logo

XI асрда Европанинг иқтисодий тараққиёти Ғарбий Европа Урта аср шаҳарининг вужудга келиши ва унинг илк ривожи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

79.5 KB
XI асрда Европанинг иқтисодий тараққиёти Ғарбий Европа Урта аср шаҳарининг вужудга келиши ва унинг илк ривожи Режа: 1. Урта аср Европаси тарихида XI аср. 2. Илк ўрта аср даврида ҳунармандчилик ва мол айирбошлаш 3. Ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши Урта аср Европаси тарихида XI аср. Ғарбий Европа тарихи-да XI аср бурилиш асри бўлди. Бу асрда Европанинг жуда кўп мамлакатларида феодал муносабатлар узил-кесил расмийлаш-ди. Ҳатто феодализм хийла секин суръатлар билан ривожлан-ган мамлакатларда (Англия, Германия, Скандинавия ва ғар бий славян мамлакатлари) ҳам XI асрда феодаллашиш жара-«ни чуқур ижтимоий ўзгаришларга олиб келди. Шу сабабли бу мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг феодал усули, бир томон-дан, жамиятнинг феодал катта ер эгаларцга ва, иккинчи томон-дан, уларга қарам бўлган крепостнойлар ва ярим крепостной-ларга бўлиниши ҳукмрон ижтимоий ҳодисаларга айланди. Аммо XI асрда феодал Европаси тараққиётида яна бошқа му-ҳим бир жараён ҳам бошланди. Бу эса ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг маркази сифатида, хусусий мулкчиликнинг ва қишлоқдагидан тамомила бошқача ишлаб чиқариш муносабат-ларининг лиги формалари тўпланган манзилгоҳ сифатида ша- ҳарларнинг пайдо бўлишидир. Бу эса кўпгина шаҳарларнинг вужудга келишида ва ўша дамгача, асосан, маъмурий ёки соф ^арбий манзил вазифасини ўтаб келган кўҳна марказларнинг жонланишида намоён бўлди. Шу пайтдан эътиборан шаҳар иж тимоий тараққиётнигаг муҳим омили бўлиб қолди. XI аср охирига келиб Европада Шарққа томон салиб юришлари бошланди. Са-либ юришлари Ғарбий Европани танҳолик ҳолатидан чиқариб, унинг иқтисодий ҳамда ижтимоий тараққиётини тезлаштиришга анча таъсир кўрсатди. Илк ўрта аср даврида ҳунармандчилик ва мол айирбошлаш. Илк ўрта аср биқиқ натур ал хўжалик ҳукмронлиги билан фарқ қиларди. Ф. Энгельс «Анти-Дюринг» ном ли асарида биқиқ на-турал хўжаликни мана бундай деб таърифлайди: «Урта аср жамиятида, айниқса унинг биринчи асрларида, ишлаб чйқариш асосан шахсий истеъмолга қаратилган эди. Ишлаб чиқариш .асосан фақат ишлаб чиқарувчининг ўзининг ва оиласининг эҳ- тиёжларини қондирар эди. Қишло;қда бўлгани сингари, шахсий <қарамлик муносабатлари мавжуд бўлган жойларда эса ишлаб чиқариш феодалнинг эҳтиёжларини ҳам қондирар эди. Демак, бунда айирбошлаш йўқ эди ва маҳсулотлар товар характерный олмас эди. Деҳқрн оиласи ўз эхтиёжига керак бўлган нарсалар-нинг деярли ҳаммасини: қурол-асбобларни, кийим- кечакни, шу нингдек, тирикчилик воситаларини ишлаб чиқарар эди» 1 . Дарҳақиқат,. илк ўрта аср замонидаги Ғарбий Европа эконо-микасини тасвирловчи энг яққол ҳужжатлар (Каролинглар даври ёдгорликлари) ўша илк