logo

Тарих фалсафасининг мактаблари ва оқимлари шарқ тарих фалсафаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

406.5 KB
Тарих фалсафасининг мактаблари ва оқимлари шарқ тарих фалсафаси Режа: 1. Форобий фалсафаси: инсон — жамият — жараён 2. Берунийнинг тарих фалсафаси (973-1048) 3. Тўғон ва Шарқ тарих фалсафаси 4. Англо-француз тарих фалсафаси 5. Немис тарих фалсафаси Оламнинг яратилиши, инсоннинг вужудга келиши ва кишилик жамиятининг тараққиёт босқичлари Шаркда ўзига хос тарзда талқин этилади. Бу бевосита миллий та факкур тарзи, Шарқу Ғарб ўртасидаги тафовутга, муно-сабатлар ва қарашларнинг турличалигига олиб келган ру-ҳият, феъл- атвор, маънавий-ахлоқий мезонлар натижаси сифатида юзага келди. Шарқда азалдан тарихга қизиқиш, инсоният тарихий тараққиёти босқичларини ўрганиш кенг тараққий топган. Бу қадимий маконда инсон ва кишилик жамияти, унинг дунёга келишига дойр тарихий-фалсафий, тарихий- бади- ий асарлар кўплаб яратилган. Жумладан, Абу Жаъфар Та- барий (839- 923) ўзининг «Тарихи Табарий», «Таърих ар-расул ва-л-мулук» (Пайғамбарлар ва шоҳлар тарихи) ном-ли асарларида энг қадимги даврдан 915 йилгача бўлган воқеалар анча кенг ва батафсил баён этилади. Абу Бакр Наршахийнинг (899—959) «Таҳқиқ ал-вило-ят» (Мамлакат ҳақида аниқ тадқиқотлар), «Таърихи Бу-хоро», «Ахбор ал-Бухоро» сингари асарлари тарихий таҳ-лил, воқеалар ва ҳодисаларнинг фалсафий-мантиқий ифо-даси билан алоҳида ажралиб туради. Абу Муҳаммад ал-Куфий (926 йилда вафот этган) «Фу- туҳи ибн Аъсам», араб тарихчиси ва файласуфи Абу Али Мисковайх (1030 йилда вафот этган) «Адаб ал-араб ва-л-фурс» (Араб ва форсларнинг ахлоқ қоидалари) ҳамда олти жилддан иборат «Таҳсил ал-ахлоқ»(Ахлоқий тарбия) ном-ли китобларида умумий тарих, инсоният яхлит ўтмиши-нинг тараққиёт омиллари, бир қатор халқларнинг анъа-налари, турмуш тарзи, ҳаёт тажрибалари ва тафаккур қир-ралари баён этилган. Абу-л-Ҳасан ал-Жазоирийнинг (1160-1233) 12 жилд дан иборат умумий тарих ҳақидаги китоби унинг тарихий тафаккур ва тарихий жараёнларни таҳлил этишда ўзига хос мактаб яратганидан далолат беради. У Табарий, Мис ковайх ва Байҳақийларнинг илмий тажрибаларига таяниб, уларни ривожлантирди. «Оламнинг яралиши» дан ўз дав-ригача бўлган тарихни фалсафий тахдил этди ва тарихий тафаккурнинг фалсафий тахдилига дойр жиддий тадқи-қотни амалга оширди. «Комил фи-таворих» (Мукаммал тарих) номли асари Жазоирийнинг тарих фалсафаси со-ҳасидаги жуда катта илмий жасоратидан далолат беради. Рашидиддин Ҳамадоний (1248-1318) ўзининг бетак-рор тарихий- фалсафий қарашлари, ноёб илмий-назарий кашфиётлари билан машҳур бўлган алломадир. У муар-рих, географ, табиатшунос, файласуф, этнофаф ва ант рополог сифатида ўз даврида ном чиқарган эди. Унинг «Таърихи ғазаний», «Таърихи мубораки ғазаний» номли асарларида инсоннинг яралиши, оламнинг пайдо бўли- ши ва қадимги дунёдан 1300 йилларгача бўлган мўғуллар тарихи баён этилган. В. В. Бартольд хулосаларига кўра Ра - шидиддин Ҳамадонийнинг асарлари - тарихий қомус, қайсики бундай мукаммал асар Осиёда ҳам, Европада хам бирор бир халқца йўқ 1 . Унинг мукаммаллиги, бошқа ман-баларда учрамайдиган тахдилий-мушоҳадалилиги, тарих ни талқин этишда мутлақо ўзига хослиги шундаки, Евро па, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, мўғуллар истило этган турк мамлакатлари ва халклари тарихи жуда кенг миқёсда тад-қиқ этилади. Тарихий жараён оқимида тахлил орқали фал сафий тафаккур ёрқин намоён бўлади. Тарихий жараён-лар, воқеалар, хрдисалар тарихий-фалсафий, ижтимоий-мантиқий услубда ўрганилади. Хуллас, жаҳон тарихи ва умумий тарихий тараққиёт қоидалари, асослари, омил лари ва йўналишлари анча чуқур тадқиқ этилади. Аслини олганда оламни тадқиқ этиш, инсонни тушуниш, унинг ранг-баранг ва хилма-хил оламига қизиқиш Шаркда Ғарбга нисбатан анча илгарироқ юзага келган ва бу ўз-ўзидан илмий қарашлар орқали фаннинг дунёга келиши, шакл-ланиши ва тараққиётига ўзига хос замин яратди. 1-§. «Авесто» — ижтимоий-тарихий ҳодиса Кўҳна Шарқ жуда катта тарихий-маданий тараққиёт йўлини босиб ўтган, инсоният тафакқур олами тадрижий ривожини рағбатлантирувчи, руҳлантирувчи, бойитиб борувчи омилларига асос солган муқаддас макон. Зотан, ана шу табаррук заминда илк одамлар ибтидоий тасав-вурларининг шаклланиши, уларнинг ҳаёт ва яшашга ин-тилиш туйғуларининг ривожланнши, оламни идрок этиш ва тасаввур қилишнинг дастлабки мўъжизавий ҳолатлари юзага келган. Инсониятнинг тарихий тараққиёти турли даврларда, турли макон ва замо1ша юзага келган катта силжишлар, ғоявий-маърифий сакрашлар, кучли руҳий таъсирлар орқали такомиллашиш жараёнини бошдан кечирган. Қадимий Туронда эса ана шундай ҳолатлар ва туб бурилиш ҳодисалари бошқа халқларга нисбатан бирмунча олдинроқ, шаклан ва моҳиятан бирмунча хилма-хилроқ тарзда юзага келдики, бу нафақат ана шу ҳудуд, балки бутун дунё халклари маданий тараққиётида алохдда воқеа сифатида ижтимоий-тарихий роль ўйнади. Бундан уч минг йил илгари қадимий Хоразмда дунёга келган «Авесто» зардуштийлик динининг муқаддас кито-би сифатида катта ижтимоий, маънавий, ахлоқий воқе-ликка айланди. «Авесто»нинг ижтимоий-тарихий ҳодиса сифатидаги қадрияти фақат шугина эмас. Балки у бутун инсоният тараққиётининг янги босқичи, тасаввур ва та-факкур оламининг янги сарчашмаси, инсон, ижтимоий ҳаёт, яшаш завки ва моҳияти билан боғлиқ бўлган ғоят инсон парвар ғоя сифатида юзага келди. «Авесто»даги ижтимоий адолатга йўғрилган, ғоят ин сон парвар қарашлар нафақат инсон, балки бутун борлиқ, тупроқ, ҳаво, сув, коинот, юлдузлар, ҳайвонлар, ҳаша-ротлар, паррандаю даррандалар яхлит оламининг ўзаро муносабатлари орқали инсон маънавий-ахлоқий меъёр-ларини илк бор ишлаб чиқди. Инсон фаолияти, хатти-ҳаракатлари ва муносабатларининг қонуниятларини даст лабки кўринишларда, аммо қийматини йўқотмайдиган даражада юзага келтирди. Худди ана шу умуминсоний, дунёвий ғоялар орқали «Авесто»нинг тарихий ҳодиса си фатидаги моҳияти белгиланади. Кўпдан-кўп қирғин-барот урушлар, маҳв этишлар, вайронагарликларни кўп курган Туронда «Авесто» тинч-лик ва ҳамкорлик, дўстлик ва ўзаро ҳурмат орқали инсон ва инсоният туб моҳиятини юксак даражада тарғиб қилиш билан бирга ана шу жангу жадалларнинг қурбонига ҳам айланди. Унинг дунёга келиши, яратилиши ва жамиятда тутган мавқеи атрофидаги мунозаралар ҳам турли давр ларда турлича шаклга кирди. Бир-бирига зид, қарама-қарши фикрлар ўртага ташланди. Абу Райҳон Беруний «Авесто» ва унинг аянчли тақдири ҳакида гапирар экан: «Подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида (Абистонинг) 12 минг қора мол терисига тилло билан би-тилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вай- рон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вактдан бери Абисто нинг бешдан учи йўқолиб кетди. Абисто 30 «наск» эди, мажусийлар қўлида 12 наск чамаси қолди. Биз Куръон бўлак- ларини ҳафтияклар деганимиздек, наск Абисто бўлакла-ридан ҳар бир бўлакнинг номидир» 1 , - деган эди. Албатта, Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юриши нафақат «Авесто»нинг бошига солган кулфат би лан, балки бутун Шарқ цивилизациясини издан чиқариб, бу ерда яшовчи халклар маданияти, маърифати, ижтимо ий ҳаёт даражаси ва кишилик жамияти тараққиётига кат - та зарба бергани билан изоҳланади. Бу тарихий жараён сифатида Ўрта Осиё цивилизациясининг босқинчилар то-монидан барбод этилганлиги сингари кўпдан-кўп ва айни пайтда ғоят изтиробли воқеликдир. «Авесто»нинг яратилиши ва унинг буюк қадрияти ҳақидаги маълумотлар кўп. Жумладан, муаррих Балхий-нинг «Форснома» китобида «Авесто» 12 минг ошланган мол терисига битилган ҳикматлар китоби эканлиги қайд этилади. Абу Али Муҳаммад бин Муҳаммад Балъамийнинг «Тарихи Балъамий» китобида эса «Авесто» шоҳ Гуштасб фармони билан 12 минг мол терисига подшоҳ мирзолари томонидан тилло сувида ёзилгани ҳақидаги фикрлар баён этилган. VII — VIII асрларда Ўрта Осиёга арабларнинг бостириб келиши жуда кўп маданий-тарихий ёдгорликларнинг йўқо- лишига сабаб бўлди. Жумладан, «Авесто»нинг мавжуд нус- халари ҳам ана шундай фожиалардан, мислсиз жаҳолат-дан четда қолмади. Абу Райҳон Берунийнинг хулосаларига кўра «Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва риво-ятларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан ке-йин, ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди... Кейин Қутайба Ибн Муслим ал-Боҳилий Хоразм-ликларнинг котибларини ҳалок этиб, билимдонларинй ўддириб, китоб ва дафтарларини куйдиргани сабабли улар саводсиз қолди. Ўз эҳтиёжларида ёдлаш қувватига суяна-диган бўлдилар. Узоқ замон шундай бўлгач, улар ихти-лофли нарсаларни унутиб, келишиб олганларини ёдда сақлаб қолдилар» 1 . Ана шу тарзда Ўрта Осиё, жумладан, Хоразм жаҳо-лат, бидъат ва хурофот ҳукмрон бўлган маконга айланти-рилди. Мислсиз маданият, адабиёт, санъат, фалсафа ва тафаккур тараққиётига чек қўйилди. Тобора шаклланиб бораётган ҳаёт, олам, жамият ва унинг моҳияти ҳақидаги тасаввурлар ўрнида фикрламай яшашга маҳкум этилган жамият юзага келди. Бироқ, ҳар қандай зўравонлик, ху рофот ўз кучини кўрсатмасин, хотира қуввати, қалб ҳофи- заси юксак бўлган ушбу макон одамлари хотирасида «Авес- то»нинг инсонпарвар ғоялари сақланиб қолди. «Авесто» таълимотининг зардуштийлик ғоялари дунё- нинг қатор мамлакатларида турли мутахассислар томони дан тадқиқ этилди ва зардуштийлик динининг кишилик жамиятини такомиллаштириш, инсон- жамият-жараён яхлитлиги ва изчил тараққиёти, инсон ва табиат ўртасидаги юксак ахлоқий муносабатларни ўзида мужассам эт-ган ислоҳчилик жиҳатлари илмий-назарий томондан анча чуқур ўрганилди ва эътироф этилди. Жумладан, В. А. Лив- шицнинг хулосаларига кўра «Руҳоний Зардушт энг қадимги диний тасаввурларни ислоҳ қилган шахе сифатида май-донга чиқади, унинг яшаган пайти, ватани ва қаерларда ўз таълимотини тарғиб қилгани мунозарали бўлса-да, унинг афсонавий шахе эмас, реал инсон бўлганлигига шубҳайўқ» 1 . «Авесто» ғояларида инсон ва табиат, ҳаёт ва унинг мо ҳияти атрофидаги илк тасаввурлар илгари сурилади ва бу ғоялар инсоният цивилизациясининг илк куртаклари си фатида ўзини намоён этади. Дарҳакиқат, тарихий тарақ- қиёт шундан далолат берадики, инсоният тафаккури ва тасаввури эволюцион тараққиётининг илк босқичлари бевосита «Авесто»га бориб тақалади ва ундан етарли да ражада қувват олади. Бундан уч минг йил бурунги одамлар тасаввуридаги илк ўзгаришлар бевосита «Авесто» орқали умуминсоний қадриятлар мақомини эгаллади. Жумладан, «Авесто» тур ли кабилалар, гуруҳлар ўртасида мавжуд бўлган кўпхудо- лиликка нуқта қўйиб, яккахудолик ғоясини илгари сурди. Бу бевосита линий таълимотда инсон қандай гуруҳ, уруғ, қабила ёки миллатга мансуб бўлмасин, ер юзининг қайси ҳудудида яшамасин, у ёлғиз Аллоҳнинг бандаси ва ягона Аллоҳ унинг асрагувчисидир, деган ғояга олиб келди. Як - кахудолик орқали «Авесто» турли қабила ва уруғларни ягона эътиқод, ягона маслак ва ягона ғоя орқали бир-лаштириб, умумий манфаатлар атрофида жипелашишига даъват этди. Иккинчидан, Аллоҳнинг ягоналиги — яккахудолик ор қали турли қабила ва уруғлар ўртасидаги низолар, келиш-мовчиликлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига чек қўйиб, умумий мақсадлар, умумий ғоялар, ягона эътиқод атро фида бирлашишга олиб келди. Натижада кишилик жамия-тининг илк шаклланиш босқичига асос солиб, илк бош-қарув тизимининг вужудга келишига, илк давлатчилик бошқарувининг шаклланишига кучли таъсир кўрсатди. Учинчидан, одамларни эзгуликка, яхшиликка даъват этувчи илоҳий имдод бўлиб дунёга келди: «Зардушт илоҳ Аҳура Маздадан сўради: - Эй, Аҳура Мазда! Заминни ҳаммадан ҳам бахтиёр қилувчи зот ким? Ахура Мазда жавоб берди: — Эй, Зардушт! Кимки уни яхшилаб ҳайдаса ва зироатга тайёрласа!.. Эй, Зардушт! Кимки ғалла экса, у ҳақиқатни экади...» Ана шу тарзда «Авесто» тупроққа муносабат, заминга мехр-муҳаббат орқали инсонни эзгуликка даъват этади, бунёдкорлик, яратувчиликка чақиради ва тўкинлик, фа- ровонлик, ризқу рўз ҳақидаги ғояларни ил гари суради. Шу билан бирга эл дастурхонига барака киритувчи ғалла етиш- тиришни юксак қадрият даражасига кўтарадики, унинг моҳиятида меҳнат ва роҳат, яхшилик ва эзгулик, фаро-вонлик ва тўкин-сочинлик туйғулари ётади. Зардуштийлик дини инсоният тарихида юзага келган барча динларнинг энг қадимийси, энг кўҳнаси ва айни пайтда инсоният тараққиётига ил к рағбатлантирувчи, даъ ват этувчи маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий қудрат бўлиб дунёга келди. Шарқнинг жуда катта ҳудудидаги халқ- лар айни ана шу «Авесто» ғоялари орқали ўз турмуш тар зига ахлоқ ва маънавиятиинг, комиллик ва етукликнинг ўзига хос меъёрларини қабул қилдилар ва турмуш тарзига айлантирдилар. Олов, сув зардуштийлик таълимотида энг муқаддас ва покизалик тимсоли. Уни ифлослаштиришга, булғашга ин-тилишлар ғайриинсоний ва ғайриилоҳий воқелик сифа-тида талқин этилган. «Покиза сув ва ёниб турган олов қар- шисида густоҳлик қилган зотнинг дўзахда тортгувчи жазо- си бу дунёнинг жамийки дарду озорларидан мудҳишдир...» 2 Ана шу тарзда сув ва олов руҳ покизалиги, туйғу мусаф- фолиги, қалб гўзаллиги ва эътиқоду умидларнинг беза-воллиги даражасига кўтарилади. Натижада кишилик жа-мияти маънавий қиёфаси, одамларнинг ички дунёси, фикр-ўйлари ва амалий хатти-ҳаракатларининг маданий-лапшшига олиб келадиган қудратли мафкурага айланди. Инсон, жамият ва ҳаё'т жараёнининг мислсиз равнакига асос бўлиб хизмат қилди. «Авесто» ана шу тарзда одамларни эзгуликка даъват этувчи, яхшиликни ҳимоя қилувчи, ёвузлик ва жаҳолат-дан узоқлашишга чақирувчи ғояларни илгари сурди: «Зардушт Аҳура Маздадан сўради: — Бутун вужуди илоҳий калом - мансаралар билан қуролланган қудратли илоҳ Сурушнинг Сравашаваризи ким? Аҳура Мазда жавоб берди: — Эй, Ашаван Зардушт! У Правдарш қушидир (хўроз)... Бу қуш бомдод маҳали эрта тонгда шундай деб бонг уради: — Эй инсонлар! Оёққа қалқинг! Девларни итқитиб ташлагувчи энг гўзал Аша - ҳақиқатни васф айланг!..» Бир неча минг йилларки, инсоният тонгни хўроз қич- қириғи билан кутиб олади. Бомдод пайтида хўрознинг қич- Қириғи уйқудаги одам юрагига қайсидир ҳолатда сирли, синоатли туйғуларни жунбушга келтиради. Ўша қичқириқ орқали ҳаёт мавжудлигини, ҳаёт давом этаётганлигини, инсон эзгулик, яхшилик ва муҳаббат билан янги кун тон-гида янги қувват ва туйғулар билан қадам ташлаши зарур-лигини эслатгандай бўлади. Бу ўзига хос руҳий ҳолат ки- шини эзгуликка даъват этиши табиий. Ана шу тарзда «Авес то» инсоннинг энг нозик ҳисларига таъсир этади, уни уйғотади, яхшиликка бошлайди. Зардуштийлик таълимо-тининг мўъжизавий қудрати ва ижтимоий-тарихий моҳия-ти ана шундакўзга яққол ташланади. «Авесто» Ўрта Осиё халқлари кўп минг йиллик тарихи моҳиятини ўзқда мужассам этган. Уч мянг йиллик тарақ-қиёт йўли, кишилик жамияти эволюцияси, унинг ривож-ланиш қонуниятлари бевосита «Авесто» ғоялари ва қоида-лари асосида ривожланди. Умуман олганда Туронзамин ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданий-маънавий олами, ўзига хос беқиёс қадриятлари ана шу мўьтабар тарихий-маданий ёдгорликнинг меваси дейишимиз мумкин. «Авесто» ғоялари ҳақида гапирар экан, М. Умарзода қуйидагиларни баён этади: «Зардуштий фалсафасига кўра яхшилик ва ёмонлик кишиларнинг ботинида - ички дунё-сида яшайди. И неон Ахриман ё Аҳура Мазда тарафида бўлиши мумкин, чунки эзгулик фариштаси уни ҳамиша яхшилик қилишга, лекин ёвуз Ахриман уни ёмонлик қилишга ундайди ва бу тортишув киши ҳаётининг охирги дамларигача давом этади... Агар биз Авестони улуғ ахлоқ китоби десак, муболаға қилган бўлмаймиз. Зардуштийлар яхши сўз, яхши амал ва яхши андишани илоҳийлашти-риб, бу уч номлар билан аталган муқаддас Рухларга ҳар кун уч мартадан намоз ўқир эдилар. Моздапарастлик ди-нида ёлғон гапириш. бировни алдаш кечириб бўлмас гуноҳ ҳисобланади. Зардушт ақидасига кўра инсон зулмат ичида қолиб, саргардон бўлмаслиги учун ростлик ва ҳақиқат чироғини қалбида ёқиши керак». Ана шу тарзда Шарқ феномени — юксак ахлоқ ва одоб, комиллик ва етуклик, покиза хаёллар, эзгуликлар ва яхшиликлар инсон моҳия тини белгилайдиган омилга айлантирилди. Айни ана шу инсон феъл-атвори ва муносабатларини белгилайдиган ўлчовлар Туронзамин халқлари, жумладан, ўзбеклар феъл- атворининг шаклланишига асос бўлди. «Авесто» инсон хатти-ҳаракатлари ва феъл-атворини тартибга солувчи турмуш меъёрлари қомуси сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. У инсон ҳуқуқлари, жиноят ва жазо, хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик, ўзаро муносабатлар-нинг қонун-қоидаларини ишлаб чиқдики, бу билан жа-мият