logo

X—XI Асрларда Германия, Италия ва папалик X—XI асрларда Германияда феодал муносабатларининг ривожланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

133 KB
X — XI Асрларда Германия, Италия ва папалик X — XI асрларда Германияда феодал муносабатларининг ривожланиши Режа: 1. Италияга қилинган юришлар ва германия империясининг ташкил топиши 2. Отгон 1 нинг Италияга юриши. Имперйянинг қайта тикланиши. 3. Папалар ва императорларнинг инвеститура учун кураши 4. Генрих IV нинг бош кўтариб чиқиши 843 йилда Всрдсида бўлган тақсимотга мувофиқ «Шарқий Франк ерлари» (бўлгуси Германия территорияси назарда тутил-ган эди) Людовик Немиста (ёки немисча, Людвигга) ўтди. Ас-лида бу ерлар бир неча қабилавий князликларнинг — герцогликларнинг ерлари эди. Мамлакатнинг ҳеч қандай миллий бирлиги тўғрисида у вақтда сўз ҳам бўлиши мумжин эмасди. Герцоглик-лар шимолдан-жанубга қараб қуйидаги тартибда жойлашган эди: Саксония, Франкония, Швабия (илгариги Аллемания), Ба вария. Бирмунча кейинроқ бориб ғарбда жойлашган бешинчи бир герцоглик — Лотарингия қўшиб олинди. Феодаллашув процесси. Рейннинг нариги томонидаги ерлар-да феодаллашув процесси Франциядагига қараганда сустроқ бўлди. Ҳатто X асрнинг бошларида ҳам Германия, у қадар фео-даллашмаган эди. Жамоаларга — маркаларга уюшган эркин деҳқонлар уэоқ вақтгача ўз мустақилликларини сақлаб келди-лар. Крепостнойлаштириш йўлидаги уринишларга деҳқонлар катта қўзғолонлар кўтариш билан жавоб бердилар. Шундай кат-та қўзғолонлардан бири, масалан, 841—842 йилларда Саксония- да бўлиб, у «Стеллинг» деган ном билан машҳурдир. Бу қўзғо-лон деҳқон жамоаларининг иттифоқи бўлиб, бу иттифоқ эски мажусийлик байроғи остида иш курган эди, бу иттифоқ ҳам кел-гинди франк зодагонларига, ҳам маҳаллий сакс зодагонларига қарши қаратилган эди. Рим таъсирини ўтказишнинг, жумладан, хусусий мулкчилик-нинг ва ерга биркитиб қўйиб шахсий қарам қилищнинг янги фор-маларини киритиш Рейннинг нариги томонида анча секин амалга оширилмоқда эди. Бироқ X ва XI асрларда бу ерда ҳам феодал лашув анча муваффақият қозонди. Марка, яъни жамоа тушкун-ликка юз тутди. Катта дунёвий ва черков ер эгалари тобора куп ерни ўз қўлига ола борди. Деҳқонларнинг илгариги чек ерла ри— гуфа — майдаланиб борди. Хусусий мулкчиликнинг ривож-ланиши орқасида ер қўлдан-қўлга ўта бошлади. Деҳқонларнинг бир қисми ўз еридан ажраб феодал ер эгаларига қарам бўлиб қолди. Коммендация, яъни ўзини қудратли қўшнисининг, йи рик ер эгасининг ҳомийлигига топшириши, имунитет, яъни ер эгасининг давлат функцияларини олиб бориши ва биринчи нав-батда теварак-атрофдаги аҳолини суд қилиши, Рейн бўйидаги черков ерларида (асосан Франконияда) жуда ҳам авж олиб кетган прекарийлик муносабатлари X — XI асрларда Рейннинг нариги томонида тобора тез-тез бўлса-да, шундай авж олди. Германияда катта ер эгалигининг авж олишида ко роль хазинасига қарашли ерларнинг талон-торож қилиниши катта роль ўйнади, Каролингларнинг кейинги кучсиз крроллари бу ерларни ўз қўлларида сақлаб ҳололмади. Шу билан бир вақтда, герман феодалларининг шарқда славянлар ва венгрлар-га қарши, жанубда Италияга ҳарши олиб бораётган урушлари кенгайган сари, Германияда рицарлик ҳам тобора зўр бериб ав к олди. Фақат зодагонлар хонадонларининг кичик аъзолари, фақат майща поместьели дворян типидаги ер эгаларигина эмас, балки от ва бошқа ҳарбий анжомлар топишга қурби етадиган энг тўқ эркнн деҳҳонлар ҳам рицарларга айланди. Немис рицарлари составига ҳатто министериаллар деб аталадиган кишиларнинг, яъни ҳовли хизматкорларининг, эрксиз хизматкорларнинг бир қисми (бу министериаллар хўжайинлари билан бирга урушга бориб, уларга аслаҳадор бўлиб хизмат қилардилар), ҳатто ма-лайлар ҳам киритилди. XII асрдаёқ Германияда рицарлар «зоти улуғ» ва «зоти паст» рицарларга ( Edelritter ва Knechtritter ) ажратилган эди. ФаҳатДШ асрдагина рицарларнинг иккала хили бир-бирига батомом ҳўшилиб кетиб, ягона рицарларга ай-лавди. Германияда феодал муносабатлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари сифатида черков ерларида ташкил топгац фогт деб аталадиган ер эгалигининг кенг тарҳалганлигини кўрсатиб ўтиш керак. Дастлаб ф о г т л а р черковда хизмат қилар, у ерда ҳарбий ва судьялик вазифаларини адо этар эдилар ( advocati ecclesiae ) ва бунинг эвазига черков ерларининг бир қисмини фойдаланиш учун олар эдилар. Кейинчалик бу ерлар наслдан-наслга ўтадиган феодал ерларига айландилар, фогтлар-нинг ўзлари эса ҳақиқий феодал бўлиб қолдилар. Энг катта феодаллар — герцоглар (қабилаларнинг феодал-лашган князлари) ва графлар (королнинг феодаллашган амал-дорлари) феодал тарқоҳлик намояндалари эди. Улар король ҳокимиятининг заифлашувидан манфаатдор эдилар. Натижада улар шунга эришдиларки, тез вақт ичида, X асрнинг бошларида Қаролинглар Германияда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай ^олдилар. Лекин Германияда X аср ўрталарида король ҳокимия-ти кучая бошлади. Бунинг сабаби шу эдики, бир томондан, энг кучли герцоглардан бири король бўлиб олди, унинг герцоглик территорияси король ҳокимиятининг аҳамиятини янада ошириш учун маълум бир моддий база бўлиб хизмат қилди. Иккинчи то мондан, X — XIII асрларда герман феодаллари томонидан узок, вақт