logo

Юрак – томир, томир кенгайтирадиган ва бачадондан қон кетишини тўхтатадиган дорилар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

361 KB
Юрак – томир, томир кенгайтирадиган ва бачадондан қон кетишини тўхтатадиган дорилар Режа: 1.Юрак гликозидлари. 2.Томирларни кенгайтирадиган моддалар. 3.Бачадондан қон кетишини тўхтатувчи моддалар. Қон томирларни кенгайтирувчи доривор ўсимликлар ва уларнинг препаратлари Бу гуруҳга қон томирлар (асосан артерия ва артериолалар) тонусини пасайтириб, уларни кенгайтирадиган препаратлар киради. Маълумки, юрак-томир касалликлари ҳ озирги даврда энг кўп тарқалган, ҳаёт учун хавфли ва ногиронликка сабаб бўлиши жиҳатидан бошқа хасталиклар орасида биринчи ўринда туради. Улар қаторига қон томирларнинг спазми - торайиши билан ўтадиган юракнинг ишемик касаллиги, миокард инфаркти, стенокардия, атеросклероз, гипертония, қорасон (эндоартериит) касалликлари киради. Маълумки, қон томирлар тонуси уларнинг деворида жойлашган мушакларга боғлиқ. Бу мушаклар тонуси бўшашса, қон томир кенгаяди, улар қисқарса тонуси ошиб қон томир тораяди. Агар бу ўзгаришлар кўпчилик қон томирларда содир бўлса, қон босими пасайиши ёки кўтарилиши мумкин. Кўпчилик қон томирларнинг силлиқ мушаклари нейро-гуморал, гипоталамус, қон томирлар ҳаракат маркази орқали бошқарилади. Томир ҳаракат маркази асосан симпатик нерв орқали қон томирларни назорат қилиб туради. Бу нерв қўзғалиши қон томирларнинг торайишига, блокланиши эса кенгайишига олиб келади. Гипертония касаллигида айниқса психо-эмоционал таъсирлар натижасида томир ҳаракат марказидан импульслар кўпроқ чиқиб , симпатик нервлар орқали қон томирларни қисқартиради ва қон босими кўтарилади. Бу касалликнинг келиб чиқишида бошқа сабаблар: юрак фаолияти бузилиши, атеросклероз, буйрак касаллиги ва бошқаларнинг ҳам аҳамияти бор. Қон томир тонусининг гуморал йўл билан бошқарилиши гипофиз ва буйрак усти безлари орқали бажарилади. Гипоталамуснинг қўзғалиши вазопрессин гормони, буйрак усти безидан эса адреналин ва норадреналинлар ажралишини кучайтиради. Вазопрессин бевосита томир силлиқ мушаклари миофибрилаларини қисқартиради. Норадреналин ва адреналин эса адренорецепторларни қўзғатиб қон томирларни қисқартиради. Булардан ташқари, қон томирларнинг торайишида ренин-ангиотензин (II)- системасининг ҳам ўрни бор. Буйракнинг юкстагломеруляр қисмидан ренин ферменти чиқиб, қоннинг альфа-глобулинидан ангиотензин I (декапептид)нинг ажралишини таъминлайди. Ангиотензин I эса ўз навбатида пептидил-дипептидаза ферменти таъсирида ўпка қон томирларида ангиотензин II га (октопептид) ўтиб қон томирларни торайтиради, қон босимини кўтаради (буйрак гипертензияси). Қон томирларда босимнинг кўтарилишида юрак фаолиятининг ҳам ҳиссаси катта. Гипертензияда унинг (айниқса чап қоринчанинг) қисқариш кучи ошади. Шу сабабли, қон босимини пасайтиришда фақат қон томирларни кенгайтириш билан чегараланмасдан, балки юрак қисқариш кучини ҳам пасайтириш зарурияти туғилади. Қон томирлар тонусига, булардан ташқари, турли метаболитлар (сут кислота, СО 2 , аденозин, гистамин, ацетилхолин ва бошқалар), эндотелийни релаксацияловчи омил (ЭРФ) ҳам таъсир кўрсатади ва улар қон томирларни бошқаришда қатнашади. Айрим аъзоларнинг маҳаллий қон томирлари қисқарса, умумий қон босими ўзгармаслиги мумкин. Масалан, стенокардия, мия қон томирлари спазмида ва бошқалар. Қон томирларининг спазмида кўпинча шу тўқима ёки аъзонинг қон билан таъминланиши бузилади (стенокардия, миокард инфаркти, ишемик инсульт). Қон томирларини кенгайтирувчи дори препаратларининг сони талайгина. Улар кимёвий тузилишига кўра ҳар хил гуруҳларга киради ва фармакологик таъсири, ишлатилиши бўйича турличадир. Уларнинг орасида синтетик препаратлар, ўсимлик дори воситалари, алкалоидлар ва бошқалр бор. Буларнинг ҳаммасида қон томирларни кенгайтирадиган таъсир бўлгани учун улар шу гуруҳнинг препаратлари ҳисобланади. Улар фармакодинамикаси, фармакокинетикаси ва ишлатилишига қараб турли гурухларга бўлинади.   Антигипертензив (гипотензив) дори воситалари   Гипотензив воситалар деб, кўп сонли қон томирларни кенгайтириб қон босимини пасайтирадиган препаратларга айтилади. Буларга кимёвий тузилиши, олиниши, фармакологик таъсири ва таъсир механизми ҳамда ишлатилиши бўйича ҳар хил бўлган препаратлар киради. Шу сабабли гипотензив препаратлар таъсир этиш жойига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: нейротроп ва миотроп препаратлар. Булардан ташқари, сув-туз алмашинувига таъсир қиладиган айрим сийдик ҳайдовчи, кальций антагонистлари ва антиангиотензин препаратлари ҳам мавжуд. Нейротроп гипотензив воситалар деб, қон томирларнинг нерв системаси орқали бошқарилишига таъсир этиб, кенгайтирадиган, қон босимини туширадиган препаратларга айтилади. Буларнинг ўзи ҳам нерв системасининг қайси бўлимига таъсир этишига қараб, марказий ва периферик системасига таъсир қилувчиларга бўлинади. Марказий нерв системасига таъсир этувчи гипотензив препаратларга резерпин, клофелин, метилдофа ухлатувчи ва тинчлантирувчи препаратлар ва бошқалар киради. Бу препаратлар марказий нерв системасига тинчлантирувчи таъсир кўрсатгани учун гипертония касаллигини сабабчиларидан бўлган эмоционал қўзғалиш ҳолатини камайтиради, томирларни ҳаракатлантирадиган марказдан чиқаётган патологик импулсларни тормозлайди ва периферик қон томирларни кенгайтиради, қон босимини туширади. Бу препаратлар тиббиёт амалиётида гипотензив дорилар сифатида кўп ишлатилади. Резерпин раувольфия ўсимлигидан (ўсимлик тўғрисида маълумот юқорида қайд этилган) олинадиган алкалоид бўлиб, фармакологик таъсирига кўра нейролептик ҳисобланади. Гипотензив препаратлар орасида қўлланиши ва гипотензив таъсири анча ишончли ҳисобланади. Ичакдан секин сўрилиши 6-8 соат ичида бошланиб, 3-4 кун давом этади. Резерпин марказий нерв системасига таъсир қилишидан