ўрта аср қишлоғини худди ана шундай хусусиятлар билан кўргсатади. Деҳқонлар помешчик-феодал фойдасига баршчина ўтайдилар, унга оброкни кўпроқ натура билан тўлайдилар. Деҳқон хўжалиги етиштирган маҳсулотлар,. одатда, сеньор қўрасининг эҳтиёжларйга сарфланарди. Буюк. Карл ўзининг «Поместье (ер-мулк)лар тўғрисидаги капитуля-рий»сида буни жуда яхши ифодалаб берган эди. Деҳқонлар озуқа маҳсулотларидан ташқари, феодалга ҳунармандчилик буюмлари ҳам етказиб беришлари керак эди. Сен- Жермен мо-настирининг IX асрдаги полиптикасида деҳқэнлар темирчилик г тўқувчилик ва бошқа ҳунармандчилик йўл&#39;и билан ишлаб чи-қарган буюмларини монастирга беришга мажбурдирлар, дейи-лади. Каролингларнинг ёдгорномаларида кўрсатилишича, ҳу нармандчилик қишлоқ хўжалигидан ҳали ажралиб чиқмаган. Бу ерда деҳқон билан ҳунарманднинг ҳар иккаласи ҳали бир одамдай бўлган. БироҚ Буюк Карл замонидаёқ моҳир ҳунармандлар мавжуд бўлиб, улар энди қишлоқ хўжалигида банд қилинмаган, улар-дан фақат мутахассислар сифатида фойдаланилган. Ҳар бир королликнинг поместьесида керакли бўлган йигирмалаб ана шундай ҳунармандлар (темирчилар, заргарлар, дурадгорлар, кўнчилар, чилангарлар ва бошқалар) «Поместье тўғрисидаги ка- питулярий»да санаб кўрсатилади. Аммо қўраларда меҳнаг қилувчи ана шундай ҳунармандларнинг мавжудлиги ҳал» ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан батамом ажралиб. чиққанлигини кўрсатмайди. Ҳунармандлар поместьега бирлашти-рилган, унга боғлаб қўйилган, улар ишлаб чиқарган маҳсулот лар эса феодалнинг эҳтиёжини қондиришга кетади ва шунинг учуй у товар сифатида бозорга чиқариб сотилмайди. Шундай қилиб, қўра ҳунармандчилиги натурал хўжалик турларидан би-рига айланиб қолди. Ғарбий Европада доимий суратда шуғул-ланувчи шаҳар ҳунармандчилиги пайдо бўлишидан олдин, бу ҳунармандчилик ўткинчи бир даврни бошидан кечирган, яъни Ғарбий Европанинг элма-эл кезиб юрувчи сайёр ҳунармандларв (дурадгорлар, тош терувчилар, косиблар, машиначилар ва бош қалар) бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриб, помешчикларга ва қисман деҳқонларга хизмат кўрсатганлар. Сайёр ҳунар мандлар кўпинча аслида деҳқонлар бўлиб, улар йиғим-терим пайтида қишлоққа қайтиб келиб, далада ўз оила аъзолари билан биргаликда ишлардилар. Бу ҳунармандлар кўпинча Ита-лиядан ёки Яқин Шарқдан келган ажнабийлар (юнонлар, су- рияликлар, араблар, яҳудийлар ва бошқалар)дан иборат бў ларди. Илк ўрта аср замонидаги мол айирбошлаш (савдо қилиш) поместьеларнинг ёки деҳқонларнинг эҳтиёжларини қондирган-дан кейин ортиб қолган маҳсулотларни бозорга чиқариб сотиш-дан иборат бўларди. «Поместьелар тўғрисидаги капитулярий»да ва Каролинглар даврининг бошқа баъзи ҳужжатларида бозор-лар бўлганлиги кўпроқ эслатиб ўтилади. Илк ўрта аср даврида черков ва монастирлар ҳузурида анъанавий ярмаркалар бўлар ди. Аммо бу савдо жойларида, ҳар ҳолда, маҳаллий