logo

Мухйи Хукандий, Исхокхон Ибрат маърифатпарвар шоир публицист, тарихшунос

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

52.5 KB
Муҳйи Ҳўқандий, Исхоқхон Ибрат маърифатпарвар шоир публицист, тарихшунос Режа: 1. Муҳйи Хўқандийнинг ҳаёти ва ижоди 2. Муҳйи ва Муқимий муносабатлари 3. Муҳйи – зуллисонайн шоир сифатида 4. Муҳйи лирикасининг ўзига хослиги АДАБИЁТЛАР 1. И.Каримов. Ҳалоллик ва фидоийлик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. Тошкент, 1994. 2. Б.Қосимов. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат ва фидоийлик. Тошкент, 2000 3. Б.Қосимов ва бошқалар. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Тошкент, 2004 Ўз замондошлари орасида “тожуш-шуаро”, “шоҳи шоирон” дея эътироф этилган бу улкан санъаткорнинг номи Ҳожи Муҳйиддин Муҳаммад Ризо охунд ўғли бўлиб, “Муҳйи” адабий тахаллусидир. Муҳйи, айрим тадқиқотларда, Афғанистоннинг Қандаҳор, баъзиларида Ҳирот шаҳрида туғилган, деб келинар эди. “Тарихи Муҳйи Хўқандий” асарининг муаллиф дастхати билан кўчирилган нусхаси унинг Ғазна шаҳрида 1836 йили туғилганлиги таъкидланади. Бўлажак шоирнинг отаси Ғазнадаги йирик мадрасалардан бирининг бош мударриси бўлиб, ёш Муҳйиддин дастлаб отасининг қўлида хат-савод чиқарган. Кейинчалик оила пойтахт Ҳиротга кўчиб келади ва Муҳйиддин Ҳирот мадрасаларидан бирида озроқ таҳсил кўриб, шундан сўнг илмини камолга етказиш мақсадида Бухоро сафарига отланади. Бу ерда мадраса таълимини давом эттиради. ХИХ асрнинг эллигинчи йиллари охирида мадрасани тугатиб, ўзи илгари яшаган Ҳиротда эмас, балки хўқандга келиб яшай бошлайди. Ҳам шеърият, ҳам илм соҳасида комил устодлар изидан боришни орзу қилган Муҳйининг бу шаҳарни танлашига қадимий Хўқанднинг бой адабий ва илмий анъаналарга эга эканлиги, ХИХ аср эллигинчи йилларида бу ерда Тамкин сингари йирик шоирлар, Шайх Сулаймон Афғоний каби улкан тилшунос ва муаррихлар яшаётганлиги сабаб бўлган, деб ҳисоблаш мумкин. Шайх Сулаймон Афғоний ва Муҳйининг дўстона муносабатлари ҳақида ўша даврнинг бир неча манбаларида маълумотлар мавжуд. Муҳйи вафот этган даврда (Муҳйи 1991 йил 4 май куни Андижонда вафот этади) ҳам ҳали қизғин фаолият кўрсатиб турган Шайх сулаймон Афғоний орадан бир неча ой ўтиши биланоқ асли тошкентлик бўлган шеърият ихлосманди Абдурауфбой ҳамкорлигида шоирнинг ўзбекча ва форсча девонини тошкентда Порциев босмахонасида тердириб, Ғулом Ҳасан Орифжон матбаасида муқовалатганлиги “Девони Муҳйи”нинг 1912 йилги нашрида махсус қайд этилган. 50-йиллар охирида Қўқон маданий муҳитига келиб қўшилган Муҳйи тез орада шоир ва олим сифатида шуҳрат қозонди. Ўша вақтларда хонликда ҳкмфармо бўлган Маллахон саройига хизматга олинган Муҳйи у ерда ҳам эътибор топиб, дипломатик ишга жалб этилди. 