ташқари, периферик симпатолитик таъсирга ҳам эга. Шунинг учун ҳам бу препарат гипотензив эффекти бўйича анча юқоридир. Резерпин асосан гипертония касаллигини I ва II босқичларида ишлатилади. У ножўя таъсир этиб меъда шиллиқ пардасини қитиқлайди, ҳатто яралар ҳосил қилиши мумкин. Фитопрепаратлар орасида тинчлантирувчи ва гипотензив таъсир кўрсатадиган қуйидаги ўсимлик дори воситалари алоҳида ўрин эгаллайди. Бўригул Барвинок ( Vinca L .) Тиббиётда бўригулнинг 2 туридан фойдаланилади: 1. Kичик бўригул. Барвинок малый (Vinca minor L .) Кўп йиллик, доим яшил, бўйи 60 см гача бўлган ўт ўсимлик. Россия Европа қисмининг жанубий ва жануби-ғарбий вилоятларида, Украина, Беларус, Молдова, Кавказ ортида учрайди. Ўсимликнинг хамма қисмида индол гуруҳига кирувчи, раувольфия алкалоидига яқин бўлган 20 дан ортиқ алкалоидлар бор. Ўсимлик баргидан винкамин (девинкам), резерпин, ва бошқа алкалоидлар ажратиб олинган. Ўсимликнинг Гален препаратлари ва алкалоидлари қон босимини туширади, мия ва коронар қон томирларини кенгайтиради. Ўсимликнинг асосий алкалоиди винкамин мияда қон айланишини яхшилайди, мия тўқимасининг кислород билан таъминланиши ортади. 2. Тик ўсувчи бўригул. Баровинок прямой (Vinca erecta Rgl . е t schm .) Кендирдошлар (Apocynaceae) ойласига мансуб бўлиб, кўп йиллик, бўйи 30-40 см га етадиган ўт ўсимлик. Марказий Осиёнинг Тяншан, Помир-Олой тоғларида учрайди. Ўсимлик илдизида 3% гача, ер усти қисмида эса 2% алкалоидлар бор. Булардан энг аҳамиятлиси винкамин ва винканиндир. Таркибида шу алкалоидлар йиғиндиси ёки тоза ҳолда сақланган ва ярим синтез қилинган бир қатор препаратлар мавжуд. Булар қаторига қуйидаги дори воситалари киради. Винкапан (Vincapan) . Кичик бўригул алкалоидлар йиғиндисини сақлайди. Таблетка холида 0,01г.дан чиқарилади. Винканор (Vincanorum) . Кичик бўригул тозаланган алкалоидларини сақлайди. Таблеткада (0,02г) чиқарилади. Кавинтон (Cavinton) . Бўригул турларидан олинган девинкан алкалоидининг ярим синтетик препарати. Кавинтон (Винкоцетин) тиббиёт амалиётининг кўп сохаларида (неврапотология, терапия, оториноларингология ва б.) кенг миқёсда ишлатилади. Таблеткада (0,005) ва 0,5% эритманинг 2 мл дан ампулада чиқарилади. Булардан ташқари, гипотензив дори воситаси сифатида дўлана гулларидан тайёрланган препаратлар (дамлама ва настойка), арслонқуйруқ ер устки қисмидан тайёрланган дамлама ва настойкалар ишлатилади. Асосан гипертониянинг бошланғич даврларида бошқа дорилар билан бирга берилади. Бу фитопрепаратларнинг қон босимини тушириши асосан уларнинг МНС га тинчлантирувчи таъсири билан тушунтирилади. Гипертония хасталигида юқоридаги фитопрепаратлардан ташқари яна периферик қон томирларни кенгайтирувчи ва спазмалитик таъсирга эга бўлган бир қатор доривор ўсимликлар препаратлари ишлатилади. Булар қаторига опий (қорадори) таркибидаги папаверин алкалоиди киради. Ўзининг фармакологик хусусияти бўйича миотроп таъсирга эга-бевосита силлиқ мушакларга таъсир этиб, фосфодиэстераза ферменти фаоллигини пасайтириб мушаклар ҳужайраларда циклик аденазинмонофосфатни йиғилишига сабабчи бўлади. Бу эса мушакларни бўшашига олиб келади ва қон томирлар кенгаяди, спазмлар бартараф бўлади. Папаверин синтетик йўл билан олинган ва тиббиёт амалиётида унинг гидрохлорид тузи спастик ҳолатларда ва гипертензияда кенг ишлатилади. Унинг комплекс препаратлари (папазол, палюфин, теоверин ва б.) мавжуд. Папаверин гидрохлорид таблеткада (0,04г), 2% ли эритмаси 2 мл дан ампулада, 0,2г дан шамча ҳолида чиқарилади. 3. Гулбандли кийикўт. Зизифора цветоножечная ( Ziziphora pedicilata Pazij et Vved .) Гулбандли кийик ўт кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, бўйи 20-40 см га етади. Кўпроқ тошлоқ тоғ бағриларида ва тоғларда ўсади. Тошкент вилояти, Иссиқкўл, Олотов ҳудудларида ҳамда Фарғона вилоятида учрайди. Доривор маҳсулот сифатида гулбандли кийикўтнинг ер устки қисми- ўти ишлатилади. Ўт таркибида 1.3% эфир мойи, органик кислоталар, антацианлар, С, Е витаминлари, провитамин А, флавоноидлар, минерал тузлар ва микроэлементлар мавжуд. Кийикўт ҳалқ табобатида кенг миқёсда ишлатилган. Ибн Сино зизифора билан йирингли яралар (чипқон, карбункул) ва бошқаларни даво қилган. Бундан ташқари, ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган чойлар табобатда айрим юрак томир ва буйрак касалликларида ишлатилади. Чунончи, кийикўтдан тайёрланган препаратлар (дамлама ва қайнатма) таркибидаги биологик фаол моддалар ҳисобига гипотензив, кардиотоник ва яллиғланишга қарши таъсир этиши топилган. Бундан ташқари, улар сийдик ажралишини кучайтиради ва спазмолитик таъсирга эга. Шунинг билан бир қаторда ушбу препаратларнинг зарарли таъсири йўқлиги – заҳарсизлиги аниқланган. Кийикўтдан тайёрланган дамлама Ўзбекистон Республикаси Дори воситаларни ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бошқармаси томонидан тиббиёт амалиётида антигипертензив, кардиотоник ва диуретик дори препаратлари сифатида ишлатишга тавсия этилган. Гипертония хасталигининг бошланғич даврида кадиўт (валериана) ва арслонқуйруқ доривор ўсимликларидан тайёрланган фитопрепаратлар (настойка, дамлама, таблеткалар) ишлатилиши мумкин. Улар МНС га тинчлантирувчи таъсир этиб, уйқуни яхшилайди, ҳаяжонланиш ва безовталик ҳолатларини камайтиради, қон босимини пасайтиради. Таркибида бир қатор доривор ўсимликлар (дўлана, мойчечак, гнафалиум, наъматак ва б.) сақлаган йиғма - чойлар ва диуретик таъсирли доривор ўсимликлар ҳам қон босими кўтарилишининг бошланғич даврларида ишлатилади. Юрак гликозидлари Юрак гликозидлари юрак мускулларига танлаб таъсир кўрсатади, юрак қисқаришини кучайтиради, систола қисқариб, диастола узаяди ва тўлароқ бўлади, юрак ритми секинлашади, юрак қоринчаларига қон келиши яхшиланиб, юракнинг зарб ҳажми катталашади. Бу препаратларнинг токсик дозаси аритмия, қон босимининг ортиши ва юрак фаолиятининг тўхтаб қолишига блокадага сабаб бўлиши мумкин. Юрак гликозидларига строфантин, коргликон, конвалятоксин, адонизид киради. Строфантин – тилла ранг адонис ўсимликларидан олинади. Кумулятив хоссага эга. Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилигида буюрилади. Юрак ва томирларда кескин органик ўзгаришлар бўлганда, ўткир миокардит, эндокардит, кардиосклерозда буюриб бўлмайди. Ампулаларда 0, 05% ли эритма холида I мл. дан чиқарилади. “А” гурух дориларига киради. Строфантин жуда актив ва тез таъсир этиши сабабли дозасини белгилаш ва қўлланиладиган ҳолларни аниқлашда эҳтиёт бўлиш керак. 1,0 мл 0,05% ли эритмаси 10 – 20 мл 22 – 40% ли глюкоза эритмасида 5 – 6 минут давомида аста-секин венага юборилади. Тез юбориладиган бўлса, шок рўй бериши мумкин. Строфантин К ампулаларда 0,05% ли эритма ҳолда 1мл дан чиқарилади. Ёруғлик тушмайдиган жойда қулфлоғлик ҳолда сақланади. Строфант настойкаси – (Tinctura Strophanthinum). Строфантнинг 70° спиртдаги 10% ли настойкаси. Қўнғир-сарғиш рангли, ўзига хос ҳидли, тахир тиниқ суюқлик. Катталарга 3-6 томчидан болаларга, ёшига қараб 1-5 томчидан кунига 2-4 марта ичирилади. Коргликон (Corglyconum). Рангсиз, тахир суюқлик. Таркибида марваридгул барглари (folium Convallaria majalis) дан олинадиган гликозидлар бор. Венага строфантинга нисбатан тезроқ ва кучлироқ таъсир этади, лекин таъсир муддати ундан камроқ (6-10 соат). Препарат аста-секин (5-6 минут давомида) 0,5 – 1мл дан венага юборилади. Уни 10-20 мл 20% ёки 40% ли глюкоза эритмасига қўшиб инъекция қилинади. 0,06% ли эритмаси ампулаларда 1мл дан чиқарилади. Салқин, ёруғлик тушмайдиган жойда сақланади. Конваллятоксин – (Convallatoxinum). Кристалл порошок. Сувда қийин ва спиртда яхши эрийди. Марваридгул барглари ва гуллари (folia seu flos Concollaria majalis) дан олинади. Венага юборилганда юрак фаолиятига тез ва кучли, тери остига юборилганда эса секинроқ таъсир этади, активлиги ҳам камроқ бўлади. Ичирилганда активлиги кескин камайиб кетади. Венага юборилганда таъсири 5-10 минутдан кейин бошланиб, 20-22 соат давом этади. Строфантин қўлланиладиган ҳолларда ишлатилади. Венага 10-20 мл 20% ёки 40% ли глюкоза қўшиб, аста-секин 5-6 минут давомида юборилади. Тез юборилганда шок юз беради. 0,03% ли эритмаси ампулаларда 1 мл дан чиқарилади. Ёруғлик тушмайдиган жойда сақланади. Адонизид – Adonisidum. Адонис ўти – (Adonis vernalis) дан олинадиган препарат. Неврозлар ва юрак етишмовчилигида кунига 1-2 марта 20-30-40 томчидан ичирилади, баъзан венага ёки тери остига кунига 1марта 0,5-1 мл дан юборилади. 0,5-1 мл препаратни 10-20 мл 40% ли глюкоза эритмасига қўшиб венага аста-секин (2-3минут давомида инъекция қилинади). Флаконларда 15 мл дан, ампулаларда 1 мл дан чиқарилади. Ҳозирги вақтда жуда кўп янги дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Қон айланишини яхшилаш учун ва тўқима алмашинувига таъсир этадиган дориларга: луцетам, эгилок-метопролол, оксибрал-винкамин, инстенон, этофиллин, гексобендин киради. Оксибрал-винкамин – қон айланишини яхшилайди, юрак тож томирларида қон айланишини яхшилаб тўқима алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. Оксибрал капсулада чиқарилади. Катталарга 1 та капсуладан х 2 маҳал ичишга буюрилади. Даволаш курси 10-20 кун. Қуйидаги касалликларда қўлланилади: - стенокардияда - юрак етишмовчилигида - қон босими ошганда - бош мия жароҳатларида Эгилок-метопролол – 25мг, 50мг, 100 мг дан таблеткаларда чиқарилади. Қўлланилиши: - қон босими ошганда - қон томир етишмовчилигида - юрак иши бузилиб тахикардия безовта қилганда ишлатилади. Буюрилиши: 50 мг дан х 1 маҳал 10 кун ичилади. Қўллаш мумкин эмас: - бронхиал астмада - атрио-вентрикуляр блокадада Луцетам – 400 мг дан таблеткаларда чиқарилади. У қуйидаги касалликларда ишлатилади: - қон айланиши юракда ва мияда ёмонлашганда - дарс ўзлаштириш пасайганда - астеник синдром Фойдали томонлари: мия озиқланишини яхшилайди, юрак қон томирларини кенгайтиради, артериялардаги спазмни камайтиради, қон айланишини яхшилайди. Луцетам овқатдан олдин 100-200 мл суюқлик билан ичилади, охирги таблетка соат 16. 00 да ичилиши керак. Буюрилиши: 200 мг дан 3 маҳал. Инстенон – қон айланишини яхшиловчи препарат бўлиб, у 3 та доридан иборат бўлади. 1.Гексобендин – нейронлар ишини яхшилаб, глюкоза ва кислородни сингишини яхшилайди. 2.Этамиван – мия ишини яхшилайди. 3 . Этофиллин – мияда капилярларни кенгайтириб, қон айланишини яхшилайди, юрак қисқаришини кўпайтириб қон етиб боришини тўқималарга кўпайтиради. Қўллаш мумкин: - миянинг қон билан ёмон таъминланиши - стенокардияда - юрак қон-томир етишмовчилигида - бош айланишида. Қўллаш мумкин эмас: - шайтонлаш - эпилепсияда. Томирларни кенгайтирадиган моддалар. Бу группа препаратларига амилнитрат, нитроглицерин, эуфиллин, папаверин, дибазол, магний сульфат киради. Бу моддалар қон томирлари спазмида қўлланилади. Нитроглицерин – (Nitroglycerinum). Тиниқ, мойсимон суюқлик бўлиб, сувда ёмон эрийди, спирт, эфирда яхши эрийди. Спиртдаги эритмаси ва таблеткалари ишлатилади. Нитроглицерин таблеткалари таркибида 0,0005 нитроглицерин бор. Бу доза 1% ли эритмасининг тахминан 3 томчисига тенг. Қўлланилиши: нитроглицериннинг 1% ли эритмасидан 2-3 томчиси тилга томизилади ёки бир бўлак қандга томизилиб, тўла сўрилиб кетгунча тил остига қўйиб шимилади. Таблеткалари 0,5-1 таблетка тил остига қўйилиб шимилади. Улар тез сўрилиб, яхши наф беради. Стенокардияда қўлланилади. Қон босими паст бўлган кишиларга буюриб бўлмайди. 1% ли эритмаси 5-10 мл дан шиша идишларда, таблеткаси 05мг дан 40 тадан жойлаб чиқарилади. Препарат билан ишлаганда эҳтиёт бўлиш лозим, чунки портлаши мумкин. Эуфиллин – (Euphyllinum). Оқ ёки сарғиш кристалл порошок. Сувда яхши эрийди. Эуфиллин юрак тож томирларини кенгайтиради, бронхлар мускулатурасини кескин бўшаштиради, сийдик ҳайдалишини яхшилайди. Брохиал астма, стенокардияда қўлланилади. Юрак астмаси, инсулътни даволашда айниқса яхши наф беради. Эуфиллинни ичиш, мускул орасига ёки венага юбориш, ректал шамчалар ва микроклизмалар холида қўллаш мумкин. Тери остига юборилмайди. 