logo

Олд Осиё санъати. Олд Осиёдаги қадимги даврлардаги ҳалқлар ва давлатлар. Оссурия Санъати. Янги бобил подшолиги санъати

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

323 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Олд Осиёнинг географик ўрни ва даврий чегараси. 2. Халқлар ва давлатлар санъатидаги ўхшашлик ва ўзига хос томонлари ҳамда меъморчилик ва ҳайкатарошлик. www.arxiv.uz Дажла ва Ефрот дарёлари воҳасида, Ўрта ер денгизи ҳавзасининг шарқий соҳиллари ҳамда кичик Осиёнинг марказий тоғлик районлари ҳудудида эрамиздан аввалги Урарту, Бобил каби давлатлар мавжуд бўлиб, улар жаҳон санъати тарихига ўз ҳиссаларини қўшишган. Бу давлатларнинг сўнггиси Бобил (Вавилония) эрамиздан аввалги 539 йили Эрон томонидан тобе қилиб олинади ва шу билан Олд Осиёнинг қадимий тарихи тугалланади. Олд Осиёнинг бадиий-тарихий ёдгорликлари Миср санъати сингари кенг ва ранг-баранг. Бу ерда ҳашаматли сарой ва ибодатхоналар қурилди. Думалоқ ҳайкалтарошлик ва рельефда ажойиб ўрта динамик, пластик гўзал асарлар яратилди, деворий суратлар, нозик амалий-декоратив буюмлар ишланди. Лекин бу ёдгорликлар бизгача кам етиб келган. Бунга сабаб Олд Осиёнинг асосий қисмини ташкил қилган Икки дарё оралиғи (Месопотамия) бир-бирини алмаштириб турган янги-янги давлатлар ўртасида мамлакатга ҳукмронлик қилиш учун доимий кураш борган бўлса, иккинчи томондан, меъморлик ва тасвирий санъатнинг турларини ривожлантириш учун тош, ёғоч ва металлардан етарли бўлмаганидан дейиш мумкин. Сақланиб қолган ёдгорликлар, уларнинг қолдиқлари Олд Осиёда эрамиздан аввалги 4000-300 йиллардаёқ бу ерда ўзига хос санъат пайдо бўлганлиги ва ривожланганлигидан далолат беради. Шу ерда ёзув пайдо бўлди, меъморчилик турлари юзага келди, ҳунармандчилик ривож топди. Олд Осиё санъатида ҳам монументал меъморчилик етакчи ўринни эгаллаган, санъатнинг бошқа турлари у билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Олд Осиёнинг қадимги даврга хос бўлган тасвирий санъат хусусиятлари Шумер ва Аккад давлатларида (эр.ав. 4000 йиллик охири) кўринади. Бу ернинг ҳайкалтарошлиги ва майда пластикаси мисрликлар ҳайкалтарошлигига нисбатан бир мунча содда бўлса ҳам, лекин ўзининг ифодали ишланганлиги билан эсда яхши қолади. Рельефларда эса тарихий воқеалар, жанг юришлари ишланган. Бу ерда думалоқ ҳайкалтарошлик ва глиптика кенг тарқалган. Ҳ айкаллар кўп ҳолларда ёрқин бўёқ билан бўялган бўлиб, инкрустация услубида ишланган ҳайкалларни эслатади. Монументал www.arxiv.uz ҳайкалтарошлик асарларида ҳар бир тасвирланувчининг индивидуал хусусиятларини очиб беришга, ички дунёсини яратишга интилиш сезилади. Ур шаҳридаги топилма аёл боши ҳайкали (эр.ав. XXXI-XXI асрлар), Лагаш ҳокими Гудеа ҳайкалида шу хислатларни сезиш мумкин. “Нарамсин стелласи” (эр.ав. 2300 йиллар) даврининг машҳур асарларидандир. У подшо Нарамсиннинг тоғли қабилалар устидан эришган ғалабасига бағишланади. Бир тўда жангчиларга бош бўлиб кетаётган Нарамсин ва жангчилар ҳаракати табиий чиққан, тоғ манзараси, табиат кўриниши ҳам рельеф композицияси ҳаётийлигини оширади. Эрамиздан аввалги I йилликда Оссурия йирик қулдорлик давлатига айланди. Эрамиздан аввалги VII асрга келиб, у бутун Олд Осиёни ўзига бўйсиндириб олди, ягона давлат ташкил этди. Шу даврда ҳашаматли сарой, ибодатхоналар вужудга келди, суронли жанглар, ов манзараларини ифодаловчи ҳаяжонли бўртма тасвирлар яратилди. Дур-Шаррукен (ҳозирги Хорсабод)даги Саргон II саройи харобалари (эр.ав. VIII асрнинг иккинчи ярми) шу давр монументал меъморчилигининг характерли томонини кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Бу сарой баландлиги 14 м. сунъий тепаликка қурилган бўлиб, у қалин девор билан ўралган. Сарой меҳмонхонаси, ётоқхона ва диний маросимларга мўлжалланган хоналардан иборат бўлиб, улар алоҳида очиқ ҳовли атрофида жойлаштиришган. Саройга киравериш дарвозаларининг икки ён томонига эса қанотли, одам бошли қўтос ўрнатилган. У ҳайкал табиий кучлар рамзи бўлиб, подшони “ёмон кўздан” асраш учун хизмат қилган. Сарой хоналари деворий сурат ва бўртма тасвирлар билан безатилган. Бу тасвирларда подшонинг ҳарбий юришлари ва афсонавий қаҳрамон Гилгамиш қаҳрамонликлари ифодаланади. Эрамиздан аввалги VII аср охирига келиб, Бобил янги ривожланиш даврини бошидан кечира бошлади. Навуходоносор II (эр.ав. 605-565 йиллар) подшолик қилган йиллар Бобилда шаҳар қурилиши ишлари авж олдириб www.arxiv.uz юборилди, шаҳар қурилиши режа асосида тикланиб, янги бинолар қурилди, атрофи қалин девор билан ўраб чиқилди. Шаҳарнинг саккиз дарвозаси бўлиб, улар ичида Иштор дарвозаси ўзининг кўркам, серҳашаматлиги билан ажралиб турарди. Шу дарвозадан шаҳарнинг бош ибодатхонасига борадиган йўл бошланар эди. Бош ибодатхона ёнида эса 90 метрлик катта Бобил минораси қурилган эди. Навуходоносор II ҳам серҳашам, безакка бой бўлиб, “осма боғлар” қўйнида эртакнома кўринишни кашф этган эди. Бобил санъати узоққа чўзилмади. У эрамиздан аввалги 539 йили Эрон қўшинлари томонидан босиб олинди. Шу билан Олд Осиё халқлари қадимий санъати тарихи умри тугади. www.arxiv.uz Қадимги Эрон ва Ўрта Осиё санъати. Эроннинг Яқин Шарқ халқлари санъати ва маданиятидаги тарихий ўрни. Талабаларни Қадимги Эрон ва Ўрта Осиё санъати, Аҳмоний ва Эллин анъаналари, меъморчилик ва шу даврга оид санъат ва маданият ёдгорликлари билан таништириш. Эрамиздан аввалги VI асрда мавжуд бўлган Эрон подшолиги (бошқача айтганда Аҳмонийлар подшолиги) Шарқдаги энг катта давлатлардан бири ҳисобланган. Бу подшоликнинг асосчиси Аҳмонийлар сулоласидан чиққан Кир II (Кайхусрав II) бўлган. У дастлаб Эроннинг Жанубий ўарбидаги тоғлик районлардан бирининг ҳукмдори бўлган. Эрамиздан аввалги VI аср ўрталаридан бошлаб, ўз ерларини кенгайтиришга киришган. Дастлаб Мидия подшолигига қарши қўзғолон кўтариб, уни қарамликдан қутултирган ва Эрон ҳамда Мидия подшоси бўлиб олган. Сўнгра Бобил, Ўрта ер ҳавзасидаги қатор ерларни босиб олиб, давлат чегарасини янада кенгайтирган. Шарқий чегараларни ҳам кенгайтириш нияти ва режалари унинг ворислари томонидан амалга оширилган. Доро I юришлари натижасида бу подшолик чегараси Орол денгизидан Ҳинд океанигача, Кичик Осиё ва Миср ерларидан Хитой чегараларигача бориб етган. Аҳмонийлар давлати ўзининг қисқа, лекин энг гуллаган ва куч-қувватга тўлган даврини эрамиздан аввалги V аср бошларида кечирди. Шу даврда унинг санъати ва маданияти ҳам мисли кўрилмаган даражада равнақ топди. Шу асрларда ҳашаматли саройлар, мустаҳкам мақбаралар юзага келди. Олтин ва қимматбаҳо тошу инжулардан нафис уй, ов ва жанг буюмлари, қурол-аслаҳалар ишланган. Сержило сопол идишлар ясалди, қимматбаҳо кимхоб матолар тўқилди. Ҳайкалтарошлик (кўпроқ бўртма тасвир тарзида), деворий суратларнинг нафис ёдгорликлари юзага келди. www.arxiv.uz Аҳмонийлар даври ёдгорликлари ичида цилиндрлик муҳрлар ҳам кенг ўринни эгаллаган. Муҳр юзасига ҳаётий воқеаларни акс эттирувчи тасвирлар тушурилган. Шоҳ ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тасвирлар муҳр юзасига ишланган тасвирларнинг бош мавзусини белгилади. Қадимги Эрон санъатида думалоқ ҳайкаллар ва айниқса рельеф кенг учрайди. Бу ерда шоҳ ва шаҳзодалар, турли ҳайвон ва афсонавий жониворлар ҳайкаллари яратилди. Буюмлар юзасига бўртма тасвирлар ишлаш, металлардан турли идишлар ясаш борасида эронликлар машҳур бўлдилар . Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан яратилган уй-анжом буюмлари, қурол-аслаҳалар, ов қуроллари ниҳоятда нафис ва жимжимадор қилиб ишланган. Кулочилик буюмлари шакл жиҳатдан ранг-баранг, геометрик нақшлар, ҳаётий сюжетлар билан безатилган. Эрон санъатида парчинлар (майолика) кенг қўлланилди. Улар Эрон меъморлик ёдгорликларига ўзига хос қайтарилмас жозиба киритди. Аҳмонийлар даврида вужудга келган санъат Ўрта Шарқ ҳалқлари тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Бу санъат бевосита Ўрта Шарқда ашаган халқларнинг янги ўзаро муносабати натижасида, атрофдаги халқлар санъати таъсирида равнақ топди. Жумладан, Персепол ва Суза саройларини қуришда Суғд, Бақтрия ва Хоразмдан келган уста ва санъаткорлар меҳнат қилганликлари ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги шундан далолат беради. Шу билан бирга, Аҳмонийлар даври санъати атрофидаги мамлакатлар санъатига, жумладан Ўрта Осиё санъати тараққиётига ҳам ўзининг сезиларли таъсирини ўтказган. Эрамиздан аввалги I мингинчи йилларда Ўрта Осиёда дастлабки ибтидоий давлатлар шакллана борди. Зардуштийлик (эр.ав. VII аср) дини ёйилди. Унинг муқаддас китоби “Авесто” эса шу дин қарашларини тарғиб этади. Қадимги Ўрта Осиё санъати ва маданиятини ўрганишда бизгача сақланиб келган қалъа, сарой, турар жой ва қабрлар билан бирга зардуштийлар дини билан боғлиқ бўлган оссуарийлар (астадонлар) деб аталувчи одамлар суягини сақлаш учун мўлжалланган сополдан ясалган идишлар муҳим далилий материал бўлиб хизмат қилади. www.arxiv.uz Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиёдаги бадиий ҳаёт ва маданиятни тушунишда Амударёнинг юқори оқими томонидан топилган “Амударё бойлиги” (Окс бойлиги) муҳим ўринни эгаллайди. Ҳ озирги кунда Лондондаги Британия музейида сақланаётган бу ёдгорликлар ичида ҳайкаллар, турли кўза, билагузук, узук, муҳр, танганлар, олтиндан ясалган аравача ва қуроллар диққатга сазовордир. Бу буюмларда учрайдиган тасвирлар бирмунча шартли бўлса ҳам, лекин ниҳоятда ифодали ишланганлиги билан ажралиб туради, деталлари очиқ ва тугал ишланиши билан характерланади. “Жангчи - сак” бўртма тасвирида шу фазилатлар мужассамланган. Марказий Қозоғистон қабрларидан уч оёққа ўрнатилган бронзадан ясалган қозонлар топилган. Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда ишланган бу қозонларнинг тепа қисми ҳайвонлар тасвири - кўпроқ тоғ эчкиси ҳайкали билан безатилган. Марказий Қозоғистон ерларидан топилган тақинчоқлардан топилган тақинчоқларда ёввойи қуш, кийик ва эчки тасвирлари учрайди. Бу тасвирларда ҳайвон ва қушларнинг энг характерли белгилари ҳаракат пайтида кўрсатилади. Аксинча, ҳажмли думалоқ ҳайвонларда (асосан улар амалий санъат буюмларининг ажралмас қисми бўлган) ҳайвонлар ҳаракати оғир ва вазмин бўлиб, улар кўп ҳолларда соат стрелкаси ҳаракатида кўрсатилади. Македониялик Искандар Зулқарнайн эрамиздан аввалги IV асрларда Аҳмонийлар давлатини тор-мор этиб, Ўрта Осиё ерларининг кўпгина қисмини ўзига қаратиб олди. Фақат Хоразм, Фарғона ва Сирдарё бўйидаги кўчманчи қабилаларгина ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Эрамиздан аввалги III аср ўрталарида Парфинон давлати (Туркманистоннинг жанубий-ғарбий томони ва Эроннинг шимолий шарқий қисмлари) Ўрта Шарқнинг йирик давлатларидан бири сифатида танилди. Аршакийлар сулоласи бошқарган даврда эса жаҳондаги йирик давлатлардан бирига айланди. Парфинон санъатини ўрганишда ҳам танга юзасига ишланган бўртма тасвирлар кенг ўринни эгаллайди. www.arxiv.uz Парфия санъатини тушунишда Ашхобод яқинида археологик қазишмалар натижасида очилган Парфиноннинг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган Ниса (бошқача номи Парфниса) алоҳида ўринни эгаллайди. Эски Ниса ва янги Ниса деб аталадиган бу кўҳна шаҳар қолдиқлари ҳамда у ердан топилган амалий-декоратив ва тасвирий санъат буюмлари ўша давр бадиий ҳаётини тушунишда бебаҳо далилий материал ҳисобланади. Эски Ниса ва янги Ниса парфия даврида қалъа ва шаҳристондан иборат битта шаҳарни ташкил этган. Бу ерда Парфия подшосининг саройи, ғалла, озиқ-овқат омбори ҳамда зодагонларнинг сағаналари бўлган. Бу ерда очилган “квадрат уй” ўз тузилиши ва безашда ишлатилган декоратив деталлари билан диққатга сазовордир. Нисадан топилган ёдгорликлар ичида фил суягидан шохга ўхшатиб ясалган идишлар-ритонлар ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Ўажм жиҳатидан каттагина (баландлиги 40-60 см.) бўлган бу ритонларнинг уч томонида афсонавий ҳайвонларнинг ярим белигача ҳайкали ишланган. Ритонларнинг тепа қисми эса бўртма тасвир - фриз билан ҳалқаланган. Бу бўртма тасвирларда кўпроқ антик мифологиядан олинган воқеалар, қурбонлик олиб келиш, раққосалар ёки антик худоларнинг бўртма тасвирлари ишланган. Янги асрнинг бошларига келиб, Ўрта Осиё иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида жиддий жонланиш бошланди. Ундаги қатор маданий марказларда санъат ва маданият борасида муҳим ёдгорликлар яратилди. Шундай маданий марказлардан бири Хоразм эди. Қўйқирилган қалъа, Гуяр қалъа, Тупроқ қалъа харобалари, у ердан топилган тасвирий ва амалий санъат намуналари шу даврларда (илк феодализм, яъни V асрга қадар) Хоразмда ижтимоий ҳаётнинг бирмунча интенсив бўлганлигини кўрсатади. Қўйқирилган қалъа (Тўрткўлнинг шимолий шарқий қисмидан 22 км. узоқликда) эр.ав. IV-III асрда барпо этилган бўлиб, у дастлаб думалоқ шаклда бўлиб, унинг марказида диаметри 44,4 м. икки қаватли бино, ундан 14,5 м. www.arxiv.uz узоқликда эса мудофаа деворлари бўлган. Бу девор кейинчалик мудофаа галереясига айлантирилиб, тепа қисми равоқли том билан ёпилган. Тахминан, I асрнинг бошларига келиб, Грек-Бақтрия подшолигининг парчаланиши натижасида вужудга келган майда давлатлар бирлаштирилиб, Кушон давлати ташкил этилди. Бу давлатга Ўрта Осиё ҳукмдори Кутзула Катфиз бошчилик қилди. Унинг ўғли Катфиз II эса бу давлат майдонини Ҳиндистон чегараларига қадар етказди. Канишка подшолик қилган йилларда эса Кушон давлати ўзининг гуллаган даврини бошдан кечирди. Кушонлар даврида Ўрта Осиёда буддизм дини кенг тарқалди. Кушон ҳукмдорлари ўз салтанатларини мустаҳкамлаш учун бу диндан фойдаландилар. Уни омма орасига сингдиришга ҳаракат қилдилар. Ўукмдорларнинг бу интилиши шу давр санъат ва маданиятида ҳам ўз ифодасини топди. Буддизм билан боғлиқ бўлган ибодатхоналар вужудга келди, ҳайкаллар яратилди, деворий суратлар ишланди. Кушонлар даврида ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгаришлар бизгача етиб келган тангаларда намоён бўлади. Бу танга юзаларига подшолар портрети зарбланган, орқа томонига худолар тасвири тушурилган. Ёзувлар эса Кушон Бақтрия тилида, ёзиш учун кушон ҳарфлари (грек алф. асосида яратилган) ишлатилган. Кушон даври санъатини билишда Холчаёнда (Сурхондарё тум.) сақланиб қолган бино қолдиқлари ҳамда тасвирий санъат ва ва амалий санъат намуналари муҳим ўринни эгаллайди. Хочаёндаги бинони безашда ҳайкаллар кенг қўлланилган. Бу ҳайкаллар хоналар деворининг юқори қисмига барельеф ва галерьеф услубида бажарилган. Унда подшо ва унинг яқинлари, шунингдек отлиқлар тасвири ишланган. Бу ҳайкалларда Грек-Бақтрия санъатига хос хусусият - ҳар бир тасвирланувчининг ўзига хос индивидуал хислатларини кўрсатишга, кийимлари, қуроллари аниқ тасвирлашга интилиш сезилади. Ноъмалум ҳайкалтарош тасвирланувчининг соч тараши, кийим боши, характерининг ҳам аниқ бўлишига, психологик ҳолатини ифодашга интилади. www.arxiv.uz Айритомда (Термез яқинида) топилган тошдан ишланган рельефлар ва сўнгги Кушон давлати меъморлигининг харобалари бу ерда буддизм кенг ёйила бошлаганлигини кўрсатади. Айритомдан топилган тошдан ишланган рельефлар ибодатхонага киравериш томонга карниз тарзида ишланган бўлган. Бу карнизларда аканф барглари орасида ярим белигача тасвирланган қўшнай, ноғора (барабан), лютна (ғижжакка ўхшаш мусиқа асбоби) ва арфа чалаётган созандалар тасвирланган. Ўрта Осиёда буддизмнинг тарқалиши бевосита ҳайкалтарошликда ҳам ифодаланган. Будда ва бошқа диний персонажларнинг ҳайкаллари ибодатхоналарнинг олди ва ичкари қисмидан ўз ўрнини эгаллади. Бу ҳайкалларнинг ишланиш принциплари Ҳиндистонда яратилган канонларга асосланган. Далварзинтепа ва Қоратепадаги (Сурхондарё тум.) буддизм ибодатхоналаридан топилган ганч ҳайкаллар ҳам юқорида кўрилган хусусиятларга эга. Бу ҳайкаллар натурал катталикда ишланган ва реал характерга эгадир. Ўайкалтарош маҳаллий типларнинг ўзига хос томонларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу уларнинг кўриниши соч тараш ва кийинишларида сезилади. Қоратепада олиб борилган археологик ишлар буддизм билан боғлиқ меъморлик комплексининг очилишини таъминлади. Бу ерда археологик ишлар давом этмоқда. Очилган ғор ибодатхоналарнинг безатилиши, у ерда мавжуд бўлган ҳайкал ва деворий суратлар диққатга сазовордир. Жумладан, номаълум рассом томонидан ишланган деворий суратларда фазовий кенгликни ифодалашга, ҳажмини тасвирлашга интилиш сезилади. Айниқса, металл буюмлар ясаш ва уларнинг юзасини бўртма тасвирлар билан безаш санъатида Ўрта Осиёлик усталар катта ютуқларни қўлга киритдилар. www.arxiv.uz Қадимги Ҳ индистон ва Хитой санъати Режа: 1. Қадимий Ҳ индистон тарихи ва маданиятига хос бўлган хусусиятлар. 