logo

Рим империясининг варварлар томонидан Истило қилиниши. Илгариги рим империяси территориясида вужудга келган варвар королликлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

104.5 KB
Рим империясининг варварлар томонидан Истило қилиниши. Илгариги рим империяси территориясида вужудга келган варвар королликлари Режа: 1. Вестготларнинг Тулуза короллиги 2. Ғарбий Рим империясининг қулаши 3. Остготлар Италияда. Теодорих Буюк IV аср охири — V аср бошларида варварларнинг империяга бўлган муносабатларининг кескинлашуви. Варварларнинг Рим империясига бўлган муносабати IV аср охирларига келиб жуда ҳам кескинлашиб кетди. Империянинг заифлашуви варвар қа-билаларига империя чегарасидан деярли бемалол .ўтиб, унинг территориясини эгаллаб олиш учун имкон берди. Империя вар варларнинг сиқувини яна бир оз вақт тўхтатиб тура олар эди, лекин у, империяга федерат-иттифоқчилар тарзида хизмат қи-лаётган варварларнинг ўзининг ёрдамига таянган чоқдагина шундай қила олар эди. Аммо федератларнинг душманга айла- ииши осон эди; бунинг олдини олиш учун империя уларга тобора кўнроқ ён беришга мажбур бўлмоқда эди. Герман қаби&#39;лалари II — IV аср ўрталарида ўзларининг иш-лаб чиқариш кучларини анчагина ривожлантирдилар. Улар ерларини Цезарь ва Тацит замонидагидан яхшироқ ишлай бош-ладилар. Уларда ҳайвонларнинг наели (жумладан, отларнинг наели) яхшиланди. Ҳунармандчиликни ривожлантиришда анча олға кетилди. Германиянинг кўп жойларида ер устидаги ёки унча катта бўлмаган чуқурликдаги рудалар ишлана бошланди. Чегара областида яшовчи германлар римлик савдогарлар билан олди-сотди қила бошладилар. Варварларнинг аҳолиси тобора кўпайиб бортанлиги учун ер масаласи жуда кескин масала бў-либ қолди. Варварлар аҳолининг ошиб- тошиб кетаётганлигини сезмоқда эдилар. Улар империянинг серҳосил ва қисман бутун-лай ишлов берилмаган ерларини ишғол қилишга интилдилар. Бутун бир варвар қабилаларини Рим империясига қарши кес кин кураш олиб боришга олиб келган энг муҳим ва асосий сабаб ер танқислиги эди. Бу вақтга келиб герман қабилаларининг ичида катта ўзга-ришлар содир бўлди. Герман жамиятининг тобора кўпроқ таба-қаланиб бориши — зодагонларнинг ажралиб чиқиши, уларга қарам бўлган кишилар сонининг кўпайиши ва ҳоказолар билан бир қаторда, қабилаларнинг катта-хатта иттифоқларга бирла-шув процесси ҳам юз бермоқда эди. Қуйи Рейнда ҳамда Ют ландия ярим оролида англ-сакс қабилалари бирлашмаси; Урта Рейнда франк қабилалари иттифоқи; Юқори Рейнда аллеманлар иттифоқи (бунга квадлар, маркоманлар, қисман свевлар кирар-ди); Эльбада ва Эльбанинг нариги томонида лангобардлар, ван-даллар, бургундларнинг иттифоқлари ташкил топди. Бундан олдинги бобда готларнинг иккита иттифоқи — вестготлар итти-фоқн ва остготлар иттифоқи вужудга келиб, буларнинг ҳар би-ри Дунай ва Қора депгнз бўйи районида кўп қабилали давлат ташкил қилганлиги гапириб ўтилган эди. IV аернинг охирлари-дан бошлаб ва айниқса V асрда варварлар ёппасига империя территориясига қараб йўл олиб, уни аста-секин истило қила бошладилар. Тўғри, бу истило қилиш қарийб бутун бир аерга чўзилди. Анча вақтгача бу истилочилар расман империянинг «иттифоқчилари» деб қаралди. Бироқ замондошлар бу номга алдаамади. Ғарбий Рим империясининг тобора қулаб бораётган-лиги шубҳасиз ҳақиқат эди. Чунки варварлар империяни истило этиш билан бир вақтда империя территориясига ўзларининг б^-тун оилалари, уй анжомлари, сигир-бузоқлари ва ҳоказолари билан кўчиб келиб, ўрнашаётган эдилар. Шунинг учун IV аер - нинг охирини ва V аернинг ҳаммасини ўз ичига олган бу даврни тарихчилар одатда Халқларнинг буюк кўчиш даври деб атайдилар. Готлар ва Қора денгиз бўйлари. Гуннларнинг