logo

Янги туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган дори турлари. Педиатрия амалиетида юмшоқ дори турлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98 KB
Янги туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган дори турлари. Педиатрия амалиетида юмшоқ дори турлари Режа: 1.Янги туғилган чақалоқларга мўлжалланган дорилар таърифи, қўйилган талаблар 2.Янги туғилган чақалоқларга мўлжалланган дори турларининг техологиясини ўзига хослиги. 3.Педиатрия амалиётида қ ў лланиладиган юмшо қ доритурлари таърифи,технологиясининг ўзига хослиги  1. Бу фарк тананинг микроорганизмларга сезгирлигида юқори бўлади,чунки ЯТЧ-нинг ва 1 ёшгача булган болани иммун системаси тўлиқ ривожланмаган.Шунинг учун уларга бериладиган дорилар микробиологик тарафдан тоза эмаслиги катта хавф тугдириши мумкин.(инфекция,пироген р- я ва х.к.) 2. Ундан ташқари дори таркибидаги микроблар таъсир этувчи модданинг физикавий-химиявий хусусиятларини ўзгартириш мумкин. (масалан захарли моддаларни пайдо бўлишига сабаб) 3.Фермент, гормонал системаси ва гематоэнцефалик тўсиқ тўла ривожланмаганлиги учун ва бошка физиологик тарафдан фарқ борлиги ЯТЧ учун мўлжалланган перорал дориларга консервант, стабилизаторлар қўшиш тавсия этилмайди, чунки салбий таъсири бўлиши мумкин. 4. ЯТЧ- нинг тери тузилиши ўзига хос бўлиб, юқори даражада сўриш кобилиятига эга (нозик ва юпка) шунинг учун сиртга ишлатиладиган дориларда / айникса сепма, суртма ва х.к./ микробиологик тарафдан тозалигига юкори талаб куйилади ва "Б" гурухига кирадиган моддани ишлатилиши эхтиётлик билан олиб борилиши керак. Юкоридагиларни хисобга олган холда бу гурухдаги болага мўлжалланган дориларни тайёрлашига алохида эътибор берилади. Бунинг учун қуйидаги талаблар буйича тайёрланиши шарт./ 195 сонли буйруқ/. 1. ЯТЧ га мўлжалланган ҳамма дорилар асептик шароитда тайёрланиши зарур. 2. Ичишга мўлжалланган эритмалар оғирлик ҳажм усулида тозаланган сувда тайёрланади, асептик шароитда консервант ва стабилизаторлар қўшмасдан эритмалар резинали қопқоқлар билан "под обкатку" бекитилади ва 195- буйрук буйича стерилланади.  3. Ичиш учун ЯТЧга мўлжалланган эритмалар флаконлар очилгандан кейин дархол ишлатилиши лозим ва уларни саклаш мумкин эмас. Шунинг учун эритмалар 1 марта ичиладиган ҳажмда тайёрланиши лозим./10-20 мл./ 4. 200 мл гача бўлган хажмда айрим пайтда бериш мумкин, агар эритмани дархол бир неча болага бўлиб ишлатилиш учун мўлжалланган бўлса. 5. Хамма тайёрланган дорилар тўлиқ тахлил қилиниши шарт. 6. Дорихоналарда ЯТЧга мўлжалланган эритмалар касалхона бўлимларига алоҳида ажратилган, белгиланган /маркировка/ қилинган ва ҳар доим ювилиб ва дезинфекция қилинадиган /идишларда,тараларда/ берилиши лозим. 7. Амбулатор рецептлар бўйича ичиш учун эритмаларни ЯТЧ учун дорихонада 100 мл гача бўлган ҳажмга берилади ва очилгандан кейин 2 суткагача музлатгичда /холодильникда/ сакланади. II. Айрим дорилар технологияси Болаларга (янги тугилган болаларга чакалоклар)га мўлжалланган дориларининг 70 % ехtimpore рецептура ва дорихона шароитида тайёрланиши лозим. Факат 30% гина тайёр махсулот сифатида бўлади. Шунинг учун бу муаммо долзарб ва мухим. ЯТЧ - га мўлжалланган дорилар технологиясини батафсил ўрганиш лозим. Дори турлари куйидаги гурухларга булинади: 1. Ичиш учун мўлжалланган дорилар /Эритмалар,микстуралар,порошоклар, сувли ажратмалар, томчилар./ 11.