logo

Басра ва куфа тилшунослик мактаблари ўртасидаги баъзи грамматик ихтилофли масалалар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

168.5 KB
Басра ва куфа тилшунослик мактаблари ўртасидаги баъзи грамматик ихтилофли масалалар Режа: 1. Кириш 2. Таажжубни англатувчи َل َع ْفَأَ (афъала) вазни ҳақидаги масала 3. Араб тилшунослигида асл иштиқоқ масаласи 4. Изофа бирикмасини ташкил қилувчи сўз туркумлари ҳақида 5. Ҳол вазифасидаги ا َذ إِ юкламасидан кейин келган сўзларнинг грамматик ўрни ҳақидаги ихтилоф КиришУлуғ маърифатчи Абдулла Авлоний “Илм – дунёнинг иззати. Илм–инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдур. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби к ўрсатур. Зе ҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур ”, деган эди. Дарҳақиқат, давлатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгач, илмнинг барча соҳаларига кенг йўл очилди. Бу ҳақида юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов шундай деган эдилар: “Биз кучларни бирлаштирмасак, илмий изланишлар самарадорлигини оширмасак, илмий муассасаларда соғлом ижодий муҳитни барқарор қилмасак, эришган ютуқларимизни мустаҳкамлай олмаймиз. Халқимизнинг олимларга, зиёлиларга азалдан меҳр-муҳаббати беқиёс. Улар билан фахрланиб юради” 1 . Илмнинг аввали эса тарихдир. Зеро, Абдулла Қодирийнинг “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрликдир, дейдилар” 2 деган сўзлари бунинг яққол далилидир. Биз ҳам мазкур ишни тарихга бир назар ташлаган ҳолда араб тилшунослик мактаблари ичида Басра ва Куфа грамматика мактабларининг араб тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссасини ва бу икки мактаб ўртасидаги баҳзи грамматик ихтилофларни баҳоли қудрат ёритишга ҳаракат қилдик. Илмий изланишлар жараёнида шу нарса маълум бўладикки, араб тилшунослигининг яратилиши, ривожланиши ва тез фурсатда мукаммал даражага етишлигида Басра ва Куфа тилшунослик мактаблари муҳим аҳамият касб этган. Тан олиш керакки, араб тилшунослиги Басрада вужудга келди ва энг кўзга кўринган олимлар ҳам айнан шу юртда ўз иқтидорларини намоён қилишди. Бироқ араб тилшунослигининг ривожи ва такомилида Куфа мактабининг роли ҳам беқиёт эканлиги кўз юмиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Басра мактабидан сўнг Куфа мактаби вужудга келган кундан бошлаб икки мактаб ўртасида илмий тортишувлар, баҳс ва мунозаралар бошланди. Бу мунозаралар авваламбор ҳар икки мактаб ўзлари ишлаб чиққан ва бошқа дунё тилшунослигидан тубдан фарқ 1 Каримов. И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Ўзбекистон. 1995. -Б.51 2 А.Қодирий. Ўткан кунлар. –Т.: Шарқ.1995. –Б.10. 1 қилувчи истилоҳий масалаларда, яъни грамматик терминлар борасида кечади. Араб тилшунослигидаги грамматик терминларнинг 13тасида икки мактаб ўртасидаги тафовутни кўриш мумкин. Бу терминларнинг тафовути қуйидаги жадвалда ўз аксини топган: Ўзбекча таржимаси Басра мактаби терминологияси Куфа мактаби терминологияси Аниқ даражадаги сифатдош مسا لعافلا لعفلا مئادلا Олмош ريمضلا ىنكملا وأَ ةيانكلا Олмош (гапирувчи ва тинловчига олдиндан аниқ маълум бўлган олмош) ريمض نأشلا لوهجملا Ажратувчи олмош ريمض لصفلا دامعلا Ҳол فرظلا ةفصلا و أَ لحملا Изоҳловчи لدبلا ةمجرتلا Чеклов زييمتلا ريسفتلا “Ла” инкор юкламаси ةيفانلا "لا" سنجلل ةئربتلا "لا" Сифат ةفصلا تعنلا Тенг боғлоқчи فطعلا فطع قسنلا Инкор юкламалар فورح يفنلا فورح دحجلا Турланадиган ва турланмайдиган исмлар (Тусланадиган ва тусланмайдиган феъллар) ام فرصني امو لا فرصني ام يرجي امو لا يرجي Қасамни ифодаловчи “лам” ҳарфи ملا ءادتبلاا ملا مسقلا Мазкур истилоҳий ихтилоф икки мактаб ўртасидаги жузъий ихтилоф бўлиб, бундан ташқари араб тили грамматикасида фикрлар ўртасидаги ихтилофларни ҳам кўриш мумкин. Ўрта аср филологлари ҳар икки мактаб ўртасидаги ихтилофли масалаларни ўрганиб чиқиб, бу масалалар борасида бир қанча асарлар битишган. Мазкур асарларнинг энг мўътабарлари билан қуйида қисқача танишиб чиқсак: 1. Бағдод грамматика мактаби вакили Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим ибн Кайсоннинг " لئاسملا ىلع بهذم نييوحنلا امم فلتخا هيف نييرصبلا نييفوكلاو " (Басра ва Куфа грамматика мактаби наҳвчилари ихтилоф қилган масалалар) асари. 2 2. Бағдод тилшуносларининг яна бир вакили Камолиддин Абу-л-Баракот Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Аби Саййид ал-Анборийнинг (513/1119- 577/1181йил) " فاFFصنلإا يف لئا FFسم فلاخلا نيب نييو FFحنلا نيير FFصبلا نيي FFفوكلاو " (Басра ва Куфа наҳвшунослари ўртасидаги ихтилофли масалаларга холислик, инсоф билан ёндошиш) асари. Ўз даврининг кўзга кўринган филологи, фақиҳ, Бағдоддаги Низомиййа университетининг устозларидан бири бўлган Анбарий ўзининг “Ал-инсоф” деб номланмиш бу асарида икки мактаб ўртасидаги ихтилофли масалаларга ўз фикрини баён қилиб, изоҳлайди. Мазкур асар икки мактаб ўртасидаги 121 та мубоҳасали масалани ўзида жамлаган бўлиб, бу масалаларнинг еттитасида (10, 18, 26, 70, 97, 101, 106-чи масалалар) Куфа грамматика мактабининг келтирган далиллари асосли деб топилади. Қолган 114 та масалада Ал-Анборий басраликларга ён босади. 3. Убу-л-Бақо ал-Убкарийнинг (1143-1219 йил) " نا FFيبتلا يف لئا FFسم فلاخلا نيب نيير FFF صبلا نيي FFF فوكلاو " (Басра ва Куфа тилшунослари ўртасидаги ихтилофли масалалар баёни) асари. 4. Миср грамматика мактаби намояндаси Жалолуддин ас-Суютийнинг " هابشلإا رئاظنلاو " ва бошқа бир қанча асарлари. Ас-Суютий мазкур асарида Басра ва Куфа мактаблари ўртасидаги фикр ихтилофларини бир-бири билан солиштириб, уларни 102 та мубоҳасали масалага ажратиб, қисқа шаклда шарҳ қилган. Юқорида санаб ўтилган асарлардан ташқари Ибн Йаъийш (1161-1254) Замахшарийнинг “Ал-муфассал” асарига ёзган “Шарҳу-л-муфассал” комментарийсида ҳам бошқа араб грамматиклари келтирмаган баъзи мубоҳасали масалаларни шарҳлаб ўтган. Шунингдек, Миср грамматика мактабининг машҳур намояндаларидан бири Ибн Ҳишом (1309-1360) “Муғни-л-лабиб” асарида ҳам Басра ва Куфа мактаблари ўртасидаги баъзи масалалар асосли равишда чуқур ёритиб ўтилади. 3 3 Мамадалиев В.М. Басра грамматика мактаби. -Баку.:1958.–Б.102. 