маънавий қиёфасини шакллантиришга асос бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат мақомини эгаллади. «Авесто»-нинг ҳуқуқий-меъёрий жиҳатларини ўрганар экан, А. Периханян уни бир неча йўналишларда талқин этади. Жум ладан: динга қарши жиноятлар — турли дин вакиллари билан муносабатда бўлиш, оила қуриш, руҳонийларнинт вазифалари, бурчлари, масъулиятлари, худосизлик ва бошқалар. Шахсга қарши жиноятлар — бировга тазйиқ ўтказиш, зўравонлик кўрсатиш, ҳаётига таҳдид солиш, шифокор-ларнинг масъулиятсизлиги, айниқса, ёш болали, ҳоми-ладор аёлларга нисбатан бефарқлик ва бошқалар. Ҳайвонларга қарши жиноятлар — жумладан, уй ҳай-вонлари, итлар, қушлар ва бошқа жонзотларга қарши хат ти-ҳаракатлар, уларни қийноққа солувчи ҳодисалар. Мулкий жиноятлар - ўғрилик, босқинчилик, фириб-гарлик, талон-торож қилиш, бировларнинг ҳисобига яшаш, бошқаларнинг мулкига зарар етказишнинг бошқа турлари. Ахлоққа қарши жиноятлар - эр-хотин ўртасидаги хиё-натлар, гомосексуализм ва бошқа оғир ахлоқий жиноят лар. Табиат кучларига қарши жиноятлар - Ер, сув, ҳаво, олов, ўсимлик дунёсига зарар келтирувчи, уларни иф-лослантирувчи ёки барбод этувчи хатти-ҳаракатлар 1 . Ана шу жиҳатлардан қараганда «Авесто» зардуштий-лик динининг муқаддас китоби сифатида оташпарастлик ғояларини тарғиб этиш билан бирга жамият тараққиётида маънавий-ахлоқий меъёрларнинг қарор топишига ва унинг такомиллашишига катта таъсир кўрсатди. «Авесто»нинг ижтимоий-фалсафий ғоялари инсоният цивилизациясининг сарчашмаси, унга ғоят кучли таъсир ўтказган манба сифатида кўзга ташланади. Гарчи у Ўрта Осиёда дунёга келиб, ана шу макон халқлари ижтимоий, иктисодий, маънавий, ахлоқий меъёрларни ишлаб чиққан бўлса- да, унинг ғоят инсонпарвар ғоялари бутун инсоният маънавий мулкига айланди. Жаҳон фани, хусусан, ижти моий фанлар намояндалари ундан унумли фойдаланишди. Бу ҳақда атоқли олима Фозила Сулаймонова қуйидаги фикрга келади: «Фалес борлиқнинг асоси сув, Анаксимандр ҳаво деса, Ҳераклитнинг фикрича, ҳамма нарсанинг асо си олов. Зардуштийлик таълимотида эса Аҳура Мазда Ама-ша-Спента — олти кичик худолар — олти борлиқни олов- дан барпо этган, олов уларга ҳаёт ва иссиқлик беради, дейи- лади. Ҳераклитнинг фикрича, олов ердан чиққан ва уни ўзгартириб юборган. Олов космосдаги дунёлар ўртасидаги алоқани таъминлайди. Ҳаво, сув, Ер оловдан пайдо бўлади ва маълум вақтдан сўиг ҳаммаси яна ўтга айланади... Дунё-да ҳамма нарса доимий ҳаракат ва ўзгарищда. Қотиб ҳолган нарса эса умуман бўлмайди. Доимий ўзгариш ва ҳаракатии Ҳераклит қарама- қаршиликлар бирлиги ва кураши сифа-тида тушунади. Бу тезиснинг асосида зардуштийлик дини-даги Аҳура Мазда билан Ангра-Манъю, Яхшилик ва Ёмон-лик ўртасидаги доимий кураш ётади... Ҳераклит ҳам Зар-душт каби абстракт тушунчани илоҳийлаштиради. Унинг фикрича донишмандлик - илоҳият... Илоҳият инсонлар қилмишини назорат остида тутиши греклар учун янгилик бўлиб, зардуштийларнинг Аҳура Маздаси ва Амаша-Спен-таси фаолиятининг айнан ўзи эди» 1 . Демак, қадимги юнон фалсафаси ҳам қайсидир дара-жада айни «Авесто» ғояларидан баҳраманд бўлган, унинг ҳаётбахш, кишилик турмушига мазмун олиб кирадиган, уни баркамоллаштирадиган бунёдкорлик ғояларидан ил- ҳомланган ва фойдаланган. Демокрит, Суқрот, Аристо тель ва бошқа юнон алломаларининг фалсафий қарашла-ри бевосита «Авесто» таъсирида ривожланган ва дунёвий тафаккур даражасига кўтарилган. Жаҳон фалсафий тафаккурининг шаклланиш омилла-ри ва ривожланиш манбалари, унга Шарқ фалсафасининг таъсири, ўрни ва роли хусусида гапирар экан, Ф. Сулай-монова бельгиялик олим Жак Дюшен Гийёменнинг иб-ратли сўзларини келтиради: «Шарқ ўғлонлари орасидан Ғарб биринчи бўлиб Зарадуштрани ўғил қилиб олди. Унинг таълимоти Христос таълимотидан тўрт аср аввал Греция-ни бойитди. Зарадуштрани Платон билган. Будда ва Кон- фуцийларнинг овози Европага етиб келгунча жуда кўп вақт керак бўлди. Шунинг учун асрлар давомида Ғарб қадимий Шарқ донишмандлиги билан фақат Зарадуштра орқали тан иш бўлган» 1 . Ана шу тарзда «Авесто» жаҳон халқлари тарихий та-раққиётида инсоният цивилизациясининг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилди. Жаҳон динларининг энг қадимгиси сифатида инсоният эътиқодининг рамзига айланди. Дунё тарихий тараққиётида бутунлай янги босқични бошлаб берди. Жаҳон халқлари, турли миллатлар қарашлари, ли ний эътиқодлари, маслаклари ва турмуш тарзларидан қатьи назар Зардуштнинг инсонпарвар ғояларини ўзлаш-тирдилар, ўргандилар, ўз ҳастларига татбиқ зтдилар. Маданиятлараро интеграция, турли халқлар ва мам-лакатлар ижтимоий тафаккурининг шаклланиши жаҳон тарихий тараққиётининг мухим омилидир. Қайсидир халққа мансуб бўлган буюк ғоявий қудрат, мўъжизавий тафак кур манбаи ҳаётнинг тадрижий ривожи ва кишилик та раққиётининг эҳтиёжлари орқали умумдунёвий, умумин-соний қадриятга айланади. Халқлар, эллар ва элатлар уни ўз мулкидай қабул қилади ва кундалик турмуш тарзида муҳим манба, етук қоида сифатида фойдаланади. «Авес то» ҳам ана шундай умуминсоний қадрият даражасига кўтарилган ноёб ижтимоий-тарихий ҳодисадир. * * * Одатда инсоният тарихининг бурилиш нуқталарида, жамият ва инсон ҳаёти тубдан ўзгараётган паллада беих-тиёр киши ўз тарихига, қадимий маънавий ва маданий ёдгорликларни ўрганишга эҳтиеж сезади. Унга таянади, ундан мадад излайди. Зотан, инсон мавжудот сифатида кескин янгиланишлар, туб ўзгаришлар жараёнида ўзли-гини англашга, ўзлигини тушунишга, инсон сифатидаги нуқсону фазилатларини, хулласки, яхлит қиёфасини кўз олдига келтиришга мажбур бўлади. Ана шу мажбурият ўтиш даврининг бутун моҳиятини, мазмунини, янгиланишлар самараси ва тараққиёт омилларини белгилайди. XX асрнинг сўнгги ўн йиллиги ўзбеклар ва Ўзбекис- тон ҳаётида ана шундай сиёсий, иктисодий, ҳуқуқий, маъ- навий ва руҳий янгиланишлар, турли қарама- қаршилик- лар ва зиддиятлар, эзгулик ва ёвузлик тўқнашуви силси- лалари даври сифатида тарих саҳифаларида муҳрланмоқда. Бу тарихий жараён кўп қиррали ҳаётимиз сингари тафак- кур тарзимизни, онгу шууримизни, феъл-атворимизни, муносабатларимизни бутунлай ўзгартирмоқца. Ана шу ас- нода жамият янгиланмоқда. Янги жамиятнинг баркамол кишилари шаклланмоқда. Миллий уйғониш ва миллий тараққиётнинг бугунги-дек тарихий босқичларида қадимий ўтмишимизга назар ташлаш эҳтиёжи тобора долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқяа. Бу бежиз эмас. Муетақиллик ғояси, истиқлол ту- шунчаси бугунги узбек тасодифий миллат эмаслигини, у инсоният ибтидоси билан тенгдош эканлигиии, бугунги Ўзбекистон давлати эса эндигина жаҳон хариталарида пай-до бўлган «такдир ўйини» маҳсули сифатидаги давлат эмас - лигини, у қадимий давлатчилик анъаналарига эга экан- лигини кўрсатмоқда. «Авесто» қарийб уч минг йиллик тарихимизни қайта- дан кўздан кечиришимизни, турли даврлар ва мафкура- лар таъсирида сохталаштирилган ўтмишимизга муносиб баҳо беришни, қадимий маданий ёдгорликлар ва мада- ний меросни яхлитлигича тадқиқ этишни зарурат дара- жасига кўтарди. Бу бевосита жаҳон меҳварида ўзининг бу- тун имкониятини, салоҳиятини кўрсата бошлаётган Ўзбе кистон учун янада аҳамиятли. Тарихга муносабат бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Зотан, бош ислоҳотчилик вази- фасини бажараётган давлатнинг ўтмишга муносабатида ана шуни англаш мумкин. «Илгари ҳам бир неча бор таъкид- лаганимдек, ҳар бир халқ, жумладаи, узбек халқининг ҳам тарихи бетакрордир. Биз жаҳон майдонида куни кеча пайдо бўлган халқ эмасмиз. Бизнинг миллатимиз, халқи- миз кўҳна Хоразм заминида «Авесто» пайдо бўлган за- монлардан буен ўз ҳаёти, ўз маданияти, ўз тарихи билан яшаб келади», — деган эди Президент Ислом Каримов. Дарҳақиқат, бу кўҳна замин, қадимий Мовароуннаҳр буюк цивилизацияларга, инсоният ҳаётига ақл-идрок, тафак- кур ва маданият олиб кирган ноёб янгиланишларга она бўлган. Биз ана шу мўътабар тупроқ ва илоҳий қудратга ворислик қилаётган авлодмиз. «Авесто» буюк умуминсоний қадрият сифатида дунёга келди. У чексиз тафаккур ва тараққиёт ғояси, умумбаша- рий маданиятнинг юксак чўққисига айланди. «Авесто» жаҳон цивилизациясига дахлдор бўлган умуминсоний қад- риятларнинг ривож топишига муҳим ҳисса бўлиб қўшил- ган буюк фалсафадир. «Авесто» фалсафаси одам ва одамиятни, шахе ва шах- сиятни, инсон ва инсониятни комилликка даъват этув- чи, баркамолликка, етукликка чақирувчи улкан ва ноёб қадриятдир. «Авесто» фалсафаси — одам ва олам, инсон ва жами ят ҳақидаги тасаввурларнинг, улар ўртасидаги муносабат- ларнинг жамулжами, ифодаси. У инсоннинг ҳиссий ва ақлий оламига таъсир ўтказувчи, кишини фикрлашга даъ ват этувчи буюк қадрият. «Авесто» фалсафаси — табиат, жамият ва инсон ўрта сидаги муносабатларни маънавий-руҳий ва ахлоқий ме- зонлар орқали уйғунлаштирувчи, кишини қуршаб олган оламнй, унинг тараққиёт омилларини ўрганишга, ҳаёт мазмунини англашга чорлагувчи фалсафа. «Авесто» фалсафаси — ҳаракатдаги дунё, бугун мав- жудот, жонли ва жонсиз оламга нисбатан инсон муноса-батларини ақл-идрок, чексиз тафаккур орқали баркамол- лаштириш ғоясини ўзида мужассам этади. Инсонга ҳис сий олам билан фикрат дунёсининг синтези шаклида таъсир ўтказади. «Авесто» фалсафаси — инсонга хос бўлган поклик, эзгу ният, покиза туйғу, тупроқни муқаддас билиш, Ватанни англаш сингари олижаноб фазилатларни юксак ахлоқий меъерлар ва тафаккур тарзи орқали ифода этади. Турли ғоялар, ақидалар авж олган, улар таъсиридаги одамлар муносабатлари бир-бирига зид бўлган, кўпхудо- лик шаклидаги ғоявий курашлар таъсирида тараққиёт ва инсон ҳаёти чигал ҳолга келиб қолган бир пайтда «Авес то» яккахудолик ғояси остида мақсадлар муштараклиги, манфаатлар уйғунлиги, яхлит жамиятни вужудга келти- риш орқали одамлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқ- лаштиришга даъват этувчи инсонпарвар фалсафа сифати-да дунёга келди. Абу Райҳон Берунийнинг фикрича, «Авесто» айрим ҳолларда, ҳатто, давлат яхлитлиги ва бирлигини таъмин-лащда, бошқарувда умумманфаат ва ғоялар муштаракли-гини вужудга келтиришда муҳим роль ўйнаган. Бу айниқ-са сосонийлар даври учун хос хусусият бўлган. Одамлар қалбидаги эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик туйғуларининг ўзаро курашида яхшилик танта- наси ва эзгулик ғолиблигини таъминлащда одамларга маъ- иавий қудрат, маънавий рағбат, руҳий даъваткорлик ва-зифасини ўтайди. Бу нафақат зардуштийликка дахлдбр бўлган одамларни, балки бутун инсониятни яхшилик сари буришга, кишилик ҳаётида юксак маънавият ва мадани-ятнинг кириб келишига сабаб бўлади. Яна шуни алохдда таъкидлаш керакки, «Авесто» син-гари нодир маданий ёдгорликлар қандай ғоя ва мақсадга хизмат қилмасин, улар ўз давридаёқ умуминсоний қадри-ятга айланган. Демак, уларни ўрганиш, тадқиқ қилиш, ўқиш ва уқиш зарур. Масаланинг иккинчи томони ҳам бор: Инсоният ҳамиша ғоясидан, мафкураси ва таълимотидан қатьи назар, тараққиётга хизмат қиладиган жиҳатларни ва омилларни ўрганади. Унта эҳтиёж сезади. Уни асраб-авайлайди. Зотан, ҳар қандай цивилизация ғоялар, маф-куралар ва таълимотлар тўқнашувидан, улар орқали олам-ни англаш, идрок этишдан бошланади. Ана шу нуқтаи назардан ҳам «Авесто»нинг бугунги мустақиллик шарои-тидаги ижтимоий, маънавий, ахлоқий, фалсафий ва ман-тиқий аҳамияти катга. Демак, бугун, миллий уйғониш, миллий ўзликни анг лаш даврини бощдан кечираётган ва янги цивилизация остонасида турган бир пайтимизда «Авесто»нинг узбек тилига таржима қилиниши, уч минг йиллик тараққиёт давомида илк бор нашр этилаётганлиги бежиз эмас. Зо тан, ҳозиргача ушбу улкан ёдгорлик рус, француз, не-мис, инглиз, форс тилларига аллақачон таржима қилин-ган ва бир неча марта нашр этилган. Чунки улар «Авесто»- га инсоният цивилизацияси нуқтаи назаридан қарашган ва ана шу қадриятга хизмат қиладиган ҳар қандай ғояни тор диний ва миллий манфаатлардан устун қўйишган. «Авесто» нинг маънавий қадрияти шугина эмас. «Авес то» қадимий ёдгорлик сифатида ўзининг ноёблиги, муқад-даслиги билан бугунги кун одамларининг маънавий-руҳий ривожланиш ва камол топиш омили ҳамдир. Зотан, янги юз йиллик ва янги минг йилликнинг дастлабки пайтлари-да яшаётган бир вақгимизда ҳаёт, келажак биздан комил-ликни, и неон сифатидаги етукликни, одам сифатидаги баркамолликни талаб этмоқца. Янги юз йиллик тараққиёти бугун инсоният тарихида янги давр, янги эра бошланган бир пайтда цивилизация-нинг муҳим омили сифатида ақл-идрок, бой тафаккур, теран фикр, маънавий-ахлоқий поклик ва руҳий покиза-лик катта аҳамият касб этаётганлиги ҳаммамизга аён. Зо тан, Президент Ислом Каримов « XXI аср маърифат асри бўлиши керак», — деб башорат қилганида айни шу эҳтиёж- ни назарда тутган эди. Яна у « XXI аср — Узбекистан асри бўлади!» — деб хитоб қилган эди. Агар янги аср Ўзбекис-тон асри бўладиган бўлса, янги аср Ўзбекистонда янги цивилизация, миллий уйғониш, миллий тараққиёт асри бўладиган бўлса, биз қарийб уч минг йиллик тарихий та - раққиёт жараёнларида шаклланган турли синовлар, қир-ғин-қатағонлар, вайронагарликлар ва қурбонликларни енгиб миллатимиз қалбининг гавҳарига айланган ноёб қадимий қўлёзмаларни, маданий ёдгорликлар ғояларини кдпбимизга сингдирмоғимиз, англамоғимиз лозим. «Авесто»нинг ўзбеклар маънавий-руҳий оламидаги таъ- сири, унинг миллат сифатидаги шаклланиши, узбек фе-номени тушунчасининг мазмун- моҳиятига айланган жи- ҳатлари кўп. Жумладан, ўзбеклар «Авесто» ва у сингари маънавий-ахлоқий етуклик ҳамда руҳий покизалик ғоялари таъсирида шаклланди, ўзининг соф миллий қиёфасига эга бўлди. «Авесто» ғоялари бошқа халқлар қаторида узбек мил-латининг ҳам турмуш тарзи,- урф-одатлари, анъаналари, маънавий-руҳий кечинмалариниўзида мужассам этади. Бу кеча-бугун—эрта узвийлигидан келиб чиқиб учиичи минг йиллик ўзбеклари ҳамда «Авесто» даври одамлари ва «Авес- то» фалсафаси ўртасидаги давомийликни, ворисийликни кўрсатади. Фақат шугина эмас. «Сувга тупуриш гуноҳ, олов илоҳий мўъжиза, покиза руҳ» сингари оталаримиз ўгит-ларининг, боболаримиз тафаккурининг асоси эканлиги-дан ҳам далолат беради. «Ҳақиқат — олий шарофатдир», дейилади «Авесто»да. Зотан, ҳақиқат буюк мўъжиза. У асрлар мобайнида инсо-ниятнинг олий мақсади, инсон қадру қимматининг мисл-сиз ўлчови бўлиб келди. Одамлар ҳар дақиқада ҳақиқатга интиладилар, ундан нажот излайдилар, Айни ҳақиқат адо-латга, шарофатга элтадиган буюк қудрат. Ана шу қудрат «Авесто»да ўзининг бутун моҳияти билан ўз ифодасини топган. «Мадҳ этаман эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амал ила эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амални. Жами эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амалга бағишланаман, жумла ёвуз фик рат, ёвуз калом ва ёвуз амаллардан юз бураман». Бундай мўъжизакор даъват - инсоннинг минг бир ҳужайрасини, тизгинсиз ва чегарасиз хаёлотини, орзу-мақсадларини жунбушга келтирадиган руҳий ҳолат, ахлоқий даъват, маъ- навий чақириқ ҳар қандай бағритош инсоннинг қалбини юмшатади. Унда меҳр-шафқат, яхшилик ҳисларини уйғо-тади. Оқибатда эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амал — хат-ти- ҳаракат, муносабатлар, покиза хаёлот ва яхшиликлар билан яшаш умиди одамни чулғаб олади. Инсон ўзининг ҳаётини, умрини мана шу эзгуликларга бахшида этиб, жамики ёвуз фикрат — ёвуз хаёлот, ёвуз ният, ёвуз калом — ёвуз сўз, муносабатлар, ёвуз амал — ёвуз хатти-ҳаракат- лар ва феъл- атворлардан юз буриб, комилликка интилади. Бу инсоннинг ички гўзаллиги, ботиний камолоти ва зоҳи-рий амалиёти жамулжами - яхлит қиёфасининг бенуқсон суврати эмасми? Улуғ файласуф Форобийнинг «Инсон моҳияти ақлда, ақлнинг моҳияти хатти-ҳаракатда билина-ди», деган ҳикматининг мазмуни ундан икки минг йил бурун дунёга келган ва бутун ҳам ўз қийматини йўқотмаган «Авесто»даги эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амал тушунча- ларидан келиб чиқмайдими? Бу уч унсурнинг яхлитлиги, уйғунлиги айни инсон моҳиятини, унинг бутун борлиғи-ни, қадриятини белгиламайдими? «Матакатни бузадир палид Ҳам лафзсиз тубан каззоблар. Юзлаб аблаҳ мугптаҳатардан Баттар нобуд айпайди улар — Яхшиларни, хайрлшшрни». Бу қарийб уч минг йил аввал кўҳна Хоразмда дунёга келган, бугунгача нафақат қадимий Шарқ, балки бутун Ер шари аҳлини эзгуликка даъват этаётган мўъжизакор ҳай- қириқ. «Авесто»нинг ўлмаслиги, абадийлиги ва буюк қад- рияти ана шунда. Зотан, миллат яшар экан, ҳаёт давом этар экан, эзгулик ва яратувчилик абадий. Миллат қонида, халқ қалби ва тафаккурида анъаналар, урф-одатлар, турмуш тарзи қатларида «Авесто» ғоялари яшайверади. Форобий фалсафаси: инсон — жамият — жараён Тўлиқ номи Абунаср Муҳаммад бин Тархон бин Ўзлуғ бўлган Форобий