олиб борилган узлуксиз ва катта босқинчилик урушлари натижасида Германияда король ҳокимияти маълум давргача кучайиб борди. Урушлар феодаллар кучини маълум даражада бирлаштириш-ни талаб қилар эди. Король эса уларга феодаллар лашкарининг саркардаси сифатида зарур эди. Бу нарса уларни королга бўй-сунишга мажбур қиларди. Ниҳоят рицарларнинг сиёсий ролини ҳам эътиборга олиш керак. Рицарлар тобора кўпайиб, сословие бўлиб уюшиб борган сари король ҳокимияти катта феодаллар билан тўқнашувда рицарларга таяна оларди. Халқ оммасини тутқунликка солиш давом этиб бораётган шароитда король ҳоки мияти халҳ ҳаракатига, деҳқонлар ҳаракатига қарши таянч си фатида феодалларнипг ҳаммасига ҳам —каттасига ҳам, кичи-гиг'а ҳам зарур эди. Саксонияликлар династиясининг идора этила бошланиши. 919 йилда феодал зодагонлар Саксония герцоги Генрих I Қушбозни король қилиб сайлади. У саксонияликлар династиясига асос солди, бу династия 1024 йилгача идора қилди. Генрих I за монида (919-^936)' Германияда король ҳокймияти жуда авж олди. Саксония герцоглиги энг катта герцоглик бўлиб, Герма-ниянинг бутун шимолий қисмини эгаллар эди. Бу ерда эркин деҳқонлар (фрилинглар ёки фрейманлар) анчагина сақланиб қолган бўлиб, булардан қисман отлиқ, қисман пиёда ҳарбий лашкарлар тузилди. Шу туфайли Саксония герцоглиги бошқа герцогликларга нисбатан 'анча мустақил герцоглик эди. Генрих I кенг миқёсда агрессив ташқи сиёсат юрита бошлади. Генрих I замонида Германия территорияси ғарбга ва шарққа қараб кен-гайтирилди. Француз Каролингларининг заифлигидан фойдала-ниб, Генрих I улардан Лотарингияни тортиб олди. Шарқда эса у, Эльба дарёси бўйида .яшаган ғарбий славянларга қарши агрес сия бошлади. Генрих I Эльбадан ўтиб, славян қабилалари бўл-миш лютичлар ерига бостириб кирди. Немислар славянларнинг Бранибор номли қалъасини босиб олди ва унга Бранденбург деб ном берилди. Эльбанинг нариги ёғидаги босиб олинган ер- лар немисларнинг янада шарққа томон ҳужум қилиши ( Dranq nach Osten ) учун плацдарм бўлди. Шундай қилиб, Генрих I немислар томонидан славянлар оламига қарши олиб борилган қонли урушлар даврини бошлаб берди. Генрих I шарқда сла-вянлардан ташқари яна венгрларга қарши ҳам уруш олиб борди. 933 йилда у, Мерзебургга яқин бир жойда венгрларга қаттиқ зарба берди. Славянларга ва венгрларга қарши кураш вақтида Генрих I эркин деҳқонларнинг юқори табақаларидан, қисман министериаллардан олинадиган рицарлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилди. Мудофаанинг иккинчи бир воситаси сифатида, у жуда кўп қалъалар—бурглар (айниқса, Саксония герцоглиги территорияоида) қурдирди; бу қалъаларнинг бир қисми кейинча савдо-саноат шаҳарларига айланди. Оттон I нинг идора қилиши. Генрих I нинг ўғли Отгон I (936—973) король ҳокимиятини мустаҳкамлашни давом эттирди. У, даставвал бошқа герцоглар устидан. назоратни кучайтирди, бунинг учун никоҳ ва бошқа қариндошлик алоҚаларидан фой-даланди. Король таъсирини бутун мамлакатга ёйишнинг иккинчи бир усули епископлик системаси бўлди. Оттон черков билан дўстона алоқа боғлади. У епископларга кенг миқёсда иммунитет ҳуқуқлар берди ва уларга жуда кўплаб ер улашди. Шу билан бирга епископларни ҳам унинг ўзи тайинларди. Черков ерлари-дан келадиган даромадлардан король хазинасига кўпдан-кўп ҳиссалар ажратилди. Шундай қилиб, Германияда черков ман-фаатлари билан давлат манфаатлари бир- бирига чатишиб кетди. Германиянинг турли областларидаги епископлар маҳаллий княз-ларга — герцогларга эътибор бермай, бевосита королга бўйсун-дилар. Шу билан бир вақтда епископларнинг королга тобе-лиги уларнинг Рим папасига деярли бўйсунмай қўйишига олиб келди. Оттон I отасининг агрессив ташқи сиёсатини давом эттирди. Оттон I замонида Эльбанинг нариги томонидаги славянларга қарши кураш янада кучли суратда давом этди. Эльбанинг нари ги томонига немис қолонистлари кўчиб келиб ўрнаша бошлади. Славянларни мажбурий суратда христианлаштира бошладилар. Уларнинг энг яхши ерларини тортиб олиб, колонист-немисларга берар эдилар. Баъзан эса ҳатто немис феодаллари билан тидч муносабат ўрнатишга мойил бўлган славянларни ҳам қириб ташлардилар. Масалан, 955 йилда маркграф Герон славянлар нинг 30 га яқин князини ўз ҳузурига «зиёфат»га чақириб, шу ерда буйруқ бериб уларнинг ҳаммасини ўлдиртириб юборди. Оттон I венгрларга қарши курашни давом эттирди. У 955 йилда Леха дарёси бўйида (Аугсбургга яқин бир жойда) венгр ларга яна зарба беришга муваффақ бўлди. Шундан кейин венгр-лар Германия ерларига ҳужум қилишни тўхтатдилар. Улар христианликни қабул қила бошладилар ва немисларнинг таъси-рига ўта бошладилар, кейинчалик венгр феодаллари немислар нинг славянларга қарши олиб борган курашида бир неча марта немисларга иттифоқчи бўлдилар. Лекин Оттон асосий эътиборини шарққа эмас, балки Италия-нинг жанубига қаратди, чунки Италия герман императорлари-нинг «дунёга ҳоким бўлиш» режаларида асосий ўрин тутар эди. ИТАЛИЯГА ҚИЛИНГАН ЮРИШЛАР ВА ГЕРМАНИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ Италияда феодал муносабатлар ривожланишининг хусусият-Лари. Италия X асрда анча феодаллашган эди. Бу ерда феодал-лашиш процесси Германиядагига қараганда анча илгарилаб гатди. Италияда феодал муносабатлар жуда бошқача