logo

Феълларнинг ясалиши; модал формалари. туликсиз ва кумакчи феъллар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

54 KB
www.arxiv.uz Феълларнинг ясалиши; модал формалари. тўлиқсиз ва кўмакчи феъллар Режа: 1. Туб ва ясама феъллар. 2. Ўзбек тилида феълларнинг икки усул (1) аффиксация; 2) композиция) билан ясалиши. 3. Феълларда модал маънолар, уларнинг ифодаланиши. 4. Тўлиқсиз ва кўмакчи феъллар, уларнинг хусусиятлари ва вазифаси. www.arxiv.uz Нутқда феъллар туб ёки ясама шаклда қўлланади. Масалан: Феруза ҳовлига тушиб, шабнамда қийғос очилган атиргуллар устига эгилди, тўйиб-тўйиб ҳидлади. (¥.О.). Бу гапдаги тушиб, очилган, эгилиди феъллари туб, ҳидлади – ясама: ҳидҚла. Бу эътирофда шоирнинг ҳақли танқидни тўғри қабул қилиши ҳам акс этган. (Э.Каримов.). Бу мисолдаги қабул қилиш, акс этган феъллари ясама феъллар бўлиб, улар от/феъл типидаги композиция усулида (ёки синтактик усулда) ясалган феъллардир. Демак, ҳозирги ўзбек тилида феъллар икки усул билан ҳосил бўлади: 1) аффиксация усули билан; 2) композиция усули билан. Аффиксация усули билан феълларнинг ясалиши. Бу усулда турли сўз асосларидан махсус феъл ясовчи аффикслар (қўшимчалар) ёрдамида феъллар ҳосил қилинади. Ҳозирги ўзбек тилида феъл ясашда қуйидаги аффикслар қўлланади: - ла аффикси. Бу қўшимча энг фаол феъл ясовчи бўлиб, барча сўз туркумларидан феъл ясайди: ишла, гулла; тозала, янгила; сизла, тезла, секинла; туфла, додла; гумбурла, шитирла каби. - а аффикси. Бу аффикс от, сифат, тақлид сўзлардан феъл ясашда иштирок этади: ўйна, сана; яша, қийна, бўша, шилдира каби. - (а)р аффикси. Бу аффикс сифатдан феъл ҳосил қимлади: кўкар, эскир, бузар (моқ) каби. - (а)й аффикси. Бу қўшимча от, сифат, равишдан феъл ясайди: кучай, қорай, сарғай, улғай, кўпай, камай каби. www.arxiv.uz - сира аффикси. Бу ясовчи от, сифат, олмош асосларидан феъл ҳосил қилади: уйқусира, гумонсира, ётсира; сизсира, сенсира каби. - лан аффикси. Бу қўшма аффикс (лаҚн) от, сифат, сондан феъл ясайди: завқлан, отлан, ғазаблан, шодлан, иккилан(-ди) каби. - лаш аффикс. Бу қўшма аффикс (лаҚш) от, сон, ундов сўздан феъл ясайди: кўмаклаш, ёрдамлаш, гапдаш, саломлаш, хайрлаш каби. - ик, -иқ аффикси. Бу қўшимча ёрдамида от, сон, равиш, сифатдан феъл ясалади: йўлиқ, бирик, кечик, зўриқ каби. - ир(-ур) аффикси. От ва ундовлардан феъл ясалади: гапир, тупур. - ира, -илла аффикслари. Бу аффикслар ёрдамида тақлид сўзлардан феъллар ҳосил қилинади: ярқира, ялтира; милтилла, тақилла, ²изилла, вишилла каби. - и аффикси. Бу аффикс от ва сифатдан феъл ясайди: чанги(т), бойи(моқ), тинчи(ди) каби. Композиция усули билан феълларнинг ясалиши. Бу усулга кўра икки (баъзан ундан ортиқ) сўз асоси бирикиб, қўшма феъллар ҳосил бўлади. Масалан: Маҳмудхўжа Беҳбудий Шаҳрисабзда қўлга олинади, сўнгра Қарши шаҳрига келтирилиб, Қарши беги Тоғайбек томонидан ёвузларча қатл этилади. (Ш.