logo

Янги минг йилликда жаҳон цивилизацияси истиқболлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

268.5 KB
Янги минг ййлликда жаҳон цивилиза цияси истиқболлари Режа: 1. Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари 2. Глобал муаммолар тизнмида дуиё ва инсоният ҳаёти 3. Ахборот тиғизлашган жамият ва инсоният тарихи 4. XXI асрда ахборот-психологик таҳдид 5. Маданиятлараро интеграция: тажриба ва муаммо Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари Инсоният тараққиёти ҳеч қачон ва ҳеч қаерда осон, тўсиқсиз кечмаган. Ҳар доим ва ҳамма жойда кишилар ол-дида муаиян муаммолар кўндаланг бўлиб турган. Булар бир томондан табиат стихиясининг натижаси сифатида намо-ён бўладиган ер силкинишлари, сув тошқинлари, қурғоқ-чилик, турли эпидемик касалликлар ва ҳоказолардир. Ки шилар уларнинг оддини бутунлай ололмасалар-да ҳалокатли оқибатларини камайтиришга эришиб боришади. Иккинчи томондан, булар инсон фаолияти кечиши-нинг айрим жиҳатлари натижаси бўлганлигидан ижтимо-ий тарих давомида нафақат эътиборни ўзига жалб этиб турди, балки у ёки бу даражада ҳал этиб ҳам келди. Ҳозирги замонда мутафаккирлар ва олимлар Ер сайёраси миқёсида ягона цивилизация қарор топаёт-ганлиги хусусида тобора кўпроқ гапирмоқдалар. Фан ва амалиетда бу ғоянинг мустаҳкам ўрин олиши билан «глобализация» атамаси қўлланила бошланди. Глобали зация социумнинг барча соҳаларини қамраб олган. Са-ноат ишлаб чиқариши анчагина жиҳатлардан трансмил-лий корпорациялар назорати остидадир. Барча мамла- катлар амалда ягона бозорга бирлашган деса бўлади. Интернет туфайли Сайёранинг истаган жойи тезда тур ли соҳа янгиликлари билан таъминланиши мумкин. Кўринадики, инсоният «умумий уй», «умумий тақдир» ва, албатта, умумий ташвишларга ҳам эта бўлди. Буни пайқаган Арнольд Тойнби « XX асрда ялпи жаҳон тари-хи бошланди», — деган эди. Глобализация ижобий жиҳатлари билан бирга қатор жиддий муаммоларни ҳам туғдирди. Уларнинг муаиян қис- мини «ҳозирги даврнинг глобал муаммолари» деб аташ кабул қилинган. Жаҳон миқёсида юз бераётган глобал жараёнлар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда қуйидагилар ин сон учун долзарб муаммолар ҳисобланади: — Ер юзида ялпи тинчликни сақлаш, термоядро уру-шининг олдини олиш ва адолатли халқаро иқтисодий тартибот ўрнатиш; — атроф-муҳитни самарали муҳофаза қилиш (эколо-гик муаммо); — аҳоли сони ва таркиби билан моддий ва маънавий қадриятлар яратилиши мутаносиблигита эришиш (демог-рафик муаммо); — ер юзи аҳолисини зарур озиқ-овқат ва қувват ман-балари билан ишончли таъминлаш; — очлик, қашшоқлик ва қолоқликни тугатиш учун юксак ривожланиш ва улардан кейинда қолган мамлакат-лар ўртасидаги кескин фарқни бартараф этиш; — хавфли касалликларни тугатиш; — инсон маънавий муҳити софлигини таъминлаш (эти-кология муаммоси) ва бошқалар. Мазкур муаммоларнинг ҳар бири у ёки бу даражада ўрганилган. Бироқ ҳамон оддий меҳнаткаш инсондан тор-тиб олимгача, давлат ва сиёсат арбобидан тортиб руҳо-ний уламогача бу ҳақда фикр юритмоқда. Глобал жара ёнлар халқаро анжуманларда муҳокама объекти бўлиб қолди. Давлатлар тузган шартномалар ва улар уюшган турли ташкилотлар ҳужжатларида бу нарса қайд қилин-мокда. Глобал муаммолар барча маслакдаги сиёсий гу- руҳлар ва оқимлар дастурида тегишли равишда ифода-ланган. Натижада ушбу муаммолар атрофида турли-ту-ман ғоялар, қарашлар ва сиёсий таълимотлар кураши давом этмоқда. Келиб чиқиши, мавжудлиги ва ҳал этилиши жиҳатлари- га кўра глобал муаммоларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: Биринчиси — бу кишилар уюшган жамиятнинг табиа- ти, турли минтақалар давлатларининг (масалан, Шарқ — Ғарб, Жануб - Шимол, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар) хилма-хил манфаатлари мажмуи билан боғ-ланган, бошқача айтганда, байнал ижтимоий жараёнлар, ижтимоий ўзаро муносабатлар туғдирган муаммолардир. Иккинчи гуруҳга инсон ва у мансуб бўлган жамият тизимида юзага келган муносабатларни ифодалайдиган муаммолар киради, Учинчисн ўз ичига «жамият - табиат» тизими доира-сидаги муносабатлар туғдирган муаммоларни олади. Глобал муаммоларнинг бу гуруҳлари ўзаро бир-би-ридан фарқ қилса-да, инсон, унинг ҳаёт шарт-шароит-лари ва келгуси ривожи жиҳатидан яхлитлик, умумий-лик касб этади. Иккинчи умумийлик у ёки бу даражада ҳозирги даврнинг бош омили — фан-техника тараққиёти билан алоқадорликда кўринади. Фанда эришилган каш-фиётлар тезда янги технологиялар яратишни таъминла-са, ўз навбатида техника ривожланиши ҳам фанда янги ўзгаришларни содир этишга жиддий туртки бермокда. Агар инсоният ёзув ихтиро қилгунга қадар тахминан 3 милли он йил оғзаки алоқа қилган бўлса, кейинги 5 минг йил-дагина китоб босишни ўрганди. Кейинги 500 йил ичида телефон, радио ва телевидениега эга бўлди, анъанавий эшитув-кўрув воситаларидан компьютерларга ўтиш учун атиги 50 йилча вақт керак бўлди. Буларнинг натижаси ўлароқ, эришилган кашфиётларни ким қандай мақсад-ларни кўзласа, ўшаларга татбиқ этилмокда. Бу эса глобал муаммоларнинг янада ўткир, долзарб бўлиб туришига олиб келмокда. Тинчлик ва уруш муаммоларининг байнал ижтимоий мазмуни тобора ошмоқаа. Тинчлик халқлар учун бебаҳо неъмат бўлганидек, уруш ҳам инсониятнинг бутун тарихи давомида унинг доимий йўлдоши бўлиб келди. Ёзма ёдгор- ликларнинг гувохдик беришича, сўнгти 6 минг йил мо- байнида Ер шарида 15 мингдан зиёд урушлар содир бўлган. Шу давр ичида атиги 300 йилгина урушсиз кечган. Аме-ри калик муаллиф Р. Кларкнинг «Уруш илми ва тинчлик» китобида келтирилишича, 1820-1859 йилларда 92 та уруш-да 800 минг (жами аҳолининг 0,1 %), 1860-1899 йиллар да 106 та урушда 4,6 миллион (0,4 %), 1900-1949 йиллар да эса 117 та урушда 42,5 миллион (2,1 %) одам қирилиб кетган. Бизнинг давримизда ҳам халқлар ва мамлакатлар ўрта- сидаги муносабатлар таркиби, халқаро сиёсат механиз-ми, урушларга тайёргарлик кўриш механизмлари ва ҳоказолар ўзгаришсиз қолган. Термоядро ракета қуроли тўпла-ниши ва тарқалиши аввалги шароитлар мантиғи асосида олиб борилди. Математиканинг сўнгги ютуқлари асосидаги ҳисоб-китоб — моделлаштириш шуни кўрсатадики, ҳозирги вақт-да тўпланган ядро зарядлари портлатилса, Америка, Европа ва Осиёдаги асосий шаҳарлар ёнғин остида қолиб кетиши, бир ойдан сўнг ер устидаги атмосфера ҳарорати 15-20 даражага, Сибир маркази ва бошқа айрим минта-қаларда эса, 40-45 даражагача пасайиб, унинг айланиши (циркуляцияси) мутлақо ўзгариши мумкин. Шимолий ярим шардан жанубга қараб нур ўтказмайдиган қора қат- лам бутун сайёрани қоплаб олади. Чучук сувнинг барча манбалари музлайди. Экологиявий алоқалар бузилади, ҳосил ҳалок бўлади. Ер устида ва океанларда ҳаёт тугайди. Буларнинг ҳаммаси ядро қуроли сиёсат воситаси ва, ҳатто, уруш воситаси ҳам бўлмай, балки инсоният учун ўз-ўзини ҳалок этиш қуроли эканлигини кўрсатади. Глобал муаммо сифатида тинчликни таъминлаш ҳар-бий харажатларни кескин камайтиришни тақозо этади. Негаки, инсоният 1900 йилдан бери ҳарбий ишга ажра-тилган маблағларни 30 мартадан кўпроқ оширди. У XX асрнинг 90-йиллари бошига келиб 500 миллиард доллар-га етди. Ҳарбий ва аслаҳа саноатида 60 миллион киши фаолият кўрсатган. Жумладан, мунтазам қўшинларда 25 миллиондан ортиқ шахсий таркиб, 10 миллионлик ярим ҳарбий муассасаларда ишловчи 5 миллион фуқаровий касб эгаси бор. Бу соҳаларда олиб борилаётган илмий-тадқиқот 1968 йилда АҚШ Президенти бўлиб сайланган Р. Никсон шундай рақаиларни келтирган эди: 50-йиллар бошида (корейс уруши йиллари) Америка ва СССРнинг ядро зарядлари ва уларни элтиш воситалари нисбати 20: 1, 60-йиллар бошида (Кариб кризиси даврида) 6:1, 60-йиллар охирида (Вьетнам уруши йилларида) 1:1 га тенг бўлди. Ҳозирги вақтда АҚШ ва собиқ СССР ўрнидаги ядро давлатларидан ташқари 5 та давлат атом ва водород, 3 та мамлакат атом бомбаларига ҳамда уларни элтиш воситаларига эга. Буларнинг ёнига дунёдаги кўпгина мамлакатлар эга бўлишни ҳозирдаёқ таъминланилиши қўшилса хавфнинг нақадар катталиги равшан бўлади. ишларида 500 минг киши бандки, бу дунёдаги олим ва муҳандисларнинг қарийб 40 % ини ташкил этади. Фан ривожланишига ҳар йили ажратиладиган харажатларнинг бешдан икки кисми ёки 30 миллиард доллардан ортиқ-роғи ҳарбий тадқиқот мақсадларига кетган. Ҳозирги вақтда оддий қурол-яроғларнинг келтириши мумкин бўлган зиёни ядро қуроли даражасига яқинлашиб қолмоқда. Жаҳонда қуролланишга ажратилган маблағлар- нинг 80%и шу соҳага сарфланмоқда. Уруш ва тинчлик масалаларида АҚШнинг ўрни ҳозирги вақтда ҳал қилувчи даражага етди. У билан ҳеч қайси дав-лат рақобат қила олмайди. Бу жиҳатдан олганда АҚШга ва унинг иттифоқчиларига ижтимоий-сиёсий маънода қарши турган давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан жаҳон уру-ши хавфи йўқ дейиш мумкин. Лекин локал миқёсда уруш-лар чиқиши хавфи сақланиб қолмоқда. Жумладан, тер-рорчилар томонидан амалга ошириладиган ядровий хавф-ни ҳам назардан қочириб бўлмайди. Сайёрада глобал тинчликни таъминлаш эҳтиёжлари билан Ғарбнинг собиқ мустамлака ёки вассали бўлган 130 дан ортиқ «учинчи дунё» мамлакатлари ижтимоий ривож-ланишини жадаллаштиршп вазифалари ўзаро боғлиқцир. Бу мамлакатларда ўтмишда хўжалик ҳаёти зўрлик би лан ўзгартирилгани туфайли кўпинча турғун ҳолда бўлган, қолоқ сиёсий муносабатлар сақлаб қолинган эди. Аксарият ривожланган давлатлар «учинчи дунё» мам-лакатларига хом ашё манбаи, салмоқли бозор ва капитал чиқариш учун қулай макон сифатида қарайдилар. Улар-нинг қолоқлигини тугатиш глобал муаммо ҳисобланади. Бунинг учун ҳозиргача ва ҳозирда ҳам амал қилаётган халқ- аро иқтисодий тартиботни ўрнатиш зарур бўлади. Янги халқаро иқтисодий тартибот нафақат ривожла-наётган давлатлар учун, балки советлардан кейинги ҳудуд-лар давлатлари ва собиқ социалистик мамлакатлар учун ҳам зарурдир. Чунки уларнинг ўртача ривожланганлик да- ражаси Ғарбнинг илгарилаб кетган индустриал мамлакат-ларига етиб олишини таъминламайди. Ҳозирги вақтда инсоният маънавияти, унинг софли-гини асраш ижтимоий ривожланишнинг ички жараёнла-ри туғдирган яна бир глобал муаммо сифатида майдонга чиқмоқда. Гап шундаки, зўравонлик ва нафрат кишилар ўртасидаги муносабатларда чуқур илдиз отиб, маънавий муҳитни тобора заҳарламоқда. Буни тўхтатиб қолиш ва кескин камайтиришга эришиш вазифалари дунё миқёси-да куч-ғайратларни бирлаштиришни тақозо этмоқда. Ал-батта, номи ҳозир қайд этилаётган ахлоқий хавф, ахло-қий фалокат у ёки бу даражада ўтмишда ҳам учраган ва у цивилизациянинг йўлдоши бўлиб келган. Бир томондан маданият ривожланиб, бойиб, тобора умуминсоний туе олиб борса, иккинчи томондан турли-туман манфурлик ва оғу тимсоли бўлган жиноятчилик, сотқинлик, банги-лик, фаҳш, террорчилик, ичкиликбозлик каби иллатлар ҳам кучайиб борди. Маънавий муҳитни булгашда кейинги вақгларда ай- ниқса ичкиликбозлик ва бангиликнинг ўрни катта бўлмоқ- да. Кўпгина мамлакатлар бу хил моддаларни тарқатганлик учун оғир жазо белгиланганига қарамай, аҳолининг му-айян қисмида бангиликка ружу қўйиш авж олган. Шунинг учун ҳам БМТ даражасида тегишли ташкилотлар тузиляб, бу ижтимоий иллатга қарши оммавий курашилмоқаа. Ле кин бангилик моддаларини тайёрлаш ва сотишдан ғоят катта фойда олаётган корчалонлар, бу оғудан ўлаётганлар сони йилдан-йилга ошиб бораётганлигига қарамай, бар-ча имкониятлардан фойдаланмоқдалар. «Энг қадимий касб» ворислари ҳам ахлоқшунослик му- аммосини кескинлаштиришда ўз «ҳиссаларини» қўшиш-моқда. Фаҳш синдроми кўп мамлакатларда ривожланиб бормоқда. Шимолий Европада беҳаё фильмлар, адабиёт-лар чиқаришдан олинаётган фойда ўнлаб миллиард дол-ларга етади. Ахлоқшунослик муаммоси таркибида террорчиликнинг ўрни алоҳидадир. Террорчилик ижтимоий антагонизм би лан бир вактда унинг шаклларидан бири сифатида келиб чиққан. Террорчиликнинг хиллари тобора купайиб бор- моқда. Ҳозирги вақтда сиёсий террорчилиқдан ташқари унинг тижорат терроризми деб аталган кўриниши тез-тез содир бўлмоқда. Чунончи, ҳаво қароқчилиги йўли билан самолётларни олиб қочиш, одамларни гаровга олиш, унинг эвазига пул ишлашга уринишлар тез-тез рўй бер-мокда. Террорчилик ўзининг бир қатор белгиларига кўра, шаклланган уюшма тусини олган. Майда рэкетдан бошла- ниб порнография, исловатхоналар, сўнгра бантилик мод-даларини тарқатиш орқали давлат тизимидаги амаддор-ларни сотиб олишга эришиб, ўз фаолиятини давом этти-раётган мафия бунинг яққол тимсолидир. Юқоридагилардан кўринадики, ерда ҳаётни сақлаб қолишнинг муҳим шарти тинчликцир. Сайёрамизнинг бир қанча минтақалари халқлари қолоқлигини тугатиб, инсо-ният жамияти мутаносиб ривожланишига эришиш ва маъ-навий мухитни соғломлаштириш учун куч-ғайратларни бирлаштириш лозим бўлади. «Инсон — жамият» тизимидаги глобал муаммолардан бири бу - ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий қолоқлик билан боғлиқ бўлган масала - аҳоли ўсишидир. Ер шарида палеолит даври бошида 100-200 минг, сўнгги палеолит бошида - 1 миллион, неолит бошида — 10 миллион, охирида 50 миллион, милоднинг бошла-рида - 230 миллион одам яшаган. Орадан 1800 йилча ўтгач, аҳолининг сони дастлабки миллиардга (1830 й), 180 йилдан сўнг 2,1; 30 йилдан кейин 3; 15 йилдан сўнг 4; 10 йилдан сўнг 5; ҳозирги вақтда 6 миллиардга етди. Бу рақамларда аҳоли сони ўсиб борганлигигина қайд қилингандай кўринади. Аслида эса уларда одамларни те-гишли моддий воситалар (озиқ-овқат, кийим-кечак, ту-раржой ва ҳ.