logo

Наққошлик технологияси, асбоб-ускуналар, материаллар ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумот. Устахоналарда техника хавфсизлиги, ёнгиндан сақланиш қоидалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

49 KB
Наққошлик технологияси, асбоб - ускуналар, материаллар ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумот. Устахоналарда техника хавфсизлиги, ёнгиндан сақланиш қоидалари Режа: 1. Наққошлик машғулотларини олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар. 2. Наққошлик машғулотларида ишлатиладиган асбоб- ускуна ва материаллар. 3. Ишлатиладиган асбоб-ускуна ва материаллардан фойдаланиш усуллари. Машђулотни бошлашдан аввал дарс учун махсус хона жихозланиши зарур. Жиҳозлар машғулотни методик ва дидактик жиҳатдан тўҚри ташкил этишни таъминлайди ва дарснинг самарадорлигини оширади. Хона кенг деразали бўлиб, унга қуёш нури чап томондан тушишизарур. ЁруҚлик чап тарафдан тушиб турса…болаларнинг кўриш қобилияти сусаймайди. Уларнинг умуртқа поҚонаси қийшаймаслиги учун стол-стуллар болаларнинг бўйи ва ёшига муносиб бўлиши зарур. Хона доим қуруқ… тоза бўлиши… харорати (18-20градус) сақланиш керак. Ўқитувчи талаба лар иши устидан тўла назорат қилиб туриши ва ҳар бир талаба билан индивидуал ишлай олиши учун хонада тўла имконият яратилиши лозим. Хонада ўқув қуроллари ва материаллар… кўргазма материаллар ҳамда талабалар ишларини сақлаш учун шкаф ёки токчалар бўлиши зарур. Талабалар машғулот пайтида гавдаларини тўғри тутиб ўтириш ҳамда асбоб-ускуналардан фойдланишда методик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш кераклиги тушунтирилади ва кўрсатилади. Наққошлик санъати асарларини таҳлил қилишда , халқ усталарининг асарларини, уларнинг ижодий фаолиятларидаги айрим даврларни , усталар иш услубини қиёслаб, уларнинг бир-биридан фарқини к ўрсатишда техни к воситалар дан фойдаланиш катта самара беради. Бундай техник воситаларга эпидаскоп, фильмоскоп, кинопроектор ва диапроектор, магнитофон, телвизор , компьютер ва бошқалар киради. Наққошлик хонасида бу воситаларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир. Техник воситалардан тўғри ва унумли фойдаланиш ўқувчи- талабаларда талабаларда санъатга катта қизиқиш уйғотади… уларда ижодкорлик ва фаолликни орттиради. Маълумки… булар ўз навбатида машғулотларнинг мазмунли олиб борили ш ига ёрдам беради. Шунингдек… кўрсатмалилик ёрдамида ўтказилган машғулотлар талабаларда фикрлаш… нарса ва ҳодисаларни бир-бирига таққослаш… улар ўртасидаги умумийлик ёки тафовутни аниқлаш… ўтилган мавзуни узоқ вақт эсда олиб қолиш кўникмаларини ҳосил қилади. Нақш чизиш учун яхши сифатли расм дафтари… альбом ва бутун оқ "ватман"… ўртача юмшоқликдаги оддий қора қалам… юмшоқ оқ ёки кўк ўчиргич… учбурчакли ёки тўғри чизғичлар… циркул ь … 1 дан 10 гача номерли хар-хил мўйқалам (кист) лар… керакли бўёқ турлари: қуруқ бўёқ… минерал бўёқ… мой бўёқлар , гуаш, темпера бўёқлари, бўёқ қориш учун идишчалар ёки банкачалар, аралаштириш учун таёқчалар мавжуд бўлиши лозим. Одатда, нақш чизиш учун юмшоқ ва ўртача юмшоқликдаги М, ТМ ёки Н, НВ каби белгили қалам турларидан фойдаланилади. £аттиқ қаламлар қоғозни тилиб юборади ва ўчирганда из қолдиради. ¥аддан ташқари юмшоқ қалам билан ҳам нақш чизиш ярамайди, у бўялиб кетади. £аламни ишга тайёрлашга алоҳида ахамият бериш керак. £алам учини чиқаришда ёгоч қисми 15-20 м м , графит қисми тахминан 5-6 м м очилади. Чизиладиган чизиқларни бармоқлар тўсиб қолмаслиги учун қаламнинг очилган учидан сал баландроқдан уч бармоқ билан ушланади. £аттиқ қисиб ушламаслик керак , буларнинг ҳаммасини муаллим кўрсатиб тушунтиради. Чизилган нақшнинг марказини аниқ белгилаш ва рамкалар ҳосил қилишда тўғри ва учбурчакли чизғичдан, ҳар хил ўлчамдаги айланалар чизишда ва уларни тенг бўлакларга бўлишда циркулдан фойдаланилади. Нақшга бўёқ яхши мўйқаламлар билан сур т илади. Мўйқаламларнинг ишга яроқлиси қуйидагича танлаб олинад и : уни тоза сувга солиб силкитилади, агар мўйқаламнинг учи бирикиб ингичка ҳолга келса, у ишга яроқли, тўзиб турса, яроқсиздир. Мўйқаламлар бўрсиқ, с у всар, олмахон каби х айвонлар юнгидан тайёрланади. Биз бўрсиқ юнгидан ясалган 1 дан 10 гача р ақам ли мўйқаламлардан фойдаланишни тавсия этамиз. 