жаҳон фалсафий тафаккури тараққиёти- да бурилиш ясаган буюк файласуфлардандир. У Уйғониш даври мутафаккирларининг йирик намояндаси сифатида тафаккур оламида ўзига хос йўл очди. Жумладан, инсон, жамият, тарихий жараён, давлат ва бошқарув борасидаги фалсафий қарашларга асос солди. Албатта, Форобий юнон алломалари Афлотун ва Арасту фалсафаси билан ўз замондошларидан кўра кўпроқ шу-Еулланган, унинг моҳиятини бошқалардан кўра чуқурроқ тушунган ва ўзлаштирган эди. Натижада шундай новатор-лик йўлини топдики, айни ана шу қадимги юнон фалса-фасининг ўз даври қарашлари ва эҳтиёжлари нуқтаи на-заридан кутилмаган ҳолатда янги қирраларини очиб, уни бойитди, ривожлантирди. Яна шунга алоҳида эътибор бериш керакки, Форобий фалсафий карашларига муносабатда, уни тушуниш ва тал-қин этишда ҳамон шўро империяси сиёсати ва комму нисток мафкура талаблари сақланмоқда. Алломанинг ғоят серқирра илмий мероси умумий ва юзаки, замонасоз маъ- лумотлар шаклида баён қилинмоқда. Форобий фалсафа-сининг барча қирралари, кўлами ва илмий-назарий аҳамията бир ёқлама, яъни дунёвий тафаккур тарзи меъ- ёрларига мое томонлари тадқиқ этилмоқда. Ваҳоланки, Фо робийнинг илмий-фалсафий феномени дунёвий ва диний қарашлар ўзаро кесишган жойда яққол намоён бўлади. Қомусий билимлар мажмуи бўлган ушбу ҳолатни акаде мик М. Хайруллаев тўғри талқин этади ва унинг қатор соҳалар бўйича илмий қарашлари яхлит тизими ҳақида фикр юритади ҳамда уларни санаб ўтади: тил ҳақидаги билим, мантиқ, математика, оптика, сайёралар, мусиқа, оғирлик, механика, табиий ва илоҳий илмлар (метафи - зика), сиёсат, юриспруденция (фиқҳ), мусулмон теоло-гияси (калом) ва бошқалар 1 . Демак, Форобий ҳар қандай қарашлардан қатьи назар инсон ва ҳаёт фалсафасининг ёрқин ижодкори. У фан ва хаёлот, илмий-назарий тахлил ва ваҳийликнинг мушта-рак йўлини топа билди. Худди ана шу жиҳати билан дунё вий тараққиётга, илк уйғониш даври цивилизациясига мисли кўрилмаган ҳисса қўшди ёки С. М. Хотамий ибо- раси билан айтганда «Форобий — ислом фалсафаси ва мус- таҳкам рационал (ақлга асосланган) тафаккур тизимини яратган одам. Унинг мактаби юнон файласуфлари қараш-лари билан жамийки ўхшаш жиҳатларига қарамай, уму-ман олганда ҳам, алоҳида томонларини олганда ҳам, но-дир ҳодисадир» 2 . Инсон ва жамият, инсон ва табиат, олам ва одам ўрта-сидаги муносабатлар дунёвий тафаккур асосида Форобий закоси билан бутунлай янгича талқин этилди. Бу даврда мавжуд бўлган илоҳий қарашлар, ислом тафаккур тарзи илк бор дунёвий фанлар билан уйғун ҳолда таҳлил қилинди. Ана шу тарзда жамият тараққиёти қонуниятлари, инсо-ният тадрижий ривожининг асослари ва кишилик жами-яти шаклланиши, ривожланиши ва тараққий топишининг ўзига хос талқини Форобий мактабида вужудга келди. Бу мактабда фалсафий ва табиий фанлар бир-бирини тўлди-радиган, шаклан турлича, моҳиятан муштарак ҳолда ўзига хос мақомга эга бўлди. Дарҳақиқат, Форобийнинг буюклиги ва фалсафада беназирлиги, фалсафий тафаккурининг инсон ҳаётини ва ис- тиқболини рационал ўрганишдаги кенг имкониятлари шун-даки, у илмнинг барча соҳаларида ўзигача бўлган даврда биринчи бўлган шахедир. Масаланинг иккинчи томони ҳам борки, Форобий яратган буюк мактаб туфайли дуиё фал сафий тараққиёти, унинг барча ютуқлари бевосита Форо бий қарашлари асосида қурилган. Бу - шубҳасиз. Буни Сай- йид Муҳаммад Хотамий қуйидагича изоҳлайди: «Шариат, тариқат ва рационализмнинг ҳамда нимаики Ислом циви-лизацияси ўз чўққисида борлиқни шарҳлаб тушунтириш, ҳаёт йўлини кўрсатиш борасида эришган бўлса, жамлаб ифодалаган «Садрул Мутолиҳин» китобидан кейин бирор арзигулик ғоя дунёга келмади. Мазкур китоб эса шу соҳада якуний тўпламдай бир асардир»'. Форобийнинг инсон ва жамият ҳақидаги рационал фал сафаси бевосита тарихий тараққиёт, тарихий ривожланиш асослари, унинг ўзига хос омиллари, дунёвий ва диний қарашларнинг синтези сифатида юзага кеддики, бу инсо-нйят тарихида ўзига хос қарашнинг ёрқин намунасидир. Форобий кишилик жамияти, унинг ривожланиш қону ниятлари, шаҳар (мамлакат) аҳолиси ва ҳоким муаммо-лари, давлат ва бошқарув масалалари хусусида гапирар экан, у реал воқелик ва унинг истиқболи ҳамда таназзули сабабларини қидиради. Бироқ бирор жойда тарихий таж-риба, тарихий жараён таҳлили ва унинг сабоқлари, та рихий англаш, идрок этиш ва баҳолаш тамойиллари ҳақида аниқ фикр юритмайди. Аммо, Форобий илмий-фалсафий меросининг беқиёс қадрияти шундаки, у бевосита инсон ва унинг моҳияти, кишилик жамияти ва унинг қонуният лари, ривожланиш омиллари, бошқарув усуллари, эркин фуқаролик жамияти ҳақидаги фавқулодда хулосалари би лан истиқболни белгилашда, ижтимоий-тарихий жараён-ни эзгулик сари буришда катта аҳамият касб этди, ўзидан кейинги тарихий тараққиётда муҳим дастур вазифасини ўтади. Форобий мутаассибликка қарши равишда маърифат-лилик ғоясини илгари сурди. Инсон тафаккурининг чек- сизлигини, ақл ва закосининг ноёб қадрият эканлиги, инсоннинг бошқа жонзотлардан фарқ қилувчи муҳим ху-сусияти ҳам худди ана шу акл ва заковат эканлигини ало ҳида таъкидлайди. Бевосита ана шу қудрат туфайли и неон ўз ҳаётини қуришга қодир бўлган, истиқболини белгилаб биладиган хилқат даражасига кўтарилади ва бу ҳолат ил-мий-назарий жиҳатдан чуқур тадқиқ этилади. Зотан, унинг тафаккур тарзи инсон ва жамият фалсафасини чуқур анг-лаб етганида, янги ғоялар ва фикрлар берганидагина эмас, балки ўша пайтда ягона ҳукмрон бўлган дин ва табиий фалсафа орасидаги муносабатларни қатьий ва аниқ ифо-далагани ҳамда бу икки соҳанинг инсонлар онгида бирга яшаши мумкинлигини уйғунлаштириб, исботлаб берган-лигидадир 1 . Форобий мушоҳадаларида кишилик тарихий тараққи-ёти шу даражада чуқур тадқиқ ва таҳлилга асосланадики, ундан келиб чиқадиган фалсафий мушоҳадалар кишилик жамияти тараққиёти тажрибалари асосида реал ҳаёт, реал турмуш тарзи ва истиқболни аниқ кўра билишга асослан-ган ғоялар устуворлик қилади. Ўз даврига хос бўлган ри-воятлар, афсоналар ва асотирлар асосидаги мавҳум фал-сафага ҳамда интуиция орқали башорат қилиш оқимла-рига кескин қарши чиқади. Уларни рад этиб, рационал ғояларни ва дунёвий тафаккур асосларини илгари суради. Форобий фалсафасида жамиятни бошқаришда элита-нинг ўрни ва роли, жамиятнинг сараланган, унинг та-раққиётига таъсир ўтказишга қодир ва ақлий салоҳияти юксак бўлган қатламининг вазифалари анча чуқур тадқиқ этилади. Унинг сиёсий тафаккурида элита, яъни зиёли-лар, ақл йўриғи билан иш юритадиганлар ҳамиша одам-лар тақдирини ва жамият истиқболини белгилайдилар. Ана шу нуқтаи назардан қараганда Саййид Муҳаммад Хота- мийнинг қуйидаги хулосаларига эътибор беришни жоиз деб ўйлаймиз: «Форобий фикрича файласуфлар жамият-да биринчи даражали мавқега эга. Фалсафа эса диалекти ка ва риторикадан кейин шаклланган бўлса-да, ўзининг аҳамиятига кўра ҳам, такомилига кўра ҳам улардан аф- залдир. Фалсафа динга нисбатан ҳам бирламчи мавқега эга. Чунки фалсафа — мағз, дин - ггўстлоқ, аниқроғи -фалсафанинг қуроли. Шу боис ашрафу аъёнлар (илмий элита) даражалари эътиборига кўра фақиҳлар ва калом-чилар охирги ўринларда турадилар» 1 . Ана шу тарзда Форобий ҳар бир халқ орасидаги ну-фузли, ақл-заковатга эга бўлган ва алоҳида мартабали кишиларни айни ана шу халқ янги тарихининг моҳияти-ни белгилайдиган, ҳаёт мазмунини бойитадиган воқелик даражасига кўтарди. Бундай ёндашиш бугунги фалсафа, ижтимоиёт ва сиёсатшунослик фанларида алоҳида ўрга-нилаётган сиёсий элита ва жамият тараққиёти муаммо-ларнинг пойдевори сифатидаги мақомга эга. Форобий қарашларига кўра жамият асосини халқ таш-кил этади. Халқиинг дунёқараши, феъл-атвори, оламни англаш ва тушуниш даражаси, урф-одати ва анъаналари бевосита унинг ўзига хослигини, инсоният тарихий та-раққиётидаги ўз ўрни ва мавқеини белгилайди. Демак, жа миятнинг умумий савияси, ижтимоий, иқтисодий, сиё сий ва ҳуқуқий билимлилик даражаси, ақидалари бево сита ана шу халқ маданиятини, маданий турмуш тарзи кўламини белгилайди. Ана шу ўлчовлардан келиб чиқиб, уларнинг моҳиятини, мазмунини ва мантиғини тушуниш учун Хотамий фалсафа ва дин, Каломуллоҳ ва ақл ора-сида қандай алоқа бор, деган саволни қўяди ва унга Фо-робийнинг фалсафий қарашлари нуқтаи назаридан ке либ чиқиб қуйидагича жавоб беради: «Фалсафа ҳақиқат қандай бўлса, уни шундай ифодалаб кўрсатишдир, дин эса унинг рамзий, тамсилий (образли) аксланиши. Фал сафа — асос ва моҳият бўлса, дин - тимсол ва шакл. Диа - лектик (мунозарз усули) ифода жамиятнинг кам сонли аъёнлари (элита) учун керак. Ваҳий йўлидаги ифода эса халқ оаммасининг идроки, таълими ва тарбияси учун за- РУР» 2 . Шу тариқа Форобий фалсафасида рационал қараш- лар устуворлиги орқали дунёвий тафаккурнинг ўзига хос, бутунлай янги саҳифалари очилади. Диний ва дунёвий та- факкурнинг халқ турмуш тарзи ва мавжуд ҳукмрон ғоялар асосидаги ҳаётий қоидалар синтезлаштирилади. Масаланинг иккинчи мантиқий томони ҳам бор. Фал-сафа интеллектуал салоҳиятни белгиловчи, тафаккур ва ақл мўъжизасини кўрсатувчи омил вазифасини ўтаса, дин халқ ялпи турмуш тарзини, ахлоқий меъёрларини ва хат-ти-ҳаракатларини тоат-ибодат ва тақво орқали тартибга солувчи ҳодисадир. Форобий фалсафасига кўра кишилик жамияти тари-хий тараққиёти, унинг ривожланиш омиллари бевосита акдга таянади. Шунинг учун у инсондаги айни ана шу ноёб қадриятнинг камолотга етишишига алоҳида эътибор би-лан қарайди. У одам қандай қилиб комилликка эришиши мумкин деган масала атрофида жиддий фикр юритади ва «Комилликка эришишнинг шарти ҳайвоний инстинктлар-ни тарк этиш ва моддий эҳтиёжлардан батамом қутулиш» деган хулосага келади. Ана шу ҳолатнинг ўзи кишилик жамияти маънавий қиёфасини кўрсатадиган ўлчов, уни баркамолликка даъ-ват этувчи омил бўлса, диний қарашларда нафс ва мод дий дунёнинг барча неъматлари инкор этилиб, маънавий юксаклик ва етуклик — Аллоҳга яқинлик даражасида ту-шунилади ва бу ислом фалсафасининг мағзидан келиб чиққан ғоя дейиш мумкин. Ёки Форобий фалсафаси таҳ-лилига Хотамий қарашлари билан ёндашадиган бўлсак, «Илк борлиқ таҳлилидан идрок, фикрловчи руҳ ва фаол ақл соҳиби бўлган инсон ҳаёти манбаларини ўрганишга ўтади. Айни шу сифатлар инсонни улуғвор ва мукаррам этувчи сифатлардир» 1 . Форобий кишилик жамияти ривожланиш қонуният-ларини ўрганар экан, унинг асоси инсон деган хулосага келади ва уни ҳар қандай тарихий тараққиётни белгилов чи омил сифатида баҳолайди. Натижада инсон ҳаёти маз-муни, кишилик тақдири ва турмуши моҳияти Форобий фалсафасида алоҳида мавқе касб этади. Зотан, инсон бахт-саодатга лойиқ хилқат сифатида талқин этилади. Айни ана шу ҳаёт шукуҳи, шавқу шуури, лаззати ва фараҳбахшлиги бевосита унинг қўлидалиги, ҳар ким ўз тақдирининг эга-си ўзи эканлиги сингари чуқур ҳаётий мантиқ, ҳаётий фалсафа, ижтимоий қонуният илгари сурилади ва Форо бий: «Агар инсон илоҳий эзгуликларни умид қилса, унинг ҳаёти қувончли, ҳаёт тарзи эса жуда гўзал бўлади. Гўзал ҳаёт тарзи эса халқ назарида ҳам, Худо назарида ҳам юк-сак бўлади» 1 , — деган хулосага келади. Форобийнинг хулосаларига кўра, инсон ўз ҳаётининг ижодкоридир. Демак, бахт-саодатга етиш ёки етмаслик ҳам ўзининг измида. Бунга эришиш эса фақат ақл қувватига, унинг қувваи ҳофизасига, маънавий, ҳиссий ва руҳий даражасига боғлиқ. Алломанинг фикрича бахт-саодат шун- дай бир ҳолатга эришишдирки, унда инсон аҳли ва руҳи нафс, фаровон яшаш, бойлик ва бошқа барча неъматлар-дан устун келадиган, ўзининг табиий мавжудот сифати-даги эҳтиёжларини бошқара биладиган, маънан юксак, баркамол, руҳан мусаффо хилқатга айланищцир. Форобий бир томондан, инсон бахт-саодатга эриши-шини, юқорида айтганимиздек, руҳ ва ирода кучи, юк сак ахлоқ ва одоб йўриғи билан амалга ошриладиган эзгу-ликларда курса, бошқа бир ҳолатда дунёқарашларнинг кенглиги, билимдонлик ва доғгишмандлик фазилатининг юксаклиги, ақл ва фаросатнинг баландлиги бахтга эри шиш йўлидир, деган хулосага келади. Фозиллик, дониш-мандлик инсон фазилатининг юксак чўққисидир. Бошқа-ча қилиб айтганда, уни ҳар қандай ёвузликдан, ҳар қан дай ёмонликдан ва нафс офатидан асрагувчи мўъжизавий қудратдир. Дунёвий фан тили билан айтганда эзгулик ва ёвузлик, диний тафаккур нуқгаи назаридан қараганда хайр ва шарр инсон табиатига хос нарса. Унга эришиш қайси йўлни тан-лаш, қайси йўлдан бориш, ўз ҳаётини у ёки бу томонга буриш ҳар кимнинг ўз қўлида. Форобий буни жуда аниқ ва равшан ифодалаб беради. Айни ана шу ҳолатни тадқиқ қилар экан, Саййид Муҳаммад Хотамий қуйидагиларга жиддий эътибор беради: «1. Бахт- саодатни тушунадиган ва у ҳақда онгга эга бўладиган қувват — бу назарий ақл қувватидир. 2. Бахт-саодат англашилган ва инсоннинг қув-ватлари ва рағбатлари нурланишида диққат мавзуига ай-ланганда, у бемалол унга қараб интилади. 3. Амалий ақл ҳаракатлана бошлаганда ва бахт-саодатга эришиш учун фаол равишда воситалар ҳамда феъл суратларини қидира бошлаганда (кўзга намоён бўлиб қолади). 4. Бу воситалар ва усуллар англашилганда, инсон рағбатлантирувчи ме-ханизмлар орқали уларни амалга оширади. 5. Бундай пайт-да иккита қувват — тахайюл қуввати ва ҳислар қуввати ҳам назарий аклга хизмат қиладилар ва у билан баҳамжи-ҳатликда иш олиб борадилар. Улар инсонга унинг саода-тига эришиш йўлида интилишларига кўмакдош бўлади-лар. 6. Булар амалга оширилганда, инсон нимаики қилса, у фақат эзгулик (хайр) бўлиб чиқади» 1 . Шу тариқа Форобий бугунги сиёсатшунослик фани нуқтаи назаридан «фуқаролик жамияти» деб аталадиган жамият эркинлиги, шахе озодлиги тамойили устувор бўлган кишилик жамиятининг ўзига хос назариясини яра- тади. Бу бевосита реал ҳаётнинг рационалистик нуқгаи назаридан ўзига хос таҳлилини ва ўз даврига нисбатан эса фандаги туб бурилиш нуқтасини ўзида ифода этади. Форобий фуқаролик жамияти қонуниятлари, инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар, кишилик жамияти тарихий тараққиётининг янги тажрибалари ва илмий таҳ-лили асосида ўзига хос фикр юритади. Жумладан, у «Фу - қаролик таълимоти инсоннинг феъл-атвори ва иродавий ҳаракатлари билан боғлиқ масалаларни қараб чиқади, шунингдек, унинг хулқ-атворидан ҳосил бўладиган мала-ка, ахлоқий сифатлар ва одатлари билан боғлиқ жиҳатла- рини ўрганади. Бу фан шу каби ушбу ҳаракатларни юзага келтирадиган мақсад ва вазифаларни муҳокама этади. У инсонга ўзига хос муносиб қобилиятлар билан боғлиқ масалаларни ҳам ўрганади ва ушбу фазилатларни ўзлаш-тириш имкониятларини кўрсатади. У илм инсон фаолия-тининг турли натижа ва самараларини қараб чиқиб шуни тушунтирадики, (ушбу фаолиятнинг) баъзилари — ҳақи-қий саодат бўлса, баъзилари тасаввурдаги саодат бўлиб кўрингани билан у ҳақиқий эмас» 1 . Бу билан Форобий реал ҳаётдан ва реал воқеликдан инсонни узоқлаштирмайди, мавҳум ва кўз илғамас тасав-вурларга чорламайди. Аксинча, у инсонни ўз ҳаётининг меъмори ўзи эканлигига, фазилатлар, хислатлар, қоби лиятлар ҳар доим такомиллашиб, ривожланиб бориши зарурлигига, бундай имконият фақат ва фақатгина ин сонга берилганлигига ишора қилади. Ана шу тарзда ижти- моий ҳаёт жараёнларига фаол иштирок этиш, шу орқали ўз яратувчилик ва бунёдкорлик имкониятларини рўёбга чиқариш зарур деган даъватни ўртага ташлайди. Натижада кишилик жамияти мазмун-моҳияти бойиб, инсон кадру қиммати ошиб бориши ва охир-оқибатда у ижтимоий қад-риятга, мўьжизакор хилқатга айланишини айтади. Форобий кишилик жамияти тахдилита киришар экан, уни иккига бўлади. Яъни жамиятни кенг миқёсда макро-олам сифатида ва тор миқёсида микроолам сифатида тад-қиқ этади. Ана шу кенг миқёсдаги макрооламни у тўлиқ жамият дсб номлайди ва унда инсоният ҳаёти, умумий хо- налонимиз ва нажот майдоиимиз бўлган Ер юзидаги ки шилик жамияти, ундан кейин ўртача жамият — маълум бир ҳудуд ёки мамлакат, бошқача қилиб айтганда, маълум бир динга мансуб халқлар яшайдиган маконни тушунади. Кичик жамият деганда эса микроолам — маълум бир маҳалла, овул ёки қишлоқда яшайдиган, қолаверса, бир оила доирасидаги митти жамиятни тушунади. Ана шу таҳ- лиллар орқали у умуминсоний тараққиёт ва цивилизация-лар келиб чиқиши илдизларини очади, омилларини топа ли. Унинг хулосаларига кўра ҳар қандай жиддий тарақкиёт, инсоният тарихидаги буюк силжишлар макроолам тасав-вурлари, тафаккур тарзи, аҳлий ва ижодий салоҳиятининг маҳсулидир. Микроолам — маълум бир оила, маҳалла ёки Қишлоқ бундай ялпи тараққиётга қодир эмас. У факат ўзи нинг ижтимоий- иқгисодий муаммоларинигина ҳал кдгсиш- га ва кундалик эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлган, бутун инсоният тараққиётига дахддор масалаларни ҳал қила олмайдиган бирлик деб тушунади. Натижада «энг яхши фа- зилат ва олий даражадаги комилликни энг кичик бирлиги шаҳар ҳисобланадиган