logo

Қадимги Шарқдаги қулдорлик давлатлари санъати. Қадимги Шарқ халқлари ва давлатлари санъатининг ўзига хос хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

34 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Қадимги Шарқ тушунчаси, унинг географик ва даврий чегараси. 2. Қадимги Шарқда қулдорлик давлатларининг юзага келиши. www.arxiv.uz Қадимги дунё санъати. Қадимги дунё санъати тарихи ер юзида қулдорлик формациясининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва инқирозга юз тутиши давридаги санъатни ўрганади ва таҳлил қилади. Қулдорлик формациясининг майдонга келиши тарихий зарурат бўлиб, аввалги формацияга нисбатан прогрессив аҳамиятга эга эди. У ишлаб чиқариш куч ва маданиятининг кейинги тараққиётини белгилади. Қулларни эксплуатация қилиш ақлий меҳнатни жисмоний меҳнатдан ажратиб юборди. Бу эса, ўз навбатида инсон маънавий дунёсининг ривожланишига, жумладан, санъатнинг равнақига замин яратди. Агар синфсиз жамият даврида санъат инсоннинг кундалик ҳаёти, ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлган бўлса, эндиликда у ижтимоий онгнинг ажралмас қисмига айланди ва синфий кураш ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тута бошлади. Ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашиши санъатни образли билиш асосида кенгайтирди. Бу даврда санъат тараққиёти бевосита дин, мифологик тушунчалар замирида ривожланишини давом эттирган бўлса ҳам, лекин бирмунча тантанали руҳ ола бошлади. Санъатда воқеликни образли билиш томонлари кучайди. Унинг тур ва жанрлари кенгайди. Бу даврда санъатда синтез масаласининг ҳал этилиши эса инсониятнинг қўлга киритган буюк ютуқларидан бўлди. Қадимги дунё санъатининг яна бир муҳим томони шу бўлдики, унда миллий ўзига хос томонлар яққол кўзга ташлана борди. Катта-катта маданият марказлари вужудга келди. Уларнинг санъатлари бир-биридан кўриниши, характери, воқелигини образли ифода этиши билан ажралиб туради. Қадимги Шарқ санъати. Қадимги Шарқ ибораси шартли бўлиб, одатда қадимги Грек-Рим давлатларидан Шарқда ва Жанубда жойлашган географик минтақа назарда тутилади. Шимоли-Шарқий Африкада Тунисдан (бу ерда қадимги Карфаген давлати мавжуд бўлган) то Япониягача чўзилган Ҳ абашистондан (Эфиопия) www.arxiv.uz Кавказ тоғларигача, Орол денгизининг жанубий қирғоқларидан Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Корея ерларигача ўз ичига қамраб олган бу катта майдонда қадим пайтларда бир қанча йирик қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган. Улар жаҳон санъати тарихи тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. Қадимги Миср подшолиги, Олд Осиёдаги Шумер, Аккад, Бобил (Вавилония), Оссурия, Урарту, Хетт давлатлари, Эрон империяси, Ўрта Осиё, Ҳ индистон, Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиёдаги давлат ва подшоликлар жаҳон маданияти тарихида ўчмас из қолдирдилар. Қадимги Шарқ халқлари санъати ва маданияти тарихи катта даврни ўз ичига олади. Эрамиздан аввалги 5000- 4000 йиллардаёқ бу ерларда синфий жамият янги эранинг бошларигача давом этди. Қадимги Шарқда санъат узоқ вақт ҳунармандчиликнинг бир қисми сифатида қолаверди. Ишланган асарларнинг техник томонига алоҳида эътибор бериш сезиларли даражада бўлди. Шарқ санъатининг реализми ҳам ўзига хос хусусиятга эга. У кўпинча воқелик, кишилар ва тушунчаларни фантастик образларда, рамзий ва шартли белгиларда тантанали, улуғвор қилиб ифодалайди. Албатта, Шарқ санъатида ҳаёт кўринишини ҳаётий шаклларда, туб моҳияти билан акс эттирувчи асарлар борлигини инкор этиб бўлмайди, (масалан, Миср ва Олд Осиё портретлари) лекин бу умумтараққиёт фонида маълум даврнинг ёрқин юлдузлари ёки босқичи сифатида пайдо бўлиб, яна сўнади.