1. Сиёҳ мўйқалам - 1,2,3 р ақам ли мўйқаламлар бўлиб, ахта ёрдамида нақш туширилгандан сўнг уларни юргизиб чиқиш ва гуллар тортишда ишлатилади. 4,5 р ақам ли мўйқаламлар эса банд ва марғўлаларни ранглашда қўлланилади. 2. Оби мўйқалам - 6,7 р ақам ли мўйқаламлар бўлиб, улар барг, гул ва кичик юзларни ранглаш ҳамда нақш композицияларини чеккаларини (рамкаларни) юргизиб чиқиш учун ишлатилади. 3. Мола мўйқаламлари - 8,9,10 р ақам ли мўйқалам лар бўлиб, катта барг, банд, гуллар ва нақшлар тагига (катта замин, кичик заминга) ранг бериш учун фойдланилади. Наққошликда ишлатиладиган бўёқ турлари қуйидагилардан иборат: қуруқ бўёқ, гуаш,акварель, эмульсия, бўёқ, минерал бўёқ, мойбўёқ , темпера бўёқлар и. Наққошлик машғулотларида энг кўп қўлланиладиган бўёқ гуашдир. Гуаш кичик идишчаларда ёки алоҳида банкаларда бўлиб… у сувда яхши эрийди. Гуашнинг яна бир қулайлиги шунда к и… у билан турли рангдаги қоғозлар ва ёғочларни ҳам бўяш… бир рангни иккинчи ранг билан аралаштириб , учинчи бир ранг ҳосил қилиш мумкин. ¥ар бир бўёқ алоҳида стакан ёки кичик идишчада тайёрланади… алоҳида таёқча билан аралаштирилади. Бўёқ зарур суюқликда ва тиниқликда тайёрланиши лозим. Бун да оқ бўёқни бошқа бўёқлар билан аралаштириб… керакли рангни топа билиш муҳим ахамиятга эга. Ёғоч буюмларни нақшлаш учун қуйидаги асбоб-ускуна ва материаллар керак: ёғоч, белчалар, жилвир қоғоз, бўр, писта кўмир, синька, дока, хитой қоғози (калка) , нина, алиф, елим , қуруқ кукунли бўёқлар, лак, 1-20 номерли мўйқаламлар, идишчалар ва бошқалар. Нақш муаллими ўқувчиларга бу асбобларни ишга тайёрлаш ва улардан фойдаланиш йўлларини ўргатади. Талаба лар ёғоч буюмларни нақшлашлари учун ёғоч турлари ва уларнинг хусусиятларини билишлари керак. Ч унки нақш ишлашга ҳар қандай ёғоч ҳам ярайвермайди. Нақш ишлаш учун мос ёғоч танлангандан кейин унга дастлабки ишлов берилади ва юза текисланади (шпаклёвка қилинади) ҳамда текисланган юза бўёқ билан бўялади (грунтовка қилинади) . Нақш ишлаш учун қайин, қора қайин, терак, қарағай, нок, ёнғоқ ва бошқа ёғочлар танланади. Бу ёғочлар табиий шароит яхши қуритилган ва ҳеч қандай нуқсонсиз бўлиши керак. Ё ғоч юзасига механик ишлов берилгандан сўнг унга алиф мойи ёки дурадгорлик елими сурилади. Хока тайёрлаш: юпқа латта ёки икки қават докага майдаланган писта кўмир кукуни, синька, бўр ёки белил порошоги солинади ва халтача х олида тугилади. Шу билан хока тайёр бўлади. Ахта тайёрлаш: юпқа хитой қоғози нақшланадиган буюм юзасига қўйилиб, ўлчаб олинади ва шу юзага мос ахта тайёрланади. Нақшнинг ярим ёки чорак қисми қоғозга юмшоқ қора қалам билан чизилади. Нақш симметрик ўқлари бўйича икки, тўрт ва ундан ортиқ бўлакларга букланади. Нақшни юмшоқ ёстиқча устига қўйиб, нусҳа устини игна билан тешиб чиқилади. Тешилган нусҳа аниқ ва равшан кўриниши учун тешикчалар оралиғи нақш нусҳасининг йирик ёки майдалигига қараб белгиланади. Нусҳа қанчалик майда бўлса, тешикчалар оралиғи шунчалик яқин бўлиши керак. Ш ундан сўнг қоғоз ёйиб юборилганда бутун нақш (ахта), яъни нусҳа ҳосил бўлади. Т айёрланган ахталардан бир неча маротаба фойдаланилади, ш у нинг учун улар эҳтиё т лаб сақланади. Ахта ёғоч юзасига ёйилиб, устидан хока уриб чиқилади ёки босиб юргизилади. Юз ага туширилган из ўчиб кетмаслиги учун нақш йўллари устидан кичик р ақам ли мўйқалам, қора ёки бирор тўқ рангдаги қалам билан сиёҳ-қалам қилиб чиқилади. Чизилган ва нақшланган юзанинг энг четидан қора бўёқ билан 3-5 м м йўғонликда оби тортилади. Ёгоч юзасига туширилган нақшларнинг излари бўялади ва буёқлар ўчиб ва суркалиб кетмаслиги учун устидан 2 ёки 3 марта лаклаб чиқилади. Лакларнинг ранги тоза ва тиниқ бўлиши керак. Лакланган буюмлар 18-22 градусли, чангсиз ва қуруқ жойда сақланади.