маданий жамият ичидагана қўлга киритиш мумкин. Тўлиқсиз жамиятлар инсонни такомил-лаштиришга қобил эмас»', деган қатьий хулосага келади. Ана шу тарзда Форобий ўз даврида борлиқ, инсон ва жамият, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни шу даражала чуқур тадқиқ этадики, бу фундаментал ғоялар бугунги фалсафий тафаккурнинг бевосита пойдевори ва- зифасини бажармоқда. Кишилик жамияти тараққиётида давлат ва бошқарув-нинг ўрни, сиёсий бошқарувда адолат мезонлари, бош-қарувчининг феъл-атвори ва бошқариш одоби ҳар қандай макон ва замонда муҳим аҳамиятга эга зканлигини ало- хдца таъкидлайди. Натижада давлат бевосита жамиятни эзгуликка даъват этувчи, ўз фуқароларини яхшилик, эз-гулик, бунёдкорлик фазилатларини бойитувчи, бошқача қилиб айтганда уни шакллантирувчи, ривожлантирувчи, такомиллаштирувчи механизм даражасига кўтарилади. Давлат жамиятни ҳаракатга келтирувчи куч. Фуқаро-лар хоҳиш ва иродасини ўзида ифода этган, унинг истиқ-болини белгилайдиган ва умуман олганда, инсон умрига мазмун бахш этувчи воситадир. Ана шу тарзда давлат ўз фуқаролари тарихий тажрибаларига таяниб, уларнинг тур-муш тарзи, анъаналари, урф-одатлари, расм-русумлари ва хулқ-атворларини такомиллаштириш орқали тарихий тараққиётга қувват берувчи омилдир. Ана шундан келиб чиқиб Форобий «Давлат бу эзгу анъаналарни сақлашга одамларни қизиқтириши лозим, акс ҳолда у одамлардан ажралиб қолади», деган хулосага келади ва фикрини да- вом эттирар экан: «Бундай давлат халқ учун маълум бўлган хизмат ва фазилатлар туфайлигина пайдо бўлиши мум - кин, шундагина итоат қилиш одатлари қўллаб-қувватла-нади. Бу хизмат шоҳлик ёки амирлик ёинки халқ танлаган исталган бошқа номдаги бошқарув бўлади. Сиёсат ана шу каби хизматнинг натижасидир» 1 , - дейди. Демак, Форобий тасаввурида давлат ҳамиша халқ хиз-матида бўлади. Халқ тақдири давлат тақдирида ўзини на-моён этади. Иккинчи томондан эса давлатни халқ ихтиё-рий равишда қабул этса, эътироф этса, сиёсий фанлар тили билан айтганда легитимлиги таъминланади. Унинг сиёсатида, бошқарув усулида, даъватларида халқ манфа-атлари устуворлик қилади ва натижада юксак маданиятли кишилик жамияти, халқ манфаатлари тўла ҳимоя қилин- ган ҳуқуқий демократик давлат вужудга келади. Форобий бир жойда «Агар шаҳар ўз қонунчилигида ҳақиқий муҳаббат, юксак ахлоқ, баркамол ақлга эга бўлма-са, унинг қисмати ҳалокат ва парокандалик бўлади, агарда бу уч (гўзал нуқталар) бўлса, албатта у фаровонлик ва бахт-га етишади» 2 , — деса, бошқа бир ҳолатда «Бошқарув хам қонунларнинг сонига ва қадриятига боғлиқ. Яхши бошқарув яхши қонунларга боғлиқ, ёмон бошқарув - ёмон қонунлар- га, етук бошқарув — етук қонунларга боғлиқ» 3 , — дейди. Бу билан Форобий тарихий жараён хисобланадиган мамлакат ҳаёти, унинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, фаровонлик даражаси бевосита бошқарув асосларига, унинг шакли, усул ва услубига, қонун ва қарорларнинг, ҳукмлар ва ху-лосаларнинг қай даражала асослилигига боғлиқ, деган ғояни ил гари суради. Ҳар қандай жамиятда фуқаролар феъл-атвори, хатти-ҳаракати ва муносабатларининг хилма-хиллиги назарда тутилса, қатьиятлилик билан мурувватлилик, талабчанлик билан меҳрибонлик зарурий эҳтиёждир. Форобий ана шу ҳаётий тамойилдан келиб чиқиб, «Мамлакат аҳолиси хуш- хулқликка эга бўлмаган тақдирда ҳокимиятга эҳтиёж туғи- лади» 4 , - деган хулосага келади ва фикрини давом этти-риб, «жоҳил одамлар устидан ҳукмронлик ва уларни ҳоки миятга бўйсундириш ҳақиқатан тўғри иш эканлигини» 1 , — айтади. Яна бир жойда жамият ҳаётига зарар келтирувчи, таҳцид солувчи ишлар ҳақида гапирар экан, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида «саъй-ҳаракати, ҳуқуқлари ва мақсадлари (адолатли) ҳокимларга қарши бўлган ёвуз ниятли одамлардан шаҳарни тозалашдир» 2 — деган ғояни илгари сурадики, бу давлат, бошқарув, ҳоки-мият ва унинг адолатли фаолияти масалаларида ўрта аср-ларда шаклланаётган фалсафий, сиёсий, тарихий, ижти-моий тафаккурнинг нақадар юксаклигидан далолатдир. Берунийнинг тарих фалсафаси (973-1048) Улуғ Шарқ мутафаккири Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний Шарқ тафаккур оламининг ўзига хос йўналишини очиб берди ва инсоният тарихи, унинг ву-жудга келиши, тараққиёти ҳамда таназзуллари атрофида-ги мавжуд фикрларга аниқлик киритди. Турли зиддиятли қарашларни бутун моҳияти билан ўрганиб, унга ўзига хос ёндашиб, мавжуд қарашларни кескин тарзда бойитиб, унинг ўзанини ўзгартириб юборди. Аниқроқ қилиб айт- ганда, Беруний оламнинг яралиши, инсоннинг вужудга келиши, халқларнинг тараққиёт босқичлари, тарихий во-қеалар, табиий ҳодисалар, уларнинг моҳиятини илмий асосда ўрганиш мактабини яратди. Ушбу мактаб бугун мо- ҳият-эътибори билан дастлаб Шарқ, кейинчалик Ғарб фал сафий тафаккурининг тамал тошини қўйди. Берунийнинг 1030 йилда ёзган ва «Ҳиндистон» номи билан машҳур бўлган «Таҳқиқ мо ли-л-ҳинд мин маъқула мақбула фи-л-ақл ав марзула», яъни «Хиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш» деб номланган асарида баён этилган бетакрор илмий ғоялар одам ва олам ҳақидаги тасаввурларни кескин ўзгартириб юборди. Бу асар бутун моҳияти билан тарих фалсафаси-нинг ўзига хос ва ноёб кўринишидир. Унда инсоният тараққиёти, унинг омиллари ва моҳияти дунёвий тафаккур орқали тадқиқ этилди ва кутилмаган хулосалар илмий асос- ланган ҳолда ўртага ташланди. Асарнинг ўзига хос тарихий, илмий ва фалсафий қад-рияти шундаки, у ҳамон жаҳон халқлари тарихини ўрга-нишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмокда ва тарих фал сафаси тараққиётида, тарихни фалсафий англаш жараё- нида забт этиб бўлмас чўққи даражасига чиқди. Дарҳақиқат, бу асарга Мағрибу Машриқ олимлари, йирик мутахас-сислари доимо қизикиш билан қарайдилар. Уни жуда кат-та эҳтирос билан ўқийдилар. Шунинг учун ҳам таниқли олим В. Р. Розен «Шарқ ва Ғарбнинг қадимги ва ўрта аср-даги бутун илмий адабиётида бунга тенг келадиган асар йўқ» 1 , деган эди. Асар гарчи «Ҳиндистон» деб номланса-да, «ҳиндлар-нинг ақлига сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларни аниқлаш»га бағишланган бўлса-да, уни бутун моҳияти би лан инсоният ўтмишининг тарихий-фалсафий талқини- ни, илмий-назарий ечимлари ва асослаган хулосаларини назарда тутиб ушбу йўналишда Ғарбу Шарқнинг бутун дунё динлари, қарашлари ва дунёвий тафаккур ўлчовла-рининг синтези сифатида юзага келган нодир асар дейиш мумкин. Аслида ҳам шундай. Зотан, унда инсон келиб чи-қишининг диний ва дунёвий қарашлари, инсоният та-раққиётининг турли босқичлари, даврлари, подшолик-лар ва пайғамбарларнинг дунёга келиши, уларнинг жа мият тараққиётидаги ижтимоий, маънавий, маданий ва ахлоқий таъсирлари, қарашлари ва муносабатлари қиёсий тарзда ўрганилади. Берунийнинг ушбу асари ўз даврининг мутлақ ягона воқелиги эмас эди. Чунки бу пайтда подшоликлар ва пай-ғамбарлар ҳаётига бағишланган турли- туман хотиралар, афсоналар ва ривоятларга асосланган маънавий-маъри-фий асарлар, саёҳатномалар, бадиалар кўпдан-кўп ёзил-ган эди. Берунийнинг даҳолик кудрати шундаки, у ўзига-ча яратилган ва мавжуд бўлган манба ҳамда адабиётлар-нинг энг асосийларини мумкин қадар чуқур ўрганиб, уларнинг ҳар бирига муносиб баҳо бериб, энг асосли ху-лосаларни илгари сурди. Бу хулосалар ҳозирга қадар ил-мий янгилиги, долзарблиги, назарий асосланганлиги, муҳим концептуал аҳамиятга эгалиги ва улкан ижтимоий моҳият касб этганлиги билан алоҳида қадрли. Тарихни ўрганар экан, инсоният келиб чиқиши ва унинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилар экан, Беруний ҳақиқатга ишонмовчи кишилар билан мунозара қилиб, уларни скептицизмда айблайди ва булар «қатьий ҳужжатларни қабул этишда худди шердан қўрқиб қочган эшаклардек қочадилар» 1 , — дейди. Шарқ тарих фалсафасининг ўзига хослиги шундаки, унда турли даврларда ҳукм сурган подшоликлар ва улар нинг сулолалари тарихий давр сифатида қабул қилинади ва ана шу даврда юз берган барча воқеалар, маънавий-ахлоқий мезонлар, маданий ва ижтимоий тараққиёт бе-восита ана шу подшоликлар ва уларнинг сулолалари юр-гизган сиёсат асосида ўрганилади. Беруний ҳам ана шу тартиботдан унумли фойдаланган. У ўзининг «Осор ал-боқия» деб номланган асарида турли даврларда ҳукм сурган подшоликлар ва сулолаларнинг кўпдан-кўп жадвалларини киритган: Македониялик бат- лимуслар (птолемейлар), рум, христиан, қадимги Эрон, сосонийлар сулоласи подшоҳлари, араб халифалари (ум-мавийлар ва аббосийлар) кабиларнинг ўз даврига хос шажаравий-тарихий жадвалини яратди. Улар ўта аниқ ва ишончли манбалардан олинган бўлиб, подшоҳларнинг ҳукмронлик қилган даврлари деярли тўғри кўрсатилган. Улар бошқа тарихий китоблар билан солиштириш нати-жасида тўла исбот этилганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Берунийнинг ушбу асари инсоният тарихини ўрга-нувчи мутахассислар, тарихчилар, социологлар, файла-суфлар, этнографлар ва демографлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда 2 . Атоқли манбашунос Исматулла Абдуллаев Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асари хусусида фикр юритар экан, аллома ўз даврининг ижтимоий муҳити, кишилик тарихий тарақ-қиёти, халқлар, урф-одатлар, маданиятлар ва оламни англаш борасидаги қарама-қарши фикрларни анча чуқур эгаллаганлигини баён этади. Жумладан, Беруний юнон-лар, румликлар, эронийлар, суғдийлар, хоразмликлар, ҳарронийлар (юлдузга топинувчилар), қибтийлар, хрис- тианлар, яҳудийлар, исломгача бўлган араблар ва мусул-монларнинг вақт ўлчовлари, йил ҳисоблари, ҳайитлари ва муқаддас кунларини ижтимоий- тарихий, маданий ва маърифий жиҳатдан анча чуқур ўрганган. Бу инсоният та рихини бевосита фалсафий ўрганиш, мантиқий хулоса лар чиқаришга асос бўлган. Берунийнинг тарих фалсафаси айни ана шу турли халқ лар, мамлакатлар, минтақаларда мавжуд турмуш тарзи ор-қали ривожланиш омиллари, тараққиёт йўналишларини ўрганади ва тегишли хулосалар чиқаради. Бу бевосита ан тропология, антропогенез, демография ва этнография билан боғлиқ бўлган қомусий тадқиқот усулини тақозо этади. Беруний қадимги халқлар тарихи, уларнинг маънавий- маданий ёдгорликлари, ижтимоий-ахлоқий қарашлари ху-сусидаги ушбу асарини қандай мақсадда ёзганини қуйи-дагича ифода этади: «Адиблардан бири мендан (турли) халқлар ҳақидаги тарихлар, уларнинг бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих эга-ларипинг ихтилофлари ва бу ихтилоф сабабларн, машҳур байрамлар, (ҳар хил) вақтлар ва юмушлар учун белги-ланган кунлар, миллатларнинг баъзиси амал қилиб, баъ-зиси амал қилмайдиган бошқа (маросимлар) ҳақида сўради ва мени имкон борича уларни жуда равшан баён этиб, Ўқувчи фаҳмлайдиган, (турли) китобларни ахтариш ва шу китоб эгаларини суриштиришга эҳтиёж қолмайдиган (бир асар ёзишга) даъват этди» 1 . Беруний ана шундай мураккаб ва ўта масъулиятли вазифани зиммасига олган эди. Маълумки, биринчи уйғо-ниш даври бўлган айни Беруний яшаган давр олам ва одам, инсон ва табиат ўртасидаги қарашларда жиддий тарзда қарама-қаршиликлар юзага келган, турли диний эътиқод-лар ва тушунчалар бир-бирини инкор қилиб, бир-бири-ни рад этаетган, дунёвий фанлар эса катта куч-қудрат*-билан тараққиёт йўлига чиқиб олган бир даврда энг тўғри ва энг мақбул йўлдан бориш илмда анча мураккаб ва, ҳатто, хатарли эди. Беруний инсоният тарихига, халклар-нинг келиб чиқиши, уларнинг ўзига хослиги ва умумий-лиги муаммоларини ўрганишда том маънода ўзига хос ёндашди. Жумладан, у «Ривоятларни давримизга энг яқини ва энг машҳурини, сўнгра яқинроқ ва машҳурроғини би-рин-кетин олиб боришимиз лозим, уларни ўз арбоблари-дан қабул қилиб, тузатиш мумкин бўлганини тузатамиз, бошқаларини ўз ҳолича қоддирамиз. Шунда биз келтир-ган ривоятлар ҳақиқатни қидирувчи ва ҳикматни сезув-чининг улардан бошқа ривоятлар устида иш юргизишига ёрдамчи ва бизга муяссар бўлмаган нарсаларга эришиш учун йўловчи бўлади» 1 , — деган эди. Берунийнинг под- шоҳлар, пайғамбарлар (сохта пайғамбарлар), машҳур шахслар, турли халқлар, хилма-хил диний қарашлар та-рихини ўрганиш жараёнида уларга бевосита халқлар ма-данияти, турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари, ди - ний эътиқодлари орқали баҳо берадики, бу ўз даврининг жуда катта ва кенг миқёсдаги қомусий тадқиқот мақомига эгалигини кўрсатади. Беруний тарихни фалсафий идрок этиш, инсоннинг келиб чиқиши, унинг гавда тузилиши ва тилларнинг тур-лича бўлиши, қиёфалар, юз кўриниши ва тана тузили ши, ранги ҳақидаги илк ибтидоий қарашларни кескин рад этади. Жаҳон фанида биринчи маротаба инсон ва табиат, одам ва олам ўртасидаги муносабатларни дунёвий фан нуктаи назаридан тадқиқ этади. Турли афсоналар, асотир-лар ва ривоятларни четга суриб, муаммони илмий тадқиқ этиш йўлидан боради. Жумладан у «(одамлар) тузилиш- ларининг ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича бўлиши фақатгина насабларининг турличалигидан эмас, балки тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг, (одам) яшайдиган жойлар-нинг турличалигидан ҳамдир. Тилларнинг турлича бўли-шига сабаб одамларнинг гурухларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида турли хоҳиш-ларни ифодалаш учун (зарур) бўлган сўзларга эҳтиёж туғилишидир. Узоқ замонлар ўтиши билан ҳалиги ибора-лар кўпайиб, ёдда сакланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб, тартибга тушган» 1 , дейди. Кўриниб турибдики, Беруний қарашларига кўра инсон танасининг ранги, суврати ва сийрати (тафаккур тарзи), шакли ва мазмуни, хуллас, феъл-атвори ва маънавий қараш- лари бевосита табиий муҳит орқали шаклланади ва ривож- ланади. Тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг, умуман олганда, та биий икдимнинг инсон ривожланишидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга. Зотан, худди ана шу табиий муҳит, географик шароит халқлар, миллатлар шаклланишининг муҳим асоси сифатида роль ўйнайди. Турли минтақаларда яшайдиган халқлар ва, ҳатто, бир мамлакатнинг турли ви-лоятларида яшаётган бир миллатга мансуб одамларнинг ташқи қиёфаси, феъл-атвори, сўзлашуви, тили, талаффу- зи ва муносабатларида турли хиллик мавжудлигини бугун- ги кунда ҳам яққол кўришимиз мумкин. Беруний тилларнинг турлича бўлиши сабаблари ҳақида фикр юритар экан, инсоният руҳиятининг, руҳий олами-нинг нақадар мураккаб эканлигини чуқур англайди. Му-носабат билдириш, хоҳиш-истакларни ифодалаш учун сўзга эҳтиёж туғилганлигини ишонарли тарзда баён этади ва инсон феъл- атворининг шаклланиши жараёнини аниқ тасаввур этиб, маълум предметларни қандайдир ном би лан аташ, қайсидир маънони англатадиган иборалар аста-секин кўпайиб, улар ёдда сақланиб, такрорланиши нати жасида маълум миллатга мансуб тил шаклланиши, сўзлар- нинг тартибга тушиши жараёнларини аниқ тасаввур этади ва ёрқин ҳамда тушунарли тарзда ифодалайди. Бу инсоннинг этногенезиси, унинг келиб чиқиш жараёнлари, тур-ли минтақаларда турли тилларнинг пайдо бўлиши, шакл-ланиши ва ривожланишидан тортиб, яхлит инсоният иж-тимоий-тарихий ва маданий тараққиёти моҳиятини анг-лашгача бўлган кенг миқёсли илмий-назарий тадқиқот мавқеини эгаллайди. Беруний ўзигача бўлган инсоният тарихини тадқиқ этар экан, «Мен уларнинг ўзимгача етиб келган гапларини ҳикоя қиламан. Кучим етганча бузилганларини тузатиш-га, ёлғонларни бекор килишга, ростни аниқлашга урина-ман» 1 , - дейди. Шарқона камтарлик билан айтилган ушбу фикрдан кўриниб турибдики, Беруний инсоният тарихини жуда чуқур ўрганиш билан бирга, уни турли афсоналардан, ри-воятлардан тозалаб, реал тарихий жараёнга реал ва ил мий ёндашиш тамойилларини илгари суради. Тарихни фалсафий тадқиқ этиш тамойили шуни тақозо этадики, у ҳар қандай илмий тушунчалар, турли манбалар ва тари хий далилларни тўғридан-тўғри қабул қилмайди. Уларнинг ҳар бирига тафаккур орқали ёндашиб, тарих ҳақиқатини тиклаш билан бирга воқеа-ҳодисаларнинг мантиқий ри-вожи орқали тарих моҳиятини, мазмунини ва яхлит фал-сафасини вужудга келтиради. Фаннинг ана шундай ўзига хос қонуниятларидан ке либ чиқиб Беруний ўз фикрини давом эттиради: «Сўнгра буни кўпчилик кишиларнинг табиатини пасткашлашти-радиган, ёмон ахлоқдан, ҳақиқатни кўришга қўймайди-ган омиллардан ўзини тозалагандан кейин уларнинг ис-бот учун келтирган сўз ва эътиқодларини бир-бирига со- лиштириш билан билинади» 2 . Ана шу ҳолатнинг ўзи илмий билиш жараёнини шунчаки тасаввурлар ҳолатидан ман - тиқий англаш, фалсафий фикр юритиш босқичига кўта-ради. Натижада ҳар бир воқелик атрофида шунчаки тари хий ҳодиса сифатида эмас, балки у жамият, кишилик ҳаёти моҳияти билан боғлиқ бўлган жуда катта ижтимоий, маъ- навий-ахлоқий воқелик эканлигини англаш мумкин бўлади. Беруний тарихий манбалар устида ишлар экан, у ҳар бир манбага мутлақҳақиқат сифатида қарамайди. Ҳақиқат ичидан ҳақиқат излайди ва шу йўл билан тарих ҳақиқати ни тиклашга интилади. Натижада биз «то уларнинг бар-часини билиш вақти келгунича баён этишдан тўхтадик, чунки шубҳани аниқ ва номаълумини маълумга қўшиш биз юрган йўлга лойиқ эмас» 1 , - деган қатъий хулосага келади. Унинг тасаввурича, ҳар қандай тарихий асар ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги, у мутлақ ҳақиқатга таянмоғи лозим. Атоқли олим Омонулла Файзуллаевнинг хулосаларига кўра Беруний ўз даврининг прагматистларига қарши кес-кин курашди. Чунки улар ўзларига ёққан нарсага мутлақ ҳақиқат деб қарашар эди. Фақат унигина ҳимоя қиларди-лар ва эътиқодларига қарши бўлган ҳар қандай рост ва асосли далилларни рад этардилар 2 . Илмий ва тарихий ҳақиқат эса мумкин қадар холисликни, қиёсий таҳлил, таққослаш орқали аниқланадиган хулосаларни тақозо этади. Фақат холисликкина тарихий тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт моҳиятини очиши, унга реал баҳо бериши ва бир бутун-лигича тиклаши мумкин. Беруний тарихий жараён таҳлилига киришар экан, уни фалсафий мушоҳада этади, ундан моҳият излайди ва на тижада мантиқий хулосалар чиқаришга эришади. У инсон олами бетакрор, ранг-баранг, ҳар бир индивид ўзича бир дунё, тарихий жараён ва ижтимоий тузум эса инсон ман- фаатларининг реал кўриниши деган фикрга келади. У маъ-лум бир халқлар ва мамлакатлар тарихини ўрганар экан, яхлит инсоният тарихини бутун моҳияти билан ўрганиш, тадқиқ этиш ва у ҳақдаги сўнгги хулосаларни айтиш мум кин эмас, деган ғояни илгари суради ва натижада «даври-мизга энг яқин ва машҳур ривоятларидан бошлаб, борган сари нарига, объектга яқинлашиб борилади ва йўл-йўла-кай тузатилиб кетилади», — деган хулосага келиб, фик рини давом эттиради: «...