logo

Мовароуннахрда ислом хукуки асосий институтларининг шаклланиши ва ривожланиши (VIII-XIII асрлар)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

165 KB
www.arxiv.uz М овароуннаҳрда ислом ҳуқуқи асосий институтларининг шаклланиши ва ривожланиши ( VIII - XIII асрлар) РЕЖА: 1. А раб халифалиги таркибидаги Мовароуннаҳрда ислом динининг ёйилиши 4. Бурҳониддин Марғиноний - буюк фақиҳ, ислом ҳуқуқий тафаккурининг дурдонаси саналган «Ҳидоя» асари муаллифи 3. Имом ал-Бухорий - буюк муҳаддис 2. Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши ( VIII - XIII асрлар) www.arxiv.uz Араблар Эронни фатҳ этгач, 651 йил бой ва маданиятли шаҳар - Марвга яқинлашдилар ва уни жангсиз эгалладилар. Марвни эгаллагач, араблар Марказий Осиёга, айниқса, Суғд, Тоҳаристон, Чағаниён (Сурхондарё ҳавзасидаги вилоят) ва Хоразмга кўз ташладилар. Араблар Марказий Осиё ҳудудларини фатҳ этишни Хуросондан туриб амалга оширдилар. Араб қўшини лашкарбошисининг қароргоҳи халифалик шарқий қисмининг Куфа (Ироқ)да ўтирган ноибига бевосита бўйсунувчи Хуросон ҳокимининг пойтахти - Марвда жойлашган эди. Тарихий манбаларда айтилишича, Амударёни биринчи бўлиб бу ерга халифа Муовия томонидан юборилган Убайдуллоҳ ибн Зиёд бошчилигидаги қўшин 674 йилда кечиб ўтган. У Пойкендни қамал қилиб эгаллагач, Бухорога яқинлашган. Орадан икки йил ўтгач, Бухоро ва Суғдга Саид ибн Усмон юриш бошлаган. Арабларнинг бу юриши муваффақиятли бўлган. Улар кўп ўлжа ва асирлар олган. Бироқ, IX асрда яшаган араб тарихчиси ал-Балозурийнинг гувоҳлик беришича, эрксевар ва жанговар бухороликлар асирликни тан олишни хоҳламаганлар. Ан-Наршаҳийнинг ёзишича, улар Саид ибн Усмон саройига бостириб кириб, уни ўлдирганлар ва сўнг ўз жонига қасд қилганлар. Кўп ўтмай Хуросон ноиби этиб қутайба ибн Муслим тайинланди. 706 йил қутайба Пойкенддан нарига ўтмади. Кейинги йил у Мовароуннаҳрга юришни давом эттирди ва Бухоро яқинида жойлашган қадимги шаҳарлардан бири - Ромитанни ишғол қилди. 712 йил қутайба ўз лашкари билан Хоразмни, кейинроқ - Самарқандни фатҳ этди. қутайба Фарғона, Шошда жанг қилди ва ҳатто қошғаргача борди. Араблар ўз юришларида ислом динини тарқатишга алоҳида эътибор берганлар. Аҳолини исломга жалб қилиш учун улар мазкур динни қабул қилганларга ҳар хил имтиёзлар бериш сиёсатини олиб борганлар. Ислом ҳуқуқига кўра, ислом динига ўтган одамлар аввало хирож тўлашдан озод қилинган. www.arxiv.uz Талабаларга эслатма! Хирож (араб. - солиқ) - ўрта аср мусулмон давлатларида ер солиғи. Дастлаб хирожни халифаликда фақат ғайридинлар тўлашган. Мусулмонлар ушр солиғи тўлаганлар. Кейинчалик хирож умумий ер солиғига айланган. Ислом дини ёйилиши билан араб тили ҳам тарқалиб борган, давлат ишларини юритиш, адабиёт ва фан тилига айланган. Араб саркардалари фатҳ этилган шаҳарларда мусулмон масжидлари қуришга алоҳида эътибор берганлар. Айрим ҳолларда араблар ҳатто масжидлар учун янги бинолар ҳам қуриб ўтирмаганлар, балки шаҳарлардаги зардуштийлар ёки христианларнинг ибодатхоналарини қайта қуриб, масжидларга айлантирганлар. Бухоро, Самарқанд, Марв ва бошқа шаҳарларда шундай қилинган. Мовароуннаҳр савдогарлари исломни ҳаммадан тезроқ қабул қилганлар, чунки араблар савдо-сотиқ ишларига, хусусан карвон савдосига ривожланиш учун барча шарт-шароитни яратиб берганлар. Ўша даврда жаҳондаги энг йирик давлат – Араб халифалиги таркибига Мовароуннаҳрнинг киритилиши ҳам савдо-сотиқнинг ривожланишига имконият яратган. Мовароуннаҳрни бошқариш халифанинг Хуросондаги ноибига юклатилган. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшайдиган жойлар ҳокимлар томонидан бошқарилган. Уларни ноиб тайинлаган ва лавозимдан олган. Ҳокимларнинг асосий вазифаси солиқ йиғиш ва жойларда тартибни сақлашдан иборат бўлган. Араблар бошқарув маҳкамаси ва тартибни назорат қилиш бўлинмалари ташкил этганлар. Шариат қоидалари ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг асосий воситасига айланган. Сомонийлар даврида ( IX - X асрлар) олий мусулмон уламоларининг мавқеи янада ошди. Сомонийлар давлатининг пойтахти - Бухоро Шарқда www.arxiv.uz ислом илоҳиётининг нуфузли марказларидан бирига айланди. Олий мусулмон уламоларининг обрўси ошиши билан бир вақтда, уларнинг моддий фаровонлиги ҳам ортиб борди. Исмоил Сомоний давридан бошлаб масжидлар, хонақоҳлар ва бошқа диний муассасаларга қарашли вақф мулки миқдори анча ошди. Ўрта Осиёда ҳанафийлик мазҳаби кенг тарқалган эди. Ҳамма олий диний лавозимларни ҳанафийлар эгаллаган эдилар. Сомонийлар даврида Бухорода маҳаллий уламолар бошлиғи «устод» деб аталган; кейинчалик бу лавозим «шайх ул-ислом» номини олган. Олий мусулмон уламолари даврасида устод (шайх ул-ислом)дан кейин иккинчи ўринда хатиб (масжидда жума ва ҳайит намози пайтида хутба ўқийдиган, ваъз айтадиган руҳоний) лавозими турган. Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийнинг шогирди Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Бухорий (832 й. в.