logo

Кушма гап ва унинг турлари хакида маълумот бериш йуллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

46 KB
Кушма гап ва унинг турлари хакида маълумот бериш йуллари Режа: 1. Кушма гап хакида умумий маълумот бериш ва унинг содда гапдан фаркини тушунтириш. 2. Кушма гаплар таснифини ургатиш. 3. Тенг богловчилар воситасида богланган кушма гапларни ургатиш. 4. Эргаштирувчи богловчили кушма гапларни ургатиш. 5. Богловчи – юкламалар воситасида богланган кушма гапларни укитиш. 6. Нисбий сузлар воситасида богланган кушма гапларни ургатиш. 7. Оханг воситасида богланган кушма гапларни ургатиш. Кушма гаплар хакида маълумот бериш она тили таълимидаги мухим масалалардан бири хисобланади. Анъанавий дарсликларда кушма гаплар хам богланиш усулига кура, хам семантик жихатдан тасниф килинган эди. ДТС талаблари асосида нашр этилган дарсликларда эса кушма гаплар факат богланиш усулига кура тасниф килинган. Кушма гапларнинг семантик таснифидан воз кечилган. Бундан максад шуки, укувчи кушма гапларнинг семантик таснифини билиши шарт эмас. Укувчи факат кушма гапларнинг хосил килиниш йулларини, богланиш усулларини билиб олса ва уларни нуткида куллай олиш малакасини эгаллаб олса етарлидир. Кушма гапга оид дастлабки машгулотда кушма гап хакида умумий маълумотлар берилади, унинг содда гапдан фарки тушунтирилади. Укувчилар кушма гапнинг икки ва ундан ортик содда гапларнинг бирикишидан хосил булишини билиб оладилар. Кушма гап таркибидаги содда гапларнинг богланиш усуллари хакида тушунчага эга буладилар. Навбатдаги машгулотда кушма гапларнинг богловчи асосидаги таснифи ургатилади. Укувчилар укитувчи рахбарлигида дарсликдаги 21- ва 22- машкларни бажарадилар. Машк асосида бажарилган амалий – ижодий ишлар кушма гап таркибидаги содда гаплар кандай воситалар ёрдамида узаро богланиши хакида хулоса чикариш имконини беради. Бу хулоса куйидагича булиши мумкин: Кушма гап таркибидаги содда гаплар тенг ва эргаштирувчи богловчилар, юкламалар, нисбий сузлар ва оханглар воситасида узаро богланади. Кушма гаплар мана шу богловчи воситаларига кура тасниф килинади. Кейинги машгулотда тенг богловчилар воситасида богланган кушма гаплар хакида тушунча берилади. Дарс богловчилар хакидаги маълумотларни такрорлаш билан бошланади. Укувчилар тенг богловчиларни куллаб гаплар тузадилар. 24- ва 25-машкларни ишлаш асосида тенг богловчилар воситасида богланган кушма гап хакида билимга эга буладилар. Бу гаплар таркибидаги богловчиларни тугри куллаш малакасига эга буладилар. Эргаштирувчи богловчили кушма гапларни ургатиш суз бирикмаси хакидаги билимларни такрорлаш билан бошланади. Укувчилар хоким ва тобе суз тушунчаларини эслайдилар, изохлайдилар, берилган суз бирикмаларидан хоким ва тобе сузларни аниклайдилар, суз бирикмасининг холли, тулдирувчили, аникловчили суз бирикмаларига ажратадилар. Шундан сунг 34-машк ишланади. Шу машкни бажариш асосида бир содда гапдан иккинчи содда гапга сурок берилиши мумкинлигини англайдилар ва тобе гапли кушма гап тушунчасини изохлайдилар. Укувчилар эргаштирувчи богловчили кушма гаплар таркибидаги содда гаплар узаро тобелик асосида муносабатга киришишини тушуниб етадилар. Кейинги дарсларда кушма гапни хоким ва тобе гапга ажратишни урганадилар. Тобе гапнинг хоким гапга богланиш усуллари хакида хам тушунчалар хосил киладилар. Богловчи – юкламалар воситасида богланган кушма гапларга оид дарс