сотувчилар кам бўларди. Асосий савдогарлар: ломбардияликлар, яҳудий лар, сурияликлар, араблар, византияликлардан иборат келгин-ди савдогарлар эди. Бу ажнабий савдогарлар одатда феодал қасрлари ва қўрғонларига доимо ташриф буюриб, улар бу қаср ва қўрғонларда зийнат буюмлари (хусусан олтин ва кумуш бе- заклар, қимматбаҳо тошлар), ипак газламалар, қўлда отадиган қурол-яроғ ва Шарқ ҳунармандчилигининг бошқа баъзи буюм лари, шунингдек Шарқ ширинликлари ва дориворларини олиб келиб сотардилар. Бундай айирбошлаш ишлаб чиқаришнинг туб моҳиятига ҳали сира қўл тегизмаган эди. Поместье ва деҳ қон қишлоғи ўз хўжалигининг мақсад ва вазифаларига кўра ҳали, асосан, натурал хўжаликлигича қолиб келмоқда эди. Май-да ер- мулк-қишлоқ «жамоалари»н«нг биқиқ ҳолда яшаши илк ўрта аср экономикасининг энг характерли ва ўзига хос хусу-сиятларидан бири эди. Ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, аввало, далалардаги деҳ-қончиликнинг серҳосил бўлиши, шунингдек ҳунармандчилик техникасининг ривож топа бориши туфайли ҳунармандчилик ас-та-секин алоҳида бир касбга, кишилар айрим группасининг асосий машғулотига айланди. Эндиликда ҳунарманд ўз вақтини бутунлай ҳунарга сарфлайдиган бўлди. У қишлоқ билан алоқа-сини буткул узиб, ишлаб чиқариш шароитлари (хом ашёси бор ва ишланган молни бозорга чиқариб сотиш имконияти, ҳаёти ва мол-мулки маълум даражада хавф-хатарсиз ҳамда алоқа йўллари қулай бўлган ва ҳоказо) энг қўл келадиган янги, дои мий жойга кўчиб борди. X — XI асрларда Европада турли ҳунар-лар орасидан мустақил касб бўлиб ажралиб чиққан иккита ҳу-нар: темир буюмлар ясаш (туғилиб келаётган металлургия) ва мовут тўқиш (жун газламалар ишлаш) айниқса катта-аҳамият касб этган эди. Темир асбоблар қишлоқ хўжалигида ҳам (омоч тиши, плуг, мих, белкурак ва ҳоказо), шунингдек ҳарбий ишда ҳам (темир қалқон, қилич, найза, дубулға ва шунга ўхшгш ри-царлик қурол-яроғлари) талаб қилинарди. Мовут тўқишнинг ўсиб бориши Европада анча ноқулай (ва шу билан бирга қим матбаҳо) мўйнадан тикилган кийимни, қисман эса сифати жи ҳатидан совуқ мавсумга унча тўғри келмайдиган зиғир тола-сидан тикилган кийимни сиқиб чиқарган жундан тикилган кийимнинг раем бўлиши билан боғлиқдир. «Қўй зйғирпоядаа ғолиб чиқди», деган халқ мақолларидан бири бу иқтисодий фактни ана шу тариқа ифодалаган эди. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш кучлари ўсганлигидан далолат берувчи қўйчи-ликнинг ривож топиши янги сано.