к.) билан таъминлаш, зарур маълумот дара-жаси, тиббий ва ҳуқуқий хизмат, тегишли ижтимоий му-ҳофаза, ёш авлод тарбияси ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган жиддий ва кўламли вазифаларни кун тартибига қўяди. Инглиз иқтисодчиси Р. Т. Мальтус бундан 200 йил ав-вал шундай деган эди: «Ота-онаси фарзандининг яшаши-ни таъминлаши учун зарур капиталга эга бўлмаса, бу фар- занднинг яшашга қандай ҳаққи бор? Бундай фарзанд хайр-эҳсонга кўз тикиши мумкин». Бу қарашлари билан Рим клуби аъзолари^Ж. Форрейс- тер ва Д. Медоуз томонидан тайёрланган «Ўсиш чегара-лари» номли китобда инсоният ривожланишининг бешта параметрларидан бири бўлган демографик портлаш ҳақидаги фикрлар ҳамоҳангдир. Муаллифлар ўртача 2-3 бодали оила асосида аҳолини ишлаб чиқариш даражаси-ни ноль босқичдан оширмасликни таклиф қиладилар. Рим клубининг кейинги тадқиқотларида - М. Меса-ровие ва Э. Пестолнинг «Инсоният чорраҳада қолганда» (1974) ҳамда Я. Тинберган бошчилигидаги муаллифлар жа- моасининг «Халқаро тартибларни қайта кўриб чиқиш» (1976) деб номланган китобларида ҳам демографиявий муаммоларга катта ўрин берилган. Жумладан, муаллиф лар аҳолининг кўпайиши масаласида мамлакатлар ўрта-сидаги мавжуд муносабатларни ўзгартириш керак, деб таъкидлайдилар. Аҳоли ўсиши биринчи навбатда минтақавий характерга эга. Мутлақ ўсишда Осиё қитьаси биринчи ўринда турса, Африка йиллик ўсиш суръатларида олдиндадир. «Ижтимоиёт асослари» тизимига мавжудлиги сабаб-лари бориб тақаладиган жиддий глобал муаммолардан яна бири хавфли касалликларни тугатиш вазифасидир. Бу ка-салликлар биринчи навбатда аҳоли кўпайишини бошқа-риш ва ташкил этиш йўлга қўйилмаган мамлакатлардаги очлик, озиқ- овқатлар таркибида оқсилларнинг камчил-лигидан келиб чиққан. Маълумки, Ер юзида глобал миқёсдаги очлик мавжуд лиги биринчи марта БМТ томонидан 1950 йидда тан олин-ган эди. Ўшанда инсониятнинг қарийб ярми етарли миқ-дорда калорияли оқсил истеъмол қила олмаётгани айтил-ган эди. ФАО ташкилотининг маълумотларига кўра, ри вожланаётган мамлакатларда 60-йилларда 60% аҳоли у ёки бу даражада очликдан азоб курган бўлса, 20% аҳоли мун- тазам очликдан қийналган. 70—80-йилларда бу соҳада халқ аро миқёсда анча иш қилинганига қарамай, муайян дара жада очликка дучор бўлган аҳолининг мутлақ миқдори 0,8 миллиардни ташкил этди. Ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга (етарли миқ-дордаги маблағларнинг ажратилмаслиги, малакали кадр-ларнинг етишмзслиги ва ҳ.к.) кўра жаҳон аҳолисининг 40% водопровод суви, канализация ва санитария хизма-тидан фойдаланмайди. Бундай аҳвол ривожланаётган мам-лакатларда айниқса ўткирлигича қолмоқда. Ўз-ўзидан рав-шанки, буларнинг ҳаммаси эпидемиялар тарқалишига олиб келади. Ривожланаётган мамлакатларда сил, безгак каби ка-салликлар кенг тарқалган. Ҳозирги вақтда буларнинг ёнига СПИД ҳам қўшилмоқца. Касалликларнинг глобал муаммо бўлиб қолганлиги яна шунда кўринадики, саноати юксак ривожланган мамла катларда юрак-томир, асаб- руҳий, аллергик, рак ва ҳ.к. хасталиклар кўпайиб бормоқца. Масалан, бу мамлакатларда юрак-томир касали биринчи ўринда, рак - иккинчи ўрин- дадир. Инсон ишлаб чиқариш — хўжалик фаолиятининг сайё- равий миқёсдалиги туфайли энг умумий тарзда қуйидаги экологик ўзгаришлар содир бўлмоқда: 1. Ер юзидаги ўрмонлар саҳни ҳар йили 11 миллион гектарга қисқариб бормоқда. Осиё ва Лотин Америкаси тропик минтақаларидаги ўрмонларда эса янгиланиб тура-диган ўсимлик ресурсларининг асосий захиралари тўплан-ган. Бундан ташқари, сайёранинг генетик бойлигини таш- кил этган бу ўрмонлар биосфера табиий вазифаларини сақлаб қолишда катта аҳамиятга эга. 2. Ер юзасининг 31 миллионча гектар қисми «кислота-ли ёмғирлар» дан зарарланган ва булғанган. Бу «ёмғирлар» биосферада тез тарқалиб ўрмонзорларга салбий таъсир этади. Зарарланган дарахтларнинг физиологик кучсизлан-ганлиги натижасида ўсимликхўр ҳашаротлар кўпайиши учун қулай шароитлар туғилади. Тупроқ эрозияси туфайли экин майдонининг 26 мил лион гектарида ҳар йили ҳосилдорлик пасайиб бормоқда. Сув ва ҳаво эрозиясидан ҳар йили АҚШда ишлов берила-диган 3,1 миллиард тонна тупроқ яроқсиз ҳолга келмоқда. Бу дегани етиштирилган 1 тонна буғдой ҳисобига 6 тонна тупроқ йўқотилишини билдиради. Шунинг учун АҚШда деҳқончиликни ихтиёрий қисқартириб, ерларни резервда сақлайдиган фермерларга ҳар йили 0,4 га ер учун 49 доллар тўланиши тўғрисида қонун қабул қилинган. 3. XX аср икинчи ярми «катта қурғоқчилик»ларнинг тез-тез бўлиб туриши натижасида чўллар майдони йилига 6 миллион гектарга кенгайди. Натижада анъанавий био-логиявий тизимларида (ўсимлик ва ҳайвонот оламида) сал бий ўзгаришлар юз бермоқца. 4. Саноатлашган Европа ва Шимолий Америкадаги минглаб кўллар биологик жиҳатдан ўлган. Бундай жараён бошқаларида ҳам давом этмоқда. Ҳар йили жаҳон сув ҳав-заларига 32 куб километр тозаланмаган саноат оқава сув-лари келиб тушмоқда. 5. Атроф-муҳитга кишиларнинг таъсир этиши, уни тех- нологен булғаш оқибатида ҳайвонот ва ўсимлик олами учун жиддий хавф юзага келди. Ҳар йили бир неча минг ҳайвонот ва ўсимлик тури йўқолиши оқибатида 20 йил-дан сўнг мавжуд турларнинг бешдан бир қисми батамом барҳам топиши мумкин. 6. Ер юзидаги экологик ўзгаришлар оқибатида 2050 йилга бориб атмосферадаги ўртача ҳарорат 1,5-4,5 дара-жагача кўтарилиши кутилмоқда. Атмосфера юқори қисм-ларида озон қатлами сийраклашиб, Антарктида ва Арк тика устидаги «туйнуклар» кенгайиб бормоқца. Озон қат-ламининг емирилиши натижасида ўсимликларда фотосин тез жараёнининг қисқариши, канцероген моддалар таъ-сирида келиб чиқадиган касалликларнинг кўпайиши ва ҳ.к. рўй бериши мумкин. 7. Табиатда инсон соғлиғи учун хавфли бўлган метал-лар ва улар бирикмаларининг йиғилиб қолиши туфайли замондошларимиз танасида ибтидоий одамлардагига Кара ганда кадьмий (юрак касалликларини келтириб чиқарув-чи) 70 марта, қўрғошин (атеросклероз ва буйрак касал-ликлари сабабчиси) - 10, симоб (асаб касалликлари ча-қирувчиси ва генетик ўзгаришлар сабабчиси) — 10, тел-лер - 40 марта кўп тўпланган. Бундан ташқари, ҳар йили 150 миллион тонна олтингугурт II оксиди, 260 миллион тонна чанг, 70 миллион куб метр газ, ўн минглаб тонна фторли па хлорли бирикмалар, кўп миқдорда бошқа кимё- 8. вий бирикмалар атмосферага чиқариб юборилади. Ҳаво- ни булғовчи моддалар сони 100 дан ортади. Уларнинг купи заҳарли, баъзилари эса канцероген хусусиятларга эгадир. 9. Теварак атроф-муҳитнинг булғаниш муаммоси билан бирга табиий ресурслар, биринчи навбатда озиқ-овқат манбалари муаммоси ҳам мавжуд. 10. Глобал муаммолар тизимида жаҳоннинг барча мамла-катлари қувватнинг янги манбаларини топиш зарурияти олдида турганлиги тобора олдинги ўринларга чиқмоқда. 11. Маълумки, қувват ресурслари икки хил — қайта тик- ланмайдиган (нефть, газ, кумир) ва тикланадиган (сув қуввати, ёғоч ва ҳ.к.) бўлади. Шунингдек, қувват манба ларини ташки (Қуёш) ва ички ер ости ресурслари (маса-лан, атом ядроси) тарзида хам тасниф этиш мумкин. 12. 1900 йилда дунё бўйича кувват ишлаб чиқариш 10 мил лиард киловатт соатдан кўпроқ бўдди. Шу билан бирга қувват муаммосини хавфсиз ва барқарор ҳал этиш йўли ҳозирча топилгани йўқ. 13. Ҳозир дунёда 30 дан ортиқ мамлакатларда атом реак-торлари ҳисобига жаҳон электр қуввати ишлаб чиқариши- нинг 15% и тўғри келмоқда. Атом қуввати ҳосил этишнинг қулай ва арзон усули тезда топилиши тўғрисидаги илгари- ги қарашлар унчалик тўғри чиқмади. Реакторлар қуриш ва фойдаланиш харажатлари юқорилигича қолмоқда. Кейин-ги пайтларда атом қуввати хавфсизлиги хусусида хилма-хил ва қарама-қарши фикрлар олдинга сурилмоқаа. 14. Қувват муаммосининг кун тартибида жиддий турган лиги олим ва мутахассисларнинг қуёш нуридан, ер ости иссиқлик манбаларидан фойдаланиш га я на ҳам кўпроқ эътибор беришларини тақозо этмоқда. 15. Бошқа глобал муаммолар қатори жаҳон океани ресурс-ларини ўзлаштириш масаласи XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб инсоният олдидаги энг муҳим масала бўлиб туриб- ди. Умуман олганда, цивилизациянинг бутун тарихи даво- мида ҳам океан ўрни хийла катга бўлган. Океан кислород етказиб беради, гоят катга миқдордаги маъдан хом ашёси захираларига эга, оқсил хомашёси олиш учун зарур бўлган биомоддаларни салмоқли ҳажмда ҳосил-эТади, иқлимни тар- тибга солиб туради ва муҳим транспорт йўлидир. 16. Коинотни ўзлаштириш масалалари ҳам инсоният ол дидаги глобал муаммолардан ҳисобланади. Бу, биринчи-дан, фазовий тадқиқотларнинг қимматлашиши, бу бора-даги лойиҳалар нархининг кескин ошиб бориши ва бунга ҳатто йирик давлатларнинг ҳам қудрати етмаётгани бўлса, иккинчидан, коинот бутун инсониятнинг мулки деб тан олингандир. 17. Инсоннинг коинотга кириб бориши микроолам фи-зикаси, молекуляр биология, кибернетика билан бирга XX аср фан-техника тараққиёти асосий ютуқларидан бири бўлиб қолди. 18. Коинотни ўзлаштириш кишиларда инсон зотининг яго- налиги, яхлитлиги тўғрисидаги тасаввурларни шакллан-тиради. 19. Глобал муаммоларнинг энг асосийлари, тавсифлари-дан ҳам кўриниб турибдики, бундай бўҳронларни барта-раф этиш нафақат мураккаб, балки бир хил ечимга ҳам эга эмас. Шу билан бирга инсоният буларни ҳал этиш чо-раларини тинимсиз изламоғи лозим. Ҳозирги замон та- факкури даражасида мулоҳаза юритувчи кўпгина мутахас сисларнинг ҳисоблашича, глобал бўҳронларни бартараф этишнинг дастлабки шарти — бу маънавий юксаклик, чу-қур гуманизмдир. 20. Замонавий инсонпарварлик энг камида учта асосга: глобаллашувни англашга, зўравонликдан воз кечишга ва адолатлиликка таянади. Буларнинг ҳаммаси инсон ҳуқуқла- рини тан олишга ва инсониятнинг яхлит маънавий-ахло-қий такомили тизимини яратишга бориб тақалиши. 21. Халқаро қуч-ғайратларни бирлаштириш глобал муам- моларни ҳал этишнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу йўл билан савдони ривожлантириш, барча соҳаларда алоқа-ларни мустаҳкамлаш мумкин. 22. Глобал муаммоларнинг келиб чиқиши ва мавжудлиги халқлар, мамлакатларнинг хусусий ва умумий манфаат-лари билан алоқадор бўлганидан, уларни ҳисобга олиш зарур бўлади. Бу ҳақда Рио-де-Жанейрода 1992 йили бўлиб ўтган халқаро анжуманда ҳам алоҳида таъкидланган эди. Давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқлари иштирокида ўтган бу анжуманда «Барқарор ривожлаииш концеппияси» қабул 23. қилиниб, унда ижтимоий-иқтисодий муаммоларНИНГ счи- мини атроф- муҳитни ҳимоя қилиш, ҳозирги авлод ҳаётий эҳтиёжларини қондиришни келажак авлод учун ҳам шун- дай имкониятлар қолдириш билан қўшиб олиб бориш кўрсатиб ўтилди. Глобал муаммолар тизнмида дуиё ва инсоният ҳаёти 24. Янги юз йиллик ва минг йиллик жаҳон тарихига ин соният ҳаёти ва унинг тараққиётининг бутунлай янги йўна- лишларини очиб берадиган давр сифатида кириши му- қаррар. Бироқ ана шу тараққиёт ва тинч-тотув яшаш, эзгу мақсадларини рўёбга чиқариш қатор муаммоларни ҳал этишни, мавжуд зиддиятларни, қарама-қаршиликларни енгишни тақозо қилмоқда. Зотан, ҳар бир давр ўзига хос имкониятлари билан бирга муаммоларни ҳам дунёга кел-тирадики, бу бевосита инсониятни ўйлашга, ўз истиқбо- лини белгилашга даъват этади. 25. Бугунги дунё ўз-ўзини асраш инстинктини кучайти- риш йўлини тутмокда. Шу билан бирга инсоният ҳаёти давомийлигини таъминлаш муаммосини ҳар галгидан ҳам кескин ва долзарб қилиб кўтармоқца. Инсоният ҳаётига таҳдид унинг бутун даҳолик қудрати, тафаккур кенглик- лари, фан- техниканинг мўъжизавий қудрати ривожлан- ган сари тобора кўпроқ намоён бўлмоқда. Бошқача қилиб айтганда, инсон олдида кишилик жамияти табиий- тари- хий тараққиёти орқали глобал муаммолар кўндаланг бўлмоқда. Барча халқлар, миллатлар, давлатлар қандай ту- зум, режим ва ижтимоий тизимда яшаётган бўлмасин, ҳар бир инсоннинг индивид сифатидаги ижтимоий моҳия- ти тобора чуқурлашиб бормоқда ва айни ана шу ижтимо ий моҳият ижтимоий тараққиётни, юксак маданий-маъ- рифий баркамолликни тақозо этмоқда. 26. Глобализм атамаси кейинги юз йилларда тобора катта аҳамият касб этмоқда. «Глобал» тушунчаси луғавий маъ- носи нуқтаи назаридан француз тилида «умумий», лотин тилида эса «глобус — Ер шари» маъноларини билдиради. Демак, глобализм тушунчаси ана шу ҳар икки маънода ҳам бевосита инсоният ҳаёти ва тақдири билан боғлиқ 27. бўлган катта муаммоларни, «сайёравий», «умумсайёра- вий», «умуминсоний», «дунёвий» муаммоларни, «умум- планетар аҳамиятга эга бўлган масалалар» ва глобал та раққиёт истиқболларини ўзига қамраб олади. Тушунчанинг моҳиятидан шу нарса кўзга яққол ташланмоқдаки, бугун ги дунё ҳар бир инсондан, у қайси ҳудудда, қандай ма- конда яшаётганидан қатьи назар дунё тақдирига тақцир-дош, Ер шари истиқболига жавобгар, инсоният истиқбо- лига дахлдор эканлигини ифода этади. 28. Атоқли файласуф А.С.Капто фикрларига кўра айни ана шу глобал муаммоларни қуйидагича тавсифлаш мумкин: 29. Биринчидан, зўравонликсиз, ядро қуролисиз дунёни ташкил этиш, халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш,' жа ҳон термоядро катаклизмини бартараф этиш, қуролланиш пойгасини тўхтатиш, қуролсизланишга эришиш, ҳар қан дай зўравонликларга, дискриминацияга, тенгсизликка, ирқчилик ва апартеидга қарши курашиб, уларни йўқ қилиш, барча халқларнинг озод ва мустақил тараққиёти- ни мустаҳкамлаш ва бошқалардир. 