0,1-0,2 дан кунига 2-3 марта овқатдан сўнг таблетка холида ёки капсулаларда ичирилади. 12% ли эритмаси мускул орасига 2-3 мл дан юборилади. 2,4% ли эритмаси 10-20 мл 20% ли ёки 40% ли глюкоза эритмасига қўшиб венага секин 4-6 минут давомида юборилади. Ректал шамчалар таркибида 0,2-0,4 эуфиллин бўлади. Микро клизма қилиш учун ишлатилади. Порошок ва таблетка холида 0,1 дан, шамчалар холида, 12% ли эритмаси ампулаларда 2 мл дан мускул орасига юбориш учун 2,4% ли эритмаси эса 10 мл дан венага юбориш учун чиқарилади. Папаверин  (Papaverinum). Опийдан олинадиган алкалоид. Папаверин гидрохлорид номи билан чиқарилади. Тахирроқ, оқ кристалл порошок. Сувда эрийди, эритмалари 100° да 30 минут давомида стерилланади. Қон томирлари торайганда (гипертония, стенокардия, мигрень, қорин бўшлиғидаги спазмларда ишлатилади). Холецистит, спастик колит, сийдик йўллари спазмида, брохиал астмада қўлланилади. 0,02-0,05 дан кунига 2-3 марта порошок ёки эритма холида ичирилади. 1-2% ли эритмалари 1-2 мл дан тери остига юборилади. Порошок ва таблеткаси 0,015 ва 0,02 дан, 2% ли эритмаси ампулаларда 2мл дан чиқарилади. Дибазол – (Dibazolum). Шўртанг-тахир, иссиқ сувда яхши эрийдиган оқ кристалл порошок. Томирларни кенгайтирувчи, спазмолитик, орқа мия функциясини стимулловчи таъсир кўрсатади. Юрак етишмовчилигида, гипертония касаллигида, ички органлар силлиқ мускулларининг спазми (меъда яраси, ичак спазмларида қўлланилади). Катталарга кунига 0,02 дан 3 марта ёки 0,05 дан 2 марта ичирилади, 0,5% ли эритмаси кунига бир марта тери остига юборилади. Гипертония касаллигининг кризи рўй берганда 0,5% ли эритмасини кунига 3-4 марта 2-4 мл дан венага юбориш мумкин. Порошок ва таблеткаси 0,02 ва 0,005 дан, 0,5% ли эритмаси ампулаларда 2 мл дан чиқарилади. Магний сульфат – (Magnesi sulfas). Сувда яхши эрийдиган оқ кристалл порошок. Тинчлантирувчи, тиришишга қарши, спазмолитик, ични юмшатувчи ва ўт ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. 25% ли эритмаси 2-5-10 мл дан мускул орасига юборилади. Ичиш учун 10,0-30,0 дан буюрилади. Порошок холида ҳамда 25% ли эритамси 2,5,10 ва 20 мл дан ампулаларда чиқарилади. Бачадондан қон кетишини тўхтатувчи моддалар. Бу гурух препаратларига питиутрин, эрготал киради. Питиутрин – (Pitiutrinum). Гормонал препарат бўлиб, сўйилган ҳайвонлар гипофизи орқа бўлагининг сувли экстрактидир. Туғиш вақтида бачадон қисқаришини кучайтириш учун ва туғишдан сўнг бачадондан қон кетишини тўхтатиш учун қўлланилади. Бундай ҳолларда тери остига ёки мускул орасига ҳар 15-30 минутда 0,2-0,25 мл дан умумий дозаси 1 мл га етгунча юборилади. Бир марталик дозаси 0,5-1,0 мл. Сийдик тутаолмаслик ва қандсиз диабетда ҳам ишлатилади. Яққол ифодаланган атеросклерозда, миокардит, гипертония, нефропатияларда уни буюриш мумкин эмас. Ампулаларда 1мл дан чиқарилади. Салқин ва қоронғи жойларда сақланади. Эрготал – (Ergotalum). Оч қўнғир рангли порошок, сувда ёмон эрийди. Қон кетишини тўхтатувчи дори сифатида туғуруқдан сўнг, ҳайз вақтида, бачадондан ҳайз билан боғлиқ бўлмаган қон кетиш ҳолларида қўлланилади. Хомиладорлик ва туғуруқ даврида бачадоннинг тоник қисқариши ҳомила асфиксиясига олиб келиши мумкин бўлганлиги сабабли, эрготал буюриш мумкин эмас. Таблеткалари 0,001-0,005% ли эритмаси эса ампулаларда 1 мл дан чиқарилади. Кунига 2-3 марта 0,5-1 таблеткадан ичирилади ёки тери остига ва мускул орасига 0,5-1 мл дан юборилади. Ёруғлик тушмайдиган, ҳарорат 10° дан юқори бўлмаган жойларда сақланади. Амбен – бу 1% ли 5мл дан қон тўхтатиш учун ишлатиладиган дори воситасидир. Таъсири аминокапрон кислотасига ўхшайди. Плазмин моддаси пайдо бўлишини тўхтатади. Қўлланилиши: Бачадондан ва бошқа жойлардан қон кетишини тўхтатиш учун ишлатилади. Ишлатилиш усули ва дозалари: Вена орасига томчилаб 1% ли 5-10 мл дан юборилади. Зарур бўлган ҳолатларда яна 4 соат ўтиб қайтадан юборилади. Глюкоза эритмасига, шокка қарши дориларга қўшиб қуйиш мумкин. Дорининг максимал дозаси бир марталик – 100 мг. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Қоннинг тез ивиши, тромбоэмболия касаллиги. Викасол – таблеткаларда 15 мг дан чиқарилади. Фармокологик таъсири. Викасол витамин К нинг аналогидир. Қон кетиши ва бачадондан қон кетишида ишлатилади. У протромбин ва қон ҳосил бўлишида иштирок этадиган (VII, IX, X) факторларининг жигарда ҳосил бўлишида иштирок этади. Фармакокинетика. Ичилгандан сўнг ошқозон ва ичакдан сўрилади. Асосан жигарда, талоқда, миокардда йиғилади. Одам организмида витамин К га айланади. Геморрагик синдром, К гиповитаминози, сариқ касаллигида, жигар циррозида, жароҳатдан кейинги қон кетишида, хирургик операцияларда, бачадондан қон кетишида ишлатилади. Катталарга 15-30 мг дан сутка давомида бир марта берилади, мушак орасига 15 мг дан бир маҳал юборилади. Бир ёшгача бўлган болаларга 2-5 мг дан ичирилади. Ножўя таъсири: тери қичиши, тошмалар тошиши, бронхоспазм. Гемофилия касаллигида яхши ёрдам бермайди. Дицинон – ҳар бир таблеткада 250 мг дан этамзилат бўлади. Ҳар бир ампулада 2 мл 250 мг га тенг этамзилат бўлади. Дицинон қон кетишини тўхтатувчи, томир ўтказувчанлигини яхшиловчи доридир. У тробоцитлар сонининг кўпайишига таъсир этади, гиперкоагуляцияга олиб келмайди. Фармакокинетика – дорининг таъсири 5-15 минут ўтиб сезилади. Агар томир орасига юборилса 4-6 соат таъсир этади, мушак орасига юборилганда 0,5 соат ўтиб таъсир этади. Қўлланилиши: бачадондан қон кетишида, Верльгоф касаллиги, травматик қон кетишида ишлатилади. Дицинон – кўз операцияларидан сўнг, стаматологияда киста олиб ташлаш операцияларида қўлланилади. Бу дори 0,25 граммдан 