Сиртга ишлатиладиган дори турлари /эритмалар, сепмалар,ё ғ лар, суртмалар, шамчалар,кўз томчилари/ 111.Инъекцион дори турлари.  1.Ичиш учун мўлжалланган дорилар. Шу гурухдаги дорилардан энг тар қ алгани бу ичиш учун мўлжалланган эритмалар. 195 -чи буйрукни 2-чи иловасида шу эритмаларнинг тайёрлаш технологиясини ўзига хослиги келтирилган. Айримларини кўриб чикиш керак: 1. Глюкоза 5,10, 25 % - ичиш учун мўлжалланган. Тозалангансувда глюкозанинг керакли ми қ дори эритилади ва фильтрланади, сўнгшиша идишларга 10-20 мл қ уйилиб беркитилади ва стерилланади 120 0 С -8 мин. 2. Аскорбин кислотасини 1 % ли эритмалари. Аскорбин кислотани керакли микдори тозаланган, янги кайнатилган сувда эритилади,фильтрланади, идишларга беркитилиб 100 0 Сда - 30 мин.давомида стерилланади. Флаконлар т ў лдирибқ уйилади, са қ лаш муддати 5 кун. 3.Микстуралар : Олинг: Натрий бензоат 2 % - 300 мл. Натрия гидрокарбонат 6,0 Қ анд шарбати 30 мл. А.Б.Б. 1 чой кошикдан 3 махал 1 йиллик болага Бу таркиб ниасептик шароитда тайёрлаш керак. NaHCOз ч.д.а. ёки х.ч. навлибўлиши керак, қ анд шарбати - янги тайёрланган бўлиши лозим. Алохида 2 та дори тайёрланади: 1.Натрий бензоат Натрий гидрокарбонат аа 6,0 Сув - 180 мл гача 11.Канд шарбати - 30 мл. Сув - 120 мл. 120 0 С- 8 мин. стерилизация килинади, эритмалар ишлатишданолдин бир-бирига қу йилади. 2. Сиртга ишлатиладиган дорилар. Эритмалар: /КМ n О 4 , Н 2 О 2 , колларгол, фурацилин, этакридин лактат, / ё ғ лар/ шафтоли, кунгабо қ ар, вазелин/, сепмалар, суртмалар ҳ ам асептик шароитда тайёрланади ва физикавий-химиявий хусусиятларига к ў ра стерилланади, агар термостабил бўлмасаКМ n О 4 , Н 2 О 2 колларгол эритмалари стерилланган сувда тайёрланади, чунки термолабил. Ёглар: 180 0 С - 30 мин. давомида қ уритгич шкафларида 30 г. дан шиша идишларга ва ИР - 21 навли резинка пробирка ва алюмин копкоклари билан беркитилган холда стерилизация қ илинади. 3. Сепмалар ҳам кенг қў лланилади . Сепмалар тайёрлашда хам микробиологик тозаликка риоя килинади , яъни асептик шароитда тайёрланади. Моддалар тортилади, майдаланади (subsillismus)ДФ талабига биноан (19 бет) стерилланади. 10 граммдан стерилланган шиша идишларга солиниб биксларда180 0 С-30 дақ. , 200 0 С- 20 минут давомида хаво стерилизаторларида стерилланади (дерматол, ксероформ сепмалари). Идишлар беркитилади (резинали пробка ва алюмин қ оп қ о қ билан) ва 15 кун сакланади. 4. Кўз томчилари. Кўз томчилари хам стерил бўлиши шарт. Айникса харбир ЯТЧ кўзига томизиш учун. Умумий коидалар бўйича бўйича тайёрланади. Мисол : 30% -Сульфацил Na куз томчилари : Сульфацил натрий натрий тиосульфат 0,1 М хлорид кислотаси 120 С - 8 дакика стерилланади. 5 . Инъекцион эритмалар ЯТЧ лар амалиётида қўлланиладиган шамчалар. 1.