logo

Суюқ экстрактлар.перколяция ва реперколяция усуллари ва ишлаб чиқариш босқичлари. Перколяторлар батареяси.суюқ экстрактлар ишлаб чиқариш технологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

55.5 KB
Суюқ экстрактлар.перколяция ва реперколяция усуллари ва ишлаб чиқариш босқичлари. Перколяторлар батареяси.суюқ экстрактлар ишлаб чиқариш технологияси Режа: 1.Суюқ Экстрактлар Ифодаси Ва Олиш Усуллари. 2.Перколяция Ва Реперколяция Усуллари Ва Ишлаб ЧИҚАРИШ босқичлари. 3. Перколяторлар батареяси. Суюқ экстрактлар осон қўзғалувчан спирт-сувли ажратмалар бўлиб, 1:1 нисбатда, яъни бир оғирлик қисм хом ашёсидан бир ҳажмий кисм маҳсулот олинади. Суюқ экстрактлар тайёрланиши нисбатан осонлиги, таъсир қилувчи моддалар мажмуасининг табийлиги, хом ашё ва тайёр маҳсулот нисбатининг оддийлиги билан тиббиётда кенг кўламда ишлатишга имконият беради. Шу билан бирга улар Экстрактив моддаларга тўйинган бўлиб, сақлаш ҳарорати пасайиши ёки спиртнинг бир қисми учиб кетиши билан чўкма ҳосил қилади, бу эса Суюк экстрактларни ташиш ва сақлашни анча чегаралаб кўяди. Суюқ экс-трактлар перколяция, реперколяция ва бошқа усулларда олиниши мумкин. Перколяция усули 1-8 мм гача майдаланган хом ашё алоҳида идишда 100- 150% (хом ашёга нисбатан) ажратувчи билан бўкиш учун 4 соатга қолдирилади. Сўнг худди настойка тайёрлашдаги каби перколяторга ўтка- зилиб, ажратувчи билан «ойнасимон юза» ҳосил қилиб 1-2 кунга қолдиралади. Кейин алоҳида идишга умумий маҳсулотнинг 85% қисмини перколяция қилиб олинади. Иккинчи идишга эса хом ашё таркибидаги таъсир этувчи модда тугагунча перколяция давом эттирилади ва ажратма вакуум - буғлатгич асбобида 50-60°С ҳароратда қуюқ ҳолга келтирилиб, биринчи идишдаги ажратма билан бирлаштирилади ва тоза ажратувчн билан керакли ҳажмгача етказилади. Иккита идишда перколяция қилишдан мақсад, таъсир қилувчи модданинг асосий қисмини (85%) ҳарорат таъсирига учратмасликдир. Бу усул ишлаб чиқариш унумдорлиги паст бўлганлиги ва ҳарорат таъсир эттирил-ганлиги туфайли кам ишлатилади. Реперколяция усули қайта (такрорий) перколяциялаш. Бунда 3-5 перколятор кетма-кет жойлаштирилган бўлиб, биринчи перколятордан олинган ажратма кейингилари учун ажратувчи бўлиб хизмат қиладн. Шу тарзда ажратма таъсир этувчи модда билан тўйиниб боради. Реперколяция усуллари: - хом ашёни тенг бўлакларга бўлиб, тугалланмаган циклда ажратма олиш. Хом ашё 3 ёки 5 та перколяторга тенг бўлакларга бўлиб жойлаштирилади ва ҳар бир перколятордаги иш жараёни худди перколяцияга ўхшаш қилиб бориладп. Биринчи перколятордан 80% микдорда ажратма перколяция қилиб олинади, сўнг хом ашёда таъсир этувчи модда қолмагунча перколяция давом этти-рилади. Суюқ ажратма 2чи пертолятордаги хом ашёни бўктириш ва ундан ажратма олиш учун хизмат қилади. Кейинги перколяторлардан биринчи қисм ажратма 100% (яъни перколятордаги хом ашё миқдорига тенг) микдорда олинади. Кейин охирги перколятордан алоҳида идишга хом ашёда таъсир этувчи модда тугагунча перколяця қилинади Биринчи идишлардаги ажратмалар Қўшилади (80+100+100+100+100=480), ёт моддалардан тозала- нади, баҳоланади ва тайёр маҳсулот сифатида топширилади. Охирги перколятордан олпнган суюқ ажратма кейинги циклдаги хом ашёни бўктириш, ивитиш ва ажратма олиш учун ишлатилади. Хом ашёнп тенг бўлакларга бўлиб, тугалланган циклда ажратма олиш . Бу усул юқоридагидан деярли фарқ қилмайди. Фақат бунда охирги перколятордан олинган суюқ ажратма куюқ ажратма ҳолатгача буғлантири- лади, олдинги қисмларга қўшилади ва тоза ажратувчи билан 500 кисмгача етказилади. Хом ашёни тенг бўлмаган бўлакларга бўлиб реперколяция қилиш. Бу усул Америка Қўшма Штатлари Фармакопеяси бўйича расмий усул ҳисоб-ланади. Бунда хом ашё перколяторларга 5:3:2 нисбатда жойлаштирилади. Тайёр маҳсулот эса 2:3:5 нисбатда олинади. Масалан: 1000 кг хом ашё перколяторларга 500 кг; 300 кг; 200кг дан жойлаштирилиб, биринчи перколя-тордаги хом ашё бўктириб ва ивитилгандан сўнг алоҳида идишга 200 л ажратма перколяция қилиб олинади, кейин перколятордаги хом ашёда таъсир қилувчи модда қолмагунча бўлак-бўлак қилиб перколяция қилиш давом эттирилади ва бу суюқ ажратма иккинчи перколятордаги хом ашёни бўктириш, ивитиш ва перколяция қилиш учун сарфланади. Иккинчи перколя-тордан 300 л ажратма перколяция қилиб олинади, кейин иш биринчи пер-колятордагидек давом эттирилади ва учинчи перколятордан 500 л маҳсулот йиғиб олинади. Ҳаммаси бўлиб 1000 қисм тайёр маҳсулот. Ҳар сафар перколятордан олинаётган суюқ ажратмалар кейингиси учун ажратувчн бўлиб хизмат килади. Бу усулда учинчи перколятордаги хом ашёдан таъсир этувчи модда тўлиқ ажратиб олинмайди ва кўп вақт талаб қилинади. Босин усули. Хом ашёни тенг бўлакларга бўлиб, 4 ёки 6 перколя-торларга жойлаштирилади. Перколятордаги хом ашёни бўктириш, ивитиш ва ажратма олиш перколяция усулидагидек олиб борилади. Биринчи перколя-тордаги хом ашёнинг микдорига нисбатан 50-100 % миқдорда ажратма перколяция қилиб олинади ва у иккинчи перколятордаги хом ашёни бўктириш учун сарфланади. Сўнг биринчи перколятордаги хом ашёни таъсир қилувчи модда қолмагунга қадар перколяция қилинади. Бу ажратма иккинчи перколятордаги хом ашёда «ойнасимон юза» ҳосил қилиш ва перколяциялаш учун ишлатилади. Қолган перколяторда бу жараён такрорланади ва охирги перколяторда умумий хом ашё миқдорига тенг ажратма перколяция қилиб олинади . Камчилиги : узоқ вақт давом этади ва охирги перколятордаги хом ашёда таъсир этувчи модданинг бир қисми қолиб кетади. Москва илмий-текшириш фармация олийгоҳи уч хил усул таклиф этган. Биринчи усул. Хом ашё учта перколяторга тенг миқдорда жойлаш-тирилади. Биринчи перколятордаги хом ашё устига «ойнасимон юза» ҳосил бўлгунча ажратувчи қуйилади ва 1 кунга қолдирилади, сўнг ажратма иккинчи перколяторга ўтказилади, биринчига яна тоза ажратувчи қуйилади ва 1 кунга қолдирилади. Кейин иккинчидаги ажратма учинчига, биринчидаги иккинчига ўтказилиб, биринчига тоза ажратувчи солинади ва уччала перколя-тор 1 кунга колдириб қўйилади. Сўнг учинчи перколятордан ундаги хом ашё миқдорича ажратма қуйиб олинади. Иккинчидаги ажратма учинчига, биринчидаги иккин-чига ўтказилади; биринчи перколятор батареядан ажратилади (ўчирилади), иккиичи ва учинчи перколяторлар 1 кунга колдирилади Сўнг учинчидан яна шунча ажратма қўшилиб олинади, суюқлик иккинчидан учинчига ўтказилади ва бир кундан кейин учинчидан охирги ажратма қуйиб олинади. Хамма ажратмалар кўшиб, тиндирилиди ва сузилади. Иккиичн усул . Биринчи перколятордаги хом ашёга ажратувчи солиб, 2 соат кўйилади, сўнг ажратма иккинчи перколятордаги хом ашёга ўткази-лади, биринчисига яна ажратувчи солинади, биринчи ва иккинчи перколя-торлар 2 соатга қолдирилади, сўнг нккинчи перколятордаги ажратма учин-чига, биринчидаги иккинчига ўтказилиб, биринчига тоза ажратувчи қуйилади. Уччала перколятор 1 кунга қолдирилади. Кейин учинчи