30 ёки 100 дона упаковкада чиқарилади. Этамзилат – 250 мг дан таблеткаларда чиқарилади. У томирларнинг ўтказувчанлигини ошириб, микроциркуляцияни яхшилайди, тромбопластин ҳосил бўлишида иштирок этади. Ичилгандан сўнг 4-6 соат таъсир этади. Бачадондан қон кетишини катта операцияларда кўп кон йўқотишни олдини олади. Вена орасига 125-250 мг дан 3 маҳал буюрилади. Қон кетаётган яраларга этамзилат эритмасига намланган тампон қўйилади. Ножўя таъсирлари: Бош айланиши, бош оғриши, юз қизариши, оёқларнинг парестезияси. Юрак - томирлар системасига таъсир этувчи доривор ўсимликлар ва уларнинг препаратлари   Ушбу бўлимда юрак фаолиятига ва қон томирларга бевосита таъсир этиб, уларнинг турли касалликларига даво бўладиган ва тиббиёт амалиётида кенг миқёсда ишлатиладиган доривор ўсимликлардан тайёрланган ва тоза ҳолда олинган препаратлар тўғрисида сўз юритилади. Жумладан, юрак гликозидлари ва бошқа шифобахш ўсимликлар ҳақида маълумот берилади.   Юрак гликозидлари сақловчи ўсимликлар   Буларга ангишвонагулнинг бир неча турлари, строфант, баҳорги адонис, марваридгул, жут, кендир ва бошқа ўсимликлар киради. 1.Ангишвонагул. Наперстянка (Digitalis) Туркумни қуйидаги турларидан тиббиётда фойдаланилади. а) Қизил ангишвонагул (Digitalis purpurae L .) кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, бўйи 30-120 см га етади. Собиқ Иттифоқнинг айрим республикаларида (Украина, Беларус, Краснодар ўлкаси) ўстирилади. б) Йирик гулли ангишвонагул (Digitalis grandiflora М ill .) бўйи 40-100 см га етадиган ўт ўсимлик. Ёввойи ҳолда Урал, Ғ арбий Сибирда, Олтой, Кавказда ўсади. Ушбу ўсимликларнинг ҳамма қисми заҳарли. Улар юрак гликозидларини сақлайди. Баргида пурпуреа гликозид А ваВ, дигитоксин, гитоксин (0,3%) ва бошқа гликозидлар бор. в) Киприкли ангишвонагул (Digitalis ciliata Tra и t ). Ўсимлик кўп йиллик бўлиб, бўйи 30-60 см га етади. Грузиянинг тоғли худудларида ўсади. Барги таркибида юрак гликозидлари (пурпуреа ва гликозидлар ажратиб олинган) бор. г) Сертук ангишвонагул (Digitalis lanata Ehrh .) кўп йиллик, бўйи 30-80 см га етадиган ўт ўсимлик. Ўсимлик баргида 0,5-1% гача юрак гликозидлари бор. Гликозид йиғмалардан ланатозид А, В, С, Д, Е ва б. ажратиб олинган. д) Малла ангишвонагул (Digitalis ferrugineа L .). Кўп йиллик, бўйи 40-70 см га етадиган ўт ўсимлик. Кавказ ортининг Шарқи-жанубий худудларида ўсади. Ўсимлик баргида 1% юрак гликозидлари бор. Улар йиғмаларидан дигиланид А, В, a -ва b -ацетилдигитоксин ва бошқалар ажратиб олинган. 2. Гре k периплокаси. Обвойник греческий (Periploca graeca L .) Дарахтларга чирмашиб ўсадиган, бўйи 3 м га етадиган лиана ўсимлиги. Ўсимлик ёввойи ҳолда фақат Кавказда (Абхазия, Ажария ва Каспий денгизига яқин жойларда) ўсади. Марказий Осиёда ўстирилади. Ўсимлик пўстлоғида 0,38% периплоцин, периплоцимарин ва бошқа юрак гликозидлари бўлади. 3. Kомбе c трофант. Строфант k омбе (Strophanthus k ombe Oliv .) Кўп йиллик лиана ўсимлиги. Шарқий Африканинг тропик ўрмонларида ўсади. Камерунда ўстирилади. Ўсимликнинг уруғидан К-строфантозид, К- строфантин-бета, цимарин, ва бошқа юрак гликозидлари ажратиб олинган.   Қ изил ангишвонагул ( Digitalis purpurea L .)   4. Нашасимон кендир. Kендырь коноплевый   (Apocynum сannabinum L .) Кўп йиллик, бўйи 1-1,5м келадиган ўт ўсимлик. Ёвойи ҳолда Шимолий Америкада ўсади, Москва вилоятида, Тошкент вилоятида ўстирилади. Ўсимликнинг илдиз пояси ва илдизида 0,8% гача юрак гликозидлари циморин (гидролизланганда цимороза қандига ва строфантидин аглюконига парчаланади), 0,33% гача К-строфантин-бета ва бошқалар сақлайди. 5. Адонис. Горицвет (Adonis L .) Адонис ўсимлигининг қуйидаги турлари тиббиётда ишлатилади: а ) Баҳорги адонис (Adonis vernalis L.). Кўп йиллик , калта ва кўп бошли илдизпояли , бўйи 30-40 см га етадиган ўт ўсимлик . Ўсимлик асосан Украина, Беларус, Россиянинг Европа қисмидаги чўл ва ўрмон зоналарида, Сибирда, Шимолий Кавказда, Волга бўйида учрайди. Ўсимликнинг ер устки қисми юрак гликозидларини (цимарин, адонитоксин ва б.) сақлайди. б) Туркистон адониси г y лизардак, сариқгул (Adonis turkestanica Adolf .) . Ўрта Осиё республикаларининг тоғли туманларида, тоғларнинг юмшоқ тупроқли қияларида, баъзан арчазорларда ўсади. Кўп йиллик, бўйи 30-80 см гача етадиган ўт ўсимлик. Ўсимликнинг ер устки қисмида юрак гликозидлари (цимарин, К-строфантин-   b ва б.) бор. Бу ўсимликнинг фармакологик хоссалари Тошкент давлат I тиббиёт институтининг фармакология кафедрасида ўрганилган. в) Тилларанг адонис (Adonis ch ryso с yathus Hook . е t Thom .) Ўзбекистонда ўсадиган адониснинг бу тури кўп йиллик ўсимлик бўлиб, Н.К.Абубакиров томонидан ўрганилганда, таркибида юрак гликозидлари борлиги аниқланган (цимарин, К-строфантин-   b ). Ажратиб олинган гликозидларнинг фармакологик таъсири Н.А.Камбулин, Т.Г Султонов ҳамда клиникаси, Н.С.Келгинбаев томонидан ўрганилган ва тиббиёт амалиётига татбиқ этилган. 6. Узун мевали жут. Джут длинноплодный (Corchorus olitorius L .) Бир йиллик бўйи 1-3 м га етадиган тола берувчи ўт ўсимлик. Ҳиндистон, ва бошқа тропик ва субтропик худудларда тола олиш мақсадида ўстирилади. Ўрта Осиёнинг айрим туманларида, хусусан Тошкент вилоятида ўстирилади. Жут уруғидан олиторизид, корхоризид ва королозид юрак гликозидлари ажратиб олинган. Олиторизид ва корхоризид ферментлар таъсирида строфантидинга парчаланади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига қарашли Ўсимлик моддалар кимёси институтининг ходимлари биринчи бўлиб жут уруғидан олиторизид, корхоризид ва бошқа гликозидларни ажратиб олганлар ва уларнинг кимёвий тузилиши аниқлаганлар. Корхоризид гликозиди П.М.Лошкаров томонидан ВИЛР да ажратиб олинган ва ўрганилган. Жут уруғидан строфантидин ацетат олиш технологияси ишлаб чиқилган. 