроқ олмоши олдидан ўз маъносини, мустақиллигини ва урғусини сақлаган ҳар, ҳеч, бир сўзларини келтириш билан :ҳар вақт, ҳар қачон, ҳар дам, ҳар гал, ҳар замон, бир лаҳза, бир оз, бир йўла, бир замон, бир зум, бир нафас, бир ёққа, ҳеч вақт, ҳеч қачон каби; 2) ўз лексик маъносини сақлаган сўз формаларининг аниқловчи- аниқланмиш муносабатидан, бирикишидан ҳам мураккаб равиш ҳосил бўлади: ҳамма вақт, ўтган кун(й), шу заҳоти, тунов кун, куни кеча, шу ерда, бу ерга, бу ёқдан кабилар. Жуфт равиши икки сўзнинг тенг боғланишидан ясалган равишдир. Жуфт равиш қуйидагича ясалади: 1) маънодош сўзлардан: аста-секин, эсон-омон, очиқ-ойдин, узил-кесил каби. 2) қарама-қарши маъноли сўзлардан: қишин-ёзин, остин-устин, очин- тўкин каби 3) жуфт равишларнинг баъзилари отларни, олмошларни ўрин келишикларидан бирида такрорлаш орқали ёки –ма, -ба элементи билан такрорлаш орқали ҳам ясалади: кўпдан-кўп, йилдан-йилга, шундан-шунга, юзма-юз, кўчама-кўча каби. Бундай равиш ҳаракатнинг бажарилиш усулини, ҳолатини англатади. Маълум синтактик шароит туфайли равишларнинг кўп қисми бошқа сўз туркумларидан кўчган. Равишга кўчиш ҳодисаси деярли барча мустақил сўзларда мавжуд. Бундай сўзларнинг маълум келишик ёки эгалик формасида "қотиб қолиб", ўз туркуми маъносини йўқотиши, маълум бир синтактик www.arxiv.uz вазифа билан (ҳол вазифаси билан) чекланиб қолиши катта роль ўйнайди. Жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги III шахс эгалик формаси ана шундай хусусиятга эга. Шу йўл билан отлар ( кунда, кунига, кундузи, олға, орқага каби), сифатлар (янгидан, яқиндан каби), сонлар (бирдан, бирга каби), феъллар (ўта каби) равишга кўчган – равиш бўлиб қолган. Равишларда модал форма ясалиши . Қиёс қилинмаган ҳаракат (ёки предмет) белгисининг одатдаги миқдордан кам эканлиги, ноаниқлиги, белгига муносабат каби модал маънолар –роқ, - гина(-кина,-қина) аффикслари орқали ифодаланади: Масалан : кўпроқ, озроқ, секинроқ, кўпгина, андаккина каби. Қиёс қилинмаган белгининг кучлилиги, такрорланиб туриши, сифатларда бўлганидек, жуда, ниҳоятда, беҳад, ғоя каби даража равишларини бошқа равишларнинг олдидан келтириш билан ёки равишларни такрорлаш билан ифодаланади. Бундай равишлар кучайтима равишлар дейилади. Масалан : жуда кўп, жуда оз, жуда тез, ниҳоятда секин, беҳад жим, ғоят секин, кам-кам, тез-тез, кўп-кўп каби.