атни &#39;мустаҳкамлаш учун зару-рий база бўлди. Германиянинг Рейн ва Юқори Дунай бўйи округ-лари металлургия саноати илк тараққий этган районлардан бири бўлди. Фландрия, Фрисландия ва Шимолий Италия мовут тўқиш саноатининг энг кўҳна ўчоқлари деб ҳисобланади. Қйш-лоқ хўжалигидан анча бурун ажралиб чиққан бошқа ҳунарлар-орасида кулолчилик, кўнчилик (эгар-жабдуқ ясаш ва пойабзал-чилик) ва турли хилдаги бинокорлик (моҳирона ғишт териш, дурадгорчилик, томга тунука-черепица ётқизиш ва ҳоказо) бўлган. Узининг махсус ишлаб чиқаришида банд бўлган ҳунарманд. ўқиган, малакали мастер бўлиши керак эди. Бундай ҳунарманд-чилик бозор орқали истеъмолчига ^измат қилишни мақсад қи-либ қўяр. зди (лекин дастлабки пайтларда бу ерда ҳам якка буюртмачиларга ишлаш ҳодисалари йўқ эмас эди). Щу тариқа,. ҳунарманд майда мол ишлаб чиқарувчига айланди. Пировар-дида, у деҳқончилик билан алоқасини узиб, фақат шаҳар ҳу- нармандигина бўлиб қолди. Ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва унинг қишлоқ хўжа лигидан ажралиб чиқиши асосида Европада- ўрта аср шаҳари майдонга келди. Шаҳарларнинг келиб чиқиши. XI аердан олдин ҳам Европада шаҳарлар бор эди.&#39; Шаҳарларнинг кўпчилиги Рим давридан ўр та аерга мерос бўлиб қолган. Италияда, Францияда, Англияда, Ғарбий ва Жанубий Германияда, шунингдек, Испанияда бун дай шаҳарлар оз эмас эди, чунончи: Италияда — Рим, Флорен ция, Милан, Неаполь, Францияда — Париж, Лион, Марсель, Бордо, Англияда — Лондон, Винчестер ва Иорк, Германияда — Аахсн, Трир, Майнц, Аугсбург, Регенсбург, Испанияда — Бар селона па Сарагоса ва ҳоказо. Бироқ бу шаҳарлар илк ўрта аср даврида сапоат ишлаб чиқариши ва савдо-сотиқ марказлари бўлмагап. Булар дунёвий ва руҳоний феодалларнинг резиден-циялари ёки қалъалари бўлган. Феодалларнинг мулозимлари ёки хизматкорлари бўлиб хизмат қилмаган шаҳарликлар, деҳ-қонлар сипгари, одатда, деҳқончилик билан шуғулланган. Кўҳ на Рим шаҳри территориясининг ўзида қисман аҳоли ўрнашган эди. Ҳуиармаидчиликнинг ривожланиши ва унинг қишлоқ хў жалигидан ажралиб чиқиши билан эски Рим шаҳарлари гавжум-лашди ва кўплаб япги шаҳарлар пайдо бўлди. Маркс билан Энгельс ўзларининг биргалашиб ёзган «Немис идеологияси» деган илк асарларида «Ҳар бир миллат ичидаги меҳнат тақси-моти, ҳаммадан бурун сапоат ва савдо меҳнатининг деҳқончилик меҳнатидан ажралишига ва шу билан шаҳарнинг цши~ лоцдан ажралишига ҳамда шаҳар манфаатлари билан қишлоқ манфаатларининг бир-бирига қарама-қарши бўлишига олиб ке- лади» 1 ,—деб ёзган эдилар. Деҳқонларнинг феодаллар эксплуатациясига қаршилик кўр-сатишининг тобора ўсиб бориши шаҳарларнинг ривожланишига катта ёрда;М қилди. Помешчикларнинг ер-мулкларидан қочиб&#39; кетган крепостноилар вужудга кела бошлаган шаҳарларнинг дастлабки меҳнаткаш аҳолисини ташкил қилдилар. Янги шаҳарлар турли жойларда: феодалларнинг қаерлари теварагида (чунончи, ҳозирги Ғарбий Европа шаҳарларининг номларида тез-тез учраб турадиган —«бург» қўшимчаси — Страсбург, Аугсбург, Фрейбург, Гамбург, Бранденбург ва ҳока зо), монастирлар теварагида (бундай шаҳарларнинг номи одатда «санкт», «сан», «сен» («святой») сўзлари билан бошланади, ма-салан, Сен-Жермен, Сент-Албанс, Санкт-Галлен, Сант-Яго ва б.), баъзан дарёлардан кечиб ўтиладиган қулай жойларда (Англияда Оксфорд ва Кембридж, Германияда