2. Меъморчилик, тасвирий ва амалий санъат ҳамда Қадимги Хитой санъати. www.arxiv.uz Ҳ индистоннинг шимолий ғарбидаги Ҳ инд дарёси ҳавзаси Мохенжо- Доро (Синд вилояти) ва Хараппадан топилган қадимги шаҳар қолдиқлари, маданият ёдгорликлари эрамиздан аввалги 3-2 мингинчи йиллардаёқ Ҳ инд санъати ўзига хос ёрқин ва жозибадор, фантазияга бой санъат бўлганлигини тасдиқлайди ва мифология асосида қимматли санъат намуналари яратилганлигини англаш имкониятини беради. Эрамизгача бўлган даврдан бир неча аср олдинроқ, бу ерда математика, тилшкнослик, фалсафа, тиббиёт равнақ топган, ҳунармандчилик ривожланган, ёзув пайдо бўлган. Меъморчилик, ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъати бир-бири билан уйғунлашган ҳолда ривож топган. Эрамиздан аввалги бир мингинчи йилларнинг иккинчи ярмида бу ерда дастлабки давлат пайдо бўлган. Адабий манбаларга кўра шу давлатларда ажойиб, ҳашаматли ёғоч меъморчилиги равнақ топган. Бу ерда пайдо бўлган буддизмнинг Осиёга тарқалганлиги ҳам шундан далолат беради. Ҳ индистон санъати ҳам қатор босқичларни босиб ўтган, гоҳ грек санъатининг таъсирида бўлган. Лекин шунга қарамай унинг санъатида ўзига хослик мавжуд бўлиб, у асосан халқ санъати, айниқса, ҳунармандчилик таъсирида бўлган. Ҳ индистон Шумер, Аккад ва Месопотамиянинг бошқа давлатлари, шунингдек Миср билан яқин алоқада бўлган, улар орасида савдо-сотиқ ривожланган. Қадимги Ҳ индистон санъатининг гуллаган даври Маурья сулоласи (эр.ав. 322-185 йиллар) айниқса, Ашока императорлиги даври (эр.ав. 272-232 йиллар)да содир бўлди. Ашока ҳукмронлик қилган даврда буддизм кенг ёйилди. Бу дин дастлаб Ҳиндистонга, кейинроқ Шарқнинг қатор давлатларига тарқалган. Буддизмнинг тарқалиши у билан боғлиқ ибодатхоналар қурилишига, тасвирий санъат намуналарининг пайдо бўлишига олиб келди. Буддага бағишланган меъморчилик композицияларида www.arxiv.uz қадимги Ҳинд меъморчилигидаги мавжуд анъаналар, халқ мифологиялари, Будда ҳаёти ва фаолияти билан қўшилиб кетган афсоналар ўз ифодасини топди. Буддизмнинг муҳим ёдгорликларидан яна бири устунлардир. Улар яхши пардозланган яхлит тошдан ишланган бўлиб, Будда таълимотини тарғиб этишда фойдаланилган ҳамда империянинг ягоналигини ва жипслигини кўрсатадиган ўзига хос ҳайкал ҳисобланган. Бу устунлар ҳайвонлар тасвири ишланган капитель билан тугалланган. Сарнатхдаги стамбх ва унинг шерлар тасвири ишланган капители машҳурдир. Будданинг дарвешона ҳаёт кечирганининг рамзий маъноси ғорларда ишланган ибодатхоналардир. Бундай ибодатхоналар қоялар ичига ишланган, ичкарида кохинлар хонаси ва ибодатхона жойлашган. Унинг хоналари қоя ичига ўйиб кирган, деворлари эса ҳайкалтарошлик ва рангтасвир билан безатилган. Кирадиган эшигининг тўғрисида, хонанинг думалоқ қилиб ишланган томонига эса ступа ўрнатилган. Қадимги Ҳ инд сўнгги тараққиёти Гупталар сулоласи (320-450 йиллар) даврига тўғри келади. Бу Ҳиндистоннинг қулдорликдан феодал муносабатларга ўтиш даври бўлиб, санъат ва маданиятнинг янада равнақ топиш даври ҳисобланади. Аджанта ғоридаги ибодатхона ва унинг бадиий безаклари, деворий суратлари қадимги Ҳ инд санъатининг энг яхши томонларини ўзида мужассамлаштиради. Қадимги Хитой санъати. Эрамиздан аввалги 4-3 мингинчи йилларда Хитойда лойдан ишланган одам ҳайкаллари, одам бошини эслатувчи кўзалар, тошдан ишланган турли бадиий буюм ва ҳайкаллар учрайди. Булар қадимги Хитой маданиятининг бой ва ранг-баранг бўлганлигидан далолат беради. Эрамиздан аввалги 2 мингинчи йилларда Хуанхе дарёси воҳасида Хитойда биринчи бор давлат пайдо бўлди. Бу давлатни Шан династияси бошқарди. Синфий қулдорчилик жамияти шаклланиб, ривожланиб борди. www.arxiv.uz Биринчи шаҳарлар юзага келди. Улар аниқ режалаштириш асосида қурилди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ривожланди. Савдо-сотиқ ишлари жонланди. Шан давридан бизгача сақланиб келган ёдгорлик Анъян районидан топилган катта шаҳар қолдиқлари ҳисобланади. Қадимги Хитойнинг муҳим ёдгорлиги Буюк Хитой деворидир. Эрамиздан авалги IV-III асрларда қурила бошлаган бу девор дастлабки пайтда Хитойнинг шимолий чегараларини кўчманчи қабилалардан сақлаш учун хизмат қилган ва 750 км.ни ташкин этган. Девор тепасида йўл мавжуд бўлиб, ҳар 100м.да катта миноралар ишланган. Буюк Хитой девори кишиларнинг куч-шижоати ва катта иродасини акс эттирувчи, ўз характери жиҳатидан Миср эҳромлари билан тенглашувчи ва одамлар бирлашса, буюк мўъжизалар ярата олишини кўрсатувчи ёдгорлик тарзида ҳамон кишини ҳайратлантиради. Қадимги Хитой санъати ва маданиятининг энг ривожланган босқичи эрамиздан аввалги III асрдан эрамизнинг III асригача бўлган даврга тўғри келади. Бу даврда мамлакат ягона марказлашган йирик давлатга айланди. Цинь (эр.ав. 221-206 йиллар) ва Хань (эр.ав.206 - янги эранинг 220 йили) сулоласи ҳукмронлик қилган пайтида авваллари мустақил бўлган қатор давлат ва қабилалар Хитой империясига қўшилди. Хитой Ўрта Осиё, Эрон, Сурия, Рим империялари билан савдо-сотиқ ишларини жонлантирди. Хитойнинг тасвирий, амалий ва меъморчилик санъати ҳам ниҳоятда ривожланди. Сичуандаги мақбара рельефлари бир мунча динамик характерга эга бўлиб, у ерда ов манзаралари, йиғим-терим кўринишлари тасвирланган. Хань даври мақбараларида кўплаб деворий сурат намуналари учрайди. Улар ёрқин бўёқларда ишланган, воқеа ва ҳодисаларнинг ҳаётий ва ифодали бўлишига эътибор берилган. Хань даврида портрет рассомчилиги ҳам ривожланди. Мақбара ва сарой деворларига портретлар ишлаш кенг одат тусига кирди. Деворга ишланган шундай портретлардан бири Лоян яқинидаги Хань даври мақбараси сақланиб қолди. Шундай портрет ишлашда танилган www.arxiv.uz рассомлардан бири эрамиздан аввалги I аср охирларини ўзига жуда ўхшатишга, ҳатто идеаллаштиришга уста бўлган. Унинг портретларидан тасвирланувчи одамнинг ёши ва ҳатто ҳулқини билиш мумкин бўлган. Кулолчиликда ранг кенг қўлланилган. Бадиий каштачилик ва тўқимачилик ҳарбий Осиё ва Европа мамлакатларида юқори баҳоланди. Нефритдан ишланган турли буюм ва ҳайкалчалар кўпчиликка манзур. Қадимги Хитой санъати Хань давлатининг инқирозга юз тутиши билан ўз умрини тугатади. Лекин қадимги даврларда, айниқса Хань даври санъатида пайдо бўлган анъаналар Хитой санъати ва маданияти тараққиётига катта таъсир қилди, унинг характерли томонини белгилашда муҳим ўрин эгаллади. www.arxiv.uz Антик санъат. Эгей ёки крит-микен санъати Режа: 1. Антик санъат тарихи, Антик санъатнинг жаҳон санъати тарихидаги ўрни. 2. Эгей санъати ҳамда унинг географик ўрни, даврий чегараси ҳамда меъморчилик тасвирий ва амалий безак санъати. www.arxiv.uz Антик ибораси лотинча “антикбус” сўзидан олинган бўлиб, “қадимий” деган маънони билдиради. Бу ибора XV асрда Италия гуманистлари томонидан киритилган бўлиб, асосан Қадимги Грек-Рим маданияти ва санъатини ифодалаш учун ишлатилган. Европа, Осиёнинг бир қисми ҳамда Шимолий Африкада яшаган халқ ва қабилалар санъати ҳам қисман антик санъатга алоқадордир. Греклар ўзларини Эллинлар деб, ўз мамлакатларини эса Эллада деб атаганлар. Эллада санъати кейинчалик Искандар Зулқарнайн босиб олган жуда катта империя санъатининг ривожланишига таъсир ўтказди. Элладаликлар санъати Қадимги Рим санъатига таъсир этди. Римликлар Грек санъатини эъзозладилар, ўргандилар ва уни янги поғонага олиб чиқдилар. Антик маданият ва санъат тарихи 476 йили Рим империясининг қулаши билан тугалланишини ҳам шу билан изоҳлаш мумкин. Антик санъат асрлар мобайнида инсониятни мафтун этиб, уни ўзига жалб этиб келмоқда. Европа халқлари шу санъат ва маданиятга, грек ва римликлар яратган маънавий бойликларга мурожаат қилиб келдилар. Бугунги Европа санъати ва театри, адабиёти ва фалсафаси антик дунёга суянади. Уйғониш даври, XVII асрда пайдо бўлган классицизм бадиий оқими намояндалари ижоди ҳам антик дунё санъатига тақлид қилиш асосида ривожланади. Ўрта Осиё халқлари, жумладан Ўзбекистон халқлари ҳам эллинлар маданияти ва санъатилдан баҳраманд бўлдилар. Буни Ўзбекистон тупроғидан топилган ва топилаётган грек маданияти ва санъатига оид жуда кўп намуналар ёки улар таъсирида яратилган маданият ёдгорликлари ҳам исботлади. Эгей ёки Крит-Микен санъати. Антик маданияти узоқ вақт давомида ривожланиб борди. Унинг ривожланишида Пелопониес ярим ороли ва Эгей денгизидаги кўпгина www.arxiv.uz оролларда, Кичик Осиёнинг ғарбий соҳилларида эрамиздан авалги III-II мингинчи йилларда яшаган қабилалар маданияти муҳим роль ўйнади. Антик дунёнинг энг қадимги тарихи “эгей” ёки “крит-микен” маданияти билан бошланади. Бу маданият ёдгорликларининг дастлабки археологик кашфиётлари Микена ва Критда топилганлиги ва мўллиги туфайли бу санъат адабиётларида баъзан крит-микен санъати, деб ҳам юритилади. Эгеё маданиятининг энг гуллаган даври эрамиздан аввалги 2000 йилларга тўғри келади. Бу даврда ҳашаматли меъморчилик композициялари, подшо саройлари, тасвирий ва амалий-декоратив санъат намуналари яратилган. Шундай нодир ёдгорликлардан бири инглиз археологи А.Эванс томонидан Критдан топилган Кносс саройининг қолдиқларидир. Кносс саройида устунлардан кенг фойдаланилган. Тош тагкурсига ўрнатилган ёғочдан ишланган устунлар Кносс саройининг тепа томонини кўтариб туриш учун ишлатилган. Бу устунлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар пастга томон торайиб борган. Сарой деворларига суратлар ишланган, поллари эса бежирим нақшлар билан безатилган. Кносс саройида аёл тасвири яхши сақланган. Археологлар уни “Парижлик аёл” деб номлаганлар. У шаффоф материаллардан тўқилган либос кийиб олган. Аёл боши ён томонидан ишланган, кўзи эса олд томондан тасвирланган. Монументал ҳайкалтарошлик белгиси бу ерда учрамайди. Лекин амалий-декоратив ҳайкалтарошлик ва заргарлик санъати борасида критликлар нодир ёдгорликлар қолдирганлар. Улар тоштарошликда жуда моҳир бўлиб, тошдан вазалар ишлаганлар, нафис бўртма тасвирлар яратганлар. Айниқса, турли денгиз ҳайвонларининг бўртма тасвири диққатни тортади. Эрамиздан аввалги XIV асрга келиб, Крит маданияти инқирозга юз тутди. Эндиликда Эгей маданиятининг маркази грек материгига - Пелопоннес ярим оролига ва ундаги Микена, Тиринф манзилларига кўчди. Болқон ярим оролининг жанубида, Эгей денгизи ороларида ва Кичик Осиёнинг ҳ арбий соҳилларида яшаган ахеяликлар бу янги маданият www.arxiv.uz тараққиётини белгиладилар. Бизгача Микена ва Тиринфдаги баланд тепаликлар устига қурилган қалъалар, қўрғонлар етиб келган. Улар эрамиздан аввалги XIV-XIII асрларда қурилган. Бу қўрғонларнинг деворлари оғирлиги 5-6 тонна келадиган тошлардан қурилган бўлиб, деворнинг қалинлиги 6-10 м. ҳатто ундан ҳам ортиқ бўлган. Масалан, Тиринф қўрғони деворининг қалинлиги 17,5 м. бўлган. Девор ичи бўшлиқ бўлиб, у ерда хазина, озиқ-овқат, қурол-аслаҳа сақланган. Тиринфдаги акрополь содда, атрофи қалин девор билан ўралган бўлиб, унинг уч дарвозаси бўлган. Микена меъморчилигида дарвоза қурилишига катта эътибор берилган. Микена қўрғонининг марказий дарвозаси “Шерлар дарвозаси” деб номланган. Дарвоза атрофи яхлит катта тошлардан қурилган. Тепасига устунларни ушлаб турган икки шернинг бўртма тасвири ишланган. Бу устун Микена подшолари қудрати ва бирлигининг рамзи бўлган. Тиринф ва Микена саройларининг деворлари ганч билан ишланиб, деворий суратлар билан безатилган. Микена рассомлари ов манзаралари, айниқса, жанг манзараларини тасвирлашни севишган. Тиринф, Микена деворий суратлари Крит санъаткорларининг асарларидан бадиий жиҳатдан бўшлиги, фигураларининг бир мунча статиклиги, чизилган суратларнинг бирмунча қуруқлиги билан ажралиб туради. Эрамиздан аввалги XII аср ўрталарида Болқон ярим оролларининг шимолидан жанубга томон силжий бошлаган дорий қабилаларининг Эгей оролларидаги давлатларни босиб олиши Пелопонесдаги эгей маданиятини тугашига сабаб бўлди. Лекин унинг кейинги эллин маданиятига таъсири кучли бўлди. Элладаликлар Эгей маданиятининг энг яхши ютуқларини ўзлаштирдилар. Улар Крит-Микен диний-мифологик тушунчаларини қабул қилдилар. Кулолчилик, майда пластика санъати анъаналари Эллада санъати тараққиётида давом эттирилди. www.arxiv.uz Қадимги Греция санъати. Греция санъати тарихий ривожланишининг асосий босқичлари. Режа: 1. Қадимги Греция санъатининг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни. 2. Меъморчилик ва ҳайкалтарошликнинг ўзига хос томонлари. www.arxiv.uz Одатда Қадимги Греция санъати тарихи Микенанинг қулаши ва Дорийлар томонидан Пелопоннес, унинг жанубида жойлашган ороллар, Критнинг босиб олиниши билан бошланади ва эрамиздан аввалги XI асрдан I асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу тарихий-бадиий давр тўрт босқичдан иборат: 1). Гомер даври (эр.ав. XI-VIII асрлар); 2). Архаика даври (эр.ав. VII-VI асрлар); 3). Классика даври (эр.ав. V-IV асрларнинг дастлабки уч чораги); 4). Эллинизм даври (эр.ав. IV-I асрлар). Греклар биринчи бор бадиий ижодда инсониятнинг асрий муаммоларини ечишга уриндилар. Улар ботирлик, жасорат, Ватан меҳри ва ҳур инсоннинг қудратини улуғладилар, унинг жисмоний гўзаллиги ва маънавий баркамоллигини ифодалаб, идеал, гармоник камол топган инсон образини яратишга интилдилар. Буюк Софоклнинг “Табиатда инсондан кучли зот йўқ”, - деган фикри давр эстетикаси, дунёқарашини ўзида мужассамлаштирган. Қадимги Грецияда фаолиятли, давлат манфаатини ўз манфаатидан устун қўядиган инсонни улуғладилар. Иродали, Ватанни севадиган ва унинг учун кураша оладиган инсон образини идеал инсон, деб билдилар. Ҳ ар тўрт йилда ўтказиладиган Олимпия мусобақалари эса, эркин Эллиннинг жисмоний ва маънавий шавкатини намоён этувчи байрамга айланди, ғолибларга ҳайкаллар ўрнатилди. Дарҳақиқат, Грек санъати инсоннинг реал ҳис-туйғуларини бадиий ифода этиши билан ҳамон кишига завқ-шавқ бахш этмоқда; инсон ақл-идроки, заковатини тараннум этиб, унга куч бағишламоқда.Грек санъатининг шу жиҳати Европаликлар томонидан ҳам, Шарқ халқлари томонидан ҳам эъзозланади. Мамлакатимиз санъаткорлари ҳам бу санъат намуналарига мурожаат қилиб, ўзларининг маҳоратларини оширганлар. www.arxiv.uz Гомер даври санъати. Қадимги Греция тарихининг эрамиздан аввалги XI-VIII асрлари Гомер даври деб аталади. Бу давр санъати ва маданиятини ўрганишда Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея” достонлари қимматли манбаа ҳисобланади. Микена ёзувларининг ўқилиши шу даврга оид маълумотларнинг кенгайишига ёрдам берди. Гомер даврида ҳунармандчилик, айниқса, кулолчилик ва у билан боғлиқ бўлган кўзага гул солиш санъати равнақ топган. Дастлабки ишланган кулочилик буюмлари - кўзаларда қадимги Грек амалий-декоратив санъатининг ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади. Бу кўзалар юзасига геометрик нақшлар ишланган бўлиб, уларнинг шакли кўркам нақшлар композицияси аниқ, силуэтлари қатъий. Бу хусусиятлар буюмга ўзгача латофат киритади. Диний маросимлар билан боғлиқ бўлган катта ҳажмдаги Дипилок кўзалари (Африка яқинидаги Дипилон дарвозаси яқинидан топилгани учун шундай деб номланган) шундай характерда ишланган. Гомер асри кулолчилик буюмлари, кўзаларида геометрик нақшлардан ташқари ўсимликлардан ишланган нақшлар, ҳаётий воқеаларни схематик талқин этувчи тасвирлар учрайди. Архаик Греция санъати. Эрамиздан аввалги VIII аср охирларидан бошлаб, илк синфий жамият ташкил топа бошлаган. Эрамиздан олдинги VII-VI асрларда архаик, яъни қадимги (грекча “архейос” - қадимги демакдир) давр деб номланади. Архаика даврида Грецияда илмий фикрлар ривожланади. Тиббиёт, астрономия, тарих, география, математика тараққий қилди, поэзия, адабиёт, театр камол топди, грек ёзуви пайдо бўлди. Греклар ўзларидан аввалги халқлар, Шарқ мамлакатлари - Бобил, Мисрнинг фан ва маданият борасидаги ютуқларини чуқур ўрганиб, ўзларининг бетакрор санъат ва маданиятларини яратишга муяссар бўлдилар. www.arxiv.uz Меъморлик. Архаика даври меъморчилик санъати шаҳарларнинг ривожланиши ва қурилиши билан боғлиқ. Грек ибодатхоналари бир неча типда бўлиб, буларнинг ичида энг кенг тарқалган типи периптер ҳисобланган. Бу типда қурилган бинонинг марказий қисми муқаддас ер-целла бўлиб, атрофи эса устунлар билан ўралган. Грек меъморчилигининг бу типи фақат грек меъморчилигидагина эмас, балки жаҳон санъати меъморчилигида ҳам катта роль ўйнади. Илк Архаика ибодахоналари бирмунча паст ва узунроқ қилиб қурилган. Уларнинг кўриниши вазмин ва салобатли. Пестумдаги (Италия) Гера ибодатхонаси (эр.