logo

Касб махорати фаннинг предмети. Автомобилсозликда ишлаб чиқариш жараёнлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

75.5 KB
Касб махорати фаннинг предмети. Автомобилсозликда ишлаб чиқариш жараёнлари Режа: 1.Касб махорати фанинг предмети. 2.Автомобилсозликда мавжуд ишлаб чиқариш жараёнлари. 3.Йиғиш жараёни бўйича умумий тушунчалари. 4 .Йиғиш технологияси кетма-кетлиги. 1.Касб маҳорати предмети. Автомобилсозликда мавжуд бўлган технологик жараён ва ишлаб чиқариш босқичларини ўқитиш жараёнига йўналтириб ўргатадиган фан. Автомобилсозлик ўз ичига алоҳида детал тайёрланиш технологик жараёнидан тортиб тайёр автомобил яратишгача бўлган жараённи ўз ичига олади. Фаннинг асосий қисми автомобилларни ишлаб чиқариш технологиясини ўзида акс эттиради. Автомобилсозлик ишлаб чиқариш жараёнининг турлари, босқичлари, технологик жараёнлар, уларнинг элементлари, уларни амалга ошириш усуллари, мосламалар, махсулот қулайлиги, технологик жараёнларини лойихалаш масалалари фаннинг асосий асосий таркибидир. Фаннинг алоҳида қисми автомобилларни йиғиш технологик жараёни, жараённи лойихилаш тўғрисидаги асосий мавзуларни ўз ичига олади. Фанни ўқитишдан асосий мақсад “Касбий таълим(ЕУТТ)” мутахассисларга, уларнинг фаолияти доирасида автомобилсозлик тўғрисида зарур бўлган маълумотни етарли ҳажм ва мазмунда тақдим қилишдир. Автомобилсозликнинг ривожланиш тарихи XIX аср охири ва XX-аср бошлари билан боғлиқдир. Чор Россияда 1908-1915 йиллари оралиғида 500 га яқин асосан енгил ва бир нечта юк автомобиллар ишлаб чиқарилган эди. 1915 йилда 5 та автозавод қурилиши бошланди. 1924 йилда АМО 1,5 тонна юк кўтарадиган автомобил ишлаб чиқарди. 1925 йилда Ярославл автомобил заводи ишга тушди. Автомобилларнинг ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи 1931-1941 йилларни ўз ичига олиб, бу оралиқда ишга тушрилган заводлар сериялаб ва оммавий автомобил ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 1931 йилда тшга тушган ЗИЛ, ГАЗ автмобил заводлари шу лар жу м ласидандир. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Урал автомобил заводи ишлай бошлади. 40-йиллар охирига келиб МАЗ да 6-7 тонна юкга мўлжалланган автомобиллар ишлаб чиқарила бошлади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришмасдан олдинги даврда автомобилсозлик бошқа, асосан Европа ҳудудида жойлашган республикаларда ривожланган эди. Ўрта Осиё давлатлари асосий хом ашё манбаи бўлиб қолаверган эди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги қисқа муддат ичида иаилакатимиз замонавий технологиялар билан таъминланган автомобиль заводларига эга бўлди ва ҳом ашё тайёрлаш давлатидан илғор замонавий технологиялар билан таъминланган жаҳон стандартларига мос келадиган автомобиллар ишлаб чиқарувчи заводларга эга бўлган давлатга айланди. Ўзбекистоннинг биринчи ривожланиш босқичидаёқ автомобилсозликнинг ривожланишига жуда кенг эътибор берилди. Корея давлати билан ҳамкорликда ЎзДЭУ автомобил ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. 1998 йилга келиб Самарқанд шаҳрида Самкочавто заводи ишга туширилиб, бу заводда ўрта ҳажмли автобус ва автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. 