logo

Бўлакларга ажралмайдиган гаплар. Тўлиқ ва тўлиқсиз гаплар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

38.5 KB
Бўлакларга ажралмайдиган гаплар. Тўлиқ ва тўлиқсиз гаплар Режа: 1. Бўлакларга ажраладиган гаплар ва бўлакларга ажралмайдиган гаплар ҳақида маълумот. 2. Бўлакларга ажралмайдиган гапларнинг маъно хусусиятига кўра турлари. 3. Тўлиқ ва тўлиқсиз гаплар ҳақида маълумот. 4. Тўлиқсиз гапларда бош ва иккинчи даражали бўлакларнинг туширилиши.  1. Бўлакларга ажраладиган гаплар ва бўлакларга ажралмайдиган гаплар ҳақида маълумот. Содда гаплар бўлакларга ажралиш-ажралмаслиги жиҳатдан икки хил бўлади: бўлакларга ажраладиган гаплар ва бўлакларга ажралмайдиган гаплар. Бош ва иккинчи даражали бўлакларини аниқлаш мумкин бўлган гаплар бўлакларга ажраладиган гаплар дейилади. Икки составли гаплар ва бир составли гапларнинг юқорида баён қилинган типлари бўлакларга ажраладиган гаплар саналади. Нутқда содда гапнинг шундай турлари µам учрайдики, уларни на эга, на кесим составига ажратиб бўлади. Масалан: - Мен ҳокимиятгача кузатиб бораман. – Майли. (А.Қ.) 2. Бўлакларга ажраладиган гапларнинг маъно хусусиятига кўра турлари. Бўлакларга ажралмайдиган гаплар диологик нутқда қўлланиб, қуйидаги маъноларни ифодалайди: 1. Тасдиқ ёки инкорни: Ҳа. Хўп. Дуруст. Майли. Йўқ. 2. Сўроқни: Ростданми? Майлими? 3. Расм-одатни: Салом. Хайр. Марҳамат. 4. Таҳсин: Баракалла. Офарин. Раҳмат. Ташаккур. 5. Буйруқни: Бас. Жим. 6. Ҳис-туйғуни: Уҳ Войдод. Ура! Буларнинг баъзиларига мисоллар: Баракалло!.. Тўкилган узумларни йиғиб бер-чи менга! (А.Қод.) Бўлакларга ажралмайдиган гаплар мустақил сўзлардан бошқа сўзлар: юклама, модал сўзлар, ундовлар билан ифодаланиши, иккинчи даражали бўлаклар билан ёйиқ ҳолда кела олмаслиги жиҳатидан бир составли гаплардан фарқ қилади. 1. Тўлиқ ва тўлиқсиз гаплар ҳақида маълумот. Содда гаплар, зарур бўлакларнинг тўла ифодаланиши ёки туширилишига кўра, иккига бўлинади: тўлиқ гап ва тўлиқсиз гап. Баён этилаётган фикрни ифодалаш учун зарур бўлган бўлакларнинг барчаси иштирок этган гап тўлиқ гап дейилади. Айтилаётган фикрни ифода қилиш учун зарур бўлган бўлакларининг бир қисми туширлган гап тўлиқсиз гап дейилади. Лекин тўлиқсиз гапдаги тушириб қолдирилган бўлак контекстдан, олдинги гапдан англашилиб туради. Масалан: -Отинг нима? – Талъат. – Кимнинг ўғлисан? – Назир аканинг. (Р.Ф.) 4. Тўлиқсиз гапларда бош ва иккинчи даражали бўлакларнинг туширилиши. Тўлиқсиз гаплар диалогик нутқда кўп учрайди. Тўлиқсиз гапларда қуйидаги гап бўлаклари туширилиши мумкин: 1. Кесим ва унга оид сўзлар: - Сени қурол ушлашга қайси номард мажбур қилди! – Виждоним, халқимнинг амри. (М.Қ.) 2. Эга: - Сиз шеър ҳам ёзяпсизми, Ойдин? – Ёзяпман.(М.Қ.) 3. Эга ва кесим: - Ишни мен кимдан қабул қилиб олаётибман?... –Ў´лим бошлиғидан...(А.Қ.) 4. Иккинчи даражали бўлаклар: - Ким музейга бормоқчи? - Ҳаммамиз борамиз.