ав.VI аср ўрталарида) шу жиҳатдан ибратли. Коринфдаги Аполлон ибодатхонаси (эр.ав.VI асрнинг иккинчи ярмида қурилган) перитер типидаги дорий ордерида ишланган бўлиб, унинг олд томонида 6, ён томонида 15 устун ўрнатилган. Бу ибодатхонада ҳам Архаика меъморчилигининг характерли томонлари очилади. Ҳ айкалтарошлик. Архаика даврида грек монументал ҳайкалтарошлиги камол топа бошлади. Тошдан яратилган ҳайкаллар намунаси эса эрамиздан аввалги VII асрларга тўғри келади. Ҳ айкалтарошликнинг ривожланишида Крит санъаткорларининг таъсири сезиларли бўлган. Архаика даври ҳайкалтарошлигида одам гавдасини алоҳида тасвирлаш билан бирга, воқеаларни акс эттирувчи композициялар, масалан, олишувлар кўрсатилади. Персей ва Геракл қаҳрамонлигига, худолар ва гигантлар жангига бағишланган композициялар шу давр ҳайкалтарошлиги маҳсулидир. Архаика даврининг кўзага сурат солиш санъати дастлаб қора фигурали вазаларда намоён бўлди. Бундай вазаларга қора лак билан турли тасвирлар ишланган. Айниқса қора фигурали вазалар ишлаш санъати VI асрнинг II-III чорагида ривожланиб, бу соҳада аттикали қуроллар ва расмлар чиқаришган. Шундай машҳур усталардан бири, рассом Клитий бўлган. У жаҳонга машҳур бўлган “Франсуа вазас”ни безатган. Эр.ав. 540-530 йилларда қизил фигурали вазалар ишлаш кенг тарқалади. Бу вазага гул солиш санъатида реалистик тенденцияларнинг ортиб бориши сабаб бўлди. Қизил фигураларда www.arxiv.uz тасвирланган образлар, тасвирлар кўзанинг табиий ранги - пиширилган лой рангида (қизғиш, қизғиш жигарранг) қолдириб, фон, қолган бўшлиқ эса қора лак билан бўяб чиқилган. Бу услуб воқеликни реал тасвирлашда катта имкониятларга эга бўлиб, эрамиздан аввалги VI асрнинг учинчи чорагидан IV асргача давом этди. Эрамиздан аввалги V асрга келиб, Греция ўзининг сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиётининг энг юксак босқичига кўтарилди. Юқори классика. Эрамиздан аввалги V асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Греция сиёсий, иқтисодий ва маданий равнақининг олтин даврини бошлади. Санъатнинг ҳамма тур ва жанрлари ривожланиб, юқори классика даври кишиларининг эстетик идеал ҳақидаги тушунчаларини мукаммал бадиий образларда кўрсатади. Бу тараққиётда, сўзсиз, шу даврнинг йирик давлат арбоби Перикл муҳим роль ўйнади. Юқори классика даврида Афина акрополи ўзининг тугал кўринишини эгаллади. Перикл ташаббуси билан Афинанинг ички қалъаси - Акрополь қайта тикланди. Бу қалъа Эрон-Грек урушида вайрон бўлган эди. Эрамиздан аввалги V асрнинг учинчи чорагида бу ерда оқ мармардан ясалган грек меъморчилигининг нодир дурдоналари бўлган Парфенон, катта дарвозахона - Пропилей, қанотсиз ғалаба маъбудаси Никага атаб қурилган Ники Аптерос қад кўтарди. Бу бинолар бадиий безакка бой бўлган. Масалан, Пропилей деворлари давлатнинг жанговор ўтмишини тасвирловчи суратлар билан безатилган. Акрополнинг очиқ майдонида Афина давлатининг куч-қудратини ва улуғлигини ўзида ифодалаб, грек тарихида биринчи бор умумэллин бирлигини намойиш этувчи меъморчилик ансамбли эди. Акропол тепалигининг ён бағирларида қурилган ибодатхона ва томошахоналар эса уни янада мўътабар, муқаддас даргоҳ даражасига кўтарган. Грек классикаси меъморчилигининг беқиёс намунаси, юксак ақл- заковат меваси ва афиналиклар ҳомийси бўлган Афина маъбудасига бағишланган Порфенон ибодатхонаси ҳисобланади. Эрамиздан аввалги 447- 438 йилларда меъморчилик Иктин ва Калликрат томонидан қурилган бу ибодатхона афиналикларнинг хазинасини сақлаш учун хизмат қилган. www.arxiv.uz Парфенон ибодатхонасининг безак ва ҳайкаллари эса даврнинг буюк ҳайкалтароши, Периклнинг яқин сафдоши Фидий раҳбарлигида бажарилган. Бу даврга келиб, ҳайкалтарошлик юксак камолот даврига қадам қўйди. Ўайкалтарошлар эндиликда одам қомати ва юз тузилишини тўғри тасвирлабгина қолмасдан, ўз асарларида мураккаб ҳаракатларни ҳам ифодашга, композиция ечимининг ҳаётий бўлишига алоҳида эътибор бера бошладилар. Шундай масала билан шуғулланган йирик ҳайкалтарошлардан бири Мирон ҳисобланади. Унинг машҳур асарларидан бири “Дискобал” (Диск отувчи) ҳайкалида жисмоний гўзал, маънавий кучли идеал инсон образи яратилади. Сўнгги классика даври ҳайкалтарошлиги реалистик тенденциянинг кучайиши билан характерланади. Ўайкалтарошлар ўз қобилияти, дунёқараши, имкониятларидан келиб чиқиб, инсон маънавий оламининг турли қирраларини ёрита бошлайдилар. Бу хусусият сўнгги классиканинг буюк ҳайкалтарошлари Скопос, Пракситель, Лисипп ижодида сезиларли эди. Давр зиддиятлари, санъатда содир бўлаётган ўзгаришлар сўнгги классика даврининг йирик ҳайкатароши Скопос ижодида ўз ифодасини топди. У юқори классика анъаналарини давом эттириб, монументал, қаҳрамонлик руҳи билан суғорилган ҳайкалтарошлик композицияларини ишлади, лекин асарларида юқори классикага хос хотиржамлик, улуғворлик, вазминлик эмас, балки серғайрат, куч-қувватга тўлиб-тошган кишиларнинг кўриниши, маънавий ички дунёси очиб кўрсатилади. Скопаснинг машҳур асарларидан бири “Менада” (Ваканка, Диониснинг умр йўлдоши) ҳайкалидир. Унда рақс дунёсига чўмган, мафтун бўлган Менада ҳолати тасвирланади. Менаданинг берилиб рақсга тушаётган ҳолати орқали ташланган бош ҳаракати, спиралсимон буралган гавда орқали очиб берилган. Образнинг ҳар томонлама идрок этилишини ҳисобга олиш ҳам Скопос ижодини аввалги давр санъатидан фарқлайди. www.arxiv.uz Эллинизм даври санъати Режа: 1. Эллинизм даври санъати. 2. Эллинистик давлатларнинг вужудга келиши. 3. Эллинистик Миср санъати. www.arxiv.uz Бу давр меъморчилиги ўзининг ҳашаматлилиги, дабдабадорлиги ва катта ҳажмга интилиши билан характерланади. Меъморчилик назарияси ривожланади. Бу даврда милетлик Гипподаманинг шаҳар қурилиши борасидаги системаси муҳим роль ўйнади. Шу план асосида қурилган Милет, Приена шаҳарларининг кўчалари очиқ ва кенг праспектлардан ташкил топган. Унинг бош майдони атрофи эса турли ижтимоий бинолар билан ўралган. Эллинизм даври санъати катта ютуқларга эришди. Классика даври портрет санъатига хос фазилатлар, умумлашма идеал образ яратиш борасидаги принциплар бу даврда тасвирланувчининг индивидуал хислатларини чуқурроқ очиш, маънавий қиёфасини ишонарли талқин этиш тенденцияси билан алмашди, бу хусусиятлар Эллинистик Греция санъатида яққол сезилади. Эллинистик Миср Птолемейлар подшолиги даврида гуллаб яшнади, қудратли давлатга айланди. Унинг пойтахти Александрия эса эллинистик дунёнинг йирик маданий-сиёсий маркази, йирик порт шаҳри бўлди. Эллинистик Мисрнинг оқ мармардан ишланган ҳашаматли бинолари дунёга машҳур бўлган. Етти мўжизанинг бири, деб ҳисобланган 120 метрли Фаррос маёғи (машъали), Александриянинг ҳайкалтарошлик билан безатилган парк-боғлари ҳам оламга машҳур бўлган. Эллинистик Миср бадиий мактабида юқори классика традициялари (кўпроқ Пракситель) сезиларлидир. Тематикасида ҳаётий, маиший ҳамда интим-лирик мавзу етакчи ўринни эгаллайди. Бу жанрда ишланган композицияларда кўпроқ оддий халқ ҳаётидан олинган воқеалар тасвирланади. Қариялар, болалар образи кўпроқ учрайди. "Кекса балиқчи", "ўоз билан ўйнаётган бола" ҳайкаллари бунга мисол бўла олади. Афродита ҳайкали кўп ишланган. Эллинистик Миср санъатида аллегорик талқин этилган ҳайкаллар ҳам мавжуд. Масалан, "Нил" композицияси, тош ўймакорлигининг намунаси, "Гонзага комеяси" бўртма тасвири машҳурдир. Унда подшо Пталемей ва малика Арсиноянинг бошлари ён томондан тасвирланган. Лекин классика давридагидек юксак ғоя бу ерда чегараланган. www.arxiv.uz Бу асар яна бир бор Эллинизм даври сўнгида санъатдаги идеалогик кучнинг сусайиб борганини кўрсатади ва ижтимоий ҳаётда содир бўлган чуқур инқирозни ифода этади. База (грек. « basis » - асос) колоннанинг ёки плиястрнинг текисланган пастки қисми, супачаси. www.arxiv.uz Қадимги Италия санъати Режа: 1. Қадимги Италия санъати, унинг географик ўрни, давлат чегараси. 2. Қадимги Рим санъати, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик. 3. Рим санъати ва маданиятининг аҳамияти ҳақида маълумот. www.arxiv.uz Эрамиздан аввалги VII асрнинг то янги эранинг V асрига қадар бўлган ўн икки аср мобайнида италияликлар санъати ва бадиий маданияти гуллаган даврини бошидан кечирди. Қадимги дунёнинг йирик давлатларидан ҳисобланган Рим империяси пайтида катта ҳажмдаги меъморчилик ансамбллари вужудга келди, меъморчиликнинг янги типлари пайдо бўлди. Италияликлар қадимдаги Греция санъати ва маданиятига зўр ҳурмат билан қарадилар. Уни ижодий ўзлаштирдилар, назариясини янги илмий билимлар билан бойитдилар. Реалистик портрет, тарихий мавзудаги рельеф яратиш, мозаика, амалий санъат борасидаги новаторлик намуналарини кўрсатадилар. Қадимги Италия халқлари ичида этрусклар бўлган. Улар эрамиздан аввалги VIII-VI асрларда Италиянинг ўрта ва ғарбий жанубий қисмини эгаллаганлар. Этрусклар қуриш санъатида катта муваффақиятларга эришдилар. Улар тошлардан катта-катта иморатлар солганлар, биринчи бўлиб тошдан гумбаз ва аркалар ишлаганлар. Этрурия шаҳарлари (Кере, Тарквини, Вейм, Клезиум) баланд, қалин, мустаҳкам деворлар билан ўралган. Кенг йўллар, мустаҳкам кўприк ва каналлар қурилган. Этруск ҳайкалтарошларидан бири Вулка ҳисобланади. У Римга Капитолийдаги Юпитер ибодатхонасини безашга таклиф этилган. Вулка Вейидаги Аполлон ибодатхонасининг декоратив ҳайкалларини ҳам ишлаган. Аполлон (Вейм Аполони деб юритилади) санъаткор ижодининг ўзига хос томонини характерлайди. Унда санъат ва нур худоси бўлган Аполлоннинг шахдам қадамлар билан одимлаб кетаётган вақти тасвирланган. Шаффоф, енгил либос остидан унинг ривожланган мускули ва кучли қомати кўриниб турибди. Этрурия жамиятининг энг гуллаган даври эрамиздан аввалги VII-VI асрларга тўғри келади. Эрамиздан аввалги VI асрдан бошлаб, Этруск санъатига Италиянинг жанубидаги грек колониялари санъатининг тасвири сезила бошлади. Этрусклар грек алфавитини, театр ва мифологиясини қабул қилдилар. Греклар сингари улар ҳам юзасига барельефлар тушурилган олтин тангалар чиқара бошладилар. Қадимги Рим санъати www.arxiv.uz Қадимги Рим санъати Апенин ярим оролларидаги кўпгина халқлар, жумладан, этрусклар, кейинроқ Рим босиб олган ерлардаги бошқа халқлар санъати таъсирида ривож топди. Рим империясининг биринчи императори Октавиан Август ҳукмронлик қилган йиллар (эрамиздан аввалги 27 йил - янги эранинг 14 йиллари) санъат ва маданиятнинг ҳақиқий ривожланган босқичи бўлди. Рим давлатининг "олтин асри" ҳисобланган бу даврда назариётчи меъмор Витрувий, тарихчи Тит Ливий, шоирлардан Вергилий ва Горациолар яшаб ижод этдилар. Меъморчилик ривожланди, шаҳар қурилиши авж олди. Қадимги Римнинг энг катта биноларидан бири Колизей Амфитеатридир. Планда Кализей гигант овал бўлиб, унинг асоси 18x156 метр, деворларининг баланлиги 48,5 метрга яқин. Гладиаторлар жанги учун мўлжалланган бу қурилмага бир вақтнинг ўзида 55 минг томошабин сиққан. Рим меъморчилигининг яна муҳим ёдгорлиги "Ўамма худоларнинг қасри" - Пантеон ҳисобланади. Меъмор Аполлодор Домашоқий томонидан 118-125 йилларда қурилган бу бино антик дунёнинг энг катта гумбазли биноси бўлиб, унда Рим меъморчилигининг новаторлик хусусияти яққол кўзга ташланади. Тасвирий санъат. Рим тасвирий санъатидан бизгача кўпгина ҳайкалтарошлик намуналари (рельеф, портрет, тематик композициялар) сақланиб қолган Римликларнинг портрет санъатидаги ютуқлари, айниқса каттадир. Республика даврида реалистик портрет ривожланди ва антик дунё санъатида етакчи ўринни эгаллайди. Рассомлик ва амалий санъат. Римнинг гуллаган шаҳарлари Помпей ва Геркуланумдаги бой, задогонларнинг уйлари деворларига ишланган суратлар Рим рассомлиги ҳақида маълумот беради. Деворий суратларда қадимги грек усталари ишлаган нусхалардан кўчирмалар, турли нақш, гул ва гирляндалар тасвири ҳам кенг учрайди. Бу уйларнинг поллари мозаика билан безатилган. Уларда сайёр актёрлар, денгиз ости манзаралари, урушаётган хўроз ва шунга ўхшаш www.arxiv.uz воқеалар тасвирланган. Шундай мозаикалардан бири Фавна уйидаги Александр Македонскийнинг Эрон шоҳи Доро билан жанги тасвиридир. www.arxiv.uz Ўрта асрлар санъати Режа: 1. Шарқ ва ғ арбда ўрта асрлар тарихининг даврий чегараси, ривожланишидаги асосий босқичлар. 2. Византия, Шарқий Европа ва Кавказ орти санъати. www.arxiv.uz Ер юзида феодализм формациясининг пайдо бўлишидан тортиб, унинг ривожланиши ва ниҳоят, унинг инқирозидан кейинги формацияга ўрнини бўшатиб бергунча бўлган даврдаги санъати, одатда, ўрта асрлар санъати дейилади. Бу санъат турли мамлакатларда турли вақтда бошланган ва давом этган. Жумладан, Европада у Буюк Константин подшолик қилган даврдан (IV аср) бошланади. Унинг дастлабки инқирози эса XIII-XIV асрлардаги Италиядаги шаҳар-давлатларнинг вужудга келиши билан тезлашади. Европадаги айрим мамлакатларда феодализм VII-VIII асрлар ва ундан кеч ҳам бошланиб, XVII асрларнинг сўнгигача давом этган (масалан, Византия, Қадимги Русь). Аксинча, Шарқ мамлакатларида (масалан Хитой, Ҳиндистонда) ўрта асрчилик бирмунча эрта бошланган. Лекин унинг инқирози чўзилиб кетиб, XIX асргача ва ундан кейинроқ ҳам давом этган. Ўрта асрларда меъморчилик етакчи ўринни эгаллади. Бизгача ўрта асрлар меъморчилик санъатининг жуда кўп нодир ёдгорликлари сақланиб қолган. Бу ёдгорликлар, айниқса, монументал меъморчилик санъати ўрта асрлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим ўринни эгаллайди. Улар даврнинг диний, фалсафий қарашларини акс эттирибгина қолмай, инсон ақл-заковатининг қудратини улуғлайди. Бу даврда қурилган Европадаги ибодатхоналар, мусулмон шарқидаги ҳашаматли мачитлар, буддизм ёдгорликлари ўрта аср тафаккурининг маҳсули сифатида ҳозиргача кишилар қалбини тўлқинлаштиради. Буюк инсон ақл-заковати қудратига таъзим этишга даъват этади. Византия санъатининг ўзига хос томонлари IV асрда унинг майдонига христиан динининг кириб кела бошлаган давридан шакллана борди. Бу хусусият Византиянинг дастлабки гуллаган даври VI-VII асрларда яққол намоён бўлди. Константинопаль бу даврда катта Византия империясининг фақат сиёсий маркази эмас, балки маданий ўчоғига ҳам айланди. Византия меъморчилиги услуби грек ва рим меъморчилиги анъаналарининг маҳаллий анъаналар билан уйғунлашишидан вужудга www.arxiv.uz келган. Жумладан, Константинополдаги София ибодатхонаси ўз конструктив тузилиши жиҳатидан Пантеон ибодатхонаси конструкциясига ўхшаб кетади, лекин бу ўхшашлик бир мунча яширинган ҳолда талқин этилиши билан характерланади. Византия рангтасвирининг нодир намунаси XII аср биринчи ярмида Константинополлик уста томонидан ишланган «Владимир Биби марями» иконаси ҳисобланади. Византия санъати маданияти, жаҳон халқлари санъати ва маданиятининг ривожланишига катта таъсир ўтказади. Бу маданият жанубий Славянларга ўз таъсирини кўрсатади. Қадимги Рус санъати ва маданияти тараққиётида муҳим рол ўйнайди. Византия меъморлиги амалий санъат намуналари кўпгина халқ санъаткорлари учун намуна мактаби вазифасини ўтади. VI - VII асрларда славян қабилаларининг Болқон ярим ороли томон оммавий кўчиши Византия империясида феодал муносабатларнинг тезланишига, қулдорлик формациясининг тугашига олиб келди. Шу билан бирга славян қабилаларининг Византия билан тўқнаши уларнинг ижтимоий ва сиёсий ривожланишларида, аста-секин эса илк феодал давлатларнинг пайдо бўлишида муим аҳамиятга эга бўлди. Бу ерда улар Болқон қабилалари билан ассимиляциялашиб кетишди. Болқон ярим оролида йирик давлатлар галма-галдан майдонга чиқди ва инқирозга учради. Ана шулар ичида Болгария подшолиги, Сербия ва Хорватия давлатлари йирик бўлиб, тараққиётида ҳам сезиларли из қолдирдилар. Болгария санъати ва маданиятининг биринчи тараққиёти IX -Х асрларга тўғри келди. Бу даврда словян ёзуви ва болгар адабиёти пайдо бўлди. Болгар санъатига хос бўлган хусусиятлардан бири, антик анъаналарнинг унда узоқ яшашидадир. Жумладан, унинг меъморчилигида текис ёйилган томи ва ён томонларидаги бинолар узоқ вақт сақланган. Бунга авлиё София ибодатхонаси мисол бўла олади. XI асрдан бошлаб, буд-гумбаз типидаги бинолар қурила бошланди. Шу типда қурилган дастлабки ибодатхоналар Пресп кўли атрофидаги Герман черкови (1066 й.) бўлиб, у ўзининг нозик нисбати, конструктив тузилишининг аниқлиги билан характерланади. Бино www.arxiv.uz жуда содда безатилган. 