келиши. Бу кўчиш империя территориясига готларнинг бостириб киришидан бошланди, деб ҳисобланади. Остготлар ва вестготларнинг импе рия билан тотув яшашлари м^мкиндек туюлар эди. Уша пақтда Европанинг жануби-шарқида бу варварларнинг жуда кснг ер майдонлари бор эди. Вестштларда ҳам, осттотларда ҳам ҳеч қандай «ер қаҳатчилиги» йўқ эди. Тўғри, остгот зодагонларп гоҳ-гоҳ Болқон ярим оролига ҳужум қилиб турар эдилар. Лекин иккинчи томондан, готлар Шарқий Рим империяси билан тиич савдо алоқалари ҳам олиб борар эдилар. Готлар христианликни шарқий римликлардан қабул қилган эдилар. Готлар ўртасида христианликни тарғиб қилган киши епископ Ульфила бўлди, у инжилни ва диний китобларни гот тилига таржима қилди. Иики давлатнинг энг кучлиси — Остготлар давлати бўлиб, у кўп қабилали иттифоқ эди, бу иттифоқ ўзининг остгот қабила-сидан ташқари, славян ва шарқий сар<мат қабилаларидан бир қанчасини ўз ичига олган эди, бу давлатга король Германарих 50 йил бошчилик қилди (у 375 йилда вафот этди). Остготлар-нинг ўзлари маҳаллий маданият таъсирига анчагина берилиб, маҳаллий аҳоли билан қисман аралашиб кета бошлаган эди. Қора денгиз бўйидаги готларга Қора денгиз бўйидаги грек колонияларининг ва айниқса Боспор подшолигининг антик ма-данияти анчатина ўз таъсирини ўтказди. 375 йилда Қора денгиз бўйига Осиёдан жуда кўп сонли гунн-лар қабиласи келди. Гуннлар (буларнинг бир қисми турк ирқи-дан, бир қиоми мўғул ирқидан бўлса керак) кўчманчи халқ бўлиб, бир вақтлар Хитой чегараларида яшар эдилар, кейин улар бутун Урта Осиёни бос и б ўтиб, ниҳоят, Жанубий Урал билан Каспий денгизи ўртасидаги «Каспий дарвюзаси» орқали Дон ва Днепр ҳавзасига кириб бордилар. Гуннлар остготлар ит-тифоқига қақшатғич зарба бердилар. Гуннлар остготларни ўзла-рига бўйсундириб, улар билан биргаликда вестготлар устига юриш қилдилар. Гуннлар томонидан тор- iMop қилиниш ва бўй-сундирилишдаи қўрқиб, вестготларнинг бошлиқлари Шарқий Рим императори билан музокара бошладилар ва Дунайдан ўтиб, федератлар сифатида Болқон ярим оролига жойлашиш учун ундан ижозат сўрадилар. Константинополь ҳукумати бунга рози бўлди, шундан кейин 376 йилда бир миллион кишига яқин вест готлар (&#39;булардан 200 минги қуролланган эркаклар эди) Дунай дан ўтдилар. Уларга жойлашиш учун ҳозирги Болгариянинг Мезия области ажратиб берилди. Вестготлар империяда. Вестготларнинг Дунайдан ўтиши юза-ки қараганда айтарли бир нарса эмасдек эди. Римликларнинг бутун-бутун қабилаларни федерат қилиб қабул қилиш ҳоллари илтари ҳам бўлган эди. Лекин ҳақиқатда эса вестготларнинг Болқон ярим оролида пайдо бўлиши катта оқибатларга олиб келди. Варварларга нисбатан жабр-зулм ва ўзбошимчалик қил ган империя амалдорларп билан чиқиша олмай, вестготлар тез орада Рим ҳукуматига қарши қўзголон кўтариб, «федератлик-дан» энди империя ҳукуматининг хавфли душманларига айландилар. Буларга маҳаллий конларда ишлаетган ерли қуллар ҳам (уларнинг ҳам кўпчилиги аслида варварларданэди) қўшилдилар. Вестготлар Болқон ярим оролининг жанубига қараб йўл олди-лар. 378 йили улар Адрионополга яқин жойда Рим қўшинларини тор-мор қилдилар; бу қўшинларга қўмондонли(К қилган импера тор Валент ўлдирилди. Вестготлар Константинополга яқинла-шиб келмоқда эдилар. Янги император Феодосии I (379—395) бир дўқ-пўписа қилиб, бир бўлса дипломатик музокаралар юргизиб вестготларни тинчлантиришга муваффақ бўлди, уларга Болқон ярим оролининг турли жойларидан янги, серҳосил ерлар-ни ажратиб берди. Кейинчалик, 90- йилларда ҳозирги Югосла вия территориясидаги Иллирия вилояти вестготларга берилди. Феодосии ўлгандан кейин Рим империяси унинг ўғиллари ўртасида тақсимланди. Шарқда—Аркадий (395—408), Ғарбда— Гонорий (395—423) идора қила бошлади. Ака-ука император-ларнинг иккаласи ҳам бир-бирига душман эди. Константинополь ҳукумати вестготларни Ғарбий Рим империясига қарши қўзға-тишга қасддан ҳаракат қилди. Гонорийнинг лашкарбошиси Стилихон (аслида варвар эди) дастлабки вақтда вестготларнинг Италияга қилган ҳужумини тўхтатиб турди. У ҳатто Британиядаги рим легионларини (407 йилда) чақириб келтирди, легионларнинг бу вақтида Италиянинг ўзида бўлиши ниҳоят даражада зарур эди. Бироқ сарой аҳли ўртасидаги фитна натижасида Стилихон тез орада вазифасидан туширилди ва ўлдирилди. Вестготлар .короли Аларих энди қаг- тиқ қаршиликка учрамай, 409 йилда Италия территориясига кириб борди. Кейинги йилда Аларих Римни жуда катта талонга солди. Шу нарса характерлики, Аларих Римни қуллар ёрдами билан олди. Римда ва унинг атрофида яшаган 40 мингга яқин қул Аларих томонига ўтди. Булардан ташқари, Аларихни кўп чилиги варвар-германлардан иборат ғарбий император армияси-нинг кўпчилик қисми қўллаб-қувватлади. Вестготлар Римни 410 йилнинг 24 августида босиб олдилар. Римликларнинг пойтахти бир неча кунгача талон-тарож қилинди. Римдаги қулдор зода-гонларнинг кўплари ўлдирилди, асир олинди ва қул қилиб со-тилди, римликларнинг бир қисми қўрқувга тушиб, Шимолий Африкага ва Болқон ярим оролига қараб қочдилар. Аларих сўнгра Сицилияга, у ердан эса Шимолий Африкага юриш қилмоқчи эди. Бунинг сабаби Италияда озиқ-овқат йўқ-лиги эди, Италияда қишлоқ хўжалиги бутунлай тушкунликка учраган эди, маҳаллий аҳолининг ўз ғалласи ўзига етмас эди. Лекин вестготларнинг Африкага юриш қилиш мўлжали амалга ошмади. Бу юриш учун флот тайёрланаётган ўша 410 йили Ала рих ўлди. Вестготларнинг Тулуза короллиги. Италияда бир оз вақт тургандан кейин, вестготлар Гонорий ҳукумати билан кели-шиб, Жанубий Галлияга ўтдилар ва у ер да 419 йили Рим импе рияси территориясида дастлабки варварлар короллигини туздилар, унинг пойтахти Тулуза шаҳри бўлди. Тулуза короллиги Рим императорига номигагина қарам ҳисобланар эди. Аслида у бутунлай мустаҳял эди. Галлияга кўчиб ўтганларидан кейин вестготлар. жуда кўп ерларни бошқатдан тақсимладилар. Улар маҳаллий галлиялик-римлик қулдорлар ихтиёридаги ерлариинг учдан икки қисмини ундаги қуллар, бинолар, - қишлоқ хўжалик асбоб-ускуналари ва бошқа нарсалари билан биргаликда мусо-дара қилиб, ўзаро бўлишиб олдилар, катта- катта латифундия-лардаги энг яхши ерларни, қулларни ва асбоб- ускуналарни король билан зодагонлар олди. Оддий вестгот жангчи деҳқонлар ўзларининг оилавий чек ерларини— sortes —яъни айнан олган-да қуръага (чекига) чиққан ерларни олдилар, булар: ҳайдала-диган ерлардан, жамоага қарашли ер-мулклар — ўрмонлар, яйловлар ва бошқалардан иборат эди. Кейинча V асрнинг охи-ри — VI асрнинг бошларидан бошлаб Вестготлар короллиги Пиренея тоғларининг нариги томонига Испанияга ҳам ёйилди. Унинг пойтахти Толедо шаҳрига кўчирилди. Шимолий Африкада вандаллар короллиги. Тахминан, Галлия-да вестготлар ўз давлатини вужудга келтирган вақтда, бошқа &#39;бир группа варвар қабилалари Пиренея ярим оролига бости-риб кирди. Булар свевлар билан вандаллар эди. Свевлар ярим оролнинг шимоли-ғарбий қисмини босиб олдилар, вандаллар жанубга кириб бориб, бирмунча вақтгача Гвадиана дарёси жанубидаги территорияда яшадилар. Ҳозирги вақтда ҳам шу область Андалузия деб аталади (дастлабки вақтларда Ванда-лусия деб аталар эди). Вандаллар бу ердан король Гейзерих бошчилигида Шимолий Африкага ҳужум қилдилар. Вандаллар Шимолий Африка аҳолисининг қуйи табақалари орасида Рим ҳукуматининг ва катта қулдорларнинг эътибори йўқлигидан фойдаланиб, бу кенг территорияни босиб олдилар ва 439 йилда