э.) Бухорода маҳаллий ҳанафийлик мактабига асос солган. Ривожланишининг дастлабки даврида Бухоро мактабига Балх, Бағдод ва бошқа ҳанафийлик марказларининг таъсири катта бўлган. Айни вақтда мактаб ўз анъналарини ҳам мустаҳкамлаб борган. Мутаъзилийлар, қарматлар, карромийлар ва рофидийлар билан бўлган кескин баҳслар натижасида Самарқанд ҳанафийлар мактабининг таълимоти вужудга келди. Уни ишлаб чиқишда Абу Мансур ал-Мотуридий, Али ибн Саид ар-Рустуғфоний (Х аср), Муҳамман ибн ал-Яман ас-Самарқандий ( IX аср) ва бошқалар фаол иштирок этдилар. Бу таълимот кейинчалик ал- Мотуридий исми билан номланди. 6.2. Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши ( VIII - XIII асрлар) Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтганимиздек, милодий VIII асрдан Мовароуннаҳр халқлари тарихида янги давр бошланди (Мовароуннаҳр - Марказий Осиёда Амударё ва Сирдарё оралиғидаги минтақа (шу жумладан www.arxiv.uz ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди)нинг арабча географик номи. Исломдан олдинги даврда Турон деб аталган, Македониялик Искандар уни Суғдиёна деб номлаган, XIX асрнинг иккинчи ярмида минтақанинг «Туркистон» деган русча номи муомалага киритилган). қандай номланишидан қатъи назар, жаҳон цивилизациясининг энг қадимги ўчоғи бўлган бу минтақа халқлари ўз давлатчилиги ва ҳуқуқи, дини ва маданияти, тили ва адабиётини ривожлантириш йўлидан бордилар. Турон (Мовароуннаҳр, Суғдиёна, Туркистон)нинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг халқлари маънавияти турғунлик нималигини билмаган, бу ерда ҳеч қачон уруғ-аймоқчилик, миллий ва диний биқиқлик, анъанавийлик тамойиллари ҳукм сурмаган. Буюк ипак йўли орқали Туронга Хитой ва Ҳиндистон, Ҳижоз ва Византия, Яқин ва Ўрта Шарқдан нафақат моддий бойликлар, балки илмий ва бадиий асарлар, янги ғоялар ва билимлар ҳам олиб келинган. Улар «исломга мансуб эмас», деган важ билан рад этилмаган, балки аждодларимиз томонидан бойитилган, такомиллаштирилган ва маҳаллий амалиёт, маданият билан чатишиб кетган. VIII асрдан бошлаб ислом Мовароуннаҳрда ҳукмрон динга айланган ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ўз назорати остига олган бўлса-да, амалда унинг ўзи ҳам Турон шароитига, масалан, мулк шакллари, аҳолининг турмуш тарзига мослашиб борган. Хуллас, ислом ҳуқуқи ва шариат меъёрларининг шаклланиш жараёнида маҳаллий шароит ва урф-одатлар ҳисобга олинган. Ўз-ўзидан равшанки, шу билан бир вақтда қуръон, Сунна талабларига, яккахудолик тамойили - тавҳидга зид бўлган ҳамма нарсаларга барҳам берилган. Табиийки, ислом ҳаётнинг барча жабҳаларини дарҳол ва тенг даражада ўзига бўйсундирмаган. Исломнинг ўзи ҳам дарҳол шаклланмаган. Ислом дини ва ислом ҳуқуқи, ислом фалсафаси - калом ва бошқа ислом тамойиллари ва талаблари VII - XII асрлар мобайнида босқичма-босқич ривожланиб борган. www.arxiv.uz «Шариат нафақат диний-ҳуқуқий тизим сифатида амал қилган, - деб ёзади проф. А.Х.Саидов. – Балки у ижтимоий-маънавий ҳаётни қамраб олувчи, одамларнинг тарихий, маданий, миллий ва ҳуқуқий анъаналари, ахлоқий қарашлари ва турмушига чуқур таъсир кўрсатувчи институтлар мажмуидан иборат бўлган» 1 . Хусусий ҳуқуқнинг фуқаролик, ер, оила-никоҳ, ворислик ва бошқа масалалари Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқининг ҳанафийлик мазҳаби меъёрлари билан тартибга солинган. Жиноят ишлари ҳам шу меъёрлар асосида кўриб чиқилган ва ҳал қилинган. Бундан ташқари, шариат маҳаллий одат ҳуқуқининг кўпгина меъёрларини ҳам ўзлаштирган. Талабаларга эслатма! Одат (араб.) - одамларнинг муайян гуруҳи томонидан қабул қилинган ёки муайян жойда амал қиладиган ва асосан ўрганиш бўлиб кетгани туфайли риоя этиладиган хулқ-атвор қоидалари. Сўзнинг ўз маъносида одат фиқҳда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим рол ўйнайдиган урф-одатларни англатади. Шуни таъкидлаш зарурки, ислом турли маданиятлар, анъаналар, урф- одатларни бирлаштириб, халқлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига имконият яратиб, ўша давр учун янги давлат-ҳуқуқий маконини вужудга келтириб, Шарқ, шу жумладан Мовароуннаҳр халқлари тақдирида муҳим рол ўйнади. Тарихга назар ташлаш, ўша даврда яратилган «Ҳудуд ал-олам», «Китоб ал-масолик ва-л-мамолик» каби асарларни таҳлил қилиш VII аср охирида араблар «Мовароуннаҳр» деганда Амударёнинг нариги томонидаги ерларни тушунган, деган хулосага келиш имконини беради. Лекин кейинчалик бу тушунчанинг мазмуни кенгайиб борган: дастлаб Мовароуннаҳр Хуросоннинг 1 +аранг: Саидов А.Х. Сравнительное правоведение: Учебное пособие / Отв. ред. В.А.