3 Юқорида зикр қилинган асарларнинг ичида энг эътиборлиси ҳисобланган Ал-Анбарийнинг “Ал-инсоф” асари бошқалардан ўз ичига кўп масалаларни (121та) қамраб олганлиги, кенг ва асосли тарзда ёритилганлиги билан ажралиб туради. Биз магистрлик диссертациямизнинг 3-бобини ёзишда айнан мана шу “Ал-инсоф” асарини таянч манба қилиб танладик. Мазкур китоб Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамиднинг " فاصتنلاا نم فاصنلإا " ( “Ал- инсоф”дан адолат сўраш) номли шарҳи билан 2005-йил Миср Араб Республикасида чоп қилинган. 4 Доктор Салоҳ Раввойи ўзининг “Ан-наҳв ал- арабиййа” китобида “Ал-инсоф”даги масалаларни бир жадвалга тартиблаб, ихтилофли 121та масалага ҳар икки мактаб фикрларининг қисқача баёнини келтириб ўтган. Биз ҳам диссертациямизнинг илова қисмида худди ўша жадвални иқтибос шаклида келтириб ўтишни лозим топдик. Тадқиқот ишимизнинг кейинги фаслларида мазкур “Ал-инсоф”даги биз учун энг таниш ва энг қизиқарли бўлган 4та масалани баҳоли қудрат таҳлил қилиб, уларни изоҳлаб кўрамиз. Таажжубни англатувчи َل َعْفَأَ (афъала) вазни ҳақидаги масала Мазкур мунозара “Ал-инсоф” китобининг 1-жузъида 15-рақам остидаги масала бўлиб, у асарда қуйидагича номланади: " لو FFF قلا يف يف " َل FFF عف أَ" ،بجعتلا مسا وه و أَ لعف " (Таажжубдаги “афъала” [ вазни ] борасидаги сўз, у исмми ёки феълми?) Масаланинг номидан ҳам маълумки, икки мактаб “афъала” вазнининг феъл ёки исм эканлиги борасида тортишишади. Куфаликлар таажжубни ифодаловчи “афъала” вазнидаги сўз – “исм” деган фикрни илгари суришган. Басраликлар эса бу сўзни ўтган замондаги феъл деган фикрни келтириб ўтишади. Бу фикрга куфаликлардан Абу-л-Ҳасан Али ибн Ҳамза Ал-Кисоий ҳам қўшилган. 5 4 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس * يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005 . 5 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .120 4 Шу ўринда таажжубни англатувчи “афъала” вазнининг ҳозирда биз дарслик сифатида истефода қилиб келаётган Н.Иброҳимов ва М.Юсуповларнинг “Араб тили грамматикаси” китобида қандай ифодаланишини кўриб чиқсак. Мазкур дарсликнинг 169-параграфи – “Таажжубнинг ифодаланиши” мавзусида “афъала” вазни ҳақида шундай келтирилади: “Араб тилида таажжуб ёки ҳайратни ифодаловчи маълум феъл шакллари мавжуд бўлиб, улар لاFFعف أَ بجعتلا дейилади. Бу феъллар икки шаклда ишлатилади: 1. ام юкламаси ва IV боб феъли ўтган замоннинг III шахс бирлик музаккар шаклида– ام َ ل َعْفَأَ . Масалан, ليمج – чиройли  ام لمج أَ – Қандай чиройли! ب ِّيط – яхши  ام بيط أَ – Қандай яхши! ٌ ضي غَب – хунук  ام ضغب أَ – Қандай хунук!” 6 Мазкур қоиданинг иккинчи қисмини келтириб ўтмадик. Сабаби, иккинчи қоида ْ ل FF عْفَأَ ب вазнидаги таажжубни ифодаловчи феъл бўлиб, у биз ўрганаётган мавзуга тегишли эмас. Зеро ҳар икки мактаб ҳам бу вазннинг феъл эканлигига иттифоқ қилишган. Рус арабшуносларидан Б.М.Гранде ҳам ўзининг “ Курс арабской грамматики в сравнительно–историческом освещении” асарида таажжубни ифодаловчи َ ل FFَعْفَأَ вазнидаги сўз феъл эканлигига шама қилади. У ўз асарининг 6-бобида “Таажжуб феъли” параграфида бу мавзуга тўхталиб, таажжубни ифодаловчи ام َ ل َعْفَأَ вазни ام –“ нарса”, ҳамда IV боб 3-шахс бирликдаги феълининг бирикувидан тузилган, деган фикрни билдиради ва ام َ نسح أَ ً اديز (Зайд қандай яхши!) жумласини мисол сифатида келтиради. 7 6 Иброҳимов Н., Юсупов М. Араб тили грамматикаси. 1-жилд. –Т.:1997.–Б.377. 7 Қаран: Гранде Б.М. Курс арабской грамматики в сравнительно– историческом осве щ ении – М.: Вост.лит., 1963 . – С. 249. 5 Шунингдек, худди ўша асарнинг бошқа саҳифасида ام َل َعْفَأَ вазнидаги таажжуб феълидан кейин келаётган таажжубланаётган шахс ёки нарса доим тушум келишигида қўйилади, деган қоидани ҳам келтиради. 8 Н.Иброҳимов ва М.Юсуповларнинг “Араб тили грамматикаси” дарслиги ҳамда Б.М.Гранденинг “ Курс арабской грамматики в сравнительно– историческом освещении” асари да келтирилган юқоридаги фикрларни таҳлил қилиб шунга амин бўлдикки, бу мавзуни ёритишда муаллифларнинг фикрлари басраликларнинг қарашларидан келиб чиққан десак, янглишмаган бўламиз. Яъни улар таажжубни ифодаловчи َ ل َعْفَأَ вазнидаги сўзни феъл деб эътироф этмоқдалар. Нафақат мазкур дарсликларда, балки рус ва ўзбек тилларидаги бошқа кўпгина дарсликларда ҳам бу мавзуга худди шундай ёндашилганлигини кўришимиз мумкин. 9 Куфаликлар َ ل FFَعْفَأَ вазнини исм деб эътироф этиб, ўз фикрларини қуйидагича исботлашади: – َ ل َعْفَأَ вазнининг тусланмаслиги унинг исмлигига далилдир. Агар у феъл бўлганида эди албатта тусланиши мумкин бўларди. Чунки тусланиш феълнинг хусусиятларидандир. Модомики, у тусланмас ва ўзгармас сўз экан, демак уни исм туркумига киритиш керак. – Куфаликларнинг баъзилари: “Бу сўзнинг исмлигига далил шуки, бу сўзлардан кичрайтма от ясалади. Кичрайтириш эса исмгагина хос хусусиятлардандир”–деган фикрни маҳкам тутишади ва шоирнинг қуйидаги байтини мисол қилиб келтирадилар: ا َي ا َم َ ح لْيَمXأَ ا ًنَلا ْز غ َّ ن َد َش ا َنَل * * * ْ ن م َّ ن Xك ئاَّيَلXؤُاَه لا َّضلا ر ْم َّسلا َو Мисрадаги эътиборга олинаётган َ ح لْيَمXأَ сўзи таажжубни ифодаловчи َ حَلْمَأَ (Қандай яхши, ажойиб!)дан ясалган кичрайтма отдир. Бу сўз арабларнинг нутқи ва шеърларда кўп учрайди. 10 8 Қаранг: Гранде Б.М. Курс арабской грамматики в сравнительно– историческом осве щ ении – М.: Вост.лит., 1963 . – С. 343. 9 Қаранг: Ковалев А.А., Шарбатов Г.Ш. Учебник арабского языка. – М. : Вост.литер. 1998., Кузьмин С.А. Учебник арабского языка.-М.: Вост.лит. 2001. , Шагаль .Учебник арабского языка. – М.: Политизрат, 1981. , Талабов Э. Араб тили. –Т. : Ўзбекистон. 1993 ., Абдужабборов А. Араб тили. –Т.: Тошкент ислом университети. 2007. 10 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .120 6 Мазкур байтни кўпгина араб наҳвшунослари ва луғатшунослари асарларида ўзларининг фикрларига мисол сифатида қўллашган. Жумладан Ибн Манзурнинг “Лисону-л-араб” изоҳли луғатида, Ибн Йаъийшнинг “Ал- Муфассал”га ёзган шарҳида, Ашмунийнинг “Шарҳу-л-Ашмуний” асарида, Ибн Ҳишомнинг “Муғни-л-лабиб” асарида, Ибн Ҳожибнинг “Кофия” асарига Розиййуддиннинг ёзган шарҳида ва бошқа бир қанча наҳв ва луғат китобларида мисол тариқасида келтириб ўтилган. 