Рим империяси территориясида иикинчи варвар короллигини ву жудга келтирдилар, бу давлатнинг пойтахти қадимги Карфаген бўлди. Вандаллар Рим зодагонларининг жуда кўп ерларини ҳам мусодара қилдилар. Лекин уларнинг ўзларида ҳам зодагонлар тезлик билан таркиб топмоқда эди, бу зодагонлар босиб олинган ерлар, олинган қуллар ва бошқа хил ўлжалар ҳисобига бойиб кетди. Вандал зодагонлари Италияга қилинган босқинчилик ҳу-жумлари натижасида айниқса бойиган эди. 455 йилда вандаллар Римни босиб олиб, вестготларнинг 410 йилдаги талон-торожи-дан баттарроқ мисли кўрилмаган даражада таладилар ва вай-рон қилдилар. Вандаллар Римнинг энг нодир қадимги ёдгорлик-ларини аёвсиз бузиб ташладилар. Шу сабабли «вандализм» де-ган сўз маданият ёдгорликларини ваҳшиёна вайрон қилиш тим-соли бўлиб қолди. Бургундия короллиги. V аср ўрталарида 443 йил билан 457 йил оралиғида Рона дарёси ҳавзасида яна бир варвар ко роллиги вужудга келди, бу королликнинг пойтахти Лион шаҳри бўлди. Бу Бургундия короллиги бўлиб, ҳажми жиҳатидан бир мунча кичикроқ бўлса-да, ҳозирги Франциянинг жануби-шарқи-!1И, географик ва стратегии жиҳатдан жуда муҳим ва серҳосил жойни ишғол қилди. Бу короллик вужудга келиши натижасида империянинг шимолий Галлия билан алоқаси узилиб қолди. — Шундай қилиб, Ғарбий Рим империяси ўша вақтдан бошлаб ҳақиқатда биргина Италиянинг ўз доираси билан чекланиб қолди. Бургундлар ҳам маҳаллий галлиялик-римлик зодагон- &#39; ларнинг ерларини тортиб олдилар, лекин бу тортиб олиш вест готлар ўтказган мусодарага қараганда бирмунча кичикроқ ҳажмда бўлди. Бургундлар сон жиҳатидан хийла оз бўлиб, IV асрда узоқ вақтгача юқори Рейнда римликлар билан ёнма-ён яшадилар (уларнинг ўша вақтдаги пойтахти Вормс шаҳри эди), улар тез вақт ичида&#34; романлашиб, V асрдаёқ латин тилини, римликларнинг урф-одатларини ва уларнинг мулкий муносабат-ларини ўзлаштириб олдилар. Бироқ, шунга қарамай, Бургун- диянинг ас.осий аҳолисини бу ерда ўзларига чек ерлар олган варвар деҳқонлар ташкил этар эди. Атилла замонида гуннлар. Вестгот, Вандал ва Бургундия ко- ролликларининг вужудга келиши билан Ғарбий Рим империя-сининг аҳволи ниҳоят даражада мушкуллашиб қолди. Бу вақтда империяни идора қилиб турган император Валентиниан III (425—455) сонда бор, салмоқда йўқ бир одам эди. Лекин унинг министри (уни тарихчилар баъзан «сўнгги буюк римлик» деб атар эдилар (Аэций) хийла романлашган) варварларнинг бири- ни иккинчисига қарши ишша солиб, империяни сақлаб қолишга зўр бериб ҳаракат қилди. V аср ўрталарида империя учун энг хавфли душман юқорида айтиб ўтганимиз гуннлар бўлди. V асрнинг дастлабки учдан бир қисми ичида гунн қабилалари ғайратли ва шижоатли король Аттила (435—453) қўл остида бирлашдилар. Аттиланинг пой-, тахти Тисса қирғоғи—ҳозирги Венгрия территориясида эди. Шу жойдан Аттила узоқ-узоқ жойларга Болқон ярим оролига, Кичик Осиёга, Арменияга ва ҳатто Месопотамияга юришлар қилди. Аттила олиб борган урушлар очиқдан-очиқ босқинчилик, талон-чилик урушлар эди. Унга Византия (Шарқий Рим) императори катта хирож тўлар эди. Дунай ёнида яшовчи кўпгина славян қабилалари гуннларга қарам эдилар. 50- йилларнинг бошида Аттила ғарбга юриш қилди ва 451 йили Галлияга бостириб ки риб, бу ерда кўп шаҳарларни босиб олди ҳамда Галлиянинг энг муҳим стратегик пункти бўлган Орлеан шаҳригача етиб борди. Узоқ вақт қамал қилингандан кейин Орлеан гуннлар томонидан олинди, лекин Аэций Аттилага қарши варварлар федерациясини тузишга муваффақ бўлди ва Аттилани Орлеандан чиқиб кетишга мажбур қилди. Аттила кўп сонли лашкарлари билан биргаликда янада шарққа — орқага бурилиб (Сане шаҳри орқали) Труа шаҳри томонга қараб йўл олди. Аэций унинг кетидан борди. 