Туманов. - Ташкент: «Адолат», 199. - 442-б. www.arxiv.uz бир қисми саналган бўлса, Х аср ўрталаридан у нисбатан мустақил географик минтақага айланган. Бу даврга келиб Мовароуннаҳр таркибига Бухоро, Самарқанд, Кеш, Насаф ва бошқа яқин ҳудудлардан ташқари, Хоразм, Бадахшон, Марв, Ўзган, Хуттал каби вилоятлар ҳам кирар эди. Бора-бора Мовароуннаҳр X - XIII асрларда сиёсий, иқтисодий ва маданий хусусиятга эга бўлган бир қанча омиллар таъсирида географик тушунчадан сиёсий-ҳуқуқий тушунчага айланди. Мовароуннаҳр деганда мусулмон аҳоли яшайдиган Ўрта Осиё ҳудуди тушунила бошланди. Мовароуннаҳр Араб халифалиги таркибига кирувчи улкан ҳудудда яшайдиган халқларнинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маънавий марказига айланди. Айни вақтда, Мовароуннаҳр илмий-маданий ва маънавий-ҳуқуқий ҳаётнинг барча жабҳаларини фаол бойитиб, тобора кўпроқ мустақилликка эга бўлиб борди. Ислом маданияти ва ҳуқуқининг ривожланишига Мовароуннаҳр мутафаккирлари ва фақиҳлари улкан ҳисса қўшдилар. Бу ердан диний ва дунёвий илмларни янги билимлар ва ғоялар билан бойитган ал-Хоразмий, Рўдакий, ат-Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Марғиноний, ал- Фарғоний, ал-Марвозий, Замахшарий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Маҳмуд қошғарий каби буюк алломалар етишиб чиқди. Хоразмлик улуғ аллома, тилшунос, шоир, фақиҳ, мусулмонларнинг Муқаддас китоби - қуръони карим тафсирчиси Абул қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад Замахшарийнинг (1075-1144) номи Шарқ илмий тафаккури тарихидан муносиб ўрин олган. Замахшарийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида араб манбалари далолат беради. Тарихчи ва географ Ёқут ал-Ҳамавий (1179-1229)нинг сўзларига қараганда, Замахшарий тилшуносликда имом унвонига муносиб топилган, фаннинг турли соҳалари билимдони, иқтидорли аллома бўлган 2 . 2 +аранг: Яхъяев У. Первый комментатор Корана // Маяк Востока, 192. №3-4. - 4-б. www.arxiv.uz Замахшарий «Жоруллоҳ» - «Аллоҳнинг қўшниси», «Бутун дунёнинг устози», «Хоразм фахри» номлари билан улуғланган. Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Отаси раҳбарлигида савод чиқариб, Гурганжда, Бухорода илм олган. Бир неча йил хоразмшоҳлар саройида хизмат қилган. 1118 йилдан бутун умрини илм-фанга бағишлаган. Икки марта ҳаж сафарида бўлган. Кўҳна Урганчда вафот этган. Замахшарий ижоди серқирра ва сермаҳсул бўлиб, у элликдан ортиқ йирик асарларнинг муаллифи сифатида бутун дунёга машҳурдир. Унинг қаламига мансуб «Ал-Кашшоф», «Ал-Муфассал», «Навобиғ ул-Калом», «Атбоқ уз-Заҳаб», «Мақомот аз-Замахшарий», «Муқаддимат ул-Адаб», «Асос ул-Балоға» ва бошқа асарлари бутун мусулмон оламида кенг тарқалган. «Ал- Кашшоф» асари тўққиз асрдан буён машҳур ислом мадрасаларида қуръони каримни ўрганишда асосий қўлланма вазифасини бажариб келмоқда. Замахшарий, Форобий, ал-Фарғоний, Беруний, Ибн Сино ва мовароуннаҳрлик бошқа алломалар янги билим ва тажриба излаб олис юртларга - қоҳира ва Алеппо, Дамашқ ва Бағдодга кетганлар, бу ерда таҳсил олганлар ва ишлаганлар, таълим берганлар ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланганлар. Халифа ал-Маъмун IX аср бошида Бағдодда ҳозирги фанлар академиясининг илк кўриниши - «Байт ул-ҳикмат» («Донишмандлар уйи»)ни ташкил этгач, у мазкур илм даргоҳига Мовароуннаҳрнинг жуда кўп улуғ алломаларини таклиф қилди. Талабаларга эслатма! «Байт ул-ҳикмат» - «Донишмандлар уйи» - ал-Маъмуннинг отаси - машҳур халифа Хорун ар-Рашид томонидан қурилган. Ал-Маъмун даврида чинакам илм-фан марказига айланган. Бағдодда ўзига хос фанлар академияси ташкил этилганидан сўнг орадан икки аср ўтгач, Хоразмшоҳ ал-Маъмун даврида Журжонийада бошқа бир академияга асос солинган ва у ҳам Маъмун номи билан www.arxiv.uz аталган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, шу академияни тиклаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиқди. Шуни таъкидлаш зарурки, биринчи «Маъмун академияси» (ҳозирги Европада «Байт ул-ҳикмат» шундай деб аталади)нинг дастлабки раҳбарлари (президенти ва вице-президенти) ал-Фарғоний ва ал-Хоразмий бўлган. Нафсиламрини айтганда, мовароуннаҳрлик алломалар Маъмун академиясининг ўзагини ташкил этганлар. Ислом маданияти ва ҳуқуқининг ривожланишига Муҳаммад ал- Бухорий, Исо ат-Термизий, ал-Ҳаким ат-Термизий, Нажмиддин ан-Насафий, ал-Мотуридий, Юсуф ал-Ҳамадоний, Абдухолик /иждувоний, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, ас-Суҳравардий каби мовароуннаҳрлик буюк алломалар улкан ҳисса қўшдилар. Кейинроқ ( XIV асрда) машҳур фақиҳларнинг мазкур гуруҳига Баҳовуддин Нақшбанд ва бошқалар қўшилди. Мовароуннаҳр аҳолиси оммавий тарзда ислом динини қабул қилганидан сўнг мусулмонлар томонидан муқаддас жойларни, асосан Маккани зиёрат қилиш диний алоқаларнинг энг кенг тарқалган шаклига айланди. Бу диний-ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига, Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқий мактабларининг шаклланиши ва ривожланишига имконият яратди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Ўрта Осиё минтақасида ҳанафийлик мазҳаби кенг ёйилган. Унинг тарафдорлари қуйидаги қоидаларга амал қилган. 1. Диний мажбуриятларни адо этиш (ибадат), юридик амаллар (муамалат) ва жазо тизими (уқубат) шариат (ислом ҳуқуқи меъёрлари мажмуи)нинг таркибий қисмлари ҳисобланади. Одамларнинг амаллари диний ва фуқаровий нуқтаи назардан беш тоифа (аҳком)га бўлинади. www.arxiv.uz Диний нуқтаи назардан амалларнинг қуйидаги турлари фарқланади: а) зарур (вожиб) ёки фарз (мажбурий) амаллар; уларни бажариш тақдирланади, бажармаслик - жазоланади; фарз амалларни шахсий мажбурият (фарз ал-айн, масалан, намоз) ва зарурий мажбурият (фарз ал- кифоя, масалан, ҳаж)га ажратиш мумкин; б) тавсия этиладиган амаллар (мандуб); уларни бажариш тақдирланади, бажармаслик - жазоланади; в) рухсат этилган амаллар (мубоҳ); г) қораланадиган амаллар (макруҳ); д) тақиқланган амаллар (ҳаром). Фуқаровий нуқтаи назардан аммалларнинг қуйидаги турлари фарқланган: а) тўғри амаллар (саҳиҳ); б) нотўғри амаллар (ботил); в) рухсат этилган амаллар (жоиз); г) ўринли амаллар (мафруд); д) боғловчи амаллар (лозим). 2. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, Мовароуннаҳр фақиҳлари ибодат қоидаларини ва юридик қоидаларни фарқлаганлар. Уларнинг фикрича, шариат (кенг маънода) юридик меъёрлар, тамойиллар, хулқ-атвор ва диний ибодат қоидалари мажмуидан иборат бўлган. Мовароуннаҳрда қуръон; Сунна; ижмоъ; қиёс ва маҳаллий урф-одатлар шариат манбалари саналган. қозилар чиқарадиган ҳукмларнинг қуйидаги турлари фарқланган: 1) ар-раъй (қиёс бўйича иш кўриш); 2) истиҳсон (истисно тариқасида ҳукм чиқариш); 3) истислоҳ (манфаатларни ҳисобга олиб ҳукм чиқариш). Бунда қуйидаги талабларга риоя этиш шарт бўлган: - ҳукм эътиқодга дахл этмаслиги керак; - ҳукм исломга зид бўлмаслиги лозим; www.arxiv.uz - чиқарилган ҳукмдан фойда аниқ-равшан кўриниб туриши керак. 3. Калом (илоҳиёт) ва диний-ҳуқуқий онгнинг ривожланиши натижасида фиқҳнинг ўзига хос мактаби вужудга келди. У «Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби» деб номланди. Уни ташкил этишга машҳур фақиҳлар - Имом ал-Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқалар муносиб ҳисса қўшдилар. Мовароуннаҳрда фақиҳларнинг жуда кўп авлодлари кундалик амалиётда нафақат исломнинг умумий меъёрларига, балки минтақадаги ҳаётнинг муайян шароити ва хусусиятларини ҳисобга олувчи Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг анъаналарини ҳам ҳисобга олган. Айтиш мумкинки, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби III  IX - VIII  XIV асрларда минтақа ҳаётида муҳим рол ўйнаган. Мовароуннаҳр тарихи тадқиқотчиларнинг кўплаб авлодлари эътиборини ўзига тортиб келмоқда. Минтақада ислом тарихини ўрганишга машҳур шарқшунос В.В.Бартольд катта ҳисса қўшди. О.Г.Большаков тадқиқотлари ҳанафийлик мазҳаби тарихида улкан рол ўйнаган Мовароуннаҳр халқининг ҳаётига бағишланган 3 . Бу мавзуга О.Д.Чехович ҳам тўхталиб, минтақадаги ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий ҳолат ҳақида тарихий маълумотлар олиш учун Мовароуннаҳр фақиҳларининг асарларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини намойиш этди 4 . О.Прицак олиб борган тадқиқот бухоролик нуфузли оила - Бурҳонлар сулоласи тарихига бағишланган 5 . В.Маделунгнинг илмий тадқиқотида Шарқий Хуросон ва Мовароуннаҳрда ҳанафийлик мазҳабининг ёйилишида муржиъийлар 3 +аранг: Большаков О.Г. Бухара времени Ибн Сины // Письменные памятники и проблемы истории культуры народов Востока. Т. XV , ч. 3. - Москва, 1981. – Сс.6-24. 4 +аранг: Чехович О.Д. Черты экономической жизни Моварауннахра в сочинениях по фикху и шуруту // Ближний и Средний Восток. Товарно-денежные отношения при феодализме. - Москва, 1980. – Сс.220-230. 5 +аранг: Pritsak O . Al - I Burhan // Der Islam . Bd. 30, 1952. – Рр .81-96. www.arxiv.uz таълимотининг роли кўриб чиқилган 6 . Ўзининг бошқа бир мақоласида у Яқин Шарқ мамлакатларида мотуридийлик таълимотининг тарқалишида Мовароуннаҳр илоҳиётчиларининг ролини таҳлил қилган 7 . Ал-Хорис ибн Сурайж (128  746 йилда ўлдирилган) ўлимидан кейин Куфа муржиъийлари уламоси Абу Ҳанифа шарқий муржиъийлар раҳнамосига айланган. Шарқий Хуросон, айниқса Балхдан Ироққа таълим олгани келган одамлар асосан Абу Ҳанифа қўлида таҳсил олганлар. Абу Ҳанифанинг Куфадаги мухолифлари Балхни заҳарханда билан «Муржиъйобод» деб атаганлар. II  IX аср охирида, исломнинг суннийлик йўналишидаги асосий диний- ҳуқуқий мактаблар шакллана бошлагач, Балх ҳанафийлик таълимотини ишлаб чиқиш ва ўргатишнинг шарқдаги марказига айланди. Шарқий Хуросон ва Мовароуннаҳрда Абу Сулаймон ал-Жузжоний (200  815-816 йиллардан кейин в.э.) ва Абу Ҳафс ал-Бухорий (217  832 й. в.э.) ҳанафийлик мазҳабининг асосий ғоялари ўз аксини топган Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш- Шайбоний (189  805 й. в.э.) асарларининг тарғиботчилари бўлган. Сомонийлар давлати ташкил топиши билан унинг пойтахти Бухоро жадал суръатларда ривожланган. Бухоро ва Самарқандда маҳаллий ҳанафийлик мактаблари вужудга келган. Ал-Кафавий асарида келтирилган иснодларни (иснод - ҳадисда айтилган сўзни айтувчисига боғлаш) ўрганиш Бухоро ва Самарқандда маҳаллий мактабларнинг шаклланишида Бағдод ва Балх таъсири кучли бўлганини кўрсатади. Самарқандда исмоилийлар ақидалари билан кескин курашда кейинчалик ал-Мотуридий (333  944-945 й. в.э.) номи билан аталган каломдаги оқим вужудга келди. IV  X аср охирида Абу Лайс ас-Самарқандий (373  983-984 й. в.э.) ва Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Фазл ал-Бухорий (381  91 6 + аранг : Madelung W. The Early murj’ia in Khurasan and Transoxania and the Spread of Hanafism // Der Islam. Bd. 5, 1982. – Рр .32-39. 7 + аранг : Madelung W. The Spread of Maturidian and the Turcs // Actas IV Congresso de Estudos Arabes e Islamicos. Coumbra-Lisboa, 1968. - Leiden, 1971. – Рр .109-168. www.arxiv.uz й. в.