11859 йиллар орасида хоннинг махсус элчиси сифатида бир неча марта Афғонистон ва Ҳиндистонга борди. Сафар асносида Туркия, Эрон сингари мамлакатларда ҳам бўлди. Муҳйи чет элларда яшаган чоғида Қўқон хонининг махусус элчиси сифатида баланд мавқега эга эканига қарамай, қаерда атоқли олим ёки қалам соҳиби борлигини эшитса, дарҳол унинг хизматига бориб, билмаганини билишга, билганини такомиллаштиришга интилади. Қўқонда 70 йиллардан бошлаб қўзғалонлар кўтарилиб, бесаранжомлик, бош-бодоқлик авжга чиққан эди. Шундай бир вазиятда, 1874 йил ўрталарида Муҳйи ҳаж зиёртига жўнайди. 1875 йил январ ойида ҳаж маросимини адо этиб, бир неча Шарқ мамлакатлари. Жумладан, Афғониситонни ҳам кўриб, йил охирида Қўқонга қайтиб келади. бу вақтда Қўқон тақдири қил устида эди. Чунки 1875 йил ёзида Худорхон тахтни ташлаб аввал Хўжандга, сўнгра тез орада Тошкентга келишга мажбур этилган, бу ерда эса Туркистон генерал губернатори фон Кауфманнинг ҳийласи билан Петербургга борасан, деб алдаб жўнатилиб, бошқа бир махфий буйруққа кўра оренбургда ушалб қолиниб, хонабанд ҳолда сақланмоқда эди. Хондан сўнг тахтни эгаллаган валиаҳд шаҳзода Насриддинхон эса сохта Пўлатхондан енгилиб, Маҳрам қалъасида жон сақлашга мажбур бўлган фурсат эди. Ўз шогирди ғоят танг аҳволда эканидан воқиф бўлган Муҳйи дарҳол Насриддин ҳузурига Маҳрамга отланди. Тахтнинг қонуний соҳибига ҳар томонлама далда бериб, унинг саройдаги эътиборли кишилар билан алоқа ўрнатишга, сал ўтгач, 1876 йил январ ойида эса Қўқонга таклиф этилиб, яна тахтга ўтқазилишига кўмаклашади. Маҳрамда оғир шароитда қолган ёш хонга Муҳйи махсус қасида ҳам битган бўлиб, унда ҳақиқий ҳукмдор энг танг вазиятда ҳам тадбир билан йўл топиши, душманга шижоат билан зарба бериши уқтирилган. Хонлик тугатилганидан (1876 йил 19 феврал) сўнг ҳам Муҳйи Қўқонда истиқомат қила бошлайди, лекин умрининг охиригача ҳеч қандай расмий лавозимда бўлмайди. Шундан сўнг 35 йил давомида Муҳйи Қўқондаги соҳиб Ҳазрат мадрасасининг ҳужраларидан бирида яшайди. Мунтазам ижод билан шуғулланади, Қўқон адабий муҳитининг забардаст вакилларидан бирига айланади. Маълумки, “қизил империя” даврида халқнинг ноҳақ бадном қилинган зиёлилари орасида Муҳйи ҳам бор эди. Бунга Муҳйи билан Муқимий ўртасида маълум даврларда бўлиб ўтган совуқчилик дастак қилиниб, шу баҳонада шўро мафкураси тамойилларидан келиб чиққан ҳолда бу икки йирик ижодкорни синфий манфаатлар жиҳатидан бир-бирига муросасиз мухолоф қилиб кўрсатилган, гўё бутун ижоди давомида Муҳйи халқ манфаатига хиёнат қилган, бойлар ва амалдорлар шоири, Муқимий эса камбағал, оддий халқ шоири эди, деган ўта сохта даъво илгари сурилган эди. Ваҳоланки, аслида Муҳйи билан Муқимий Қўқонда бир мадрасанинг икки ҳужрасида, бир вақтнинг ўзида умгузаронлик қилганлар. Муқимий уйлик- жойлик, маълум муддат оилали бўлиб, хотинидан акбархўжа исмли ўғил кўрган