451 йил 15 июнда Труа шаҳри яқинида (бу шаҳарга кейин Шампань деб ном берилди), Каталаундалалари 1 деб аталган жой-да «халқлар жанги» бўлди. Римликларнинг федератлари: вест-готлар, бургундлар, фраяклар римликлар томонида туриб уруш-дилар; Атилла қўл остида эса, гуннларнинг ўзидан ташқари, остротлар ва бошқа майда-майда шарқий repiMan қабилалари ҳамда қисман славянлар ва жануби-шарқий Европадаги турли сармат қабилалари бор эди. Аттила мағлубиятга учради. Рим ликлар ғалаба қозондилар, бу ғалаба уларнинг охирти ғалабаси эди. Лекин улар энди 5*у ғалаба самараларидан фойдалана ол-мас эдилар. Уларнинг ўз иттифоқчилариға — варварларга бўлган қарамлиги энди ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетган эди. Вестгот ва Бургундия королликлари тўла мустақиллик олдилар. Атилла-нинг ўзи эса келаси, 452 йилда Италияга юриш қилди, лекин Римни олишдан воз кечди, қимматбаҳо инъомлар ва хирож олиш билан чекланиб қўя қолди. 453 йилда Аттила ўлди. Унинг нари-дан- бери тузилган, кўп қабилали ҳарбий давлати тезда қулади. Гуннларнинг ўзлари эса маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетди. Византия манбаларида VII асрдан бошлаб уларни бутунлай эсга олинмади. Демак, энди гуннлар «давлати» йўқ бўлиб ке&#39;тганидан кейин Рим империясининг аҳволи яхшиланиши керак эди. Лекин унинг ресурслари бутунлай тугаб қолган эди. Ташқи хавф камайган-дан кейин ички қарама- қаршиликлар кескинлашиб кетди. Ғарбий Рим империясининг қулаши. Аттила ўлгандан кейин император саройидаги (сарой Равеннада эди) фитналар авж олиб кетди, натижада Аэиийиинг ўзи ҳалок бўлди. Аэций Рим-нинг сўнгги даврдаги давлат арбоблари ичида энг кўзга кўрин-ган киши эди. Императорнинг буйруғи билап ўлдирилган Аэций-дан кейин Валентиниан III ўзи ҳам ўлдирилди. Шундан кейин вандаллар (455 й.) ҳужум қилиб, Римни ўн тўрт кун таладилар, бу ҳужум империяни узил-кесил ҳалок қилди. Италияни номига-гина тахтда ўтирган императорлар номидан ёлланма варвар дружиналарининг бошлиқлари идора қилди. Шу дружина бош-лиқларидан бири Одоакр (кичкинагина бир герман қабиласи-нинг—скерларнинг бошлиғи-) 476 йилда Римнинг охирги импе ратора гўдак Ромул Августулни тахтдан тушириб, императорлик нишонларини Қонстантинополга, шарқий императорга юборди. Шундай қилиб, Ғарбий Рим империяси расмий жиҳатдан ҳам тамом бўлди. Унинг маркази Париж бўлган Шимолий Галлия- даги қолган-қутган территориясини 10 йилдан кейин (486 йилда) франк короли Хлодвиг босиб олди. Одоакр давлати этник состави жиҳатидан қурама бир давлат эди. Унинг қўл остида скерлар, геруллар, готларнинг бир қисми, аланлар (Шимолий Кавказ қабиласи) ва бошқалар бор эди. У у Италия зодагонлари қўлидаги ерларнинг учдан бир қисмини му-содара қилиб, ўз тарафдорларига берди. Лекин италиялик-рим- лпк аҳолининг ички идора ишларига аралашмади. Одоакрнинг мя щей умуман мустаҳкам эмас эди. У, бирорта йирик варвар қабиласидан ёрдам оламан, деб умид қила олмас эди. Одоакр римлик қулдор зодагонларнинг ерларини мусодара қилиб олга-ни учун улар билан Одоакр ўртасидаги муносабат бузуқ эди. Шу билан бирга Константинополдагилар ҳам унга ишонмас эдилар ва унинг ўрнига ўз кандидатини остготлар короли Тео- дорихни тайёрламоқда эдилар. Остготлар Италияда. Теодорих Буюк. Византиянинг ёрдами билан Теодорих 493 йилда Италияни босиб олди ва шундан кейин 30 йилдан ортиқроқ (493—526)—«готлар ва италиклар короли» бўлиб ҳукмронлик қилди. Унинг пойтахти Равенна шаҳ-ри эди (илгари Гонорийдан бошлаб Римнинг сўнгги император-лари шу шаҳарда яшаган эдилар). Теодорих мураккаб ички ва ташқи сиёсат юргизди. У ўзини варвар королларининг «каттаси» деб ҳисоблаб, варвар