Халқларнинг бир-бирига (тегиш-ли) хабарларни аниқлаб билишга бир инсон умри кифоя қилмайди-ю, ҳамма хзлқлар (қақидаги) хабарларии би-лишга қандай кифоя этсин. Бу мумкин эмас» 1 . Беруний ана шу қарашлари билан инсоният тарихи инсон тафаккурининг маҳсули эканлигини, бу тафаккур чексиз, унинг барча қирралари ва йўналишларини, ман-фаатлари ва мохиятини тўлақонли англаш анча мураккаб эканлигини далиллайди. Демак, тарих ҳақидаги ҳар қан дай фикр нисбий ва чекланган. Фақат тарихшуносликки-на, фангина вақт нуқтаи назаридан чекланган бўлса-да, моҳият ва мазмун жиҳатидан чексиздир. Беруний халқлар тарихини, уларнинг турмуш тарзи ва ҳаёт анъаналарини ўрганар экан, ҳар қандай манбага ало-ҳида эътибор билан қарайди. Уларни чоғиштириш йўли-дан боради. Тарихий муддатлар, даврларни қиёсий тарзда ўрганиб, ҳар томонлама мукаммал ва асосли далилларни тўплайди. Унинг ўзига хос катга ютуқларидан бири шун-даки, ҳар бир тарихий воқеликка турдош фанлар имко-ниятларидан кенгроқ фойдаланишга ҳаракат қилади. Шу-нинг учун ҳам унинг маълум бир халқ тарихи ёки ўтмиш-нинг маълум бир даври ҳақидаги хулосалари ва таҳлил усуллари баъзан юксак бадиий нафосат, сўз санъатининг ноёб кўриниши даражасига кўтарилса, айрим жойларда мантиқий тафаккур, воқеалар моҳиятига чуқур кириб бо-риш, уларнинг таг-заминига етиб бориш ва фалсафий му-шоҳада юритиш устуворлик қилади. Айрим ҳолатларда бир воқелик атрофида фикр юри-тар экан, мунажжимлар қарашлари, асотирлар, афсона-лар ва ривоятлар устуворлигини рад этиб, астрологик қарашларни инкор қилади. Осмон жисмларининт айлани-ши, Ер, қуёш системаси, ой ва юлдузлар ҳаракатининг аниқ мароми бундай ривоят ва афсоналарни рад этишини таъкидлайди. Натижада унинг тарихий тадқиқотлари ма тематик ҳисоб-китоблар, ўлчовлар, табиат ва яхлит олам қонунияти, геометрик аниқликлар орқали йирик фалса - фий умумлашмалар ва мантиқий хулосаларнинг бетакрор кўринишларига олиб келади. Берунийнинг тарих фалсафасида антропогенез — ин сон ва унинг келиб чиқиши, ривожланиш жараёнлари, антропософия - инсоннинг ҳис-туйғулари, ҳис этиш им-кониятлари ва таъсирланиш ҳолатлари юқори даражада ривожланган мистик таълимот йўналиши билан уйғун ҳолда олиб борилади. Ана шундай ҳолатлардан келиб чиқ- қан қарашларда инсон ҳаёти кишилик жамиятининг мар-кази, барча мавжудот ва борлиқ оламнинг бирламчи ва бош моҳияти даражасига кўтарилади. Демак, бундай қарашларда антропоцентристик йўналиш устуворлик кила- ди. Умуман олганда, Берунийнинг оламни тадқиқ этиш, уни ўрганиш, инсон ва кишилик жамияти мохиятини ил-мий-назарий тадкиқ этишда ўз даврига хос бўлган илоҳий ва дунёвий қарашларнинг табиий ва ҳайратомуз уйғун-лигини кўриш мумкин. Тарих Беруний учун фикр ва тафаккур манбаи. У ҳар доим турли фанларнинг ўз қонуниятлари доирасида ўзаро таъсири, ўзаро узвийлиги ва уйғунлигининг ноёб қирра-ларини кашф этади. Натижада тарих ҳақидаги тасаввур хоҳлаган фан тадқиқотчиси учун муҳим манба бўлиб хиз-мат қилади. Дейлик, астроном ўзи учун, математик ўз қарашларига мансуб, этнограф ё антрополог инсоннинг вужудта келиши ва шаклланиши, кишилик жамияти қону- ниятларй ва тажрибалари ҳақидаги ўз асосли илмий хуло- саларига эга бўлади. Берунийнинг қомусий билим имко-ниятлари ва қирралари ана шу тарзда вужудга келади. Беруний тарихий тадқиқотни бошқа турдош фанлар билан боғлиқ ҳолда олиб борганлиги, турли фанларнинг предмета ва ўзига хос тадқиқот йўналишлари орқали та-рихга ёндашганлиги хақида гапирар экан, у қуйидаги ху-лосага келади: «Мақсад гапни чўзиш эмас, балки ўқувчи-ни зериктирмаслик. Чунки доимо бир нарсага қарайвериш малоллик ва сабрсизликка олиб келади. Ўқувчи фандан фанга ўтиб турса, турли боғларда юрганга ўхшайди. Бири- ни кўриб улгурмай бошқаси бошланади ва у киши «ҳар бир янги нарсада ўзига яраша лаззат бор» дейилгандек, уларни кўришга қизиқади ва кўздан кечиришни истайди. Бир хил нарса чарчатади, хотирага малол келтиради» 1 . Балки шундайдир. Балки Беруний шарқона такаллуф билан, «зериктирмаслик», «малол келтирмаслик», «ўқувчига енгиллик яратиш» орқали ўзининг ниҳоятда кенг ва серқирра — қомусий-илмий фаолиятига камтарлик билан баҳо бергандир. Балки ўша давр тафаккур чегаралари дои- расида илмий тадқиқотга ёндашиш ва усуллари ҳақидаги тасаввурларидир. Бироқ бугунги фан тараққиёти ютуқла-ри нуқтаи назаридан қараганда тарихга тарих сифатида-гина қараш камлик қилмоқда ва Беруний тажрибасига, унинг тарихни таҳлил этиш усулига эҳтиёж сезилмокда. Тарих том маънодаги инсон ва унинг тафаккури ҳақидаги фанга айланмоқда. Демак, ҳар қандай тарихий тадқиқот, ҳар қандай ўтмиш воқеликлари фақат тарихга ёндашиш орқали моҳиятини очмайди. Унга фалсафа, мантиқ, со циология, этнография, антропология, астрономия ва, ҳатто, бугунги кун фанининг ноёб ютуғи бўлган ген ин-женерлиги, математика, физика, биология ва бошқа та- биий фанларнинг ижтимоий йўналишлари орқали ёнда-шишни ҳам тақозо этади. Беруний подшоликлар тарихи орқали ўтмишни давр-лаштириш тамойилидан борар экан, ўз даврининг под-шолари, саналари, исмлари, ҳукмронлик муддатлари ва уларнинг аҳволлари ҳақидаги хабарлар ҳар хил, турли муаллифлар томонидан турлича баён этилганлигини кўрса- тади. Бунда у ҳар қайси муаллиф ўз қарашлари, шахсий манфаатлари ва маълум подшоҳга бўлган муносабатлари-дан келиб чиқиб ёндашганлигини айтади. Натижада ман-фаатлар устуворлиги, қарашларнинг хусусийлиги, ёқтир- ганини мақташ, ёқтирмаганидан камчилик излаш ҳолат-лари юзага келар экан, бу тарих ҳақиқатини бузади, фанни чалғитади. Ана шу жиддий ва принципиал масалалардан келиб чиқиб, фандаги ихтилофларни бирма-бир солиш-тириб ўрганар экан, Беруний қарашларини ва мавжуд ихтилофларни атоқли олим Омонулла Файзуллаев қуйи-дагиларга бўлади: I . Муаллифларда гоҳо ихтилофлар учраб туради: 1. Ар- дашердан Яздижаргача ўтган давр тўрт хил берилган. 2. Ис- кандардан Яздижаргача бўлган давр ҳақида ҳам ихтилоф бор. Фарқ, масалан, 253, 125 йилгача етади. 3. Мусо ибн Исо Эрон подшоҳларининг ҳукмронлик муддатларини орттириб юборган. II . Диний китоблардаги ихтилоф: 1. Тавротнинг 3 нус хасида бани Исроилнинг Мисрга кириши ҳақида 3 хил муддат кўрсатилади. 2. Тавротнинг ҳар хил нусхаларида одам «пайдо» бўлган вақг ҳар хил кўрсатилган. Фарқ 349 йил-дан 582 йилгача. 3. Динлар орасидаги келишмовчилик. Бе руний пайғамбарлар тарихини текширувчи сифатида ҳар хил динларнинг тарих ҳақидаги даъволарига оид шубҳа-ларни, динларнинг бир-бирларини айблашларини, ҳисоб-даги ихтилофни кўрсатиб берди. III. Ихтилофни топиш ва тузатиш: 1. Беруний подшоҳ- ларнинг подшоҳлик даврлари ҳақидаги тарихчилар гапла-рининг ихтилофини ҳисоб йўли билан топади. 2. Искан-дардан кейинги давр ҳакидаги ихтилофни тузатишни Бе руний ўз зиммасига олади ва уни бажаради. IV. Ихтилофга сабаб: 1. Тарихда ўхшаш номлар ара-лаштирилиб юборилган. Масалан, эронликлар ўхшаш ном- ларни адаштириб юборганликлари сабабли Ардашер би лан Яздижард орасидаги 676 йиллик даврни кўрсатмаган- лар. 2. Ашконийлар даврида халқ Искандар туфайли нотинч эди. Шу туфайли улар тарихларда ғофил бўлдилар. 3. Муал лифлар Эрон подшоҳларини уларнинг Бобиддаги амал-дорлари билан қўшиб баён этганлар. V . Тарихшуноснинг ҳаққонийлиги. Моний ёлғонни харом деб эътиқод қилувчилардан бўлиб, тарихни бузиб кўрса- тишга унинг эҳтиёжи ҳам бўлмаган деб ростгўй тарихшу- носларни мақтайди Беруний 1 . Ана шу тарзда Беруний турли мунозарали, қарама-қарши қарашларга аниқликлар киритиш, кузатиш ва умум-лаштириш, зиддиятлар, табиий ҳодисалардаги ривожла-ниш қонуниятлари атрофида фикр юритади. Биринчи ин сон ҳақидаги афсоналар, даврий ҳодисалар, табиат воқеликлари, урф-одатлар, расм-русумларни ҳар томон-лама жиддий ўрганади. Натижада ҳар бир минтақа халқла-рининг ўзига хос ҳаёт тарзи орқали ўзига хос тарих ярата-ётганини исботлайди. Берунийнинг кишилик жамияти ҳақидаги қарашларида кишилик жамиятининг илмий-назарий қонуниятлари яра-тилади. Жумладан, жамиятнинг маънавий қиёфаси ва ма даний даражаси бевосита яхши ва ёмон одамлар кўплиги ё озлиги билан белгиланишини таъкидлайди. Натижада эзгулик ва*ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик инсонга хос ху- сусият эканлигидан келиб чиқиб, «фахрланиш — ҳақиқатда яхши хулқдар ва олий феълларда олдин кетиш, илму ҳик-матни эгаллаш ва имконият борича мавжуд (нопоклик-лардан тозаланишдир). Кимда шундай сифатлар топилса, ҳукм унинг фойдасига ва кимда булар етишмаса, ҳукм унинг зарарига бўлади» 1 , деган хулосага келади. Беруний тарихни ўрганиш, тадкиқ этиш ва хулосалар чиқариш тамойилларини тавсия этар экан, уни даврларга бўлиш, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатларини аниқ-лаш ва ана шу усул орқалигина ижтимоий ҳаётга, киши-лик жамиятига тегишли ва асосли баҳо бериш мумкин бўлишини таъкидлайди. Бошқача қилиб айтганда, тарих-га таъриф беради, уни фан мақомига олиб чиқади ва илк назарий асосларини яратади. Жумладан, у «бирор ўгиб кетган йилнинг аввалидан ҳнсобга олинадиган маълум бир муддатга тарих дейилади. Ўша йилда турли аломатлар ва далиллар билан (қандайдир) пайғамбар дунёга келган ёки қудратли, шаъни улуғ бир подшо бош кўтарган, ёки ха- роб қилувчи умумий тўфон, зилзила ва ҳалокатли ер ютиш, ҳалок этувчи вабо ва қаттиқ қаҳатчилик натижасида би - рор миллат ҳалокатга учраган, ёки давлат ва ҳукмдорлик бир хонадондан бошқасига ўтган, ёки бирор дин иккин-чисига алмашган, ёки осмон ҳодисаларидан ва ернинг машҳур аломатларидан бирон муҳим нарса юз берган бўли- ши керак, булар узоқ асрлар ва кўп замонларсиз па идо бўлмайди. Бундай ҳодисалар орқали маълум вақглар, та-рихлар аниқланади, дунё ва дин га оид барча (ишлар)да бунга эҳтиёж сезилади» 2 , дейди. Беруний ана шу тарзда турли табиий офатлар ёки жид-дий ўзгарищлар, подшоликларнинг ўзгарганлиги ва бош-қа табиий ҳодисалар юз берган даврларнинг бошидан охи-ригача бўлган кисмини тарихий давр деб тушунади ва ана шу даврни тадқиқот объектига айлантиради. Тарихни ўрга- нишга бундай ёндашув, шубҳасиз, фан методологияси ва тадқиқот предметининг муҳим унсурларидан бири хисоб-ланади. Зотан, янги тарихни, бутун инсоният ўтмишини &юҳида-алоҳида халқлар, мамлакатлар, миллатлар ва давр ларга бўлиб ўрганмаса, ўтмиш қатларини очиш анча оғир ва самарасиз кечади. Ана шу хулосалардан келиб чиқиб, Беруний инсоният тарихини яхлит ҳолда ўрганиш учун, энг аввало, ҳар бир халқ, мамлакат ёки минтақа тарихини ўрганиш зарурли-гини уқтиради. Чунки ҳар бир халқ ўз феъл- атворига, ўз миллий хусусиятларига, дунёқарашлар тизимига, оламни англаш, тушуниш, идрок этиш имкониятига ва усулига эга. Ана шу имконият ҳар бир халқ тарихининг асосидир. Беруний ушбу илмий ҳақиқат нуқтаи назаридан тарихга ёндашади ва натижада «барча мамлакатларга тарқалган халқлардан ҳар бирининг алоҳида тарихи бор, унинг под-шоҳлари, пайғамбарлари, давлатлари ёки мен юқорида айтган ҳодисаларнинг биридан ҳисоблайди. Шу тарих ёрда- ми билан муомала ишларида ҳамда вактларни билиш ху-сусида керакли (муддатларни) белгилайди ва бу тарих уларни бошқа халқлардан ажратади» 1 , — деган хулосага келади. Тарихий манбани ўрганиш, унинг асосли ё асосли эмаслигини аниқлаш тарихий тадқиқот учун алоҳида масъулиятли жараёндир. Чунки тарихий манба яратган- лар, турли ҳужжатларни битганлар ёки тўплаганлар ўз ман- фаатлари доирасида, ўз мақсадлари ва қизиқишлари че-гарасида далил тўплайдилар. Барча инсонга хос бўлган бундай иллат, жумладан, тарихчиларни ҳам истисно эт- майди. Ана шу ҳолатни назарда тутган Беруний «хабар ха- барчилар сабабли рост ва ёлғон тусини олади» 2 , дейди. Тарих ҳақиқатини тиклаш, тарихий тафаккур ва тарих ҳақидаги маълумотларни эгаллаш Шарқ тарих фалсафа-сида аниқ меъёрларга эга ва бу меъёрлар бевосита ҳар бир воқеликка холис ёндашиб, асосли хулосалар чиқаришни талаб қилади. Беруний ўз даврида кўпдан-кўп нохолис, турли манфаатларга йўналтирилган хулосаларга. тарихий жараёнга ўз шахсий манфаатлари орқали баҳо беришдек сохта ва ғайриилмий манбаларга кўп учраган, шекилли, у «биров ўзи севадиган бир табақага миннатдорчилик бил- дирмоқчи бўлиб ёки ёмон курган бир синфни хафа қил- моқчи бўлиб, улар тўғрисида ёлғон хабар тарқатади. У бу хабарни ё дўстлик, ё душманлик натижасида тарқатган бўлади» 1 , дейди. Баъзан шундай бўладики, тарихий манба юзаки, ҳавойи, аниқ илмий асосга ва ҳаётий воқеликка эга бўлмайди. Улар мавжуд жамият ижтимоий мохиятини ўзида ифода эта ол-майди. Ҳар қандай ютуқ инсоният тафаккурининг буюк мўъжизаси сифатида кишилик ҳаётини қачон, қандай шаклда, қандай мақсадда ижобий томом га буриб юборга-нини ёки аксинча, салбий қарашлар ва ғоялар қайси жи-ҳатлари билан, қандай шаклда жамият тараққиётини та- наззулга олиб борганини батафсил очиб беролмайди, қуруқ маълумотнома вазифасини бажаради, холос. Тарихчи бун-дай манбалардан етарли маълумот ололмайди ва натижа-да тегишли давр моҳиятини бутун кўлами билан тадқиқ қилолмайди. Буни «ожиз асосларга эга бўлган ғоялар, фан ва соҳалар ожиз натижаларни келтириб чиқаради. Улар-дан келиб чиқувчи хулосалар ҳақиқий илмларга нисбатан чалкашдир» 2 , деб баҳолайди Беруний. Ахмад Заки Валидий Тўғон Беруний тарих фалсафаси- ни ўрганар экан, унинг ўзига хос жиҳатларини алоҳида таъ-кидлайди. Жумладан, Берунийда тарихий ҳодисалар ўз дав- рига хос турли динларга мансуб шахслар қарашларининг инъикоси, ижтимоий ҳаёт унинг кўзгуси сифатида талқин этилади. Инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари, яшашга интилиш- лари, турмуш муаммоларини ҳал этишда ақлни ишлатиш, ақл орқали оғирни енгил қилиш, меҳнат унумдорлигини ва ҳаёт фаровонлигини таъминлашда ақл кучидан фойда-ланиш зарурий эҳтиёж эканлигини алоҳида таъкидлайди. Беруний худди ана шу қарашлари билан ўзининг иқти- содий-ижтимоий муаммоларни ҳал этиш орқали тафак-кур ва табиат қонуниятларига тегишли бўлган фанлар-нинг ривожланишига асос солди деган ғояни илгари су-ради. Натижада тиббиёт, мусиқа, мантиқ, тил, адабиёт ва санъат билан бирга табиат ҳақидаги аниқ фанлар юзага келди ва бу ўз даврида қандайдир фанлараро интеграция-нинг вужудга келишига хизмат қилди. Аҳмад Заки Валидий Тўғон Беруний фалсафасини ўрга нар экан, унинг хулосаларига кўра «Ер куррасининг ҳаёти каби, башариятнинг ҳам келиб чиқиш манбаси аниқчан-маган тарихдан олдинги ҳаёти мавжуддир. Ер куррасининг ҳаёти муқаддас китоблар билан боғлиқ эмас. Ер қобиғи қатламларида вужудга келувчи ўзгаришларни тадқиқ этиш билан билиб олинади. Биз бу қобиқ ва қатламлар устидаги тошлар ва тупроқларни тадқиқ этиб, жуда қадим замон-ларда уларнинг эритилган маъдан (минерал) ҳолида, ҳаро-рат таъсири билан турли шакллар олганликларини, сўнгра совиб борганликларини исботлаш йўлидан бориб тупроқ юзасидаги ўзгаришларни жарлар ва қулаб қўпорилаётган