бўлса, Муҳйи Ҳиротдан чиқиб кетган ўспирин ёшидан бошлаб, умрининг охиригача уй-жойи ҳам, оила-фарзанди ҳам бўлмаган, мол-дунёдан ҳазар қилган. Шундай бўлгач Муҳйини бой-бадавлат ва амалдор кишиларнинг эркатойи, Муқимийни эса, аксинча, уларнинг муросасиз душмани қилиб кўрсатишнинг ўзи оддий мантиққа зиддир. Аслида улар узоқ муддат мобайнида ижодда ҳамфикр бўлганини, бир-бирининг билим ва истеъдодини эъзозлаб яшаганини, бир-бирига татаббулар, тахмислар қилганини, ўз ижод маҳсули хусусида бир-бирларининг фикрларини мўътабар билганликларини кўрсатувчи далиллар кўплаб сақланиб қолган. Муҳйи Фалий Намангонийнинг машҳур ғазалига татаббу тарзида битган сеҳрли ғазали бор. Ўз ҳамкасб дўсти татаббусидаги эҳтиросни биддий кашфиётлардан зўр ҳаяжонга келган Муқимий унга камоли эҳтиромини намойиш этиб: Хирадимни ғоратин айлаган юзи ою сочлари ҳоладур, Бу чаман аро на санавбару на суман била гулу лоладур, - матлаъли ғазал битади. Муқимий янги ғазал битиб, шеъриятимиз хазинасини бойитишдан ташқари мақтаъга дўстининг исмини ҳам киритиб, муҳйи билан ҳамқисмат эканини таъкидлайди: Ёзиб берса хун қадару қазо, нетай ичмайин киши, Муҳйиё, Манга ҳам Муқийм, шул эрур ғизо, на ўзингга якка ҳавладур. Муҳйи ҳам ўзи ҳурмат қилган ижодкор дўстидан қарздор бўлиб қолмади. Муқимий “Танланган асарлар”ининг “Лирика” қисмида “Куйдурур” радифли ғазал, “Мураббаълар” қисмда эса шу радифли мураббаълар берилган. Мураббаълар берилган. Мураббаъга синчиклаб назар солинса, Муқимий ғазалини Муҳйи мураббаъга айлантириб, асар таъсирчанлигини янада ошириб юборганлиги маълум бўлади. Ҳар банддаги Муқимий ғазали байти олдига қўйилган Муҳйининг янги байти маҳбуба жабридан қон ютган ошиқнинг сўнгсиз дардларини ўқувчи тасаввурида яна ҳам аниқ, яна ҳам яққол гавдалантириб, тўртлик мисраларини гўё ялакат мағиздек бир-бирининг бағрига жо қилиб юборади. Масалан: Ҳар нафас бир доғ ила меҳри рахшон куйдурур, Гаҳ жамоли шўъласидан, гоҳи пинҳон куйдурур. Гоҳи васлидин ёнурмен, гоҳи ҳижрон куйдурур, Бўйла куйдурмоқда қайдоғ номусулмон куйдурур. Кўрмадим гулдек юзини бир замоне хорсиз, Васл чоғи чиқмадим мен базмидин озорсиз. Термулолмай оразига биргина ағёрсиз, Бу сабаб бир умр ҳасрат бирла армон куйдурур. сингари бандлари Муқимий қаламига мансуб кейинги байтлар олдига Муҳй и томонидан қўшилган байтлар олиб ташланса, асарнинг қаеридир кемтикдек туюлиши турган гап. Мураббаънинг сўнгги банди эса асарга Муҳйи муносиб ҳисса қўшганига ўқувчини яна бир бор ишонтирадиган қуйидаги байтлардан иборат: Муҳйини ҳам арз-додиға етинглар, дўстлар, Яъни ушшоқи қаториға битинглар, дўстлар, Ошиқи кўпдир вале инсоф этинглар, дўстлар, Ким ҳамиша ман Муқимийдек анга жон куйдирар. Муҳйи ва Муқимий муносабатлари кўнгилдагидек бўлган вақтларда бу икки улкан санъаткорнинг ўзаро эҳтиромини, ўрнак