7. Май марваридгули. Ландыш майский (Convallaria majalis L.) Кўп йиллик , бўйи 15-30 см га етадиган ўт ўсимлик бўлиб , Россиянинг Еврупа қисмида , Украина , Белорусия , Кавказ тури - шимолий Кавказда , Кавказ ортида , Қримда , Узоқ Шарқда ўсади .   Ба ҳ орги адонис (Adonis vernalis L.)   Ўсимликнинг ҳамма қисмида юрак гликозидлари бор. Гулидан конваллатоксин (гидролиз натижасида рамноза қандига ва строфантидинга парчаланади) ажратиб олинган. Баргининг таркибида 0,1% юрак гликозидлари йиғиндиси бор. 8. Ёйиқ эризимум. Желтушник раскидистый (Erysimum diffusum Ehrh .) Ёйиқ эризимум бўйи 30-80 см га етадиган икки йиллик ўт ўсимлик. Чўлларда тошли қояларда, б у талар орасида Украина, Молдова, Беларус, Россиянинг Еврупо қисмида, Кавказда, Сибирда ва Ўрта Осиё республикаларида ўсади. Ўсимликнинг гули ва уруғида 2-6%, баргида 1- 1,5%, поясида 0,5-0,7% ва илдизида 0,2% юрак гликозидлари (эризимин, эризимозид ва бошқалар) бор. Эризимин гидролизланганда дигитоксоза ва строфантидин агликони ҳосил бўлади. Ўзбекистонда эризимумнинг 13 тури мавжуд, улар ёввойи ҳолда ўсади. Шулардан 5 тасининг фармакологик таъсири ва кимёвий таркиби текширилган ва улар таркибида ҳам юрак гликозидлари борлиги аниқланган. Юқорида қайд этилган юрак гликозидлари сақлаган ўсимликлардан кукунлар, дамлама, қайнатма, настойкалар, экстрактлар ва бошқа новогален препаратлари тайёрланади. Бундан ташқари, улардан тоза ҳолдаги гликозидлар ҳам ажратиб олинган. Кимёвий тузилиши бўйича юрак гликозидлари мураккаб бирикмалар бўлиб, икки қисмдан: қандли (гликон) ва қандсиз (агликон) дан ташкил топган. Қандсиз қисм тўйинмаган лактон ҳалқаси билан боғлиқ стероид тузилишга эгадир. Юрак гликозидларининг биологик таъсири мана шу қисмига боғлиқ. Қандли қисми эса юрак гликозидларининг сўрилиши, пардалардан ўтиши, т ў қималарда ушланишини таъминланади. Ушбу ўсимликлардан олинадиган юрак гликозидлари ўзининг кимёвий тузилиши бўйича бир-бирига ўхшайди, лекин гликон ва агликон табиати бўйича фарқ қилади. Бир ўсимликда бир неча юрак гликозид бўлиши мумкин. Уларни фармакологик таъсир механизми умуман олганда деярли бир хил бўлса-да, лекин улар меъда-ичак йўлида сўрилиши, таъсир кучи, организмдан чиқиб кетиш муддатига кўра фарқланади. Юрак гликозидларининг бебахо хоссаларидан бири шуки, улар касалланган юракка танлаб таъсир кўрсатиб, унинг сусайган фаолиятини жонлантиради. Касаллик туфайли (ревмакордит, юрак нуқсони) қисқариш қобилияти заифлашиб чарчаган юрак фаолиятини аста-секин тиклайди. Юрак гликозидлари кучли заҳарли бўлишига қарамасдан заҳарли дозасининг 1:3-2:3 қисми шифо бўлади. Шунинг учун ҳам юрак гликозидлари ноёб, қимматбаҳо ва жуда кенг ишлатиладиган ишончли препаратлар ҳисобланади. Фармакологик таъсири . Юрак гликозидларининг асосий фармакологик хоссаларидан бири юрак фаолиятига кардиотоник таъсиридир. Ушбу эффект қуйидаги фармакологик таъсирлардан юзага чиқади. Юрак гликозидларининг систолик таъсири . Бу таъсир натижасида чарчаган ва заифлашган миокарднинг қисқариш кучи ошади-систола кучлироқ содир бўлади. Бундан ташқари, гликозидлар таъсирида систоланинг давом этиш вақти камаяди.Шундай қилиб, юрак гликозидлари таъсирида юракнинг қисқариши кучлироқ ва тезроқ бажарилади (мусбат инотроп таъсир). Бунинг натижасида юракнинг систолик ҳажми (бир систола туфайли чап қоринчадан аортага чиқадиган қон миқдори), дақиқалик ҳажми (бир дақиқа давомида чап қоринчадан аортага келадиганган қон миқдори ) бирмунча ошади, аортада қон босими кўтарилади.   Заифлашган юрак фаолиятига юрак глюкозидларининг систолик ва диастолик таъсири ( ¯ ).   Диастолик таъсири (манфий хронотроп таъсир). Юрак гликозидлари юракнинг дам олиш даври - диастола вақтини узайтиради. Бу ўз навбатида юрак мушакларининг тўлиқроқ бўшашини таъминлайди, диастола вақтида чап бўлмачадан чап қоринчага қоннинг кўпроқ миқдорда ўтишига олиб келади. Тонотроп таъсир . Юрак гликозидлари юрак мушагининг тонусини оширади. Диастола вақтида юракнинг умумий ҳажми кичикроқ бўлади. Юрак ўтказувчи системасига таъсири (манфий дромотроп таъсир). Юрак гликозидлари атрио-вентрикуляр (бўлмача-қоринчааро) тугунчага таъсир этиб, ундан ва Гис боғламларидан қоринчалар мушагига импульслар ўтишини секинлаштиради. Катта заҳарли дозаларда эса бутунлай тўхтатиб блокада қилиб қўяди. Атрио - вентрикуляр тугунчадан қоринчалар мушагига импульс ўтиши секинлашиши натижасида бўлмачалар билан қоринчалар систоласи орасидаги вақт ўзаяди. Бу эса бўлмачалардан қоннинг қоринчаларга тўлиқроқ ўтишига сабаб бўлади. Касаллик туфайли чап бўлмача ва кичик қон айланиш доирасида йиғилиб қолган қоннинг чап қоринчага ўтиш миқдори кўпаяди. Натижада кичик қон айланиш доирасидаги қоннинг йиғилиб қолиши аста-секин камаяди. Юрак автоматизмига таъсири. Синус тугунчасидан чиқаётган импульслар гликозидлар таъсирида қисман камаяди, катта дозаларда эса тезлашади. Миокард қ ў зғалиши ошади (мусбат батмотроп таъсир). Юрак гликозидларининг бундай таъсири асосан заҳарланишда содир бўлади ва юрак ритми бузилишига олиб келади. Юракнинг адашган нервига (вагус) таъсири . Юрак гликозидлари вагус нерв тонусини оширади. Шу сабабли юрак уриши - ритми секинлашади ёки брадикардия кузатилади. Шундай қилиб, юрак гликозидларнинг таъсири натижасида касаллик туфайли заифлашган юрак фаолияти тикланади- юракнинг ритми секинлашгани ва диастоланинг узоқроқ бўлиши ва миокарднинг тўлароқ бўшаши ҳисобига юрак кўпроқ дам олади ва унинг қисқариш -систола кучи ошади. Натижада аортага чиқаётган қон миқдори кўпаяди, аортада қон босими кўтарилади, тўқималарнинг қон билан таъминланишини яхшиланади, бу эса периферик қон томирларида қон айланишини ўз холига келтириб, тўқималарни қон билан таъминланиши яхшиланади. Шу сабабли касалдаги шишлар аста-секин йўқола боради, сийдик ажралиши кўпаяди. Ҳансираш камайиб нафас аста-секин яхшиланади. Организмнинг кислород билан таъминланиши нормаллашади. Шуни айтиб ўтиш керакки юрак гликозидларининг