жойларда учратадиганимиз аломатларини ўрганиб, инсон нинг маданий ҳаётидаги инқилобларини ҳам эски, обод ўлкаларнинг харобаларини тадқиқ этиб исботлаймиз» 1 , деган ғояларига жиддий эътибор беради. Бу билан Беру ний тарихни ўрганишда геология, минералогия, архео логия фанларининг ўлчовлари ва ютуқларидан фойдала- ниш зарур деган фикрни илгари суради. Аниқроғи, айни ана шу фанлар тариққиётига ҳам муҳим ҳисса қўшади, уларнинг янгидан-янги қирраларини кашф этади ва на тижада у «Ер юзидаги табиий жараёнларнинг ўзгаришида иссиқ ерлар совиб ёхуд аксинча, совуқ ерлар иссиқ бўлиб алмашиниб турган, инсонлар ҳам ана шунга мое равишда ўз яшаш жойларини ўзгартириб турганлар ва кўчманчи-лик ҳам қилганлар» 2 , деган хулосани илгари суради. Бу табиий жараён. Инсон яшаш учун ўзига қулай ша-роит ва имконият қидиради. Бу, айниқса, ибтидоий давр-га хос хусусият. Бироқ масаланинг яна бошқа бир жиҳати ҳам борки, айни ана шу табиий жараёнлар — атмосфера- нинг иссиқлашуви ёки совуқлашуви оқибатида табиий шароит таъсирида одам феъл-атвори шаклланади. Турмуш тарзи, ҳаётга интилишлари, яшаш учун кураш усуллари ва тажрибалари ошиб боради. Ана шу ҳолат инсон харак-терининг табиий равишда ўзгаришига, маълум бир гуруҳ-лар, қабилалар ва халқларнинг ўзига хос турмуш тарзи, анъаналари ва маданиятининт шаклланишига асос бўла-ди. Беруний тарих фалсафасининг моҳияти худди ана шу фалсафий мантиқ билан белгиланадики, буни Аҳмад Заки Валидий Тўғон жуда чуқур тушунади ва талқин этади. Аҳмад Заки Валидий қомусий олим Абу Райҳон Беру- нийнинг тарих фалсафасини тадқиқ этар экан, уни буюк идеалист сифатида кўради ва инсоният ҳаётида ахлоқий меъёрлар ҳамда маънавий тамойилларни олий даражадаги қадрият мақомига эга деб тушунади ва Берунийнинг қуйи-даги фикрини мамнуният билан келтиради: «Тарихда ҳақиқатни аникдаб берадиган йўл ақлий далиллар (ал-ис-тидлол би-л-маъқулот) ва кўриб ҳис этадиган нарсалар билан қиёслашдир. Аммо тарихнинг илк даврларига оид маълумотлар кўпинча миллатларнинг диний ривоятлари-дан бошқа нарсага таянмагунча иш чатоқлашаверади (чал-кашаверади). Шу каби қоришиқ ҳолларда ривоятлар ва қарашларни муқояса қилиш ва бу ишда кўзларга ҳақиқат ни кўришни ман этувчи эҳтиёжлардан, таассублар, шови низм, ҳиссиётга берилиб кетиш, эгоизм каби кўзни кўр қилиб қўйувчи нарсалардан ўзини тоза тутиш (оқташ) би ринчи шартдир. Гарчи бу йўл оғир бир йўлдир, чунки ха- барлар ва ривоятлар уйдирма (ботил) билан қоришиб бўлга- нидек, уларнинг бир қанчаси табиий аҳволга уйғун ва им коният ташқарисида намоён бўлишлигидан улар орасидан ҳақиқатни ёлғондан ажратиб олиш кўп мушкул бўлади. Шу билан биргаликда ҳақиқатга эришмоқ учун ягона йўл мен кўрсатган йўл (яъни ақл, муқояса ва бетараф танқид йўли)-дир. Шу юзасидан ва бир инсон умри ривожланган миллат ларнинг эмас, алоҳида олинган бир миллатнинг тарихини айни (яъни айтиб ўтилган танқид усулида) тарзда таҳқиқ этиш (аниқлаб олиш) ва ҳимоя қилиш учун кифоя кил-маслиги учун, биз фақатгина ҳодисаларнинг ўзимизга энг яқин ва аниқ бўлганларини қўлга оламиз ва уларни ҳам (салоҳият соҳиблари ва эътимодга лойиқ) арбоблардан сўраб назорат этмоғимиз, ундан орқада ҳолганларини юзаки ҳолда қолдирмаслигимиз талаб этилади» 1 . Беруний фалсафасига кўра ҳар қандай тарихий жара ён инсон ақл- идрокининг маҳсулидир. Ҳар қандай киши ўз ақл-идроки доирасидагина фаолият юритади ва тур муш тарзини унинг чегарасида йўлга қўяди. Ҳар бир ки- шига хос бўлган бундай ҳолат яхлит бўлганда умумий жа мият маънавий қиёфасини, интеллектуал даражасини бел-гилайди. Шунинг учун ҳам Беруний «Авом халқнинг табиати сезги орқали англаниладиган нарсалар билан чек-ланиб, асосдан келиб чиқадиган шохобчаларга қаноат қилади, асоснинг текширилишини истамайди» 2 ... Чунки «билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўла ди» 3 , — дейди. Бу бир томондан маърифат, маданият инсон учун қай даражада зарур бўлса, жамият учун ҳам шу даражада эҳтиёж эканлигини кўрсатади. Натижада шундай ҳақиқат юзага келадики, авом халқ билимдан бегона. У ўз ақл- идроки даражасида хурофот ва бидъатга кенг имконият яратган жамият курса, маърифатли одамлар тараққиётнинг янги чўққиларини эгаллаган ҳолда кишилик жамияти ривож-ланишининг кутилмаган қирраларини кашф этадилар. Зо-тан, маърифатли жамиятни маърифатли халқ яратади. Жоҳиллик ҳукмрон бўлган жамиятда эса жаҳолат, бидъ- ат, хурофот авж олади. Халқ ва миллат қисмати бахти қаро- ликка, хору зорликка маҳкум этилади. Ана шу нуқтаи на-зардан қараганда «фикрга қарши - фикр, ғояга қарши -ғоя, жаҳолатга қарши - маърифат» деган шиорнинг бу-тун моҳияти, ижтимоий- маънавий қадрияти кўзга яққол ташланади. ларга нуқта қўйди. Тарихшуносликнинг фан мақомини эгаллашига дойр ўзига хос илмий-назарий меъёрларни яратди. Буни қуйидагиларда кўришимиз мумкин: Биринчидан, ҳар қандай воқеа ва ҳодисаларнинг са-бабини ўрганиш, унинг моҳиятини очиш тарихий воқе-лик мазмунини билиб олишга замин яратади. Унинг атро-фида фикр юритиб, ақлни ишлатиш, фикрлаш, тафак- кур қилиш имконини беради. Иккинчидан, Ибн Халдун ҳар қандай тарихий воқе-ликка ижтимоий туе беради, ижтимоий моҳият қатлари-ни очиш орқали ўша давр мохиятига, ижтимоий-сиёеий муҳитта, турмуш тарзига баҳо беради. Учинчидан, «кишилик жамияти тараққиёти қонуни-ятларини шарҳлаб бериш» орқали давлат ва жамият қури-лишига тегишли бўлган фанлар — хуқуқшунослик, фал-сафа, социология, сиёсатшунослик, мантиқ сингари фан-ларнинг ривожланишига туртки берди. Ана шу шархлаш орқали Ибн Халдун ақлий такомил, фикрий ривожланиш йўлини очди. Қачонки ўқувчи унинг китобларини кўздан кечирар экан, тарихий воқеликларни ўрганиш билан бирга воқеалар атрофида фикрлайдиган, унга муносабат бил- дирадиган, баҳолайдиган бўлиб қолади. Бу эса айни тарих фалсафасининг ўзига хос кўриниши эди. Ибн Халдун тарихнависликда мавжуд бўлган хилма-хил ривоятлардан, турли ҳикоятлардан ва афсоналардан фой- даланишга чек қўйиб, реал \аёт ва реал жараён тахлилига кўпроқ эътибор бериш тамойилини илгари сурди ва шу тарзда тарихнависликнинг бутунлай янги йўналишини ри-вожлантиришга муҳим ҳисса қўшди. Унинг хулосаларига кўра тарих «...ўрганилиш объекта инсоният жамияти ва одамлар жамоаси бўлган мустақил фандир, унинг фаолият майдони бирин-кетин алмашиб келадиган воқеалар саба-би ва вазиятлар хусусиятларини тушунтиришдир» 1 . Ана шу тарзда Шарқ тарих фалсафаси шакллана бор-ди. Демак, тарихнинг тадқиқот объекти бевосита киши лик жамияти ҳисобланадиган бўлди. Жамиятдаги мавжуд ижтимоий-сиёеий жараёнлар, воқеликлар, ҳукмрон сиёсат ва бошқарув усулининг тахлили орқали маълум воқе-лик асослари ўрганилди. Тадқиқотнинг бундай шакли та рих фани предметига айлантирилди. Натижада Ибн Хал-дуннинг тадқиқот усули ва тарихнавислик услуби ана шу тарзда ижтимоий фанлар тараққиётини белгилайдиган му-ҳим ҳодисага айланди. Ибн Халдун илмий фаолиятининг ва тарих фалсафа сининг аҳамияти шугина эмас. У инсон ва жамият, одам ва олам, кишилик жамияти тузилиши, вужудга келиши, шаклланиши ва таназзуллари борасида ўзига хос фикр юритган, ўзига хос талқин этган ва ўзига хос фалсафий мушоҳада юритган йирик шахедир. Ибн Халдун яшаган давр ҳамда ўша пайтдаги мавжуд мусулмон маданияти ва фалсафаси намояндалари унинг фалсафасини ривожлан-тиришди ва давом эттиришди. Яна бир нарсани алохида таъкидлаш керакки, бугун тарих фалсафаси, социология, ижтимоий фалсафа бора сида илмий мактаб яратган Ғарб олимлари ўз даврига хос цивилизация нуқтаи назаридан ёндашиб, Шарқ фалса-фасидан унумли фойдаланишди. Жумладан, Форобий, Бе-руний, Ар- Розий, Абулҳасан Мовардий, Низомулмулук, Ғаззолий, Ибн Божжа, Ибн Халдун, Ибн Рушд ва бош-қаларнинг илмий меросини. фалсафий қарашларипи му сулмон дунёси халқларига нисбатан анча чуқур ўрганиш-ди. Маҳорат билан ўзлаштиришди ва уларни янги давр цивилизацияси нуқтаи назаридан тартибга солишди, ях-лит тизимини ишлаб чиқиб, янгича илмий- назарий ус-луб билан ифодалаб беришди. Ибн Халдуннинг кишилик жамияти қонуниятларини тадқиқ этишга ҳаратилган асарлари, хусусан «Муқаддима»си шундан далолат берадики, уни «Ислом фикрий доирала-рида, истибдод ва деспотизм тузумининг жамиятшуноси деб аташимиз мумкин. ...Дарҳақиқат, диққат қилса, фикр билдирса арзийдиган янги тасаввур ва талқинларни тақ-дим этади»', дейди Саййид Муҳаммад Хотамий. Ибн Халдуннинг тарих фалсафасида инсон алохида мавқе эгаллайди. У кишилик жамиятига баҳо берар экан, унинг қонуниятларини ўрганар экан, инсон ва инсон омилига диққат билан қарайди, уни етакчи восита даражасига кўта- ради. Билим, қобилият, муносабат билдириш, фикр юри- тиш, тасаввур қилиш ва идрок этиш инсоннинг ҳайвондан фарқ қиладиган жиҳатлари ҳамда уни қадрият даражасига кўтарадиган илоҳий неъмат деб билади. Инсоннинг ана шу тенгсиз имкониятларидан келиб чиқиб, жамият, уни бош- қариш, ҳукмдор ва унинг фазилатлари хусусида фикр юри- тади: «Одамларнинг муайян шаҳар ёки унинг бирор-бир қисмида ўз эҳтиёжларини қондириш учун қариндошчилик ва қабилачилик асосида биргаликда ҳамкорликла яшашла- ри» кишилик жамияти асосидир. Демак, жамият қайсидир маконда яшаётган одамларнинг, қабила ё уруғларнинг уму-мий бирлигидир. Эҳтиёжлар ва манфаатлар атрофидаги бу бирлик қанчалик ўзаро бир-бирини тушуниши, ўзаро ҳур-мат ва эътиборнинг сакданиши ва қайсидир энг ҳурматли, тадбиркор одамнинг ушбу жамоани бошқариши Ибн Хал-дун қарашларига кўра яхлит жамиятдир. Ибн Хаддун кишилик жамияти қонуниятларини ўрга нар экан, уни маънавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий имкониятлари нуқгаи назаридан иккига бўлади. Биринчи-си, маданий бўлмаган, ибтидоий ҳолатдаги ёввойи жами ят. Иккинчиси, маълум даражада фикрий ва ақлий жиҳат- дан шаклланган, бошқарув усули ва тажрибасига эга бўлган маданий жамиятдир. Ҳар қандай шароитда ҳам, унинг ху- лосаларига кўра. инсон яшаши, кун кечириш эҳтиёжи нуқ-таи назаридан жамият ичида яшайди. Ундан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Одамларнинг манфаат, худбинлик, истеъмолчилик ва яхши яшашга бўлган мойиллиги жами ят аъзолари ўртасида кутилмаган низоларнинг келиб чи- қишига, келишмовчиликлар ва зиддиятларнинг авж оли- шига сабаб бўлади. Ибн Хаддун ана шундай ҳолатда ҳукм- дорга эҳтиёж сезилади, дейди ва: «Ҳукмдор - бу жамият аъзоларидан бири бўлиб, бошқалардан баланд турали ва одамлар бир-бирларига зиён- заҳмат етказмаслиги учун улар- ни бошқаради. Шохдикнинг маъноси ана шу» 1 деган хуло- сага келади. Ибн Халдуннинг жамият қонуниятлари, унинг маъ-навий-ижтимоий ҳодиса сифатидаги асослари, жамиятни бошқариш ва маълум тартиб- меъёрларининг вужудга ке-лиши ҳақидаги тасаввурлари ана шу тарзда шаклланди. Ибн Хаддун кишилик жамиятининг вужудга келиши ва ривожланиш асослари хусусида фикр юритар экан, яна қуйидагиларни баён этади: «Инсоният жамиятининг ил- дизи ва асослари саҳродаги ёввойи ҳаёт тарзидадир. Бу шу- нинг учунки, бадавийлар ҳаёти инсоннинг энг асосий эҳти- ёжлари чорчўбасидан ташқарига чиқмайди, ҳолбуки, ша ҳар ҳаёти биринчи даражали зарурати бўлмаган нарсаларга эгалик қилиш иддаоси ва истаклари оқибатида пайдо бўлган хийла тараққий этган даврдир. Биринчи даражаси аҳамият- га молик зарурий нарсалар ҳаётда бўлмаса ҳам, аммо умр ўтказиш мумкин бўлган нарсаларга нисбатан бирламчи эканлиги сабабли бадавийлик ҳаёти амалда дарахтнинг ил- дизига ўхшайди. Шаҳар ҳаёти унинг шохларидир» 1 . Ана шундай таҳлил жараёнида Ибн Халдун инсонга ижтимоий воқелик сифатида қарайди. Ундан ижтимоий моҳият излайди. Жамиятни бошқарувчи, ҳаракатга келти-рувчи, ривожланиш омилларини ва йўналишларини бел- гилаб бер'увчи, тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқувчи шахе ҳисобланган бошқарувчи ҳам айни ана шу табиий хусусиятларга эга деган хулосага келади. Инсон жонзот сифатида эзгулик ва ёвузлик оламидир. Бу олам ранг- баранг, чексиз ва хилма-хилдир. Шунга кўра инсон ҳар доим умрининг ҳар дақиқасида ёвузликдан кўра эзгуликка, ёмонликдан кўра яхшиликка, нафратдан кўра муҳаббатга интилиб яшашга маҳкум этилган акд соҳиби. бебаҳо хилқатдир. Ибн Халдун фалсафасига кўра инсонни табиий равиш-да эзгулик ҳаракатга келтиради. Яхшилик қилишдан қуво-нади, муҳаббат нашъасидан, суруридан яйрайди. Аксинча бўлганда чексиз изтироб чекади. Бошқарувда ҳам бутун моҳияти ва табиатига кўра ана шундай фазилат мавжуд бўлиши керак. Шунда ҳар қандай бошқарув - шоҳлик ама-лий фаолиятда эзгуликка, сиёсий қарашларда инсонпар-вар гояларга ёндош бўлади. Инсон ва жамият, давлат ва бошқарув, сиёсий ҳоки мият, унинг жамият олдидаги вазифалари, ўрни ва роли хусусида фикр юритар экан, Ибн Халдун «ҳукумат халқ манфаатлари учундир, демак, шу боис халқ уни ташкил этишга вакилдир. Бу ерда асосийси шуки, жамият ўз ман-фаатларини таъминлаш, ички фитна ва келишмовчилик- лар, низолардан ҳамда четдан бўладиган ҳужумлардан сақ- ланиш учун мувофиқ ва ҳамма нарсадан хабардор ҳуку-матга, ташкилий уюшганлик ва тартибга эга бўлиши лозим» 1 , деган хулосага келади. Ибн Халдун сиёсий ҳокимият тушунчасига ана шун-дай аниқлик киритади. Унинг фуқаролик жамияти тамо-йиллари нуқтаи назаридан ўзига хос вазифаларини бел-гилаб беради. Жамиятда барқарорликни таъминлаш учун зарур бўлган сиёсий тадбирлар ва амалий фаолиятлар йўна- лишларини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқади. Фуқароларнинг фаоллиги, сиёсий ҳокимият ишига бевосита иштирок этиш зарурлиги ҳақидаги бугун ҳам долзарб бўлган масалалар ҳақида фикр юритади. Уюшқоқ-лик, ташкилий томондан мустаҳкамлик, умумий манфа-атлар атрофида бирлашиб, майда икир-чикирларга эъти-бор бермаслик, ички келишмовчиликлар олдини олиш учун ҳукумат оқил ва доно, тадбиркор ва ташкилотчи бўлмоғи лозимлигини уқгиради. Ибн Халдуннинг тарих фалсафасида кишилик жамия-тининг ўзига хос даврийлик назарияси алоҳида ўрин ту-тади ва у «Одамлар каби давлат ҳам ўзининг ҳаётий давр-ларига эга» 2 , деган хулосага келади. Унинг қарашларига кўра, инсон умрининг табиий дав-ри 120 йил. Кимдир ундан ҳам узоқроқ, кимдир ундан камроқ яшаши мумкин. Ўз даврининг мавжуд илмий қарашлари ва башоратлари нуқтаи назаридан Ибн Хал дун шундай хулосага келади ва давлатнинг табиий умри-ни ҳам шунга қиёс қилиб, уни уч авлод умри даврига тенг деган ғояни илгари суради. Унда биринчи авлод «Куч ёрда- мида қийинчиликлар билан ҳокимиятни қўлга киритиб, ўзининг ёввойи табиатига кўра ҳаракат килади, яъни жидду жаҳд, газаб, қатъият ва сабр-тоқат билан иш олиб боради. Шу туфайли ҳокимият тепасида қолади. Иккинчи авлод «мерос сифатида қабул қилинган ҳокимиятнинг мевала-ридан фойдаланиб, ялқовлашиб қолади, маишатга ва бе-ғамликка берилиб, маданиятнинг ҳашаматли ҳаётига кўни-кади, натижада аста-секин заифлаша бошлайди», учинчи авлодда эса «давлатни ташкил этувчи манбалар ҳисоблан-ган хусусиятлар барҳам топади ва шоҳ курашчанлик қоби-лиятини йўқотиб, давлат учун ортиқча юк бўлиб қолади. Мана шу тариқа давлатнинг инқироз даври бошланади» 1 . Ибн Халдуннинг кишилик жамияти ва давлатчилик борасидаги бундай тарихий даврийлик назарияси ўз дав ри учун кутилмаган воқеа эди. Айни пайтда у давлатнинг пайдо бўлиши, ривожланиши, ўз тараққиётининг юксак чўққисига чиқиши ва ундан кейин ўша чўққидан пастга қараб тушиши, охир- оқибатда таназзулга учраши каби илмий-назарий хулосани илгари суради. Масаланинг ажаб- ланарли томони шундаки, орадан қарийиб 600 йил ўтиб инглиз фа_йласуфи, тарихчиси ва социологи Арнольд Тойн- би ҳам, Ибн Халдун назариясидан қай даражада хабардор ёки хабардор эмаслигидан қатьи назар, худди ана шундай хулосага келади. Фалсафа тарихи билан шуғулланувчи олимлар М. Аб-дураҳмонов ва А. Зоҳидийларнинг фикрларига кўра Ибн Халдун ўзининг етти жилддан иборат «Ал-Ибар» асари-нинг муқаддимасида тарих фалсафаси ва ижтимоиёт би лан боғлиқ бўлган жиддий қарашларни ўртага ташлайди. У Шарқ тарихшунослигида афсоналар, асотирлар ва ри-воятлардан чекиниб, реал ҳаётий ҳақиқатга таяниш та-мойилини илгари сурди ва аниқ натижаларга эришди. Ҳар бир воқеа-ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабла-ри, уларнинг оқибатлари, аниқлик даражаси, ижтимоий тараққиётга таъсири, цивилизациялар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, таназзуллари ва моҳиятини танқидий таҳчил орқали ўрганиш қоидаларини илгари сурди ва ўзига хос натижага эришди. Буни Аҳмад Заки Валидий Тўғон «Тарих ёзишда танқидга таянган прагматик бир йўл тут-ган Ибн Халдуннинг бу фикрлари қадимги юнонликлар-дан олинган эмас. Унинг қарашлари ўз ижтиҳоди ва куза-тув мушоҳадаларининг маҳсулидир. Унингча «тарих илми миллатлар ва қавмларнинг ўзлари ҳақилаги тадқиқот олиб