э.) каби алломаларнинг пайдо бўлиши Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг шу даврдаги юксак мавқеидан далолат беради. Мовароуннаҳр ҳанафийларининг маънавий марказлари - Бухоро ва Самарқандда фақиҳларнинг саккиз гуруҳи (бештаси Бухорода ва учтаси - Самарқандда) мавжуд бўлган. Ўша даврда яшаган ислом ҳуқуқшунослари ўтмишдошларининг ҳеч қандай ҳукми бўлмаган янги ҳаётий вазиятларни ҳал қилишларига тўғри келган. Улар ҳанафийлик мазҳаби анъаналари ва маҳаллий урф-одатларга асосланиб, турли масалалар юзасидан фатво чиқарганлар. Нуфузли фақиҳларнинг қарорлари келажак авлодлар учун кундалик амалиётда қўлланма бўлиб қолган. Мовароуннаҳрлик фақиҳлар хўжалик, мулк, оила-никоҳ муносабатлари, савдо-сотиқ, расм-русумлар масалалари юзасидан фатволар чиқарганлар. Бу фатволарда Мовароуннаҳр аҳолиси турмуш тарзи ва яшаш шароитининг хусусиятлари ўз аксини топган. Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг қуйидаги вакилларига – Шамс ал- аъимма ас-Сарахсий (490  1096-97 й. в.э.), Фахр ал-ислом ал-Паздавий (482  1089 й. в.э.), Ифтихориддин ал-Бухорий (542  1147-48 й. в.э.), ас-Садр ал- Кабир (570  1174-75 й. в.э.) ва Фаҳриддин қозихон (592  1196 й. в.э.) - кейинчалик усул ал-фиқҳ (ислом ҳуқуқи методологияси, асослари) билимдонлари томонидан учинчи даражали мужтаҳид унвони берилган. Бу фақиҳларнинг V  XI - VI  XII асрларда Мовароуннаҳрдаги ҳаётни акс эттирувчи қарорлари ва ҳукмлари фуруъ ал-фиқҳ бўйича олтмишдан ортиқ китобдан ўрин олган. Бурҳониддин Марғинонийнинг «Мухтасар ал-Кудурий», «Ҳидоя», Ибн Баззознинг «Фатво», Абу Юсуфнинг «Адаб ал-қози», Имом ат-Таҳовийнинг «ал-Ақоид» асарлари Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг манбалари ҳисобланади. Бу манбаларда ислом ҳуқуқининг фароъид (ворислик), мулк, уқубат (жиноят ҳуқуқи), муамалат (фуқаролик ҳуқуқи) каби тармоқларига аниқ таъриф берилган. www.arxiv.uz 4. Ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ар-раъй тамойили асосида амалга оширилган. Бу тамойилдан фойдаланиш ҳуқуқи қозиларга берилган. Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, у жиноят содир этган шахсларга анча раҳмдиллик билан муносабатда бўлган. Масалан, ўғрилик содир этган шахсларга нисбатан назарда тутилган жазо - бир қўлини кесиш ҳомиладор аёллар ва қашшоқ мусулмонларга нисбатан амал қилмаган. Бундан ташқари, мазкур мактабнинг яна бир хусусияти - Мовароуннаҳрнинг атоқли фақиҳлари асарлари қонун кучига эга бўлган. 6.3. Имом ал-Бухорий - буюк муҳаддис Буюк муҳаддис ва унинг ижоди ҳақида ҳикоя қилишдан олдин шариатнинг асосий манбаларидан бири - Сунна қандай вужудга келганини эслатиб ўтамиз. Арабча «сунна» сўзи одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи деган маъноларни англатади. Исломда мусулмонлар учун ибрат ҳисобланган Муҳаммад Пайғамбарнинг (САВ) сўзлари, амаллари ва хатти-ҳаракатлари суннани ташкил этади. Сунна кўплаб ҳадислардан таркиб топган. «Ҳадис» сўзи дастлаб хабар, янгилик деган маънони англатган. Махсус маънода ҳадис - бу Муҳаммад Пайғамбарнинг (САВ) айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятдир. Ҳадисларни нақл қилувчилар, ривоятчилар, аввало, Пайғамбарнинг саҳобалари - унинг вафотидан кейин асосан Мадинада яшаган қариндошлари, сафдошлари ва шогирдлари, чунончи: халифа Умар ибн www.arxiv.uz Хаттоб ва унинг ўғли Абдуллоҳ ибн Умар (693 й. в.э.); халифа Али ибн Абу Толиб; таниқли саҳоба Талҳа ибн аз-Зубайр; Пайғамбарнинг яқин дўсти Абу Ҳурайра (677 й. в.э.); Эронни фатҳ этувчилардан бири Абдуллоҳ ибн Амир (679 й. в.э.); Пайғамбарнинг котиби, қуръон билимдони Зайд ибн Собит; Пайғамбарнинг беваси Ойша (678 й. в.э., айтишларича, 1210 ҳадисни ривоят қилган) ҳисобланади. қуръонни ўрганиш «тафсир» илми пайдо бўлишига олиб келган бўлса, ҳадисларни тўплаш ва ўрганиш ҳадисшунослик вужудга келишига сабаб бўлган. Ҳадислар VII аср ўрталарида йиғила бошланган. Бир ярим-икки аср давомида ҳадислар жуда кўпайиб кетган. Ҳадисшуносликнинг «олтин асри» - IX асрга келиб булар тартибга солинган ва дин, ахлоқ, фиқҳнинг муқаддас манбаига айланган. Саҳоба исмлари махсус тартибга солиниб, ҳар биридан ривоят қилинган ҳадислар жамланган бўлса, ундай китоб «Муснад»; муаллифнинг кексалари ҳуруфи хижо (алифбо) тартибига қўйилиб, ҳар бирининг йўли билан муаллифга етиб келган ривоятларни тўплаган китоб «Муъжам» дейилган. Ислом оламида ҳадисларнинг «мусаннаф» (араб. «танлаб олинган») турига мансуб тўпламлар кенг тарқалган. Мусаннафда ҳадислар мавзулар бўйича жамланган бўлади. Шунинг учун маълум соҳа ёки мавзуга оид ҳадисни қидириб топиш мусаннаф тўпламларида нисбатан осонроқ бўлган. Муснад тарихан илгарироқ, мусаннаф эса кейинроқ вужудга келган. Ислом оламида энг обрўли ҳисобланган ҳадис тўпламлари олтита бўлиб, улар «ал-кутуб ас-ситта» («олти китоб») деб аталади. Бу тўпламлар суннийлик йўналишидаги мусулмонлар орасида кенг тарқалган. Улар қуйидагилардир: 1. «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» («Ҳақиқий тўплам») ёки қисқача «ас-Саҳиҳ». Уни Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Бухорий тузган. Шунинг учун у «Саҳиҳи www.arxiv.uz Бухорий» деб ҳам аталади. Тўплам ислом оламида катта довруқ қозонган ва Шарқда кўп марта нашр этилган. 