Юмшок дори турларида болалар амалиётида ректал дорилар ( шамчалар, капсулалар, ректиолалар, клизмалар ) ва суртмалар, кремлар, линиментлар ишлатилади. Улар 10 % атрофида рецептурада учрайди. Хозирги пайтда болаларга м ў лжалланган дориларнинг умумий хажмида ректал дориларнинг ми қ дориўсиб бориши тенденцияси кузатилмо қ да. Чунки ректал дорилариниўзига хос болалар амалиётида ижобий тарафлари бор: бу дори турларида бериладиган дориларнинг : 1) айрим қўланса ҳидли ва ёқимсиз мазали дориларнинг ҳид ва таъми билинмайди, 2) танага тезроқ шимилади, натижада тез таъсир кўрсатади, 3) оғрик муаммоси ечилади, 4) аллергик реакциялар ка маяди. 5) айрим ошқозон ичак шиллиқ пардаларини яллиғловчи препаратларни ректал дори турларида берилса салбий таъсири бўлмайди. Хозирги йилларда таркибида иситма тушурувчи анальгетик, спазмолитик, аллергияга қарши таъсирга эга бўлган дорилар ва гормонал препаратлар сакловчи шамчалар таклиф қилиниб ишлатилмокда. Айниқса бронхиал ва бошка нафас йўллари касалликларини даволашда қўлланиладиган дориларни р.д.т. бериш жуда қулай, чунки перорал йули билан истеъмол қилиниши қийин бўлади. Ҳозирги пайтда болаларга махсус мўлжалланган шамчалар таклиф қилиниб, фармацевтика саноатида ишлаб чиқилмокда. Технологик тарафларни кўриб чиқиш. Шамча дори турида бериладиган дориларни терапевтик таъсири албатта олинган асосга боғлиқ бўлади. Асослар иккита гурухга бўлинади: гидрофоб ва гидрофил. Технологик ва биофизик томондан ва боланинг организмини ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда болалар амалиётида ишлатиладиган шамчаларга факат сувда эримайдиган асослар тавсия этилади, чунки сувда эрийдиган асосларнинг нозик болалар туғри ичак шиллиқ пардаларига тўғри келмади. Шунинг учун ҳозирги пайтда болаларга мўлжалланган шамчалар учун какао мойи, витепсол, какао мойининг гидрогенизатлари ва парафин билан аралашган асос, ланоль, ГХМ - 5Т асослари тавсия этилади. Масалан ҳозирги пайтда туберкулез касаллигини даволашда ишлатиладиган салютизон, фтивазид, изониазид препаратларининг шамчалари ишлаб чикилган- максад - салбий таъсирини камайтирадиган биологик фаоллигини ошириш учун. Салютизон 0,05 граммли шамчалари гидрогенизацияланган ёглар (50 %) ва какао мойи (30%) ва парафин (10%) иборат бўлган асос ёрдамида тайёрланган. Фтивазид шамчалари - ланоль, изониазид шамчалари - какао мойи асосларида тайёрлаш максади мувофикдир. Болалар амалиётида стероид гормонларни ва витамин препаратини шамча дори шаклида бериш долзарб. Масалан В авитаминозларнидаволашда фосфотиамин (тиаминнинг фосфор эфири) таблетка ўрнигашамча сифатида бериш тавсия этилади (витепсол асосида). В ва В витаминларни хам шамча дори турида ишлатиш максадга мувофиклигикўрсатилди. Ундан ташкари шамчалар факат умумий таъсир кўрсатишма ҳ аллий таъсирга эга бўлган бўлади. Уларнинг таркибида сув эримайдиган асос /к.м./ СО 2 ажратиб чиқарадиган аралашма /NaНCO 3 ва кислота аскорбинкали ёки лимон СО 2 газ ажралиб чикиб, таъсирини таъминлайди. Масалан: ФЕРРОЛАКС шамчалари Таркиб: NaHCO 3 - 0,05 Темир лактат 0,08 Аскорбин кислотаси 0,01  Какао мойи 2,0 КАЛЬЦИЛАКС шамчалари Таркиб: NaHCO 3 - 0, 20 Кальций лактат 0,10 Аскорбин кислотаси 0,05 Какао мойи 2,0 Қуйиш усули билан тайёрланади. Таъсири 10-15 дакикадан сўнг намоён бўлади. Масалан: ҳ озирги пайтда туберкулёз касаллиги даволашда ишлатилган солютизон, фтивазид, изониазид