Майн дарёси бўйидаги Франкфурт ва Одра дарёси бўйидаги Франкфурт шаҳарлари, Нидерландияда Брюгге («кўприк» шаҳари ва ҳоказо) вужудга келди. Иқтисодий марказ бўлган шаҳарнинг, вақт ўтиши билан, атрофдаги районлар учун аҳамияти тобора ортиб борди. Шаҳар ҳунармандлари шаҳар бозорига мунтазам келиб турадиган деҳ-қонларни ўз саноат буюмлари билан таъминлаб турардилар. Шаҳарликлар эса, деҳқонлардан қишлоқ хўжалик хом ашёси сотиб одарди. Шундай қилиб, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги меҳнат тақсимоти доимо давом қилиб турадиган узвий бир ҳо-лат касб этди. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ маркази бўлган шаҳар қишлоқни савдо оборотига тортиб, унда ҳам товар-пул муносабатларинииг ривожланишига ёрдам қилди. Халқаро савдонинг ривожланиши. XI аерга келиб шаҳарлар фақат қўшни қишлоқлар билангипа савдо-сотиқ қилмай, балки уларнинг кўплари анча кенг савдо-сотиқ алоқалари ҳам боғла-дилар. Бу шаҳарлар бир-бировлари билан зўр бериб алоқа қи-лишларидан ташқари, Византия ва Араб Шарқининг айрим сав до марказлари билан ҳам савдо-сотиқ алоқалари боғладилар. Урта денгиз бўйида катта савдо-сотиқ ишлари олиб борган ша ҳарлар орасида айниқса Италиянинг Генуя, Амальфи, Пиза, Ве неция сингари шаҳарлари алоҳида ажралиб турарди. Венеция билан Генуя аввалроқ катта савдо флоти қурдилар. Бу шаҳар-ларнинг аҳолиси тез ўоиб борди. Бу шаҳарларда бой савдогар-ларнинг юқори табақаси майдонга келиб, у ҳокимиятни ўз қўли-га киритиб олди. Шарқ билан савдо-сотиқ қилишда жанубий Франция шаҳарлари: Марсель, Арль, Нарбонна ҳам қатнашди- лар. Каталония маркази Барселона шаҳари Урта денгиз бўйи савдосида актив роль ўйнади. Урта денгиз бўйи районидан ташқари, XI асрда Европа сав-досининг иккинчи бир райони — Шимолий денгиз бўйида марка зи Нидерландия бўлган мамлакат ҳам ажралиб чиқди. Агар итальян, жанубий француз ва Каталония савдогарлари савдо-•сотиқда асосан воситачилик ролини ўйнаган бўлсалар (итальян, француз ва испан савдогарлари Шарқдан келган товарларни со-тиб олиб, сўнгра уларни Европа мамлакатларига олиб бориб луллардилар), Нидерландия, шимолий француз ва Рейн бўйида-ги немис савдогарлари, шунингдек, Шимолий Италия шаҳар лари кенг халқаро савдо- сотиқ олиб бориш учун ҳунармандчи-лик маҳсулоти ишлаб чиқарадиган махсус базаларига эга эди-лар. Нидерландияда ва Германияда — Гент, Брюгге, Ипр, Ар-рас, Брюссель, Кёльн шаҳарлари, Италияда — Милан ва Флорен ция шаҳарлари бу масалада етакчилик ролини ўйнадилар. Аммо Шимолий денгиз ва Балтика денгизи бўйидаги шаҳарларга. нис-батан Урта денгиз бўйи шаҳарлари бу илк даврда, яъни X — XI sa ҳаттоки ХП аерларда савдо-сотиқ ишларвда ҳукмрои вааият-ни эгаллаган эдилар. Шарқдан келадиган маҳсулотлар қиммат-баҳо товарлар бўлиб, уларнинг бир қисмини юқори сифатли <5уюм сифатида Яқин Шарқ мамлакатлари етказиб турарди ва у маҳалда Ғарбий