30. Иккинчидан, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги қолоқ давлатларнинг муаммоларини, иқтисодий-ижтимо-ий тараққиёт масалаларини ҳал этиш, мустамлакачилик иллатларини бартараф этиш, қолоқ халқларни жаҳон фан- техникаси ва маданияти тараққиёти орқали ривожланиш йўлига олиб чиқиш, янги халқаро иқтисодии ва халқаро ахборот алмашинув тизимини вужудга келтириш. 31. Учинчидан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қара- тилган асосий омилларни излаб топиш ва ривожланти- риш. Жумладан, иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ин- сониятнинг бугуни ва кел^си авлоди билан боғлиқ бўлган турмуш даражасини таъминлаш учун замин ҳозирлаш. Бу бевосита қувват манбаларндан оқилона фойдаланиш, ми нерал хом ашё, ер, сув ва бошқа табиий ресурслардаи оқило на фойдаланиш, деҳқончилик самарадорлигини ошириш, ҳосилдорликни янада кўпайтириш орқали озиқ-овқат му аммосини ҳал этиш, дунё океани миқёсида бу муаммони долзарб вазифа сифатида ҳал этиш чоралари билан боғ - лиқ. 32. Тўртинчидан, Африка ва Лотин Америка минтақасида 33. тобора кенг тарқалаётган, даволаниши қийин бўлаётган турли юқумли касалликларнинг олдини олиш, камбағал-лик, қашшоқлик, саводсизликни бартараф этиш, мада-ний меросни асраш, фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётни таъминлаш, инсон турмуш даражасини огаириш ва бошқалардир. 34. Дарҳақиқат, бугунги дунё қай даражада жадал суръат- ларда ривожланмасин, фан-техника соҳасида жиддий, ақпга сиғмас, ҳайратомуз кашфиётлар қилинаётган бўлмасин, айни пайтда ижтимоий жиҳатдан жиддий таҳдид остида яшаётган мамлакатлар сони тобора кўпайиб бормокда. 35. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги минг йиллик дастури айни ана шу муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу нуфузли ташкилотнинг хулосаларига кўра бугунги кунда дунёнинг 54 та мамлакати 1990 йилга нисбатан камбағаллашиб қол-ган. 21 та мамлакатда аҳолининг катта қисми очликдан азоб чекмоқда. 12 та мамлакатда эса болаларни бошланғич таълимга жалб этиш кўрсаткичлари кескин камаймокда. 34 та мамлакатда инсоннинг умр кўриш даражаси кескин камайган. Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам тоза ичим-лик сувининг етишмаслиги ва озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда. 100 миллиондан ортиқ болалар мактабга қатнамаяпти, шулардан 60 миллиони қизлардир. 900 мил лион киши этник, линий, ирқий ва лисоний мансублиги жиҳатидан тўқнашувларга учрамоқда («Экономическое обозрение» журнали, 2004 йил, 10-сон). 36. Экологик муаммолар инсониятнинг тобора ўзаро яқин- лашиб, бирлашиб фаолият кўрсатишини тақозо этмокда. Ер шари экологик мувозанатини сақлаш учун табиий офатлар — зилзилалар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинла-ри, вулқонларнинг отилиши, цунамилар ва тўфонларнинг кўпайиб бораётганлиги сайёрамиз иқлимини мувофиқлаш- тириб туриш тизимининг бузилганлиги боис, литосфера боис, атмосфера, гидросфера, флора ва фауна, космосни тинчлик йўлида ўзлаштириш ва жаҳон океани экотизи-мини бошқариш ва бошқа масалаларни тубдан ҳал этиш-ни тақозо этмоқца. 37. Умуман олганда инсоният ҳаёти қай даражада тараққий этиши, инсон ҳаётининг мазмунини бойитиш ва унинг баркамол яшаши учун шароит яратиш қанчалик муаммо сифатида янги бўлса, шунчалик қадимийдир. Бундан бир неча минг йиллар олдин ҳам оталаримиз ҳаётнинг мўъта- барлигйни, уни асраш зарурлигини, ҳар бир инсон ўз маънавий-ахлоқий даражаси, феъл-атвори, хатти-ҳаракати билан унинг ё ижобий, ё салбий томонларини кучайти-риб юбориши мумкинлиги ҳақида такрор ва такрор гапи-ришган. Уруш ва тинчлик, зиддиятлар ва келишувлар, му-росалар атрофидаги хулосалар ҳамон ўз қийматини йўқот-гани йўқ. Бироқ бугунги дунё айни ана шу ҳаёт муаммола-рининг цивилизациялашган давр инсон тафаккурининг мўъжизавий қудрати маҳсули сифатидаги бутунлай янги, ғоят залварли, айни пайтда даҳшатли ҳолатларини бош-дан кечирмокда. Умуман олганда уруш — бу ялпи тараққиётга қарши ҳодиса. У қашшоқлик ва ёвузлик орқали бутун инсоният-ни домига тортадиган тубсиз уммондир. Таассуфки, ин соният ана шу даҳшат ва ваҳшатлар гирдобида қолмоқда. Инсоннинг индивид сифатидаги худбинлик феъл-атвори-дан келиб чиқадиган ўзаро манфаатлар тўқнашуви доира-си кенгайиб, миллий ёки давлат мақомини эгаллаши, шу асосда буюк давлатчилик шовинизмининг юзага келиши кишилик ҳаётини, тенгсиз қадриятлар ва тарихий-мада-ний бойликларни маҳв этиши мумкин. Ана шуни назарда тутган ҳолда «Уруш қадимий машғулот. У ҳар қандай та- биийлик ва ақллиликка қарши бутунлай ақлсизлик ва ҳай-воний ҳодисадир... Иссиқлик совуқликни қувади, ёруғлик эса сояни. Шунинг учун ҳам мен тинчлик қуроли билан қуролланаман ва у билан урушга қарши курашаман», де-ган эди С. Франк. Албатта, уруш ва тинчлик муаммоси қанчалик қади мий бўлса, шунчалик замонавий ҳам. Зотан бу масала ҳеч қачон эскирмайди. Даврга қараб, янгиланаётган тафаккур асосида шаклини, усулини, услубини ўзгартириб бориши муқаррар. Табиийки, замонавий тафаккур, замонавий ци вилизация асосида қурилган уруш ва тинчлик муаммоси аждодларимиз тилга олган маънавий-ахлоқий мезонлардан кўра анча чуқурроқ. анча кенгроқ ва даҳшатлироқдир. Атоқли файласуф И. Г. Гердер тинчликсевар ижтимо ий тафаккур хусусида гапирар экан, уни қуйидагиларга бўлади: - урушга қарши нафрат; - ҳарбий шон-шарафга камроқ эътиқод қўйиш; - ватанпарварликни шовинизмдан, бошқа халқлар-дан устунлик туйғусидан тозалаш; - бошқа халқларга нисбатан адолат туйғусини кучай-тириш; - халқаро муносабатларда қўпол аралашувни йўқотиш ва бошқалар. Бугунги дунё сиёсати ва халқаро муносабатларни юк-сак маданият ва сиёсий ахлоқ доирасида қуриш, жаҳон юктимоий-сиёсий жараёнларини яхшилик сари буриш, ижтимоий адолат, юксак ақл-идрок ва сиёсий маданият асосида олиб бориш зарур бўлиб қолмоқда. Давлатлар айни ана шу жиҳатлари билан ўз қудратларини намоён этмоқ-лари лозим. Атоқли немис файласуфи Герман Раушнинг «Кучдан қочиб қутулолмайсан. Давлатнинг моҳияти кучда, сиёсат ва куч муштарак, мазмунига кўра сиёсат куч сиёсатидир. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Кучни йўқотиш мумкин эмас. Уни фақат тақдирламоқ лозим», деган эди. Бироқ худди ана шу ерда соҳибқирон Амир Темурнинг «Куч -адолатда!» деган тамойили яна бир бор умумбашарий қад-рият мақомини эгаллайди. Бугун глобал муаммолар гир-добида қолган дунёни асрашда сиёсий адолат, ҳақиқатга таянган сиёсат ҳар галгидан ҳам каттароқ эҳтиёжга ай-ланмоқда. Дарҳақиқат, ҳар қандай давлат ўз қудрати, сиёсий таъ-сири билан ўзини намоён этади. Сиёсат ҳам айни ўз ола-мидаги мавқеига, таъсир кучига таянади. Албатта, бу қай даражада умуминсонии қадриятлар, инсонпарварлик ва ҳаёт моҳиятини ўзида мужассам этгани билан белгилана- ди. Ана шунда давлатлар сиёсий манфаатлар, аллақандай нуфузлар, дунёга эгалик қилиш истакларидан қочиб, умумдунёвий манфаат ва инсоният истиқболига жавоб-гарлик ҳисси билан яшашлари лозим бўлади. Ахборот тиғизлашган жамият ва инсоният тарихи Глобал муаммоларнинг келиб чиқиши, мавжудлиги ва уларни ҳал этиш зарурати инсоният жамиятининг янги цивилизациявий сифат ўзгаришини тақозо этмоқда. Бу жараён моҳиятини англаш учун унинг жадаллиги-га, чуқурлигига ва миқёсига эътибор бериш лозим. Зеро, ўнлаб ва, ҳатто, юзлаб йиллар давомида ўзгармас бўлиб кўринган ижтимоий муносабатлар ғоят қисқа вақтда тубдан ўзгармоқда. Бу ҳол кишилар ҳаёти қатламлари-нинг барча бўғинларида кўринмоқда. Кўламига кўра бу жараён бирон минтақани четлаб ўтмаган. Хўш, бу қандай цивилизация бўлади? Ҳозирги ду-нёда Ғарб қадриятларининг барча соҳаларда аҳамияти тан олинган ва қабул қилаетганини ўрганган футуролог-мутахассислар ахборот-техникавий ёки ахборот-компь-ютер цивилизацияси ҳақида башорат қилмоқдалар. Маълумки, «ахборот» тушунчаси дунёқарашни ифо-далайдиган билимларда қадимдан мавжуд бўлган. Ки-бернетиканинг келиб чиқиши ва ривожланиши бу ту-шунчани «алоқа» ва «бошқарув» тушунчалари билан бирга кенг қўлланишига олиб келди. Хозирги вақтда ахборотларни ҳосил қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, кў-пайтириш ва тарқатиш алоҳида илмий соҳани — инфор матика (лотинчада таништириш, тушунтириш, шарқ тилларида «хабар», «ахборот») соҳасини ташкил этади. Бу сўз атама сифатида биринчи марта 1964 йилда Фран-цияда илмий муомалага киритилган. Ахборотлар соҳасининг тез суръатлар билан ўсиши, 1 Ушбу параграфла Ш. Азизов материалларидан фой- даланилди. 2 XX асрнинг 60-йиллари бошида табиий ресурслар етиш маётган Япония оддида «қайси йўлдан бориш масаласи» турган эди. Халқнинг моддий фаровонлигини янада ошириш йўлиданми ёки ахборотли-интеллектуал ривожланиш, жамиятни ахборот лаштириш, информадиологиявий ресурс ва технологиявий йўлиданми, деган саволга ахборотлашув йўлидан, деб жавоб берилди ва тегишли йўл танланди. Японча ахборот ривожланиши тизимини 1970 йиллар бошида АҚШ ҳам қабул қилди. уни автоматлаштириш усулларининг ривожлантирили-ши компьютерларнинг яратилишига ва кишилар ҳаёти-нинг турли соҳаларини компьютерлаштиришга олиб келди. Бу эса ўз навбатида келажакдаги «ахборотли жамият» назариясини майдонга келтирди. Ахборотли жамият назарияси ҳозирги замон индустриал жамият тўғрисидаги рационал таълимотлар (Дж. Белл, У. Ростоу, 3. Бжезинский ва бошқалар) доирасида ил-гари сурилган. Унинг муаллифлари бўлиб О. Тоффлер, Е. Масуда, Дж. Пелон, Дж. Мартин ва бошқалар ҳисоб-ланади. Бу муаллифлар инсоният тарзи моделини анъ-анавий — индустриал (саноатлашган) — постиндустри ал кўринишда қараб, сўнгги босқич келажагини ахбо ротли — техникавий ёки ахборотли — экологиявий тарз-да юз беришини башорат қилганларида фан ва техни ка таъсирини хийла даражада кўрсата олмаганлар. Ҳозирги вақтда техника ва технология кўп жиҳатлар-дан фан маҳсули ҳисобланади. Фан эса инсон яратган маъ-навий қадриятлардан энг олийси бўлиб, унга берилган баҳолар ҳамиша бир-биридан кескин фарқ килишига қара-май, тегишли ахборотлар ифодаси сифатидаги аҳамияти-ни ҳеч қачон йўқотмайди. Технология фаннинг ускунавий воситаси ҳисобланади. Технологиявий вазифаларни ҳал этишда илмий ютуқлардан фойдаланишнинг ўрни ҳам бе-қиёс. Ахборот технологияси иқтисодиёт ривожланишида қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш соҳасидан кейинги тўртинчи босқични эгаллайди. Агар капитал ва меҳнат кишилик жамиятининг саноатлашиш даври мо- байнида зарур ташкил этувчи асосларидан бўлса, ахборот ва билим эса келажак жамияти асосларини ташкил этади. Юқорида айтилганидек, тушунчавий мақомига кўра «ах борот» атамаси кадимдан кўлланилади. Хусусан, ахборот- лашув соҳасидаги (буни ҳозир информациология - ахбо рот таьлимоти деб аташ қабул қилинган) дастлабки жаҳон инкилоби милодий биринчи минг йиллик бошида яшаган Птоломейнинг дунёнинг геоцентистик тизими (бу тизим дунёни учта наҳанг ёки фил кўтариб туради, деган аввалги назарияга зид бўлган қарашларида), иккинчи инқилоб Н. Коперникнинг ( XVI аср ўрталарида) гелиоцентристик назарияси билан вужудга келган эди. Булар ахборотнинг илмий ва маънавий равнақини ифодалаган эдилар. Учинчи инқилоб 1964 йилдан бошланади. 