препаратларини шамчаларитурида бериш қ улай, чунки уларнинг салбий таъсири камаяди. Шунингучун болаларга мўлжалланган салютизон 0,05 % ли шамчаси - гидрогенизат ё ғ лар ва какао мойи (парафин 60% аралашмасидан иборат)б ў лган асосда тайёрланган гозалидон (интерферон индуктори) данГХМ 5Т асосида болалар шамчалари ишлаб чикилган (кафедрамизда) Болалар амалиётида стероид гормонларни ва препаратларни шамчалар шаклида бериш ма қ садга мувофи қ дир. Охирги йилларда ректалдориларнинг ишлатилиш ҳ ажми ўсиб бормокда (3,4%- 17% гача1990 йил) . Бир ёшгача бўлган болалар учун эса чет элда Р.Д.Р.40% ташкил этади. Ректал дорилардан болалар амалиётида шамчалар, ректал капсулалар,ректиолалар, клизмалар, ректал суртмалар ишлатилади. Ҳ озирги пайтда қ уйидаги махсус болалар учун шамчалар ишлаб чи қ илмокда: ШАМЧАЛАРНИНГ НОМЕНКЛАТУРАСИ 1.Спазматик шамчалар: атропин сульфат билан: эфедрин г/х: папаверин г/х келлин: теофиллин сакловчи моддалари." Ректосептал", "Келледрин". "Кобедоз", "Кинетозин" 2.Пирозолон, барбитуратлар, кофеин, салицилатларни сакловчишамчалар: "Гибальгин". "Донозон". "Мелиобол". "Неопирин". Болалар шамчаларининг ўзига хостомонлари - бу уларнинглари ўлчамлари вао ғ ирлиги Х1ДФ кўрсатмаси бўйича о ғ ирлиги 0,5 - 1,5г б ў лиши кераква албатта врач томонидан 1 шамча - о ғ ирлиги рецептда кўрсатилишилозим. Шамчаларнинг ижобий томонларини хисобга олган холда хозирги замонда уни такомиллаштирилган шаклларидан бири бу ректал капсула, ва ректиолалар. Ректал капсулалар - бу желатин ва глицеринаралашмаларидан тайёрланади. Желатин (64-70%) ва глицерин (30 -36 %) тайёрланган ва суспензия, эмульсия, пастасимон ёки суюкликларни жойлаш учун мўлжалланган майда идишча - гилофлардир. Уларнинг афзаллик томонлари шундан иборатки, уларда шамчага нисбатан ёрдамчи модданинг миқдори кам, сақлаш шароитлари унга чекланмаган ва иссиқ иқлимга эга бўлган мамлакатларда ишлатиш қулай. Кўриниши ноксимон, конуссимон, тухумсимон ясалади. Болалар амалиётида ишлатиш жуда хам қулай. Педиатрия амалиётида антибиотиклар, анальгептиклар, транквилизаторлар, члантирувчи, спазмалитик таъсирга эга булган ректал капсулалар. ишлаб чикарилади. Чаканда мойини (0,55г) сакловчи ректал капсулалар қўлланилади. Ректал капсулалардан ташқари болалар амалиётида ex tempоre тайёрланадиган клизма дори турини ишлатиш тавсия этилади. Бу усул даволашнинг қадимий тури булиб ҳисобланади, лекин ҳозирги вақтда хам ўз аҳамиятини йуқотмаган. Болаларга сувли, совунли, глицеринли, ёғли клизмалар ва таркибида рентгеноконтраст моддалар гормон, спазматик (теофиллин) препаратларни (новокаин, хлоралгидрат) кенг қўлланилади. Хозирги йилларда чет элда болалар амалиётида ректиолалар кенг ишлатилмокда. Бу дори турлари ректал пипеткалари ёки микроклизмалари деб хам юритилиб, 3-5 мл хажмли пластмассадан ясалган эластик идишчалардир. Унинг ички қисмига суюқ доривор моддалар жойлашган бўлади. Бир марта ишлатишга мўлжалланган бўлади. Керакли вактда идиш хам куч билан сиқилганда унга ўрнатилган найча оркали суюқлик ташқарига чиқади. Ректал капсулаларнинг афзаллик томонлари: узок муддат сақлаш имкониятини, шамчаларга кўра тезроқ таъсир