боришиб, тарих илми инкишофида рақобатчи бўлиб қола-диган бир соҳадир. Чунки тарих ўзининг зоҳирий кўрини-шида қадим замонлар ва давлатларга оид хабарларни накд қилишдан иборатдек кўринса-да, ҳақиқий ботиний жаб-ҳасидан кўра инсон учун тафаккур ва ҳақиқатни юзага чиқариш майдонидир. У коинотдаги ҳодисотлар зуҳури-нинг сабаб ва келиб чиқишини текширади. Ҳодисалар- нинг содир бўлиш ҳолати сабабларини жуда чуқур тадқиқ этади, шу томондан тарих фалсафанинг тамалидир» 1 , деб баҳолайди. Ибн Халдуннинг бундай қарашлари Шарқ тарих фал-сафасининг бутунлай янги чўққиларга кўтарилганидан далолат беради. У тарих қанчалик ўтмиш ҳақидаги фан бўлмасин, инсон тафаккури ва ҳаёт тажрибаларининг маҳ-сули сифатида бугунги кун тафаккурининг таянчи, ис-тиқболни белгиловчи маёқ вазифасини ҳам бажаради, деган ғояни илгари сурди. Бошқача қилиб айтганда у О. Шпенглер ва А. Тойнбининг қарашларидан анча ол-дин, улар илгари сурган тарихни ўрганишнинг «кеча-бугун — эрга» формуласини яратиб, ечимини ҳам ишлаб чиққан эди. Тарихга муносабат Ибн Халдун учун улкан ижтимоий- фалсафий, мантиқий-ахлоқий аҳамиятга молик бўлган во- қеликдир. Ибн Халдун тарих фалсафаси методологиясини ишлаб чиқар экан, ўтмишни илмий тадқиқ этишнинг йўналишлари ва назарий хулосалар чиҳариш тамойилла-рида хусусан қуйидаги икки ўлчов устувор бўлишини таъ-кидлайди: - Манбаларнинг танқидий тахдилини қатъий йўлга қўйиш, ҳақ ботилдан ва тўгри ёлғондан ажратилган, ха барларни ҳақиқат билан уйғунлигини исбот қилган йўлдан бориш; — Ходисалар орасида иллатий (сабаб ва оқибат) ало-қадорлиги жиҳатидан муносабатларнинг исботини топиш, бу йўл билан ҳодисаларнинг юзага келиш ҳолати, далил-ларнинг бири бошқаси ортидан келишини изчил намоён этишдир 1 . Ибн Халдуннинг тарих фалсафаси ўз даври тафаккур тарзи, илмий дунёқараш ва билиш назариясининг талаб-лари нуқтаи назаридан қараганда ижтимоий фанларда туб бурилишнинг юзага келганидан ва бу диний- дунёвий та-факкурнинг бутунлай янги даврини очиб берганидан да лолат беради. У цивилизацияларнинг юзага келиши, ри-вожланиши ва таназзуллари ҳақида илк бор илмий-наза-рий асосланган хулосаларни ўртага ташлайди. Жумладан, маданиятлар ва давлатларнинг пайдо бўлиши, яшаши ва инқирози маълум тарихий қонуният эканлигини, унга табиий-географик ва иқтисодий омиллар, турмуш тарзи ва дунёқарашлар жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги-ни айтади. Айтиш мумкинки, Ибн Халдуннинг бундай дунёвий тафаккури, оламнинг яралиши, одамнинг пайдо бўлиши, маданиятларнинг таркиб топиши ва таназзули ҳақидаги хулосалари, кишилик жамияти тараққиётининг мисли курилмаган тахдили, инсон ва табиат, олам ва одам ўрта-сидаги муносабатларнинг материалистик тадқиқи ўз дав-рида нафақат ислом дунёсида, балки бутун инсоният та факкури кенгликларида ўзига хос илмий инқилоб эди. Аҳмад Заки Валидий Тўғон Ибн Халдун тарих фалса-фасини ўрганар экан, қуйидагиларни айтади: «Буюк дав-латлар маданият билан алоқаси оз бўлганлиги учун соф-ликларини, ҳаракатчанликларини ва фаолликларини йўқотмаган кўчманчилар томонидан қурилади. Давлатлар қурган миллатларнинг энергия қуввати манбаи танасида мавжуд «динамик қувват»дирки, Ибн Халдун буни «аса-бия» калимаси билан ифода қилади. Унга кўра бу «асаби-ят» ўзини энг кўп қавмини бирлаштирган, айни вақтда идеологи ва линий бирлаштириш шаклида кўрсатади. Аса-бият ислом даврида арабларда ҳам бўлганлиги каби анча авваллари сўнгра ҳам бошқа агрессив ғайри муслим қавм-ларда ҳам юксалиш ва ҳокимиятни қўлда тутиб туришни таъмин этган. Бироқ, давлат 1) бир марказдан идораси мушкул бир шаклда кенгайиб кетиши ва 2) жанговарлик руҳи билан фатҳ этувчи қавмларнинг таъсирланган мада-ният орасидаги зидлик муносабати натижасида заифла-шадилар ва 3) феодал ташкилотнинг мамлакатни тадри- жан парчалаш, 4) ҳоким сулоланинг ўз қавмидан юз ўги-ражак ёлланма аскар ташкил қилиши ва унга таяна бошлаши, 5) ҳукмрон гуруҳнинг маданиятлашиши нати жасида ҳарбий руҳнинг сўна бориши, ниҳоят, 6) ҳоким гуруҳнинг исрофга берилиб, яна ва яна янги-янги солиқ-ларни олишни уюштириб, тобеларни қўзголон кўтаришга мажбур қилиш каби ҳоллар оқибатида завол топади» 1 . Ибн Халдуннинг давлат назарияси бир инсоннинг ту-ғилиши, яшаши ва ўлими билан боғлиқ бўлган табиий ва муқаррар жараённи қамраб олади. Инсон умрининг зами-рида ҳаётнинг мавжуллиги ва доимийлиги, дунёга келиш, ҳаёт учун интилиш, яшаш шавқи, шуури, мазмуни, из-тироблари ва таназзули ўз ифодасини топади. Бу бевосита маълум бир давлат ҳаётига қиёслаганда унинг тарихий тараққиёти ва таназзулининг яхлит куламини, умрини ва бутун моҳиятини ўзида мужассам этади. Ибн Халдунга кўра давлат ҳаёти ўзига хос босқичларга эга. Жумладан, унинг илк зафар даври — дунёга келиши ва маълум бир маконда эгалик ҳуқуқини қўлга кирити-ши, ундан кейинги ҳукмронлик даври - куч-қувватга тўлиб, ўз таъсирини ўтказиш, давлат мақомини эгаллаш билан бирга ўз ҳудудида маълум бир ғояни ўтказиш ва шу ҳудудни бошқариш, унинг натижасида эса юзага келган ҳузур-ҳаловат, барқарорлик, тинчлик, фаровонлик, хуш-вақтлик ва ҳаёт сафосининг устуворлиги, кейинги бос- қичда ахлоқ меъёрларининг устуворлиги, маданиятнинг жамиятдаги ўрни, умумий ижтимоий тенглик ва қадрият-нинг юқори тутилиши, ҳар қандай можаролар, келишмовчиликлар ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш, ундан узоқда туриш кайфиятининг авж олиши. Ана шу кейинги ҳолат аста- секинлик билан кучсизланиш, таъ-сирнинг йўқолиш даврини бошлаб беради ва охирги бос-қични — таназзул даврини юзага келтиради. Бу бевосита, юқорида айтганимиздек, бир инсоннинг ҳаётта келиши, яшаш завқи, ҳаёт неъматларидан унумли фойдаланиши ва ана шу лаззатлар, нашъу намолар оқиба тида ўзлигини йўқотиши, барқарор кучнинг динамик ри- вожланишига эътибор бермаслик иллатларининг юзага ке- лишига ва натижада инсон ўз-ўзидан инқирозга юз тутиб, ҳаёт шомига етиб келганлигини кўрсатадитан чуқур ман-тиқий ва ахлоқий воқеликдир. Ибн Халдун ана шу нуқтаи назардан ҳам давлатларнинг юзага келиши ва инқирозини «биологик ҳодиса» сифатида баҳолайди ва «ҳар бир инсон каби давлат ҳам ўлимга маҳкум» 1 деган хулосага келади. Ибн Халдуннинг бундай тарих фалсафаси, айтиш мум- кинки, инсоният тарихи ва тараққиёт босқичларини ўрга-нишда кескин бурилиш ясади. У кишилик жамиятининг ривожланиш ва таназзул қонуниятлари, одамларнинт ўзаро алоқадорлиги, ҳаёт манфаати ва турмуш талаблари асоси-да ўзаро манфаатдорликнинг устувор бўлиши ва натижада кишилик жамиятининг юзага келиши, давлатлар ўзига хос мақомларининг пайдо бўлишига табиий ҳодиса сифатида қарайди. Турли маданиятларнинг маълум бир маконда ва замонда ўзига хос тарзда юзага келиши, тараққий топиши ва таназзулга юз тутишини доимий айланиб турадиган, ўзгариб борадиган жараён сифатида баҳолайди. Бундай қарашлар Ғарб фалсафасида анча кейин ита-лиялик машҳур файласуф Бико (1667-1744), немис фай- ласуфи Освальд Шпенглер (1880— 1936) ва инглиз тарих- чиси, социологи Арнольд Тойнбиларнинг (1889—1975) тарих фалсафасига асос бўлиб хизмат қилди. Ибн Халдун тарих фалсафасининг серқирралиги, бу ранг- баранг оламнинг мумкин қадар кўпроқ кирраларини қам раб олганлиги шундан хам маълум бўладики, у бир томон- дан жамият ва давлат тарақкиётида, кишилик ҳаёти ривож ланишида иқтисодий омилларнинг муҳим ролиии алоҳида таъкидлаган материалистик назарияга ҳам (К. Маркс), халқ- лар ва жамият тараққиётида табиий иқлим ва геополитик имкониятнинг ўрни, унинг таъсири ҳал қилувчи омил экан- лигини илмий-назарий жихатдан асослаган француз фай- ласуфи Монтескье, Огьюст Конт (1798-1857) қарашларига ҳам сарчашма бўлиб хизмат килади 1 . Ибн Халдун жаҳон тарихини ўрганар экан, маданият-лар, цивилизацияларнинг юзага келиши, маданиятлар-аро интеграция ва жаҳон ҳамжамиятининг умумий тарақ- қиёти қонуниятларини ўзига хос тарзда тадқиқ этади. Турли маданиятларнинг вужудга келиши, кўчманчи халқдарни, кичик этнослар ва миллатларни бир-бирига қўшиб юбо-риш натижасида келиб чиқадиган интеграциялашувнинг салбий оқибатларини аниқ кўрсатади ва ҳар қандай ки чик маданиятлар «маданий интеграция» оқибатида катта халқларга маданнй тобелик орқали йўқ бўлиб кетиши мум-кинлиги каби оғриқли ғояларни илгари суради. Асрлар ўтиб В. Шмит, О. Менген, В. Копперс, А. Тойнби каби Евро па фалсафаси намояндалари айни ана шу ғояни илгари сурдилар ва Ибн Халдун назарияси тарихий ҳақиқат экан-лигини кўрсатдилар. Ибн Халдун тарих фалсафасининг биз шарқликлар учун ёқимли бўлган ва айни пайтда катта руҳ, рағбат, кела-жакка ишонч, буюк истиқболга имон келтиришга даъват этадиган яна бир ғояси борки, назаримизда буни алоҳида таъкидлаш зарур: у бир жойда «дунёда икки миллат ҳоким бўлишга яратилгандир: бири араблар, бошқаси турклар» деса, бошқа бир жойда «Темур даври башарият тарихи инкишофининг энг юксак нуктасидир. Дунё яратилгани-дан бери бундай бир давлат қурилмагандир. Бобил ва Эрон ҳукмдорлари ва Искандар бу буюк турк ҳукмдорига нис-батан кулага бўлиб қолади. Зеро, давлат асабия руҳи усти-га қурилади ва унинг аҳамияти ҳам шу миллий асабият- нинг қудрати даражасида бўлади. Асабия хусусида эса дунё да ҳеч бир миллат туркларга тенг келолмайди» 2 , дейди. Тўғон ва Шарқ тарих фалсафаси Шарқда тарихни ўрганишнинг асосан икки йўнали-ши мавжуд. Бу бевосита табиат, табиий ҳодисалар, оламнинг яралиши билан боғлиқ бўлган йўналишлар, иккинчиси эса инсоннинг дунёга келиши, инсоният тарихи билан боғлиқ бўлган кишилик ҳаётининг вужуд га келиши, инсоният тарихий-тадрижий ривожининг босқичлари, моҳияти, мазмунини қамраб олган тари-хий-фалсафий, маънавий-ахлоқий ҳамда буларнинг барчасини ўзига мужассам этган мантиқий таҳлил ва тадқиқ ташкил этади. Ҳар бир тарихчи ўз даври ижтимоий тузуми, унинг мазмуни ва қадриятлари нуқтаи назаридан ўтмишга ёндашади ва ана шу қарашлар ҳамда эҳтиёжлар асоси-да тарихий тараққиётга баҳо беради. Бироқ тарихий жа- раёнларга, маълум воқеа-ҳодисаларга ички ва ташқи таъсир — жамият маънавий, ижтимоий, йқтисодий асослари ва табиий ҳодисалар моҳияти, улар таъсири-да келиб чиққан реал воқелик ўзаро боғлиқликка тад қиқ этилмоғи лозим. Чунки унинг замирида табиий ва ижтимоий-тарихий тараққиётнинг бутун моҳияти ҳар икки йўналишда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам атоқ-ли тарихшунос Аҳмад Заки Валидий ўзининг «Тарихда усул» номли китобида «ўз ҳаётимизни тадқиқ этар экан-миз, кўрамизки, бизнинг бутун борлиғимиз асосан икки нарсага боғлиқдир. Бир томондан эҳтиёжларимизга мувофиқ келувчи ёки уларга терс келувчи ташқи аҳвол, шарт-шароитлар, бошқа томондан эса шахсий хоҳиш-истакларимиз мавжуд. Жамият ҳам худди шундай мав-жуддир. Умумий шарт-шароит, масалан, зилзилалар, осмондан ёғиладиган ҳар хил офатлар, урушлар ва ва-болар, иқлимнинг ўзгариб кетиши каби табиий ҳоди салар билан бирга алоҳида индивидуал гуруҳий истак инсониятнинг ички таъсир қувватлари инсонлар бор-лиғида қатъий таъсир кўрсатувчи омиллар вазифасини ўтайди» 1 , деб ёзади. Инсоиият тараққиётида ва кишилик жамияти ривож-ланишида ташқи таъсир — табиий офатлар, турли юқум-ли касалликлар, урушлар ва оммавий қирғинлар қанча-лик кучли таъсир этса, ички моҳияти билан маълум бир ижтимоий гуруҳ, сиёсий манфаатлар ўртасидаги зиддият-лар ҳам катта аҳамият касб этади. Булар эса бевосита та-рихда инсоннинг ўрни, роли, мақсад ва интилишлари, орзу ва умидларининг ифодаси сифатида ўзиии намоён этади. Баъзи ҳодатларда айрим шахслар фавқулодда воқе- лик моҳиятига эга бўладилар. Натижада улар даҳолар, улуғ саркардалар, пайғамбарлар тимсолида мавжуд ижтимоий тузумни кескин ўзгартириб юборадилар. Ўзига хос ижта-моий-иқгисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий- ахлоқий ва мафкуравий меъёрларни ўрнатишади. Ана шу тарзда «Та-рих инсониятнинг гўёки бир таржимаи ҳоли ва руҳияти»-нинг ифодаси сифатида дунёга келади. Аҳмад Заки Валидий Тўғон инсоният тарихини ўрга-ниш ва тарих фалсафасининг назарий-методологик жи-ҳатларини ишлаб чиқар экан, қуйидаги тамойилларни илгари суради: — тарихнинг теократик ва дуанистик талқини; — тарихни материалистик тушуниш; — тарихнинг позитивистик талқини; — тарихни идеалисток тушуниш; — тарихни экспрессионисток талқини; — тарихнинг гуманисток талқини ва ҳоказолар 1 . Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шарқ тарих фал афаси методологиясининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Бу бевосита тарихий ҳақиқат, реал воқелик билан бирга мавжуд бўлган афсоналар, ривоятларнинг уйғунлашиб ке-тиши каби ҳолатлардан ўтмишни тарихий, фалсафий, ман-тиқий тушунишнинг илк ва ноёб тажрибаси сифатида дунёга келган қарашлардир. Бу даврда тарих жуда катта шавқу шуур, қувваи ҳофизани талаб этадиган юксак ба-диий тасвирлар, образлар, ўхшатишлар билан ифода этил-ган жозибадор ва ҳаяжонли тарихий-бадиий услубни таш-кил этади. Баъзи бир тарихий асарларда тарихий шахслар пайғамбарлар, саркардалар, сипоҳдорлар, подшохлар феъл- атвори, характер белгилари, жанг ҳолатлари тасвир-лари юксак бадиий маҳорат билан баён этилади (Маса-лан, Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Навоийнинг «Тарихи анбиё ва ҳукамо», «Тарихи мулки Ажам», Бобурнинг «Бо- бурнома»; Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи» асарлари, тур ли саёҳатномалар ва бошқалар). Айни ана шу санъатнинг ўзида этнография, антропология, социология, фалсафа, мантиқ, сиёсатшунослик ва бошқа фанлар йўналишлари- га хос бўлган қарашлар ҳам уйғун ҳолда ўз аксини топган- ки, бу тарихни ўрганишда, воқеалар моҳиятини англаш-да беқиёс шавқу завқ, аждодлар ҳаётига катта қизиқиш ва ҳаяжон билан қараш, улар турмуш тарзи, дунёқараши ва анъаналарига катта эхтиёж сезишга олиб келган. Аҳмад Заки Валидий Тўғон Шарқ тарих фалсафаси нинг дунёга келиши, унинг ривожланиш омиллари ва тад-рижий тараққиёти хусусида фикр юритар экан, улуғ ис-ломшунос мутафаккирлардан бири Ибн Мискавайхнинг илмий қарашларига муфассал тўхтайди ва унинг «Давлат идораси, даврнинг руҳияти, миллатларнинг уйғониши ва инқирозларнинг сабаблари каби масалаларни ички бир алоқадорлик билан тушунтирган, ўрни келтанда уларни ойдинлаштиришга журъат қилган» 1 буюк муаррих сифа тида баҳолайди. Демак, Шарқ тарихшунослиги ва тарих фалсафасида давлат, жамият, бошқарув ва инсон тушун-чалари атрофидаги мулоҳазалар, мушоҳада ва илмий му-ҳокамалар анча илгари вужудга келган ва Ғарб тарихий тафаккурининг шаклланишида, тарих фалсафаси предмети ҳамда методологиясининг янги цивилизациявий давр та-лаблари даражасига кўтарилишида муҳим манба бўлиб хизмат қилган. Аҳмад Заки Валидий Тўғон ислом олами тарихшунос лиги ва тарих фалсафаси предмети, унинг методология-си, ўрганиш усуллари ва услублари, тадқиқот объекта ва субъекта хусусида фикр юритар экан, қатор Шарқ алло- малари илмий меросини чуқур ўрганганини кўрсатади. Жумладан, Тожиддин Абу Наср Абдулваҳоб ибн Тоқиуд-дин ас-Субкий (вафоти 1370) Шофеий фақиҳларининг таржимаи ҳолларига оид ёзган асарларида тарихчилар учун муҳим қоидаларни тавсия этади. У тарихчиларда холислик асосий фазилатга айланиши зарурлигини алоҳида таъкид-лайди. Кимларнидир кўкка кўтариб мактаб, кимларнидир ер билан яксон қилишларини ижобий ҳодиса деб баҳола-майди ва қуйидаги қоидаларни тавсия этади: - тарихчи бетараф ва сўзида содиқ, изчил бўлмоғи; - бошқалардан сўзлар нақл этар экан, малакали иқти-бос қилмоғи, ривоятларнинг фақат маъносини олиб, улар-ни ўзи ёқтирган иборалар билан ёзмаслиги; - бошқалардан ривоят нақл этар экан, унинг тўғри ёки ёлғон эканлигини музокара қилиб (таҳрирдан ўтка-зиб) олиш; - хабар ва ривоятлар кимдан нақл этилса, ўша ровий-нинг исмини муҳаққақ зикр этиши, яъни ривоят келти-рувчи исми шарифини аниқ кўрсатиш ва ҳ. к. Субкийнинг тарих фалсафасида ҳар қандай далилни чуқур ўрганиш, ҳар бир сўзга алоҳида эътибор бериш, уни тўғри талқин қилиш қоидалари устуворлик қилади. Аҳмад Заки Валидий ибораси билан айтганда «Тарихий ҳодисаларни аниқ англаш «ҳусни тасаввуф (ҳодисани со-дир бўлишидаги сабабларни аниқ ва тўлиқ қамраб ола билиш) ва илмдан бошқа бир ҳимоя қилиш ва таркиб бериш қудратига эга бўлиш» зарурдир. Чунки баъзи муал- лифлар ўзларида ҳодисаларнинг сабабларини чуқур бил-ган ҳолда қамраб олиш истеъдоди ва илм мавжуд бўлгани ҳолда, билган нарсаларини тасиифлаш вақтида талабчан-лик, тартиблаш ва буни изчил давом эттиришни намоён қилолмайдилар» 2 . Ана шу ерда тарихнавислик, тарихни илмий-фалса-фий тадқиқ этишнинг тарихчи маънавий даражаси ва ил-мий салоҳияти билан боғлиқ талаблари кўзга яққол таш-ланади. Баъзан шундай ҳолатлар юз берадики. тасодифий ёки тақдир тақозоси билан айримлар муаррихликни касб қилиб олишади. Алоҳида кўникма, тажриба, қалб гавҳа-рини ишга солиш, махсус тайёргарлик билан бирга ҳис қила олиш, интуициядан узоқ ҳолатда иш юритади. Ёки билимсизлик, тарафкашлик, юзаки фикрлаш оқибатида сохта тарих яратади. Темурийлар даврининг буюк муаррихларидан бири Мирхонд Шарқ тарих фалсафасида алоҳида мавқе эгал-лайди. У тарихий тараққиёт ва инсоният ўтмиши қонуни-ятларини ўзига хос талқин этади. Унинг илмий фаолияти-да тарихий тафаккур бадиий тафаккур билан қоришган ҳолда юксак илмий- бадиий, фалсафий-мантиқий мақом-га эга бўлади. Мирхонд ўзининг «Равзат-ус-сафо» асарининг муқад-димасида тарихни идрок этиш, тушуниш ва уни фалса-фий ўрганишнинг бир қатор тамойилларини ўртага таш-лайди. Жумладан: 1. Ҳар бир киши фақат ўзининг мушоҳада кузатувла-рига таянибгина тарих ёза олмайди. Тарихий асар зарура-тан бошқалар берган хабар — ривоятларга таянади. Шу-нинг учун бир (тарихий) ёзишга киришилар экан, риво ятларнинг тўғрисини ёлғон идан ажратиб олиш бирламчи шартдир. 