80-йиллар ўрталарига келиб кўпгина мамлакатлар ахборот ривожла-ниши йўлига — интернет, мультимедиа, космонавтика, ОАВ, ривожланган сим ўтказувчи, уяли, радио ва сунъий йўдцош алоқасига асосланган ахборот тизимига ўтдилар. Табиийки, бундай шароитда ахборотларнинг тегиш ли тарзда тўплаш ва узатишнинг автоматизация восита-лари, компьютер техникаси ва ҳоказоларни ривожлан-тириш, уни ишлаб чиқариш муҳим ҳисобланади. Ҳозир ги вақтда АҚШда пўлатнинг бир килограмм баҳоси 7 цент, машинанинг бир килограмми 4 доллар, самолёт-нинг бир килограмми 700 доллар, бир килограмм ин теграл схема эса 7000 доллар туради. Бундан ташқари, ахборот ташувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қувват ва материаллар тежаб қолинади ҳамда юқори самарадор-ликка эришилади. Масалан, 40 килограмм толали кабел-нинг ахборот узатиш имконияти 1 тонна мис кабелни-кига тенг. Шунча толали кабель ишлаб чиқариш учун эса 20 марта оз қувват талаб этилади. Сифат жиҳатдан ҳам ахборот технологиясида жуда му ҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Агар биринчи компьютер-лар 30-йилларда электромеханик реле асосида ҳисоблаш мақсадида фойдаланилган бўлса, 60-йиллардаги иккинчи авлоддан бошлаб компьютерлар ярим ўтказгичли транзис- торлардан фойдаланиб тайёрланмокда. Компьютерларнинг бешинчи авлоди ҳатто интеллектуал вазифаларни ҳам ечишга қодир. Компьютерларнинг олтинчи ва еттинчи ав-лодлари ҳар бирининг процессорида 80-100 миллион транзистор бўлиб, ҳар сонияда 2 миллиардгача вазифани бажара олади. Ахборот технологияси қатор таянч жиҳатларга эга. Улар- дан биринчиси инсон фаолиятини мақсадга мувофиқ йўлга қўйиш билан боғлиқ. Иккинчи таянч - бу турли табиатга эга бўлган объект-лар ўртасидаги ўзаро мувофикликни билдириб, ЭҲМга татбиқан унинг инсон мияси билан функционал умумий-лигини англатади. Ахборотлашганликнинг учинчи таянчи техника ҳисоб- ланади. Дарҳақиқат, жиддий техникавий ривожланишсиз компьютерларнинг ўзи ҳам яратилмаган бўлур эди. Ахборот технологиясининг тўртинчи таянчи шундаки, унинг келиб чиқиши учун иқтисодий бошқарув - сиёсий ва маънавий соҳаларда асосий манба бўлиши лозим. Масалан, демократия ва озодлик идеаллари ривож-ланмаган жойда ахборотлашганлик технологияси юз бер-маган бўлур эди. Кўриниб турибдики, ҳозирги замонда жамиятнинг компьютерлашганлиги — бу аниқ далил. Хўш, бу далил жамиятнинг аниқ олинган соҳаларида қандай намоён бўлмоқда? Иқтисодиёт соқасида ишлаб чиқариш билан хизмат кўрсатиш нисбатида биринчисининг ҳисобига иккинчи-сининг кенгайиши рўй бермоқда. Оғир саноат салмоғи пасайиб, унинг тобора майдаланиб бориши кузатилмоқ-да. Аввалдан мавжуд тузилмалар ҳудудий тарқоқ тармоқ-ларга бўлиниб бормоқда. Лекин бундан ҳудудий норацио-нал меҳнат тақсимоти, хусусан, хом ашёга ихтисослаш-ган минтақалар ва у ердан ташиб кетишнинг ҳозирги ха-ражатли кўринишлари сақланиб қоляпти, деган маъно ке либ чиқмайди. Аксинча, минтақавий ва халқаро миқёсда-ги ишлаб чиқаришни ўзаро мувофиқлаштириш мумкин бўлади. Бунда минтақаларнинг ўзида хом ашёларга ҳар то-монлама ишлов бериш ва тайёр маҳсулотлар алмашуви юз беради. Бу алмашувда турли-туман истеъмол эҳтиёжла- рини қондириш устун ҳисобланади. Аҳоли миграцияси ра-ционал тарзда йўлга қўйилади. Бошқа томондан олиб қараганда ишлаб чиқаришнинг автоматлашуви умумий вазифаларни бажаришга мўлжал-ланган ва роботлар томонидан хизмат кўрсатиладиган кўплаб дастгоҳлардан ташкил топган корхонада турли-ту ман деталларни ишлаб чиқарибгина қолмай, улардан яна зарур миқдорда ҳар хил буюмлар йиғилишига олиб келди. Бунинг учун, албатта, дастгоҳлар ва роботлар ичида ло зим бўлган йўналишни таъминлаш учун тегишли дастур-лар тайёрланади. Шунга мувофиқ бу соҳада меҳнат қилув- чилар сони ҳам ошиб боради. Масалан, АҚШда 1880 йилда ахборот соҳаси ишловчилар 5% бўлса, саноат ва қишлоқ хўжалигида 95% аҳоли меҳнат қилган. Орадан J 00 йил ўтиб бу нисбат 45% ва 55% ни ташкил этган. Мамлакатда бун дан 50 йил аввал «зиёли»лар сони ишчилар ва фермерлар сонидан ўзиб кетган эди. Ахборот-техникавий келажак назариётчилари фикри-га кўра бу даврда жамиятда бошқариладиган бозор иқти-содиёти амалда бўлади. Бусиз янги цивилизация қарор топиши, саноатлашганлик камчиликларини бартараф этиш мумкин бўлмайди. Юксак меҳнат унумдорлиги, самарали иқтисодиёт иж-тимой таълимот йўли билан тегишли сиёсат олиб бориш-ни кафолатлайди. «Ҳеч қандай цивилизация, — деб ёзади О. Тоффлер, - барча касб эгаларини бир хил сийламаган ва шундай бўлмоғи лозим. Кишлоқ хўжалиги цивилизация- си ёки биринчи тўлқин муайян сифатлар ва қобилиятлар, айниқса соф мускул кучи учун сийлаган. Саноат цивили-зацияси ёки иккинчи тўлқин турли касблар учун ҳақтўла-ган. Учинчи тўлқин цивилизацияси ҳам муайян хусусият-лар ва қобилиятлар учун бошқаларига қараганда яхшироқ ҳақ тўлайди». Маънавий-маданий соҳадаги туб ўзгаришлар оммавий руҳиятда, таьлим тизимида, ҳар бир инсон савиясида ўз ифодасини топмоқда. Одатда бу соҳадаги ўзгаришлар бошқа соҳалар ўзгаришларига замин тайёрлайди. Маънавий ҳаётдаги ўзгаришлар даставвал фаннинг янги раиионал кўринишларида ҳаёт ва инсон ҳақидаги тармоғи бўлган биология вужудга келмокда. Дастлаб микроорга-низмларга татбиқан шаклланган ген инженериясида ҳозир ги вақтда инсон геноми, ирсийликнинг генетик коди ма-салалари жиддий ўрганилмоқда. Илмий тадқиқотлар дои-расига алоҳида кишиларнинг ўта сезгирлик қобилияти-ни, биомайдонини ўрганиш киритилмоқда. Инсоннинг имкониятлари, қобилиятлари ва қатор сифатлари тўғри-сида янгича қарашлар шаклланмоқда. Янгича нуқтаи на-зарлар, шунингдек, оламнинг келиб чиқиши ва ривожла-ниши қонуниятларига, фазовий жараёнларнинг кишилар ҳаёти ва уларнинг уюшганлик даражалари таъсирига оид масалалар бўйича ҳам шаклланмоқда. Компьютерлаштириш кишилик жамияти динамикаси-нинг навбатдаги йўналиши сифатида маданиятнинг қатор соҳаларида бўлгани каби санъатда ҳам юксак равнақии тақозо этади. Бу ҳақда цивилизация ривожланиши ушбу босқич назариётчиларидан бўлган Ж. Нэсбитт ва П. Эбур-дин санъатни 90- йилларда жаҳон миқёсида унта йўналиш-нинг иккинчиси сифатида кўрсатади. Агар саноатлашган даврда ҳарбийлар бошқаларга намуна бўлса, спорт — ме тафора (мажоз)ни англатган бўлса, энди алоҳида киши-лар, корпорациялар, катта ё кичик шаҳарлар ва ўз тақ-дирларини санъат асарларидаги шахслар, образлар, ҳает услуби таъсирида тобора белгилаб борадилар. Санъат иқтисодий тушунча мақомида ҳам қаралиши объектив зарурият бўлиб бормоқда. Буни ривожланган мамлакатлар бозорида фонда келтираётган ресурс сифа тида музейларга борувчиларнинг тобора кўпайиб бори-швда ва кўплаб қурилаётган музейлар сонида кўриш мум-кин. Ҳозирги вақтда Буюк Британияда маданият ва санъат соҳаси келтираётган фонда автомобилсозликдаги даража да - ҳар йили ўртача 17 миллиард доллар бўлмоқда. Маънавий ҳаётда санъатнинг ўрнини, саноатлашган даврнинг стандартлаш йўналишидан фарқли ҳолда, ўз мил- лийлигини тўла намоён қилиш орқали ва мунтазам халқа-ро алмашув йўли билан миллатларнинг маданий яқинла-шувига ҳисса қўшишида ҳам кўриш мумкин. Зеро, санъат - нинг (рангтасвир, ҳайкалтарошлик, меъморчилик, мусиқа, рақс) тили таржимасиз тушунарли бўлганидан бебаҳо уму- минсоний алоқа воситасидир. Маориф соҳасида жидлий ўзгаришлар кутилмоқда. Жум- ладан, кечаётган фан инқилоби ва ахборотлашув туфайли ўқиш, ўқитиш ишларининг самарадорлигини янада оши-риш имконияти яратилмоқда. Бунинг натижасида ривож ланган мамлакатлар - АҚШ ва Японияда XXI асрда ялпи олий таълимга ўтиш вазифаси кун тартибига қўйилган. Сиёсий соҳада ҳам ахборотлашув инқилоби туфайли жидлий ўзгаришлар кутилмоқда. Чунончи, давлат ҳоки- мияти марказлашганлиги барҳам топиб, унинг ўрнига шахе эркинлиги салмоғи ошиб боради. Натижада ҳар бир фуқа-ронинг демократик қарорлар қабул қилинишида бевоси-та иштирок этиши таъминланади. Бошқа томондан қара-ганда давлат марказлашганлигининг кучеизланиши ахборотларга эгалик килиш натижалари билан ҳам боғлиқ. Масалан, ҳозирги кўпгина мамлакатларда давлат ташки-лотлари фуқаролар тўғрисида ахборотлар тўплаганки, за-рур бўлганда улардан тоталитаризм мақсадларида фойда-ланиши мумкин. Яна бир ҳол: давлат ҳокимиятини муай-ян даражада чеклаш ахборотлардан турмушнинг турлй соҳаларида фойдапаниш зарурияти билан ҳам боғлиқ. Икти- содиёт соҳасидаги ахборотларни тартибга солиш, улар дан лозим даражада фойдаланишни сиёсий ҳокимиятни тотал аралашувисиз ҳам бозор муносабатлари ёрдамида йўлга қўйиш мумкин. Ахборотлашаётган жамият белгилари ташқи сиёсат со ҳасида айниқса яққол намоён бўлмоқца. АҚШдан ташқа-ри қатор мамлакатлар, жумладан, Хитой, Япония, Гер мания, Россия жаҳон миқёсида мустақил етакчи ўринга даъвогарлик қшшоқда. Айни вақтда минтақалараро итти-фоқларнинг (масалан, Ғарбий Европа, Шимолий Аме рика) ўрни кучаймоқда. Шунингдек, халқаро ташкилот-ларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Албатта, ахборотлашган-техникавий цивилизациянинг қарор топиши кўплаб номаълум жиҳатларга ҳам эга. Уни тушунтирадиган таълимотларда утопиялар ҳиссаси кич ки на эмас. XXI асрда ахборот-психологик таҳдид «Ахборот» тушунчаси бугунги кунда глобал моҳият касб этмоқда. У инсон тафаккурига турли йўналишларда таъ-сир ўтказувчи, яхлит инсоният ҳаётини ва тақдирини у ёки бу томонга буриб юборувчи, гоҳ салбий гоҳ ижобий моҳият касб этувчи қудратли воситага айланди. Аслини олганда ахборот тушунчаси дунёқарашни ифо- далайдиган барча билимлар соҳасида қадимдан мавжуд бўлган. Кибернетиканинг келиб чиқиши ва ривожланиши бу тушунчани «алоқа» ва «бошқарув» тушунчалари билан бирга кенг қўлланилишига олиб келди. Ахборот соҳасининг тез суръатлар билан ўсиши, уни автоматлаштириш усулларининг шиддат билан ривожлан-тирилиши компьютерларнинг яратилишига ва кишилик ҳаётининг турли соҳаларини компьютерлаштиришга олиб келди. Бу эса ўз навбатида бугунги кунда ғоятда тезкорлик билан ўсиб бораётган «Ахборотли жамият» назариясини майдонга келтирди. Компьютерлаштирилган дунё, ялпи ахборотлаштирил-ган глобал тизимнинг вужудга келиши миллатлар, халқ-лар ва бутун инсоният такдирини бир-бирига боғлаб қўйди. Ахборот олиш, уни ишлаш, сақлаш ва тарқатиш техноло-гиясининг тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги тарақ- қиёти бугун жиддий ташвишлар ҳам туғдирмокда. Чунки ҳозирги замон компьютерларининг энг сўнгги авлоди ҳар бирининг процессорида 80-100 миллион транзистор бўлиб, ҳар сонияда икки миллиардгача вазифани бажара олади. Ахборот технологиясининг ана шундай мўьжизаси туфайли хоҳлаган киши Ер юзининг хоҳлаган нуқтасида-ги одам билан сонияларда алоқа ўрнатиши, муаммони лаҳзаларда ҳал этиши мумкин. Ана шу ҳолатнинг ўзи ин-сон фаолиятини, тафаккур гарзини, ахлоқий меъёрлари-ни, оламга муносабатларини, яхлит олганда эса янги юз йилликдаги инсоният ҳаети ва такдирини ифода этади. Бошқача қилиб айтганда, XXI аср цивилизацияси ахбо рот хуружи, информацион-психологик уруш қиё'фасида ўзини намоён этмоқда. Инсониятнинг келажакдаги тақдири ва истиқболи ху-сусида ўйлар эканмиз, ахборот технологияси моҳияти, унинг тараққиёти, инсон ва инсоният ҳаётига таъсир ўтка-зиши омилларини чуқур ўрганишни тақозо этади. Булар қуйидагиларда кўринади: Биринчидан, инсон фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда йўлга қўйиш, Йўналтириш. Умумманфаат атрофида бирлаштириш, жамоа ва жамият ишига дахлдорлик туй-ғусини шакллантириш, инсоният ҳаётини саклашда масъ- уллик, унинг такдирига тақдирдошлик ҳиссини шакллан тириш. Иккинчидан, турли феъл-атворга, табиатга эга бўлган, ўз манфаати устуворлигига интилаётган сиёсий субъект- лар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш. Уруш ма- даниятсизлигидан тинчлик мадаииятига ўтиш, давлатлар-аро ва минтақалараро муносабатларда бир-биридан қочиш эмас, бир-бирига интилиш кайфиятини яратиш, жаҳон муаммоларини ҳал этишда соғлом ғояларга тан бериш руҳиятини шакллантириш. Учинчидан, фан-техника тараққиёти жадал ривожла-наётган бир пайтда унинг кенг имкониятларини умумий тараққиёт йўлига сафарбар этиш кайфиятининг устувор-лигини таъминлаш. Акс ҳолда ғайриахлоқий ва ғайриин-соний кайфиятдаги кимсалар қудратли технологияларни жамият тараққиётига зид бўлган ғоят хатарли мақсадни амалга оширишга ишлатиши мумкин. Бу, айниқса, халқ-аро терроризм, наркобизнес, диний экстремизм сингари глобал фожиаларни бошқаришда, давлатлараро иқтисо-дий муносабатларни чалкаштиришда, банк, молия-кре дит тизимини издан чиқаришда қўл келади. Тўртинчидан, ахборот технологиясининг беқиёс им кониятларини, улкан қудратини тўла-тўкис инсон ҳаёти га татбиқ этиш, инсон тақдирига хизмат қилдиришни таъ-минлайдиган энг замонавий ва самарали бошқарув меха- низмини иқтисодий, ижтимоий, маънавий, руҳий ва сиё сий соҳаларда юксак маданият билан унумли фойдала-ниш асосида ташкил этиш. Тиғиз ахборотлашган жамиятда «шахе — жамият — дав- лат» алоқадорлиги, уларнинг ўзаро узвийлиги ва яхлит-лигини таъминлаш бирмунча қийинлашади. Чунки ахбо рот оқими тезлашгани ва ахборотлар гирдобида яшаш каби мураккаб, зиддиятли вазиятнинг юзага келиши бевосита шахе тафаккурининг, инсон дунёқарашининг кескин ўзга-ришига сабаб бўлмоқда. Маълумки, ҳар бир фуқаро ўз шахеий нуқтаи назари, ўз қарашлари, маънавий-маърифий, ахлоқий-ру^ҳий им-кониятлари доирасидагина фаолият кўрсатади. Ўз олами ҳудудида яшайди ва ташқи оламга ўз ақли доирасида шах еий муносабатини билдиради. Ҳар бир индивид мустақил инсон сифатида табиий-биологик камолотидан ва руҳий эҳтиёжидан келиб чиқиб ўзига мое ахборотни қабул қила-ди, уни таҳлил этади. Унинг атрофида мушоҳада юрита-ди, фикрлайди ва ана шу таҳлиллар асосида ўзининг шах - еий хулосасига эга бўлади. Натижада у ёки бу тарздаги ўз нуктаи назарини шакллантиради. Демак, ҳар қандай ахборот мазмуни, моҳияти, таъсир этиш даражаси, жамиятга фойдали ёки зарарлилиги, ки- шини эзгуликка ёки ёвузликка даъват этиши билан «шахе — жамият — давлат» мутаносиблигига ижобий ёки салбий таъ сир этади. Ана шу жиҳатдан қараганда миллий манфаатлар- ни асраш ва ривожлантиришда ахборот-психологик хавф- сизлигини таъминлашнинг роли яна ҳам ошади. Умуман олганда ахборот-психологик хавфеизлик ту-шунчаси қандай пайдо бўлди? Унинг ҳаётийлиги, инсо-иият тақаирига дахлдорлиги нимада? Ана шундай савол туғилишининг ўзи муаммонинг долзарблигиии ва ўта кес- кинлигини кўрсатади. Бизнингча, ахборот-психологик хавфеизлик тушунчаси қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан, ахборот-психологик хавфеизлик - бу бе-восита инсон руҳиятига таъсир ўтказиш орқали уни ўз ақидаларидан, муқаддас идеалларидан, эътиқодидан айи- радиган бузғунчи гоялардан асрашдир. Демак, ахборот-пси хологик хавфеизликка эхтиёж, энг аввало, бевосита инсон ва жамият, инсон ва давлат, шахе ва унинг дахлеизлиги, миллат ва миллий қадриятлар, жумладан, урф-одатлар, анъаналар, тарихий ва маданий мерос, авлодлар ворисий-лиги, миллатнинг истиқболи билан боғлиқ бўлган қадри- ятларга маъиавий-руҳий таъсир бузғунчи ғоялар ва