перколятордан шу перколятордаги хом-ашё миқдорича ажратма қуйиб олинади. Иккинчидан ажратма учинчига, биринчидан иккиичига ўтказилиб, биринчи перколятор батареядан ажратиб олинади, иккинчи ва учинчи перколяторлар 2 соатга қолдирилиб, сўнг учинчи перколятордан иккинчи қисм ажратма қуйиб олинади. Иккинчи перколятордан ажратма учинчига ўтказилади, иккинчи перколятор эса батареядан узилади. Учинчи перколятор 2 соатга қолдирилади, сўнг яна охирги қисм ажратма қуйиб олинади; ҳаммаси қўшиб тиндирилади ва сузилади. Учинчи усул. Хом ашёни тенг бўлакларга бўлиб учта псрколяторга жойлаштирилади. Биринчи перколятордаги хом ашёга «ойнаснмон юза» ҳосил бўлгунча ажратувчи қуйиб 24 соатга қолдирилади. Сўнг биринчи перколятор-даги ажратма иккинчига ўтказилади, биринчига эса қолган ажратувчининг ҳаммаси қуйилиб, иккаласи 6-7 соатга қолдирилади. Иккинчи перкол-ятордаги ажратма учинчига, биринчидаги иккинчига ўтказилиб, биринчи перколятор батареядан ажратиб олинади. Иккинчи ва учинчи перколяторлар бир кунга қолдирилади ва учинчи перколятордан тайёр маҳсулотнинг 1/3 қисмига тенг миқдорда ажратма қуйиб олинади. Иккинчи перколятордан ажратма учинчисига ўтказилади ва у 6-7 соатга қолдирилади, бунда иккинчи перколятор батареядан ажратиб олинади. Сўнг учинчи перколятордан тайёр маҳсулотнинг умумий ҳажмини 2/3 га тенг ажратма қуйиб олинади. Биринчи ва иккинчи ажратмалар тиндиргичга солинади. Ажратмаларни ёт моддалардан тозалаш . 10°С дан юқори бўлмаган ҳароратда камида 2 кун тиндириб, сузиб олинади. Суюқ экстрактлар ташқи кўриниши, ҳиди, мазаси, ранги, куруқ қолдиқ, спирт куввати ёки зичлиги, оғир металлар ва таъсир этувчи моддалари бўйича баҳоланади. Оғзи яхши беркитилган шиша идишларда, қоронғи ва салқин жойда сақланади. Сақлаш вақтида суюқ экстрактларда чўкма ҳосил бўлса, у сузилиб, текширилиб ишлатилиши мумкин. Маҳсулотда таъсир этувчи модда меъёридан ортиқ бўдса, тоза ажратувчи билан суюлтириладя. Суюқ экстрактларнинг сифати ДФ, ФМ ёки ВФМ бўйича баҳоланади. Саноат миқиёсида ишлаб чиқарилаётган айрим суюқ экстрактларнинг ном-лари ва асосий кўрсаткачлари куйидаги жадвалда келтирилган. Суюқ экстрактларнинг номи ва асосий кўрсаткичлари Экстракт номи Хом ашё ва спирт қуввати Таъсир қилувчи моддаси, ишлатилиши 1 Калина экстракти Пўстлоғи; 50% Ошловчи моддалар.Қон тўхтатувчи восита, айниқса бачадондан қон кетганда. 2 Жағ-жағ экстрактн Ер устки қисми; 70% Витаминлар. бачадон, буйрак ва ўпка- дан қон кетганда қон тўхтатувчи восита. 3 Маккажўхори экстракти Маккажўхори попуги; 70% Флавоноидлар ва витаминлар. Ўт ҳайдовчи ва қон тўхтатувчи восита. 4 Тоғжамбил экстракти Ерустки қисми; глицерин сақлаган 30% сиирт. Тимол ва карвалол сақлаган эфир мойи.Балғам кўчирувчи препарат пертуссин таркибига киради. 5 Дўлана экстракти Меваси; 70% Флавоноидлар. Юрак касаллигида. 6 Франгула экстракти Пўстлоғи; 70% Антрацен ҳосилалари. Сурги дори сифатида. 7 Чаён ўт экстракти Барги; 50% Витаминлар. Қон тўхтатувчи восита. Фойдаланган адабиётлар 1.Государственная Фармокопея Х1 изд. вып. 2.М.; 1991. 2.Маҳкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар техноло- гияси Тошкент,1994.-325б. 3. Маҳкамов С.М. Основы таблеточного производства Ташкент.2004. 4.Технология лекарственных форм / Под.ред.проф. Л.А.Ивановой М.; 1991 5.Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2 Харьков. 2002. 6.Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси Т.,2002, б.