Турдиев.) Бу мисолдаги қўлга олинади, қатл этилади композиция усули билан ясалган қўшма феллардир. Қисмларининг қайси сўз туркумидан ташкил топишига кўра қўшма феллар 2 турга бўўлинади: 1)"от+феъл"қолипидаги қўшма www.arxiv.uz феъллар:ҳикоя қилмоқ, эълон қилмоқ, ифода этмоқ, қабул қилмоқ, ҳосил бўлмоқ, хурсанд бўлмоқ, ҳафа қилмоқ каби; 2) "феъл+феъл" қолипидаги қўшма феъллар: олиб келмоқ,олиб бормоқ, ҳайдаб юбормоқ, бориб келмоқ каби. Иккинчи тур қўшма феълларни айтиб кўр, айтиб юр, айтиб боқ каби қўшимча маъно ифодалашига мос бўлган аналитик шакллардан фарқлаш лозим. Феълнинг модал маъно ифодаловчи формалари . Ўзбек тилида феълнинг турли модал маъноларини ифодалаш учун хизмат қиладиган формалари ҳам мавжуд. Бундай формалар модал формалар бўлиб, улар икки хил кўринишда бўлади: 1) синтетик формалар; 2) аналитик формалар. Феълнинг модал маънолар синтетик формалар орқали ифодаланганда, иш-ҳаракатнинг давомлилиги, такрорийлиги, кучсизлиги каби қўшимча маънолар англашилади. Бундай формалар феълга қуйидаги аффиксларни қўшиш билан ясалади: 1) –ла: ишқаҚла, қувҚла, саваҚла; 2) -ғила(-кила,-қила); эзҚғила, турт+кила, торт+қила; 3) –(и)мсира, -(и)нқира; йиҚлаҚмсира, кул+имсира; оқар+инқира каби. Модал маъно феълларнинг аналитик, жуфт-такрорий формалари воситасида ифодаланиши ҳам мумкин. Феълнинг бундай формаларига кўмакчи феъллар ёрдамида шаклланувчи ишлаб тур, ёзиб кўр, ёза қол, ўқиб кў, сўзлай бошла каби аналитик формалар; айта-айта, кулиб-кулиб, туриб-туриб, борса-борар, айтса-айтар, www.arxiv.uz келса-келибди, ишласа-ишлабди каби жуфт-такрорий формалар киради. Аналитик формалар таркибидаги иккинчи қисм – кўмакчи феъллар вақтинча ўз мустақил маносини йўқотиб етакчи феъл англатган маънога қўшимча маъно қўшади. Масалан: ёза бошлади, ґқий бошлади феъллари таркибидаги ёза, ўқий – етакчи феъллар, бошлади эса кўмакчи феъл бўлиб, ҳаракатнинг бошланганлик маъносини; ёза тур, ёзиб тур феъллари таркибидаги тур кўмакчи феъли давомийлик, тугалланганлик, такрорийлик маъноларини; ёзиб кўр, айтиб боқ феъллари таркибидаги кўр, боқ кґмакчи феъллари ҳаракатнинг бажарилиш имконияти маъносини ифодалайди. Феълларнинг жуфт-такрорий формаларида ҳам ҳаракатнинг давомлилиги ёки такрорланиб туриши; шунингдек, ҳаракатнинг воқе бўлишига "эътиборсиз қараш", бефарқлик аби маънолар ифодаланади. Ўзига мустақил ҳолда лексик маъно ифодаламай, турли феъл формаларидан сґнг қўлланиб, кўпинча тусланган ҳолда гапнинг кесими таркибида келувчи эди(-ди), экан(-кан), эмиш(-миш) каби сўзлар тўлиқсиз феъллар деб юритилади. Улар феълдан бошқа сўз туркумлари билан ҳам қулланиб, уларнинг кесим вазифасини бажараётганини кўрсатади. Масалан: 1. Ой шуъласида қор қопланган водий кумушдек ярқирар эди. 2. Қишлоқда унинг бир ошнаси бор эмиш. (Н.Сафаров.). 3. Колхозчиларнинг каттаси-ю кичиги, эркаги-ю аёли унга туғишгандай яқин эди (О.). 4. Пичоқ тиғи тегар-тегмас тарс ёрилган www.arxiv.uz Йўлдошнинг шакарпалаги беқиёс ширин экан (С.Аҳ.). 5. Гуллар тўсманг йўлимни, еллар тутманг қўлимни, Наманганлик нозанин йўлимда интизормиш (Ҳ.Салоҳ.). 6. Кўрдингми, афанди деҳқон экан (И.Р.). 7. Қирларда моллар ҳам кўринмас эди. (Ф.Ниёзий.). Биринчи ва еттинчи мисоллада тўлиқсиз феъл (эди) ярқирар, кўринмас феъллари билан бирга қўлланган; аммо иккинчи мисолда модал сўз билан, 3-4-5-мисолда сифат билан, 6-мисолда от билан бирга қўлланган.