корол ликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга ҳаракат қилди. Теодорих Византияга нисбатан ҳам мустақил позиция тутди. Шарқий Рим императорлари унинг «кўрнамаклиги»дан норози бўлиб, Италияда император* ҳокимиятини тиклашнинг янги режаларини тузмоқда эдилар. Ички сиёсатда Теодорих аҳолининг иккала этник группасини — римликлар билан варвар-ларни муросага келтиришга ҳаракат қилди. У ўз саройига Рим олимлари ва ёзувчиларини тортди, кўп эски Рим ёдгорликлари-ни тиклади, атрофига римликлардан маслаҳатчилар тўплади. Булар ичида римлик Қассиодор айниқса катта роль ўйнайди. У, Теодорих ҳузурида давлат секретари бўлиб ишлади ва Теодо-рихнинг топшируви билан «Готлар тарихи»ни езди. Граждан идораси илгаригича римлик зодагонлар қўлида қолди. Римлик лар учун Римнинг илгариги қонунлари ўз кучини сақлаб қолди. Теодорих италиялик задогон қул эгаларининг ерларини янгидан мусодара қилмади, илгари Одоакр томонидан тортиб олинган ерларни остготларга олиб бериш билангина кифояланди. Остгот зодагонларининг янги олган ерларини идора қилишлари осон бўлсин учун Теодорих фармон чиқариб, ер эгаларига колонлар-ни ва қулларни ердан ажратишга ҳамда уларни хоҳласа хиз- маткори қилиб, хоҳласа косибчилик хизматида фойдаланишига рухсат берди. Теодорихнинг бу фармонини (эдиктини) кўп бур жуа олимлар остготлар томонидан римлик колонларни «крепост ной қарамлик»дан алоҳида бир тарзда «озод қилиш» деб нотўғ-ри таъриф қилдилар. Фармон текста бу хилда маъно чиқаришга ҳеч қандай асос бермайди. Бу Фармонга (155 моддадан иборат эди) билан Теодорих римликлар учун ҳа!М, готлар учун ҳам уму-мий қонун яратмоқчи бўлди, аммо бу қонунни амалга ошириш қийин эди. Теодорих давлатининг сиёсий тузуми Теодорих ҳукмронлиги-нинг охирига қадар икки ёқлама бўлди. Готлар римликларга қўшилмай, алоҳида вазиятда яшадилар. Улар ўзларининг гер- ман суди қоидаларига мувофиқ суд қилинар эдилар. Ҳарбий хизмат бутунлай улар зиммасида эди, римликлар ҳарбий хиз-мат ўташдан озод қилинган эдилар; дин жиҳатидан ҳам улар католик эмас, балки ариан 1 эдилар, маҳаллий аҳоли эса като лик динида эди. Шундай қилиб, Теодорих сиёсати замирида катта зиддиятлар бор эди. Бу сиёсат Шарқий Рим империям билан қайта қўпшлиши орзусида бўлган римлик қулдор зодагон-ларни қониқтирмас эди. Шу билан бирга Теодорихнинг Италия-ликларга нисбатан жсщкуярлик билан муносабатда бўлиши, ўзини илгариги императорларнинг вориси деб ҳисоблаши, рим - ликларнинг билимдонлигига тан бериши, ерларни янгидан му-содара қилйшни хоҳламаслиги — буларнинг ҳаммаси гот зода-гонлари ва оддий жангчи-остготлар орасида унга қарши норо-зилик туғдирди. Теодорих ўз мавқеининг мустаҳкам эмас-лигига короллигининг охирги даврида ўзи ҳам амин бўлди, бу даврда ўзининг юқори мансаблардаги баъзи римлик амалдорла-рининг фитначилик билан шуғулланиб, император саройи билан махфий музокаралар олиб борганлиги фош қилинди. Уша вақт-даги Рим напаси ҳам давлатга хиёнат қилишда айбланди, у Константинополга махсус сафар қилган ва у ерда уни импера тор алоҳида иззат-икром билан «утиб олган эди. Готлар уруши. Теодорих вафотидан кейин Равенна саройида иккита группа бир-бири билан қаттиқ кураш олиб борди: булар-дан бири — Константинополь билан иттифоқ тузиш тарафдори («Рим гуруҳи»), иккинчиси — мустақил сиёсат юритиш ва рим лик қулдорларни янада чеклаш тарафдори («Гот гуруҳи» ёки «Эоки гот гуруҳи») эди. Бу жанжаллардан византияликлар фой-даландилар. Император Юстиниан I замонида византияликлар остготлар Италиясини истило этдилар ва бутун Апеннин ярим оролини Византияга қўшиб олдилар. Лекин Италияни Византия осонлик билан босиб олмади. Готлар уруши 20 йилдан