юкламаларни такрорлаш, уларнинг маъно ва вазифасини ёдга олиш билан бошланади. Мавзу юзасидан 44- ва 45- машклар ишланади. Дарсликдаги 46- машкни ишлаш асосида содда гапларнинг –ми, -да, -у, -ю юкламалари ёрдамида богланишини ва бу юкламаларнинг ва богловчиси билан муносабатини урганиб оладилар. Дарсликдаги 48, 49, 50, 52, 53-машкларни ишлаш укувчиларга юкламаларнинг имлоси, уларнинг богловчилар билан муносабати, юкламаларнинг узаро алмашиниб кулланиши ва тиниш белгиларининг кулланиши хакида хулосалар чикариш имконини беради. Нисбий сузлар воситасида богланган кушма гапларни ургатиш тенг богловчилар, эргаштирувчи богловчилар ва богловчи – юкламалар воситасида богланган кушма гаплар орасидаги маъновий муноасбатларни аниклаш билан бошланади. Укувчилар гаплардаги сурок ва курсатиш олмошларини, уларнинг гапдаги вазифасини аниклайдилар. Бу сузларнинг нисбий сузлар эканлиги 54-машкда берилган кушма гап таркибидаги содда гапларнинг нисбий сузлар воситасида бирикканлиги хакида тушунчалар хосил килинади. Нисбий сузлар воситасида богланган кушма гапларда вергулнинг ишлатилиши юзасидан билим хосил килинади. Нисбий сузларнинг гап бошида хам, гап уртасида хам келиши ургатилади. Укувчилар шу мавзуга доир машкларни ишлаш, тахлил килиш оркали нисбий сузли кушма гаплар таркибий кисмлари орасида хоким – тобелик муносабати борлигини (ким куп мехнат килса, уша тук яшайди), айрим кушма гапларда курсатиш олмошларининг тушиб колишини билиб оладилар. Факат оханг воситасида богланган кушма гапларни ургатиш 59- машкни ишлаш билан бошланади. Укувчилар машкда берилган кушма гап таркибидаги содда гапларни ажратадилар, уларнинг узаро кандай богланганлигини аниклайдилар. Машк ишлаб булингач, укувчиларнинг узлари шунга ухшаш гаплар тузадилар. Шундан сунг мавзу юзасидан куйидагича хулоса чикарилади: Ёзувда кушма гап таркибий кисмларини ажратиб курсатишга хизмат килувчи вергул, нуктали вергул, икки нукта ва тире катнашган кушма гаплар факат оханг воситасида богланган кушма гап хисобланади. Кейинги машкларни ишлаш оркали кушма гап кисмлари орасида кулланган тиниш белгиларини тенг богловчилар, эргаштирувчи богловчилар билан алмаштириш мумкин деган хулосалар чикарилади. Бундай кушма гаплар орасида вергул, нуктали вергул, икки нукта ва тиренинг ишлатилиши сабаблари, улар оркали ифодаланган маънолар бир неча машгулот давомида урганилади. Навбатдаги машгулотларда мураккаб кушма гаплар, кушма гапларнинг кенгайган бирикмали содда гапларга (етти улчаб, бир кесинг) муносабати, кесими тобе гапли кушма гаплар, эга тобе гапли кушма гаплар, хол тобе гапли кушма гаплар, тулдирувчи ва аникловчи тобе гапли кушма гаплар хакида маълумот берилади. 1. Адабиётлар: 1. Ё.Гуломов, М. М.расулов, Х.Рустамов, Б.Мирзаахмедов. Узбек тили укитиш методикаси. Тошкент 1975. 2. Х.Неъматов, А.Гуломов. Она тили таълими мазмуни Т. 1995. 3. мактабда она тили таълими концепцияси. «Узбек тили ва адабиёти» журнали 1993 йил 1,2-сонлар. 4. Узбек тили доимий анжумани материаллари. 5. А.Гуломов. Она тили укитиш принциплари ва методлари Т.1992 й. 6. А.Гуломов. Она тилидан укувчиларнинг мустакил ишларини ташкилд этиш Т.1989 й. 7. О.Розиков. Она тилидан дарс типлари. Т.1989 й. 8. Б. Мирзаахмедов. Ёрдамчи сузларни утиш. Т. 1979 й. 9. О.Модоев. Иншо кандай ёзилади. Т. 1999 й. 10. А.Гуломов, М. Кодиров, М.Абдураимова. 9-синфда она тили дарслари. Т. 2003 й.