11 Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид “Ал-инсоф”га ёзган “Ал-интисоф мина-л-инсоф” номли шарҳида юқорида келган َح لْيَمXأَ сўзини шарҳлаб, шундай дейди: “Бу байтдаги َ ح لْيَمXأَ сўзи َ حَلْمَأَ дан ясалган кичрайтма отдир. Сўзлардан кичрайтма ҳосил қилиниши фақат исмларга хосдир. Шунинг учун ҳам куфаликлар таажжубни ифодаловчи َ ل FFَعْفَأَ вазнидаги сўз исмдир, дейдилар ва мазкур байтдаги َ ح لْيَمXأَ кичрайтма отини далил сифатида келтирганлар. Басраликлар бу далилдан қониқиш ҳосил қилмай айтадиларки, “Бу байтдаги َ حَلْمَأَ сўзидан кичрайтма шаклнинг ҳосил қилиниши жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Ахир кўрмайсизларми, шоир бу байтдаги ءلاؤ FFه сўзидан ҳам кичрайтма шакл ҳосил қилган. Ваҳолангки, кичрайтма ҳосил қилиш муъроб исмларнинг 12 хусусиятларидан эканлигига биз иттифоқ қилганмиз. ءلاؤه олмоши эса мабний 13 исмдир”. 14 Дарҳақиқат, басраликларнинг қиёсга қанчалик даражада қаттиқ таянганларини мазкур фикрлардан ҳам англаб олса бўлади. Улар араблар ичида камдан - кам қўлланиладиган сўзлар ва унчалик фасоҳатли бўлмаган шоирларнинг шеърларини далил қилиб келтиришдан ўзларини четга олганлар ва уларни рад қилганлар. Куфалик тилшунослар ўз фикрларини асослашда давом этиб шундай дейишади: 11 فاصتنلإا نم دمحم .فاصنلإا ييحم نيدلا دبع راد .ديمحلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005 . –ةحفصلا120 12 Муъроб исмлар–сўзнинг охирги ҳаракатлари, яъни келишиклари ўзгарадиган, турланадиган исмлар. 13 Мабний исмлар–сўзнинг охирги ҳаракатлари ўзгармайдиган, келишикда турланмайдиган исмлар 14 فاصتنلإا نم دمحم .فاصنلإا ييحم نيدلا دبع راد .ديمحلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005 . –ةحفصلا120 7 “Басраликлар айтганидек, таажжубни англатувчи َل FFَعْفَأَ вазнидаги сўз исмга ўхшаш феъл бўлиб, у доим бир хил кўринишда бўлади, яъни охирги ҳаракатлари ўзгармайди ва ундан кичрайтма ҳосил қилинади, дейишлик тўғри эмас. Чунки араб наҳвида фақат سيل ва ىسع феълларигина доим бир хил кўринишни сақлайди ва ўзгармайди. Шунинг билан бир қаторда бу икки феълнинг бирортасидан ҳам кичрайтма ясалмайди.” Куфалик тилшуносларнинг ичида ўз фикрларини қуйидагича исботлаганлар ҳам бор: “ َ ل َعْفَأَ вазнининг исмлигига далил шуки, агар бу вазнда иккинчи ўзаги иллатли ҳарфдан иборат бўлган сўз учраса, у солим (соғлом) ҳарф каби ўқилади. Бунга " اذه موق أَ كنم عيب أَو كنم " (Бу сендан кўра кучли ва қудратли) бўлгани каби, таажжубни англатувчи َ ل FFَعْفَأَ вазнидаги " ام هموق أَ امو هعيب أَ " (У қанчалар кучли ва қудратли!) сўзлари яққол мисол бўла олади. Агар сизлар (яъни басраликлар) айтаётганларингиздек, َ ل FFَعْفَأَ вазнидаги сўз феъл бўлганида эди, ундаги иллатли ҳарф худди ق،ما ،عاب ،ماق أَ عاب أَ феъллари каби “алиф” ҳарфига ўзгариши керак эди. ” 15 Юқоридаги далилларни мулоҳаза қилиб кўрадиган бўлсак, шунга амин бўламизки, ҳақиқатан ҳам араб тилидаги уч ўзакли сўзларнинг иккинчи ўзак ҳарфи иллатли бўлса, ундан исм ҳосил қилинганда ундаги иллатли ҳарф ҳазф қилинмасдан (туширилмасдан) тўлиқ ўқилади, худди " موق " ўзагидан X م َوْقَأَ орттирма даражадаги сифат ясалгани каби. Агар мазкур уч ўзакдан ماق ёки ماق أَ шаклидаги феъл ҳосил қилинса, ундаги иллатли ўзак бўлмиш “вов” ҳарфи ҳазф қилиниб, унинг ўрнини “алиф” ҳарфи эгаллайди. Ҳозирги замонавий араб наҳвига оид асл араб манбаларининг деярли барчасида таажжубни англатувчи َ ل َعْفأَ вазни феъл деб талқин қилинади. َ ل FFَعْفأَ вазнидан кейин келадиган исм тушум келишигида бўлишини эътиборга олиб, уни феъл тушум келишигида келишини талаб қилган, деган фикрни келтиришади ва َ ل َعْفأَ вазнининг тақдири (асли)да яширин эгаси бор, у– ٌ ءيش (нарса) сўзидир, дейилади. Масалан, ام َ نسح أَ ً اديز (Зайд қандай 15 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .120 8 ҳам яхши!) жумласининг асли ٌءيش َ نسح أَ ً اديز деб тушунилади. Бу ҳам басралик тилшуносларнинг қарашларидан биридир. Куфаликлар бу фикрни ҳам инкор қилишиб, дейдиларки: “ ام َ نسح أَ ً اديز иборасидаги َ نسح أَ сўзи феъл эмас, шунингдек, “бу иборадаги ٌ ءيش сўзи туширилиб қолдирилган, аслида ٌ ءي FFش َ ن FFسح أَ ً اد FFيز шаклида бўлади”, дейишлик ҳам нотўғридир. Агар буни тўғри дейдиган бўлсак, ام َ مظع أَ َ هللا (Аллоҳ қанчалар буюк зот!) иборасини олайлик. Агар бу иборада сизлар айтаётгандек ٌ ءيش сўзи тушиб қолган бўлса, унинг асли ٌ ءيش َ مظع أَ َ هللا (Аллоҳни буюк қилган нарса) тарзида бўлиши тақозо этилади. Ваҳолангки, Аллоҳ ҳеч қандай зотнинг ёрдами, мададисиз Ўзи буюкдир. Уни ҳеч кимса ва ҳеч нарса буюк қилмаган. Мисол тариқасида шоирнинг қуйидаги шеърини олиб қарайлик: ا َم َ رَدْقَأَ َ هللا ْ ن َأَ ي نْدXي ى َلَع ٍ ط َح َش ْ ن َم * * * X ه Xرا َد X ن ْزَحْلا ْ ن َّم م X ه Xرا َد ٌ لو Xص Агар ҳолат сизлар айтаётгандек бўлса, унла бу иборанинг асли ٌ ءيش َ رَدْقَأَ َ هللا (Аллоҳни қодир қилган нарса) шаклида бўлиши керак бўлади. Аммо Аллоҳ ҳеч бир кимса ёки нарсанинг мадади, ёрдамисиз Ўзи қодир зотдир” 16 Юқоридаги байт Ҳандаж ибн Ҳандаж ал-Марийнинг тилидан сўзланган Ҳамоса ибн Таммомнинг шеъри бўлиб, унда узун тунлар ва бу тунларни маҳбубасининг фироқига бардош бериш билан ўтказгани васф қилинади. Мазкур байтда келтирилган далил ا َم َ رَدْقَأَ َ هللا (Аллоҳ нақадар қодир зот!) иборасидир. Баъзи куфаликларнинг сўзларига кўра, мана шунга ўхшаш иборалар َ ل َعْفأَ вазнининг феъл эмаслигини исботлайди. Агар у феъл бўлса эди, албатта бу феълнинг яширин эгаси бўлиши ва “Аллоҳ”лафзи мазкур феъл таъсирида тушум келишигида ўқилаётган бўлиши керак эди. Ўшанда феълнинг яширин эгаси “Аллоҳни қодир қилган” деган маъно чиқади. Куфаликлар ҳам ақлий ва ҳам нақлий далилларни келтиришиб, Аллоҳ таоло 16 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .121 9 бирор зотнинг ёрдамисиз ўзи қодирди, деган фикрни айтишиб, юқорида келган маъноларни ботил деб ҳисоблайдилар. 