2. «Саҳиҳи Муслим». Тузувчи - Муслим ан-Нишопурий (817-875). У 300 мингга яқин ҳадисни кўриб чиққан ва улардан 12 минги, яъни тўрт фоизини ҳақиқий деб топган. 3. «ас-Сунан» («Сунналар»). Тузувчи - Ибн Можа (886 й. в.э.). 4. Абу Довуд ас-Сижистоний (888 й. в.э.)нинг шу номдаги тўплами. 5. Муҳаммад ат-Термизий (802 й. в.э.)нинг «ал-Жомиъ ал-кабир» («Катта тўплам») деб номланган ҳадислар китоби. 6. Абу Довуднинг шогирди Насоий (915 й. в.э., ҳозирги Ашхабод яқинидаги Нисо шаҳридан) тузган «ас-Сунан» тўплами. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Бухорий тузган «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» тўплами ўз аҳамиятига кўра ислом оламида шубҳасиз биринчи ўринда туради 8 . Бу тўплам ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тузган ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир. Тўпламда Муҳаммад Пайғамбар (САВ) ҳадисларидан ташқари, фиқҳ, ислом урф-одатлари, ахлоқ- одоб, таълим-тарбия ҳамда ўша давр тарихи ва этнографиясига доир маълумотлар ҳам мавжуд. Унга 600 минг ҳадисдан фақат 7275 та энг «саҳиҳ» (араб. «тўғри») ҳадислар киритилган. Мазкур тўплам Мисрда ва бошқа бир қанча мамлакатларда жуда кўп марта чоп этилган, унга йирик уламолар томонидан шарҳлар ёзилган. Энди буюк аллома Бухорийнинг ҳаёти ва ижодига муфассалроқ тўхталамиз. Бу буюк алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғира ибн Бардизбоҳ ал-Жуъфий ал-Бухорий (810- 870). Имом ал-Бухорий ҳижрий 194 йил шаввол ойида Бухорода таваллуд топди. Отаси Исмоил ўз даврининг етук муҳаддисларидан, Молик ибн 8 + аранг : Абу Абдуллощ Мущаммад ибн Исмоил ал - Бухорий . Щадис. Ал- Жомиъ ас-сащищ. 4 том. - Тошкент: «+омуслар бош тащририяти», 1991- 1996. www.arxiv.uz Анаснинг шогирди ва яқинларидан бири бўлиб, тижорат ишлари билан шуғалланган. Онаси тақводор, диёнатли, оқила аёл эди. Отаси вафот этгач, унинг тарбияси волидаси зиммасига тушган. У 5-6 ёшидан исломий илмларни, Муҳаммад Пайғамбарнинг (САВ) ҳадисларини ўрганишга ва ёдлашга киришади. Таниқли муҳаддислар - ал-Дохилий, Муҳаммад ибн Салом ал-Пойкандий, Муҳаммад ибн Юсуф ал-Пойкандий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Маснадий ва бошқалардан сабоқ олган. Азалдан муҳаддислар сафарга чиқишдан олдин ўз юртидаги ровийлардан бирорта ҳам ҳадис қолдирмасдан ёзиб олган бўлиши ва шундан кейингина бошқа шаҳар ёки мамлакатга сафарга отланиши мумкин эди. Бухорий 16 ёшга етгунча ўз юртидаги машойихлардан ҳадис эшитиб, ёзиб олиб, халифаликнинг турли вилоятлари томон йўл олади. 825 йил Бухорий онаси ва акаси Аҳмад билан Маккага келиб, ҳаж ибодатини адо этади. Онаси ва акасини Бухорога қайтариб, ўзи Маккада қолади. Бу ерда фаолият кўрсатаётган машойихларнинг илмий йиғинларида қатнашади. Бухорий 827 йил Мадинага боради. Мадинадаги машҳур уламолардан Иброҳим ибн ал-Мунзир, Мутриф ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ибн Ҳамза ва бошқалар билан мулоқотда бўлиб, улардан ҳадислар бўйича сабоқ олади. Бу вақтда Муҳаммад Пайғамбарнинг (САВ) саҳобалари, саҳобаларнинг издошлари турли мамлакатларга тарқаб кетган эди. Шундай шароитда Пайғамбарнинг ҳадисларини тўплаш турли шаҳар ва мамлакатларга боришни тақозо қилар эди. Бир неча тарихчиларнинг таъкидлашича, Бухорий Ҳижоз, Макка, Мадина, Тоиф, Жиддага қилган риҳлати олти йил давом этган. Сўнг Басра, Куфа ва Бағдодга сафар қилади. Шом ва Мисрга ўтади. Бундан ташқари, Хуросон, Марв, Балх, Ҳирот, Нишопур, Рай, Жибол каби шаҳарларда бўлиб, бу ердаги олимлардан сабоқ олди ва ҳадислар тўплади. Бухорий хорижий юртларга сафарларидан кейин Бухорога қайтгач, ҳадис илмини тарғиб этишга киришади. Унинг бу саъй-ҳаракатлари ўша даврда Бухорода ҳукмдорлик қилган Ҳолид ибн Аҳмад аз-Зуҳлийга хуш келмайди. Шу сабабли Бухорий Бухорони тарк этиб, Пойкендга, кейин эса www.arxiv.uz Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғига келиб яшашга мажбур бўлади ва шу ерда вафот этади. Бухорий бутун фаолияти давомида илм кишиларини маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Тижорат қилганда топган даромадидан ойига беш юз дирҳамдан фақиру мискинларга, илм толибларига сарфлаган. Шахсий ҳаётида ортиқча дабдаба ва сарф-харажатларга йўл қўймаган. Бухорий умр бўйи ҳадисларни тўплаш ва тизимга солиш билан шуғулланган, уларни саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайри саҳиҳ (хато, заиф)га ажратган. Бу ишни ҳадис ровийларининг маиший ҳаётлари, яшаш жойлари, туғилган ва вафот этган саналари, бир-бирлари билан қилган ўзаро мулоқотларини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда олиб борган. «Мен ҳадисларни 1080 муҳаддисдан ёзиб олдим», деб хотирлаган алломанинг ўзи. Бухорий жами 600 мингга яқин ҳадис тўплаган бўлиб, шундан 100 минг «саҳиҳ» ва 200 минг «ғайри саҳиҳ» ҳадисни ёддан билган. Бухорий ўзининг ноёб қобилияти, иқтидори, қувваи ҳофизасининг ўткирлиги билан илм аҳлларини лол қолдирган. Бухорийнинг атоқли аллома бўлиб етишувида оила, мадраса тарбиясидан ташқари, устозларининг ҳам хизматлари катта. Бухорийнинг устозлари инсоний фазилатлари, адолатпешалиги, хотираси