1187 йили Болгария мустақил давлатга айланди. Тарихчилар иккинчи Болгария подшолиги даврини шу йилдан бошлаб ҳисоблайдилар. Феодализмнинг янги босқичи бўлган бу давр савдо-сотиқ, маданият ва санъатнинг жонланиши билан характерланади. Меъморчилик безагига эътибор бериш Болгарияда кенг ўринни эгаллади. Бу даврда миниатюра, айниқса, ёғоч ўймакорлиги жуда ривожланди. Бу ўймакорликнинг қадимги намунаси Охирддаги Николай черкови учун ишланган эшик юзасидаги турли қуш, ҳайвон ва ўсимликлар дунёсидан олинганобразлар тасвиридир. Ёзув манбалари Болгарияда заргарлик санъати ҳам юксак бўлганлигидан далолат беради. XIV асрнинг иккинчи ярмида турклар томонидан босиб олиниши унинг санъат ва маданиятига салбий таъсир қилди. Унинг монументал санъат тараққиёти деярли тўхтади. XII - XIV асрларда Сербия Болқон ярим оролидаги йирик давлатлардан бирига айланди, санъат ва маданиятнинг гуллаган даврини бошидан кечирди.Серҳашам меъморчилик ва монументал рангтасвир санъатида муҳим ютуқларни қўлга киритиб, ўрта асрнинг етук марказларидан бирига айланди. Сербия Византия ва Италия билан яқин муносабатда ривожланди, уларнинг санъатидан таъсирланди. Византия санъати анъаналари айниқса, рангтасвири Серб санъати тараққиётида муҳим ўринни эгаллади. Меъморчилик санъатида эса ҳарбий Европа анъаналарининг таъсири сезилади. Серб санъатининг илк намуналари бизгача кам етиб келган ва уларда кўпроқ Европа роман даври санъати анъаналари таъсири бўлган. Бу давр меъморчилик намуналари план жиҳатидан содда, базилика типларига яқин, равоқли черковлар бўлиб, уларнинг эшик ва дарчалари атрофи содда бўртма тасвирлар билан безатилган. Серб санъатининг ҳарбий Европа билан алоқаси XI асрдан ривожлана бошлаган миниатюра санъатида ҳам намоён бўлади. Серб меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг декоратив характердалигидир. Бу хусусда Студенницадаги Биби Марям черкови диққатга сазовордир. Бинонинг ташқи кўринишига алоҳида эътибор www.arxiv.uz берганлар, у оқ ва кул ранг мармар билан пардозланиб, аркатура фризи билан безатилган. Консолларда одам ва ҳайвон ниқоблари ишланган, ғарбий ва жанубий пештоқлар, меҳроб дарчалари ўйма наққошлик билан безатилган. Нақш учун ўсимликлар дунёси, қуш, ҳайвон ва одамлар шакли олинган. Нерезедаги (Македония) Пантелейманх ибодатхонаси деворий суратлари Серб монументал рангтасвири тўғрисида тасаввур беради. «Бутдан тушириш» мавзусига бағишланган суратларда кучли ҳаяжон ва мотам, изтироб, қайғуриш ишонарли ва ифодали тасвирланган. Бу тасвирларда бутдан туширилган Иага аза тутаётган, чуқур қайғу ва мотам билан уни қучоқлаётган Биби Марям, Исо томон чуқур қайғу ва мотам билан энгашиб қараб турган Иоан образлари чуқур мотам ҳолатида таъсирли ишланган. Ёш авлиёлар образи ҳам таъсирли ва характерлидир. Бу тасвирларда рассом контур чизиқлардан фойдаланмаган ҳолда фақат ранг суртмалари ҳисобига образ ҳажмини ифодалашга интилади. Сурат колорити ёрқин, жарангдор, оқ сарғиш, олтин, кўк ва мовий ранглар гаммаси ўзаро нисбатда асарнинг эмоционал томонини ошириб, унинг кўримли бўлишига ёрдам беради. Серб ўрта асрлар санъати ўз даври учун прогрессив аҳамиятига эга бўлди. XIII - XIV асрлар меъморчилик санъати Шарқий Европа санъати учун муҳим аҳамият касб этди. Серб рассомлари инсоннинг ҳис- туйғу, эҳтиросларини бадиий ифода этиб, ўзга ердаги замондошларига намуна бўлдилар. Серб санъаткорлари диний канонлардан чеккага чиқмаган ҳолда реал дунёни кенг ва тўлақонли тасвирлашга эришдилар. Серб санъаткорлари Руминия, Болгария, Қадимги Русь санъатига ўз таъсирларини ўтказдилар. Ўрта асрлар санъати ва маданиятида Кавказ халқлари, жумладан, Арманистон, Грузия, Озарбайжон халқлари санъати ҳам алоҳида ўринни эгаллайди. Бу халқлар санъати қадимги маҳаллий санъат анъаналарига эга бўлган, ўрта асрларнинг муҳим маданият ўчоқларидан ҳисобланади. Улар Византия ва Эроннинг ютуқларидан фойдаланиб, ўзига хос санъат яратдилар ва жаҳон маданияти хазинасини бойитдилар. www.arxiv.uz Кавказ халқлари санъати X - XIII асрларда энг гуллаган даврини бошидан кечирди. Грузия ва Арманистон ўрта асрлар монументал меъморлик санъати ҳажмий-пластик ечилиши характери билан фарқ қилади. Марказли қуббали Закавказье ибодатхоналари зинасимон композицияга эга бўлиб, унинг меъморчилик ҳажмлари ўртага қараб баландлашиб боради. Черков биносининг тўрт томони ўзига хос франтанлар билан тугалланади. Бинонинг ташқи зинасимон композицияси интерьернинг ички характерига хос. Арман меъморчилигининг ўзига хос томонлари Эчмиадзин яқинидаги Гижима ибодатхонасида яққол сезилади. Бу ибодатхона плани асосида ҳамма томони тенг бўлган бут олинган. Бинонинг ташқи томони яхлит, салобатлидир. У ўзининг аниқ нисбати, девор фактурасининг ёқимли қиилб ишланганлиги билан характерланади. Бино силуэти яхлит ва аниқ тузилиши билан хотирада яхши сақланади. Ибодатхона саккиз қиррали барабан билан тугалланган. Араблар томонидан VII асрда Арманистон ерларининг забт этилиши санъат тараққиётига тўсиқ бўлиб, бу ҳол қарийб 200 йил давом этади. Фақат араб халифалигининг парчаланиши ва Арманистоннинг чет эл истилосидан қутулиши иқтисодий, сиёсий ҳаётда жонланишни бошлади. Йирик феодал ер ҳўжалиги мустаҳкамланиб, кенгайиб борди. IX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ягона давлат яратишга интилиш сезила бошлади. Грузияда илк христиан дини билан боғлиқ бинолар ( V - VI асрлар) базиликадир. Улар кичик Осиё, Албания, Сирия, Арманистондаги базилика биноларига ўхшаш. Лекин у маҳаллий анъаналар билан бойитилган бўлиб, уч қаватли зинали супача устига қурилган бу бино ташқи томондан содда ва паст, оғир кўринишга эга. Лекин асосий диққат интерьерга қаратилган. Кенг хона деворларидаги аниқ, яхлит шакллар унинг ички эмоционал имкониятларини оширади. Бино интерьерларини безашда тошдан яратилган капител ва пластрлар муҳим ўринни эгаллайди. Бўртма тасвирларда Эрон ва Грузия халқ ёғоч ўймакорлиги анъаналари уйғунлашган. VI асрнинг охири ва VII асрда марказий қуббали қурилиш кенг ўринни эгаллай бошлади ва унинг турли вариантларини ишлаб чиқилди. Мцхетидаги www.arxiv.uz Джвари ибодатхонаси грузин меъморчилигининг характерли томонини ўзида мужассамлаштирган. Ҳажми жиҳатидан монументал кўринишга эга бўлган бу бино ва табиат манзараси бир-бири билан уйғунлашиб кетган ва унинг бир бўлаги сифатида идрок этилади. Бино композицияси саккиз қиррали баланд бўлмаган барабан билан тугалланган. Ташқи девор бўртма тасвир ва нақшлар билан безатилган. Грузин санъатининг энг гуллаган даври XI - XIII асрларга тўғри келади. Бу даврга келиб, Грузия яқин шарқдаги энг йирик давлатлардан бирига айланади, моддий ва маънавий ҳаётида ривожланиш содир бўлди. Бу давр маданиятининг ўзига хос хусусияти черкор ва феодал зодагонлар ролининг камайиши, янги шаклланган дворян ҳамда савдогар, ҳунармандлар табақаси ҳаёти ва идеологиясини тарғиб этиш билан боғлиқ бўлган санъат ва фанда дунёвий йўналиш етакчи ўринга чиқиб олди. Бу давр санъатининг муҳим мафкуравий мақсади - мамлакат кучларини бирлаштириш ва давлатни мустаҳкамлашга қаратилгандир. Инсоннинг руҳий оламга қизиқиши ва эътибори кучайди. Монументал меъморчиликда катта, улуғвор, ҳашаматли бинолар яратиш, уларнинг ички ва ташқи томони бадиий безагига алоҳида эътибор бериш тенденцияси сезилди. Меъморчилик элементларининг декоративлигига эътибор ортди. Грузин санъатида анча ривожланган мозаика ҳам монументал хусусиятга эга бўлиб, жонли ва таъсирлидир. Монументал рангтасвир санъати XII - XIII асрлар чегарасида жиддий ютуқларни қўлга киритди. Бу даврда грузин монументал рангтасвирнинг нодир ёдгорликлари яратилди. Бу хусусида Вардзи суратлари, Бетаний ва айниқса, Кинцвиси ибодатхоналаридаги деворий суратлар образларнинг эркин талқин этилиши воқеликнинг поэтик тасвирланиши билан характерланади. XVI аср монументал рангтасвирида Византия рангтасвирининг Константинополь мактаби таъсири сезилади. Бу давр суратлари таъсирчан, ифодали чиққан бўлса ҳам, образлардаги гармоник баркамоллик ва тасвирланувчиларнинг кўп қиррали характерини тўлиқ ёритиш бир мунча бузила бошлаганлиги, сунъийлик кўринади. www.arxiv.uz Грузин миниатюра санъатининг илк намунаси IX - X асрларга тўғри келади. Баъзи маълумотларга кўра, бу санъат V асрлардаёқ ривожланган ва кенг тарқалган. Миниатюра санъатида эллинистик санъатнинг таъсири сезилади. Бу давр миниатюралари ўзининг ўткир қалами, реал ва ёрқин калорити билан ажралиб туради. Унда диний мавзудан ташқари, дунёвий воқеалар ҳам ўз ифодасини топган. XIV - XVII асрлар грузин халқининг чет эл босқинчиларига қарши кураши давридир. Бу унинг иқтисодий равнақига ўз таъсирини ўтказди. Монументал рангтасвир, миниатюра, меъморчилик санъати бир мунча орқага кетиши билан характерланади. Лекин халқ амалий сангъати, ёғоч ва тош ўймакорлиги санъати ривожланишда давом этиб, давр ўзгаришларини ўзида ифодалади. www.arxiv.uz Европада ўрта асрлар санъати Готика, Роман ва Романдан олдинги Варварлар санъати Ўрта асрлар санъати. Ўрта асрларда ҳарбий Европа ”Варварлар” қироллиги ва Франклар империяси даврида ”Варварлар”нинг сурункали ҳарбий юришлари ва қулларнинг тез-тез кўтарилиб турган қўзғолонлари III асрларга келиб ”Қулдорлик” даврининг инқирозга юз тутишига сабаб бўлди. Натижада қулдорлик даври тузум сифатида ўз ўрнини ҳарбий Европа мамлакатларида аста-секин феодализмга бўшатиб бера бошлади. Рим империяси қулаши билан бу жараён янада тезлашди. Бу воқеалар ҳарбий Европа маданияти ва санъатига ўз таъсирини кўрсатди. ”Варварлар” санъати ва антик санъати анъаналарининг ўзаро таъсирида Европада ўрта аср санъатини бошидан кечирди. Бу таъсир айниқса ҳажм форма динамикаси, экспрессияда, композиция ва наққошликда яққол намоён бўлди. ғ арбий Европадаги кўпгина мамлакатларда ибтидоий тузумдан сўнг ўз бошларидан қулдорлик даврини кечирмай туриб, феодал тузумига ўтишлари муҳим воқеа бўлди. ”Варварлар” санъатидаги ибтидоий тузумга хос фольклорий тушунчалар билан антик санъат анъаналари қўшилиб ўзига хос янги санъат ривожлана бошлади. ”Варварлар” томонидан истило қилинган Рим империясида феодал муносабатлар ривожлана бошлаган эди, истило натижасида Римда христиан дини таъсирида қолди. Дин одамлар онги, руҳиятига чуқурроқ кириб борди. Визатия санъати ўз моҳияти жиҳатидан аристократик характерга эга. Улар образларни баркамоллигига интилса, варварлар эса баъзида мажруҳ, майиб, жисмоний хунук образларни тасвирлашдан чўчимайди. www.arxiv.uz Бу даврга келиб асосан ёғоч ўймакорлиги, наққошлик ва декоратив безак санъати турлари ривожланди. Учинчи аср охири IХ аср бошларида Буюк Карл биринчи кучли империяга асос солди. Бу давр санъати ”королинглар”санъати, деб ном олди. Бу санъат, ҳунармандлар, шарқ халқлари, айниқса Шом санъатидан таъсирланган ва унга тақлид қилган. Роман санъати. Буюк Карл империяси узоққа чўзилмай, тез инқирозга учради. Вафотидан сўнг эса томом парокандаликка учради, маданий ёдгорликлар эса таланди. Фақат X аср охирларидан бошлаб Европада ҳаёт изга туша бошлади. X-XII асрларни ўз ичига олган тараққиёт даври санъати роман санъати деб ном олди. ”Роман” ибораси шартли бўлиб, у лотинча « roma » деган сўздан олинган бўлиб, ”рим” услуби деган маънони билдиради. Бу даврда меъморчиликка алоҳида эътибор берилди. Роман даври санъатида меъморчилик асосий ўринга чиқади. Бу давр меъморчилигининг характерли томони шундаки, унда бинолар бирмунча паст, жиддий ва оғир кўринишга эга. Деворлари қалин ва мустаҳкам, эшик, деразалар энсиз. Меъморчиликнинг бундай кўриниши ҳарбий мақсадларни кўзда тутади. Бу даврда асосан меъморчилик билан боғлиқ бўлган санъат турлари ривожланади. Булар махобатли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, витраж санъати. Бу меъморчиликнинг яна бир ўзига хос хусусияти, томнинг гумбаз тарзида ёпилиши ва унда дарчаларнинг жойланишидир. Бу даврга келиб ўзига хос феодал қусурлар пайдо бўла бошлади. Ўша даврда қурилган шаҳарларнинг умумий кўриниши ҳам феодал қўрғонларни эслатарди. Уларнинг атрофи қалин девор билан ўраб чиқилар эди. Бу биноларнинг безалиши ҳам содда. Бу давр тасвирий санъати дин билан узвий боғлиқлиги сабабли унда рамзий, ғайри-табиий, фантастик образлар учрайди. www.arxiv.uz Феодализм даврининг санъати ҳарбий Европа давлати бу Франция эди. Француз меъморчилиги Европа қурилишида муҳим ўрин тутади. Роман асри даврида Франциянинг кўпгина шаҳарларида анчагина ибодатхоналар қурилди. Бу биноларнинг пастки қисми тепа қисмига нисбатан анча катта бўлди. Улар ўйма нақш ва бўртма тасвирлар билан безатилар эди. XIX аср бошларида бузилиб кетган бу меъморчилик обидаларининг асосий принциплари кейинги давр архитектураси учун ҳам кўп хизмат қилди. Германияда қурилган роман архитектурасининг характерли томони шундаки, бу меъморчилик бинонинг томи квадрат шаклида бўлиб, оғир минораларнинг сероблиги эса унга динамик силуэт беради. Италия меъморчилигида стилистик бирлик йўқ. Бунга асосий сабаб унинг тарқоқлиги. Айрим вилоятларда Византия таъсири, яна бир жойда роман архитектураси таъсири, бошқа жойида эса, масалан Тоскана ва Ломбардия мактабларида эса антик анъаналар таъсири сезилиб туради. Роман даври тасвирий санъатида мана шу архитектура билан боғлиқ тасвирий санъат яъни деворий сурат ва витражлар ишлаш муҳим ўрин тутади. Рангдор суратлар билан бино шифтлари ва деворларини безашга катта эътибор берилади. Бу бинолар асосан ибодатхоналар бўлганлиги сабабли унда суратлар мавзуси ҳам диний бўлиб, бу ўша Биби Марям ва Исо ҳаётидан олинган лавҳалар эди. Бу давр ҳайкалтарошлигида ҳам шу юқоридаги ҳолатни кўрамиз. Готика санъати. Феодализм тузуми ичидаги янги ўзгаришлар ундан кейин келиши керак бўлган тузумнинг шарт-шароитларини яратишга замин ҳозирлашга кириша бошлади. Бу эса шаҳарларнинг тараққий этишига, бунда савдогар ва ҳунармандларнинг ролини ортиб боришига сабаб бўлди. Европа марказларида XII аср бошларида фаннинг роли ортди ва биринчи илмий www.arxiv.uz марказлар - университетлар ташкил қилинди. Материалистик дунёқарашнинг илк белгилари пайдо бўла бошлади. Бунда Ибн Сино ва унинг шогирди Ибн Рушд (Аверрос) таъсири катта бўлди. Санъат ва маданиятда ҳам катта ўзгаришлар юз берди, ҳаётий мавзудаги асарлар пайдо бўла бошлади. Руҳонийлар ҳаётидаги икки юзламачиликни фош этувчи театрлар, яъни комедиатлар, маскарадлар юзага келди. ҳарбий Европа санъати Византия санъати таъсиридан қутула бошлади. Кейинчалик бу даврдаги санъатга ”Готика” санъати, деб ном берилди. Бу иборанинг луғавий маъноси итальянча сўздан олинган бўлиб, ”готларники” деган мазмунни билдиради. Готлар бу немис қабилаларидан бири бўлиб, бу давр санъатига гот қабилалари санъатининг таъсири кучли бўлганини билдиради. Ўали бу даврда шаҳар маданияти феодал муносабатларга тўлиқ қарши чиқа олмас эди. Шу боис готика санъати характерида ҳам мураккаб ва қарама-қарши фазилатлар кашф этилди. Яратилган асарларда реалистик элементлар билан бир қаторда, диний қарашларнинг кўтаринки тасвирлаш ҳолатлари