кўрсатиши, ишлатилиши нисбатан гигиениклигидир. Дозаси аниқ бўлади, ишлатилиши қулай. Ректиоллар таркибида хлоралгидрат, гормонлар, барбитурат ва ҳар хил сурги моддалари киритилган бўлади. Ректал суртмалар болалар амалиётида умумий ёки маҳаллий таъсир кўрсатиши аҳамиятига эга. Ректал дорилардан ташқари болалар амалиётида суртмалар кенг қўлланилади. Боланинг териси тузилишини ва физиологиясини ўзига хослиги ҳисобга олинади. Уларга таклиф килинаётган суртмаларни тайёрлашда олинаётган асосга аҳамият берилади. Масалан: вазелин ва ланолин таркибли асос унга тўғри келмайди (вазелинодермотитлар). Шунинг учун уларга ва янги туғилган чақалоқларга эмульсион ва гидрофиль асосларни ишлатиш тавсия этилади. Масалан антигистамин препаратлари сақлаёдиган болалар учун суртмаларни гидрофил асосда: таркибига ПЭГ, пропиленгликоль, сорбитанинг монопельпитати (спенио) ва сувдан иборат булган асос ишлатиш тавсия этилади. Ундан ташқари болани терисини нозиклигини хисобга олган холда шуни айтиб ўтиш керакки суртмалар таркибига терини газ - ҳаво алмашишига тўсиқ бўладиган, терини қуритадиган хусусиятга эга моддани киритилиши чекланган бўлиши шарт. Мисол: танин суртмаси 1 % . Масалан асос компонентлари сифатида ПЭГ - 300 ва 4000, цетил спирти,моноолеат, твин -80 ва сув бўлиши мумкин. Улар юмшо қ консистенциягаэга бўлади ва боланинг нозик терисига енгил суртилади. Суртмаларнинг педиатрия амалиётидаги аҳамияти, ўзига хос тарафлари ва ишлатиладиган асослар  Сиртга ишлатиладиган юмшоқ дори турлари орасида педиатрия амалиётида суртмалар кўпроқ жой эгаллайди. Болалар терисини тузилиши ва физиологияси катталар терисидан фарқ қилади. Болалар учун суртма ва суртма асосини таркибини мос келиши илмий жиҳатдан асоаланиши керак. Болаларнинг терисини нозиклигини ҳисобга олган ҳолда, уларга мўлжалланган суртмаларни эмульсион ва гидрофил асосларда тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Эмульсион асослар. Бу асослар мойнинг сувдаги ёки сувнинг мойдаги эмульсияларини ҳосил қилади. Улар теридан сув билан осон ювилиб, ўзида эриган моддаларни тез ажратиш хусусиятига эга. Бу асосдан суртмалар тайёрланганда кам ёғ сарф бўлади ва суртмалар арзонга тушади. Эмульсион асослар суртма таркибидаги дори моддасининг тез вақт ичида теридан сўрилишини кучайтириши, бу асосларга қайта қизиқиш уйғотади. Бу асос таркибидаги эмульгатор-САМ борлиги билан тушунтиради. Одатда ҳар-хил эмульгаторлар: - ланолин, эмульгатор Т-2, эмульгатор N1, твин-80, спенлар, цетил спирти қўлланилади. Улардан эмульсион консистент асоси Т-2 эмульгатор таркибли асос суртмалар технологиясида кенг қўлланиладиган асослар қаторига киради ва олтингугурт, калий йодид, амиказол, скипидар суртмалари учун бу асос стандарт ҳисобланади. Охирги йилларда ўзимизнинг республикамизнинг заҳираларидан олинадиган эмульгаторлар ёрдамида тайёрланган эмульсион асослар тавсия этилган. ПГС номли эмульгатор, пахта чиқиндисидан олиниб, эмульсион асос таркибига киритилган ва физик-кимёвий ва структур-механик ҳоссалари бўйича бу асос ДФ XI сининг талабига жавоб беради. Қатор илмий тадқиқот натижалари бўйича, шу асосни суртмаларга киритилган дори моддаларни биосамарадорлигини