бундай шифобахш таъсири юрак фаолияти етишмовчилигида самарали бўлади. Аксинча, юрак фаолияти ўзгармаган бўлса, уларнинг фармакологик таъсири унча билинмайди. Таъсир механизми. Юрак гликозидларининг юқорида келтирилган фармакологик таъсирининг сабаблари у зил-кесил аниқланмаган. Лекин ҳозирги замон тушунчаларга қараганда юрак гликозидларининг кардиотоник таъсири уларнинг миокарддаги электролитлар алмашинувига таъсир қилишига боғлиқ чунончи улар Са ++ ионларининг ташқаридан киришини бир неча марта кўпайтиради. Шу билан бир қаторда парданинг реполяризация фазасида Са ++ ионларининг ҳужайралардан чиқишига қаршилик кўрсатмайди. Гликозидларнинг бундай таъсири Са ++ ионларининг қўшимча миқдорини саркоплазматик ретикуломадан ажратади. Натижада Са ++ ионлари миофибриллда камайиб кетади. Бу эса миокарднинг тез ва кучли қисқаришига сабаб бўлади. Юрак гликозидларини кальций алмашинувига таъсири   Қўзғалиши ¦ Парданинг деполяризацияси ¦ Юрак гликозидлари таъсирида Са ++ нинг кўпайиши Юрак гликозидлари таъсирида Миоплазматик Са ++ концент- Са ++ алмашинувининг ошиши рациясининг ошиши ¦ ¦ Юрак гликозидлари таъсирида Қисқаришининг кучайиши саркоплазматик ретикуломадан Са ++ ажралишининг ошиши Шундай қилиб, юрак гликозидлари терапевтик дозада юракнинг ишлаш даврида Са ++ ионларининг алмашинувини оширади, лекин уларнинг умумий сони ўзгармайди. Юрак гликозидларининг таъсир механизми шунингдек парданинг (саркоплазматик парданинг ҳам) транспорт АТФ-фазаси фаолиятининг ўзгариши билан ҳам тушунтирилади. Бу фаза электролитларнинг актив ҳаракатланишига олиб келади, улар парданинг ташқи томонидан таъсир қилиб, ўтказувчи системани К + ионларига мослигини камайтиради. Натижада К +   ионларининг кириши, Nа + ионларининг чиқиши тормозланади, Са ++ ионларининг кириши эса ортади. Юрак гликозидларининг бундай таъсир механизми натижасида юрак иши анча маромига келади, юракдаги гликоген заҳиралари сут кислотасидан синтез бўлиши ҳисобига ортади, кислород билан таъминланиши яхшиланади, сарфланиши эса тежалади. Юрак гликозидларининг юракка бундай таъсири юрак ишини оширувчи бошқа препаратлардан, масалан, адреналиндан фарқ қилади. Адреналин кардиостимулятор ҳисобланиб, гликозидларга қарши ўлароқ, юрак ритмини тезлаштиради. Миокарднинг кислородга бўлган талаби ошади, юрак фойдали таъсир коэффициенти камаяди, миокардда креатинфосфат ва гликоген миқдори камаяди. Юрак гликозидларининг ишлатилиши ва уларга монеликлар . Юрак гликозидлари асосан юрак фаолиятини сурункали ва ўткир етишмовчилигида, юрак декомпенсациясида ва юрак аритмиясида ишлатилади. Брадикардияда, атриовентрикуляр блокадада, стенокардия хуружида, ўткир инфарктнинг бошланишида, ўткир миокардит, эндокардит, кардиосклерозда тавсия этилмайди. Заҳарланиш. Асосан дигиталис препаратларини нотўғри, назоратсиз қабул қилинса захарланишга олиб келиши мумкин. Чунки бу гуруҳдаги препаратлар кумуляция хоссасига эга. Заҳарланишнинг асосий белгиларига юрак уришининг секинлашиб бориши (брадикардия ривожланиши), бемор юракнинг тўхтаб қолиш ҳиссини сезиши, кўнгил айниши, ҳатто қусиш, меъдада оғриқ сезиш киради. Кейинчалик юрак ритми бузилиб, экстрасистолия, бигеминия (қўшалоқ пульс), тахикардия, оғир ҳолларда эса қоринчалар фибрилляцияси (титраш, липиллаш) бўлиши мумкин. Умуман олганда, бундай заҳарланиш фақат юрак гликозидларининг кумуляциясида бўлмасдан, балки организмда калий етишмаслигида, организм сезувчанлиги ошганда ҳам юз бериши мумкин. Заҳарланиш натижасида юрак фаолиятида бўладиган ўзгаришлар электрокардиограммада ўз аксини топади. Заҳарланишда кўрсатиладиган ёрдам қуйидагилардан иборат. Биринчидан, ҳар қандай юрак гликозидларини бериш тўхтатилади. Тезликда калий хлорид препарати тавсия этилади. Бемор бу препаратни 5% эритма шаклида бир марта 4-5 граммдан ичиши керак, кейинчалик эса хар 4 соатда 2 граммдан аритмия йўқолгунча ичилади. Айрим ҳолларда калий хлорид (2% эритмадан 100 мл) секинлик билан венага юборилади. Шу мақсадда панангин ёки аспаркам препаратлари ҳам берилиши мумкин. Тери остига 20% камфора мойидан 2 мл кунига 2-3 марта инъекция қилинади. Булардан ташқари, унитиол, трилон Б ва цитратлар берилиши мумкин. Юрак гликозидларини сақлаган ўсимликлар биологик фаоллигини аниқлаш учун биологик йўл билан стандартизация қилинади. Препарат ёки ўсимликнинг бақа ёки мушук юрагини систола фазасида тўхташини келтириб чиқарадиган энг кичик доза стандарт препарат билан солиштирилади ва БТБ (бақа таъсир бирлиги) ёки МТБ (мушук таъсир бирлиги) билан ифодаланади. Юрак гликозидлари таснифи . Юрак гликозидлари олинадиган ўсимликлари бўйича ва уларнинг фармакокинетикаси, фармакодинамикасига қараб икки хил тасниф қилинади: Биринчи тасниф бўйича юрак гликозидлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади. 1. Ангишвонагул (дигиталис) препаратлари. 2. Марваридгул препаратлари. 3. Адонис препаратлари. 4. Строфантин ва унинг ўрнини босадиган препаратлар. Иккинчи тасниф бўйича: 1. Секин, узоқ ва кучли таъсир этувчи юрак гликозидлари. 2. Тез, қисқа ва кучли таъсир этувчилар. 3. Ўртача кучли ва ўртача муддатли таъсир этувчилар. 1. Секин, узоқ ва кучли таъсир этувчи юрак гликозидлари га дигиталис препаратлари киради. Улар оғиз орқали юборилганда меъда-ичак йўлларидан аста-секин сўрилади. Қонга ўтгандан сўнг плазма оқсиллари билан боғланади. Шу сабабли фармакологик таъсири узоқ давом этади. Терапевтик эффекти 2-3 соатдан кейин бошланиб, аста-секин ривож топиб, 8- 12 соатдан сўнг юқори даражага етади, 2 ҳафта ичида аста-секин камайиб боради. Бу гуруҳдаги препаратлар миокардга танлаб, кучли кардиотоник таъсир кўрсатади. Улар жигарда метаболизмга учраб, кўпчилик қисми буйраклар орқали секин чиқиб кетади. Берилаётган юрак гликозиди миқдорининг бир қисми тўқималарда - миокардда йиғилиб бориши натижасида дигиталис препаратлари кумулятив таъсир этади. Шунинг учун препаратлар билан даво қилишда кумулятив таъсирининг олдини олиш мақсадида бемор врач назоратида бўлиши керак. 