сезилади. Готика услуби XII-XIII асрларда ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди. Бу услуб турли мамлакатларда турлича кечди ва унинг ички структураси умумий қурилиш тусини олди. Роман услубида бўлгани каби Готика услубида ҳам асосий ўринга меъморчилик чиқди. Роман давридагига нисбатан готика архитектураси серҳашам ва улуғвор, катталиги билан ажралиб туради. Бу услубда қурилган бинолар юқорига интилувчан бўлиб, жуда баланд бўлади. Диннинг кучи орта боради ва соборлар олдида нафақат диний маросимлар балки, шаҳар мажлислари, ҳар хил мунозара ва баҳслар, университет маърузалари ва халқ сайллари ўтказилар эди. Шу сабабдан бу ибодатхоналар шаҳар марказларида қуриларди. Готика даври архитектурасининг характерли томонларидан бири www.arxiv.uz бино кўтарилган сари торайиб боради ва охири шпил билан, яъни найзасимон тарзда тугайди. Унинг учига хўроз ёки бошқача бир тасвирлар қўйилади. Архитектуранинг ютуқлари ортиб борди. Булардан бири каркаслардан фойдаланиш бўлса, иккинчиси бу даврга келиб уларни дарчалари кенгайиб, деразалари кўпаяди, пештоқлари ва айвонлардан фойдаланиб бино ичини нурга бойитиш истаги кучайиб боради. Бу эса биноларнинг улуғвор, баланд бўлишини таъминлаб қолмасдан, уларнинг енгил бир руҳий ҳолат касб этишини таъминлайди. Меъморчиликда содир бўлган бу ўзгаришлар бинонинг ташқи ва ички кўринишларида ҳам ўз ифодасини топади. Тасвирий санъатда эса деворий суратлар ишланадиган юзалар бинода йўқлиги сабабли, унинг ўрнини витраж эгаллайди. Меъморчилик билан боғлиқ бўлган ҳайкалтарошлик тасвирий санъатда етакчи ўринни эгаллайди. Готика даврида декоратив - амалий санъат яхши ривожланди. XII-XV асрларда Готика услубини Европанинг деярли барча мамлакатлар санъати ўз бошидан кечирди. Готика услубининг Ватани Франция бўлиб, Париж шаҳрининг зайнати Биби Марям собори (Нотрдам де Пари) 1163-1314 қурилди. Реймс Собори, Амьендаги собор, Кельн соборлари (1248-180) қад кўтарди. www.arxiv.uz Қадимги Рус санъати. Қадимги рус санъати, меъморчилик, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик турлари. Шарқий Европа санъати. Қадимги Рус санъати. Киев Руси ташкил топган даврдан бошлаб (X аср) Ўрта аср муносабатлари ва бадиий мафкура принциплари инқирозга юз тутган давргача (XVI аср) бўлган Россия тарихидаги даврга ”Қадимги Русь” санъати дейилади. Қадимги Русь санъати бевосита ўша даврларда яшаган бошқа халқларнинг маданияти ва санъатининг таъсири остида ривожланди. Қадимги Рус феодал муносабатларининг бошқа мамлакатларникидан фарқи шундаки, у қулдорлик даврини бошидан кечиради. Шу сабабли унинг санъати табиат билан уйғунлашган, меъморчиликдаги бинолар, қасрларми ёки ибодатхоналарми бошқаларникидан фарқ қилади. Меъморчиликнинг асосий материаллари www.arxiv.uz ёғоч, лой эди. Шу сабабли бизгача етиб келган намуналари жуда озчиликни ташкил қилади. Ҳайкалтарошлик кенг ёйилмаган. Бу даврда асосан амалий санъат ривожланган. Киев руси санъати. Шарқий славянларда биринчи минг йиллик ўрталарида пайдо бўла бошлаган феодал муносабатлар VIII-IX асрларга келиб ўз шаклланишини ниҳоясига етказди. X аср Киев Руси давлатининг ташкил топиши шу даврнинг энг муҳим воқеаси бўлди. Христиан дини расмий давлат дини, деб қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида Византия билан алоқаларни кучайтирди. Болгар олимлари топган - Кирилл ва Мифодий кашф қилган ёзув алфавити рус ёзувининг асосини ташкил қилди ва ҳозирги давргача унга хизмат қилмоқда. Византияда яратилган санъат иконография ҳам дин таъсири остида меъморчилик билан биргаликда Рус давлатига кириб келди. Дастлабки даврларда Византиядан усталар чақирилди, булар меъмор, ҳайкалтарош ва рассомлар эди. X-XI асрларда Киев Руси санъат ва маданият соҳасида ҳақиқий гуллаш даврини бошидан кечирди. Бу даврга келиб у Европада кўзга кўринган давлатлардан бири бўлди. Бу даврнинг энг муҳим архитектура ёдгорлиги Киевдаги Авлиё София (”Светая София”) собори Киев Русининг бош ибодатхонаси бўлди. У давлатнинг куч-қудрати ва ягоналигини тараннум этар эди. Бинонинг ичкари қисми деворий суратлар билан безалган. Киев Русида икона санъати ва китоб безаги билан боғлиқ бўлган миниатюра санъати кенг ривожланди. XIII-XV асрларда мавжуд бўлган рангтасвир асарлари асосан деворий суратлар бўлиб, ўша даврда ижод қилган рассомлар маҳоратидан далолат бериб туради. www.arxiv.uz XIV аср. Новгород монументал рангтасвирларидаги ёрқин шахслардан бири бу ўша даврда Византиядан Русга келиб ижод қилган мусаввир Феофан Грекдир. У Византия тасвирий санъати анъаналарини яхши, чуқур эгаллаган ҳолда, Рус санъатидаги изланишлар билан уйғунлаштиришга эришди. Феофан Грек асарларидан бизгача жуда кам намуналари етиб келган. Унинг Новгороддаги Стас-Преображенский соборидаги деворий суратлари машҳурдир. Феофан Грек кейинги Рус санъати тараққиётида муҳим рол ўйнади. 1147 йилда Москва шаҳрига асос солинди. У дастлаб кичик бир князликнинг маркази бўлди, атрофи жарлик бўлиб ёғоч деворлар билан ўралган тепаликда жойлашган эди. Москва меъморчилигининг намуналари унчалик кўп сақланмаган. Сақланганларининг аксарияти XIV аср иккинчи ярми ва XV асрга тааллуқлидир. Меъморчилик ёдгорликлари асосан шаҳар чеккаларида сақланиб қолган . Тасвирий санъат намуналари кўпроқ миниатюра, икона ва деворий суратлар тарзида унча кўп бўлмаган миқдорда бизгача етиб келган. Адабий манбаларда ҳам шаҳар ибодатхоналари ҳамда қасрлар деворий суратлар билан безатилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Москва тасвирий санъатитараққиётида рассом Феофан Грек муҳим ўрин эгаллайди. У тахминан 1395 йилда, деворий сурат ва иконалар ишлади. Благовещенский собори иконастасининг иккинчи ярми унинг қаламига мансубдир. Бу ерда унинг шогирдлари ҳам ишлаганлар. Улар орасида қадимий Рус рассоми Андрей Рублевнинг номини ҳам учратамиз. Бу собордаги икона ва суратлар Андрей Рублев ижодининг илк намуналари ҳисобланади. Шу асарларда А.Рублев ижодининг ўзига хос хусусиятлари сезилиб туради. Булар орасида ”Чўқинтириш” композицияси, ”Иерусалимга қочиш” асарлари диққатга сазовордир. А.Рублевнинг муҳим асарларидан бири Владимирдаги Успенкий соборига ишланган деворий суратдир. ”Тақводорларнинг жамиятга юриши” сурати булар ичида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, А.Рублевнинг юксак www.arxiv.uz маҳорати ва ғоявий позициясини намоён этади. Звенегороддан топилган Спас сурати ва Архангель Михал иконаси ҳам унинг ижодига мансубдир. Рассомнинг энг машҳур асари Троицк соборига ишланган ”Уч фаришта” сурати ҳисобланади. Ўозир бу сурат Третьяков галереясида сақланади. Бу икона инжилда тасвирланган воқеаларга бағишланган. Бу асарда диний образлар орқали инсоний поклик, поэтик руҳ тасвирланади. А.Рублев ижоди шу даврдаги Москва тасвирий санъатидагина муҳим ўрин эгаллаб қолмай, балки ўзидан кейинги тасвирий санъатга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. XVI аср бошларига келиб Москва меъморчилигидаги шаклланиш деярли тугаган. Бу Иван III ҳукмронличи даврига тўғри келди. Бу меъморчилик обидаларини яратишда Италиянинг меъморчилик анъанаси рус маданий ҳаётига кириб кела бошлагани кўзга ташланади. Қримдаги ”Успенский” собори зийнатида ана шу тасвир яққол сезилади. XVII аср Рус санъати. Феодал муносабатларнинг кучайиб бориши натижасида деҳқонларнинг қашшоқлиги ва қарамлиги ортиб бориб XVII асрга келиб крепостнойлик қарамлигига айланади. Бу пайтларга келиб халқ ғалаёнлари кучайди. Иван Болотников бошчилигидаги қўзғолон, Минин ва Пожарский бошчилигидаги қўзғолон шулар жумласидандир. Айниқса Степан Разин бошчилигидаги қўзғолон жамият ҳаётининг барча жабҳаларига жиддий таъсир этди . XVII асрда Москва бадиий марказга айланди. Рассом, ҳунарманд, амалий санъат усталари гуруҳи ”Қурол-яроғ палатаси” атрофида бирлашдилар. У ерда чет эллик усталар ҳам ишлар эдилар. Бу устахона подшо саройига яқин жойлашган бўлиб, асосан подшо саройи, подшо оиласи, черков ва задогон савдогарлар буюртмасини бажарар эди. Мана шу устахоналарда самарали ижод қилган рассомлардан www.arxiv.uz бири Симон Ушаков эди. Рассомнинг қарашлари унинг унча катта бўлмаган ”Икона санъатини севувчиларга маслаҳат” рисоласида ўз ифодасини топди. www.arxiv.uz Қадимги ва ўрта асрлардаги Ўрта Осиё санъати Талабаларни ўзимизнинг туғилган юртимиз тарихи ва санъати билан таништириш. Ўзбек санъати қадимий тарихга эга. Ҳ озирги Ўзбекистон ҳудудида ибтидоий жамоа давридаёқ одамлар яшаган. Улар яшаган манзиллардаги қоя суратлар, бронзадан ясалган турли хилдаги тақинчоқ, меҳнат ва уруш қуроллари ибтидоий жамоа даври кишисининг ҳаётини билишга ёрдам беради. Бу сурат бирмунча жўн, содда бўлишига қарамай ибтидоий жамоа даври кишилари ҳаёти, уларнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилаётган вақти ишонарли талқин этилган. Чопиб бораётган ёввойи қўтос, шохли буқалар ва ниқоб остига яшириниб ҳужум қилаётган одамлар тасвири орқали ибтидоий жамоа даври рассоми шу ов манзарасидаги кучли ҳаракат ва ҳаёжонни усталик билан кўрсата олган. Суратда, айниқса, ҳайвонлар тасвири ифодали чиққан. Улардаги куч, эпчиллик ҳаётий талқин этилган. ўор деворларига ишланган суратлар Ўзбекистонда, жумладан Бойсун ва Термез туманлари, Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Хоразм, Фарғона туманларидан археологлар томонидан кўплаб топилган. Бу суратларнинг нигатикаси жуда чегараланган. Асосан ҳайвонлар тасвири ёки ов манзаралари инъикос этган. Шу билан бирга уй ҳайвонлари ҳам тасвирланган. Бу тасвирлар ибтидоий жамоа тузумидаги ўтроқ ҳолда ҳаёт кечираётган одамларнинг теварак-атрофни ўзига бўйсундириш, улар тафаккурининг тараққий этиб бораётганини тушунишда муҳим роль ўйнайди. Эрамиздан аввалги асрнинг охирлари ва янги эранинг бошларида Ўзбекистонда кулолчилик борасида жиддий ривожланиш сезилди. Турли шаклдаги хум ва кўзачалар қўлда бажарилган. Уларнинг ташқи безагига эътибор берилганлиги сезилади. Кейинчалик хум юзаси чизиқли нақшлар билан безатила бошланган. Бу даврларда олтиндан, www.arxiv.uz кумушдан безак ва амалий буюмлар ишлаш санъати ҳам кенг тарқала бошлаган. Тасвирий санъатда ҳам мавзу кенгая борган. Бу ўринда юз манзараларини акс эттирувчи бўртма тасвирлар, жангчилар образи диққатга сазовордир. Қулдорлик даврида ҳам Ўрта Осиёда санъатга қизиқиш кучли бўлган. Бойларнинг уйи, ибодатхона деворлари суратлар, нақшлар билан безатилган. Эрамизнинг бошларига келиб, иқтисодий жиҳатдан бир мунча илгари силжиш юз бера бошлади, шаҳарлар қурилиши жонланди. Бу давр санъатида Грек санъатининг таъсири борлиги сезилади. Ҳайкалтарошлик санъати кенг тарқалди. Бундай ҳайкалчалар Сўғд, Хоразмдаги шаҳарчалардан кўплаб топилган. Шу билан бирга Будда ва унинг шогирдлари тасвири жуда кўп учрайди. Хоразмда топилган ёдгорликлар, айниқса Тупроққалъадан (III-IV аср) қўлга киритилган ҳайвон ва деворий расмлар қадимги ўзбек санъатини билишда муҳим далилий материал бўлиб хизмат қилади. VI-VIII асрлар халқ санъати, маданият тарихида кўтарилиш даври бўлди. Бу асрларда кўплаб йирик монументал иншоотлар, ҳашаматли бинолар қурилди. Варахша (Бухоро вил.), Афросиёб (Самарқанд вил.)даги сарой қолдиқлари, уларнинг деворларига ишланган суратлар яратилган ҳайкаллар юксак маҳорат билан ишланганлиги ҳозир ҳам кишини ҳайратга солади. Абу Райҳон Беруний, Муҳамад ал Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Ал Фаробий яшаган вақтлар ҳам бизга жуда кўп нодир ёдгорликлар қолдирди. Бу асрларда меъморчилик етакчи ўринни эгаллади. Шу даврнинг ёдгорликларидан бири бу Самонийлар мақбараси ўз даврининг эстетик фалсафий қарашларини мужассамлаштирган. Темур ва Темурийлар даврида яратилган Бибихоним мачити, А.Темур мақбараси. Улуғбек мадрасаси ва расадхонаси, Шохи-Зинда ансамбли - буларнинг ҳамаси халқ бадиий меросининг ёрқин саҳифасини ташкил этибгина қолмай, балки жаҳон тасвирий санъати тарихи саҳифаларида www.arxiv.uz ўзининг фахрли ўрнини эгаллайди. Бу даврда миниатюра санъати борасида ҳам сезиларли жонланиш бўлди. Шу даврда яшаб ижод этган Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаххиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий ва бошқа мусаввирлар миниатюра санъатининг нодир намуналарини яратиб қолдирдилар. Булар орасида айниқса, К.Беҳзоднинг фаолияти (1466-1535) диққатга сазовордир. У Хиротда туғилиб, кейинчалик Ўусайн Байқаро кутубхонасида ишлаган. 1507 йил Хуросон Шайбонийхон қўлига ўтгач, Бухорога кўчиб келган ва шу ерда (1522 й) яшаб ижод қилган ва ўзининг машҳур Шайбонийхон портретини яратган. Бундан ташқари у бир нечта машҳур инсонларнинг портретини ишлайди, шоирлар асарларига ажойиб, нафис иллюстрациялар яратади. Буюк А.Навоийнинг ғамҳўрлигида камол топган Беҳзод Саъдийнинг «Бўстон», «Гулистон», Низомийнинг «Хамса», Хисрав Деҳлавийнинг «Хамса», Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарларига кўплаб суратлар чизган. У Ўрта Осиё миниатюра мактабининг ривожига катта таъсир кўрсатди. Унинг ижодий режаларини кейинчалик унинг шогирдлари давом эттирдилар. Булар Мулла Юсуф, Қосим Али ва бошқалардир. XVII-XVIII асрларда Бухоро, Хива, Урганч, Тошкентда яратилган меъморчилик обидалари, декоратив-амалий санъат буюмлари халқнинг гўзалликка бўлган интилишидан далолат беради. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида ўзбек санъати тарихида янги босқич бошланди. Бу даврда халқ декоратив-амалий санъати етакчи ўринни эгаллади. Бу санъат шу давр кишилари учун воқеликни, теварк-атроф гўзаллигини юксак поэтик шаклларда акс эттирувчи, уларнинг ҳаёт, гўзаллик тушунчаларини ифодаловчи бирдан бир санъат тури бўлиб қолди. Қўли гул халқ усталари яратган нафис заргарлик буюмлари, кулолнинг ажойиб сапол буюмлари, наққошнинг безакларида шу давр кишиларининг воқеликка бўлган эстетик муносабати, эстетик идеали, ҳаёт тўғрисидаги фалсафий қарашлари ўзининг бадиий талқинини топди. Усталарнинг ижодида ўзбек халқининг бой ўтмиши анъаналари давом эттирилди. www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Ремпель, Пугаченкова, «Искусство Древнего Узбекистана», Т.1976 й. 2. Абдуллаев «Санъат тарихи», 1-том Тошкент 1987 й. (163-201) 3. Мальцева, Кузмина «История искусств» М., 1969 г. (12-36) 4. Ю.Халминиский «Дорогами легенд» М., 1978 й. 5. Н.