2. Махсулот деб сон ёки нусҳа билан аниқланувчи охирги босқичида шаклланувчи нарсага айтилади. Ишлаб чиқаришнинг характерига қараб маҳсулот – машина, машина элементи ёки алоҳида детал бўлиши мумкин. Автомобил заводи учун маҳсулот автомобил бўлса, мотор заводи учун двигател бўлади, ишлаб чиқарилган махсулотнинг вазифасига қараб улар асосий ва қўшимча ишлаб чиқариш махсулоти бўлиши мумкин. Махсулотнинг биринчи турига сотиш, ташқи бозор учун ишлаб чиқарилган махсулотлар кирса, иккинчи гурухига корхонанинг шахсий эхтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқарилган махсулотлар киради. Детал –бир хил материалидан йиғиш операциялари қўлламасдан тайёрланган махсулотдир. Бир бўлак металдан тайёрланган вал, қуйма қорпус шулар жумласидандир. Йиғма бирлик ташкил этувчи элеметнлари йиғиш натижасида ҳосил қилинган махсулотдир.(дастгоҳ, двигател ва ҳ.к.) Маҳсулотнинг ташкил этувчилари алохида детал, йиғма бирликлари ва шунингдек юқори мураккабликка эга бўлган қисм бўлиши мумкин. Ташкил этувчилар уч турга бўлинади. Биринчи тартибдаги ташкил этувчилар бевосита махсулот таркибига киради. У алоҳида детал, бир нечта иккинчи тартибдаги қисмлар ва деталлардан ташкил топади. Иккинчи тартибдаги ташкил этувчилар биринчи даражали ташкил этувчиларга киради. Охирги тартибдаги ташкил этувчилар фақат деталларга бўлинади. Юқорида келтирилган турлаш технологик белгилар асосида амалга оширилди. Шунингдек бошқа белгилар асосида турларга бўлиш усуллари ҳам мавжуддир. Масалан, функционал, яни бажариладиган вазифасига қараб турларга бўлишди ташкил этувчиларга мойлаш тизими, газ тақсимлаш тизими, совитиш тизими ва бошқалар киради. Технологик жараён ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, махсулотнинг ҳолат ўзнаришига боғлиқ бўлган операциялар йиғиндисидан иборатдир. Бунда хом ашё аста секин ўзгариб боради ва бу жараён амалга оширишда ишчининг хамма харакатларини камраб олади. Технологик жараён механик ишлов бериш, термик ишлов бериш, пайванлаш, йиғиш ва шунга ўхшаш технологик усулларни ўз ичига олиши мумкин. Технологик операция технологик жараённинг тугал қисми бўлиб, бир иш ўрнида бажарилади. Дастгохда қирқиб ишлов беришда операция ишчининг дастгохни бошқариш бўйича жихоз ҳаракатларининг детални дастгохдан ечишгача бўлган оралиқдаги барча ишлар йиғиндисини ўз ичига олади. Масалан, валнинг икки чет қисмлари бўйича цилиндрик юзаларига ишлов бериш бир ёки икки оперцияда амалга оширилиши мумкин. Детални бир дастгохда олдин бир томони бўйича ва сўнг иккинчи томони бўйича ишлов берилса, бу битта операция ҳисобланади. Агар деталнинг бир томонига биринчи дастгохда иккинчи томонига иккинчи дастгохда ишлов берилса бу икки оперция бўлади. Технологик операция технологик жараёнларни ҳисоблашда асосий бирлик бўлиб хизмат қилади. Жиҳозларнинг тури ва сони, детални тайёрлаш узел ёки махсулотни тўлиқ йиғиш баҳоси кўп жиҳатдан операцияларнинг ташкил этилиши усулига боғлиқ бўлади. Оперциялар ташкил қилинишига қараб дифференцияашган ва концентрацияган бўлиш мумкин. Дифференциялашган технологик жараёнда деталга тўлиқ ишлов бериш ёки йиғиш жараёни алоҳид алохида бажариладиган нисбатан содда технологик операциялар йиғиндисидан иборат бўлади. Деталга тўлиқ ишлов бериш алоҳида станокларда бажарилади, бу усулдан фойдаланилганда технологик занжир кўп сонли станокларни ўз ичига олиб, ишлов бериш даврида детал кўп марталаб қўйиб олинади. Технологик жараённинг бу арз ташкил қилиниш маҳсулот кам ҳажмда ишаб чиқарилганида қулай бўлиб, технологик занжирнинг мослашувчанлиги юқори бўлади, яъни қисқа вақт ичида жиҳозлар бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга мослаштирилиши мумкин. Технологик занжирни бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш учун мослаш кўп вақт талаб қилмайди. Концентрациялашган ишлов бериш технологик жараёни қатор содда технологик операцияларнинг битта мураккаб операцияга жамлани шидан иборатдир. Жумладан, бир вақтнинг ўзида деталнинг бир неча юзаларига кўп сонли кесиш асбоблари ёрдамида ишлов берилишини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Технологик жараённинг юқори даражада марказлашиши мураккаб операцяларнинг камайишига, иш унумдорлигининг ошишига, меҳнат сарфининг камайишига, ишлов бериш аниқлигининг ошишига олиб келади. Технологик жараёни ни кенцентрациялаш уч хил усулда амалга оширилиши мумкин: кетмакет, паралел ва аралаш. Кетма - кет концентрациялаштирилган технологик жараёнда қирқиш асбоблари кетма - кет ишга тушади, параллелда улар бир вақтда бараварига ишлайди. Аралаш бўлганидан қирқиш воситаларининг ишга тушишида ҳам кетма-кет ҳам параллел ишлаш ҳолатлари кузатилади. Ўрнатиш деб, детални бир ҳолатда беркитиб бажариладиган, операциянинг бир қисмини ташкил этувчи ишга айтилади. Юқорида келтирилган мисолдаги бир дастгохда валнинг икки томонига бир дастгохда кетма – кет беркитиб ишлов бериш, икки ўрнатишда амалга оширилади. Ҳолат ишлов берилаётган деталнинг, у беркитилган мослама билан бирга жиҳознинг қўзғалмас қисмига нисбатан ўзгармас жойлашишидир. Мисол та р и қасида 6 шпинделли ярим автомат токар дастгохида ишлов беришни кўрсатиш мумкин. Бу операцияда 6 ҳолат бўлиб бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш учун детал 60 0 га силжийди. Д емак , бу дастгохда бажариладиган ишлар 6 ҳолат ( позициядан ) ташкил топган бўлади. Технологик жараёнда ўрнатишлар қанча кам бўлиб, ҳолатлар кўп бўлса шунчалик ишлов бериш аниқлиги ва унумдорлиги юқори бўлади. Технологик ўтиш(переход) технологик операциянинг тугал қисми бўлиб, битта технологик асбоб ва восита ёрдамида бир ўрнатишда доимий технологик тартибда (режимда) бажарилади. Кўрсатилган шартларнинг бирортаси ўзгариши, янги ўтишни келтириб чиқаради. Масалан, аниқ тешик олишда, уни биринчи сверло, кийин зенкерда ва разветкада ишлов берилади, шу сабабдан , бу операция ўтиш ҳисобланади. Чунки ҳар бир асбоб билан ишлов берилганида янги юза ҳосил бўлиб, у ўз ғадир – будирлиги билан характерланади. Технологик ўтиш бир ёки бир неча ишчи юришларда амалга оширилади. Ишчи юриш (ход)-технологик ўтишнинг бир қисми бўлиб, асбобнинг деталга нисбатан бир маротаба силжиши билан аниқланади. Ишчи юришда детал юзасининг шакли, ўлчами, сифати ва материал ҳусусиятлари ўзгаради. Технологик операцияни ва ўтишларни амалга оширишда ёрдамчи ўтиш ва юришлар кузатилади. Ёрдамчи ўтиш технологик операциянинг бир қисми бўлиб, бу жараёнда одам жихознинг ҳаракати натижасида маҳсулотнинг ҳусуятлари ўзгармайди лекин унинг бажарилиши технологик ўтишнинг бажарилиши учун зарурдир (детални ўрнатиш, уни қотириш, асбобни алмаштириш ва ҳакозо). Ёрдамчи юриш технологик ўтишнинг бир қисми бўлиб, асбобнинг бир силжишидан иборатдир ва ишчи юришни амалга ошириш учун зарурдир. Технологик кўп сонли операция ва улардан кам миқдорда ўтишлардан ёки тескариси кам сонли операциялар ва уларда кўп сонли ўтишлар бўлиши мумкин. Ишлов берилган детални талаб қилинган аниқлигини юқори самара билан олиш учун ишчи турли технологик жараёнларлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ярим тайёр