logo

Умумий бўлим паразитлар ва паразитар касалликлар ҳақида умумий маълумот

Yuklangan vaqt:

16.02.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64 KB
Умумий бўлим паразитлар ва паразитар касалликлар ҳақида умумий маълумот Режа: 1. Паразитологиянинг ривожланиш тарихи 2. Ўзбекистонда паразитология фанининг қисқача ривожланиш тарихи Паразитология (юнонча иккита сўздан келиб чиққан бўлиб, параситос - текинхўр, паразит ва логос - таълимот, фан демакдир) - тиббиёт фанининг бир тармоғи ҳисобланиб, паразитизм ҳодисалари, яъни паразит билан хўжайин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ташқи муҳит омилларига боғлиқлиги, одам, ҳайвон ва ўсимликларда учровчи паразитлар ва улар қўзғатадиган касалликлар ҳамда бу касалликларга қарши кураш усулларини ўрганадиган фан. Паразитология паразитлар морфологияси, анатомияси, гистологияси, физиологияси, эмбриологияси, географияси, таснифи, филогенияси ҳамда паразит ва хўжайин ўртасидаги ўзаро муносабатларни текширади. Академик К.И. Скрябин паразитларнинг келиб чиқиши хусусиятига кўра, уларни ўрганадиган фанни икки гуруҳга бўлади. Биринчи гуруҳ - фитопаразитология дейилиб, у ўсимликлар дунёсидан келиб чиқадиган бактерия, вирус ва бошқа паразитлар ҳамда улар таъсирида содир бўладиган юқумли касалликларни ўргатади. Иккинчи гуруҳ - зоопаразитология дейилиб, қўзғатувчиси ҳайвонот дунёсидан келиб чиқадиган (протозоолар, гельминтлар, зулуклар, бўғим оёқлилар ва бошқалар) ҳар хил паразитлар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар ҳамда уларга қарши кураш чораларини ўргатади. Паразитологиянинг ривожланиш тарихи Паразитлар ҳақидаги маълумотлар қадим замонлардан бери фанга маълум. Эрамиздан анча илгари ясси чувалчангларнинг вакиллари ҳамда аскарида ҳақида қўлёзмалар сақланган. Эрамиздан олдинги 460-375 йилларда яшаган атоқли олим ва шифокор Гиппократ биринчи бўлиб фанга "аскаридоз" деган тушунчани киритган. У одамларда учрайдиган аскарида, острица, ясси чувалчангларнинг айрим турлари билан бирга ҳайвонлар паразитини (эхинококкни) ҳам аниқлаган. Гиппократ гельминтларни инвазион касалликларнинг қўзғатувчиси эмас, балки ўз-ўзидан вужудга келадиган бирор касалликнинг оқибати деб тушунча берган. Эрамиздан олдинги 384-322 йилларда яшаган юнон файласуфи Арасту қорамоллардаги эхинококкоз, чўчқалардаги цистицеркоз, одам аскаридаси ва острицаси тўғрисида маълумотлар ёзиб қолдирган. Кўп асрлар давомида олимлар фақат кўзга кўринадиган паразит чувалчанглар ва ташқи паразитларни таърифлаш билангина чегараланиб келганлар. Кўзга кўринмас паразитлар тўғрисидаги илк маълумотлар Бухоролик аллома Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. Абу Али Ибн Сино ўзининг “Китоб аш-шифо асари” да одамларнинг ичагида паразитлик қилувчи чувалчанглар қўзғатадиган касалликлар ва уларни даволаш тўғрисида кўплаб маълумотлар келтирган. Голланд табиатшуноси А.В. Левенгук (Х VII асрнинг охирларида) микроскоп ихтиро қилиб, бутун биология соҳасида янги даврни бошлаб берди. Лекин Х VII - Х VIII асрларда паразитларнинг фақат морфологик тузилиши ўрганилган, холос. Паразитологиянинг тараққиётига микроскопнинг ва микроскопик тадқиқотларнинг такомиллашуви ёрдам беради, шу туфайли Х I Х асрда паразитология фан сифатида шаклланди. Собиқ иттифоқда ҳам паразитология соҳасида бир қатор илмий мактаблар вужудга келган. Академик К.И. Скрябин Cобиқ иттифоқ гельминтологлари мактабини яратди. Академик Е.Н. Павловский ва Л.А. Зильберлар умумий паразитология, ўлка паразитологияси муаммоларини ўрганиб, трансмиссив касалликларнинг табиий манбаи, организм паразитлар яшаш муҳити эканлиги ва паразитоценозлар ҳақидаги назарияларни яратдилар. Тиббиёт паразитологияси соҳасида (проф. Н.И. Ходукин, проф. Л.М. Исаев ва бошқалар томонидан) айниқса, безгакни ва бошқа паразитар касалликларни йўқотишда жуда катта ишлар амалга оширилди. Н.И. Ходукин ва Л.М. Исаев безгак чивинларини ўрганиб, уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишади. Л.