Европа бу буюмларни ишлаб чиқара бил-масди. Қишлоқ аҳволидаги ўзгаришлар. Шаҳарнинг қишлоқ билан олиб борган савдо-сотиқ алоқалари деҳқонлар билан феодаллар ўртасидаги муносабатларни ўзгартириб юборди. Деҳқонлар қў-лида пул пайдо бўлди. Ҳамиша талаби ва эҳтиёжи ўсиб борган сеньор пулга доимо муҳтожлик сезиб, деҳқонларга оброкни қис-ман пул билан тўлаттиришга ҳаракат қилди. Деҳқонларни пул билан оброк тўлашга кўчириш келажакда крепостнойларни ас-та-секин шахсий озод бўлишга олиб келди. Аммо XI асрда бу жараён эндигина бошланган эди. Феодал-ларнинг пул рентаси ҳақидаги талабига деҳқонлар кўпинча яна <3ир ортиқча даҳмаза деб қарардилар. Қишлоқнинг ишлаб чиқа-рувчи кучлари бир қадар ютуққа эришган бўлишига қарамай, бу ишлаб чиқарувчи кучлар ҳамон паст даражада қолиб кел-моқда эди. Шаҳарнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи қийинчилик билан қондириларди. Қишлоқ аҳолиси со- нининг ўсиб бориши қўшимча ерларга эҳтиёжни янада оширар-ди. Илгари дарахтзорлар ҳамда шох-шаббалардан тозаланган ва ҳайдалиб экин экиладиган ерлар энди етишмай қолди. Қиш-лоқда ер қаҳатчилнги сезилмоқда эди. Шу муносабат билан Ғарбий Европада колонизация қилиш -{бошқа ерларга кўчиб бориб уни эгаллаш) кенг туе олди. XI асрда ўрмонлардаги дарахтларни кесиб ер очиш ва бўш ётган •ерларни ишга солиш Европанинг деярли барча мамлакатларида актуал вазифа бўлиб қолди. Бунгача халқ кўчиб бориб ўрнашмаган ёки кам ўрнашган «тақир» ерларда янги қишлоқ ва овул-лар пайдо бўлди. Уз даромадларини оширишдан манфаатдор бўлган феодаллар бу «ички колонизация»га ҳомийлик қилади-лар. Янги ерларга кўчиб бориб ўрнашган одамлар, баъзан, олис ерлардан қочиб келган крепостнойлар бўлиб, маҳаллий феодал лар ҳали очилмаган қўриқ ерларга жойлаштириш учун уларни бажону дил қабул қилиб олардилар. «Ички колонизация» баъзи ҳолларда «ташқи колонизация» га айланади. Шу жумладан, Европа деҳқонларининг биринчи салиб юришларида қатнашиши бир қисм Ғарбий Европа деҳқон ларининг шарқда ерга эга бўлиб олиш ва, айни замонда, кре постной қарамликдан озод бўлиш каби баъзй орзу-умидлар билан боғланган эди. Колонизация пайти X — XI аерларда Пире неи ярим оролидаги испаниялик христиан халқларнинг араблар-га — маврларга қарши олиб борган курашида яққол намоён бўлди. Эльба дарёсининг орқа томонидаги славян ерлари терри-ториясини немислар томонидан колонизация қилиш ҳам X — XI аерларда бошланган эди. Адабиётлар:   1. Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йук» Т., 1998 й. 2.Гуломов Я.Г. «Хоразмнинг сугорилиш тарихи» Т., 1959 й. 3 История Узбекистана в источниках. Тузувчи Б. В. Лунин. Т., 1984 й. 4.Жабборов И.М. «Узбек халки этнографияси». Т., 1994 й. 5 Саъдуллаев А.С. «Культура юга Средней Азии 7-4 вв. до н.э.» Т., 1987 й. 6.Кабиров Ж., Саъдуллаев А. «Урта Осиё археологияси» Т., 1990 й. 7.Узбекистон тарихи. Муаллифлар жамоаси. 1997 й.