17 Куфаликларнинг келтирган далиллари билан танишиб чиқдик. Дарҳақиқат, улар кишини анча мулоҳаза қилишга мажбур қиладиган ақлий ва нақлий далиллар келтириб фикрларини асослашга ҳаракат қиладилар. Энди эса басраликларнинг бу борадаги далилларини бирма-бир кўриб чиқамиз. Басраликлар ўз фикрларига қуйидагини ҳужжат қилиб келтирадилар: “ َل FFَعْفأَ вазнининг феъл эканлигига далил шуки, унга биринчи шахс бирликдаги бирикма олмоши – "- ي " қўшилганда, у феълларга кўшилгани каби "- ي ن " шаклида бирикади. Масалан, ام ي نَنسح أَ َ كدنع (Мен сенинг наздингда қандайин яхшиман!), ام ي نَرفظ أَ يف َ ك نيع (Сенинг наздингда мен қанчалар ғолиб, музаффарман!), ام ي نَملع أَ يف َ ك ِّنظ (Сенинг назарингда мен нақадар илмлиман!). Биринчи шахс бирикма олмоши " ي F " феълга қўшилганида “нун” ҳарфи билан " ي ن " тарзида бирикади, феълга бу шаклда қўшилмайди. Ахир кўрмайсизларми (эй куфаликлар), мазкур бирикма олмоши феълга қўшилганда ي َنَد َش ْرأَ (менга йўл кўрсатди), ي نَدعس أَ (мени хурсанд қилди), ي نَدFFعب أَ (мени узоқлаштирди) каби айтасизлар. Бу бирикма олмошини исмларга қўшиб ،ي نXد ش ْرXم ي نXد عس Xم деб айтмайсизларку”. 18 Басраликларнинг баъзилари таажжубни англатувчи َ ل َعْفَأَ вазни феълдир, деган фикрни қаттиқ тутиб, айтадиларки, “Таажжубни англатувчи َ ل َعْفَأَ вазнининг феъллигига далил шуки, у ўзидан кейин келаётган аниқ ҳолатдаги исмни ҳам, ноаниқ ҳолатдаги исмни ҳам тушум келишигида ўқилишига мажбур қилади. Сифатнинг орттирма даражасини ифодаловчи X ل FFَعْفَأَ вазнидаги исмни оладиган бўлсак, у исмларни фақатгина ноаниқ ҳолатда тушум келишигида ўқитади, хусусан, тамйиз, яъни чекловда. Масалан, ديز X ربك أَ َ كنم ً ان س (Зайд сендан ёш жиҳатдан каттадир), رثك أَو كنم ً املع (ва сендан илмлироқдир) каби. Бироқ бу жумлалардаги ل َعْفَأَ вазнидан кейин 17 فاصتنلإا نم دمحم .فاصنلإا ييحم نيدلا دبع راد .ديمحلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005 . ةحفصلا 120-121 18 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .123 10 келаётган исмларни аниқ ҳолатда ديز Xربك أَ َ كنم َّ ن سلا ёки رثك أَو كنم َ ملعلا шаклида ўқиш жоиз бўлмайди. Агар таажжубни англатувчи َ ل َعْفَأَ вазнидан кейин келаётган исм аниқ ҳолатда келиши мумкин экан, демак у феълликка далолат қилади. Масалан, ام َ ربك أَ َّ نسلا هل (у нақадар катта ёшли!) ёки ام َ رثك أَ َ ملعلا هل (у қанчалар илмли!)” 19 Куфаликлар бу далилларни ҳам инкор қилишиб, ўз мактабларининг хусусиятларига мос равишда жумла таркибида келган чекловнинг аниқ ҳолатда қўлланилган баъзи араблардан эшитган ишончсиз байтларни мисол қилиб келтиришади. Басраликлар эса бу байтларнинг аниқ муаллифини топишиб, унинг аслида чеклов аниқ ҳолатда эмаслигини айтишиб куфаликларни мот қиладилар. 20 Басраликлар яна, таажжубни англатувчи َ ل FFَعْفَأَ вазнининг феъллигига далил қилиб бу вазндаги сўзнинг охирги ҳаракати фатҳа билан тугалланишини, бу эса ўтган замонга далолат қилишини айтиб ўтадилар. Уларнинг фикрларича, агар бу вазндаги сўз феъл бўлмаса эди, у фатҳага мабний қилинмас эди (яъни доимо ўзгармасдан фатҳа ҳаракатида муқим бўлмас эди). Чунки у агар исм бўлса эди, " ا َم " юкламасининг хабари 21 сифатида бош келишикда бўлар эди. Агар у бош келишикда бўлмас ва унинг охирги ҳаракати доимий ўзгармасдан фатҳага мабний қилинган экан, демак у феълдир. Таажжубни англатувчи َ ل َعْفَأَ вазнининг феъл ёки исм эканлиги шу тариқа давом этади. Буни яхшилаб ўрганиб чиққан “Ал-инсоф” асарининг муаллифи басраликларнинг келтирган далилларига ён босиб, уларнинг фикрларини қўллаб-қувватлайди ва уларнинг фикрларини асосли деб топади. Араб тилшунослигида асл иштиқоқ масаласи 19 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .124 20 Қаранг: ўша асар. ةحفصلا 124-126 21 “ ام юкламасининг хабари”ни шартли равишда ام юкламасининг кесими, деб аташ мумкин. 11 Басра ва Куфа тилшунослик мактаблари асл иштиқоқ феълми, ёки масдар эканлиги борасида баҳслашадилар. Бу мунозара “Ал-инсоф” асарининг 1- жилдида " لوFFقلا يف لص أَ ،قاقت FFشلاا لعفلا وه و أَ ؟رد FFصملا " (Асл иштиқоқ ҳақидаги сўз, у феълми ёки масдарми?) номли мавзуси билан 28- рақам остидаги масала сифатида келтирилиб ўтилади. Авваламбор бу мавзудаги “иштиқоқ” сўзининг маъносига эътибор бериб ўтсак. Араб тилида “иштиқоқ”– " قاقتشا " сўзи луғавий жиҳатдан “яратиш”, “келиб чиқиш”, грамматикада эса “этимология”, “сўз ясаш (яратиш)” каби маъноларни ўзида мужассам этади. 22 Этимология эса сўзларнинг келиб чиқишини, манбаини ўрганадиган тилшуносликнинг бир бўлимидир. 23 Яна ўз мавзуимизга қайтадиган бўлсак, куфаликлар масдар феълдан иштиқоқ қилинган, у феълнинг ҳосиласидир, деб َ ب َرَض ً اب ْرَض (урмоқ), ” َ ماق ً اماي ق кабиларни мисол қилиб келтиршади. Басраликлар эса бунинг акси ўлароқ феъл масдардан иштиқоқ қилинган ва у масдарнинг ҳосиласи, деган фикрни илгари сурадилар. Куфаликлар ҳужжат сифатида ўз фикрларини қуйидагича изоҳлашади: “Биз масдар феълдан иштиқоқ қилинган дедик. Чунки феъл солим бўлса, унинг масдари ҳам солим бўлади, аксинча феъл иллатли бўлса, масдар ҳам иллатли бўлади. Масалан, َ م َواق ً اما َو ق дейилганда феъл солим бўлганлиги учун масдар ҳам солим бўляпти. َ ماق ً اماي ق дейилганда эса феъл иллатли бўлганлиги учун масдар ҳам иллатли бўляпти. Агар феъл солим бўлганда масдар ҳам солим бўлиб, феъл иллатли бўлганда масдар ҳам иллатли бўлар экан, демак масдар феълдан келиб чиққан, унинг ҳосиласидир”. Куфаликлардан қуйидаги фикрни маҳкам ушлаганлари ҳам бўлган: “Масдар феълдан иштиқоқ қилинганлигига далил шуки, феъл масдарга ўз таъсирини ўтказади. Ахир ўзларингиз X تبرض ً ابرض деганингизда ً ابر Fض 22 О.Носиров, М.Юсупов. Ан-на ’йм: ўзбекча-арабча луғат.-Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси, 2003. – Б.430. 23 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мамадалиев таҳрири остида.-Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2008. –Б.61. 12 сўзини Xتبرض феълининг таъсирида тушум келишигида ўқийсизлар. Шундай экан, масдар феълдан келтириб чиқарилган, унинг ҳосиласи бўлиши керак. Чунки таъсир қилувчи (омил)нинг ўрни таъсирга учраган сўз (маъмул)нинг ўрнидан олдин келади. Шу жиҳатдан масдар феълдан иштиқоқ қилинган унинг ҳосиласи бўлиши керак. 