ортиқ давом этДи. Остготлар ўзларини жуда қаттик. ҳимоя қилдилар. Янги сайланган остгот короли Тотила (541—552) Византияга қарши курашга, остготлардан ташқари, эзилган италияликлар-нинг бир қисмини ҳам тортди. Остготлар қўшинига, ижтимоий чиқиши ким бўлишига қарамай, ҳуллар билан колонлар қабул қилинди қул ва колонлар шу билан эркинликка чиқди. Аввалига Тотила муваффақият ҳозониб турди. У византияликлардан Ита-лиянинг каттагина қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Уфлот қурди, Сицилияни ва Урта ден&#39;гиздаги яна бошқа орол-ларни босиб олди. Бироқ Византиядан етиб келган янги қўшин-лар остготларнй мағлубиятга учратди (552). Византияликлар Италияни 555 йилда батамом босиб олди. Остготларнинг деяр-лн ҳаммаси ҳириб ташланди. Бутун Италия вайрон ва хароб бўлди. Теодорих замонида -ҳишлоқ хўжалиги, ҳунармандлик ва савдо бир оз ривожланган эди, бу ҳам вайронлик солган уруш патижасида йўққа чиқди. Император Юстиниан фармонлар чиқариб, Италияда илгари ги қулдорлик тузумини тиклади. Тотиланинг қуллар ва колонлар тўғрисидаги фармон ва ҳукмлари бекор қилинди. Шимолий Италиянинг лангобардлар томонидан истило қили-ниши. Византиянинг Италияда ҳукмронлик қилиши узоққа бор-мади. 568 йилда Шимолий Италияга янги варварлар—ланго бардлар бостириб кирдилар. Лангобардлар олдин 4 Эльбанинг чап қирғоғида яшаган бўлиб, свев қабилаларига қариндош эди. Лангобардларнинг бошлиғи король Альбоин эди. Янги дав-латнинг пойтахти Павия шаҳри бўлди. Италияда лангобардлар - нинг номи шу маҳалгача ҳам сақланиб қолган—ҳозирги шимо лий Италия Ломбардия деб аталади. Лангобардлар истилосининг ўзига хос бир қанча хусусият-лари бор эди. Биринчидан, лангобардлар шимолий ва қисман ўрта Италияни батамом ишғол қилдилар, маҳаллий қулдор зо-дагонлар билан ҳеч қандай битимга келмадилар. Улар Апеннин ярим оролига римликларнинг федератлари сифатида эмас, бал ки уларни истило қилувчилар сифатида келдилар. Иккинчидан, лангобардлар Рим қулдорларининг жуда кўп мол-мулкини мусо-дара ^қилдилар. Масалан, биз юқорида кўриб ўтганимиздек, вестготлар, остготлар ёки бургундлар ернинг учдан бир ёки уч-дан икки қисмини мусодара қилган бўлсалар, лангобардлар эса бунга қониқмай, бадавлат римликларнинг поместьеларини бу тунлай тортиб олдилар. Кўпдан-кўп римлик қулдорлар қулга айлантирилди, бир қисми оила аъзолари билан бошқа мамла-ка^ларга сотиб юборилди. Лангобардлар истилосининг учинчи хусусияти улардаги ижтимоий тузумнинг ўзига хос хислатидан келиб чиқди. Лангобардлар Италияга келган вақтларида улар-да уруғчилик алоқалари бирмунча &#34;мустаҳкам эди. Уларда Рим маданиятининг таъсири ҳали жуда кучсиз эди. Уларнинг Ита лияда жоилашувининг ўзи ҳам ҳали хийла даражада уруғчилик тусида эди. Буни «фара» (ёки «фари») деган сўз кўрсатиб ту-ради, бу сўз лангобардчасига «у&#39;руғ» деган маънони билдириб, ҳозирги Шимолий ва Урта Италиядаги кўпчилик ша\ар ва қиш-лоқлар номида сақланиб келмоқда. Лангобардлар истилоси натижасида хийла катта ва кучли варвар короллиги вужудга келди; бу королликда жуда кўп деҳқонлар ва анча эрта ташкил топган кўп ерли, кучли зодагонлар бор эди. VII асрда лангобард зодагонлари ўзларининг энг нуфузли вакиллари бўлган герцог-лар орқали ўз короллари билан қаттиқ кураш олиб бордилар, короллар эса ер магнатларига қарши шимолий Италия шаҳар-ларига таянишга ҳаракат қилдйлар, у вақтда бу шаҳарлар иқтисодий жиҳатдан ҳали бир қадар аҳамиятга эга эдч. Лангобард короллиги билан бир вақтда Италияда VI — VII асрларда яна бир сиёсий ташкилот—папалик вужудга келди. Италияга лангобардлар келгандан кейин ҳам римлик епископ-лар—папалар—расман ўзларини Шарқий Рим императорла-рининг