М. Исаев ташаббуси билан Ўзбекистонда безгак касаллигига қарши кураш олиб борадиган станциялар ва тиббиёт паразитологияси институти ташкил этилади. А.П. Федченко Ўзбекистонда биринчи марта Самарқанд ва Бухорода риштанинг биологиясини ўрганади. Л.М. Исаев ҳам риштанинг тузилиши ва биологиясини ўрганиб, унга қарши кураш чораларини ишлаб чиқади. Gabustius (1549) гельминтология соҳасида биринчи қўлланманинг муаллифи ҳисобланади. Олим қўлланмада ўз даврида маълум бўлган гельминтларга тавсиф берган ва даво хилларига тўхталиб ўтган, жигар қуртига тўлиқ тавсиф берган. К.А.Рудолфи (1771-1832) бутун ҳаётини паразит чувалчангларни ўрганишга бағишлади. У биринчи марта ўзига маълум бўлган 981 тур паразит чувалчангларни учта синфга: Трематода, Цестода, Нематода ва 30 та авлодга бўлди. Протозоа термини биринчи бўлиб, фанга 1820 йилда Голдфус томонидан киритилган. K . Zibold ва Kyolleker (1845) томонидан содда ҳайвонлар оламини шу термин билан аташ таклиф қилинди. Содда ҳайвонлар Кўп хивчинлилар ( Polymastigina ) туркуми вакили лямблияни илк бор 1859 йилда Харьков Университетининг профессори Лямбле аниқлаган. Безгак плазмодиумларини биринчи марта 1879 йилда рус олими В.И. Афанасев ва 1880 йилда француз олими Альфонс Лаверен кашф этганлар. Безгак касалини чивинлар юқтиришини эса 1895 йилда инглиз олими Р. Росс (1902 йилда Нобелл мукофотига сазовар бўлган) ва италян олим Ж. Грасси аниқлашган. Паразитлар ва паразитология муаммолари Х I Х асрдан тўлиқ ўрганила бошланди. Бу вақтга келиб, эркин яшайдиган содда ҳайвонлар билан бир қаторда, одам ва ҳайвонларда паразитлик қиладиган содда ҳайвонлар тўғрисида ҳам маълумотлар тўпланди. Н.А.Холодковский одам ва ҳайвонларда учрайдиган гельминтларнинг анатомияси, биологик ривожланиш босқичлари ва тизимини ўрганиб, рус тилида гельминтлар тўғрисида биринчи атлас тайёрлади. И.И.Мечников нематодаларнинг хўжайин алмашинувини аниқлаб, паразитар касалликларда аллергия хусусияти борлигини эслатади ва безгак касалининг қўзғатувчисини ҳақли равишда инфекцион эмас, балки инвазион касалликлар жумласига киради деб кўрсатади. К.И.Скрябин гельминтларнинг 200 дан ортиқ янги турларини аниқлаган ва 120 та авлодини тавсифлаб берган, 200 дан ортиқ тур гельминтлар унинг номи билан аталади. У ишлаб чиққан дегельминтизатсия ва девастатсия таълимотлари одам ва маҳсулдор ҳайвонлар гельминтозларига қарши курашда асос бўлиб хизмат қилмоқда. К.И.Скрябин Ўрта Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистонда гельминтология фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. У Ўзбекистоннинг турли минтақаларига бир неча марта гельминтологик экспедициялар уюштирган. Ўзбекистон ФА зоология институти қошида гельминтология лабораториясини ташкил этган. 2015 йилда безгак касаллиги ва юмалоқ гижжаларга қарши янги даволаш усуллари ишлаб чиққанлиги учун хитойлик биохимик Ту Юю, америкалик ва япониялик олимлар Уильям Кэмпбелл ҳамда Сатоси Омура Нобелл мукофотига сазовор бўлишган. Ўзбекистонда паразитология фанининг қисқача ривожланиш тарихи Марказий Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда паразит организмлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 980-1037-йилларда яшаб ижод этган ватандошимиз буюк табиб ва мутафаккир Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. Абу Али ибн Сино ўзининг "Китоб аш-шифо" асарида одамларнинг ичагида паразитлик қилувчи тасмасимон чувалчанглар (цестодалар), аскарида, острица, ришта тўғрисида ёзиб, уларни тузилиши, кўпайиши, келтириб чиқарадиган касалликлари, парҳез, давоси, олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида кўплаб маълумотлар келтирган. Аллома паразитларга қарши қўлланиладиган дори-дармонлар ҳақида ҳам ёзиб қолдирган. Кўп асрлар давомида олимлар фақат кўзга кўринадиган паразит чувалчанглар ва ташқи паразитларни таърифлаш билан чегараланиб келганлар. Кўзга кўринмас паразитлар тўғрисидаги илк маълумотлар бобокалонимиз Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. Абу Али ибн Сино ўзининг «Китоб аш-шифо» асарида одамларнинг ичагида ва жигарида паразитлик қиладиган чувалчанглар (паразитларни)ни йирик ва узун, юмалоқ, ясси, майда гуруҳларга бўлиб, улар хом гўшт, сут, балиқ гўшти, яхши ювилмаган сабзавот ва ҳўл мевалар, ифлос ва қайнатилмаган сувларни истеъмол қилганда, шунингдек ариқ ва ҳовузларда чўмилганда сув оғиз орқали ошқозон-ичакка кетиб қолганда юқиши мумкинлигини кўрсатиб ўтган. Ибн Сино одамларда паразитлик қиладиган ҳар бир гижжа турига алоҳида тавсиф берган. Мисол учун одам ичагида паразитлик қиладиган қорамол ва чўчқа тасмасимон чувалчанглари ҳамда сербар тасмасимон чувалчангларга - «катта ва узун-қурт», жигар ва ўт йўлларида паразитлик қиладиган жигар қуртига - «қовоқ уруғига ўхшаш қурт» одамнинг, хусусан, ёш болаларнинг ичагида паразитлик қиладиган пакана гижжа ёки кичик занжирсимон гижжага - «митти қурт» ва бошқа гижжалар тўғрисида ҳам тавсифлар бериб, улар келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар қолдирган. Унинг ушбу асари Х V асрда 16 марта, Х VI асрда 20 марта қайта нашр қилинган. Кўп асрлар давомида олимлар фақат кўзга кўринадиган паразит чувалчанглар ва ташқи паразитларни таърифлаш билан чегараланиб келганлар. ХХ асрнинг бошларида Ўзбекистонда паразитология соҳасида илмий текшириш ишлари Скрябин, Павловский, Догел, Ершов, Баданин, Исаев ва бошқа олимларнинг номлари билан боғлиқ. Бу олимлар Ўрта Осиёда, Қозоғистонда ва шу жумладан Ўзбекистонда одам ва ҳайвонларда учровчи паразитларнинг тур таркиби, тузилиши, систематикаси, биоэкологик хусусиятлари борасида кўплаб тадқиқот ишларини олиб боришган. Улар Республикамизнинг турли минтақаларида учрайдиган паразитларни ўрганиш билан бир қаторда, маҳаллий кадрлар тайёрлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратишган. Ўзбекистонда тиббиёт паразитологияси йўналишида ижод қилган ва ҳозирги кунда ҳам тадқиқот ишларини олиб бораётган олимлар қаторига-профессорлардан Л.И.Исаев, П.Ф.Боровский, Н.И.Ходукин, Н.А.Мирзоян, Р.Р.Магдиев, Э.И.Мартиновский, Н.А.Деҳқонхўжаева, С.Н.Бобожонов, А.Н.Бурдастов, Б.Р. Рустамов ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш лозим. Жумладан, Л.М.Исаев 1922-1923 йилларда Бухоро Халқ Республикасида паразитар касалликларга қарши курашиш мақсадида уюштирилган экспедицияга раҳбарлик қилган. У 1923 йилдан умрининг охиригача, яъни 40 йилдан ортиқ вақт давомида тропик касалликлар илмий тадқиқот институти директори лавозимини бажарган. Тропик касалликлар илмий тадқиқот институти 1933 йили Бухородан Самарқанд шаҳрига кўчирилган (ҳозирги вақтда Ўзбекистон тиббиёт паразитологияси илмий тадқиқот институти деб номланади). Л.М.Исаев Ўзбекистонда безгак, лейшманиоз, ришта, анкилостомоз ва бошқа паразитар касалликларни тарқалишини ўрганиш ҳамда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш борасида тадқиқот ишларини олиб борган ва бевосита раҳбарлик қилган. Айнан, Л.М.Исаев ташаббуси билан Ўзбекистонда безгакка қарши кураш олиб борадиган станциялар ва тиббиёт паразитологияси илмий текшириш институти ташкил этилган. Л.М.Исаев Республикамизда безгак чивини, бошқа тур чивинлар ва каналарни ҳамда кемирувчиларни биологияси ва экологиясини ўрганиш бўйича узоқ йиллар давомида тадқиқот ишларини олиб борган. У айниқса, безгак касаллигини йўқотиш учун безгак чивинларини ҳар томонлама чуқур ўрганиб, уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш борасида катта тадқиқот ишларини амалга оширган. Адабиётлар: 1. Ахмедова М.Д., Облокулов А.Р., Мирзажонова Д.Б. Юқумли касалликларда ҳамширалик иши. Тошкент. 2018. 2. Бажора Ю. И., Тимченко А. Д., Чеснокова М. М.Атлас: медицинская паразитология. Учебное пособие — Одеса: Одес. держ. мед.ун-т, 2001. - 110 с. 3. Богомолов Б.П. Инфекционные болезни. -М.: Издательство Московского унивеситета, 2006. – 583 с. 4. Даминов Т.А. Инфекционные болезни с детскими инфекциями.1-2 часть. Тошкент 2011. 5. Даминов Т.А., Туйчиев Л.Н., Таджиева Н.У. Инфекционные болезни в деятельности врача общей практики Тошкент-2007. 6. Жаворонок С.В., Мицура В.М., Красавцев Е.Л и др. Тропические и паразитарные болезни. Учебное пособиеЛитагент Вышэйшая школа год 2014.