бўларли ижодий ҳамкорлигини кўрсатувчи бундай мисолларни кўплаб учратиш мумкин. Аммо, начора, ҳаёт ҳаётлигини, инсон эса хом сут эмган бандалигини кўрсатиб қўядиган нохуш ҳолатлар ҳам рўй бериб туради. Кўнгиллари ўта нозик, бунинг устида фақат ёлғиз ўзигина ҳам эканига астойидил ишонган у икки улкан истеъдод соҳиби бир-бирларининг гуноҳларини кечиришга ожиз қолганликлари оқибатида асаб толалари таранглашиб, номатлуб ҳолатларга олиб келган патлари ҳам бўлган. Шоир қалбини биргина сўз билан жароҳатлаш, ёки, аксинча, бошини кўкка етказиш ҳеч гап эмас. Олам бахтсизликларидан кўнгли чилпарчин бу икки азамат, айни вақтда, ўта асабий шоирлар ўртасида нималардир ўтди-ю, Муқимийга Муҳйи ортиқча кибр-ҳаволи, Муҳйига эса Муқимий бўлар-бўлмас нарсаларни шеър қилиб битадиган енгил табиатли одам бўлиб кўрина бошлайди. Улар бир-бирларига қарши асабий байтлар битишади. Шуниси ҳам борки, эл-юртга таниқли ижодкорлар ҳақидаги ҳар бир янгиликни қулоқларини динг қилиб кутадиган ихлосмандлар орасида муҳйи ва Муқимий муносабатларидаги маълум нохушликлар ҳам тезда ёйилиб кетди. Бухоройи шарифда мадрасани тугатган, Қўқонда бир мадрасанинг ҳужраларида истиқомат қилган, ягона адабий муҳитда қалам тебратган Муҳйи ва Муқимийнинг шахсий муносабатлари маълум муддат яхши бўлмай қолганлигининг баъзи сабаблари ва кўринишлари ана шундай. Муҳйи зуллисонайн ижодкор бўлиб, ўзининг шеърий, насрий ва тарихга оид асарларини ҳам ўзбек, ҳам форс тилларида битган. Унинг форсий асарлари кўпроқ эканини қайд этмоқ лозим. Айни вақтда: шоирнинг ўзбекча ғазал, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, мусаббаълари ўқувчилар орасида алоҳида шуҳрат қозонган, юксак қадр топган. Муҳйи лирикасининг мавзулар доираси ғоят кенг бўлиб, унда инсон ички оламининг анвои жилоларини акс эттирувчи лирик шеърлар ҳам, жамият ҳаётининг турли жиҳатлари тасвирига бағишланган ижтимоий шеърлар ҳам, тасавуфона оҳангларда битилган намуналар ҳам, давр ва шахслар табиатидаги номатлуб ҳодисаларни танқид остига олувчи хажвлар ҳам учрайди. Кўп асрлик бой мумтоз шеъриятимизда етакчи ўрин тутган ишқий мавзу муҳйи лирикаси учун ҳам хосдир. Шоир бу мавзуда қалам тебратар экан, Насимий, Ҳофиз, Жомий, Навоий, Фузулий, Амирий сингари азамат ижодкорлардан кўп нарса ўрганганлиги, улар яратган хилма-хил тимсоллардан илҳом олиб, ўша тимсолларнинг ҳали очилмаган янги-янги қирраларини оча билганлиги, балоғат чўққисини эгаллагач эса, ўша тимсолларни ад этадиган, ниҳоятда оригинал, бетакрор тимсоллар яратганлиги маълум бўлади. Муҳйининг муҳаббит мавзуидаги шеърларида ҳам ишқи мажозий, ҳам ишқи илоҳий куйланади. Бу бутун мумтоз шеъриятимизга, жумладан, муҳйи ижод этган ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларидаги Қўқон адабий муҳити вакилларига хос муҳим жиҳатлардандир. Ҳаёт