олий ҳокимияти қўл остида деб ҳисоблаб келдилар. Ҳақиқатда эса Константивополга бўлган бу қарамлик кундан-кун йўқола борди. Папалар аста-секин Урта Италиянинг муста-қил ҳукмдорларига айлана бошладилар. Римнинг ва Рим обла-стининг ҳам диний, ҳам&#39;дунёвий ҳокими бўлган биринчи папа Григорий I (590—604) бўлди. Лангобард короллари кейинча папа областини ўз ҳокимиятларига бўйсундиришга ҳаракат қилдилар, лекин бу ҳаракат натижа бермади. Папалар франк королларидан иборат иттифоқчиларга эга эдилар. VIII асрнинг ярмида улар шу франк королларининг ёрдами билан ўзларининг папа черкови давлатини узил-кесил ташкил этдилар, бу давлат ҳам, шундай қилиб, илгариги Рим империясининг ўзига хос бир қолдиғи эди. Варварлар истилоларининг натижалари. Шундай қилиб, Ғар-бий Европа картаси эрамизнинг V ва VI асрлари ичида бутун-лай ўзгариб кетди. Ғоят катта Ғарбий Рим империяси тамомила йўқолди. Шарқий Рим империяси эса Византия деган ном билан яшаб келди, бироқ унинг шароитлари ва алоқалари бошқача эди (у асосан славянлар ва Шарқ Осиёси билан алоқа қилди). Европада давлат тузуми ибтидоий бўлган ўнлаб майда-майда варвар королликлари вужудга келди. Лекин бу ўзгариш фақат сиёсий ўзгаришлардангина иборат эмас эди. Халқларнинг Буюк кўчиши деб аталган кўчишнинг тарихий аҳамияти унинг ижтимоий натижаларидадир. Бу кўчиш халқлар нинг шунчаки бир жойдан иккинчи жойга кўчиши эмас эди. Бу кўчиш дунёдаги энг катта империялардан бирини истило қилиш-дангина, емиришдангина иборат эмас эди. Бу кўчиш — антик қулдорлик тузумининг ҳалок бўлиши эди. Юқорида кўриб ўтга-нимиздек, варварлар империями истило қилиш процессида Рим жамиятидаги эзилган синфлар билан—қуллар ва колонлар би лан биргалашиб иш кўрдилар. Шундай қилиб, қуллар билан колонлар қулдорлик тузумини йиқитишда бевосита, актив иш-тирок этдилар. Уларнинг купи варварлар қўшини сафига кирди. Қолганлари эса хўжайинларининг қўлидан кўплаб қочиб кетди, бу вақтда хўжайинлар қочоқларни қайтариб олиб келишдан ожиз эдилар. Оқибат-натижада Рим қуллари ва колонлари деҳ-қонлар оммасига айландилар, келгинди варвар-деҳқонларнинг бу деҳқонлардан фарқи шу эдики, келгиндилар буларга қара-ганда эркинроқ ва мустақилроқ эдилар. Дарҳақиқат, варвар зодагонлари орасидан чиққан янги ер эгалари ер олиш билан бирга бир нечта қул ҳам олган эдилар. Лекин, биринчидан, улар оладиган қуллар жуда ҳам оз бўлар эди, чунки ўша вақтда қулдорлик латифундияларида қуллар-нинг сони умуман жуда камайиб кетган эди; иккинчидан, эски хўжаГпшларнинг, яъни Рим қулдорларининг ўрнини олган янги хўжайинлар қулларни одатда дарҳол оброк тўлайдиган деҳқон-ларга айлантирар эдилар. Қулликнинг плантаторлар томонидан қўлланилган формасини (ёки казарма формасини) герман зода гонлари илгари ҳам ҳаддан ташқари мураккаб ва бесўнақай форма деб ҳисоблар эдилар. Плантаторлардаги қуллик янги шароитга (куп қуллар яқинда озод бўлиб кетган эди, марказ-лашган полиция аппарати йўқ эди, варвар королликларининг давлат ҳокимияти кучсйз эди ва ҳоказо) айниқса тўғри келмас эди. Қулдорлик ҳукмронлигини йўқ қилиб ташлаган буюк ўзга риш натижасида эскича, римча қуллик маъносидаги қулчилик узил-кесил йўқолди. Эски қулдор зодагонларнинг ер-мулклари жуда кўп янги ер эгалари ўртасида бўлиниб кетди. Бу янги ер эгаларининг бир қисми янги, варвар аристократлар бўлиб, булар кейинги ўрта аср феодалларининг энг яқин ўтмишдошлари эдилар. Ерларнинг бир қисми эса варвар деҳқонлар қўлига ўтди, бу деҳқонлар шахсий эркинликларини ҳали сақлаб қолган ва ўзларининг жамоа тартибларини янги жойга кўчириб олиб кел-ган эдилар, бу жамоа тартиблари синфлар пайдо бўлмасдан илгариги уруғчилик тузуми билан боғланган эди.