бир тарз-да ўзига хос хусусиятлар билан бошланди. Лангобардлар ўз даврида Италиядаги қулдорлик тузумини узил- кесил тугатган-лиги Шимолий ва Урта Италия деҳқонларининг аҳволига ижо-бий таъсир кўрсатди. Бу ерда деҳқонлар бориб-бориб асоратга солинган бўлсалар-да, ҳар ҳолда бу ердаги крепостнойлик у қа-дар қаттиқ бўлмади; жумладан, бу ҳол шу нарсада ўз ифодасини топган эдики, деҳқонларнинг мажбуриятлари илгаригидек ўзбо-шимчалик билан бўлмасдан, балки аниқ бир нормага солинган эди. Иккинчи томондан, Италияда шаҳарлар анча эрта ривож-лана бошлаганлиги сабабли крепостной деҳқонлар шаҳарларга кетиши, натурал мажбуриятни пул билан муддатидан илгари тўлаши, эркини сотиб олиши мумкин эди ва ҳоказолар. Италия да крепостной деҳқонлар билан бир қаторда крепостной бўлма-ган, лекин еридан маҳрум қилинган деҳқонлар кўп эди. Бу деҳқонлар феодалларнинг ерларини маълум муддатга ер эгаси билан махсус тузилган ёзма шартнома — контракт (улар либел- ларлар деб аталарди ҳам)да кўрсатилган шартлар билан ижаУмуман, Италия қишлоғи ўрта асрнинг бу илк даврида биқиқ бўлмай, балки шаҳарлар билан алоқа қилиб турар, у ерларга турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берар эди, аҳолиси эса вақт-вақти билан шаҳарларга кўчиб келар эди. Италия феодаллари ҳам ўзига хос бир аҳволда эди. Шаҳар лар ривожланиб бораётган бир шароитда феодалларнинг бир қисми шаҳарларга кўчиб,. бориб, шаҳарликларнинг таъсирига берилиб кетар эди, шаҳарда яшаб турган рицарлар аста-секин шаҳарликлар билан чатишиб кетди. Италиянинг йирик дунёвий феодаллари — герцоглари, графлари, баронлари — жуда кўпчи-ликни ташкил этар эди. Италияда феодал муносабатларнинг жуда эрта ривожланиши уларни ҳозирнинг ўзидаёқ марказии король ҳокимиятидан мустақил қилиб қўйди. X асрда Каролинг-лар ҳокимияти ўз аҳамиятини бутунлай йўқотди. Йирик феодал-лар мустақил бўлиб олиб, муттасил ўзаро урушлар билан банд бўлиб қолган эдилар, бу урушлардан мақсад — анча катта ша ҳарлар ва мамлакатнинг энг муҳим савдо йўллари устидан ўз ҳукмронликларини ўрнатиш эди. Бироқ Италияда черков феодаллари: папалар, архиепископ-лар Ва епископлар ҳамда монаетирлар жуда ҳам кўп эди. Бу нарса дунёвий зодагонларни руҳоний феодалларга ҳам қарши кураш олиб боришга мажбур қилар эди > дунёвий феодалларга қараганда корпорация сифатида анча уюшган черков феодал лари ҳам бутун мамлакат устидан ўз пазоратини сақлабдолиш-га интилар эдилар. Шундай қилиб, X аср ўрталарида Италияда жуда хилма-хил ва кескин социал зиддиятлар юз бермоқда эди, бу ҳол унинг сиёсий тузумига ҳам таъсир қилмоқда эди, Италия X асрда сиёсий жиҳатдан Европада энг тарқоқ бир мамлакат эди деса бўлади. У жуда кўп мустақил герцоглик, маркизлик графлик ва епископликларга бўлиниб кетган эди. Урта Италиядаги папа давлати ҳам феодаллашган эди. Папалик тахти ҳар турли римлик аристократия хонадонлари ўртасидаги найранглар ва қонли урушларга сабаб бўлмоқда эди. Италия жанубий территориясининг бир қисми ҳали Византияга қарар эди, бир қисмини эса араблар босиб олган эди. Бироқ Италия сиёсий жиҳатдан шундай тарқоқ бўлишига қарамасдан, мамла-катда шаҳар ҳаёти зўр бериб тараққий этмоқда эди. Италия шаҳарлари ҳали ҳам Урта денгизда византияликлар ва араблар билан савдо қилар эди. Шаҳарларда турли хилдаги ҳунарлар ривожланмоқда эди. X асрда савдо ва шаҳарларнинг аҳамияти ҳали жуда кам бўлган Германияга нисбатан Италия герман феодалларига жуда катта бойликларга эга бўлган, зеб-зийнатли ва фаровон мамлакат бўлиб кўринар эди. Отгон 1 нинг Италияга юриши. Имперйянинг қайта тикланиши. Шимолий Италия фсодалларининг ўзаро уруш-жанжалла-рига аралашиб, Оптом I Италияга 951 йилда қўшин тортиб бор-ди. У Павия шаҳрипм олди, шимолий Италия князларидан бир нечтасини тор-мор қилиб, Прованс билан Италия короли Лотар- нинг бева қолган хотини — королича Адельгейдага уйланди. Гер- маниянинг шимолий Италияга таъсири ва герман короллари-нинР Италия сиёсати деб аталмиш сиёсати ана шундан бошланди. 961 йилда Оттон Италияга яна юриш қилди. Бу сафар Оттон-ни йигирма икки ёшли папа Иоанн XII ёрдамга чақирган эди, бу папага унинг ўз вассаллари —рим баронлари хавф солаётган эди. Қарл Буюк ўлгандан кейин кучайган ва IX асрнинг ўрталари да диний ҳокимиятни дунёвий ҳокимиятдан устун туради 1 деган назарияни кўтариб чиққан папаликнинг ўзи зндн Италияда фео-даллашув процессининг янада кучайиши муносабати билан қат-тиқ кризисга учраб, король ҳокимиятининг ёрдамига муҳтож бў либ қолган эди. Оттон I Рим феодалларини бостириб, папани тахтга ўтқазди. Бунга миннатдорлик билдириб, папа 962 йилнинг бошида Оттонга императорлик тожини кийгизди. Шундай қилиб, янги «империя тикланди». Шу нарса характерлики, илгари Карл Буюк бўлгани сингари, бу сафар ҳам Оттон Рим императори деб эълон қилинди (илгари Карл Буюк ҳам Рим императори деб эълон қилинган эди). Янги империяга «Муқаддас Рим им- перияси» деб ном берилди. Фақат кейинроқ бориб, XII асрдагина бу иборага икки сўз қўшилиб, «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» 2 деб аталадиган бўлди. Деярли бутун Италия устидан назорат қилиш ҳуқуқини бера-диган императорлик унвонининг қабул қилинишини Оттон ва унинг атрофидагилар энг катта ғалаба деб ҳисобладилар. Ҳақи-қатда эса герман королларининг Италиядаги сиёсатида чуқур зиддиятлар бор эди. Италияда немис феодалларига жуда ҳам нафрат билан қарар эдилар. 