тажо-вузкор мафкураларнинг мавжудлигидан келиб чиқади. Иккинчидан, ахборот-психологик хавфеизликка риоя қилинмаса, унинг таъсирчан чоралари кўрилмаса, буз ғунчи ғоялар миллий қадриятларни барбод этиш орқали тарихан мавжуд бўлган халқлар ва миллатларни геноцид-га олиб келиши муқаррар. Учинчидан, тиғиз ахборотлашган жамиятда ахборот ор қали замонавий руҳий таъсир технологияларининг тобо-ра ривожланиб бораётганлиги шахе ва жамият тафакку-рининг шаклланишига у ёки бу тарзда кучли таъсир ўтка- зади. Жамоатчилик фикрининг қай даражада шаклланган-лигига, жамиятнинг сиёсий онги, хуқуқий билимлар са-вияси, маънавий-маърифий даражасига қараб жамиятнинг тараққиётга ёки таназзулга юз тутиши муқаррар. Тўртинчидан, ижтимоий фикрни шакллантирищда ах борот таъсирини, ахборот технологияларидан фойдала- ниш усуллари ва услубларининг тобора кенгайиб бораёт-ганлигини назарда тутсак, ахборот-психологик хавфеиз лик муаммоси яна ҳам кескинлашиб қолади. Бешинчидан, мазкур атаманинг моҳияти шундаки, у инсон, жамият тушунчалари доирасидан чиқиб кетиб, яхлит инсоният, бутун кишилик гакдири билан боғлиқ бўлган глобал масалаларни ҳам қамраб оладики, натижа-да ҳозиргача мавжуд бўлган глобал муаммоларнинг энг тажовузкори, энг бузғунчиси ёки аксинча, энг ташаббус-кори бўлиб қолиши муқаррар. Бу ҳолатни халқаро сиёсат-да, давлатлараро, минтақалараро муаммоларни ҳал этишда буюк давлатчилик шовинизми авж олиши мумкин бўлган ҳолатларда яна ҳам хавфлироқ моҳият касб этади. Бундай пайтда кўпроқ анъанавий сиёсий мувофиқлаштириш таж-рибаларидан кенгроқ фойдаланишни тақозо этади. Яъни шарқона муносабатлар илми (Ислом Каримов), мулоҳа-залилик, мушоҳадалилик, ҳар қандай воқеа ва ҳодиса-ларга ақл-идрок йўриғи билан ёндашиш тамойили усту-вор бўлмоғи лозим. Ахборот сиёсатини тиғиз ахборотлашган жамият шак-лланаетган бир пайтга ҳозирги замонавий талаблардан келиб чиқиб янгилаш, модернизациялаш зарур. Ахборот орқали юзага келадиган психологик можаро-лар шароитида давлат ахборот сиёсатининг вазифаси жа-миятни салбий ахборот-психологик хуруждан ишончли саклаш, қатьий ҳимоя қилиш механизмини яратиш би лан белгиланади. Ҳар бир янги ахборот-психологик можаро ҳимоя қили- наётган жамият учун янги таҳдидларни келтириб чиқари-ши ҳам мумкин. Демак, таҳдид қанча кўп бўлса, кўрқув, ҳадик ва ишончеизлик шуича кўпаяди. Ана шундай маъ-навий, руҳий, ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб, жамият кайфиятини мувофиқлаштириб, йўналтириб, бошқариб туриш муҳим аҳамият касб этади. Олтинчидан, ахборот-психологик хавфеизлик тушун часи маълум бир халқ, миллат, мамлакат ҳаётида жиддий ижтимоий хавф туғдириши мумкин бўлган замонавий ах борот технологиялари имкониятларидан тинчлик ва бар- қарор тараққиёт йўлида унумли фойдаланиш, уни бош- қариш, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий манфаатларга сиёсий туе бермаслик усулларидан фойдаланишни тақозо этади. Бизнинг назаримизда ахборот-психологик хавфеиз- лик — бу бевосита сиёсий можароларнинг олдини олиш, энг аввало, инсоннинг ўзини ўзи тушуниши ва фуқаро- лараро муносабатларни юксак маънавий-маърифий ме- зонлар асосида шакллантириш, ахборот қуролидан за- монавий инсонпарвар тафаккурни, ижодкорлик руҳини, яратувчилик қобилиятини, бунёдкорлик имкониятлари- ни шакллантиришни тақозо этади. Жамиятни бошқариш, ҳозирги замон меъёрлари асо сида кишилик тараққиётини таъминлашнинг янги усул ва услубларини қвдириб топиш зарур. Жумладан, сиёсий- ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий, ижтимоий-психологик ва ахборот тизимини бошқариш каби қатор, бир-бирига уз- вий боғлиқ бўлган йўналишларда бошқарувнинг энг мақ- бул услубини топишни, бевосита ҳокимият ва унта ишонч- ни, жамият ва давлат тараққиётини таъминлашда фуқа- ролар якдиллигини, маънавий ва ғоявий жиҳатдан бир- лигини таъминлашни тақозо этади. Жамият шу даражада шаклланиши лозимки, унинг аъзо- лари тиғиз ахборотлар бозоридан умуммиллий манфаатга хизмат қиладиган, унинг тараққиётига ёрдам берадиган ах- боротни танлай олеин. Ахборот олиш кафолати бу бевосита шахеий манфаатдан устун турадиган, умуммиллий манфа атга дахлдор бўлган қадриятга айланмоғи лозим. Ана шун- дай шароитда қандай мазмунцаги ахборотни тарқатишни ман этиш, жамиятнинг психологик ҳолатига салбий таъ- сир этувчи, ижтимоий, миллий, этник, диний тафовут ва келишмовчиликларни кучайтирувчи, зўравонлик ва уруш- ни тарғиб этувчи, порнофафия, маиший бузуқлик, шахс- лар мавқеига, обрўсига ва шаънига салбий таъсир этувчи ахборотларни чегаралашнинг норасмий, виждон билан боғлиқ бўлган, соғлом ақл ва юксак тафаккурга таянган маънавий-руҳий меъёрлари вужудга келади. Ахборот-психологик хавфеизлик тушунчаси ана шу тарзда маъиавий- ахлоқий мезонга айланади. Эркин шахе ва озод кишилик жамоаси бўлган фуқаролик жамияти шароитида ахборот-психологик хавфеизликнинг ўзига хос тизимлари шаклланмоғи лозим. Бу бевосита ОАВ фаолия- ти ва унда хизмат қиладиган ахборог олувчи, сақловчи ва тарқатувчи ходимларнинг сиёсий савиясига, касб маҳо- ратига ва энг муҳими, фуқаролик лозициясига, жамият ишига дахлдорлик туйғусига боғлиқ. Зотан, ахборот-пси хологик хавфеизликни таъминлашнинг бош мезони ва асосий таянчи — миллатпарварлик, ватанпарварлик, фи- докорлик туйғуси! Албатта, ахборот-психологик хавфеизликни таъмин лашнинг ўзига хос асослари бор. Булар: биринчидан, ташкилий-техник жиҳатдан таъминлан- ганлик, замонавий техника ва технологиялар билан етар- ли даражада қуролланиш; иккинчидан, мустаҳкам моддий-молиявий асосларга эга бўлиш, ахборот- психологик хавфеизликни таъминлашга хизмат қиладиган соҳа ходимлари моддий манфаатдорли- гини ошириш; учинчидан, замонавий ахборот технологияларини бош- қарадиган, уидан самарали фойдалана оладиган, замона вий билимларга эга бўлган, ҳар томонлама кенг фикр-лайдиган қобилиятли кадрларни тайёрлаш. Демак, ахборот хуружи тобора авж олиб бораётган, якка тартибда ҳар бир фуқаро, ҳар бир инсон онгига куч- ли таъсир ўтказаётган, кенг миқёсда олганда жамият та- раққиёти ва миллат тақдирини ҳал қилишга қодир бўлган, глобал миқёсда эса бутун инсоният ҳаётини кафолатлай- диган, унинг тараққиёти ёки таназзулини белгилашга қодир бўлган тиғиз ахборот тизимини бошқариш, тар- тибга солиш, ундан фойдаланиш меъёрларини ишлаб чиқиш ҳозирги замоинйнг энг долзарб муаммоларидан биридир. Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, Ер шари аҳолиси кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишла- рини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Бу ҳозирги замон цивилйзациясининг ўзига хос ютуғи. Халқлар, мамлакатлар, давлатлар ўзаро муносабатларини тобора яқинлаштиришга, жаҳон ижти моий-сиёсий жараёнларини бошқаришга, дунёвий кай-фият, дунёвий руҳият ва маслакнинг вужудга келишига хизмат қиладиган мўъжизакор ҳодиса. Бироқ цивилизациянинг ана шундай улкан, кенг миқ- ёсли ва серқирра ютуғидан ким қандай мақсадларда фойда- ланяпти? Уни беқиёс ва кудратли кучини нималарга ишлат- япти? - деган ҳақли саюл ҳам муаммога айланмокда. Умуман олганда инсоният тафаккури кенгайиб, фан-техника тараққиёти жадаллашгани сайин инсоният ўзи-нинг буюк яратувчилик қудратини намоён этмоқца. Шу билан бирга ўзини боши берк, кўчага олиб кириб қўяди- ган, ўз ҳаётига ўзи таҳдид соладиган, ўз истиқболини мавҳумлаштирадиган ҳолатларга ҳам дуч келмоқда. Инсоният ёзув ихтиро қилингунга қадар тахминан уч миллион йил оғзаки алоқа қилган бўлса, ундан беш минг йил кейингина саноат асосида китоб босишни ўрганди. Ундан беш юз йил ўтиб телефон, радио ва телевиденияга эга бўлди. Анъанавий эшитув-кўрув воситаларидан ком- пьютерларга ўтиш учун эса атиги эллик йилча вакт керак бўлди, холос. Ана шу тарихий ҳақиқатнинг ўзи инсон та факкури тараққиёти, фан-техника ривожи билан боғлиқ бўлган оламшумул ўзгаришлар динамикасини кўрсатади. Компьютерларнинг юзага келиши бутун Ер шарини ягона ахборот маконига айлантирдики, натижада ҳар бир мамлакат тақдири билан ҳам, бутун дунё тақдири билан боғлиқ бўлган воқелик юзага келди. Бугун Узбекистан ана шу ягона ахборот тизимининг фаол субъектига айланди. Унинг дунё билан алоқаси, жа ҳон ижтимоий-сиёсий жараёнларига иштироки, давлат-лараро муносабатлар, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва маданий алоқалари умумжаҳон ахборот тизи-ми таркибида амалга оширилмоқда. Бу бевосита электрон почта, электрон ахборот алмашиш тизими орқали ҳам миллий, ҳам дунёвий муаммоларни ҳал этишда фаолият самарадорлигини оширищца, вақтни тежашда, молиявий харажатларнинг кескин камайишида, қолаверса, замона-вий ахборот алмаштириш салоҳиятини намоён қилишда катта самара бермоқда. Бироқ бу жараён бир қатор муаммолардан ҳам холи эмас. Жумладан, жаҳон ахборот тизимидан фойдаланиш даражасининг пастлиги, интернет тизимининг кенг ри-вожланмаганлиги, ундан самарали фойдаланиш даража - сининг етарли эмаслиги кўзга ташланмоқда. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бу бево сита ахборот бозоридан фойдаланаётганда қандай ахбо-ротларни қабул қилиш, қандай ахборотлардан фойдала ниш борасидаги маънавий салоҳиятни ҳам тақозо этмоқ-да. Чунки бозорнинг оддий ҳақиқати шундаки, ҳар ким топганини савдога чиқаради. Сифати, мазаси, ранги, таъми ёки фойдаси жиҳатидан танлаш харидорнинг ихтиёрида. Ана шу ҳаётий қонуният нуқтаи назаридан қараганимиз-да жаҳон ахборот бозорида бизнинг манфаатларимизга зид бўлган, миллий хусусиятларимизни, анъаналаримизни, турмуш тарзимизни камситадиган ахборотлар ҳам хуруж қилмоқаа, ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Бу ўз-ўзидан ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъмин-лаш муаммосини кўндаланг қилиб қўймоқда. Ҳозирги замон ахборот тизими, унинг жуда кенг им-кониятларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекис-тонда ахборот олиш, сақлаш, фойдаланиш ва тарқатиш-нинг умуммиллий манфаат ва умуммиллий тараққиёт нуқ-таи назаридан бошқарув механизмини яратиш, унинг мо- ҳияти ва унсурларни чуқур англаш зарур бўлиб қолмоқда. Ана шу ҳаётий эхтиёждан келиб чиқиб ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимини яратишнинг қуйидаги усулларини қўллаш зарур деб ҳисоблаймиз: Биринчидан, социологик йўналиш. Бунда ахборот олиш ва тарқатиш жараёнида жамият гараққиётида ахборотнинг ижтимоий воқелик сифатидаги ролидан келиб чиқиб, жа-миятда шаклланаётган ижтимоий онг йўналишлари, иж тимоий тафаккур даражаси ва унинг оқимларини ўрга- нишни йўлга қўйиш керак. Аҳоли турли қатламлари қараш- лари, касбий ва бошқа ижтимоий ҳолатлари асосида ги фикрлаш тарзини аниқлаб бориш зарур. Иккинчидан, статистик йўналиш. Кўп миллатли мам-лакатда, хусусан, 130 дан ортиқ миллат ва элат яшаёт-ган, 20 га яқин диний конфессиялар фаолият кўрсатаёт-ган Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро можароларни, турли сиёсий манфаатлар ва бузғунчи ғоялар таъси-рида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар манбаларини ўрганиб бориш, бу борада аниқ ҳисоб-китобларга, таҳли-лий ечимларга эга бўлиш. Учинчидан, сиёсий конфликтология ва сиёсий психо логия. Ахборот- психологик хавф авж олаётган бир пайт-да, турли бузғунчи ғоялар инсон онги ва тафаккурига ўз таъсирини ўтказаётган бир шароитда сиёсий можаролар келиб чиқиши мумкин бўлган манбаларни ўрганиш, омил- ларини аниқлаш ҳамда унинг натижасида жамиятда шакл-ланиши мумкин бўлган жамоатчилик фикри, сиёсий қарашлари, руҳияти — ижтимоий-сиёсий психология из-чил равищда ўрганиб борилмоғи лозим. Тўртинчидан, мантиқий-тизимий ва функционал таҳ-лил. Ахборот тизими, хусусан, ахборот-психологик таъ-сир ахборот сиёсати тизими ва воситасининг муҳим қисми сифатида баҳоланиши лозим. Воқеликка ана шу тарзда ёндашиб, илмий-таҳлилий, назарий ва амалий хулосалар чиқариш керак. Тиғиз ахборотлашган жамиятда ахборот оқими таъсирида шаклланаётган ижтимоий фикр фан нуктаи назаридан изчил ўрганилмоғи, унинг предмета ва методологиясини ишлаб чиқиш муҳим бўлиб қолди. Бешинчидан, ахборот тизимида миллий истиклол ғоясининг устуворлиги. Ҳар қандай фуқаро ахборот бозо- ридан «маҳсулот» танлаш жараёнида унинг қалбида, ру- ҳиятида, кайфиятида, феъл-атворида, буларнинг барча-сининг оқибати сифатидаги хатти-ҳаракати ва муносаба- тида мафкуравий иммунитет устуворлигини таъминлаш. Албатта, Ўзбекистонда мустақилликнинг ўтган 15 йили мобайнида оммавий ахборот коммуникацияси соҳасида жиддий ўзгаришлар юз берди. Энг аввало, ҳар бир фуқа-ронинг сўз ва фикр эркинлиги, ахборот олиш ва тарқа-тиш ҳуқуқи Конституция билан кафолатланди. Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги бир қатор қонунлар яра-тилди ва амалда қўлланилмоқда. Мустақил нашрлар сони кескин кўпайди. Буларнинг ҳаммаси мамлакат ички ҳаётида миллий ахборот тизимининг ўзига хос тараққиётидан да-лолат беради. Шу билан бирга Ўзбекистон жаҳон ахборот тизимидан фойдаланишнинг энг замонавий ва тезкор техноло-гиясини жорий этди. Бу нафақат давлат ва ҳокимиятнинг, расмий идораларнинг, балки нодавлат-нотижорат ташки- лотлар, ҳатто, алоҳида фуқароларнинг дунё ахборот бо-зорига бемалол кириши ва ундан бемалол фойдаланшии имконини беради. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизими бевосита ижтимоий хавф, миллий таҳдид, тарақ-қиётга тўғаноқ сифатида баҳоланмоғини ва унта қарши кучли механизмни яратишни тақозо этади. Бунда давлат ахборот сиёсати алоҳида аҳамиятга эга. Албатта, Ўзбекис тонда ахборот тизими, уни бошқариш, ундан фойдала-ниш борасида қатор қонунлар бор. Жумладан, ахборот олиш кафолатлари, электрон почта, электрон рақамли имзо тўғрисидаги қатор қонун ҳужжатлари қабул қилин- ди. Бироқ; булар етарли эмас. Чунончи, замонавий ахбо рот технологиялари тобора такомиллашиб, ривожланиб, ахборот олиш, сақлаш, уни ишлаш ва тарқатишнинг шакл-лари, усуллари, услублари тобора кенгайиб бормоқдаки, бу бутун кўлами билан амалдаги қонунларда ўз ифодаси-ни топмаган. Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Ўзбекистонда ҳозирги мавжуд ижтимоий фикр, жамиятнинг умумий сиё- сий-маърифий даражаси замонавий ахборот хуружига ва унинг шиддатига дош беролмайди. Аникроғи, унинг бутун кўламини, моҳиятини, ахборот остидаги яширин ғояни ва ахборот тарқатувчи манба мақсадини етарли даражада ба- ҳолай билмайди. Натижада ахборот бозорида мавжуд бўлган асосли, жиддий, фикрлашга чақирадиган, тараққиётга ёрдам берадиган ахборотларни етарлича кабул қила олмайди. Аксйнча, енгил-елпи, шов-шувли, ҳаётимиздаги мавжуд ўткинчи камчилик ва нуқсонларни бўртгириб кўтариб чиқ- қан хабарларга берилиб кетади. Уларни тез кабул қилади. Натижада жамиятда ялпи ўртача кайфият, озурда руҳият пайдо бўлишига имконият яратилади. Бундай вазиятда мил лий ахборот тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятини такомиллаштириш, таъсир доирасини ошириш зарур бўлиб қолмоқда. Бу муаммоларни ҳал этиш учун қуйидагиларга эътибор бермоқ лозим: — Оммавий ахборот воситаларида ҳозиргача шакллан- ган тил, услуб ва ифода усулини ўзгартириш лозим. Жо-зибадор, айни пайтда ҳаётга яқин, энг оддий фуқаро қалби ва руҳиятига мое келадиган халқчил ифода усулини шакл-лантириш лозим. Бошқача қилиб айтганда, ахборот мако-нини ҳаётга, одамларга, уларнинг кундалик ташвишу из-тиробларига, янгиланаётган жамият муаммоларига юксак маҳорат билан мослаштириш керак. — Жамиятни, унинг ҳар бир аъзосини ахборот восита-ларига қизиқишини орттириш йўли билан ахборот орқа-ли юзага келаётган руҳий танглик, маънавий озурдалик, бошқача қилиб айтганда, бузғунчи ғояларга эргашиш кай-фиятининг оммалашиб кетишига чек қўйиш лозим. Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маъ-рифат тамойилининг устуворлигига эришмоқ керак. — Ахборот соҳасида миллий хавфеизликни таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари — жамоат ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, улар сўзи ва фикрининг таъсирчанлигини ошириш керак. Токи ҳар қандай умумманфаат ва умумтараққиёт йўлида айти-лаётган сўз ҳар бир тингловчи қалбига кирсин, онгига сингеин. Уни рағбатлантирсин, руҳлантирсин, миллий якдилликка, миллий бирликка даъват этеин. Албатта, ахборот соҳасида миллий хавфеизликни таъ-минлашнинг энг самарали йўлларидан бири тўғридан-тўғри ҳар қандай бузғунчи ғояларга, жамоатчилик фик-рини бузадиган хабарларга асосли тарзда қарши тура би- лиш. Иккинчи томондан, айни ана шу қарши тарғибот механизмини самарали бошқаришни таъминлаш. Ҳозирги замон ахборот тизимида шундай ҳодисалар мавжудки, унга қарши чиқиш у ёқда турсин, уни бошқа-риш, тартибга солиш ҳам мумкин бўлмай қолмоқца. Де-мак, бундай шароитда энг мақбул ва самарали усулларни ишлаб чиқиш зарур. Жумладан: Бирннчидан, жамоатчилик фикрини ўзгартираётган, чалғитаётган вайронкор ахборотлар ташқаридан, ўзига хос ҳимоя қалқонига эга бўлган маконлардан келаётганлиги-ни назарда тутиб, ахборот тарқатиш борасидаги можаро-ларга йўл қўймай, уларга юксак сиёсий ва касбий маданият орқали ёндашиш, бефарқлик, сукут саклаш кайфия-тига барҳам бериб, миллий орият, миллий нафсоният билан боғлиқ ҳолдаги тарғиботчилик имкониятимизни намоён этиш йўлидан бориш. Иккинчидан, шуни назарда тутиш керакки, ҳар қан дай ҳужумкор ва бузғунчи ғояга қарши ўз вақтида, мўлжал- ни аниқ олиб муносабат биддиришда эҳтиросларга берил-маслик, ортиқча шов-шувларга йўл қўймасдан сиёсий вазминлик ва босикдик, айни пайтда кучли таъсир ўтка- зиш усулларини ўзлаштирмоқ лозим. Ахборот соҳасида ахборот хуружи қизғин авж олган бир пайтда айни ана шу хуружлар моҳиятини, унинг ман-баларини, ривожланиш омилларини, илмий тил билан айтганда конфликтоген жиҳатларини чуқур ўрганиш ло зим. Бузғунчи ва ҳужумкор ахборотлар мақсади, иддаоси, уларнинг тагида ётган манфаатлар қанчалик тўғри ўрга-нилса, уларга шунчалик тўғри ва ишончли зарба бериш мумкин бўлади. XXI аср пвилизаиияси окибатида инсоният ҳаёти ах-борот-психологик таҳцид кучаётган жараённи бошдан ке-чирмоқда. Бу, айниқса, ривожланиш йўлига чиқиб олган Ўзбекистондай ёш мустақил давлатларга кучли салбий таъ сир ўтказиши мумкин. Чунки ҳар қандай асоссиз, бузғун чи ғоя ўтиш даврига хос бўлган жузъий камчиликлар ва ўткинчи ижтимоий-иқтисодий нуқсонларни бўрттириб кўрсатиб, жамоатчилик фикрини чалғитиши, унинг ис-тиқболга ишончини сусайтириб юбориши мумкин. Зотан, бугун жаҳон сиёсати тобора маданийлашиб, ижтимоий-сиёсий жараёнлар инсонййлашиб, давлатлараро манфа атлар устуворлиги юмшаб бораётган бир пайтда оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш, термоядро хавфини кучайтириш, атом, водород, турли биологик, бактерио-логик ва кимёвий аслаҳалардан фойдаланиш ибтидоий ҳодисага айланиб қолди. Миллатларни йўқ қилиш, уларнинг илдизини қирқиб ташлаш, миллий хусусиятлари, анъаналари ва урф-одат-ларини барбод этиш йўли билан мамлакатларни забт этиш цивилизациявий ҳодисага айланди. Бундай мақсадни амалга оширишда ахборот тизимидан фойдаланиш кенг авж олиб бормоқда. Мустақил Ўзбекистон эса ана шу жараёнда ўзи- нинг янгадан-янги имкониятларини, ақлий салоҳияти-ни, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва ҳар қандай тажовузларга қарши тура олиш иқтидорини намоён этмоқда. Бироқ бу етарли эмас. Аниқ натижаларга эришиш учун қуйидаги-ларга эътибор бериш л озим, деб ўйлаймиз: - инсоннинг шахе ва фуқаро сифатидаги имконият ларини рўёбга чиқариш ва уни шакллантириш; — инсоннинг ўзини ўзи ҳимоя қила олиш инстинктини, ўзини ўзи бошқариш салоҳиятини шакллантириш; - алоҳида одамлар, гуруҳлар, қатламлараро муносабатларни яна ҳам барқарорлаштириш; — жамоалар бирлигини, умумий хонадон — яхлит мам лакат такдири учун жавобгарлик ҳиссини кучайтириш; - миллатидан ва линий эътиқодидан қатъи назар Ўзбе кистон фуқароси бўлган ҳар бир шахенинг келажак учун масъуллигини таъминлаш; — келиб чиқиши мумкин бўлган можаролар, келишмовчиликлар асосларини, йўналишларини, уларнинг ривожланиш омилларини ва динамикасини доимий тарзда, узлуксиз равишда ўрганиб бориш. Ана шу тарзда, албатта, ахборот соҳасида миллий хавф-сизликни таъминлашнинг Ўзбекистон тажрибаси такомил- лашиб бормоқда. Бу бевосита ахборот хуружи авж олаёт-ган, ахборот тарқатиш технологиялари тобора такомйл-лашиб, унинг усул ва услублари янгиланиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон айни ана шу цивилизациявий жараён-нинг энг самарали, энг инсонпарвар усулларидан яна ҳам кенгроқ фойдаланиш имкониятларини қидирмоқда. Маданиятлараро интеграция: тажриба ва муаммо XXI аср инсоният тарихининг янги даврини очмоқда. Зотан, янги юз йиллик ва янги минг йилликда жаҳон иж-тимоий-сиёсий жараёнлари кескин ўзгараётган ва инсон тафаккури бутунлай янгиланаётган, манфаатлар умумий-лиги юз бераётган бир даврни бошдан кечиряпмиз. Дарҳа- қиқат, бугунги дунё бир халқ, мамлакат ўз ҳудуди доира-сидагина яшаш билан чекланмайди. Аксинча, дунё халқла- рини манфаатлар муштараклиги бирлаштирмоқда. Ҳар қан дай «хусусий» муаммо барча учун бирдай тегишлилик мо- ҳиятини касб этмокда. Умумий тақдир ва умумий истиқбол тушунчалари тобора чуқурлашиб бормоқда. Глобал моҳиятга эга бўлаётган ғоят залварли масала-лар кўпайиб бормоқда. У инсоният тарихи ва тақдирига, бугуни ва истиқбол ига жиддий таъсир этмокда. Айни ана шу муаммолар табиатини, моҳиятини қанчалик чуқур ту-шунсак, маънавий оғриқ, руҳий озурдалик шунчалик катта таҳпид солаётганини яна ҳам чуқурроқ ҳис этамиз. Омма-вий ахборот воситалари мазкур муаммоларни шу даража-да кўп тарғиб этмоқцаки, бу баъзан ғоят фожиали, зид-диятли вазиятни вужудга келтирмоқда. Хилма-хил далиллар ва рақамлар атрофидаги мулоҳа-залар, таҳлиллар, тадқиқотлар йўналишлари тобора кўпа йиб бормоқда. Кўнгилларни ғаш қилиб, руҳимизга озур далик келтирадиган «башорат»лар ва янги технологик из-ланишлар шу даражада авж олиб кетдики, бу бевосита Ер шари такдири ва инсоният истиқболи билан боғлиқлик ҳиссини, дахлдорлик туйғусини яна ҳам кучайтирмоқда. Ана шундай тиғиз ва шиддатли бир шароитда инсон нинг энг яқин ва ишончли ҳимоячиси - маданият ва маъ-навиятга эҳтиёж яна ҳам кўпроқ ортади. Биз ташқи олам, атроф-муҳит ва ижтимоий ҳаётдаги муаммолар ҳақида қанчалик чуқур ўйласак, унинг асосида инсон моҳияти, қадрияти ётганини шунчалик кўпроқ тушунамиз. Балки глобал муаммолар таҳдиди бизни қайсидир даражада чал-ғигиб қўяр. Бироқ ҳар қандай муаммо, ҳар қандай таҳдид инсон маънавияти, ички иродаси, руҳий қуввати орқали-гина ўзи ечимини топиши мумкин. Инсон икки олам кесишган нуқтада яшайди. У ташқи дунё, табиат ва ҳаёт сарвари, айни пайтда ўз ички олами-нинг буткул итоаткоридир. Айни ана шу ички олам, туйғу ва руҳ ташки олам моҳиятини, мазмунини ва истиқболи-ни белгилайди. Муҳаббат ва нафрат, эзгулик ва ёвузлик, оила, турмуш, кундалик ҳаёт эҳтиёжлари ва муаммолари, атроф-муҳитдаги барча яхшилик ва емонликлар кишилик жамияти тараққиётига ўз таъсирини ўтказади. Демак, ин сон олами ташки оламнинг кўзгуси ва айни пайтда инсоннинг жамиятдаги ўрни, ҳаёти ва тақдири билан боғ-лиқ бўлган ноёб қадрият. Худди ана шу оламда иисоннинг маънавий-руҳий имкониятлари, тасаввурлари, ҳиссиёт-лари, илҳоми ва ижодкорлик туйғулари яшайдики, бу ташқи оламни ўзгартиришга, ҳаётни ҳар қандай шароит-да ҳам тартибга солишга қодир бўлган қудратли кучдир. Инсоният яратган бой маданий қадриятлар, жумла-дан, кишилик тарихи шундан далолат берадики, мадани-ятнинг умри бир инсон умридан анча узун ва, ҳатто, чек-сиздир. У инсоният ибтидоси ва интиҳосини ўзида мужас-сам этади. Бугун биз Миср, Рим, Самарканд, Бухоро, Хива деганда ана шу улкан ва ўлмас маданиятнинг нақадар бар-қаётлигига, яшовчанлигига, келгуси авлодларга ғоят куч-ли маънавий таъсир ўтказишига ишонч ҳосил қиламиз. Чунки айни улар туфайли тарих сақланмоқда, ўтмиш яшамоқда. Улар аждодларимизнинг буюк тараққиёт давр-ларидан, ўзига хос цивилизациясидан хабар бераётгани каби қулоғимиз остида аждодлар руҳининг қўнғироқлари эшитилиб туради, қалбимизга ҳарорат, жисмимизга қуд рат бахш этади, истиқболга даъват этади. Албатта, ҳар қандай шароитда ҳам фан, маданият, санъат фақат озод шароитдагина ривожланади. Ижодий жараён авж олади. Демократия сўз ва фикр эркинлиги орқали намоён бўлади. Ҳозирги замон жаҳон маданияти эса яхлит инсоният руҳи озодлигининг ноёб мўъжизаси сифатила юзага келмоқда. Зотан, руҳнинг қудрати озод-ликда! Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, демократия ва сўз эркинлигига эҳтиёж қанча кучайса, худди ана шу де мократия ва сўз эркинлигини таъминлайдиган, уни бош- қариб турадиган демократия маданиятига, сўз ва фикрни эркин ифодалаш ахлоқига эга бўлишга ҳам катта эҳтиёж туғилади. Бу ялпи халқ ва жамиятнинг сиёсий маданияти га, онглилик даражасига боғлиқ бўлган жиддий ва айни пайтда мураккаб масала. Кишилик жамияти тарихи XX асрдаги сингари фав-қулодда ҳолатларга, тўқнашувларга ва зиддиятларга дуч келмаган. Айни ана шу ҳодиса янги юз йиллик тақдири-ни, моҳиятини белгилайдиган омилга айланди. Сиёсий тафаккур, ижтимоий фалсафа, уруш ва тинчлик ҳақидаги гоялар ривожлангани сари инсоният тобора таҳдид гир-добига тушмоқла. Хачқлар, миллатлар энди бир-биридан қочиб эмас, бир-бирига иитилиб яшаш (Ислом Каримов) эҳтиёж эканлигини тушуниб бормоқда. Ана шу англаш жа- раёнининг ўзи бу қадимий маконда умумсайёравий мада ният даражасининг ошиб, маданий тушунчаларнинг кен-гайиб бораётганидан далолат беради. Уруш маданиятсиз-лигидан тинчлик маданиятига ўтиш зарурат эканлиги то - бора кўпроқ намоён бўлмоқда. Ана шу жараёнда жамият ҳаётила дахлдорлик туйгуси, яъни халклар ва миллатлар-нинг маданиятлар орқали ўзаро яқинлашиши жараёнлари тобора фаоллашмоқда. Жараённинг ижобий томони шун-даки, маданиятлараро яқинлашув, маданиятлараро интег рация халклар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш дара жасининг ошишига олиб келади. Аслини олганда ҳар бир миллат ёки элат умумсайёра вий маданиятга ўзига хос ҳиссасини қўшади. Шу билан бирга ҳар бир миллий маданият ўз тарихий илдизларига таяниб, унинг сарчашмаларидан баҳра олиб, умумтари- хий тажрибалар билан озиқланган ҳолда бойиб боради. Ҳар қандай маданият ўз миллий хусусиятларига, мил лий манбаларига, тарихий тажрибалар ва жараёнлар асо-сида шаклланган қиёфасига эга. Бироқижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларнинг тобора шиддат билан умумсайё равий моҳият касб этаётганлиги сабабли гўё умуминсо-ний маданият дунёга келаётгандай