Ойдинов «Ўзбекистон тасвирий санъати тарихидан лавҳалар». www.arxiv.uz Уйўониш даври санъати Талабаларни уйғониш даври санъати билан ва шу даврда яшаган йирик санъаткорлар ижоди ва ҳаёти билан таништириш. Уйғониш даврида ғ арбий Европа санъати. Феодализм жамияти қўйнида илк капиталистик муносабатларнинг таркиб топиши ва ривожланиши Европа ҳаётида янги ва муҳим ўзгаришларга олиб келди. Дин аста-секин ўз мавқеини йўқота борди. Омма диндан узоқлаша борди, шаҳарлар кенгая борди. Уларнинг шиддат билан ўсиб, ривожланиши майда ҳунармандчиликдан мануфактурага ўтишга сабаб бўлди. Бу шаҳарларда савдо-сотиқ шу даражада ривожландики, денгиз орқали дунёнинг бошқа бурчаклари билан савдо қилишга талаб кучайди. Янги қитъалар кашф қилинди, бу воқеалар инсонлар тафаккури ва ҳаётга бўлган муносабатларида туб ўзгаришлар ясади. Бу даврдаги тараққиёт жараёни шиддат билан ўсди, унинг натижасида янги санъат ва янги маданият дунёга келди. Мамлакатлар орасида маданий ҳаётдаги янгиликлар тез туғилди. Бу тараққиёт даври Европа маданияти тарихида “Уйғониш даври” деб ном олди. Бу иборани илк бор итальян рассоми ва санъатшуноси Жоржо Вазаре томонидан, Жотто ижодига нисбат бериб айтилган эти. Ўрта асрлар давридан сўнг санъат ва адабиётдаги марказий эътибор инсонга унинг ижтимоий ҳаётида тутган ўрнига қаратилганлиги, унинг “уйғонишлигини” белгиси эди. Кейинчалик кенг мазмун касб этган бу ибора Италиядан ташқари Европанинг бошқа мамлакатларига уларнинг феодализм давридаги кейинги санъат ва маданиятларини таърифлашда бошланди. Уйғониш даврида италия санъати ва маданияти узоқ давом этган, ўз ҳаракатларини тўлиқ намоён этиб, қатор тараққиёт босқичларини бошидан кечирди. Бу қуйидаги босқичлардан иборат: 1. Уйғониш даври арафаси - проторенсанс (XIII-XIV асрлар) www.arxiv.uz 2. Илк уйғониш даври - (XV) 3. Юқори уйғониш даври - (XV асрнинг 90 йиллари - XVI асрнинг 20- 30 йиллари) 4. Сўнгги уйғониш даври - (XVI асрнинг II ярми) Албатта бу давр барча Европа малакатларида турлича кечди. Масалан, Германия сўнгги уйғониш, Нидерландия эса юқори уйғониш даврини бошларидан кечирдилар. Уйғониш даври инсоният тараққиётидаги муҳим давр, муҳим босқич, яъни инсоният ўз бошидан кечирган ўзгаришлар ичида энг буюк прогрессив ўзгариш эди. Натижада улар чин маънода халқчил асарлар яратдилар, халқ оммасининг орзу-истакларини, ҳис-туйғуларини ифодалаб чиқдилар, илғор гуманистик ғояларни кўтариб чиқдилар. Шу боисдан ҳам бу давр гуманизм асри, деб ном олди. Бу лотинчада инсонийлик, инсонпарварлик, деган маънони билдиради. Уйғониш даври маданияти антик дунё маданиятидан илҳомланди, Антик дунё ёдгорликларини қунт билан ўрганди, улардан таъсирланди. Антик дунё ёдгорликларининг Италияда кўплаб сақланиб қолганлиги бунга жуда яхши имкон яратди. Лекин антик санъатдан фарқли равишда улар қуллар сажда қилган худолар деб улардан шу йўсинда эмас, балки ўз фикрларини, ҳис-туйғуларини, тушунчаларини ифодалашда фойдаландилар. Гўзаллик ва гармонияни реал воқеликдан қидириш, реал воқеликдан кенг фойдаланиш шу давр тараққиётининг мезонини белгилади. Ўаёт реал ҳодиса деб тан олинди. Санъаткорлар реал воқеликни тасвирлашда янги қонун ва қоидалар изладилар. Асарлар таъсирчанлигини ошириш мақсади кўп соҳалар билан ҳамкорликда ишлашни тақозо этди. Перспектива, рангшунослик, соя ва ёруғ, одам анатомияси ва шунга ўхшаш соҳаларда катта ютуқлар қўлга киритилди. Меъморчилик ва амалий санъатда янги тенденциялар ривожланди. Шу билан бирга қадимги анъаналар ўзлаштирилиб, улар янги мазмун билан бойитилди. Унда янги конструкциялар вужудга келди. Ибодатхоналар билан бир қаторда кўп қаватли ва шинам бинолар қад кўтара бошлади. www.arxiv.uz Биноларнинг ташқи ва ички кўринишларини безаш, улар ичидаги фазони ташкил қилиш масаласида анча ютуқларга эришилди. Бу қилинган ишлар кейинги Европа санъатида кўпроқ аҳамиятга эга бўлди. Уйғониш даврининг ўзига хос томонлари проторенесанс даврида дастлаб италия рангтасвирида ўзини намоён қилди. Ижодкорлар диний мавзуда ишланган деворий суратларда реалистик мазмунни илгари сура бошладилар. Инсонлар орасидаги муносабатлар, муҳаббат, олижанобликни, разиллик, худбинликка қарши қўя бошладилар, воқеликнинг реал тасвирини яратишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг асарларида уйғониш даври реализмининг ўзига хос томони ҳаётий муаммоларни кўпинча диний ниқоб остида, диний мифологик образлар орқали бериш ҳолларини учратамиз. Уйғониш даври санъаткорлари ижодида инсонлар ҳаёти, инсон бахт-саодат яратувчиси ва озодлик учун курашчи эканлиги асосий мавзу бўлиб қолди. Инсонни ўз асарларида шундай куйлаган санъаткорлардан бири, илк уйғониш даврининг йирик вакили Донателло бўлди. Унинг “Давид” деб номланган ҳайкали уйғониш даврида биринчи марта либоссиз ҳолда тасвирланган ҳайкал бўлди. “Отдаги Гаттамеллатти” ҳайкали эса жамоатчиликка манзур бўлган инсонни улуғлаш йўлидаги биринчи отлиқ ҳайкал эди. Инсонни куйлаш, унинг қаҳрамонлиги, ақл-заковатини улуғлаш уйғониш даврида портрет санъатининг қайтадан туғилишига олиб келди. Портрет санъатида ифодаланадиган инсондаги нозик ҳис-туйғулар ўзининг бутун борлиғи билан уйғониш даврининг буюк санъаткорлари Леонардо да Винчи, Рафаэль Санти, Микеланжело, Тициан, Джорджоне ижодида ўз ифодасини топди. Она, оналик меҳри улуғланди. Бу ўринда Леонардо да Винчининг “Мадонна»си ва машҳур “Моно Лиза” портретини, Рафаэль Сантининг “Сикстин Мадоннаси”, Микеланжелонинг ҳайкаллари ва деворий суратларини, Тицианнниг инсон жисмоний гўзаллигини тараннум этувчи полотноларини эслатмай ўтиш мумкин эмас. Бу асарлар ренессанс даври кишиларининг идеали ўзининг тўлиқ образли талқинини топди. Уйғониш даврида меъморлик ва декоратив амалий санъат борасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Шу даврнинг йирик меъморлари Ф. www.arxiv.uz Брунеллески, Леон Альберти ижодида ўз ифодасини топди. Улар яратган асарлар Европа меъморлиги санъатининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. Улар меъморлик санъатига албатта катта ҳисса қўшдилар. Шу билан бирга Германияда ҳам бу даврларда ренессанс даври санъатининг йирик вакиллари яшаб ижод қилишган. Булар ичида Албрехт Дюрер ижоди алоҳида ўрин тутади. У ўз ижодида немис санъатида эришилган ютуқларга таяниб, униг янги реалистик йўлини бошлаб берди. У ажойиб график, гравюра устаси, манзара, портрет ва бошқа жанрларда ажойиб асарлар яратди. Германия санъатида Дюрер билан бир қаторда Лукас Кранах, Маттис Грюдваньд, Ганс Гольбейн каби йирик рассомлар ижод қилди. Голландия (Нидерланд) эса тасвирий санъатнинг йирик вакиллари Рогир ван дер Вейзен, Гую ван дер Гус, Питер Брейгель, Исроним Босх Голландия санъатини янада юқори поғонага кўтардилар. www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Алпатов М.В. Художественные проблемы итальянского Возрождения. М., 1975 г. 2. Ротенберг Е.И. Исскуство Италии эпохи Возрождения. М.1974 г. 3. Либман М.Я. Искусство Германии XV и XVI вв. М.1964. 4. Алпатов М.В. Питер Брейгель Возраждение Нидерландского исскуства М., 1933. 5. Нессильштраус Ц.Г. История зарубежного исскуства М., 1982 г. (161-310) www.arxiv.uz XVII-XVIII асрларда Европа санъати Голландия, Фландрия, Италия, Испания рассомларининг ҳаёти ва ижоди. Шу даврларда янги кириб келган оқимлар классицизм, барокко, рококо. Талабаларни XVII-XVIII аср Европа санъати билан ва унинг йирик вакиллари билан таништириш. Шу даврда кириб келган оқимлар ва уларнинг фарқини тушунтириш. XVII-XVIII аср Европада капиталистик муносабатларнинг авж олиши ва феодализмдан капитализмга ўтиш жараёнининг тугашида сўнгги босқич бўлди . Ижтимоий ҳаётдаги бу ўзгаришлар бевосита санъат тараққиётига ўз таъсирини ўтказди. Фан, санъат ва маданият гуркираб ўса бошлади. Санъатда реал ҳаётни тасвирлаш ривожланди. Озодлик ғоялари, шаклланиб келаётган буржуа парокандалигини, феодализм кирдикорларини очиб ташлаш бу даврда кўпгина санъаткорлар асарларининг ғоявий мазмунини белгилади. Санъат мажмуасининг кенгайиши унинг янги тур ва жанрларини майдонга келтирди. Портрет, натюрморт, манзара, маиший жанр кўп санъаткорларни ўзига торта бошлади. Ҳайкалтарошликнинг янги ифода воситаларини излаб топдилар, гравюра санъати шаклланди. Социал кучларнинг ўзаро курашининг ривожланиши эса санъатда турли ғоявий бадиий оқимларни вужудга келтирди. Шундай услублардан бири барокко оқимидир. Барокко услубида яратилган санъат асарларида ҳаёт моҳияти кураш ҳаракати орқали акс эттирилади. Унда экспрессив чизиқлар ва ёруғ соялар ўта кескин формада олинган бўлиб, улар асар композициясининг таъсир кучини янада оширади. Италиялик рассом Л.Бернини ҳайкалларида, меъмор Борромининг биноларида, фландриялик рассом П.Рубенс картиналарида барокко услубининг ўзига хос томони намоён бўлган. Классицизм оқимида эса ҳамма нарса хотиржам ва улуғвор. Унинг намояндалари уйғониш даври www.arxiv.uz ижодкорлари сингари антик ва юқори уйғониш даври анъаналарини қабул этиб, уни ривожлантиришга ҳаракат қиладилар. Лекин шу билан бирга классицизм вакиллари ўтмиш санъати бадиий шакл ва образларини ўзлари яшаб турган давр мазмуни билан тўлдиришга, бойитишга ҳаракат қилдилар. Бу ўринда Никола Пуссен асарлари, Клод Лоррен манзаралари, Жак Суффло бинолари диққатга сазовордир. Классицизм оқими XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи ярмигача давом этди ва ўзида давр руҳини ифодалади. XVII-XVIII аср реалистик санъатнинг етакчи ўринга чиқиши билан изоҳланди. Бу даврда яратилган асарларда инсон ўзининг бутун борлиғи билан намоён бўла бошлайди. Унинг ҳаёти, ҳис-туйғулари, ҳаётга бўлган эстетик муносабати санъаткорлар ижодида ўзининг бадиий ифодасини топа бошлайди. Испаниялик рассом Диего Веласкес, Голландия рассомлари - Рембрант ва Франц Хальс, италиялик рассом Караваджо, француз рассоми Шарден ва бошқалар ижодида бу ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Инсон гўзаллиги, унинг олижаноблиги ва юксак маънавийлиги Рембрант асарларининг моҳиятини ташкил этади. Унинг асарларидаги чуқур фалсафий мазмун киши қалбига қувонч бахш этади. Рембрант рангтасвир ва офорт соҳасида, қандай мавзуда (диний, ҳаётий) ишлашдан қатъий назар инсонни куйлашга, унинг маънавий покизалигини ва жисмоний гўзаллигини очишга интилади. Инсонлар орасидаги нозик муносабатларни тасвирий санъат воситаси орқали кенг томошабинга етказишга ҳаракат қилади. Рембрант умрининг сўнгги йилларида яратган “Оқпадарнинг қайтиши” асарида ҳаёт ва инсон тўғрисидаги тушунчалар ўз ҳаётий тажрибаларига таяниб, ота оёқларига йиқилган ўғил образи орқали ҳаётнинг мураккаблиги, уни билиш ва унга тўғри йўл топа олиш нечоғлик оғир эканлигини очиб беради. Бошига оғир кун ва ташвишларни солишига қарамай ўз ўғлини бағрига босаётган ота образи орқали меҳрибон, инсонларга фақат яхшилик истаган мўътабар инсон қиёфаси гавдаланади. Бу асрлардан бошлаб инсон меҳнати гўзаллиги санъаткорнинг диққатини торта бошлади. Санъаткорлар меҳнат мавзусида йирик асарлар ярата бошладилар. Европа санъатида Диего Веласкес биринчи www.arxiv.uz бўлиб, меҳнат гўзаллигини шоирона, кўтаринки руҳда талқин этди. Унинг “Гилам тўқувчилар” деб номланган асари ана шундай асарларидан дастлабкисидир. Рассом оддий кундалик ҳаётда инсонларнинг хотиржам меҳнати орқали уларнинг бахт ҳақидаги орзуларини кўра олди. Композицияда кишиларнинг табиий ҳолдаги хотиржам меҳнати, уларнинг жисмоний бақувват гавдалари ишонарли талқин этган. Хонани тўлдириб турган нур эса бу тинч осойишта ҳаёт гўзаллигини янада бўрттиради. XVII-XVIII асрда ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгаришлар меъморчилик олдига ҳам қатор муаммоларни қўйди. Бу даврдан бошлаб черков қурилиши ҳажми камайди, унинг ўрнини фуқаро меъморчилиги эгаллай бошлади. Шаҳар лойиҳалаштирилишига алоҳида эътибор берила бошланди, шаҳарда меъморчилик ансамбллари пайдо бўлди. Турмушда гўзал буюмларга интилиш кучайди. Теварак-атроф гўзаллигига эътибор бериш, боғ-парк санъатини майдонга келтирди. У билан бирга декоратив ҳайкалтарошлиги ҳам ривож топди. www.arxiv.uz XVII аср охири ва XIX аср бошларидаги чет эл санъати Талабаларни XVIII-XIX аср чет эл санъати билан таништирш. Буюк рассомлар ҳаёти ва ижоди билан таништириш. XVIII асрнинг охири XIX асрнинг бошларида ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгаришлар санъатда ғоявий бадиий мазмуннинг ўзгаришига олиб келди . Баъзи демократ рассомлар ижодида пролетариатнинг революцияси билан боғлиқ бўлган асарлар пайдо бўла бошлади, санъат асарларининг тарбиявий имкониятига алоҳида эътибор берила бошланди. Танқидий реализм ривожланди. Рассомлар ўз асарлари билан идеалистик санъатга қарши чиқиб, аристократия парокандаликларини танқид қила бошладилар. Бу ўринда англиялик рассом Уильям Хогартнинг сатирик картина ва гравьюларини, германиялик рассом Д.Ходовецкийнинг ҳаётий қалам суратларини эслаб ўтиш мумкин. XVIII асрнинг охирги чорагида Европа тасвирий санъатидаги асосий оқим классицизм оқими бўлиб қолди. Бу оқим ўзининг тўлиқ моҳиятини айниқса, франция санъатида намоён қилди. Бу ерда у революцион мазмун билан суғорилиб, буржуазия революцияси ғояларини тарғиб этди. Бу революцион классицизмнинг йирик вакили ва йўлбошчиси Жак Луи Давид ижодида яққол сезилди. Унинг “Горациялар қасами” асари революцион классицизм оқимининг характерли намунасидир. Бу картинанинг сюжети Рим республикаси тарихидан олинган бўлиб, асарда отанинг ўз ўғилларини душманларига қарши жангга боришга даъват этиб, уларга қилич тутқазаётган вақти тасвирланади. Рассом бу асарида фуқаролик бурчини ҳар қандай шахсий манфаатдан устун қўяди. Юксак идеаллар учун ҳар қандай қийинчиликларни енгишга, керак бўлганида қурбон бўлишдан ҳам қўрқмасликка даъват этади. Давид ижодининг энг чўққиси “Маратнинг ўлими” номли асарида намоён бўлди. Бу асар XVIII аср Европа тасвирий санъатининг энг нодир асари ҳисобланиб, www.arxiv.uz унда француз революциясининг доҳийси Маратнинг ўлдирилиши тасвирланган. Бу асарида Давид конкрет воқеа асосида юксак бадиий образ яратади. “Маратнинг ўлими” революция қурбонлари учун яратилган асар сифатида, оммани революцион руҳда тарбиялашга хизмат қилди, уларни курашга чорлади. Давид революция йилларида портрет жанрига ҳам мурожаат қилди. Революция қатнашчиларининг, шунингдек оддий кишиларнинг портретларини яратди. Уларнинг бўйсунмас характери, психологик ҳолатини очиб беради. Бу ўринда унинг “Аёл” портрети диққатга сазовордир. Европа санъатида XVIII асрнинг охирида вужудга келган яна бир йирик оқимлардан бири Романтизм бўлди. Бу оқимнинг энг гуллаган даври 1820-30 йилларга тўғри келади. Бу даврда романтизм оқимининг вакиллари ўзларининг характерли асарларини яратдилар. Романтизм вакиллари санъатни ҳис-туйғуга, воқеликни динамик ҳаракат вақтида тасвирлашга, ёрқин ранглар гаммасига алоҳида эътибор бердилар. Улар классицизм вакилларига нисбатан реал воқеликка кўпроқ эътибор бера бошладилар. Романтизм оқимининг ўзига хос томонлари шу оқимнинг йирик вакили ва асосчиларидан бири Теодор Жерико ижодида ўз ифодасини топди. Унинг “Медуза соли” полотносида бўлиб ўтган воқеа - “Медуза” кемасининг Атлантик океанида ҳалокатга учраши тасвирланади. Очиқ океанда “Медуза” кемаси сув ости қоясига урилиб, парчаланиб кетади. Кемада қутқариш учун ҳеч қандай воситалар йўқ эди. Шу боисдан кема аъзолари кема қолдиқларидан сол ясаб олишади ва унинг устига 149 киши чиқиб олади. Сол очиқ океанда 14 кун кезади ва шулардан фақат 15 одам омон қолади. Тасодифан ўтиб кетаётган кема одамлари томонидан бу қолган одамлар қутқарилиб қолинади. Бу асарда рассом ана шу воқеани - солдаги одамларни узоқда сузиб бораётган кемани кўриб, ундан ёрдам сўраётган вақтини кўрсатган. Романтизм оқимининг яна бир йирик вакили Эжен Делакруадир. Унинг “Баррикадалардаги озодлик” полотноси ҳам бевосита конкрет воқеани акс эттиришга қаратилган. Бу революция таъсирида яратилган бўлиб, www.arxiv.uz тарихий воқеани акс эттирди, революцияда қатнашган халқ образини яратди. Рассом бу асарда бўлаётган жангнинг шиддатини, қизғинлигини, бу революцияда халқнинг ҳамма табақаси қатнашганини кўрсата олди. Қўлида байроқ ушлаган аёл образи озодлик рамзи сифатида тасвирланган. Қолганлар эса унга интилган. Уларни озодликка олға бошламоқда. XVIII аср охирларидан бошлаб Европа санъатида Реалистик оқим асосий оқимлардан бирига айланиб қолди. Воқеликка мурожаат қилиш, ҳаётда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини рўй-рост кўрсатиш кўпгина санъаткорлар диққатини ўзига жалб эта бошлади. Бу принцип испан рассоми Франсиско Гойя ижодида алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг асарлари ва сатирик офортларида испан ҳаётида содир бўлган воқеалар ўзининг тўлиқ бадиий ифодасини топди. Унинг “2 майдан 3 майга ўтар кечасидаги қотиллик” асари XIX аср халқларининг озодлик ва мустақиллик учун олиб борган курашини акс эттирувчи буюк асарлардан биридир. Асарда қўзғолон кўтарганларни тундаги отиш пайти тасвирланади. Композиция қуролсиз омма ва қуролланган жаллодларни қарама-қарши қўйиш принципида тузилган. Асар марказида оқ куйлакли қўзғолончи тасвирланган бўлиб, у орқали рассом бўйсунмас испан халқи тимсолини гавдалантиради. Готя ўзининг машҳур офордлар туркумида Испаниядаги монархия тузумини, маънавий қашшоқ руҳонийларни, бағритош инквизиторларни қаттиқ қоралайди. XIX асрдан бошлаб ҳарбий Европа санъатида реалистик оқим асосий ўринни эгаллаб олди. Бунинг боиси бор эди, албатта. Кўпгина ижодкорлар ижтимоий ҳаётда бўлаётган революцион ҳаракатларда қатнашиб, шу воқеаларни ўз асарларида тасвирлаб, шу билан бирга ўзлари ҳам шу мамлакатнинг фаол фуқароси эканини чуқурроқ ҳис эта бошладилар, улар ўз халқларининг орзу-истаклари, интилишлари билан яшай бошладилар. XIX асрдан бошлаб манзарачи рассомлар кўзга кўринарли ютуқларни қўлга кирита бошлайдилар. Улар жонажон ўлкалари манзарасини чизиш орқали кишиларда ўз юртига муҳаббат уйғотиш, уларда ватанпарварлик www.arxiv.uz туйғуларини оширишга ҳаракат қилдилар. Манзара жанрига бўлган бундай муносабат англиялик рассом Ж.