964 йилда император Италияда йўқ вақтида вафот этган Иоанн XII ўрнига Оттон томонидан тайин-ланган янги папани танишдан Рим бош тортди. Кейинги йили Оттон яна Италияга келганда Римни қаттиқ ҳужум билан зўрға олди. «Абадий шаҳар»нинг теварак-атрофи ва бутун Рим области жуда қаттиқ таланиб, харобазорга айлантирилди. Италия йил-номачиларидан бири бу воқеани қуйидагича тасвирлади: «Шў-ринг қурсин, Рим. Қанча-қанча халқлар сени оёқ ости қилиб, эзиб келди. Энди сенга саксон короли эга бўлиб олди. Фарзанд-ларинг қилич зарбаларидан ҳалок бўлди. Куч-қувватинг кўкка совурилди. Олтин, кумушларингни ажнабийлар ҳамёнига солиб олиб кетмоқда». Шу билан бир вақтда Византия билан араблар ҳам янги императорга қарши эди, улар ўзларннинг Италиядаги таъсирини янги келгиндиларга бериб қўйишни истамас эдилар. Угли Оттон II ни Византия маликаси Феофанияга уйлантириб, Оттон I Византия билан бўлган муносабатларини бирмунча вақт-гача яхшилаб олишга муваффақ бўлди. Лекин араблар билан бўлган муносабатлар эса қаттиқ уруш чиқиш хавфини солар-дики, бунга тайёрланиш керак эди. Шундай қилиб, император Италия билан тамомила овора бўлиб крлиб, Германиянинг ички ишларидан анча четлашиб қолди. Оттон I ўз короллигининг охирги бир неча йилини ҳеч қаёққа чиқмасдан Италиянинг ўзида ўтказишга мажбур бўлди. X аср охири — XI аср бошларида Германия ва Италия. Оттон I нинг ўғли билан*невараси — Оттон II ҳам, Оттон III ҳам бутунлай Италиядаги сиёсат билан банд бўлди. Оттон II жануб-ни қўлга киритишга ҳаракат қилди. У Неаполь билан Тарентни босиб олди. Лекин пировард-оқибатда 983 йилги араблар билан бўлган денгиз жангларидан бирида мағлубиятга учради, ора- дан кўп ўтмай, Равеннада ёш ўлиб кетди. Отаси ўлганда Оттон III уч ёшли бола эди. Онаси императрица Феофания регент бўлиб идора қила бошлади. Лекин унинг обруси яхши эмас эди. Император-король ҳокимиятининг заифлашганлигидан фойда-ланиб, герман герцоглари ўз князликларини бутунлай мустақил ҳокимлар сифатида идора қила бошладилар. Германларнинг асосий кучи жанубга кетганлигидан фойдала-ниб, 983 йилда полаб славянлари — бодричлар билан лютич-лар — герман феодалларига қарши қўзғолон кўтардилар. Ундан кейинги йилларда улар немисларни яна Эльба дарёсининг на-риги томонига (бунга лужичанлар территорияси кирмайди) бу тунлай суриб чиқардилар. Шу билан - немисларнинг «шарққа тазйиқ қилиши» деярли юз эллик йилгача тўхтатиб қўйилди. Лекин Италияда ҳам герман феодалларининг аҳволи унча яхши эмас эди. Денгиз воситалари етишмаслиги сабабли араб-ларга қарши ҳужумдан воз кечишга тўғри келди. Италия аҳолиси чет эллшкларнинг ҳокимиятига душманлик назари билан қарар эди. 997 йилда Римда Оттон III га қарши жуда катта фитна ўюштирилди. Фитна фош этилди ва асосий фитначилар қатл қилинди. 101 йилда Оттон III ўзининг асосий резиденцияси Римда бутунлай қолиш учун Германиядан Италияга келди. Бироқ римликлар унга қарши бош кўтариб чиқдилар ва император саройини қамал қилдилар. Шундан кейин Оттон III Римда қолишдан қўрқиб, Равеннага кўчиб борди, орадан кўп ўтмай (102 й.) вафот этди. Шундай қилиб, Оттон III нинг буюк давлатчилик плани тамоман барбод бўлди. Саксония династиясига мансуб бўлган охирги им ператор Генрих II (102—1024) анча эҳтиёткорлик билан сиёсат юргизди. У Италиядаги катта феодаллар ва шаҳарликларнинг ўзига вассал қарамлиги билан кифояланди. Узи эса Германияда яшаб, ҳар турли ён беришлар билан герман герцогларини ўзига итоат эттиришга ҳаракат қилди. Франкония династиясининг идора қилиниши. 1024—1125 йил-лар даврида Германияда иккинчи бир маҳаллий династия — Франкония герцоглари дииастияси идора қилди. Франкония Сак-сониядан кейин иккинчи ўрипда турган энг катта герцоглик бўлиб, унда руҳонийлар, епископлар ва монастирларнинг жуда кўп ерлари, кўпдан-кўп рейнлик рицарлар, савдо аҳамиятига эга бўла бошлаган жуда кўп Рейн бўйи шаҳарлари, бор эди. Дастлабки вакиллари Конрад II (1024—1039) ва Генрих III (1039—1056) бўлган янги династия даставвал рицарларга суян-ди. Конрад II император рицарлари сонини кўпайтиришга ай-ниқса қаттиқ ҳаракат қилди, бу рицарлар ленларни (рицарларга бериладиган чек ерларни) бевосита королнинг ўзидан олар эди-лар. Конрад II яна қонун чиқариб, рицар феодалларини наслдан-наслга мерос бўлиб ўтадиган қилиб қўйди. Италиянинг йирик феодалларига қарши курашда Италия рицарлари-вавассорларни король томонига оғдириб олиш мақсадида Конрад II бу қо'нунни дастлаб 1037 йилда Италия учун чиқарган эди. Сўнгра, орадан кўп вақт ўтмай, бу янги қонун Германиягаҳам татбиқ қилинди. 