туюлади. Аслида эса миллий маданият ўз моҳиятини йўқотмоқда, «чатишти-рилган», сунъийлаштирилган ҳолатдаги мажруҳ қиёфага кирмоқда. Бундай «бедаво»ликдан қутулишда эса фақат ва фақат миллий тафаккур, миллий онг, миллий руҳ алоҳи да аҳамият касб этади. Айни ана шу муҳим учлик устувор бўлган шароитдагина миллий ва маънавий халоскорлик туйгуси, ўз миллий қадриятларини ҳимоя қилиш имму-нитети кучаяди ва у ҳар қандай шароитда ҳам ўзининг куч-кудратини намоён этмоғини ҳаёт тақозо этмоқда. Бир қарашда ўз миллий қадриятлари, анъаналари ва маданиятини зўр бериб ҳимоя қилиш кишига худди шо винизм, национализм ва ирқчилик каби салбий ҳолатдай туюлади. Иккинчи томондан эса умуминсоний маданият тушунчасининг тобора кенгайиб бораётгани миллатлар ва элатлар ўзига хослигининг йўқолишига олиб келмоқда. Бугунги дунёни фақат ўзаро соғлом мулоқот, ўзаро бир- бирини тўғри тушуниш маданияти асраши мумкин. Худди ана шу мулоқот - бир-бирини эшитиш ва тушуниш мада нияти инсон ҳаётини уруш маданиятсизлигидан тинчлик маданиятига ўтказадиган ғоятда мураккаб ва айни пайтда эҳтиёжга айланган тарихий ҳодисадир. Ғоятда кучли қурол- яроғлар, ҳарбий аслаҳалар ва ҳарбий қудрат билан зўра-вонлик қилиш, қолаверса, буюк давлатчилик шовинизми тахдиди ҳозирги замон цивилизацияси нуқтаи назаридан ибтидоий ҳодисага айланди. Дарҳақиқат, бугунги кунда дунёда Ер шарини ўз ўқи атрофидан чиқариб юборишга қодир бўлган қудратли ҳар бий аслаҳалар мавжуд. Бироқ ундан фойдаланиш мантиқ-дан анча йироқдир. Чунки соғлом фикрли ҳар қандай киши бунга йўл қўймайди. Йўл қўйган тақдирда ўзи ҳам тирик қолмайди. Ана шу нуқтаи назардан қараганда уруш ва тинч лик сингари глобал муаммони фақат соғлом ақл, соғлом идрок ва заковат орқали ҳал этишни давр тақозо этмоқда. Давлатлараро, минтақалараро можароларнинг юзага келиши айни сиёсий маданият муаммосини яна ҳам дол-зарб қилиб қўймоқда. Бу долзарблик ўз-ўзидан юксак ма-даниятни тақозо этадики, маданият бор жойда очиқлик, қалбан ва руҳан яқинлик, ўзаро бир-бирини тушуниш туйғулари яшайди. Демак, тинчлик маданияти бу бевоси-та маданиятлар мулоқоти, ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш кўзгусидир. Бир-бирини ҳурмат қилиш, ўзаро яқинлашиш орқали умумсайёравий маданият вужудга ке-лишига олиб келади. Бу, албатта, уруш ва тинчлик иўна-лишидаги маданий ҳодиса. Лекин яна бир йўналиш бор-ки, бу бевосита ҳар бир халқ, ҳар бир элатнинг ўзига хос-лиги билан, тарихий маданий мероси ва маънавий қад-риятлари билан боғлиқ бўлган жараён. Ҳозирги замон талаблари нуқтаи назаридан ҳар қан дай миллий маданият турли халқлар маданияти билан мулоқот қилишга қодир бўлмоғи лозим. Ана шу мулоқот жараёнида бир маданият иккинчи бир маданиятга ҳам ўз таъсирини ўтказади, ҳам ўзи бойийди. Бошқача қилиб айт- ганда, ўз маданий қобиғидан чиқмаслик, ҳар қандай ма даниятга қарши туриш ожизлик ва нотавонликдир, бу гунги цивилизация ютуқларидан орқада қолиш каби қолоқ- лиқдир. Бошқа бир маданиятга қўшилиб кетиш эса мил лий таназзулдан бошқа нарса эмас. Бу миллатнинг инқи-рози билан тенг бўлган фожиа. Ана шундай мураккаб, зид-диятли бир шароитда ўзаро таъсир ва эргашиш туйғуси меъёр доирасида бўлмоғи лозим. Ривожланган давлатлар, катта халқлар маданиятидан ўзини кўр-кўрона асраш, фақат ўз миллий анъаналарига таяниш, ўз олами ичида яшаш миллий биқиқликка, мил лий маҳдудликка олиб келса, жаҳон маданиятига, замо- навий цивилизацияга керагидан ортиқча ружу қилиш ун дан ҳам оғирроқ оқибатларга олиб келади. Демак, ҳар қан дай маданий таъсир меъёрларини англаш, тажовуздан ўзини ўзи асраш омилларини топиш лозим. Маданиятлараро интеграция дунёни янгилашга, ин-соният тафаккурини бойитишга, унинг маданий савия-сини оширишга катта хизмат қиладиган улкан ижтимо-ий-тарихий ҳодиса. Биз жаҳон цивилизациясидан ортда қолмаслигимиз керак. Ҳеч бўлмаганда у билан баробар юришимиз, унинг ютуқларидан фойдалана олишимиз за-рур ва, ҳатто, ўз ютуқларимиз билан замонавий цивили зация тажрибаларини бойитишга интилмоғимиз лозим. Бироқ, бундан миллий хусусиятларимизга, анъаналари-мизга, турмуш тарзимизга зид бўлган маданиятни олиб кириш мумкин деган фикрга бормаслигимиз керак. Маданиятнинг миллий ўзига хослиги бу маълум бир миллатнинг моҳшгги, қиёфаси, унинг аерлар қаъридан етиб келган қадриятидир. Миллий маданият тушунчаси орқали биз аерлар синовидан ўтган, ўтмиш тажрибаларини ўзлаш- тирган ва айни пайтда ҳозирги замон маданий тажрибалар асосида ўзини бойитиб бораётган, унинг янгидан-янги қирраларини кўрсатаётган жараённи тушунамиз. Бу бево сита миллий онг, миллий тафаккур тарзи билан боғлиқ бўлган кенг миқёсли воқелик. Айни ана шу ҳар бир миллат ва халқнинг миллий онглилик даражаси ўша миллат ёки халқнинг цивилизациялашганлик даражасини кўрсатади. Маданиятлараро интеграция авж олаётган ҳозирги даврда масаланинг ижобий ва салбий томонлари кўзга яққол ташланмоқда. Жумладан; Биринчидан, катта халқлар маданияти цивилизация рамзи сифатида кичик халқлар маданиятининг ривожла-нишига, уларнинг тараққий топишига, жаҳон иивилиза-циясига яқинлашишига ёрдам бермоқда. Бу албатта, ҳар қаидай миллий маданият ўз эҳтиёжи иуқтаи назаридан жаҳон маданиятига интилиши орқали унинг энг самара-ли, ижобий жиҳатларини қабул қилиб, салбий томонла-рини қабул қилмаслик каби ўта нозик, катта миллий ма-даниятни, маърифатни ва табиий равишда ахлоқни тақо-зо этади. Иккинчидан, катта халқлар маданияти кичик халқлар маданиятини ютиб юбормоқда. Уларга кучли таъсир ўтка-зиб, ўзига хослигини, миллий хусусиятларини, қадрият-га айланган урф-одатлар ва анъаналарини шафқатсизлик билан поймол этмоқда. Учинчидан. кичик халқтар, жумладан, ривожланиш йўлига чиқаётган мамлакатлар жаҳон тараққиётидан ор-қада қолмаслик учун унинг ютуқларини ўзлаштириш йўли- дан бориши табиий. Ўз-ўзилан бундай халқлар учун жаҳон маданиятига интилиш ҳисси кучли бўлади. У қондириш қийин бўлган эҳтиёжга айланади. Жаҳон цивилизацияси ютуқларига кўр- кўрона ёндашиш оқибатида эса миллий ўзига хослик йўқолиб, маданий- маърифий инқирозга юз тутиши мумкин. Бундай ҳолатни бир неча шаклларда кўриш мумкин: Сиёсий соҳада. Уруш ва тинчлик муаммоси доимий ва ҳамиша долзарб бўлган масааалардан бири. Дунёни термо ядро хавфидан қутқариш, халқлар ва давлатлар ўртасида мўьтадил иқлимни вужудга келтириш, диний экстремизм, фанатизм, халқаро терроризмга қарши курашиш, нарко тик модяаларнинг тарқалишига чек қўйиш сингари глобал муаммоларни ҳал этишда, минтақавий можароларни бар- тараф этишда юксак сиёсий маданият, уруш маданиятсиз-лигидан тинчлик маданиятига ўтиш жараёнида ўзига хос мунозаралар ва музокаралар маданиятини йўлга қўйиш XXI аернинг оғрикли масалаларидан ҳисобланади. Ушбу глобал масалалар юзасидан гапирар экан, Президент Ислом Ка римов мустақиллигимизнинг иккинчи йилидаёқ БМТнинг 48-сессиясида сўзлаган нутқида «Дунё можароларини ҳал этишда шарқона муносабатлар ил мини эгаллаш зарур» де-ган фикрни биллирган эди. Бу билан нотиқ буюк давлатчи-лик шовинизми, катта даататларнинг кичик давлатларга тазйиқи, зўравонлик иллатларига барҳам бериш, дунё му- аммоларини ҳал этишда ва жаҳон ижтимоий-сиёсий жа-раёнларини яхшилик сари буришда музокаралар йўлини танлаш, ҳар қандай можароли масалаларни ақл-идрок, юксак сиёсий тафаккур ва маданият орқали ҳал этиш за- рурлигини кўрсатган эди. Бу билан Ўзбекистон раҳбари сиё сий майдонда давлатимизнинг шарқона ахлоқ, шарқона одоб ва шарқона муносабатлар маданияти орқали ўз сиё сий маданиятини намоен этган эди. Диний соҳада. Жаҳон динларининг ўзаро интеграция-си ўз ақидалари, диний қоидалари ва ҳуқуқий меъёрлари нуқтаи назаридан фаолият юритган ҳолда дунёвий маса лалар ечимини топишда умуминсоний қадриятлар орқа ли ёндашишии тақозо этади. Диштрнинг бир-бирини инкор этиши, камситиши, бир диннинг бошқа бир дин устидан ҳукмронлик қилиши сингари иллатларга барҳам беришни, масалага диний қарашлар ва эътиқодлар тур- лича бўдгани билан Аллоҳ ягона эканлиги жиҳатидан ёнда- шишни талаб қилади. Демак, Аллоҳга интилиш, яқинла-шиш йўли хилма-хил, унга ёндошиш усуллари турли-ту-ман бўлиши мумкин. Бироқ Яратганнинг ўзи ягонадир! Иқтисодий соҳада. Биринчидан, жаҳон бозорининг тобора кенгайиб бораётганлиги, ривожланган мамлакат лар яшлаб чиқариш технологияларининг дунёни забт эта-ётганлиги, ривожланиш йўлига чиққан давлатларнинг илғор технологияларга эҳтиёжининг ошиб бораётганлиги иқтисодий қарам сиёсатнинг вужудга келишига йўл қўймас- лиги лозим. Тент ҳуқуқта ҳамкорлик, давлатларнинг катта-кичиклигидан қатьи назар. жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ҳар томонлама алоқаларии ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, кичик давлатлар суверените- тини ҳурмат қилиш каби ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ахлоқий камолотни тақозо этади. Иккинчидан, маданиятларнинг ўзаро таъсири киши-лик жамияти моҳиятини ҳам бирмунча ўзгартирмоқда. Ри-вожланган давлатлар замонавий ишлаб чиқариш техноло-гияларининг ривожлаииш йулига чиқиб олаётган давлат-ларга кириб келаётгани фақатгина ижтимоий-иқтисодиЙ ҳодиса эмас. У айни пайтда одамлар тасаввури ва тафакку-рини ўзгартириб юборадиган, янгича қарашларни келти-риб чиқарадиган воқелик. Бу ялпи жаҳон ишлаб чиқариш майдонининг вужудга келаётганидан, ҳамма учун умумий бўлган улкан «хонадон» шаклланаётгаиидан далолат бера-ди. Шу билан бирга анъанавий маданият билан жаҳон ма-данияти уйғунлашиб бораётганини ҳам кўрсатади. Демак, ҳаётимизга илғор технологиялар билан бирга янгича қараш- лар ва ўзига хос маданият ҳам кириб келадики, уларнинг таъсирида миллий маданиятлар маълум даражада ўз қиёфа- сини ва мазмунини ўзгартириши мумкин бўлмоқда. Инсоният тарихи бундай ҳодисаларнинг кўпига гувоҳ. Дейлик, Чор ҳукуматининг Ўрта Осиёга темир йўл тизи-мини олиб кириши ҳар қандай мақсадларлан қатъи назар цивилизациявий воқелик эди. Чунки, дунёни фақат қўқон аравадан иборат деб тушунган халқ учун иккита тасма те мир устида узундан-узоқ ҳайбатли нарсанинг пишқириб юриши ҳайратомуз ҳодиса эди. Бироқ, масаланинг иккинчи томони ҳам бор эди. Биринчидан, Туркистондан қимматбаҳо хом ашёни осон йўл билан самарали тарзда ташиб кетиш, текин бой-лик орттириш мақсади устуворлик қилар эди. Иккинчи дан, Туркистонга тўла эгалик қилиш мақсад-иддаолари билан юз минглаб насронийлар кўчириб келинди. Нати-жада миллий қадриятларимиз, маънавий-ахлоқий мезон-ларимиз поймол этидди. Аста-секишшк билан чоризм «ци вилизацияси» миллий турмуш тарзимизда фаҳш ва ички- ликбозликни кўникмага айлантирди. Миллат ўзлигидан мо- суво қилинди. Бу миллий дунёқараш ва миллий тафаккур-ни тубдан ўзгартирди. Ижтимоий соҳада давлатлараро ҳамкорлик, ривожта-наётган мамлакатларга беғараз ёрдам бериш энг аввало беғаразлик моҳиятини ёрқин намоён этмоғи лозим. Турли қўпорувчилик ҳаракатлари, манфаатлар устуворлиги, ижтимоий ёрдам ниқобидаги бузғунчилик кайфиятлари-дан холи бўлган чинакам дўстлик ва соғлом манфаатяор-ликка асосланган ҳамкорлик йўлга қўйилмоғи керак. Маданиятлараро интеграция энг аввало маънавий-ах лоқий ва маърифий мезонлар, умуминсоний қадриятлар ўлчовлари ва тан олинган меъёрлар асосида қурилмоғи лозим. Акс ҳолда катта халқлар руҳиятида миллий худбин- лик, миллий калондимоғлик, миллий манманлик ва аста-секинлик билан дунё маданиятига эгалик иллатлари ху-руж қилиши мумкин. Бу айни пайтда ўзининг айрим сал-бий жиҳатларини намоён этмоқда. Хусусан, ҳозирги за-мон цивилизацияси нуқтаи назаридан кичик халқлар ва давлатларни уруш, қон тўкиш Йўли билан эмас, аста-се-кинлик билан, босқичма-босқич миллий ўзлигидан айи-риш, миллий анъаналарига ва урф- одатларига зарба бе-риб, уларнинг тарихий илдизларини қирқиш, дунёни омо-нат ва қалқиб турган бир ҳолатга келтириш тенденцияси устуворлик қилмоқда. Бунга жаҳон ахборот бозорининг то- бора кенгайиб бораётганлиги, хусусан, интернет тизими-нинг ривожланиб бораётганлиги бир жиҳатдан ҳозирги замон цивилизациясининг нодир ва мўъжизакор ютуғи бўлса-да, иккинчи томондан бузғунчи ғоялар, тажовуз-кор мафкур&тар осонлик билан кириб келишига йўл очиб бераётган, ўз тарихи ва маданиятига эга бўлган халклар ва миллатларнинг фикрини чалғитаётган қудратли воси-тага айланмоқда. Албатта, жаҳон ахборот майдонидан ажралган ҳолда, ҳозирги замон тараққиёти намуналаридан хабарсиз равиш-да миллий қобиқда қолиб кетиш мақсадга мувофиқ эмас. Бундай ҳолат ҳар қандай халқни миллий маҳдудликка, ўз қобиғида қолиб кетишига ва жаҳон тараққиётидан орқада қолишига олиб келиши муқаррар. Бироқ ана шундай му-раккаб ғоялар кураши, мафкуралар қарама-қаршилиги, бетайин ва енгилтак ахборотлар хуружи авж олган бир пайтда ҳар бир киши умуммиллий тараққиётга хизмат қиладиган, миллий маданият ривожига кўмак берадиган ахборотларнигина қабул қилиши зарур бўлиб қолмоқда. Бу ҳар бир фуқаронинг катта маънавий ва маърифий са-виясига, ахлоқий камолот даражасига, мамлакат ва миллат тараққиёти учун жавобгарлик туйғусининг қай даражада шаклланганлигига боғлиқ. Ҳозирги дунё миллатлар ва халқларнинг Ер шарининг қайси ҳудудида яшаётганидан қатьи назар бир-биридан қочиб эмас, бир-бирига интилиб яшашини тақозо этмоқ-да. Бироқ ана шу ўзаро бир-бирига яқинлашиш энг аввало бир-бирини тушунишдан, бир-бирини қадрлашдан, умум-дунёвий манфаатлар атрофида бирлашишдан ва энг му-ҳими, инсон бебаҳо қадрият эканлигини тушуниш, тан олиш ва уни асраш учун жавобгар эканлигини ҳис қилиш-дан иборатдир. Турли давлатларнинг сармоядорлари, нодавлат-ноти-жорат ташкилотлари ривожланаётган мамлакатларга кенг миқёсли ёрдам беришмоқда, ҳомийлик қилишмоқда. Бу ижобий ҳодиса. Бироқ айрим ҳолатларда моддий-молия-вий кўмак ниқоби остида ғоявий таъсир ўтказиш, мафку-равий бузғунчилик ва тажовузкорлик йўлидан бориш ҳолатлари ҳам кўзга ташланмоқла. Натижада аҳоли қайси-дир қатламини ҳомийлик ёрдамлари орқали ўз ҳукмлари-га бўйсундириш, уларнинг фикрини чалғитиш, бузғуичи ғояларни имони сует одамлар онги ва қалбига сингдириш йўли билан бутун бир миллат ҳаётига таҳдид солинмоқда. Турли давлатларда мавжуд жамоат ташкилотлари ўртаси-даги ҳамкорлик, ҳомийлик чуқурлашиб борғани сайин аста-секинлик билан сиёсий туе олмоқда, давлатларнинг ички ишларига аралашиш мақомини эгалламоқда. Айни пайтда дунёла сиёсий партиялар ва жамоат таш-килотларини хорижий сармоядорлар томонидан молия-лаштиришнинг ҳуқуқий меъёрларини ишлаб чиқиш ва бу жараённи қонун йўли билан мувофиклаштириш тажри-баси юзага келмоқда. Бироқ эркин ҳамкорли'кни қатъий тартибга солиш, уни назорат қилиш жараёнини кимлар-дир демократик қадриятлар меъёрларига зид деб қараш-моқда. Аммо айни ана шу қатъий интизом миллий хавф-сизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллий тарақ-қиёт изчиллигини, тадрижийлигини таъминлаш учун за-рурий эҳтиёжга айланмоқда. Бошқача қилиб айтганда, ҳақиқий демократия, эркинлик, озодлик бу қонунлар диктатураси! Фақат умуммиллий манфаатларга хизмат қиладиган қонунлар доирасидагина ҳақиқий демократия-ни, кенг миқёсли эркинликни барпо этиш мумкин. Ваҳо-ланки, бундай тажриба дунёнинг бир қатор мамлакатла-рида мавжуд. Жумладан, Японияда нодавлат ташкилот-ларни молиялаштириш қаттиқ назорат қилинади. Бу ерда қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосидагина бундай фаолиятни амалга ошириш мумкин. Исроилда нодавлат ташкилотлар учун хориждан кўрса- тиладиган молиявии ёрдам Молия вазирлиги томонидан тақиқланган. Мамлакатда давлат конституцион тузумига зарар келтирадиган ва низом талаблари доирасидан чи-қиб кетган, унга риоя этмаган нодавлат ташкилотлар фао- лияти иши судда курилиб, унинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинади. Доимий равишда нодавлат ташкилотларнинг барча молиявии ҳаракатлари текшириб турилади. Маблағ ўтказиш жараёни шубҳа туғ-дирган тақдирда банк бу ҳақда ўша заҳотиёқ тегишли идо-рага маълумот беради ва амалдаги қонунлар асосида чора кўрилади. Франиияда нодавлат ташкилотларнинг хорижий грант- лар ва ўзаро ҳамкорлик асосида келадиган ҳар қандай маблағлардан фойдаланиши Ташқи ишлар вазирлиги би лан келишилган ҳолда Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган рухсатнома орқали амалга оширилади. Бунга мамлакатнинг тинч ва барқарор ҳаётига, осойишта тур-муш кечиришига хизмат қиладиган қатьий интизом си-фатида қаралади. Зотан, ҳар қандай ўзаро алоқалар, ҳам- корликлар қонун асосида ва меъёрий ҳужжатларга таян-ган ҳолда амалга оширилса фаолият эркин, дахлеиз ва айни пайтда самарали бўлиши шубҳасиз. Маданиятлараро интеграция хусусида гапирар эканмиз, турли маданиятлар, урф-одатлар, хусусан, кийиниш, ўзаро муомала маданияти ва, айниқса, қўшиқчилик санъатининг одамлар ҳиссиётига тез таъсир ўтказиш имкониятларини жиддий гарзда назарда тутиш ва назорат кдтиш лозим. Чуики инсон табиатан қанчалик ахлоқли, тарбияли бўлмасин, у шунчалик енгилтакликка, енгил яшашга, роҳат-фароғатга мойил жонзот. Ана шу мойиллик кайфияти инсоннинг ку- шандасига айланиши табиий. Чунки худди ана шу мойиллик фазилатлар ривожланишидан кўра иллатлар ривожла- нишини енгиллаштиради. Президент Ислом Каримов «Ас- лида менинг назаримда, одамнинг қалбида иккита куч — бунёдкорлик ва вайронкорлик ҳамиша ўзаро курашади. Афсус билан таъкидлаш лозим: тарих тажрибаси шундан дачолат берадики, инсон табиатидаги инсонийликдан кўра ваҳшийлик, ур-йиқит инстинктлари, яъни хатти-ҳаракат-ларини қўзғатиб юбориш осонроқ», деганида инсон фено- менидаги ана шу фожиавий иллатларни назарда тутган эди. Ана шу ҳақиқатдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Форо-бий, Беруний, Шекспир, Навоий, Гёте, Пушкин ва Бо- бурларни тарбиялаб етказишдан кўра Бен Ладен, Шомил Басаев ва Тоҳир Йўлдошларни етиштириш анча осон. Ин сон қонидаги худбинлик, манфаатпарастлик, енгил яшашга иштиёқмандлик, осон йўл билан фаровон яшашга эҳтиёж-нинг катталиги, нафснинг чексизлиги, қандай гоя ва мақ-сад йўлида бўлмасин текин келадиган бойликка тез соти-лиш имконини беради. Инсоннинг ана шу фожиавий қис-матидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар қандай эр-кин, демократик жамиятда инсон қанчалик озод ва ҳур яшамасин, у маънавий-ахлоқий меъёрлар, қонун белгилаб берган чегара доирасидагина озод ва дахлсиз бўлиши мум- кин. Бу бугунги дунё маърифатини, маданиятини белги-лайдиган бебаҳо қадриятдир. Оммавий ахборот воситалари ижтимоий ҳаёт ва тари-хий жараён моҳиятини кескин ўзгартирмоқда. Бу борада, айниқса, бугун «сариқ матбуот» деб аталадиган хусусий нашрлар алоҳида мавқе эгалламоқда. Майда, икир- чикир, ғийбатнамо хабарлар билан тўлиб-тошган, одамларни фикрлашдан, мушоҳада юритишдан тўхтатиб, енгил-елпи маълумотлар билан улар онгини банд этиш жараёни то-бора чуқурлашиб бормоқда. Қайсидир машҳур хонанда-нинг оилавий можаролари, унинг бойликлари ва яшаш тарзи, бошқа бир хонанданинг қандай клиплар яратаёт- ганию уларни қайси тарзда намойиш этиши ҳақидаги ха барлар газетхонларни майда фикрлайдиган ожиз кишига айлантириб қўйиш билан бирга яхлит жамиятни оммавий саводсизликка даъват этишдек гоят хатарли вазифани ба-жармоқда. Албатта, сўз эркинлиги, фикр эркинлиги турмуш тар-зимизга айланиб бормоқда. Бу жамиятимиз маънавий қиёфасини, инсоннинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги қад-рият эканлигини кўрсатадиган буюк воқелик. Бироқ, ана шу эркинлик учун, айтилаётган сўз, билдирилаётган фикр, илгари сурилаётган ғоя учун жавобгарлик кимнинг зим-масида? Миллатни жаҳолатга, ялпи саводсихчикка, хуро-фотга даъват этиш демократиянинг буюк кддрият сифа - тидаги моҳиятини тушириб юбормайдими? Биз демократик тамойилларнинг тобора чуқурлашти-риб бориш, унинг кенг имкониятларидан унумли фойда-ланиш зарурлиги хусусида кўп гапирамиз. Бу, шубҳасиз, ҳозирги замон жаҳон цивилизациясининг эҳтиёжидир. Эркин жамият, озод ва ҳур инсон турмуш тарзини вужуд- га келтириш бизнинг стратегик мақсадларимиз. Сўз ва фикр эркинлиги ҳамиша биз учун эҳтиёждир. Ана шу эҳтиёж-дан келиб чиқиб, матбуотни эркинлаштириш, сўз ва фикр эркинлигини таъминлашга интиламиз. Бироқ сўз масъу-лияти, фикр учун жавобгарлик кимнинг зиммасида. Бу-нинг учун ким жавобгар бўлади? Айтилаётган ҳар қандай сўз, билдирилаётган ҳар қандай фикр жамият тараққиё-тига қай даража дахлдор? Умуммиллий манфаатларга хиз-мат қиладими, деган саволларни баъзан унутамиз. Ваҳо- ланки, эркинликни ҳис қилиш, озодликни тушуниш ҳамда демократияни англашдан олдин унга қай даражада маъ навий-ахлоқий жиҳатдан тайёрлигимизни ҳисобга олмай-миз. Натижада озодлик ва демократия миллий маданият равнақига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ғоятда хавфли ҳодисага айланади. Санъат соҳасида. Маълумки, ҳар қандай санъат асари миллат руҳининг кўзгуси, қалб туғёнлари ва ҳис-туйгула-рининг ифодаси. У айни ана шу жиҳати билан ҳам қадри-ятга айланади. Қадриятлар эса ҳамма вақг моддиятдан ус- тун туради, муқаддас ҳисобланади. Афсуски, бугун қўшиқ- чилик санъати моддий эҳтиёжлар мезонига, нафсни қон-дириш омилига айланди. Авж олиб кетаётган «шоу-биз нес» тадбиркорликнинг ҳар қандай шаклидан кўра серда- ромад, солиқтўланмайдиган, мўмай даромад манбаи бўлиб қолди. Бозорларда, аҳоли гавжум жойларда турли-туман беҳаё кассеталар ва дискларнинг сотилаётганлиги назорат қилинмаяпти. Беюзлик, андишасизлик, қўнимсиз турмуш тарзи фазилатга айланиб бормоқда. Ачинарлиси шунда-ки, айни ана шу йўлни танлаганлар ўзларини миллат тим-соли, қадриятлар рамзи сифатида кўрсатмоқдалар ва буи-дан уялмаяптилар. Ёшлар эса оммавий тарзда уларга эр-гашмоқда, улардан ибрат олишмоқда. Атоқли шоир Евгений Евтушенко бир пайтлар рекла-малар, клиплар ва санъатдаги тутуруқсизлик ҳақида чу-қур изтироб билан гапирган эди. У «Табиат зилзилалар, даҳшатли сув тошқинлари билан бизни қўрқитади. Бироқ бу қўрқув газета ва журналлар, телевидение орқали ёпи-рилиб келаётган мажруҳ рекламалар таҳдиди олдида ҳеч иарса эмас. Ҳар қандай реклама фалсафаси йўқ одамнинг фалсафасига айланди. Клиплар эса сайёрамизнинг бот имижмейкери мақомини эгаллади. Бугун Майкл Жексон Шекспирдан кўра машҳур. Россия ёшлари орасида поп кўшиқчи Киркоровнинг машҳурлик даражаси Чайковс кий, Толстой ва Солженипиининг биргаликдаги машҳур-лигидан ҳам ошиб кетди», деган эди. Бу изтиробнинг Та гила жуда катта миллий дард, миллий армон, айни пайт-да аччиқ ҳақиқат ётади. Чунки бугунги ёшлар енгилтак кўшиқчилар ва енгил фикрлайдиган одамлар ортидан қува-диган, уларга тақлид қиладиган бўлиб қолишди. Бундай ҳолат бизда юз бермаяпти, дейсизми?! Телевидение орқали кетма-кет берилаётган бемаъни қўшиқлар, ярим яланғоч рақслар, ўғринча мусиқалар ен гилтак, ахлоқсиз ҳаётни тарғиб қилиш воситасига ай-ланмоқда. Бу, айниқса, аҳолисининг 64 фоизиии 35 ёшга-ча бўлган ёшлар ва болалар ташкил этадиган Ўзбекистон-дай болажон мамлакатда ғоят хатарли, миллат истиқбо-лига тахдид солувчи ҳодиса эмасми? Балки бугунги миллий эстрадамизнинг «эксперимент»- лари кимлар учун зарурдир. Умуман олганда ҳар қандай та- раққиёт тажрибалар асосида қурилади, улар туфайли тако- миллашиб, қадриятга айланади. Бироқ бундай тажрибалар дастлаб айни ана шу йўналиш ишқибозлари тўпланган жой- да, махсус аудиторияда синовдан ўтказилиши, оммавий минбарларни эгаллаб олиб. бир неча минг йиллик анъа наларимизни, маданиятимизни, санъатимизни оёқости қилмаслиги керак. Ана шу ғоят оғриқли масала хусусида гапирар экан, «Маънавият, мафкура борасида четдан кўр- кўрона нусха кўчириб. бирон натижага эришиб бўлмайди, чунки бизнинг дунёқарашимиз, халқимизнинг тафаккури, турмуш тарзи ниҳоятда ўзига хослиги билан ажралиб тура- ди», деган эди Президент Ислом Каримов. Аслини олганда террорчилик, камикадзелик ҳолатла- ри ҳақида кўп гапирамиз. Буни гапиришга эҳтиёж ҳам бор. Зотан, бугунги дунё айни ана шу тажовузкор ҳодисадан жабр кўрмокда. Буюк қадриятлар топталмоқда. Инсоният ҳаётига мисли кўрилмагаы тахдид солинмоқда. Бироқ жис-моний ҳаракат, феъл-атвор ва интилишлар билан боғлиқ бўлган, қандайдир манфаатларни ўзида мужассам этган бундай ҳолатларга юксак маданият, маърифат, ахлоқ-одоб қайсидир даражада қарши туриши, чек қўйиши, унга қақшатқич зарба бериши ҳам мумкиндир. Қайсидир ҳудуд- даги қанчадир одам ҳаётига зомин бўладиган бундай ғай-риинсоний ҳолатларга чек қўйиш ҳам мумкиндир. Лекин бутун миллатни буюк тарихидан, улкан маданий мероси-дан айириб, инсоният ҳаётига маърифат олиб кирган халқ ҳаётини издан чиқариш, миллий анъаналари ва мадания-тини бузиб юбориш орқали таназзулга даъват этишдек маданий террорнинг баҳоси қанча? Унинг ўлчови, меъё-ри, кўлами борми? Бундай саволларга жавоб излаш XXI аср цивилизациясининг бутун моҳиятини белгилайдиган ҳодиса сифатида ўз баҳосини олмоғи лозим. Бой мусиқий меросимизни асраб-авайлаш, замонавий ижрочиликни ривожлантириш, фольклор анъаналарини давом эттириш ва янги босқичга кўтариш, жаҳон мада-ниятининг энг сара намуналарини ўзлаштириш орқали биз ўз имкониятларимизни, миллий қиёфамизни намоён этамиз. Ана шу ўзига хослик, миллийлик бизга аждодлар-дан муқаддас мерос, келгуси авлодлар олдидаги юксак масъулиятдир. Адабиётлар: 1. Авдеев Р. Ф. Философия информационной цивилизации. Учеб. пособие. - М.: «ВЛАДОС», 1994. 2. Абдумаев И. Беруний ва унинг «Қадимги халқлардан қол- ган ёдгорликлар» асари. //Беруний. Танланган асарлар. 1-жидд. — Т.: «Фан», 1968. 3. Абдураҳмонов М., Зоҳидий А., А.З. Валидий Тўғоннинг Тур- кистонта сафари (1913—1914-йиллар). — Т.: «Фан», 1997. 4. Авесто. Лившиц В. А. Предисловие. «Адиб», 1990. 5. Авесто. — Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа акцияцорлик ком-панияси, 2001. 6. Авторхонов А. Кремль салтанати. — Т.: «Чўлпон», 1993. 7. Амир Темур. Темур тузуклари. — Т.: « Hyp », 1992. 8. Арон Р. Демократия и тоталитаризм. 9. Бартольд В. В. Туркистан в эпоху монгольского нашествия. 10. Бахтин М. Эстетика словесного творчества. - М.: 1979. 11. Бердяев Н. Смысл истории. - М.. «Мысль», 1990. 12. А. Беруний. Танланган асарлар. — Т.: «Фан», 1968. 13. А. Беруний. 100 ҳикмат. - Т.: «Фан», 1993. 10. Бродель Ф. Материальная цивилизация, экономика и ка питализм. XV - XV 11 I вв. - М.: «Прогресс», 1988-1992. Т.1. Струк туры повседневности: возможное и невозможное; Т. 2. Игры об мена; Т. 3. Время мира. 11. Василькова В. В., Яковлев Ю. В., Барыгин Н. Н. и др. Вол новые процессы в общественном развитии. — Новосибирск: Изд- во Новосиб. ун-та, 1992.