ошириши тасдиқланган. Болаларга суртма асос сифатида полиэтиленгликоль 300 ва 4000, цетил спирт, моноолеат, полиоксиэтиленланган сорбитан (Твин-80) ва сув аралашмаси таклиф этилган. Бу суртма асос қ они қ арли структур- механик хусусиятга эга. Терига осон суртилади ва сақланишда гомогенлик ва турғунликка эга. Клиник текширувлар суртма асосини янги туғилган чақалоқларда профилактика мақсадида қўллаш мумкинлигини тасдиқлади. Шу таркибли асосда 10% поливинилбутанол эфирининг суртмаси дерматитни вапиодермияни даволашда ишлатилади. Болалар тери касалликларини даволашда қў лланиладиган суртмаларни тайёрлаш учун қ уйидаги асосларни қў ллаш ма қ садга мувофи қ дир: 1. Гидрофилли таркибига полиэтиленгликоль, пропиленгликоль,монопальмитат сорбитат (спен-40) ва сув киритилган асос; 2. Липофилли таркибида цетил спирти, ланолин, о қ мум, стеарин, канакунжут ё ғ и, спермацет са қ ловчи асос; 3. Эмульсион асос пропиленгликоль, полиэтиленгликоль, цетилспирт, ланолин, вазелин, спермацет, моностеаратполиоксиэтиллисорбитан (Твин- 60) ва сувдан иборат бўлган асос. Бу асосларда антигистамин препаратлар, прометазин гидрохлорид, фенирамин ва турли хил стабилизаторлар киритилган суртмаларклиник тажрибаларда ў рганилди. Эмульсион асослардан таш қ ари гидрофил асослар ҳ ам катта а ҳ амиятга эга. Улар мойсиз ёки сувда эрувчан асослар деб, ҳ еч қ андайдо ғқ олдирмайдиган асосларга айтилади. Буларга қ уйидаги асосларникиритиш мумкин. Желатина-глицеринли асос желатина(1-3%), глицерин(10-20%) ва сув(70-80%)дан иборат. Уни тайёрлаш учун желатинани майдалаб сувда 3-4 соат бўктирилади. Сўнгра глицерин қў шиб,бир хил масса ҳ осил бўлгунча сув ҳ аммомида иситилиб аралаштирилади. Бу асос терига яхши шимилади ва сув билан тез ювилади. Буасос керакли ва қ тда тайёрланади, чунки у тез бузилади. Целлюлоза ҳ осилалари ёрдамида олинган асосларни ҳ ам ишлатиш ма қ садга мувофи қ. Гидрофил асослар гуруҳига юқори молекулали углевод ва оқсилларни геллари, синтетик ЮМБ, ноорганик моддалар киради. Юқори молекулали углевод ва оқсилларни олиш манбайлари крахмал, целлюлоза эфирлари, желатин, коллагенлар ҳисобланади. Целлюлоза эфирларидан метилцеллюлоза (МЦ) ва натрийкарбоксиметилцеллюлозалар (Nа КМЦ) асослар сифатида кенг қўлланилмоқда. Шуни айтиш жоизки, 5-7% МЦ ни ёпишқоқ, структуралашган гели кенг қўлланилмоқда . МЦ ни эритмаси қуриб қолганида тери юзасида мустаҳкам қобиқ ҳосил бўлади. Шу сабабга кўра ҳам уни технологияда ҳимоя малҳами сифатида қўллаш чуқур тарқалган. Баъзан МЦ ни қуриш жараёнини секинлаштириш мақсадида унга глицерин қўшилади. Шундай асосга мисол: МЦ дан 6 қисм, глицериндан 20 қисм, сувдан 74 қисм. Асос нейтрал реакцияга хос бўлиб рангсиз, эластик гель кўринишида бўлади. Узоқ сақлашгачидамли. МЦ ни гели физико- механик хоссалари ва биофармацевтик кўрсаткичлари жиҳатидан 1% ли этацизин суртмасини тайёрлаш учунжуда мос келади. Nа КМЦ ни 4-6% сувли эритмалари кўпроқ қиздириб тайёрланади. Баъзан унга глицерин қўшилади. Бу ҳам худди МЦ сингари нур ўтказувчан, рангсиз асос. Лекин булар ишқорий муҳитда (рН 6,5-8,0) тери эпидермиси ишқорий муҳитини ўзгартириши мумкин ва буни Nа КМЦ ни гелидан суртма тайёрланаётган маҳалда ҳисобга олиш керак. Шуни назарда тутиш керакки, МЦ ва КМЦ лар баъзибир доривор моддалар билан мос келмайди: резорцин, танин, йод эритмаси, оғир металл тузлари ва ҳ.