1034 йилда Конрад жанубда Сон ва Рона дарёлари ҳавзасидаги бутун бощлиқ Бургундия короллигини 1 , шунингдек Провансни қўшиб олишга муваффақ бўлди (Германиянинг Провансдаги таъсири Оттон I Прованс короличаси Адельгейдага уйланган вақт-дан бошланган эди). Генрих III Чехия князи славян Бржетиславни ўзига вассал тарзида қарам қилиб олди (1041). У Польша билан Венгрияга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Германияда Франкония ерларидан ташқари, император Бавария ва Швабия герцоглари ни ҳамда жануби-шарқда янги бир герцогликни — Каринтияни ҳам бевосита назорат қилар эди. Фақат Саксония, Лотарингия ва Бургундиягина илгариги автономиялик ҳолатини сақлаб қол-ган эди. Бироқ Генрих III Саксония герцоглиги устидан назорат ўрнатишга интилиб, бу герцогликда ҳам мустаҳкам король қаср-лари қурди. Генрих III кўпайиб бораётган рицарларга таяниш билан бирга, ўз иттифоқчиси бўлган черкав хизматларидан фой-даланишни ҳам давом эттирди. Папаларни ҳам унинг ўзи тайин-ларди ва шу билан бирга, папалар кўпинча немис епископлари- данбўларди. Лекин Франкония династияси идора қила бошлаган даврда имп^ииянинг юксалиши ва марказлаштириш соҳасида эришил-ган баъзи муваффақиятлар дунёвий ва руҳоний зодагонлар ўр-тасидаги кураш натижасида барбод бўлди. Генрих III нинг ўғ ли— Генрих IV замонида (1056—1106) император билан папа лар ўртасида узоқ давом этган қаттиқ кураш бошланди, бу кураш герман феодалларининг Италиядаги босқинчилик аван-тюралари натижасида оғирлашиб кетди ва бу ҳол оқибат-нати-жада император ҳокимиятини заифлаштириб юборди. ПАПАЛАР ВА ИМПЕРАТОРЛАРНИНГ ИНВЕСТИТУРА УЧУН КУРАШИ Клюнийчилик ҳаракати ва Григорий VII реформалари. XI аср-нинг ўрталарида католик черкови алоҳида бир ҳолатда эди. Бир томондан, бу вақтда черков ўз таъсиринй бутун Ғарбий Евро-пага ёйган эди. XI асрда Скандинавия халқлари, Венгрия, Польша христианликни узил-^кесил қабул қилди; Пиренеи ярим оролининг анчагина қисми'кусулмон-арабларнинг ҳукмронлиги-дан халос бўлган эди. Черковнинг Европадаги турли мамлакат- ларда жуда кўп ерлари бор эди. Уни бир марказдан туриб Рим папаси бошқарар эди. Католик черковининг идеологлари IX аср-даёқ, черков (папа) 'ҳсжимияти дунёвий ҳокимиятдан (император ва король ҳокимиятидан) юқори туради, деб очиқдан-очиқ баён қилган эдилар. Бирок, ҳақиқатда эса папалик бундай ҳокимиятга эга эмас эди. Папалар одатда Рим руҳонийлари ва Рим дунёвий зодагонлари томонидан сайланар эди. Папа сайлашнинг қатъий бир тартиб-қоидаси йўқлиги натижасида бу сайловлар узлуксиз ўзаро урушларга айланиб кетар ва бу нарса императорларнинг Рим курияси 1 ишларига аралашишига имкон берар эди. Католик черковининг ерлари кўп эди, лекин бу ерлар дунёвий ҳокимият-нинг лени деб ҳисобланар эди. Германияда эса императорнинг дунёвий вассаллари қўлидаги ерлардан кўра, черков ерлари кўп-роқ илгаератор ихтиёрида эди («Оттон I нинг епископлик систе-маси»). Император черков ерларини давлатга қарашли король ерларининг кўп турларидан бири, деб қарар эди. Черков доираларида бир ҳаракат вужудга келиб, бу ҳаракат юқорида кўрсатиб ўтилган зиддиятларни ҳал 'қилишни, папанинг черков устидан бўлган ҳокимиятини кучайтиришни ва черковнинг ўзининг дунёвий ҳокимиятдан мустақиллигини оширишни ўз ол-дига мақсад қилиб қўйди. Бу кайфиятларнинг ифодачиси Клю-ний монастирининг монахлари бўлди, бу монастирь Бургундияда (Франция составига кирган қисмида, Макон шаҳрига яқин бир жойда) эвг катта монастирь эди. Клюний монастири X асрнинг охирларидаёқ катта ва жуда бой монастирь эди. XI — XII аср-ларда Клюний монахлари Франция, Германия ва Италияда ўн-ла'б янги монастирлар очиб, алоҳида бир монастирлар федера-циясини туздилар, бу федерация папанинг махсус ҳомийлиги остнда эди. Клюнийчилардан бири, Гильдебранд номли итальян (тосканалик) бир гуруҳ ҳамфикрлари билан биргаликда 25 йил давомида папа куриясида бир нечта папа даврида раҳбарлик мавқеини эгаллаб келди. Пировардида Гильдебранднинг ўзи папа бўлиб, Григорий VII (1073—185) деган ном олди. Григо рий VII ҳар қанақа келишишни ҳам ёмон кўрадиган, мустаҳкам иродали, ўжар фанатик, жуда кескин киши бўлиб, теократик идеяларни батамом ўзлаштириб олган эди. У папалар ўз ҳукми билан короллар ва императорларни тахтдан тушириши мумкии, лекин ўзи (папа) устидан бу дунёда ҳеч ким ҳеч қандай ҳукм чиқара'олмайди, деб ҳисоблар эди. Императорлар билан корол лар — папанинг вассали, папа эса уларга нисбатан сеньор, яъни ҳукмдор, дер эди. Григорий VII бир қанча муҳим реформалар ўтказди, унинг бу реформалари католицизмни марказлаштириш ва жипслашти-ришга ёрдам берди. Ҳаммадан бурун унинг таклифига мувофиқ 1059 йилда папа сайлашнинг янги тартиби жорий қилинди. Энди папзларни кардиналларгина 1 сайлаши керак эди, кардиналлар папанинг гўё олий кенгаши эди (манбаларда бу кенгаш баъзан «Рим черкови сената» деб ҳам юритиларди). Кардиналларнинг сайлрр. йиғилиши конклав деб аталар эди. Бу йиғилиш ва- зиятга қараб, Римда ёки Римдан ташқарида бўлиши мумкин эди. Янги сайлов тартибига кўра, императорнинг ва дунёвий зода-гонларнинг папа сайловларида қатнашуви мутлақо мумкин эмас эди. Биргина шунинг ўзиёқ папаликнинг дунёвий ҳокимиятни назар-писанд қилмаганлигини кўрсатади. Ундан кейинги, 1060 йилги реформа руҳонийларнинг ўзини интизомга солйш мақса-дида ўтказилди. Григорий VII декрет чиқариб, целибат жорий қилди, яъни барча руҳонийларнинг қора руҳонийларнинг (мо-' нахларнинг) ҳам, оқ руҳонийларнинг ҳам, яъни барча кишилар-нинг, шу жумладан, епископларнинг ҳам уйланмаслиги мажбу-рийдир, деган тартиб жорий қилди. Руҳонийларнинг уйланишини такиқлаш черков ерларини даҳлсиз қилиб қўяр эди, чунки уй-ланган епископлар, одатда, мулкини ўз болаларига қолдириш-га ҳаракат ҳилар эдилар. Ниҳоят, 