махсулот (полуфарикат) таъминловчи корхона томонидан етказиб бериладиган махсулот бўлиб, қўшимча ишлов бериши ёки йиғишни талаб қилади. Бутловчи махсулот – таъминловчи корхона томонидан тайёрланадиган ва корхона ишлаб чиқарадиган махсулотнинг ташкил этувчиси сифатида қўлланиладиган қисмга айтилади. Автомобилсозликда ташкил этувчи сифатида бошқа заводларда тайёрланиб бериладиган двигател, узатиш қутиси, подшипниклар ва бошқа агрегат ва узелларни кўрсатиш мумкин. Заготовка – ишлаб чиқариш воситаси бўлиб, унинг шакли, ўлчами, юза ғадир – будирликларини, материал ҳусусиятларини ўзгартириш йўли билан деталга айлантирилади. Ишлаб чиқариш жараёни деб махсулотни холатини ўзгаришига сабаб бўладиган амаллар йиғиндиси. Технологик жараён ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, махсулотга маълум бир турдаги ишлов бериш жараёни ҳисобланади. Автомобилсозликда ишлаб чиқариш жараёнлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади. 1. Махсулот лойихачи томонидан лойиҳаланади. Махсулотни лойиҳалашда лойихачи махсулотни ишчи чизмасини ҳамда техник талаб наъмунасини келтирб ўтиши лозим. 2. Лойихачи тақдим этган ишчи чизма ва талабномадан келиб чиққан. Ишлаб чиқариш жараёнини танлаш ва кетма – кетлигини белгилаш. 3. Тайёр детал йиғма бирлик, узел, агрегат ёки автомобил кўринишигача йиғиш амаллари бажарилади. 4. Назорат, синаш амаллари ёрдамида махсулотни қўйилган талабларга жавоб бериш даражаси баҳоланади. Махсулотни ишлаб чиқариш харидор талаби ишлаб чиқаришлар жадаллиги махсулот сифати ва иқтисодий самарадорликни ҳисобга олиб жиҳоз ускуналар ҳамда ходимлар ёрдамида амалга оширилади. Автомобилсозликда йиғиш технологик жараёни ва ахамияти . 1.Машанасозлик жумладан автомобилсозлик заводларининг махсулоти бу механизм ёки машини мураккаб ишлаб чикариш жараёнининг натижаси булиб, материал ва ярим фабрикатларни тайёр махсулотга айлантиришдир. А втомобилсозликда деталларнинг турли туман бирикмалари учрайди. Бирикмаларнинг тахминан 35…40% цилиндрик вал-втулка 15..20% текис, 15..20% резбали 6..7% конуссимон, 2..3% сферасимон бирикмадир. Бу бирикмалар турлича, яъни конструктив иктисодий технологик томонлари б ў йича характерланади. Бундан ташкари бир бирига нисбатан силжиш даражаси, ечиш имконияти (разборка), йигиш ва демонташ технологияси бирикмадаги контакт тури, мустахкамлиги, к им ё вий тур ғ унлиги, йи ғ ишдаги мехнат сарфи ва бош қ алар билан хам характерланади. Фойдаланиш шароити ва тузилишига к ў ра деталларнинг бирикиши қў з ғ алувчан ва қў з ғ алмас турларга б ў линиш и мумкин. Қўзғалувчан бирикма деталлари ишчи холатда бирор траектория бўйича харакатланиши мумкин. Кўзғалмас бирикма деталлари эса ишчи холатда харакатлана олмайди. Булар демонтаж шартига кўра очиладиган (разъемные) ва очилмайдиган (нераземные) турларга бўлинади. Бунда очиладиган бирикма деганда, яъни очганда бирикма деталлари хеч кандай шикастланмайдиган бирикмага айтилади. Қолган бирикмалар булиши мумкин: қўзгалмас ажраладиган (резбали, пазли, конуссимон);қўзгалмас ажралмайдиган (масалан прессланган, заклепкали);қўзгалувчи ажраладиган (мисол вал-сирпаниш подшипниги,цилиндр-поршень); қўзгалувчи ажралмайдиган (мисол баъзи бир подшипниклари,узатмалар қутиси бирламчи валининг подшипниги). Баъзи тадқиқотларда хамма бирикмалар беш синфга бўлинади: механик бирикма, пайвадланган ва кавшарланган, магнитланган ва комбинацияланган. Аммо