к. Nа КМЦ ни сувли гели билан фойдаланиб ПНЕЖК маҳаллий анестетик ПУ 4/13, нитроксолин моддалари суртмаларини тайёрлаш тавсияэтилади. Nа КМЦ гели липофил асослардан фарқли ўлароқ, юқори осмотик фаолликка эга бўлиб, буни ҳисобига улар яра ажралмаларинибўктириб, ярадан некротик массаларни кўчиб кетишини амалга оширади ва ярани тозалайди. Амалиётга тадби қ этиш борасида асосларни коллаген гели устида катта ишлар олиб борилмо қ да. Коллаген кукуни паст ҳ ароратлидиспергирланиб олинади, уни 2-3% ми қ дорида сув билан аралаштирилади ва шунда ёпиш қ о қ рангсиз гель ҳ осил бўлади. Уни асос суртмасифатида қў ллаш мумкин. Коллаген асослари сўрилишни оширади,жаро ҳ атланган тўқималарни регенирация жараёнини стимуллайди. Синтетик ю қ оримолекулали бирикмалари орасида асосий вакиллари б ў либ, полиэтиленоксид (полиэтиленгликол) ҳ исобланади. Сую қ ,ёпиш қ о қ ва қ атти қ ПЭО ларни эритиш йўли билан керакли консистенцияга эга асослар олинган. Бу асосларга катта эътибор ва амалиётга кенг тар қ алиши, уларни кўп яхши тарафлари билан тушинтирилади. ПЭО сувда ва бош қ а қ утбли эритувчиларда эрийди, теридан вачойшабдан осонгина ювилади. Улар ёру ғ ликка, ҳ ароратга ва намликкачидамли б ў лади, рН ўзгаришига ва электролитлар киритилишига жудасезгир бўлади. Таркибидаги бирламчи гидроксил гуру ҳ лар ҳ исобигабактериоцид таъсирга эга ва шуни эвазига микроблар билан муло қ атлашмайдилар. ПЭО осмотик фаолликга эга. Жарро ҳ ликда, айнан йирингли инфекцияли яраларда қў ллашда суртмалар учун исти қ боллиасос бўлиб, ПЭО-400 ни 70 қ исмли эритмаси ҳ исобланади. Натрийхлоридни 10% эритмасидан бу гель осмотик активлиги 20 маротабаустун. ПЭО-400 ни гидратловчи хусусияти асосий компонентлар комплекс полимерни ва водород бо ғ лари ҳ исобига сув орасидаги ҳ осилбўлувчи бирикмалар билан тушинтирилади. Полиэтиленоксидлар абсорбцион ва эмульсион асослар ҳ осил қ илиш ма қ садида қў лланилишимумкин. Кўпгина муаллифлар текширувлари натижасига к ў ра ПЭО асоснитроксолин, ПЭО-1500 ва ПЭО- 400 лар мажмуасини 1:1 нисбатдаПНЕЖК суртмасини тайёрлаш учун тавсия этилган ва ПНЕЖК суртмаданажралиб чи қ иши ва терапевтик таъсир этишини амалга оширади. ПЭО-400 суртмадан бутадион ажралишини жуда яхши амалга оширади. Полиэтелиноксидларни камчилигилари фенол, кумуш тузлари,симоб, йодид, танин, резорцинлар билан мос келмаслигидир. Дегидратловчи хоссалари билан улар шилли ққ аватлар қ уришига, қ ити қ ловчи ва ачитувчи асоратлар ча қ ириши мумкин.  Ноорганик бирикмали юмшо қ гелларни асосий вакиллари бўлибминерал-бентонит асоси ҳ исобланади. Уни табобатда қ ўлланилишиузо қ тарихга эга. Уни меъда ичак йўллари касалликларида, компресссифатида қў ллашган. Бентонит (Bentonitum)- анорганик полимер. Минерал кристаллтузилишли 0,01мм дан ҳ ам кичик катталикда учраб,жуда мураккабтаркибга эга. Юмшо қ лой кўринишидаги минераллар ўз таркибига 30% алюминийоксидини, кремний, магний,темир ва сувни олади. Таркибидаги К,Nа,Са, Мg лар катион ҳ исобланади ва