1075 йилда Григорий VII янги сайланган епископга ёки аббатга узук ва ҳасса шаклида император ёки король томонидан берилиб келган дунёвий инвест и тура п и бекор қилиш тўғрисида декрет чиқарди. Шу вақтдан бошлаб инвеститурани — руҳонийларни вазифага тайинлаш ёрлиғини — фақат папанинг ўзигина берадиган бўлди. Генрих IV нинг бош кўтариб чиқиши. Рим черковининг юқо рида айтиб ўтилган реформаларидан дастлабки иккитасининг амалга ошувига шу нарса имкон бердики, бу вақтда император Генрих IV ҳали ёш эди. Генрих III ўлган йили у энди 6 ёшга кирган эди. Императорнинг ёшлигидан империядаги князлар фойдаланиб қолди, натижада Германияда XI асрнинг 50—60- йилларида сиёсий жиҳатдан тўла тартибсизлик ҳукм сурди. Шунинг учун ҳам папалик узоқ вақтгача император ҳокимия-ти билан ҳисоблашмади. Бироқ Рим курияси инвеститурага оид учинчи реформага ўтган вақтда, энди балоғатга етган Генрих IV бунга .қаттиқ норозилик билдирди. 1076 йилнинг бошларида Вормсда бўлган черков йиғилишида (бу йиғилишга герман епис-коплари ва зодагонларининг юқори табақалари тўпланган эди) императорнинг талаби билан Григорий VII ўрнидан туширилди. Григорий VII ҳам бунга жавобан Франция ва Италия епископла- рининг Римда бўлган йиғилишида Генрих IV нинг ўзини тахтдан туширилган деб эълон қшшб, унинг фуқароларини содиқлик тўғ-рисида аввал ичган қасамларидан халос қилди. Шундай қилиб, папа билан император ўр-тасида кураш бошланиб, бу кураш деярли ярим аср давом этди. Саксонияликларнинг 1073—1075 йиллардаги қўзғолони. Им ператор билан папа ўртасидаги курашнинг кескинлашув сабаб-ларини тушуниш учун императорнинг ўзининг 70- йилларда Гер-манияда олиб борган сиёсатини билиб олиш керак. Генрих IV қаттиқ қўл ва шуҳратпараст король зди. Отаси Генрих III синга-ри, у ҳам феодал зодагонларнинг ўзбошимчалигини жиловлашга ҳаракат қилди. Унинг даврида короллик — императорлик ҳоки- мнятининг таъсири Франкониядан ташқари, қўшни Швабияда, шупннгдек, Саксонияда ҳам кучайиб борди. Генрих IV Саксо-тшни бўйсундиришни ўз олдига энг биринчи сиёсий вазифа қилиб қўйди. У Ғарбий Саксонияда янгидан-янги император қасрлари қуришни даввм эттирди, саройини шу ерга кўчириб борди ва босиб олинган мамлакатда қандай хўжайинлик қилса, бу ерда ҳам худди шундай хўжайинлик қилди. Саксонияда импе ратор поместьеларининг сони борган сари ортиб борди ( XI аср-нинг охирида императорнинг Франкониядаги ерларида қанча по-местьеси бўлса, Саксонияда ҳам шунча поместьеси бор зди деса бўлади). Император Саксониянинг бой ўрмонларини тортиб олиб, ўз мулкига айлантира бошлади. Анча қисми ҳали эркин бўлган саксон деҳқонларига жуда оғир император солиғи ( cen sus ) солинди. Императорга қарашли имениеларни бошқарувчи министериаллар деҳқонларнинг жамоа ер-сувларидан фойдала-нишии қийинлаштириб қўйди. Бирор сабаб билан ўз еридаи ажраган эркин деҳқонларнинг — фрейманларнинг бир қисми қа-рам кишиларга ёки ҳатто — «франклар» ва «шваблар» учун баршчина мажбурияти ўташга мажбур бўлган крепостнойларга айлантирила бошлади. Деҳқонларнинг императорга ва унинг амалдорларига — министериаллар ва фогтлар (епископлар но-мидан черковга қарашли ерларни-бошқарувчилар)га ва шу ка- • биларга нафрат кўзи билан қараши табиий эди. Саксонияга суқилиб кириб бораётган Франк ва Швабия феодалларини улар деҳқон жамоаларига зулм қилувчи ва уларни эз'увчи асосий золимлар деб ҳисоблардилар. Тўғри, бу вақтда Саксония зода- гонлари ҳам крепостник феодалларга айлана бошлаган -эди. Лекин императорга, епископларга ва монастирларга қараганда Саксония феодалларининг ерлари бирмунча кам эди. Саксония феодаллари ҳам императорга ва унинг атрофидагиларга нафрат кўзи билан қарар эди, ула^га Саксонияни эксплуатация қилувчи ажнабийлар деб қарар эди. Шунинг учун ҳам Саксонияда 1073— 1075 йилларда қўзғолон кўтарилди, бу қўзғолонда маҳаллий деҳқонлар ҳам, маҳаллий феодаллар ҳам қатнашди. Қўзғолон 1073 йилнинг августида кўтарилди. У шу қадар шиддатли ва катта қўзғолон бўлдики, Генрих IV нинг ўз'и ҳам қўзғолончилар қўлига'асир тушишига сал-қолди. У зўр қийинчилик билан ва жуда кагга хавф-хатар остида Саксониядан қочиб жон сақлаб қолди. Деҳқонлар император қасрларидан бир нечтасини вайрон қилдилар, императорга қарашли кўпгина поместьелардаги хў-жалик биноларига ўт қўйдилар, бу вақтгача тўлаб келган тўлов ва баршчиналарини тўламай қўйдилар. Бироқ деҳқонларнинг актив ҳаракати сакс феодалларини қўр-қувга солди. Деҳқонларга билдирмасдан туриб, феодаллар им ператор -билан музокара бошлаб, уни ўзларига кўпроқ ён берди-ришга ҳаракат қилдилар. Сакс зодагонлари императорга қарши уруш ҳаракатларини сустлик, бўшанглик билан олиб борди. Ген рих IV эса буларнинг ҳаммасидан жуда усталик билан фойда-ланди. 1075 йил ёзининг бошларида у, бир қисми императорнинг франкониялик рицарлардан, бир қисми Швабия тоғликларидан иборат бўлган катта қўшин билан Саксонияга бостириб кирди. 1075 йил 9 июнда Лангензольц деган жой яқинида қўзғолончи-ларнинг асосан деҳқонлардан иборат бўлган қўшинларини тор-мор, қилди. Деҳқонларга қўшилмай, ўзларича алоҳида жанг қил-ган сакс феодаллари ҳам мағлубиятга учрадилар. Лекин улар деҳқонларга қараганда оз талафот кўрдилар. Қўзғолончи деҳ - қонлар мағлубиятга учраш натижасида жуда катта талафот кўр дилар, улардан бир неча минг киши ҳалок бўлди. 