конструктив, конструктив технологик ва техник иктисодий талабларга жавоб берадиган б ў линиш ечилмаган . Замонавий машинасозлик ишлаб чикаришда йиғиш жараёни жуда катта ахамиятга эга. Автомобилсозликда умумий мехнат сарфининг 18….20% йиғиш жараёнига туғри келади. Йиғиш жараёнининг таркиби эса қуйидагича: Механизациялашган кисм 30……35 Қўл мехнати 65…..70 Машинасозлик прогрессив шакилларни ривожланиши, яъни ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва бу жараённинг деталлар ва технология бўйича кенг миқёсда амалга ошуви автомомбиллар ишлаб чиқариш жараёни хусусий ишлаб чиқариш жараёнларига майдалаш имкониятини яратади. Бу холда якуний махсулот бошка корхоналардан келаётган детал ва агрегатлар хисобига йигиш заводларининг оқимли линияларида хосил қилинади. Бу ўз навбатида автомобиллар ишлаб чиқаришни кўпайтиради, ишлаб чиқаришининг самаралироқ шаклларини қўллашга имкон беради ва нихоят тайёрлаш қийматини камайтиришга имкон беради. Бугунги кунда автомобил заводларининг турлари қуйидагича: 1. Яккалаб ишлаб чиқариш 2.Сериялаб - кам серияли - кўп серияли 3. Ялпи ишлаб чиқариш Йиғув корхоналарини ташкил килиш чет эл санотида кенг тарқалган. Маслан Американинг « Қ райслер» фирмаси 15 та йи ғ ув заводига «Дженерал моторс» фирмаси эса 23 та йи ғ ув за в одига эга. Бундан таш қ ари А Қ Ш да 6 мингдан ортик завод автомобилларнинг алохида деталларини тайёрлайди. Автомобилсозликда о қ илона йи ғ илган махсулот к ў п холларда унинг ишончлилигини ва к ў пга чидамлилигини белгилашда хал қ илувчи рол ў йнайди. Машинасозликда асосий ишлаб чи қ ариш объекти – бу машина, механизм ва қ урилмалар, уларнинг агрегат в а деталларидир. Машинасозлик буюмлари узларининг мураккаблиги ва ташкил этувчиларининг сонига кў ра содда, комплекс ва қ урилмаларга б ў линади. Содда буюмлар факатгина деталлар ё ки деталлар ва узеллардан ташкил топади. Комплекс буюмларга детал ва узеллардан таш қ ари группалар хам киради. Қ урилмалар содда ва комплекс буюмлар мажму а си б ў либ фойдаланишига қ араб ў заро электр ёки бош қ а ало қ алар билан бириккан б ў лади. 2. Хар қ андай машинани ҳ охлаган тартибда йи ғ иш мумкин эмас. Йи ғ иш кетма – кетлиги энг аввало йи ғ илаётган буюмнинг конструкциясига ёки уни нг таркибий қ исмларига, ҳ амма йи ғ иш ишларининг б ў линиш даражасига бо ғ лик. Деталлар ва группаларни йигиш технологик жараёнига киритиш тартиба буюмни комплектовкалаш тизимини характерлайди. Масалан автомобил карбюратори уч қ исмдан иборат: остки қ исми, устки қ исми, қ оп қ о қ . Йи ғ иш технологик жараёнини ишлаб чи қ аришда буюмни шундай қ исмларга ажр а тиш керакки, конструктив шароит энг к ў п сонли узелларни бир – бирига бо ғ лик б ў лмаган холда йи ғ иш имконини берсин. Шу муносабат билан машина ёки механизмда конструктив ва йи ғ иш элементлари мавжуд. Масалан коструктив йи ғ иш элементларига двигателнинг газ та қ симлаш механизми КШМ, ва бош қ алар йи ғ иш эл е ментида эса асосий шарт йи ғ илаётган механизмда узеллар бир – бирига бо ғ лик б ў лмаган ҳ олда йи ғ илиш и назарда тутилади. Йиғиш элементларини комплектлаш учун уни схема тарзида фойдаланадилар. Мураккаб машиналар учун бу схемалар жуда катта бўлгани учун уни яхлитланган холда келтирилади. Машинасозликда йиғиш ишлаб чиқариш якка, сериялаб (кам серияли, катта серияли) ва кўплаб (ялпи) бўлиши мумкин. Ишлаб чиқаришнинг тури йиғиш жараёнининг технологияси ва ташкил