гўзалликларидан бир олам шавқ-завқ олганини эҳтирос билан ифодалаган шоир “Ошно”, “Мубтало”, “Ғараз”, “Яхшироғ”, “Эмасму” радифли ва бошқа ғазал ҳамда мухаммасларида ишқи мажоз туйғуларини қаламга олркан, ўқувчи қалбига титроқ соладиган, уни нажиб хаёллар етаклайдиган анвойи мисралар тизади. Шуни ҳам айтиш керакки, Муҳйи ишқи мажозийни акс эттирган ўзбекча ва форсча ғазалларнинг катта бир қисмини мувашшаҳ шаклида яртаган. Ишқи илоҳий борасида қалам тебратар экан, Муҳйи ўқувчиларни дунё ҳою-ҳавасларидан кечишга, хилватнишинликка, ҳамиша ёди Ҳақ билан яшашга даъват этади, ўзининг умри ҳақиқий тоат-ибодатдан четда, охират тадоригини кўрмай ўтганидан фарёд чекади. Шоир шу йўл билан бошқаларнинг ҳам имон-эътиқодли, инсоф-тавфиқли, сабр-чидамли, айни вақтда, Ҳақ шафоатидан ҳамиша умидвор бўлиб яшашларини истайди. Лирик шеърларида Муҳйи ўз ўтмишдошлари ва замондошлари бўлмиш забардаст ижодкорлари сингари фалак кажравлигидан, покдомон аҳли илм, аҳли харид қадр топмаганидан қайта-қайта зорланади, кези келганда дарғазаб бўлади. “Бўлди ул қолу балода қисматим”, “Топмадим ҳаргиз бир тикон”, “Эй чархи сифлапарвар, ман сандин айлайин дод”, “Бўлди барҳам, эй дариғо, яхши давронлар абас” мисралари билан бошланадиган ва бошқа кўпгина ғазалларда шу ҳолатни кўриш мумкин. Муҳйи ўзбек ва форс тилларида кўп ва хўб асарлар яратган, нодир девон соҳиби эканидан ташқари ўз даврининг йирик тарихнавис олими ҳам эди. Унинг Ўзбекистон республика Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти Қўлёзмалар бўлимида 604-инвентар рақам остида сақланаётган “Тарихи Муҳйи Хўқандий” асари ҳамда 11324-инвентар рақами остидаги 415 варақдан иборат “Риёзул-фирдавс кашкули Муҳйи” номли йиғма асарлардан иборат катта дастнавис китоби фикримизнинг далилидир. Бундан ташқари 1303-инвентар рақам остида сақланаётган “Девони Муҳйийи туркий”нинг шоир дастхат нусхаси мавжуд бўлиб, анъанавий ҳамд ва наътлар билан бошланган бу девонда муаллифнинг ғазал, маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, мусаббаъ, рубоий ва бошқа жанрлардаги кўплаб асарлари жой олган. Муҳйи баддий маҳоратининг юксаклиги жиҳатидан ўзига замондош қалам соҳибларидан ажралиб туриши даврнинг кўплаб ижодкорлари томонидан эътироф этилган. Масалан, улкан шоир Тажаллий ўз қасидаларидан бирида уни барҳаёт Навоий деб аталган бўлса, Аҳмадхон тўра Даҳбедий: Муҳйики ба фазл ёфт меърож, Бар маснади фазл соҳиби тож. Гардида лақаб бо фазл муҳйи, Тожуш-шуарои ашрафул ҳож, - яъни, Муҳйи фазли билан меърожга етиб, фазл тахтига тож соҳиби бўлди. Фазл шарофатидан муҳйи лақабини олиб, шоирлар тожи, ҳожилар шарафлиси бўлди, дейди. Муҳйи шаънига бундай мақтовлар зинҳор-базинҳор бекорга айтилмаган. Муҳйи номи ва асарлари кўп асрлар яшаб, халқ ардоғида бўладиган улкан истеъдод соҳибидир.