2. Тарихнинг фойдаси, инсоният жинси ўз бошидан кечирган ҳол- аҳволларни бир бутун ҳолда мушоедца қилиб ҳаёт учун йўл топишда бекорга Қуръони каримда «...Уларни Аллоҳ тўғри йўлга бошлаган, Сен ҳам уларнинг тўғри йўли- дан боражаксан» ва ҳадисда ҳам дунёга эга бахтли масъуд инсон бошқаларнинг бошидан ўтган ишлардан ибрат ол-ган кимсадир» дейилмайди-да. 3. Тарихга, айниқса, давлат одамлари эҳтиёжлидир-лар. Мирхонд буни уч моддада англатганидан сўнг тарих ни янглиш бир шаклда ёзиш ватанга ва давлатга хиёнат-дир, бекорга Қуръони каримда бундай бузуқ ёзувчилар ҳақида «Сўзларни ўз жойларидан силжитиб бузадилар» дейилмаган ва уларни ана шу тарзда қоралаган. 4. Тарихнинг бир мукаммал ҳолга келтирилиши ва тас-нифининг қуйидаги шарти бор: — ҳар бир нарса-ҳодисани, у қандай бўлса, шундай-лигича ёзиш; ~ ҳар бир нарсанинг фазилати, ҳайратга солувчи жи- ҳати, одиллик ва эҳсон билан боғлиқ жиҳатлари бўлгани-дек, қабиҳ- чиркин, разолатли томонлари ҳам бўлади. Улар асло пинҳон қолдирилмаслиги керак 1 . Аҳмад Заки Валидий Тўғон ана шу тарзда Мирхонд тарих фалсафасини чуқур таҳлил этади. Унинг ўзига хос принципларини, талабларини ва тадқиқот тамойиллари-ни юксак илмий-назарий меъёрлар асосида ўрганади. Та-рихчи-тадқиқотчи ёки тарихнависнинг илмий-назарий салоҳияти билан бирга маънавий-ахлоқий даражаси, бе-тарафлиги ва холислиги хусусидаги қатьий хулосаларини ўртагаташлайди. Умуман олганда Шарқда ахлоқ категорияси ижтимо-ий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида устуворлик қилади. Тур-муш тарзи, ҳаётга қарашлари ана шу ўлчовлар асосида тартибга солинади. Бу бевосита Шарқ тафаккур тарзининг ва ҳаёт моҳиятининг бутун қадриятини белгилаиди. Илмда эса бу яна ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ил-мий холислик, хулосалар ва ҳукмларнинг юксак даражада асосланганлиги, ҳар қандай фикрлар ва қарашларга ҳур-мат билан муносабатда бўлиш, ножўя, асоссиз ва ҳатто туҳматдан иборат бўлган тарихий далиллар ва маълумот-ларга ўта оғирлик, вазминлик, андишалилик нуқтаи на-заридан ёндашиш муҳим қоидага айланган. Ана шу тарти-бот талабларидан келиб чиқиб Аҳмад Заки Валидий «Му-аррих сузила тўғри, сўзига содиқ бўлмоғи, динни дунёга қориштирмайдиган, салобат соҳиби бўлмоғи даркорки, токи унинг китобини ўқийдиган авлодлар вабодек нарса-ларга дучор бўлмасинлар. Шу нуқтаи назардан ва эътибор билан тарих ёзиш бениҳоя юксак савияда масъулиятли бир ишдир. Муаррих буни яхши билар экан, ҳаракатини килмоғи, барча нарсаларни ва ўзидан қўшишдан қатьий сақланмоғи зарур. Шундай қилсагина муаррихнинг асари қиёматгача қўлдан-қўлга ўтиб юраверади ва ҳар инсон ундан фойдаланаверади» 2 , деган эди. Шуни алоҳида эътиборга олиш керакки, Шарқ фалсафий тафаккури Ғарб фалсафий тафаккуридан тубдан фарқ қилади. Бу бевосита диний ва дунёвий қарашларнинг уйғун ҳолда вужудга келгани, жумладан, ислом таълимоти, ин - сон, табиат ва бутун борлиқ ўртасидаги дахлдорликни, уларнинг ўзаро боғлиқ жиҳатларининг мавжудлигига қара-тилганлиги бўлса, иккинчи муҳим жиҳати — инсон ҳаёт гултожи сифатида қалб ва туйғу олами, покиза руҳ ва ахлоқ тимсоли сифатида кўринишидир. Бу бевосита турмуш тар зи, урф- одатлари орқали яхлит жамият маънавий қиёфа-сини, тарихий-тараққиёт моҳиятини белгилаиди. Демакки, тарихни англаш, тадқиқ этиш ва уни фалсафий идрок этиш- нинг шарқона — юксак маданият ва ахлоқ тамойилларига асосланган шаклини вужудга келтиради. Аҳмад Заки Валидий Тўғон тарихни ўрганиш, инсо-ният тарихий тараққиётининг босқичлари, цивилизация ва уларнинг таназзуллари қонуниятларини чуқур ўрганар экан, у араб-мусулмон тарихчилиги, тарихшунослиги ва тарихни фалсафий-мантиқий ўрганиш қоидаларини анча чуқур тадқиқ этади. Айниқса, Табарий, Баламий, Беру-ний, Абулғозий, Ибн Соат, Мирхонд ва бошқаларнинг тарих методологиясини ҳамда қарашларини ўз замондош-ларидан кескин фарқ қиладиган даражада анча чуқур тад қиқ этади ва Шарқ тарих фалсафасининг ўзига хос саҳи-фасини очади. Файласуфлар М. Абдураҳмонов ва А. Зоҳидийларнинг фикрларига кўра, 1928—1940 йиллар оралиғида Аҳмад Заки Валидий Тўғон «Турк тарихи», «Турк тарихининг умумий ҳадларига дойр ил к мадҳал дарси», «Ўн етти қум босган шаҳар ва Садри Мақсудий», «Бугунги Туркистон ва яқин мозийси», «Умумтурк тарихига мадҳал», «Турк тарихига мадҳал» ва бошқа қатор фундаментал тадқиқотларни амал- га оширди, уларни Истанбулда нашр этди 1 . Ана шу асарла- ри билан у тарих методологиясини янада чуқурлаштириш, унинг қонуниятларига аниқлик киритиш ва тарихни тал-қин қилишда Шарқ араб-мусулмон ва хусусан, Туркистон тарихини ўрганиш, уни англаш, талқин этиш тартиботи ни вужудга келтирди. Ваҳоланки, бу пайтгача қатор тадқи- қотлар, методологик асослар вужудга келган бўлса-да, улар ҳали тугал фан 1гуқтаи назаридан ниҳоясига етказилмаган, аниқ тизимга эга бўлмаган, тарқоқ ва хилма-хил қараш-лардан иборат бўлган фикрлар силсиласи эди. Ахмад Заки Валидий Тўғоннинг тарих фалсафасини яратишдаги илмий қадрияти шундаки, у Туркистон тари хига дойр турли қарама-қарши, зиддиятли ғояларга аниқ-лик киритди. Зотан, Туркистоннинг бой маданияти ва улкан цивилизациявий тараққиётига турли манфаатлар орқали қараш, бошқача қилиб айтганда, уни талон-то-рож қилиш, ҳар ким ўзининг мулкига айлантириш тен-денцияси ҳукумронлик қилар эди. Жумладан, кимлардир европапарастлик, ғарбпарастлик, яна кимлардир славян-парастлик, бошқа бировлар эса эронпарастлик манфаат-лари нуқтаи назаридан ёндашиб, қадимий Туркистон ма-даниятига эгалик қилиш даъволари билан яшардилар. Ва ҳоланки, Туркистон азал-абаддан яхлит макон ҳисобланган. Туркистон халқлари тарихи инсоният тарихи билан тенг-дош, жаҳон тарихининг ибтидоси билан ҳамоҳанг равиш- да ривожланган ва умуман инсоният ҳаётига маданият олиб кирган буюк тарих ва мўъжизавий қадриятдир. Туркистон халқи ўз ҳудуди доирасида инсоннинг илх пайдо бўлиши, жамоачиликнинг бошланиши, маълум жамият қиёфасига эга бўлган ижтимоий ҳаёт тарзидан бошлаб бугунги цивилизациявий даражагача бўлган ноёб, ўзига хос, жозибадор ва айни пайтда ниҳоятда изтироб-ли, зиддиятли, кескин вайронгарликлар ва буюк кашфи-ётлар, севинчу изтиробларни ўзида мужассам этган яхлит тарихдир. Аҳмад Заки Валидий Тўғон Туркистон тарихига ана шундай ёндашади ва уни бутун буюклигию фожиала-ри билан яхлит ҳолда тадқиқ этади. Аҳмад Заки Валидий Тўғон тарих фани тараққиётини тор доирада тушунмади. У тарих мантиғини излашда ман-башунослик, тарихий тилшунослик, археология, этно графия, полеонтология, эпиграфия, нумизматика, социо логия, фалсафа ва мантиқ фанларининг умумий талабла- ри ва методологик асослари орқали ўрганди. Тарихни англаш ва тушунишда бу жуда улкан ва ўзига хос, илмий-назарий жиҳатдан прогрессив ҳодиса эди Европада тарих фалсафаси юқорида айтганимиздек, фалсафанинг муҳим йўналиши сифатида XVIII асрларда юзага келди. Бу пайтга келиб тарихни фалсафий идрок этиш ижтимоий фанлар доирасида илмий-назарий тад-. қиқотнинг бутунлай янги босқичи даражасига кўтарилди. Тарих фалсафаси атамаси биринчи марта 1765 йили Воль тер томонидан илгари сурилди ва тарихшунослик, жами-ятшунослик, демография, этнография ҳамда фалсафа фанларининг умумий ва узвий бир қисми сифатида бу тунлай янги йўналишни очиб берди. И. Г. Гердер тадқи-қотларида тарих фалсафасининг фан сифатидаги аниқ йўналишлари белгилаб берилди. Тарих фалсафаси тараққиётида Гегель, О. Конт, Н. Я. Данилевский, О. Шпенглер, А. Тойнби, П. А. Соро кин, К. Ясперс, К. Поппер ва бошқалар беқиёс ҳисса қўшдилар. Англо-француз тарих фалсафаси Кейинги юз йилликларда жаҳон тарихини ўрганиш, уни тадқиқ этищда цивилизациявий ёндашув тенденция-си устуворлик қилмоқда. Бу Освальд Шпенглер фалсафа сининг Арнольд Тойнби томонидан давом эттирилганли- ги ва локал цивилизация назарияси мумтоз шаклининг вужудга келганлиги билан белгиланади. Дарҳақиқат, Тойнби «Машҳур цивилизациялар сони унчалик ҳам катта эмас, бизга фақат йигирма битта ци-вилизацияга бўлиш мумкин бўлди. Бироқ уларни давом эттириш мумкин. Турли халқлар, даврлар ва мамлакат-ларда ўзига хос турли ривожланиш ҳодисалари юз берган. Бироқ ҳар томонлама мустақил ва жиддий цивилизация лар сони ўндан ортмайди»', - дейди. Тойнби шундай қилиб йигирма бир цивилизация ҳодисасини эьтироф этади. Улар қаторига Араб, Хитой, Шумер, Майам, Ҳинд, Эллин, Ғарб, Христиан (Россия), Узоқ Шарқ (Корея ва Япония), Эрон, Миср, Араб, Мексика, Вавилон ва бошқа цивили зациялар киради. Ана шу цивилизацияларни тадқиқ этиш натижасида АТойнби «...Табиий муҳитдаги ва одамлар теграсидаги яшаш шароитларининг оғирлиги цивилиза-циянинг вужудга келишига сабаб бўлади» 1 , - деган хуло-сага келади. Демак, ҳар қандай цивилизация эҳтиёж фарзанди. У умумий манфаатлар ифодаси сифатида яхлит халқ, мам-лакат, ҳудуд тақдири билан боғлиқ бўлган тараққиёт омил-ларини қамраб олади ва зарурат даражасига кўтаради. А. Тойнбининг тарих фалсафасини таҳлил этар экан, А. А. Ивин унинг бутун моҳиятини, қарашлар силсиласи-ни қуйидагача баён қилади: «Даъватларнинг беш хили мавжуд: қаттиқ иқлим даъвати, янги маконлар даъвати, ташқаридан келувчи кутилмаган зарбалар даъвати, дои-мий ташқи босим даъвати ҳамда чеклаб қўйиш даъвати. Бунда жамият ҳаётий зарур бўлган нарсасини йўқотиб, ўз куч-қувватини ушбу йўқотишнинг ўрнини тўлдирувчи хусусиятни ишлаб чиқишга йўналтиради. Мазкур барча ҳолатларда «Даъват қанчалик қудратли бўлса, рағбат ҳам шунчалик кучли бўлади» деган қоидага асосланган ижти моий қонун амал қилади. Бироқ, даъват ўзининг ўта кес-кинлиги билан фарқланадиган бўлса, у идрок этиш дара-жасидан чиқиб кетиб, самарали рағбат бўлолмаиди» 2 . Тойнби концепцияси бўйича техника ривожлангани сари цивилизация сустлашади ва, ҳатто, инқирозга уч-райди ёки аксинча - техника ривожланмаган пайтда ци вилизация динамик тарзда ривожланади. Чунки бундай шароитда тараққиётга эҳтиёж кучли бўлади. Зотан, ҳар қан дай изланиш ва ижодкорлик талаб ва эҳтиёждан келиб чиқади. Эҳтиёж қондирилгач, мақсадлар рўёбга чиқа бош-лагач инсонда табиий равишда қониқиш ҳисси ва енгил яшаш кайфияти устуворлик килади. Цивилизациянинг ривожланиши бу бевосита озчилик-ни ташкил этган ижодкорлар ёки алоҳида шахслар фао-лиятининг натижасидир. Тойнбининг фикрича, ҳар қан дай шароитда ҳам ижодкор шахслар, яратувчилар озчи- ликни, алоҳида катламни ташкил этади. Бироқ айни ана шу озчилик янги ҳаётнинг ижтимоий тизимини ва бутун моҳиятини белгилаб беради. Ҳар қандай ўсиб бораётган цивилизация, ҳатто у оммавийлашган жамиятни жонлан-тириб юборган пайтда ҳам, халқ оммаси стагнация ҳола-тидан чиқа олмайди. Албатта, бундай қарашларда қайсидир даражада асос бор. Жамиятда ҳеч қачон бутун халқ оммаси тенг равишда ақлий салоҳиятга, ижодий имкониятга, яратувчилик ис- теъдодига эга бўла олмайди. Бу табиий ҳол. Жамиятни таш кил этган алоҳида-алоҳида одамлар ҳар бирининг физио-логик ва биологик камолот даражасига қараб ўзига хос ақлий салоҳияти, интеллектуал имконияти бўлади. Ана шу жиҳатдан қараганда кишилик жамияти тараққиёти ҳамма вақт фуқароларнинг ижодий ва яратувчилик имконияти, ижтимоий-сиёсий жараёнларга нечоғлик иштироки ва бу иштирокнинг қай даражадаги самараси билан ҳам боғлиқ. Албатта, ҳар бир инсон ўз вазифаси, касбу кори, кас-бий салоҳияти ва бажараётган иши билан, хоҳлаймизми йўқми, жамият тараққиётига ҳисса қўшади. Бироқ уму мий жамият равнақини белгилайдиган, уни таъминлай- диган, бутунлай янги ўзанларга буриб юборадиган, жид-дий тарихий силжишларга даъват этадиган, бошқача қилиб айтганда, янги цивилизация даврини бошлаб берадиган қатлам озчиликни ташкил этади. Бу ўз-ўзидан яратувчи лар, бунёд этувчилар элитасини ташкил қилади. Умуман олганда, цивилизациялар ўз моҳияти, юзага келиш шакли ва инсоният тараққиётига кўрсатган таъси-ри билан алоҳида фарқ қилади. Жумладан, цивилизация Юнонистонда нафосат, Ҳиндистонда дин, Европада мод-дий-техника тараққиёти, Ўрта Осиёда эса ахлоқ кўрини-шида юзага келди. Шунинг учун ҳам орадан неча асрлар, минг йилликлар ўтмасин, бугунги кунда ҳам юнон юрти-ла гўзалликка интилиш, нафосатга ошуфталик, санъат ва маданиятга ихлосмандлик ва уни қадрлаш, шу орқали ўзининг маънавий эҳтиёжларини қондириш фазилатлари устуворлик қилади. Юнон тараққиётида нафосат ва гўзал-лик, санъат ва маданият ҳал қилувчи, йўналтирувчи, жа миятни ҳаракатга келтирувчи воситага айланган. Бугунги кунда ҳам ана шу ҳудуд халқлари турмуш тарзида, дунё- қарашида, руҳиятида феъл-атворида бундай хислатлар ёрқин намоён бўлмоқла. Ҳиндистонда эса ҳозирга қадар ақидаларнинг турли-чалиги, диний қарашларнинг хилма-хиллиги, эътиқод-лар ва маънавий-руҳий эҳгиёжларнинг диний воситалар орқали қондириш кайфияти устуворлик қилади. Ким ни-мага эътиқод қўйса, унинг учун Худо ўша. Цивилизация Европада анча кечроқ — XVII — XVIII аср- ларда юзага келган. Бу бевосита кам меҳнат сарфлаб, кўп нарсага эришиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ор қали меҳнат самарадорлигини оширишга бўлган инти-лиш, руслар ибораси билан айтганда «оёқ билан эмас, калла билан ишлаш»га эҳтиёж моддий-техника тараққиё-тига асос бўлди. Ана шу маконда илк буғ машиналари, велосипед ва бошқа механик, техник воситаларнинг яра-тилиши бунга яққол мисол бўла олади. Натижада ахлоқ ва маънавиятдан моддий манфаатдорликнинг устун бўлишига олиб келди. Қадимий Мовароуннаҳрда эса цивилизация ахлоқ шак- лида юзага келди. Натижада эзгулик билан ёвузлик, ях-шилик билан ёмонлик, муҳаббат билан нафрат ўртасида- ги курашда эзгулик, яхшилик ва муҳаббат тантанаси синга- ри маънавий-ахлоқий мезонлар доирасида ҳаёт фалсафаси, ҳаёт мантиғи ва инсон оламининг барча қирралари ҳам-раб олинган. Яхлит инсон феномени моҳиятини ўзида мужассам этган маънавий-ахлоқий мезонлар, тартиб ва меъёрлар бу цивилизациянинг асосини ташкил этади. Илк халқ орзаки ижоди намуналари бўлган «Алпомиш», «Гўрўғли», «Кунтуғмиш» ва бошқа қатор достонларни на-зарда тутсак, қадимий Хоразмда дунёга келган илк мада-ний ёдгорлик — «Авесто»даги юят инсонпарвар ғояларни инобатта олсак, бунга яққол гувоҳ бўламиз. Зотан, «Авес-то»даги кўпхудолиликка, турли майда қабила ва уруғлар ўртасидаги ҳар хил низоларга, тўқнашувларга барҳам бе-риб, якка худоликка даъват этиш ғояси инсониятни уму-мий манфаатлар атрофида бирлаштириш каби ғоят юксак даражадаги эзгуликлар, жумладан, эзгу хаёл, эзгу фикр, эзгу амал тамойили, ўйларинг, айтаётган гапинг ва бажа-радиган ишинг бир бўлиши каби юксак даражадаги ахло-қий мезонлар бугун ҳам ана шу ҳудуд халқлари маънавий эҳтиёжига айланиб ҳолган. «Авесто»нинг жаҳон цивили- зациясидаги мисли кўрилмаган кддрияти яна шундан иборатки, у тарқоқ яшаш принципларига нуқта қўйиб, жа-моа бўлиб яшаш қонуниятларини илгари сурди ва жамоа-чилик тенденцияси орқали илк тизимли бошқарув усул-лари ва дастлабки давлатчилик элементларининг дунёга келишига катта замин яратди. Айрим Ғарб олимлари инсоният тарихини цивилиза-циялар оқимида кўради. Унинг тараққиёти, ривожланиш омиллари бевосита инсон тафаккури ва яратувчилик иш-тиёқи билан боғлиқ деган фикрни биддиришади. Жумла - дан, А.Тойнби цивилизация ҳодисасига жиддий эътибор билан қарайди. Албатта, цивилизациялар даври бир неча юз йиллик-ларни қамраб олади. Бир инсон бунга гувоҳ бўлиши мум- кин эмас. Тарихий тараққиётнинг аччиқ сабоқларидан бири шундаки, цивилизация ўзининг энг юксак чўққисига чиқ- қан даврларда яшаётган инсон ҳам уни бутун кўлами би лан идрок эта олмайди. Унинг назарида худди ота-бобола-ри ҳам шундай яшагандай, унинг кейинги авлодлари ҳам худди шундай яшаши муқаррардай туюлади. Бундай