қилинишига энг асосий таъсир килувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Яккалаб ишлаб чиқаришнинг асосий белгиларидан бири йиғиш участкасидан жуда кўплаб буюмларнинг тўпланиши ягона технологиянинг йўклиги, универсал жихоз ва ускуналардан фойдаланиш билан характерланади. Сериялаб ишлаб чиқаришда махсулот маълум вакт оралиғида қайтарилиб турувчи сериялаб партиялаб ишлаб чиқарилади. Уларнинг қайтарилиш кўламига боғлик бўлган ҳолда шартли равишда: кичик серияли, серияли ва катта серияли ишлаб чиқаришга бўлинади. Кам серияли ва қисман серияли ишлаб чиқаришда мослаб қўйиш ишларининг хажми яккалаб ишлаб чиқаришга қараганда бир мунча камрок. Ялпи ишлаб чиқаришда бир хил махсулотни ишлаб чиқариш тўхтовсиз амалга оширилади. Бу узелларни йиғиш ва умумий йиғиш ишлари бир биридан аниқ қилиб ажратилган. Хар кайси иш ўрни учун маълум иш ҳажми бириктириб қўйилган. Уни бажарилиши йиғишнинг умумий темпи билан узвий боғлиқ. Ялпи хамда сериялаб ишлаб чиқариш йиғишга келадиган бир хил деталларга ўзаро алмашувчанлик принципида йиғилади (жоизлик ва ўлчаш группаси чегарасида). Ялпи ишлаб чиқаришда қисман катта серияли ишлаб чиқаришда махсулотни йиғиш оқим қаторларида бажарилганлиги учун мослаб қуйиш ишлари бажарилмайди Йиғиш операцияси деб бир ёки бир нечта ишчи томонидан мазкур узел махсулот устида бажарилган технологик жараённинг тугалланган қисмига айтилади. Ўзгармас жихоз иштирокида маълум бирикма устида бажарилган амалнинг бир бўлагига ўтиш дейилади. Йиғиш жараёнида ишчининг алохида тугалланган харакати ўтиш элементи деб аталади. Масалан тишли ғ илдиракни вал билан йи ғ иш икки ў тишдан иборат битта операцияни ташкил килади. Хар қ айси ў тиш эса бир неч т а элементлардан ташкил топган: вални олиш, вал охирига тишли ғ илдиракни қ уйиш, пресс тугмачасини босиш ва хоказо. Умумий холда йи ғ иш амалининг таркибига қ уйидагилар киради: детални бериш; деталларни бир бирига нисбатан ў рнини ани қ лаш (ориентация) бириктириш (контактни амалга ошириш), куч билан қ отриш, йи ғи лган узелни ечиб олиш ва нихоят назорат (баъзи холларда ечиб олмасдан туриб назорат ў тказилади). Умуман йи ғ иш жараёнида қ уйидаги асосий ишлар қ илинади: Тайёрлов- детал ва сотиб олинган (узеллар) йи ғ иш шароити талаб қ илинган холатга келтарилади (деконсервациялаш, ў лчовларига к ў ра турларга ажратиш, маълум идишларга солиш ва бо шқ алар). Мослаб ў рнатиш – мазкур амалда йи ғ илиш жараёнини таъминлаш ва кейи н ги йи ғ ишнинг боришини таъминлаш дир . Фойдаланилган а дабиётлар 1. Омаров А., Қаюмов А. Машинасозлик технологияси. - Тошкент : Фан 2003. -380б 2. Ф.П. Гурин ва бошқалар. Автомобилсозлик технологияси. / С.М. Қодиров тахрири остида таржима қилинган - Тошкент : ТАДИ. 2001. -250б 3. Ф.В. Гурин, В.Д.Клепиков, В.В.Рей н. Технология автотракторостроения. - М.: Машиностроение, 1981 . -295с. 4. В.Ф. Гурин, М.Ф. Гурин. Технология автомобилестроения – М . : Машиностроение , 1986 . -286с 5. А.А. Маталин. Технология машиностроения -М.: Машиностроение, 1985. – 496с. 6. Г.Н. Мельникова , Дальский А.М. Технология машиностроения. I и II часть. - М:. МГТУ им. Н.Э. Баумана. 1998. I часть - 563с, II часть-640с 7. Абдусатторорв Т., Лебедев О.В., Ахмедов Б.Ш. Транспорт машинасозлиги технологияси. – Тошкент : 2003 й.-115б 8. Справочник технолога машиностроителя../ под редакцией Р.К. Мирзорякова и др. - М. : Машиностроене, 1985г.Том 1-451с. и 2-42 3с