шу сабабли улар ионалмашинувчиреакцияларга ҳ ам киришади. Бу уларни физико-кимёвий хусусиятларини бош қ аришда ва модификациялашга бентонитлар деб аталувчи тузилмалар олишда ёрдам беради. Бентонитлар сув билан ўзаро фаол таъсирланади. Лойсимон минераллар заррачалари гидрат қ оби қ лар ҳ осилбўлгач, сувни ўзида муста ҳ кам ушлаб туриши ва унда бўкиши мумкинбўлади, шу билан уларнинг ҳ ажми анчага катталашади. Энг к ў п бўкишхусусиятига бентонитларни 17 маротабагача катталашадиган натрийтузлари эга. Кaлций тузлари 2,5 маротаба катталашади. Буларданкўра полисинтетик бентонитлар -тризтаноламин-бентонит(20-23 маротаба) катталашади. Бентонитлар биологик зарарсиз. Бентонитларни дори моддаларга индиферентлиги, уларни бўкиб шишиши, желе ҳосил қилиш имкониятлари ҳисобига кўп дори шакллари, жумладан суртма, таблетка, кукунларни ташқи ва ичишга қўллаш учун тайёрлашда кенг қўлланилади. Бентонитлар дори моддаларга юмшоқликни, дисперслик(осон парчаланиш)ни, юқори адсорбцион хусусият, осонликда ажратиш ва турғунлик бахшида этади. Бентонитли гель терида енгил тақсимланади, лекин тез қуриб қолади. Буни камайтириш мақсадида унга 10% гача глицерин қўшилади. Бентонит асосни таркибига 13-30% бентонит, 10% глицерин, 70-77% сув киритилиш мумкин. Бентонитли асос ўзини юқори кимёвий индиферентлиги, эмульсияловчи хоссалари, тери эксудатларини яхши ютиши, ёмон ҳидни бартараф қилиши билан фарқ қилиб туради.  Бентонитларга сув қўшиб, уни тез гелга айлантириб, кукун ва таблетка шаклида қуруқ концентратларни тайёрлаш мумкин. Бу жуда қулай. Салицилат суртмаси, стрептоцид, дерматол ва бошқа дори моддалари асоси сифатида ёпишқоқ- юмшоқ, 7% тиха-асканни сувдаги суспензиясини ўзи билан намоён қиладиган "асканкол" таклиф қилинган. Тиха-аскан асосида модификациялаштирилган прополис моддасинигидрофоб фенолли препарати билан ҳ имоя пастаси та қ дим этилган. З.А.Назаровани ўз сафдошлари билан ўтказган текширувлари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон республикаси Тамдытау қазилмаларидан олинган бентонит тупроғини қўллаш истиқболлигини исботлади. Республикамизни бентонит лойлари ҳамма физико-кимёвий ва структура-механик хоссалари бўйича фармакопеядаги бентонит лойларига мос келади ва тайёрланган суртмалар юқори биосамародорликга эга. Адабиётлар 1. Технология лекарственных форм.Под.ред. Кондратьевой Т.С., М., "Медицина". 2. Усмонов Х.Х. Создание и исследование детских суппозиториев свитамином В.// Фармация - 1991.№ 1, - 21-24. 3. Соллогуб Л.В. Детские лекарственные формы и требования к ним// Фармакол. и фармация. 1991, № 21, 12-15 с. 4. Под. Ред. Тенцовой А.И. Возрастные лекарства // обзор инф.сер.Фармакол.и фармация. 1983. №-1,80с. 5. ЛИ В.Н.,Соболенко А.К. Исследование качества суспензионныхмазей, изготовленных на основе вазелина // Фаркология , 1990. №-4.33-35с. 6. Будукова Л.А.Лекарственные формы для новорожденных детей.//Фармация 1987. №-2. С.12-15. 7. Кондратьева Т.С. Биофармацевтические исследования детскихсуппозиториев с фосфотиамином // Фармация.1990 -№-5.14-16. 8. Назарова З.А. ва бошкалар шамчаларини таркибини ва технологиясини мутадиллаштириш. // Кимё ва фармация. 1999 -5 б. 19-22