Констебл ва франциялик Барбизон мактабининг йирик вакиллари Теодор Руссо, Шарль Добиньи ва бошқалар ижодида яққол кўзга ташланди. Улар эрта баҳорги майсазорларни, сув, ҳаво, нур гўзаллигини куйлайдилар. Жамиятнинг илғор ижодкорлари шу мавжуд ҳаётда содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаш билан чегараланмасдан, шу билан бирга воқеликни идеал тараққиёт йўлига буриш, дунёни гўзаллик қонунлари асосида қайта қуриш иштиёқи билан ёндошадилар. Ўз асарларини шу мақсадга бўйсундиришга ҳаракат қиладилар. Бу давр санъаткорларининг асарлари кўпроқ танқидий характерга эга бўлиб, социал тенгсизлик, оғир меҳнат ва бошқа жамият иллатларини рўй- рост кўрсатишга интилиш билан характерланади. Буни кўрсатишда айниқса, меҳнат мавзуси кўпчилик ижодкорлар диққатини ўзига жалб қилади. Деҳқон, ҳунарманд ва ишчилар ҳаёти, меҳнати кўпгина санъаткорлар асарларининг бош мавзуси бўлиб қолди. Шундай мавзуда ижод қилган санъаткорлардан бири франциялик Оноре Домьедир. У ўз асарларида бўлаётган воқеаларни тасвирлар экан, шу воқеаларга ўз муносабатини билдиради, инсонлар орасидаги самимий муҳаббатни куйлайди. Буржуа иллатларини, иккиюзламачиликни танқид қилади. Ўаётий воқеаларга бефарқликни қоралайди. Домьенинг ана шундай мавзуларга бағишланган асарларидан бири “Қонун чиқарувчилар уяси” асаридир. Бу асарда рассом депутатларни палата мажлиси вақтида тасвирлайди, ҳар бир образнинг индивидуал характерини очиб беришга ҳаракат қилади. Лекин шу билан бирга бу образларнинг ҳаммасида умумий ўхшашлик - атрофга бефарқлик, маънавий тубанлик, ақлий нотавонлик яққол сезилади. Давлат арбоби деган олий номга буларнинг ҳеч қандай дахли йўқлигини кўрсатади. Домьенинг таъсирчан асарларидан бири “Трансонен кўчаси” асаридир. Бу асарда ишчи кварталларидаги қўзғолончиларнинг қирғин қилиниши жуда таъсирчан қилиб кўрсатилган. Полда ўлиб ётган ишчи, унинг тагида эзилиб ўлиб қолган www.arxiv.uz гўдак, қарияни тасвирлаш орқали фожеанинг ниҳоятда оғир эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилган. Домье ўз ижодида ижобий образларга ҳам мурожаат қилади. Оддий меҳнаткаш халқ образини меҳр билан тасвирлайди, уларга ўз хайриҳоҳлигини билдиради. Унинг “Кир ювувчи”, “III класс вагони пассажирлари” деган асарлари шулар жумласидандир. Оддий халқ ҳаёти ва меҳнатини тасвирлаш йирик француз рассомлари Ж.Ф.Милле ва Г.Курбе асарларининг мазмунини ташкил этади. Милленинг машҳур асарларидан бири “Бошоқ терувчи аёл” картинасидир. Бу асарда деҳқон аёллари, ўримдан кейин далада қолган буғдой бошоқларини йиғаётганларни тасвирлаш орқали деҳқонлар турмушининг ниҳоятда оғир эканлигини кўрсатади. Г.Курбе ўз асарларида ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган ўзгаришларни очиб боришга интилди. “Демократик санъат реализмдир” - деган санъаткор бу фикрига умрининг охиригача содиқ қолди. Курбе ўзи билган ва уни ўраб турган воқеаларни тасвирлар экан, уларнинг улуғвор, бадиий бўлишига ҳаракат қилди. Унинг картиналари ичида “Орнандаги дафн маросими” картинаси диққатга сазовордир. Бу картина бевосита маълум воқеа асосида ишланган бўлиб, унда тасвирланган ҳар бир образ рассомга таниш ва улар қайтарилмас характерга, ўз дунёқарашига эга бўлган шахслардир. Рассом ҳар бир шахснинг характерини бўлаётган воқеага муносабатини кўрсатиш орқали асар ғояси ҳисобланган инсон қадрининг сўниб бораётганлигини очиб беришга муваффақ бўлди. www.arxiv.uz XIX асрнинг I ярмида Рус санъати Талабаларни шу давр рус санъати билан тўлиқ таништириш. Россияга Европадан кириб келган оқимлар ва унинг йирик вакиллари билан таништирш . Рус санъатининг кейинги ривожланиши XVIII аср бошларидаги Пётр I реформалари билан узвий боғлиқдир . Пётр I рус санъати ва маданиятини кўтариш учун ҳақиқий жонбозлик кўрсатди. Шу даврда Пётр I Петербург шаҳрига асос солди. Шаҳар қурилиши учун чеккадан кўплаб меъмор, қурувчи-инженерлар, рассомлар жалб этилди. Шу билан бирга миллий санъаткорларни тайёрлаш муҳим вазифалар қаторига қўйилди. Қобилиятли рус ёшлари чет элларга ўқишга юборилди, уларга шахсий ҳомийлик қилинди. Бу эса рус бадиий мактабининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатди. Бу даврда етакчи ўринни меъморчилик санъати эгаллади. Унинг тур ва жанрлари кенгайди, янги типлари, жумладан театр, кутубхона, саройлар, ўқув даргоҳлари, майдон ва боғ-парклар вужудга келди. Ҳайкалтарошлик борасида катта ютуқларга эришилди. Бу ўринда Пётр I га ўрнатган ёдгорлик, “Мис Чавандоз”, В.Козловскийнинг “Самсон”, А.Суворов ҳайкали Ф.И.Шубиннинг портретлари, Мартоснинг “Минин ва Пожарский” ҳайкалларини эслаб ўтиш мумкин. Бу асарлар Европа классик санъатининг анъаналарини чуқур эгаллаган, уни янги давр мазмуни билан тўлдира олган етук ижодкорлар мавжудлигидан, рус санъатининг илғор вакиллари Европа санъати билан узвий боғлиқлиги ва алоқадорлигидан далолат беради. Бу даврда рангтасвир соҳасида ҳам сезиларли ривожланиш бўлди. Портретчи рассом И.Н.Никитин, А.Г.Антропов, И.П.Аргунов, Ф.С.Рокотов, Д.Г.Левицкий, В.Л.Боровиковскийлар рус реалистик рангтасвирининг ривожига самарали таъсир кўрсатдилар. Шу давр ижодкорлари санъат тарихида биринчи бўлиб, халқнинг улуғворлигини тўлақонли, кўп фигурали www.arxiv.uz композициялар орқали ёритиб, ўз даврининг ҳақиқий образли панорамасини яратишди. Портрет, маиший, тарихий ва манзара жанрларида яратилган асарлар юксак маҳорат билан ишланганлиги, ўзининг чуқур психологизми, композицион тугаллиги ва мазмундорлиги билан ҳамон кишиларга эстетик ва маънавий озуқа бахш этиб келмоқда. XIX аср рус санъати тараққиётидаги дастлабки босқич бевосита 1812 йил Ватан уруши билан боғлиқдир. Урушнинг рус халқи учун ғалаба билан тугалланиши миллий ғурурнинг ўсиши, инсонга нисбатан янги муносабат, ҳурмат билан қарашнинг пайдо бўлишига олиб келди, ҳамон ҳукм сураётган крепостной тузумининг жамият тараққиётига тўсиқ эканлигини аниқроқ кўрсатиб берди. Россиянинг илғор кишилари бу тузумнинг бекор қилинишини талаб қилиб, Чор Самодержавиясига қарши кураш бошладилар. Бу кураш бўлиб ўтган Декабристлар қўзғолонида яққол намоён бўлди. Ижтимоий ҳаётдаги кайфиятлар санъат ва адабиётга ўз таъсирини ўтказа бошлади. Санъаткорлар инсон қадр-қимматини улуғловчи асарлар яратишга алоҳида эътибор бера бошладилар. Инсоний бурч, ватанпарварлик мавзуларида асарлар яратдилар. Санъаткорлар ўз асарларида оммани тарбиялаш, улар орасида маърифат тарқатишга ҳаракат қилдилар. Бу даврнинг илғор вакиллари портрет устаси О.А.Кипренский, В.А.Тропинин, А.Г.Венициановлар эди. Улар ҳаётни жон дили билан севувчи инсон образларини яратдилар; ҳаётни тўлақонли тасвирлаб, инсон ва табиат уйғунлигини куйладилар. Инсонларнинг меҳнатсеварлигини, ички гўзаллигини унинг жасурлигини ўз асарларида кўрсатдилар. Бу рассомлар моҳир педагог сифатида ҳам машҳурдирлар. XIX асрдан бошлаб, рассомлар қайси мавзуга мурожаат қилишмасин, қайси жанрда асар яратишмасин, дастлаб ўз замондошларининг ҳис-туйғу, фикр ва ўйларини ифодалашга, даврнинг долзарб масалаларини халқ орасига ёйишга ҳаракат қилдилар. Бу ўринда К.П.Брюлловнинг “Помпейнинг сўнгги куни”, А.А.Ивановнинг “Исонинг халққа кўриниши” каби полотнолари характерлидир. “Помпейнинг сўнгги куни”да рассом ўтмиш воқеасини тасвирлаш билан чегараланмайди, балки шу факт асосида ўша давр учун www.arxiv.uz зарур бўлган аҳлоқ, бурч масалаларини куйлайди. Рассом одамийлик ва худбинликни қарама-қарши қўяр экан, шу билан бирга инсонийликни ҳамма нарсадан юксак қўяди. Бу ҳол одамларнинг ҳатти-ҳаракати, ҳиссий кечинмаларидан яққол кўринади. Брюллов олийжанобликни, инсонийликни улуғлайди, инсон манфаатини шахсий манфаатдан юқори қўяди. А.Ивановнинг “Исонинг халққа кўриниши” асари диний мавзуда орқали бўлса ҳам, рассомнинг халқ ҳаёти масалалари тўғрисидаги фикр-ўйлари унда етакчи ўринни эгаллайди ва натижада асар давр мазмуни ва кайфиятини акс эттирувчи реалистик асар даражасига кўтарилади. Халқнинг ҳақиқатга, озодликка бўлган интилиши ва ички кечинмалари бу асар мазмунини ташкил этади. Рус рангтасвирида яратилган бу асарлар кейинги рассомлар томонидан яна ривожлантирилди, мавзулари кенгайтирилди. www.arxiv.uz XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларидаги Рус санъати Талабаларни ушбу мавзу билан таништириш. Бу даврда янги кириб келган оқимлар ва уларнинг фарқини тушунтириш. Бу давр тасвирий санъат тараққиёти ва характери бевосита рус революцион ҳаракати билан чамбарчас боғлиқдир. Рассом ва ҳайкалтарошлар ўз ижодларида бевосита революцион демократлар В.Г.Белинский, Н.Г.Чернишевский, Н.А.Добролюбовларнинг ғоявий-эстетик принципларига мурожаат қилдилар. Санъаткорлар ўз ижодларида халқ ҳаётининг моҳиятини очиб беришга, халқнинг буюк қудратини куйлашга ҳаракат қилдилар. Инсон ҳуқуқини паймол этувчиларга қарши исён кўтардилар, ижтимоий тузум кирдикорларини фош этдилар. Санъатда содир бўлган бу хусусиятлар рангтасвирнинг маиший ва портрет жанрларида яққол намоён бўлди. Бу соҳада етук, ғоявий пишиқ асарлар яратилди. Санъатда содир бўлган бу йўналишларнинг равнақи бевосита ХIX асрнинг II ярмида ташкил этилган “кўчма кўргазмалар биродарлиги” бирлашмасининг фаолияти билан боғлиқдир. Унда машҳур рус танқидчиси В.А.Стасов ҳамда санъат ҳомийси П.М.Третьяковларнинг роли катта бўлди. “Кўчма кўргазмалар биродарлиги” ўз теварагига илғор санъаткорларни бирлаштирди, халқ ҳаётини акс эттирадиган реалистик санъатни ривожлантириш ва тарғиб этишни ўзининг асосий мақсади деб билди. Бу бирлашмага аъзо бўлган, унинг ғоявий платформасини тан олган ва кўргазмаларида қатнашган рассомлар “сайёр рассомлар” деб номландилар. Буларнинг йўлбошчиси ва ташкилотчиларидан бири Иван Никифорович Крамскойдир. У портретчи санъаткор сифатида таниқли бўлиб, унинг асарлари ўзининг чуқур психологизми билан ажралиб туради. Унинг кўпгина портретлари чуқур талқин этилади, яъни тасвирланаётган образ бирон-бир нарса билан шуғулланаётган пайтда, теварак-атроф кўриниши билан боғлиқ тарзда www.arxiv.uz тасвирланади. Айниқса, унинг “Некрасов”, “Нотаниш аёл” асарлари жуда машҳурдир. “Сайёр рассомлар” аъзоси, таниқли рассомлардан бири В.Г.Перовдир. У ўзининг бутун ижодий фаолиятида халқ ҳаётини тасвирлашга, мавжуд тузум камчиликларини очиб ташлашга интилди. Унинг бу интилишлари “Учовлон”, “Марҳумни кузатиш”, “Чегарадаги майхона” каби қатор асарларида ўз ифодасини топган. XIX асрнинг II ярмидан бошлаб рус бадиий ҳаётида фаол иштирок эта бошлаган буюк рус рассоми И.Е.Репин ўзининг бутун умрини рус санъатининг равнақига бағишлади. Репин тарихий, маиший ва портрет жанрларида самарали меҳнат қилган. Унинг асарлари ўзининг чуқур психологизми, бадиий тилининг соддалиги ва тушунарлилиги ҳамда юксак профессионал маҳоратда ишланганлиги билан кишини ҳайратлантиради. У йирик, кўп фигурали асарлар яратди, “Курск губерниясидаги юриш”, “Запорожьеликлар мактуби”, “Волгадаги бурлаклар”, “Иван Грозний ва унинг ўғли Иван”, “Кутмаган эдилар” каби буюк асар шулар жумласидандир. Шу билан бирга у машҳур замондошларининг портретлари галереяисни ҳам яратиб қолдирди. Булар ичида М.П.Мусоргский, М.В.Глинка, Л.Н.Толстой, А.М.Горький, В.В.Стасов портретлари диққатга сазовордир. XIX асрнинг иккинчи ярмида самарали ижод қилган В.М.Васнецов ўз ижодида халқ достон ва эртаклардан олинган сюжетлар асосида асарлар яратди. Унинг “Паҳлавонлар”, “Алёнушка”, “Бўри минган шаҳзода”, “Канизей подшо ҳузурида”, “Уйқудаги малика”, “Учар гилам” асарлари машҳурдир. Бу асарларда халқнинг бахт-саодат ва адолат ҳақидаги орзу-умидлари куйланади. Бу давр дунёга машҳур йирик санъаткорларни етказиб берди. Улар ичида портрет усталари В.А.Серов, К.Коровин, К.Маковский, буюк рус тарихий жанрчиси В.И.Суриков, Н.А.Ярошенко, И.М.Прянишников, театр рассоми М.А.Врубель, Н.А.Касаткин, А.Е.Архипов. Бу даврда ҳақиқий рус миллий манзара рангтасвири майдонга келди. Манзарачи рассомлар рус ўлкасининг гўзаллиги, бепоёнлигини кўрсатиш www.arxiv.uz орқали кишиларда ватанпарварлик ҳисларини ўстиришга, оддий табиат кўринишидаги гўзалликни тўлақонли ифодалашга ҳаракат қилдилар. Табиатнинг турли ҳолатларини реал тасвирладилар. А.К.Саврасов ана шундай биринчи рассомлардандир. Унинг “Қора қарғалар учиб келишди” деб номланган суратида қиш қайтиши, табиатнинг жонланиши тушунарли ва жонли талқин этилган. Шу даврда яшаган И.И.Шишкин, Ф.А.Васильев, В.Д.Поленов каби рассомлар ҳам рус манзара тасвири намуналарини яратиб қолдирдилар. Шу даврда яшаб ижод этган йирик рус рассоми И.П.Левитаннинг мавзуси ҳам рус табиатини куйлашга қаратилган. У ўз асарларида табиат гўзаллиги ва улуғворлигини кўрсатиш билан бирга, асарларида давр кишиларининг руҳи ифодалашга, ўзининг ҳаёт тўғрисидаги фалсафий фикрларини баён этишга ҳаракат қилди. Унинг “Владимирка”, “Қабр устида”, “Мангу сукунат” каби асарлари шулар жумласидандир. www.arxiv.uz XX аср собиқ совет давридаги санъат Талабаларни XX аср санъати билан таништириш. ХХ аср бошларида инсоният тарихида янги давр бошланди. Бу санъат чин маънода оммани орзу-истакларини, ҳис-туйғу, фикр-ўйларини ифодаловчи санъатга айланди. Халқнинг ўзи эса унинг ижокори бўлиб, майдонга чиқди. Санъатнинг бош қаҳрамони халқ эди. Унинг олийжаноб меҳнати, ер юзида тинчлик, демократия учун олиб бораётган кураши, ҳаётга бўлган чуқур муҳаббати санъаткорларнинг асосий мавзусидир. Бу даврда санъатнинг мавзуси кенгайди, унинг янги тур ва жанрлари майдонга келди. Бу тарихий собиқ инқилоб жанридир. Бу жанрнинг мазмуни бевосита шўролар инқилоби, фуқаролар уруши йиллари билан боғлиқдир. Рассом ва ҳайкалтарошлар бу жанрга мурожаат қилар эканлар, дастлар халқнинг улуғворлиги ва қудратини очиб беришга ҳаракат қилдилар. Бу давр ажойиб усталарни етказиб берди. Булар ичида рассомлардан Исак Израилевич Бродский эди. У бир нечта йирик монументал асарлар яратди. Булардан ташқари шу даврнинг йирик рассомларидан Г.Г.Ряжский, Б.В.Иогансон, К.С.Малевич, А.В.Лентулов, А.А.Дейнека, А.А.Пластов, М.Серов, А.Самохвалов каби рассомлар яшаб ижод қилганлар. Инқилоб мавзусидан ташқари манзара жанри ҳам катта ютуқларга эришди. Манзара жанрида ишлаган рассомлардан бири бу А.А.Рилов эди. Унинг асарлари гўзал ва улуғвор. У асарларини давр кишилари руҳи билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Октябрь тўнтарилиши ва фуқаролар урушини акс эттирувчи асарлар, инсонларнинг мардлиги ва жасоратига бағишланган полотнолар ҳам ўша давр тарихида фахрли ўринни эгаллайди. Бу мавзудаги асарлар ўзининг www.arxiv.uz ишланиши ва услубининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради. А.А.Дейнеканинг “Петроград мудофааси” деб номланган полотноси 1928 йил яратилган. М.Б.Грековнинг “Будёний отрядига”, Н.М.Шухминнинг “Майдонга чиқиш ҳақида буйруқ” Г.К.Савицкийнинг “Эски армиянинг 1918 йил стихияли қайтиши” К.С.Петров-Водкиннинг “Комиссарнинг ўлими”, 1919 й. “Тревога”, И.Д.Шадрнинг “Тош-пролетариат қуроли” каби асарларида собиқ инқилоб ва фуқаролар уруши йилларидаги кишиларнинг кайфияти ўзининг бадиий ифодасини топган. Шу билан бирга кишиларнинг душманга бўлган нафрати, ўз юрти ва халқига бўлган чуқур муҳаббати санъаткорларнинг II жаҳон уруши мавзусидаги ишланган асарларида ўзининг бадиий ифодасини топди. А.Дейнеканинг “Севастополь мудофааси” (1943), С.А.Герасимовнинг “Тартизаннинг онаси” (1942), Ф.Д.Фавойрскийнинг “Ўлимдан кучли” (1951), И.Тоидзенинг “Она Ватан даъвати” (1941) асарлари шулар қаторидандир. Бу даврда маиший жанр ҳам янги мазмун касб этди. Бу мавзуда яратилган асарларда шу давр кишиларининг кундалик турмуши, меҳнати, ёшларнинг тарбияси акс эттирилди. Н.Б.Терпсихоровнинг “Биринчи шоир”, Е.М.