1075 йилнинг иккинчи ярмида Генрих IV Саксонияга бутун-лай хўжайин бўлиб олди. Бу ўлка жуда қаттиқ таланди ва вай рон қилинди. Саксония яқин орада Франконияга қўшилиб кета-дигандай кўринган эди. Генрих IV сакслар устидан ғалаба қо-зонгач, ўзини Григорий VII га нисбатан ҳам ҳужум сиёсати юри-тиш учун етарли даражада кучга эгаман, деб ҳис қилди. Каносса. Бироқ императорнинг папага қарши кураш олиб бориши осон бўлмади. Императорнинг тарафдорлари кўп эди, уни йирик феодалларнинг бир қисми (бирор жиҳатдан сарой билан боғланган феодаллар), епископларнинг кўпчилиги, мона-стирларнинг бир қисми, рицарлар, Рейн бўйидаги шаҳарлар қўл-лаб-қувватлар эди, лекин императорнинг душманлари ҳам оз эмас эди; йирик феодалларнинг кўпчилиги (булар орасида Ген рих IV дан, айниқса, қаттиқ ғазабланган сакс феодаллари бор эди), монахлик қилувчи руҳонийларнинг кўпчилиги, итальян ва қисман немис епископлари, Италия шаҳарларининг бир қанчаси унга душман эди. Императорнинг папага қарши кураши феодал ларга қўл келиб, императорга қарши яна исён кўтариш учун яхщи бир баҳона бўлди. Генрих IV жуда хатарли ҳолга тушиб қолди. Унда папа билан муросага келишдан бошқа илож қол-учинчи реформага ўтган вақтда, энди балоғатга етган Генрих IV бунга .қаттиқ норозилик билдирди. 1076 йилнинг бошларида Вормсда бўлган черков йиғилишида (бу йиғилишга герман епис-коплари ва зодагонларининг юқори табақалари тўпланган эди) императорнинг талаби билан Григорий VII ўрнидан туширилди. Григорий VII ҳам бунга жавобан Франция ва Италия епископла-рининг Римда бўлган йиғилишида Генрих IV нинг ўзини тахтдан туширилган деб эълон қшшб, унинг фуқароларини содиқлик тўғ-рисида аввал ичган қасамларидан халос қилди. Шундай қилиб, папа билан император ўр-тасида кураш бошланиб, бу кураш деярли ярим аср давом этди. Саксонияликларнинг 1073—1075 йиллардаги қўзғолони. Им ператор билан папа ўртасидаги курашнинг кескинлашув сабаб-ларини тушуниш учун императорнинг ўзининг 70- йилларда Гер-манияда олиб борган сиёсатини билиб олиш керак. Генрих IV қаттиқ қўл ва шуҳратпараст король зди. Отаси Генрих III синга-ри, у ҳам феодал зодагонларнинг ўзбошимчалигини жиловлашга ҳаракат қилди. Унинг даврида короллик — императорлик ҳоки- мнятининг таъсири Франкониядан ташқари, қўшни Швабияда, шупннгдек, Саксонияда ҳам кучайиб борди. Генрих IV Саксо-тшни бўйсундиришни ўз олдига энг биринчи сиёсий вазифа қилиб қўйди. У Ғарбий Саксонияда янгидан-янги император қасрлари қуришни даввм эттирди, саройини шу ерга кўчириб борди ва босиб олинган мамлакатда қандай хўжайинлик қилса, бу ерда ҳам худди шундай хўжайинлик қилди. Саксонияда импе ратор поместьеларининг сони борган сари ортиб борди ( XI аср-нинг охирида императорнинг Франкониядаги ерларида қанча по-местьеси бўлса, Саксонияда ҳам шунча поместьеси бор зди деса бўлади). Император Саксониянинг бой ўрмонларини тортиб олиб, ўз мулкига айлантира бошлади. Анча қисми ҳали эркин бўлган саксон деҳқонларига жуда оғир император солиғи ( cen sus ) солинди. Императорга қарашли имениеларни бошқарувчи министериаллар деҳқонларнинг жамоа ер-сувларидан фойдала-нишии қийинлаштириб қўйди. Бирор сабаб билан ўз еридаи ажраган эркин деҳқонларнинг — фрейманларнинг бир қисми қа-рам кишиларга ёки ҳатто — «франклар» ва «шваблар» учун баршчина мажбурияти ўташга мажбур бўлган крепостнойларга айлантирила бошлади. Деҳқонларнинг императорга ва унинг амалдорларига — министериаллар ва фогтлар (епископлар но-мидан черковга қарашли ерларни-бошқарувчилар)га ва шу ка- • биларга нафрат кўзи билан қараши табиий эди. Саксонияга суқилиб кириб бораётган Франк ва Швабия феодалларини улар деҳқон жамоаларига зулм қилувчи ва уларни эз'увчи асосий золимлар деб ҳисоблардилар. Тўғри, бу вақтда Саксония зода- гонлари ҳам крепостник феодалларга айлана бошлаган -эди. Лекин императорга, епископларга ва монастирларга қараганда Саксония феодалларининг ерлари бирмунча кам эди. Саксония феодаллари ҳам императорга ва унинг атрофидагиларга нафрат кўзи билан қарар эди, ула^га Саксонияни эксплуатация қилувчи ажнабийлар деб қарар эди. Шунинг учун ҳам Саксонияда 1073— 1075 йилларда қўзғолон кўтарилди, бу қўзғолонда маҳаллий деҳқонлар ҳам, маҳаллий феодаллар ҳам қатнашди. Қўзғолон 1073 йилнинг августида кўтарилди. У шу қадар шиддатли ва катта қўзғолон бўлдики, Генрих IV нинг ўз'и ҳам қўзғолончилар қўлига'асир тушишига сал- қолди. У зўр қийинчилик билан ва жуда кагга хавф-хатар остида Саксониядан қочиб жон сақлаб қолди. Деҳқонлар император қасрларидан бир нечтасини вайрон қилдилар, императорга қарашли кўпгина поместьелардаги хў-жалик биноларига ўт қўйдилар, бу вақтгача тўлаб келган тўлов ва баршчиналарини тўламай қўйдилар. Бироқ деҳқонларнинг актив ҳаракати сакс феодалларини қўр-қувга солди. Деҳқонларга билдирмасдан туриб, феодаллар им ператор -билан музокара бошлаб, уни ўзларига кўпроқ ён берди-ришга ҳаракат қилдилар. Сакс зодагонлари императорга қарши уруш ҳаракатларини сустлик, бўшанглик билан олиб борди. Ген рих IV эса буларнинг ҳаммасидан жуда усталик билан фойда-ланди. 