24 “Ал-инсоф” муаллифи Камолуддин Аби-л-Баракот ал-Анбарий куфаликларнинг келтирган мазкур далилларини таҳлил қилиб, унга шундай эътироз билдиради: “Биз (наҳвшунослар) ҳарф туркумидаги сўзлар (предлоглар) ва феъллар исмларга таъсир қилишига ижмоъ қилганмиз. Ҳарфлар (яъни предлоглар) ва феъллар исмларнинг асли эмас, яъни исмлар ҳарфлар ва феъллардан иштиқоқ қилиниб олинмаган”. 25 Бироз мушоҳада қилиб кўрадиган бўлсак, Ал-Анбарийнинг юқоридаги гапи қанчалар мантиқий асосга эга эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Куфаликлар таъсирга учраган сўз (маъмул) таъсир қилувчи (омил)дан иштиқоқ қилинади, келтириб чиқарилади, деган фикрни илгари сурмоқдалар. Араб тили грамматикасининг ҳарф сўз туркумидаги предлогларни оладиган бўлсак, улар исмларга ўзларининг таъсирини ўтказади. Агар куфаликларнинг фикрларига қўшиладиган бўлсак, предлогларнинг таъсирига учраган исмлар уларга таъсир қилувчи омиллар – предлоглардан келтириб чиқарилган, деган маъно келиб чиқади. Бу эса мантиққа тўғри келмайди. Чунки исмлар билан предлогларнинг аслияти, ўзаги тамоман бошқа-бошқадир. Исмларга таъсир қилувчи феъллар олиб қаралганда ҳам худди шу ҳолатга гувоҳ бўламиз. Куфаликларнинг баъзилари ўз фикрларига шундай далил келтиришади: “Масдар феълдан ясалганлигига далил шуки, у феълни таъкидлаш учун қўлланилади. Гапда таъкидланмишнинг ўрни таъкидловчидан олдин келишига шак-шубҳа йўқ. Шунга кўра феъл аслдир, масдар эса ундан келтириб чиқарилгандир.” Бу фикрни қўллаб-қувватловчи куфаликлар: “Биз шундай феълларни топиб берамизки (хусусан сизлар асл деб ҳисоблаётган 24 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .126 25 فاصتنلإا نم دمحم .فاصنلإا ييحم نيدلا دبع راد .ديمحلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005 . –ةحفصلا209 13 масдарга қарши), у феълларнинг умуман масдари йўқ”–деб қуйидаги феълларни мисол қилиб келтиришади: ،َم ْع ن ، َس ْئْ ب َ ذَّبَح мақтов феъллари, таажжубни ифодаловчи َ ل َعْفأَ феъли ва ، َس ْيل ى َس َع каби ёрдамчи феъллар. 26 Куфаликлар аслиятсиз ундан бирор нарса келтириб чиқарилмайди, агар масдар келтириб чиқарилган бўлак бўлганида эди, унда юқоридаги феъллардан ҳоли бўлмас эди, мазкур феълларнинг масдари йўқ экан, демак масдар асл эмас, балки феълдан келтириб чиқарилган ҳосиладир, деб қарашади. Куфаликларнинг “Масдар феълни таъкидлаш учун келтирилади, таъкидланмишнинг ўрни доим таъкидловчидан олдин бўлади”–деган гапларига ал-Анбарий шундай раддия билдиради: “Уларнинг айтаёганлари ҳам аслият ёки ҳосилани англатмайди. Мисол қилиб оладиган бўлсак, ي نءاج ٌ ديز ٌ ديز (Менинг олдимга Зайд келди, Зайд), X ت ْيأََر ً ادي َز ً ادي َز (Мен Зайдни кўрдим, Зайдни) ёки X ترر FFم ٍ دFFيزب ٍ دFFيز (Мен Зайднинг, Зайднинг ёнидан ўтдим) жумлаларидаги иккинчи “Зайд” сўзи биринчи “Зайд”га таъкидловчи бўляпти. Бироқ иккинчиси биринчисидан иштиқоқ қилинган, биринчиси иккинчисининг ҳосиласи дейишлик хатодир”. 27 Куфалик тилшуносларнинг баъзилари ўз фикрларида қаттиқ туриб дейишадики: “Масдар феълдан келтириб чиқарилганлигига далил шуки, жумладаги иш-ҳаракатни бажарувчи (эга)нинг иш ҳаракати (феъли) бўлмай туриб, масдарнинг маъносини тасаввур қилиб бўлмайди, масдар феъл билан маълум бўлади. Бас шундай экан, феъл масдарнинг аслидир”. 28 Куфаликлар ўз фикрларига шу тариқа асослашга уринганларидан кейин басраликлар ўзларининг сўзларига далилларини келтирадилар. Басраликларнинг фикрича, масдар феълнинг аслидир, яъни феъл масдардан келтириб чиқарилади. Масдар ҳар учта замондан (ўтган, ҳозирги 26 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .206 27 فاصتنلإا نم دمحم .فاصنلإا ييحم نيدلا دبع راد .ديمحلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005 . –ةحفصلا208 28 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .206 14 ва келаси замон) бирига далолат қилиши мумкин. Феъл эса муайян битта замонга далолат қилади. Мутлоқ (замони эркин бўлган) сўз (замони) чекланган сўзнинг асли бўлганидек, масдар ҳам феълнинг аслидир. Уларнинг баъзилари айтадиларки: “Масдар феълнинг асоси, ўзаги эканлигига далил шуки, масдар исмдир. Исм эса феълга эҳтиёж сезмасдан ёлғиз ўзи қўлланилиши мумкин. Бироқ феълнинг доим исмга эҳтиёжи бўлади ва ўзи ёлғиз келмайди. Ўзидан бошқасига эҳтиёж сезмайдиган нарса бошқа нарсага эҳтиёжманд, ёлғиз ўзи қўлланилмайдиган нарсадан кўра асос, ўзак бўлишга ҳақлироқдир”. Басраликларнинг яна баъзилари: “Феъл ўз хусусиятига кўра икки нарсага: иш-ҳаракат ва маълум бир замонга далолат қилади. Масдар эса ўз хусусиятига кўра битта нарсага–иш-ҳаракатга далолат қилади. Бир иккининг ўзаги, асли бўлганидек, масдар ҳам феълнинг аслидир”–деган фикрни илгари сурадилар. Басра тилшуносларининг яна бир гуруҳи ўз фикрларини ҳимоя қилиб дейдиларки: “Масдар ўзининг “масдар” (манба, ўзак) деб номланишидан ҳам у феълнинг асли эканлиги маълум бўлади. Дарҳақиқат “масдар” ҳар нарсанинг келтириб чиқариладиган ўрнидир. Шунинг учун ҳам туялар чиқариб юбориладиган жой “масдар” деб номланган. Модомики, иш-ҳаракат номи “масдар” (манба, ўзак) деб номланар экан, у феълнинг асли, феъл эса ундан иштиқоқ қилинганлиги аниқдир”. 29 Басраликлар ўз фикрларига яна бир қанча далилларни санаб ўтган бўлиб, биз уларни унчалик аҳамиятли бўлмаганлиги учун келтирмадик. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “асл иштиқоқ феълми ёки масдар?” мавзусидаги икки мактаб ўртасидаги мубоҳасали масала шу зайлда кечади. Юқорида келтириб ўтганимиздек, бу масалада “Ал-инсоф” асарининг муаллифи Камолуддин Аби-л-Баракот ал-Аноборий ҳам куфаликларнинг келтирган далилларини заиф ҳисоблаб, уларнинг фикрларига асосли равишда жавоб келтиради ва бу билан басраликларга ён босганлигини намоён қилади. 29 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .208 15 Ҳозирда мавжуд бўлган замонавий наҳв ва сарф илмига оид асарларни олиб қарайдиган бўлсак, уларда ҳам асл иштиқоқ масдар эканлиги таъкидланади. Жумладан, Ҳифни Носиф ва бошқа муаллифларнинг " سوردلا ةيوحنلا " (Наҳв дарслари) китобида шундай дейилади: " Xل FFص أَ تاقت FFشملا اه ُّلك X ردصملا " (Иштиқоқ қилинадиган барча сўзларнинг асли масдардир). 