2. Тез, қисқа ва кучли таъсир этувчи юрак гликозидлари га строфант ва марваридгул ўсимликларидан олинган строфантин ва коргликон препаратлари киради. Улар қутбланган (гидрофил) бирикма бўлгани учун сувда эрийди ва т ў ғридан-т ў ғри венага юборилиши мумкин. Шунинг учун ҳам уларнинг таъсири тез юзага чиқади, юқори даражадаги таъсири 1-1,5 соат ичида билинади. Умумий таъсири эса 4-5 соат давом этади. Улар плазма оқсиллари билан бирикма ҳосил қилмайди, жигарда метаболизмга учраб, буйрак ва жигар орқали чиқиб кетади. Кумуляция ҳолатини бермайди. Лекин беморга тайинланган бошқа юрак гликозидларининг кумулятив таъсирини кучайтириши ва тезлаштириши мумкин. Бу гуруҳга кирувчи препаратлар, айниқса строфантин К қадимдан ишлатиб келинаётган, таъсири бўйича энг кучли дори препарати хисобланади. Чунки хар хил касаллик сабабли юрак фаолиятининг ўткир етишмовчилигида строфантин К энг зарур ва ишончли препаратдир. У тез кор қилиб юрак фаолиятини тиклашда асосий бирдан бир шифобахш дори ҳисобланади. Шу мақсадда строфантин К ва коргликон фақат венага ош тузининг изотоник эритмаси ёки глюкоза эритмаси таркибида аста-секин юборилади. 3. Ўртача кучли ва ўртача муддатли таъсир этадиган юрак гликозидларига асосан марваридгул ва адонис препаратлари киради. Буларнинг кўпчилиги оғиз орқали юборилади, қонга сўрилиб таъсири 30-40 дақиқа ичида юзага чиқади. Юқори даражада кор қилиши 1-2 соат ичида билинади, умумий таъсир этиш муддати 3-4 кун. Бу препаратлар кумулятив таъсир кўрсатмайди.     Юрак гликозидларининг таъсир муддати бўйича таққосланиши.   Юракка бўлган кардиотоник таъсири бўйича дигиталис ва строфантин препаратларига қараганда кучсизроқ. Брадикардия ҳолатини деярли чақирмайди. Дигиталис ва строфант гликозидларидан асосий фарқи шундан иборатки, бу ўсимликлар препаратлари марказий нерв системасига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Шу сабабли бу препаратлар юрак фаолияти етишмовчилигининг енгил шаклида, юрак неврозида кўпроқ кор қилади.   Юрак гликозидларининг асосий препаратлари. 1. Дигиталис барги ( Folia Digitalis ) .   1 г баргда 50-60 БТБ ёки 10,3-12,6 МТБ бор. Баргнинг кукуни 0,05-0,1 г дан ичиш учун тавсия этилади. Шамчалар шаклида ҳам бериш мумкин. Таблетка ҳолида кам чиқарилади. Дигиталис баргидан дамлама 1:300 нисбатда тайёрланади (0,6-180 мл) ва ош қошиқдан 2-3 марта ичилади. 2. Kордигит (Cordigitum). Қизил ангишвонагул баргидан олинган тозаланган экстракт. Таблеткада (0,8 мг) чиқарилади ва 1 таблеткадан кунига 2-3 марта берилади. 3. Дигитоксин ( D igitoxinum). Дигиталис турларидан ажратиб олинган кучли таъсир қиладиган гликозид. Таблеткада (0,1 мг) чиқарилади. Шамча ҳолида ҳам (0,15 мг) ишлатилади. 4. Дигоксин (Digoxinum). Тукли ангишвонагулнинг баргидан олинган гликозид. Дигитоксинга нисбатан организмдан тезроқ чиқарилади.Чунки камроқ оқсил билан боғланади. Шунинг учун кумулятив таъсири нисбатан кучсизроқ. Препарат таблеткада (0,25 мг) ва 0,025% эритмаси ампулада 1 мл дан чиқарилади. 5. Целанид (Сelanidum). Тукли ангишвонагулдан олинган гликозид (дигиланид ёки ланатозид С). Меъда-ичакдан яхши сўрилади, таъсири тезроқ руёбга чиқади. Кумуляцияни камроқ келтириб чиқаради. Венага юборилганда строфантинга нисбатан брадикардияни кўпроқ беради. Препарат таблеткада (0,25 мг), 0,05% эритмада флаконда 10 млдан ичиш учун ва 0,02% эритмаси 1 мл дан ампулада чиқарилади. 6. Лантозид (Lantosidum). Тукли ангишвонагул баргидан 70-50% спиртда тайёрланган неогален препарат. Таркибида гликозидлар йиғиндисини сақлайди. Флаконда 15 мл дан чиқарилади. 20-30 томчидан ичилади. 7 . Дигален-нео (Digаlen-neo). Малла ангишвонагул баргидан тайёрланган неогален препарат. 1 мл дан ампулада (тери остига юборилади) чиқарилади. Флаконда 15 мл дан чиқарилади 10-15 томчидан ичиш учун мўлжалланган. 8. Баҳорги адонис ( Adonis vernalis ). Ўсимликнинг ер устки қисмида юрак гликозидлари мавжуд. Дигиталис препаратларига қараганда кучсизроқ ва ўртача муддат ичида таъсир кўрсатади. Кумуляция бермайди. Ўсимлик асосан дамлама (1:30) шаклида ишлатилади. Бехтерев аралашмаси таркибига киради. Ўсимликнинг қуруқ экстракти "Адонис-бром" таблеткалар таркибига киради. 9. Адонизид (Adonisidum). Неогален препарат. Флаконда 15 мл дан чиқарилади ва 10-15 томчида ичилади. 10. Строфантин K ( Strophantinum K ). Строфант Комбе уруғидан олинган, таркибида К-строфантин-   b ва К-строфанозид гликозидларини сақловчи препарат. Систолик таъсири кучли, юрак ритмига таъсир этмайди. Кумулятив таъсири деярли йўқ, лекин бошқа юрак гликозидлари кумулятив таъсирини кучайтиради. Венага юбориш учун мўлжалланган 0,05% ли эритма 1 мл дан ампулада чиқарилади. Ош тузининг изотоник ёки глюкоза (10%) эритмаси билан бирга томчилаб венага юборилади. Асосан юрак фаолиятининг ўткир етишмовчилигида ишлатилади. 11. Марваридгул настойкаси (Tinctura Convallariae). Таркибида конваллотоксин ва конваллозид сақлайди. Кумулятив таъсири йўқ. Тинчлантирувчи таъсир этади. Флаконда 25 мл дан чиқарилади. Тинчлантирувчи бошқа ўсимлик настойкаси билан бирга (валериана, адонис, арслонқуйруқ, белладонна) ва комплекс препаратлар (валокармид, Зеленин томчиси) шаклида чиқарилади. 12. Kоргликон (Corglyconum). Марваридгул баргидаги юрак гликозидлари йиғиндисини сақлайди. Таъсири бўйича строфантинга яқин. Унга нисбатан узоқроқ таъсир этади. Адашган нервига таъсири кучлироқ. Препарат 0,06% эритма холида 1 мл дан ампулада чиқарилади. Венага изотоник эритма ёки глюкоза эритмаси (10-20%) билан бирга секин юборилади. 13. Kардиовален (Cardiovalenum). Таркибида эризимум, адонизид, валериана настойкаси, дўлана экстракти, камфора ва натрий бромид сақлайди. Флаконда 15,20 ва 25 мл дан чиқарилади, 15-20 томчидан ичилади.