1075 йил ёзининг бошларида у, бир қисми императорнинг франкониялик рицарлардан, бир қисми Швабия тоғликларидан иборат бўлган катта қўшин билан Саксонияга бостириб кирди. 1075 йил 9 июнда Лангензольц деган жой яқинида қўзғолончи-ларнинг асосан деҳқонлардан иборат бўлган қўшинларини тор-мор, қилди. Деҳқонларга қўшилмай, ўзларича алоҳида жанг қил-ган сакс феодаллари ҳам мағлубиятга учрадилар. Лекин улар деҳқонларга қараганда оз талафот кўрдилар. Қўзғолончи деҳ - қонлар мағлубиятга учраш натижасида жуда катта талафот кўр дилар, улардан бир неча минг киши ҳалок бўлди. 1075 йилнинг иккинчи ярмида Генрих IV Саксонияга бутун-лай хўжайин бўлиб олди. Бу ўлка жуда қаттиқ таланди ва вай рон қилинди. Саксония яқин орада Франконияга қўшилиб кета-дигандай кўринган эди. Генрих IV сакслар устидан ғалаба қо-зонгач, ўзини Григорий VII га нисбатан ҳам ҳужум сиёсати юри-тиш учун етарли даражада кучга эгаман, деб ҳис қилди. Каносса. Бироқ императорнинг папага қарши кураш олиб бориши осон бўлмади. Императорнинг тарафдорлари кўп эди, уни йирик феодалларнинг бир қисми (бирор жиҳатдан сарой билан боғланган феодаллар), епископларнинг кўпчилиги, мона-стирларнинг бир қисми, рицарлар, Рейн бўйидаги шаҳарлар қўл-лаб-қувватлар эди, лекин императорнинг душманлари ҳам оз эмас эди; йирик феодалларнинг кўпчилиги (булар орасида Ген рих IV дан, айниқса, қаттиқ ғазабланган сакс феодаллари бор эди), монахлик қилувчи руҳонийларнинг кўпчилиги, итальян ва қисман немис епископлари, Италия шаҳарларининг бир қанчаси унга душман эди. Императорнинг папага қарши кураши феодал ларга қўл келиб, императорга қарши яна исён кўтариш учун яхщи бир баҳона бўлди. Генрих IV жуда хатарли ҳолга тушиб қолди. Унда папа билан муросага келишдан бошқа илож қол-мади. Император 1077 йили Италияга келиб, бир нечта мулозим- лари билан бирга 25 январда Каносса қасри (Тосканада)га бор-ди. Григорий VII ўша вақтда шу қасрда эди. Тавба-тазарру қи-лувчи гуноҳлар либосида, яланг оёқ ҳолда император уч кунгача' Каносса дарвозаси олдида турди. Шундан кейингина, ниҳоят, папа уни ўз ҳузурига киритди ва унинг гуноҳини бир қанча писандалар билан «кечирди». Шундай қилиб, Каносса дунёвий ҳокимиятнинг черков ҳокимияти олдида ер ўпиб бош эгиш тим-соли бўлди. Лекин Каносса мустаҳкам тинчлик ўрната олмади. Генрих IV феодаллар лагеридаги келишмовчиликлардан фойдаланиб, ора-дан кўп вақт ўтмай, папа билан яна кураш бошлади. Шундан кейин Григорий VII князларни императорга содиқлик қасамидан халос қилиб, уларга дарҳол янги император сайлаб олишни так-лиф этди. Феодаллар томонидан сайланган Рудольф Швабский Генрих IV га қарши уруш бошлади, лекин сал вақт ичида жанг- лардан бирида (180 йилда) ҳалок бўлди. Шундан кейин Ген рих IV ўзи ҳужумга ўтди. У катта қўшин билан Италияга бостириб кириб, 184 йилда Римни эгаллади. Энди Григорий VII қамал ҳолатига тушиб қолди. Папа вассаллари бўлган Сицилия норманлари 1 ёрдамга келиб, Григорий VII ни асир тушишдан қутқариб қолди. У норманлар билан бирликда Италиянинг жа-нубига, Солерно шаҳарига қочди ва орадан кўп вақт ўтмай (185 йилда) ўша ерда ўлди. У ўз ворисларига, императорга қарши курашни давом эттиришни васият қилиб кетди. Вормс конкордати. Инвеститура учун кураш XI асрнинг охи-ри ва XII асрнинг бошларида ҳам давом этди. Григорий VII нинг ворислари Генрих IV га қарши унинг ўз ўғлини — Генрих V ни қуроллантирдилар. Бироқ Генрих V отасининг ўрнига ўзи импе ратор бўлиб олгандан кейин, у ҳам инвеститурадан воз кечиш-ни истамади. Генрих V короллик қилган даврнинг охирги вақт-ларидагина, 1122 йилда, у билан Каллист II ўртасида Вормс конкордати деб ном олган келишув шартномаси ту-зилди. Вормс конкордатида епископларнинг руҳонийлар томонидан сайланиши принцип қилиб белгиланди. Шу билан бирга, Герма-нияда сайловлар императорнинг ўзи ёки унинг вакиллари ишти-рокида ўтказиладиган бўлди. Бургундия билан Италияда эса епископ сайлашда императорнинг қатнашиши кўзда тутилмади. Сўнгра император папа билан бўлган кураш вақтида ундан тор-тиб олинган черков мулкини қайтариб беришни ваъда қилди. Инвеституранипг ўзи эса конкордатга мувофиқ икки қисмга бўлинди — бир қисми черков инвеститурам (узук ва ҳассадан иборат) бўлиб; буни папа берадиган бўлди, иккинчи қисми дунё вий инвеститура (салтанат ҳассасидан иборат) бўлиб, буни импе ратор берадиган бўлди, император шу билан ўзининг епископлар устидан сеньорлик ҳуқуқини таъкидлади. Умуман олганда, конкордат императордан кўра папалар учун'кўпроқ фойдали бўлди. Император ҳокимиятининг епископ-ларга бўлган таъсири заифлашди. Черков ерларидан импера торга тўланадиган тўловлар эса энди камайтирилиб, дунёвий ленчиларнинг мажбуриятларига тенглаштирилди, илгари эса дунёвийларнинг ерларидан олинадиган солиқларга қараганда черков ерларидан тўланадиган тўловлар анча ортиқ эди. Вормс конкордати натижасида Германиядаги черков феодаллари ку-чайди, улар ҳам ўзига хос маълум территория князларига айлан-дилар. Бу кейинчалик императорларнинг феодал тарқоқликка қарши курашини қийинлаштирар эди. Инвеститура маеаласидаги ёнберишдан ташқари, конкордат-да императорга ноқулай бўлишига қарамай, Григорий VII амал-га оширган бошқа реформаларга (папанинг конклав томонидан сайланиши, руҳонийларнинг умумий целиботи чақирилишига) ҳам папага индамай ён берилган.