30 Бу мавзу борасида рус ва ўзбек арабшуносларининг фикрлари араб наҳвшуносларининг фикрларидан фарқ қилади. Яъни масдар феълдан келтириб чиқарилади деган фикрни билдирадилар. Жумладан Б.М. Гранденинг “ Курс арабской грамматики в сравнительно– историческом освещении” асарида ясама сўзлар иккига бўлинишини келтириб ўтади. Улар: а) феъл ўзагидан ясалган отлар ва б) от ва сифатлардан ясалган отлар. Феъл ўзагидан ясалган отларга бир марталик ҳаракат номи, иш ҳаракат тарзини ифодаловчи исмлар, замон ва макон номлари ва қурол отлари билан бир қаторда иш-ҳаракат номи – масдарларни ҳам киритади. Бундан масдар феълдан ясалади, деган фикр англашилади. 31 Арабшунос олим Б.М.Гранде шунинг билан бирга асл араб манбаларида сўзларнинг асл ўзаги масдар деб келтирилганлигини ҳам таъкидлаб ўтади. 32 Изофа бирикмасини ташкил қилувчи сўз туркумлари ҳақида Бу мунозара биз ўрганаётган “Ал-инсоф” асарида 21-рақам остидаги масаладир. У шундай номланади: " له زو FFجت ةفا FFض إِ مسلاا ىل إِ مسا هقفاوي يف ؟ينعملا " Буни ўзбек тилига “Моҳиятан мослашувчи икки исм бир-бири билан изофа ташкил қиладими?” шаклида таржима қилиш мумкин. Бунда бир от ва ундан кейин ўша отга моҳиятан тўрт жиҳатдан (келишик, сон, ҳолат ва жинсда) мошлашган аниқловчи бўла оладиган бирор исм олиниб, иккаласи изофа ташкил қилиши мумкинми ёки йўқ, деган маъно тушунилади. 30 * سوردلا ينفح .ةيوحنلا ،فصان دمحم ،بايد ىفطصم ،مومط دمحم راد .حلاص ،رصم .ةديقعلا ةيردنكسلإا–2007 . –ةخفصلا381 31 Қаранг: Гранде Б.М. Курс арабской грамматики в сравнительно– историческом осве щ ении – М.: Вост.лит., 1963 . – С. 253. 32 Қаранг: Гранде Б.М. Курс арабской грамматики в сравнительно– историческом осве щ ении – М.: Вост.лит., 1963 . – С. 186. 16 Куфаликлар моҳиятан мослашувчи икки исм, агар лафзлари турлича бўлса, изофа ташкил қилиши мумкин, деган фикрни илгари сурадилар. Басраликлар эса бундай ҳолатдаги иккита исм изофа ташкил қилиши мумкин эмас, дейишади. Куфаликлар ўз фикрларига қуйидагича далил келтирадилар: “Дарҳақиқат биз бундай ҳолатда изофа ташкил қилиши мумкин дедик. Чунки бундай изофа Аллоҳнинг китоби Қуръони карим ва арабларнинг нутқида кўп учрайди. Масалан, ﴿ َّن إِ ا َذَه َ و Xهَل ُّ ق Fَح ني قَيْلا ﴾ 33 –“ Албатта , бу (зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир”. 34 Бу оятдаги ني قَيْلا сўзи аслида ُّ ق َح сўзининг мослашган аниқловчисидир. Чунки унинг асли لا َ ح ُّ ق ني قَيْلا бўлиши керак эди. Оятда келган бирикмада мошлашган аниқловчи билан аниқланмиш изофа бирикмасини ташкил қилмоқда. Шунингдек, ﴿ X را َدFFَلَو ة َرFF خلآا ٌ رFFْيَخ ﴾ 35 – “ охират диёри (бу фоний дунёдан) яхшироқдир” 36 оятидаги ة َر خلآا сўзи моҳиятан X را َد сўзининг мослашган аниқловчисидир. Унинг асли َ لَو ل X را َد ة َر خلآا ٌ رْيَخ , яъни, худди Қуръондаги Анъом сурасининг 32-оятида келгани каби бўлиши керак эди. Бундан ташқари Қуръоннинг ﴿ ٍ تا َّنَج َّ ب َح َو دي FFFF ص َحْلا ﴾ 37 –“ боғларни ва ўриб олинадиган донларни ( ундирдик )” 38 оятидаги دي ص َحْلا сўзи َّ ب َح сўзининг мошлашган аниқловчиси ҳамда ﴿ ا َمَو َ ت ْنXك ب نا FFF َج ب ِّ ي بْرFFF َغْلا ﴾ 39 –“ ( Тур тоғининг ) ғарб томонида бўлмагансиз” 40 оятидаги ِّ ي بْرFFF َغْلا сўзи ب نا FFF َج сўзининг мослашган аниқловчисидир. Арабларнинг нутқидан оладиган бўлсак, ةلاص ،ىلولأا دجسم ،عماجلا ةلقب ءاقمحلا (“биринчи (бомдод) намози”, “жомеъ масжиди” ва “семиз ўт, гулбеор”) тарзидаги изофий сўз бирикмалари аслида моҳиятан мослашган аниқловчили бирикмалардир”. 41 33 Воқеъа сураси 95-оят 34 Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимаси. -Т.:2001. –Б.623 35 Юсуф сураси 109-оят 36 Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимаси. -Т.:2001. –Б.273. 37 Қоф сураси 9-оят 38 Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимаси. -Т.:2001. –Б.594. 39 Қасас сураси 44-оят 40 Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимаси. -Т.:2001. –Б.433. 41 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .120 17 Куфаликлар юқорида келтирган далилларидан сўнг, басраликлар ҳам ўз фикрларини исботлашга ҳаракат қиладилар ва қуйидагича асослайдилар: “Дарҳақиқат, биз моҳиятан мослашувчи икки исм бир-бири билан изофа бирикмасини ташкил қилмайди, дедик. Чунки изофада аниқлик ва ажратиш мақсад қилинади. Бир сўз ўз-ўзича аниқ ҳолатда бўлиб қолмайди. Агар сўз аниқ ҳолатда бўлса ҳам, изофа бирикмасидан ҳоли бўлиши ҳам мумкин. Ёки у ноаниқ бўлса ҳам, ноаниқ бўлган бошқа сўз билан изофа ташкил қилиши мумкин. Куфаликларнинг келтирган фикрларига жавоб берадиган бўлсак, уларнинг келтирган фикрлари ҳужжат, далилсиздир. Аллоҳнинг каломидаги ﴿ َّن إِ ا َذَه َ و Xهَل ُّ ق َح ني قَيْلا ﴾ оятида ٌ رْمَأَ сўзи тушиб қолган. У аслида َّ ن إِ ا َذَه َ و Xهَل ُّ ق َح لا رْمَأ ني قَيْلا ( Албатта , бу (зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқат ишдир). Яна, Қуръоннинг 42 ﴿ َ ك لَذَو X ني د ةFَمِّيَقْلا ﴾ – Мана шу т ўғри (ҳаққоний) диндир оятида ة َّل م сўзи тушиб қолган бўлиб, унинг асли َ ك لَذَو X ني د ةَّل مْلا ةَمِّيَقْلا (Мана шу тўғри (ҳаққоний) миллатнинг динидир) тарзида бўлади. Шунингдек, ﴿ X را َدَلَو ة َر خلآا ٌ رْيَخ ﴾ оятининг асли X را َدَلَو ةَعا َّسلا ة َر خلآا ٌ رْيَخ (О хират соати диёри (бу фоний дунёдан) яхшироқдир ), ﴿ ٍ تا َّنَج َّ ب َح َو دي FFص َحْلا ﴾ ояти аслида ٍ تا َّنَج َّ ب َح َو ع ْر َّزFFلا دي FFص َحْلا (Б оғларни ва ўриб олинадиган ўсимликларнинг донлар и ни ( ундирдик ) ва ﴿ ا َمَو َ ت ْنXك ب نا FFَج ب ِّ ي بْرFFَغْلا ﴾ ( Тур тоғининг ) ғарб томонида ) оятининг асли ب نا FFَج ب نا FFَكَمْلا ِّ ي بْرَغْلا (Ғарбий макон томонида) тарзида бўлади”. 43 Басраликлар яна куфаликлар арабларнинг нутқидан мисол қилиб келтирган далилларида ҳам сўз тушиб қолганлигини ва улар қандай сўз эканлигини бирма-бир келтириб ўтадилар. Юқоридаги мунозара диссертациямизнинг 1-2 бобида келтириб ўтган ҳар икки мактабнинг ўзига хос хусусиятларини яна бир бор намоён қилади. Куфаликлар “симоъиййун” деб аталиб, араблардан эшитган нарсасидан далил келтираверишган. Юқоридаги мунозарада ҳам Қуръони карим оятлари ва арабларнинг нутқидан 42 Баййина сураси 5-оят 43 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005–ةحفصلا .120 18 бир қанча мисоллар келтириб, уларни далил сифатида қўлламоқда. Ушбу келтирган мисол ва далиллари изофа бирикмасининг қонун-қоидаларига мос келмасада, куфаликлар уларни тўғри деб эътироф этмоқдалар. Басраликларни “қиёсиййун”, шунингдек “мантиқ аҳли” ҳам дейишарди. Юқоридаги мунозарада басраликларнинг айтган гаплари ва фикрлари буни яна бир бор тасдиқлайди. Ҳатто куфаликлар уларга ҳар икки мактаб таянадиган энг биринчи далил сифатида қабул қилган Қуръони каримдан бир нечта мисолларни келтирганларида ҳам, улар бундай қабул қилиш тўғри эмас, деб ҳисоблайдилар. Балки, бу оятлардан олинган мисолларнинг асли бошқача эканлиги, таркибида бир сўз тушиб қолдирилганлигини таъкидлаб, мантиқий мулоҳаза юритадилар. Ҳол вазифасидаги اَذ إِ юкламасидан кейин келган сўзларнинг грамматик ўрни ҳақидаги ихтилоф Бу ихтилоф араб тилшунослари орасида " ةلأسملا ةيروبنزلا " – “Қовоғари масаласи” номи билан машҳур бўлиб, бу мунозарали тортишув Басра ва Куфа мактабларининг етакчиларидан бўлган Сибавейҳи ва Ал-Кисоий ўртасида кечади. Мунозара биз манба қилиб олган “Ал-инсоф” асарининг 99- масаласи бўлиб, у " ةلأ Fسملا ةيروبنزلا " деб номланади. Бу мунозарада грамматик таҳлил қилиш учун ўртага қуйидаги жумла ташланади: X تنك ُّ نظ أَ َّ ن أَ َ برقعلا ُّ دش أَ ً ةعسل نم روبنزلا اذإ Fف وه اهاي إِ (“Чаён қовоғаридан кўра қаттиқроқ чақади деб ўйлар эдим, қарасам қовоғари ҳам чаёндек чақар экан” маъносида). Ўртадаги баҳс эса, мазкур жумладаги اذإ FFف وه اهاي إِ бўлаги хусусида кечади. Араб тилидаги اهاي إِ сўзининг ўрни доимо насб ҳолатида, яъни тушум келишигида деб фараз қилинади ва фақат тушум келишиги ўрнида қўлланилади. Басраликлар бу ўриндаги сўз тушум келишигида келиши жоиз эмас, у бош келишикда اذإف وه َ ي ه шаклида бўлиши керак десалар, куфаликлар унинг ҳам тушум, ҳам бош келишикда келишига рухсат беришади. 19 Куфаликлар ўзларининг фикрларига Ал-Кисоий ва Сибавейҳи ўртасида кечган машҳур ҳикояни далил қилиб келтирадилар. Бу воқеа шундай бўлган эди. Сибавейҳи Баромика аҳлига бориб, Ал-Кисоий билан ўрталарида мунозара уюштиришни сўради. Сибавейҳи амир Яҳё ибн Холиднинг мажлисида ҳозир бўлди. Амирнинг ҳузурида унинг икки ўғли Жаъфар ва Ал- Фазл ҳамда бир қанча арбоблар ҳам ҳозир бўлишган эди. Шунда Халф??? ал- Аҳмар Ал-Кисоий мажлисга келгунича Сибавейҳининг ёнига келиб ундан бир масала ҳақида сўради. Сибавейҳи жавоб берган эди, Ал-Аҳмар унга “Хато қилдинг”–деди ва унга иккинчи саволини берди. Сибавейҳи унга ҳам жавоб берган эди, Ал-Аҳмар яна “Хато қилдинг”–деди. Учинчи саволини берганида ҳам шу ҳолат рўй берди. Шунда Сибавейҳи Ал-Аҳмарга: “Бу одобсизлик!”,–деди. Шундан сўнг Фарро унга савол беради. Фарро ўз тилида сўзлаб шундай дейди: “Шунда мен Сибавейҳига: “Дарҳақиқат бу кишининг бироз қизиққонлиги ва жиззакилиги бор. Уни қўй, мана бу жумлага нима дейсан?: " ءلاؤه ،نوبأَ X تررم نيبأب " , шунингдек , " X تيو أَ"و " Xتي أَو " феъллари ҳақида фикринг қандай?”–дедим. У ўзининг қарашини айтган эди, хато қилди. Кейин мен унга: “Фикрингни такрорлачи”– деган эдим, яна хато қилди. Уч марта шундай деган эдим, уччаласида ҳам тўғри жавоб бера олмади. Савол кўпаявергач, у: “Мунозара қилиш учун бошлиқларингиз келмагунича иккалангизга ҳам ҳеч нарсани гапирмайман”,- деди. Сўнг Кисоий келиб, Сибавейҳининг ёнига бориб, деди: “Сен мендан сўрайсанми ёки мен сандан сўрайинми?”. –Сибавейҳи: “Сен сўрайқол”. –Кисоий: “Мана бу жумлага нима дейсан: X تنك ُّ نظ أَ َّ ن أَ َ برقعلا ُّ دش أَ ً ةعسل نم روبنزلا اذإف وه اهاي إِ (Чаён қовоғаридан кўра қаттиқроқ чақади деб ўйлар эдим, қарасам қовоғари ҳам чаёндек чақар экан) ёки бўлмаса اذإف وه َ ي ه шаклида бўладими?” –Сибавейҳи эса: “ اذإف وه َ ي ه шаклида бўлади, тушум келишигида اهاي إِ бўлиши жоиз бўлмайди”. 20 Шунда Кисоий: “Хато қилдинг”–деб, шунга ўхшаш бир мисолни, " تجرخ اذإف Xدبع هللا X مئاقلا َ مئاقلاو " (Чиқсам, Абдуллоҳ турган экан) жумласини келтириб, " X مئاقلا " сўзини бош ва тушум келишигида ўқиди. Сибавейҳи бу ўринда тушум ҳолати жоиз эмаслигини, балки бош келишигида бўлиши кераклигини айтган эди, Кисоий унга: “Бу арабларнинг каломи, сўзи эмас. Чунки араблар бу ўринда бош келишикда ҳам, тушум келишигида ҳам ўқишади”–деди. Шу пайт Яҳё ибн Холид деди: “Ҳар иккалангиз ўз юртларингизнинг бошлиқлари бўла туриб тортишаяпсизлар, сизларнинг устингиздан ким ҳакамлик қилади?”. Кисоий амирга: “Бу араблар одамларнинг фасоҳатлилари бўлишиб, ҳар тарафдан ҳузурингга келиб йиғилишган. Улар билан ҳар икки юрт аҳли қаноат ҳосил қилишади. Улардан Куфа аҳли ҳам, Басра аҳли ҳам тинглашади. Улар бу ерга келтирилсин ва сўралсин”–деди. Буни эшитиб турган амир Яҳё ва унинг ўғли Жаъфар: “Холисона йўл тутдинг”–деди ва фасоҳатли арабларни ҳузурига чорлади. Улар киргач, Сибавейҳи ва Кисоий ўртасидаги кечган масала хусусида сўралган эди, улар Кисоийнинг айтганини тўғри деб ҳисоблашиб, ўзларининг фикрларини баён қилишди. Яҳё Сибавейҳининг ёнига келиб, “Эшитдингми?”–деди. Шунда Кисоий Яҳёнинг олдига келиб: “Аллоҳ вазирни солиҳлардан қилсин! У (Сибавейҳи) сенинг ҳузурингга ўз юртидан умидвор бўлиб келган, унинг кўнглини сувитиб, қайтармагин”, –деди. Сўнг амир унга ўн минг дирҳам беришликни буюрди. Сибавейҳи у ердан чиқиб, Форс сари юзланиб, ўша ерда яшаб қолди ва шу кетганича Басрага қайтмади”. 44 Куфаликларнинг қиёсга таяниб келтирган далилларига келсак, бу жиҳатдан улар шундай фикр билдирадилар: “Биз اذإف وه اهاي إِ деган фикрни тўғри деб ҳисоблаймиз. Чунки, " اذ إِ " юкламаси иш-ҳаракатнинг тўсатдан содир бўлгандаги ҳолатини билдирса, пайт ҳоли вазифасини бажаради. Пайт ҳолидан кейин келаётган исм эса бош келишикда бўлади. Шунингдек, " اذ إِ " 44 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005ةحفصلا . 224-225 21 юкламаси Xت ْدFFَج َو (топдим, кўрдим) маъносидаги кесим вазифасини ҳам бажармоқда. Чунки бу ўринда унинг маъноси X ت ْدَج َو (топдим, кўрдим)дир”. Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Яҳё Саълаб: “Куфаликларнинг اذإف وه اهاي إِ деган гапларидаги وه – ажратувчи олмошдир. Ҳамда اذإف юкламаси тушум келишигини талаб қилувчи юкламадир. Чунки у X ت ْدَج َو (топдим, кўрдим) маъносидадир” 45 –деб куфаликларга ён босади. Басраликларга келсак, улар ўз фикрларини қуйидагича асослайдилар: “Дарҳақиқат, биз бу ўринда фақат бош келишикда бўлади, дедик. Чунки وه олмоши эга бўлганлиги учун бош келишик ўрнидадир. Эганинг эса албатта кесими бўлиши керак. Агар َ يه олмошини тушум келишигида қўядиган бўлсак, у кесимлик вазифасини бажармайди. Бас шундай экан, у бош келишикда бўлиши керак, тушум келишидига бўлиши мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан у اذإ FFف وه َ ي ه шаклида ўқилиши керак. وه олмоши “қовоғари” сўзига қайтади, чунки “қовоғари” ( روبنز ) сўзи музаккардир. َ ي ه эса “чаён” сўзига қайтади. Сабаби бу ( َ برقع сўзи) муаннасдир.” 46 “Ал-инсоф” асарининг муаллифи Ал-Анборий куфаликларнинг келтирган далилларини заиф санаб, уларга шундай жавоб қилади: “Куфаликларнинг араблардан ривоят қилган اذإف وه اهاي إِ шаклидаги гаплари ْ نل юкламасидан кейинги феълни шарт майлида (аслида истак майлида бўлиши керак) ёки ْ م َل юкламасидан кейинги феълни истак майлида (аслида шарт майлида бўлиши керак) қўйилгани каби кўп аҳамият берилмайдиган, кам учрайдиган ҳолатдир. Бундай ҳолатлар қиёсга мос келмайди. Ривоят қилишларича, уларга (яъни Сибавейҳи билан Кисоий ўртасини ажрим қилган арабларга) Кисоийнинг фикрини қўллаб-қувватлашлари учун пора берилган. Куфаликларнинг “ اذ إِ юкламаси иш-ҳаракатнинг тўсатдан содир бўлгандаги ҳолатини билдирса, X ت ْدَج َو (топдим, кўрдим) вазифасида келади” деган фикрлари ҳам ботилдир. Чунки اذ إِ юкламаси X ت ْدَج َو (топдим, кўрдим) вазифасида келганда эга бош келишикда келиб, бу феъл таъсирида иккита 45 Ўша асар. ةحفصلا -225 46 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005ةحفصلا . -225 22 васитасиз тўлдирувчи тушум келишигида бўлиши керак, худди Xتدجو ً اديز ً امئاق (Зайдни турган ҳолатда топдим) каби. Бу ўринда бизнинг сўзимиз шуки, اذ إِ юкламаси ҳақиқатан ҳам X ت ْدَج َو маъносида келмоқда, бироқ у лафзда ўрин ҳоли вазифасини бажаряпти. Пайт ҳолидан кейинги икки тўлдирувчи эса аниқ ҳолатда бўлиши керак. Шунинг учун اذإف وه َ ي ه дейишлик тўғри бўлади. Аммо Абу-л-Аббос Саълабнинг “ اذإ FFFف وه اهاي إِ жумласидаги وه – ажратувчи олмошдир”–деган гапи куфаликларнинг наздида ҳам, басраликларнинг наздида ҳам ботилдир. Чунки ҳар икки мактабнинг наздида ҳам ажратувчи олмошнинг тушиб қолишига ижозат бор ва унинг тушиб қолиши жумла маъносининг бузилишига олиб келмайди. Масалан " ناك ٌ ديز وه َ مئاقلا " (Зайд турган эди) жумласидаги وه ажратиш олмошини тушириб қолдириб " نا FFك ٌ دFFيز َ مئا FFقلا " дейилганда ҳам ҳеч қандай маънонинг бузилиши кузатилмайди. Бироқ اذإف وه اهاي إِ жумласидаги وه олмошини тушириб қолдириб, اذإف اهاي إِ тарзида ўқийдиган бўлсак, ундан ҳеч қандай маъно англашилмайди. Бас, шундай экан уларнинг (куфаликларнинг) келтирган далиллари ботил (хато)дир. Валлоҳу аълам (Аллоҳ энг билгувчи зотдир)” 47 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ал-Анбарий бу мунозарада ҳам куфаликларнинг келтирган далилларини заиф, хато ҳисоблаб, басраликларга ён босаётганлигига шоҳид бўламиз. Биз бу ўринда рус ва ўзбек арабшуносларининг фикрларидан ҳеч қандай иқтибос келтирмадик. Сабаби, ушбу мавзу юзасидан рус ва ўзбек арабшуносларининг келтирган фикр- мулоҳазаларини учратмадик. Шу боис бунга ўз хулосамизни бериш билан чекланамиз. Дарҳақиқат, бу мавзуни чуқурроқ ўрганиб, таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, чиндан ҳам басраликларнинг далиллари куфаликларникига қараганда кучлироқ эканлигини кўришимиз мумкин. Куфаликлар ўзларининг “симоиййун” номларига мос равишда араблардан эшитган, аммо фасоҳат аҳли орасида кам учрайдиган юқоридаги اذإف وه اهاي إِ иборасини тўғри деб 47 فاصنلإا يف لئاسم فلاخلا نيب نييوحنلا نييرصبلا خيشلا .نييفوكلاو ماملإا لامك نيدلا يبأ تاكربلا دبع نمحرلا نبا دمحم نب يبأ ديعس يرابنلأا راد.يوحنلا عئلاطلا رشنلل عيزوتلاو –ةرهاقلا .ريدصتلاو2005ةحفصلا . -226 23 ҳисобламоқдалар. Басраликлар эса, ўзларининг “қиёс аҳли” эканликларига кўра кам учрайдиган мазкур иборани нотўғри деб ҳисобламоқдалар. Дарвоқеъ, ҳар бир тилнинг грамматикаси ўша тилда сўзлашадиган фасоҳат аҳлларининг тилларига асосланган ҳолда тузилганлигига тарих гувоҳ. Ҳеч замонда бир тилнинг грамматикаси омманинг тилига, ёки ўша тилнинг шеваларида сўзлашадиган аҳолининг тилига монанд тузилмаган. Балки, шоир ва ёзувчилар ҳамда киборлардан иборат фасоҳат ва балоғат аҳлларининг тилларига асосланади. 24 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов. И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.: Ўзбекистон. 1995. –51б. 2. Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимаси. –Т.: Тошкент ислом университети. 2001. – 617б. 3. Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар. –Т.: Шарқ нашриёти. 1995. 4. Алоуддин Мансур. Қуръони карим. Ўзбекча изоҳли таржима. –Т .: 2004. –767б. 5. Иброҳимов Н., Юсупов М. Араб тили грамматикаси. –Т.: Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси давлат нашриёти. 1997. I жилд. – 452б. 6. Иброҳимов Н., Юсупов М. Араб тили грамматикаси. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт - матбаа ижодий уйи. 2004. II жилд.-645б. 7. Усмонов С. Умумий Тилшунослик. –Т.: Ўқитувчи. 1972. 8. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. –Т.: Ўзбекистон миллий энцилопедияси. Т.5. - 2008.– 892б. 9. Ҳикматов А. «Ад - дурусун - наҳвия» қиёсий таржима матни. –Т.: Мовароуннаҳр. 2006. –198б. 10. Белова А.Г. Очерки по истории арабского яз ы ка. –М.: Восточная литература. 1999. – 168 с . 11. Гиргас В. Очеркъ грамматической систем ы арабовъ. СПб., 1873. 12. Гранде Б.М. Курс арабской грамматики в сравнительно– историческом осве щ ении – М.: Вост.лит., 1963 . – 59 4с. 13. Звег и нцев В.А. История арабского языкознания. (краткий очерк) – М. : Издательство МГУ. 1958. – 80с. 14. И стория Лингвистических учений . Средневековый Восток . – Л .: Н аука . 25