Чепцовнинг “Қишлоқ ячейкасининг мажлиси”деб номланган суратларда кечаги деҳқоннинг бугунги кунда жамият ишларида фаол иштирок этаётганини содда, лекин ишонарли талқин этилади. Маиший жанр тараққиёти,жамийт тараққиёти билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. II жаҳон уруши йиллари ўша давр кишилари учун ҳақиқий синов йиллари бўлди. Бу йилларда уларнинг фронт ортидаги қаҳрамонлиги, рассомларнинг маиший мавзусидаги асарларида ўз ифодасини топди. Бу жанрнинг кенг ривожланишиурушдан кейинги йилларга тўғри келди. Бу йилларда у етакчи жанр қаторидан ўрин олиб, халқ ҳаётининг ҳамма томонларини қамраб олуычи санъат даражасига кўтарилди. Рассомлар асарларида тинч меҳнат, фаровон хаётгўзаллигини куйладилар. Инсонлар орасидаги меҳрибонлик, олижаноблик, дўстлик каби фазилатларни улуғладилар. Бу давр санъатида ёшлар ҳаётига бағишланган жуда кўп асарлар ҳам яратилган. Бу асарларда www.arxiv.uz собиқ совет ёшларининг санъатга, маърифатга қизиқиши тараннум этилади. Болалар ҳаётига бағишланган асарлар ҳам яратилди. Ф.П.Решетников томонидан яратилган “Яна икки олдингми?”, “Каникулга қайтди” каби асарларида болаларга хос бўлган хислатлар ишонарли талқин этилади. www.arxiv.uz XIX-XX аср чет эл санъати Режа: 1. XIX-XX аср чет эл санъати билан талабаларни таништириш. 2. Импрессионизм вакиллари ва уларнинг ижоди. 3. XVII-XVIII аср ва XIX-XX аср санъатидаги фарқ. www.arxiv.uz Империализм кўпгина мамлакатларда ижтимоий ва маданий ҳаётда катта ўзгаришларни келтириб чиқарди. Биринчи пролетар революцияси - Париж коммунаси ва унинг тор-мор этилиши буржуа маданиятининг инқирозга юз тутишини тезлатди. Буржуа фалсафаси, эстетикаси ва санъатида реакцион идеалистик тенденциялар кучайди. Шу билан бирга революцион демократик ва миллий озодлик ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган илғор демократик маданият реалистик буржуа маданиятига қарама-қарши ўлароқ ўз йўлида давом этди. XIX аср II ярми ва XX аср бошларидаги санъат тараққиёти мураккаб йўлни босиб ўтди. Бу даврда ҳам аввалги даврлардагидек реакцион ҳамда прогрессив оқим ва тенденцияларнинг кураши давом этди. Тушкун символик декада оқимлар турли “изм” лар тез- тез алмашиб турди. Париж коммунаси тор-мор этилиши революцион ҳаракатларни оз бўлса-да, тўхтатиб турди. Париж коммунаси тор-мор этилиши революцион ҳаракатларни оз бўлса-да, тўхтатиб қўйди. Лекин илғор санъаткорлар таъсирчан асарлар яратиш борасида меҳнат қилишда давом эттилар. Янги таъсирчан ифода воситасини топиш, санъат тилини янгилашга интилиш кўпгина санъаткорларнинг ижодида ўз ифодасини топди. Бу изланишлар ўз навбатида самарали натижалар берган бўлсада, лекин санъатда турли оқим ва йўналишларни келтириб чиқарди. Реализм тараққиётида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Реалистик санъатда содир бўлган ўзгаришлар Эдуард Мане ижодида яққол намоён бўлди. Унинг ижоди кейинги реалистик санъат тараққиётига катта таъсир ўтказди. Мане асарларида Париж кўчалари, ҳиёбон ва кафелари, одамларнинг ҳаёти тасвирланади. Бир қарашда жуда содда сюжетларда рассом гўзалликни кўрсата олди. Шу гўзалликни тасвирий санъат тили билан томошабинга етказди. Унинг ҳажм жиҳатидан катта бўлмаган, сюжети жиҳатидан содда асарлари ўзининг воқеликни тўлақонли, бутун борлиғи билан акс эттириши билан киши қалбига қувонч бахш этади. Табиатнинг рангдорлиги, шаклларнинг ранг-баранглиги эса бу лавҳаларга янада гўзаллик киритади. Шу боисдан ҳам тезда кўпчилик диққатига сазовор бўлди. 1860 www.arxiv.uz йилнинг рассомлари унинг ишига, ишлаш услуби ва сюжет танлашига тақлид қила бошладилар. Қатор ёшлар эса уни ўзининг устози деб билдилар ва унинг атрофига йиғилдилар. Унинг изланишларини давом эттириб жаҳон санъати тарихида янги оқим - импрессионизм оқимига асос солдилар. Импрессионизм сўзининг луғавий маъноси таасурот бўлиб, рассомлар ўз асарларида замонавий воқеаларни турли кўринишда тасвирлаш ва энг муҳими шу воқеъликдан олган биринчи таассуротларини тасвирлашга ҳаракат қилдилар. Шу боисдан улар натурага алоҳида эътибор бера бошладилар. Кенглик ва ҳавони, нур ва ранг жозибасини ҳолстда жонлантириш масаласи улар учун муҳим масалалардан бўлиб қолди. Импрессионизм оқимининг ўзига хос томони шу оқимнинг асосчиларидан бири Клод Моненинг “Пичан ғарами”, “Кўкнори даласи”, Оноре Ренуарнинг “Мадам Самари”, “Яланғоч аёл”, Эдгар Деганинг “Ўаворанг либосли раққосалар”, “Балет синфи”, Камиль Писсаронинг “Париж кўчалар” каби суратларида яққол намоён бўлди. www.arxiv.uz XX аср бошларида Ўзбекистон санъати Талабаларга ушбу мавзуни тушунтириш ва таништириш. Етакчи рассомлар ижоди билан таништириш. ХХ аср бошларида Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши , санъатда ҳам ўз ифодасини топди . Буни декоратив амалий санъат асарларидаги композицияларда, уларнинг сюжет ва мотивларида, реал ҳаётнинг тасвирланишида, воқеъликни усталар томонидан реал тасвирлашга интилишларида кўриш мумкин. Бундай ўзгаришлар рус ва ўзбек меъморчилик санъати анъаналарининг бир-бирига яқинлашиши ва қўшилиши натижасида пайдо бўлган янги услубларда ҳам намоён бўла бошлади. Реалистик дастгоҳ санъати майдонга келди. Буни биринчи бўлиб, XIX асрнинг 40-йилларидан бошлаб Ўрта Осиёга кела бошлаган рус бадиий мактабининг талабалари бошлаб бердилар. Бу борада рус рассомлари А.Каразин, И.Казаков, С.П.Юдин, Р.Зоммер, 186 йилги кўргазмада тошкентлик Тўхта-Содиқ Хўжаевнинг алебастрдан ясаган от ва кийик ҳайкалчаларининг қўйилиши, 1915 йил босмадан чиққан С.Сиддиқийнинг “Кўрўғли” эпик поэмасига ишланган график иллюстрацияларининг юзага келиши давр тақозоси эди. Ўзбекистонда санъатни тарғиб этиш, кўргазмалар уюштириш, музейларни миллийлаштириш каби ишлар амалга оширилди. 1918-20 йилларда Тошкент, Самарқанд шаҳарларида бадиий мактаблар очилди. Уларга кўплаб маҳаллий ёшлар жалб этилди. Бунда рус ва бошқа миллий рассомлар фаол иштирок этди. Шу билан бирга ўзбек халқ санъатини ўрганиш орқали рассомлар ҳақиқий миллий санъат намунасини яратишга, ўз асарларида даврнинг муҳим воқеаларини акс эттиришга ҳаракат қилдилар. Шундай рассомлардан бири О.К.Татевосян бўлди. Коровиннинг шогирди билан бу рассом 1915 йил биринчи бор Ўзбекистонга келди. Унинг сержило табиати, бой меъморчилик ёдгорликлари ёш рассомни ўзига маҳлиё этди. www.arxiv.uz Ўзбекистонда ўз ижодий изланишлари учун катта имкониятлар борлигини ҳис қилган рассом ўқишни битиргач, бутунлай Ўзбекистонга кўчиб келди ва ўзининг сермаҳсул ижодини бошлади, ёш рассомларга мураббийлик қилди. Унинг илк ижодидаги асарлар асосан Самарқандга бағишланган. Гавжум кўчалар, ноз-неъматга бой бозорлар, чойхоналар рассомнинг кўпгина асарларининг мазмунини ташкил этди. Халқ миллий санъат намуналарини ўрганди. Асарларида Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни, одамларнинг меҳнатга бўлган муносабати бадиий ифодасини топа бошлади. Ўша йиллари Ўзбекистонда бир қатор истеъдодли рассомлар яшаб ижод қилганлар. Булар ичида Фарғонада туғилиб ўсган Александр Волковнинг асарлари жуда ранг- баранг ва фалсафий мазмунга бой. Воронеждан келган ва бутун умр Тошкентда яшаб ижод қилган Усто Мўмин (Николаев) бир қатор ажойиб нафис, лирик, шоирона асарлар яратди. Давр кайфияти, кишиларнинг ҳаётга бўлган юксак муносабати унинг асарларида ўзининг ҳақиқий поэтик ифодасини топди. Унинг шундай асарлари ичида “Баҳор”, “Беданабоз”, “Дўстлик», «Муҳаббат”, “Куёв”, “Чойхоначи” кабилардир. Ўзбекистонда самарали меҳнат қилган рус рассомларидан бири Павел Петрович Беньков эди. У ўзбек санъатининг ривожланишига, миллий кадрлар етишиб чиқишига катта ҳисса қўшди. У Бухоро, Хива, Самарқанд ҳақида жуда кўп полотнолар ишлаган. Булар асосан ярим манзара ва ярим маиший жанрда бўлиб, уларда рассом кундалик халқ турмушини қадимги нодир меъморчилик фонида усталик билан тасвирлайди. Ажойиб аёллар образини ҳам яратади. “Дугоналар”, “Дуторчи қиз” деб номланган асарлар дўстлик мавзусида яратган йирик асарларидир. 20-30-йиллардан бошлаб миллий рассомлар кўрина бошланди. Улар ўзларининг дастлабки асарлари билан республика бадиий кўргазмаларида иштирок этиб, бадиий ҳаётни янада жонлантирдилар. Бу йилларга келиб санъат мавзуси кенгайди. Дўстлик, тинчлик, меҳнат гўзаллигини куйловчи асарлар яратилди. Истеъдодли ёш рассом Баҳром Ўамдамийнинг “Иш тугади” деб номланган картинаси шу даврда кишилар онгида содир бўлган ўзгаришлар ўз www.arxiv.uz ифодасини топди. Шу билан бирга Лутфулла Абдуллаевнинг “Ёш шоир уйидаги учрашув” деб номланган асар ёшлар орасида санъат ва маърифатга интилувчи ёшларнинг фазилатларини очиб беришга бағишланган. Бу ёш рассомлар Ўзбекистон санъатининг тараққиётига салмоқли ҳисса қўшдилар. Иккинчи жаҳон уруши йиллари ўзбек рассомлари учун катта синов бўлди. Улар ғоявий жиҳатдан чиниқдилар. Улар фронт ғалабаси учун рағбатлантира оладиган асарлар яратишга ҳаракат қилдилар. Уруш йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган Москва, Ленинград, Киев, Харьков бадиий институтлари, улар билан бирга келган етук санъаткорлар - Д.Моор, В.Фаворский ва бошқалар республика бадиий ҳаётини жонлантиришга кўмаклашдилар. Уруш тугагач, тинчлик йиллари ўзбек санъати ҳам ўз ривожланишида янги босқичга қадам қўйди. Инсон гўзаллиги, табиат улуғворлиги рассомларимиз полотносида ўз ифодасини топа бошлади. Бу урушдан кейинги йилларда яратилган А.Абдуллаевнинг А.Ўидоятов портрети, Т.Ойбек, Л.Абдуллаевнинг “Қаҳрамонни кутиб олиш”, Ў.Тансиқбоевнинг “Қайроққум ГЭСида тонг”, Р.Аҳмедовнинг “Оналик ўйлари”, Р.Тимуровнинг “Самарқанд”, Ю.Елизаровнинг “Ўзбекистон санъаткорлар гуруҳи портрети”, Н.Карахоннинг “Олтин куз”, В.Фадеевнинг “Соқчи аёл”, М.Саидовнинг “Хирмонда”, Ч.Аҳмаровнинг деворий расмлари ва бошқалар ўзбек санъати тарихида ўзларининг муносиб ўрнини эгаллайди. Республикамиз рассомлари бу даврдан бошлаб, барча кўргазмаларда фаол иштирок этиб, санъатимиз таъсирчанлигини ортиб бораётганини намойиш эттилар. Бизнинг рассомлар кўплаб кўргазмаларда қатнашдилар. 60-70 йилдан бошлаб, ўзбек санъати янги поғонага қадам қўйди. Бу даврда фақат кекса рассомлар ижодидагина эмас, балки ёшлар ижодида ҳам янги ифода воситаларини излаш, асарларини талқин этишда унинг эмоционал томонига эътибор бериш кучайганлиги яққол кўзга ташланди. Буни Б.Бобоев ва Р.Чориевларнинг картиналарида, Т.Муҳаммедовнинг карикатураларида, Ф.Гришченконинг, Х.Хусниддинҳўжаевнинг ҳайкалларида кўриш мумкин. Ўзбек санъати зафарли йўлни босиб ўтди. www.arxiv.uz Мустақиллик йилларида Ўзбекистон санъати Шу давр санъаткорлари ва уларнинг асарлари билан таништириш. Ўзбекистон тасвирий дастгоҳ санъати жуда қисқа вақтда ривожланиб, катта ютуқларга эришди. Ўзбекистон санъати зафарли йўлни босиб ўтди. Республикамиз рассомлари кўпгина кўргазмаларда фаол иштирок этиб, санъатимиз таъсирчанлигининг ортиб бораётганини намойиш этдилар. Бизнинг рассомларимиз кўпгина жанрларда ижод қилиб келмоқдалар, манзара, натюрморт, портрет ва бошқа. Натюрмортда бозорларимизнинг тўлиб тошган ноз-неъматларини, манзара жанрида эса, ўлкамизнинг гўзаллигини ва бепоёнлигини, оддий табиат кўринишидаги гўзалликни тўлақонли ифодалашга ҳаракат қилмоқлар. Шу билан бирга қадимдан қолган бутун дунёга таниқли ажиб меъморчиликнинг нодир ёдгорликларини ўз асарларида кўрсатдилар. Портрет жанрида эса Ватанимизнинг илғор кишиларини, меҳнаткаш халқни, шоир, рассом, мусиқачиларни тасвирладилар. Бизнинг Ўзбекистон Ватанимиз ажойиб истеъдодли рассом ва ҳайкалтарошларни етказиб берди. Булар ичида Искандар Икромов, Чингиз Аҳмаров, Малик Набиев, Маннон Саидов, Дамир Рўзибоев, Илҳом Жабборов, Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалолов, Алишер Мирзаев, Акмал Икромжонов, Неъмат Ўакимов, Осимхон Восихонов, Темур Саъдуллаев, ўофур Абдураҳмоновлар алоҳида мавқега эга. Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев рангтасвир устаси халқимиз анъаналарига, бой ва сермазмун ўтмиш тасвирий санъат меросига ҳурмат билан қарайди. Рассом ўз халқига хос психологик кечинмаларни чуқур таҳлил қила олади. Рассом она-табиат бағрида ўзбекона анъаналарни, тўйларни, беғубор ўзбек www.arxiv.uz болаларини, лобар қизларни, муштипар оналар каби образларни акс эттира олишга муваффақ бўлди. Жумладан, “Тошкент - тинчлик ва дўстлик шаҳри” триптихи, “Бола хонада”, “Интизорлик”, “Ёш оила ҳақида қўшиқ” каби ўнлаб асарлар мойбўёқда яратилган. Умуман рассом табиат ва жамиятда бўлаётган ўзгаришларни эътиборсиз қолдирмайди. Рассом рангтасвирларга шундай жон бағишлайдики, ундаги гўзаллик сирлари одамларни эзгуликка етаклайди. Рассом асарлари бугунги кунда халқимиз ҳурматини қозониш билан бирга, кўпгина хорижий давлатларда ҳам маълум ва машҳурдир. Баҳодир Жалолов ҳам Ўзбекистон халқ рассоми бўлиб, замонавий рангтасвир санъати ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган истеъдодли рассомлардан биридир. Б.Жалолов тасвирий санъат борасидаги таҳсилни давом эттириб, кейинчалик Ч.Аҳмаров, Р.Чориев, Е.П.Мелников, Б.Д.Королёвлардан тасвирий санъат сирларини ўрганди. Шу сабабли ҳам у яратган портретларда юксак маҳорат аниқ кўзга ташланиб туради. Унинг ижодидаги туйғулар уйғунлиги томошабинни ўзига маҳлиё этиб қўяди. У портрет санъатида кўп ютуқларга эришди. Унинг тўлақонли асарларида ўзбек халқининг севимли фарзандлари сиймоси ўз ифодасини топган. У бир катта серия портретларни яратади, булар ичида академиклар, рассом ва бошқа таниқли одамлар образлари бор. Б.Жалолов ижодида олам сирлари ўзгача талқин этилади. Бунга, “Гул ва Райҳон афсонаси”, “Нидо”, “Бахт қуши”, “Абадий ва навқирон Ҳиндистон”, “XXI аср Мадоннаси” каби кўплаб асарларини мисол қилиб келтириш мумкин. Мустақил Ўзбекистон тарихига бағишланган Ўзбекистон халқлари тарихий музейи деворига ишланган монументал кўринишдаги сурат жиддий ва мазмунли тарихий далиллар орқали салобатли тасвирланиши билан ҳар қандай томошабин эътиборини ўзига жалб қила олади. Полотнони кузатган томошабин бой тарих саҳифаларига эга бўлган ўзбек халқининг буюк ва қудратли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилади. Б.Жалолов ижоди шу жиҳати билан қадрлидир. Ҳайкалтарошлик санъатининг ўлкамиз ҳудудидаги замонавий жиҳатларини ижодкор Дамир Рўзибоев фаолиятида яққол қуриш мумкин. www.arxiv.uz Дастлаб рангтасвир ва графика санъати билан шуғулланган Д.Рўзибоев ҳайкатарошлик оламига асоан 60 йилларда кириб келди. Санъаткор ижодида шакл ва ҳажмларнинг ўзига хослигини ҳаракатларни табиийлик билан тасвирланиши, у танлаган мавзуларнинг ранг-баранг ва кенг қамровлигидан ҳам яққол сезиш мумкин. Унинг бир қанча ҳайкалларида халқимизнинг маданий ҳаёти ва зиёлилар қиёфасини акс эттирган асарларига дуч келамиз. Шу билан бирга у портрет жанрида ҳам ижод қилади. Санъатшунос олим Р.Тоқташ образи, рассом В.Савицкий ва Саида портретларида замондошларимиз образлари тўлақонли ўз ифодасини топган. Д.Рўзибоев ҳайкалтарошлик санъатида катта бир мактабни ўтаб келаётир. Унинг изланишлари ранг-баранг услубларга бой. Буни биз санъаткор ижодида рангли ҳайкалтарошлик санъатининг юзага келганлиги орқали гувоҳи бўлишимиз мумкин. Рўзибоев ҳайкалларидаги шакл ва ҳажмларга бўёқ бериш билан уларнинг сеҳрли оламини янада мўъжизали қила олади. Санъаткор бу билан қониқмасдан ҳайкалда акс эттирилаётган воқеани рангин сирларини матоларда янада тўлдиради. Яна бир муҳим томони Д.Рўзибоевнинг изланишлари келажак муаммоларини талқин қилишга қаратилган. Санъаткор кўтаринки руҳ билан мусиқа, рангтасвир асарларини ўрганиб, ўз ҳайкалларида мужассамлашга интилади. Ўайкалтарошнинг ажойиб фазилатларидан яна бири унинг асарларида ҳиссий мазмундорлик бойиб бораётганлигидадир. Ана шундай мазмундорлик орқали у инсон маънавиятини тобора тўлароқ қамраб ифодалашга ҳаракат қилади. Ўзбекистон тасвирий санъати тарихи - жаҳон тасвирий санъати тарихининг ажралмас қисмидир. Ўзбекистон санъати бой меросга эга. Ўозирги замонда эса бизнинг рассомларимиз ва ҳайкалтарошлар бутун дунёга таниқли бўлиб қолган. Декоратив-амалий санъатимиз эса қадим замонлардан одамларни завқлантириб келган. Усталаримиз ижоди нафақатгина мустақил Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ўз обрў-эътиборига эга. www.arxiv.uz