logo

Инглиз ва ўзбек тилларида дўст, душман ва садоқатни ифодаловчи мақол ва маталлар таснифи ва корреспонденцияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

34 KB
Инглиз ва ўзбек тилларида дўст, душман ва садоқатни ифодаловчи мақол ва маталлар таснифи ва корреспонденцияси “Дунёда тилсиз халқ бўлмагани каби мақолсиз халқ ҳам йўқ”- деган эди татар езувчиси Нокий Эсанбени. Жумладан, инглиз ва ўзбек тиллари ҳам шаклан ихчам, чуқур мазмунли нафис ва жозибадор мақолларга бой. Дўстлик тушунчаси кенг қамровли бўлиб, у давлатлараро, инсонлар орасида ва миллатлараро бўлиши мумкин. Инглиз ва ўзбек халқларида дўстликнинг энг муҳим қадрияти вафодир. Дўстига вафодор одам Ватанга ҳам, халқига ҳам вафо қилади. Ва аксинча, дўстига хиёнат қилган инсон халққа, миллатга, Ватанга хиёнат қилмаслигига кафолат йўқ. Масалан: Дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб.- A friend’s frown is better than a foe’s smile. “Сен менга дўстинг кимлигини айтсанг, мен сенинг кимлигингни айтаман”(ўзбек тилида), Show me your company and I’ll tell you what you are, деган сермаъно фикр бежиз айтилмайди. Инглиз ва ўзбек тилларидаги дўст-душман ҳақидаги мақол ва маталларнинг таржимаси бир қатор илмий ишларда бевосита ўрганилган ва баъзи асарларда эса бошқа ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда йўл-йўлакай тилга олинади. Тадқиқотчилар мақол ва маталлар таржимаси бир неча босқичда амалга оширилганини, ҳар бир босқичда қатор муаммолар қўшилганини ва хал қилинганлигини қайд этиб ўтадилар. Мақол ва маталларни таржима қилишдан максадимиз иккинчи тилга сўзлар тизмаси ва гаплар силсиласини кўчириш эмас, балки уларни магзида яшириниб ётган маънони рўёбга чиқаришдан ва икки миллатнинг урф-одатларини, маданиятини ўрганишдан иборат. Буни тўғри англаган таржимонлар таржима жараёнида кўп ҳолларда асл нусха маъносини ёритиш учун баъзан гаплар тузилишини ўзгартириш, баъзан эса сўзларни тушириб қолдириш ёки қўшишдек ҳолатлардан чўчимайдилар. Мақол ва маталларни таржима қилиш жараёнида турли-туман машқлар, ўзгартиришлар билан иш кўрар эканмиз, табиийки биз иш фоалиятимиз давомида маълум қийинчиликларга дуч келамиз. Биринчи галда таржима жараёнида кўп учрайдиган қийинчиликлардан - лексик қийинчиликларни бартараф этиш масаласи туради. Уларни бартараф қилиш таржимоннинг муҳим вазифаларидан биридир, чунки уларнинг бартараф этилиши таржимани тўлақонли чиқишига ёрдам беради. Қуйида лексик қийинчиликларни бартараф этишни баъзи усулларини кўриб ўтамиз. Масалан таржимонни алдайдиган сўзлар: декада ва характер кабилар: AND- ва, эса, шунинг учун, шу туфайли. THAN- кўра, га, караганда, сунг. BUT- бу сўз предлог, боғловчи ва равишлик вазифаларида келади. “Old friends and old wine are best” мақоли ўзбек тилига ўгирилганда “Эски дўстлар ва эски май энг аъло бўлади” дея таржима қилинади. Лекин ўзбек тилида бундай мақол йўқ. Шу сабабли, унга мос мақолни топишимиз керак, яъни “Кийимнинг янгиси яхши, дўстнинг эскиси ” дея унга мос эквивалент топилади. “Friends both in heaven and hell It is good to have some” яъни сўзма-сўз ўгирилганда “Ҳам жаннатда, ҳам жаҳаннамда бир нечта дўстларга эга бўлиш яхши” деган таржима келиб чиқади. Лекин биз ушбу инглиз мақолини ўзбек тилига хос муқобилини топамиз, яъни: “Тор ер дўстлар билан майдон бўлур, кенг ер душман билан зиндон”: “Be a friend to thyself and others will be friend thee” дея юритиладиган инглиз мақоли ўзбек тилига ўгирилганда шундай таржима келиб чиқади: “Ўзинга ўзинг дўст бўл ва бошкалар ҳам сенга дўст бўлади”. Ушбу мақолнинг ўзбек тилидаги мақолга мос варианти эса қуйидагича бўлади: “Ўзига боқмаган ўзгага ёқмас”. “Show me your company and I’ll tell you what you are” мақолининг ўзбекча муқобили қуйидагича бўлади: “Сен менга дўстларингни кимлигини айтсанг, мен сенга кимлигингни айтаман” Than – га, -кўра, қараганда, сифатлар қиёсланганда ишлатилади ва бу ҳам мақол ва маталллар таржимасида маълум бир қийинчиликларни келтириб чиқаради. Таржимон икки тилдаги сифатлар қиёсланишида эхтиёткорроқ бўлиши керак. “False friends are worse than better open enemies ” яъни ўзбек тилига ўгирилганда ушбу таржима юзага келади: “Сохта дўстлар ашаддий очиқ душмандан хавфли”. Лекин ўзбекларда қуйидагича юритилади: “Бостирмадан айвон яхши, емон дўстдан ҳайвон яхши”. “A friend in court is better than a penny in purse ” инглиз мақолининг ўзбекча таржимаси: “Саройдаги дўст чўнтакдаги пеннидан афзал” дея берилса тўғри бўлади. Шу ерда бир оз эътибор берсак, бу мақол фақат инглизларга хос эканлигини пайкашимиз мумкин. Чунки ҳар бир халқ ўз огзаки тилидан, муомалада ишлатадиган сўзлардангина мақоллар яратадилар. Шундай экан пенни сўзи фақат инглизларга хос, яъни шу халқнинг пул муомаласида шу сўз ишлатилади. Ўзбекларда эса бу сўз мавжуд эмас. Ушбу мақолнинг ўзбекча муқобилини: “Бойлик-бойлик эмас, бирлик бойликдир” деб берамиз. “A friends frown is better than a foe’s smile” мақолининг ўзбекча муқобили қуйидагича: “Дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб” каби, сўзма-сўз таржимаси эса “душманнинг кулгисидан –дўстнинг кавоғи солинганлиги афзал” дея қилинади. BUT - бу сўз предлог, боғловчи ва равишлик вазифаларида келиши мумкин. Масалан: “ Though many acquaintances , have but few friends ” мақолининг ўзбекча талқини қуйидагича: “Таниш –билиш кўп бўлса ҳам дўст атиги бир нечтадир”. Лекин биз ўзбек тилидаги “Ҳар кимни дўстим дема, тандаги пўстим дема” деб муқобил танладик. “ Friends may meet , but mountains never greet ” мақолининг ўзбекча муқобили қуйидаги: “Дўстлар учрашиши мумкин, аммо тоглар ҳеч качон бир-бирларига таъзим қилмайдилар”. Юқорида инглиз ҳамда ўзбек тилларидаги дўст-душман ва садоқатни ифодаловчи мақол ва маталларнинг таржималаридан мисоллар келтирдик. Бундан келиб чиқадиган асосий хулоса шуки, мана шундай мазмундаги ва шу ҳусусиятга эга бўлган бирикмаларни бошка тилларга таржима қилиш таржимондан анча малака талаб қилади.