мустаҳкамлиги, ривоятининг тоза, тўғрилиги, ёлғон аралашмагани, имон-эътиқодининг соғломлиги билан ажралиб турган. Бухорийнинг турли мамлакатлардаги машҳур устозлари: Маккада - Абдуллоҳ ибн Зубайр ал-Хўжандий, Аҳмад ибн Муҳаммад Азрақий, Абдуллоҳ Муқрий; Мадинада - Абдулазиз Увайсий, Мутриф ибн Абдуллоҳ; Басрада - Абу Осам ан-Набил; Балхда - Яҳё ибн Баср, Утайба ибн Саид; Куфада - Абу Наим ал-Фазл; Бағдодда - Сариҳ ибн ан- Нуъмон, Аҳмад ибн Танбал; Шомда - Муҳаммад ал-Форобий, Одам ибн Абу Илёс; Мисрда - Аҳмад ибн Шуайб, Аҳмад ибн Солиҳ; Марвда - Аҳмад ибн ал-Ҳасан; Нишопурда - Исҳоқ ибн Иброҳим Роҳвайҳ ал-Ҳамзамий, Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳалий, Яҳё ибн Яҳё Тамимий, Башр ибн ал-Ҳаким ва www.arxiv.uz бошқалардир. Имом Бухорийга ҳадисдан сабоқ берган улуғ устозлари ҳам сал ўтмай, ўзларини унга шогирд даражасида эканлигини эътироф эта бошлаганлар. Устози Исҳоҳ ибн Роҳвайҳ Бухорийга болалик чоғида ҳам: «Сиз (ҳадис) айтиб туринг, бошқалар ёзиб олсин», дер эди. Устози Абдуллоҳ ибн Мунир эса, «Мен ал-Бухорийнинг шогирдлариданман», дерди. Замондоши, муҳаддис Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Самарқандий: «Икки харамайнда (Макка ва Мадинада), Ҳижозда, Шомда ва Ироқда кўп олимларни кўрдим, лекин Муҳаммад ибн Исмоилдек (кўп ва саҳиҳ) ҳадис жамлаганни кўрмадим. Ул киши биздан кўра билгувчироқ, фақиҳроқ ва талабчанроқдир», деган. Имом Бухорийнинг шогирдлари ҳам сон-саноқсиз бўлган. Атоқли муҳаддис Форобий: «Биргина «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ»ни ул зотдан эшитган кишилар саноғи тўқсон минг киши бўлган», дейди. Ҳадис илмига ўта фидойилик, ақл-заковатини бахшида этиш Бухорийга шон-шараф келтирди, уни ислом дунёсининг энг буюк алломаларидан бири сифатида танитди. Бухорий 20 дан ортиқ китоб тасниф этган. Бухорийнинг буюк асари - «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» суннийлар томонидан эътироф этилган «Сиҳоҳи ситта» (олти саҳиҳ китоб)нинг биринчисидир. Бухорийнинг бошқа асарлари: «Ат-Тарих ал-кабир» «Ат-Тарих ас-сағир», «Аз-Зуафо ас-сағир» («Заиф ҳадислар ҳақида кичик китоб»), «Ал-Куно» («Ровийларнинг куньялари»), «Ал-адаб ал-муфрад» («Адаб дурдоналари»), «Аз-зуафо ал-кабир» (Заиф ҳадислар ҳақида катта китоб»), «Ат-Тафсир ал-кабир» («Катта тафсир»), «Биррул-волидайн» («Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида»), «Ал-Жомиъ ал- кабир», «Ал-Муснад ал-кабир», «Асмаи ас-саҳоба» («Саҳобаларнинг исмлари»), «Китоб ал-Ҳиаа» (Холис совға китоби), «Китоб ал-Илал» («Иллатли ҳадислар китоби»), «Китоб ал-фавойид» («Фойдалар ҳақида»), «Сунан ал-фуқаҳо» («Фақиҳларнинг ҳукмлари»), «қазоё ас-саҳобати ва-т- тобеъийн» («Саҳоба ва тобеинларнинг қозилик ҳукмлари»), «Халқу афъалул- ибоди» («Обидларнинг феъллари халқ қилингани») ва б. www.arxiv.uz Бухорий умри давомида ёзиб олган ва ёд билган 600000 ҳадисдан энг ишончли, саҳиҳларидан 7275 тасини ажратиб, «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» китобига киритган. Мазкур тўпламда Муҳаммад Пайғамбарнинг (САВ) ҳадиси шарифлари «Иймон», «Таҳорат», «Намоз», «Закот», «Ҳаж», «Никоҳ», «Талоқ», «Савдо-сотиқ китоби», «Ичимликлар», «Ваколат китоби», «Ҳадялар», «Гувоҳликлар китоби», «Сулҳ китоби», «Васият китоби», «Дастлабки яратиш» (Оламнинг пайдо бўлиши), «Жиҳод», «Малоикалар ҳақида» каби 100 бобга бўлинган. Ҳар бобда мавзуга доир ҳадиси шарифлар ишончли ровийлар исноди (манбаи) билан келтирилади. Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» ҳадислар тўплами шундай бир улкан маънавий хазинаки, унда келтирилган саҳиҳ ҳадислар қуръони карим оятларидан кейин ўз замонасида ва кейинчалик ҳам ислом шариати, калом ва фиқҳ илмларида шаръий ҳукмларга асос бўлиб хизмат қилган. «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» тўпламидаги баъзи ҳадислар ҳозирги табиатшунослик фанларининг ҳам негизини ташкил этганини кўрамиз. Масалан, «Сув ҳақидаги ҳикматлар» китобида барча ўсимликлар ва жонзотлар сувдан пайдо бўлгани ҳақида қудсий ҳадис келтирилган 9 . Вақф мулклари, меросхўрларнинг ҳақлари, илм-маърифат ўрганиш барча мусулмон эркак ва аёлларга фарзлиги ҳақидаги ҳадиси шарифлар ҳамда муҳим ҳаётий муаммоларда шариат ҳукмлари ва қозиларнинг фатволарига манба бўлган. Талабаларга эслатма! «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» китобидан келтирилган қуйидаги ҳадисларнинг маъносини уқинг ва уларнинг мағзини чақинг. «1-боб . Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга нечук ваҳий кела бошлагани ҳамда Аллоҳ таолонинг «Биз сенга Нуҳ ва ундан кейинги пайғамбарларга нечук ваҳий юборган эрсак, шундай ваҳий юбордик», деган қавли хусусида. Яҳё ибн Саъид ривоят қиладирлар: «Умар ибн ал-Хаттоб минбарда 9 +аранг: Фалсафа. +омусий лу\ат. - Тошкент, 2004. - 65-66-бетлар. www.arxiv.uz турганларида: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитганман», дедилар: «Дарҳақиқат, барча амаллар ниятга яраша бўлғусидир. Кимки ҳижратдан нияти дунё топмоқ эрса, дунёга эришғуси, кимки ҳижратдан нияти хотин олмоқ эрса, хотинга никоҳланғусидир. Демак, не ниятда ҳижрат қилганлиғи эътиборга олинғусидир». * * * * * * Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «қўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир». * * * * * * Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, қайси хислатлар исломда энг яхшидир?» Айтдилар: «Очларга таом бермоғинг ва таниган ё танимаганга салом бермоғинг». «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» - ислом оламидаги энг кўп ўрганилган, таҳлил қилинган, ҳар хил - диний, фалсафий, ҳуқуқий ва бошқа нуқтаи назардан шарҳланган асарлардан бири. 400 йилча муқаддам «Кашф аз-зунун ан асамий ал-кутуб ва-л-фунун» («Китоблар ва фанлар номини шубҳадан холи этиш») деб номланган машҳур китоб муаллифи ал-Ҳажжи Мустафо ибн Абдуллоҳ (ҳижрий 1000-1067) Имом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» китобига ёзилган йирик шарҳлар сони 82 тадан ошиб кетганини қайд этган. Уларнинг энг машҳури қуйидагилардир: 1. «ал-Кавокиб ад-дурар фи шарҳ Саҳиҳ ал-Бухорий» («Бухорий саҳиҳ ҳадисларининг шарҳи») - улуғ аллома Шамсиддин Муҳаммад ибн Юсуф ибн Али ал-Кирмоний (ҳижрий 786 й. в.э.) китоби. 2. «Фатҳ ал-бори фи шарҳ Саҳиҳ ал-Бухорий» («Бухорий саҳиҳ ҳадисларини шарҳлашда Яратганнинг мадади») - Абу Фазл Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Ҳожар ал-Аскалоний (ҳижрий 733-852) китоби. www.arxiv.uz 3. «Умдат ал-кори фи шарҳ Саҳиҳ ал-Бухорий» («Бухорий саҳиҳ ҳадисларини шарҳлашда китобхонга таянч») - машҳур аллома Бадриддин Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Айний ал-Ҳанафий (ҳижрий 792-855) китоби. 4. «Иршод ас-сари Саҳиҳ ал-Бухорий» («Бухорий саҳиҳ ҳадисларини шарҳлашда зулматда ҳаракатланаётган одамга қўлланма») - ал-Касталлоний исми билан машҳур атоқли аллома Шаҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ал- Хатиб ал-Мисрий аш-Шофиъий (ҳижрий 922 й. в.э.) китоби. Имом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» китоби замондошлари томонидан фиқҳ илми бўйича дастуриламал сифатида тан олинди ва Х асрга келиб Муслимнинг «ас-Саҳиҳи» билан бир қаторда суннийлик анъанаси тўпламлари орасида асосий ўринни эгаллади 10 . Имом Бухорийнинг бошқа асарлари орасида «Тафсир ал-қуръон» («қуръон тафсири») китобини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бухорий асарлари мусулмон дунёсининг барча мадраса ва дорилфунунларида Муҳаммад Пайғамбар (САВ) суннаси бўйича асосий дарслик, қўлланма ҳисобланади. Жамоат арбоблари, олиму уламолар ва дин пешволари Имом Бухорий асарларига таяниб иш кўрадилар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Имом Бухорийнинг ўлмас мероси эл-юрти бағрига қайтди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига биноан Имом Бухорийнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, хотирасини абадийлаштириш борасида катта ишлар амалга оширилди. 198 йил 23 октябрда Самарқандда Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий- қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлашга доир юбилей тўй- тантаналари бўлиб ўтди. Аллома абадий қўним топган Челак туманидаги Хартанг қишлоғида улкан ёдгорлик мажмуи очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Имом ал- Бухорий ёдгорлик мажмуининг очилишига бағишланган маросимда сўзлаган нутқида шундай деди: 10 +аранг: Бобохонов Ш.З. Великие мухаддисы о мире и дружбе между народами (из шести общепризнанных сборников хадисов). - Ташкент: Изд-во народного наследства им. Абдуллы Кадири, 198. www.arxiv.uz «Имом ал-Бухорий ҳазратлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун мусулмон оламининг фахр-ифтихоридир. Ул табаррук зотнинг ҳаёти том маънодаги илмий ва инсоний жасорат, букилмас ирода, сўнмас эътиқод тимсолидир. Олти буюк муҳаддиснинг иккинчиси ҳисобланган Имом Муслимнинг ал-Бухорийга қарата: "Эй, устозларнинг устози, муҳаддисларнинг султони, ҳадисларнинг табиби! Пойингизни ўпишга ижозат беринг!" дея қилган хитоби аҳли исломнинг улуғ бобомизга ҳурмат ва эътирофи нақадар юксаклигини кўрсатади» 11 . 6.4. Бурҳониддин Марғиноний - буюк фақиҳ, ислом ҳуқуқий тафаккурининг дурдонаси саналган «Ҳидоя» асари муаллифи Ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намояндаси, шайх-ул-ислом Бурҳониддин Марғинонийнинг номи Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Маҳмуд Замаҳшарий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрори валий сингари улуғ сиймолар қаторида туради. «Нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё эътироф этган, Аллоҳ таоло берган ақл-заковати билан ислом ҳуқуқшунослиги илмида ўзига хос мактаб яратган, бебаҳо мероси билан мана шу Фарғона диёрини жаҳонга тараннум этган ул зотнинг тарихимиздаги ўрни ва обрўси беқиёсдир» 12 , деган эди мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов. 11 Каримов И.А. Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуининг очилишига ба\ ишланган маросимда сызлаган нут= // Биз келажагимизни ыз =ылимиз билан =урамиз. Том 7. - Тошкент, Ызбекистон, 1999. - 179-184-бетлар. 12 Каримов И.А. Бурщониддин Мар\иноний таваллудининг 910 йиллигига ба\ишланган тантанали маросимда сызланган нут= // Хал= сызи. - 2000 йил 17 ноябрь. www.arxiv.uz Ўз ҳаётини дину диёнат поклиги, иймон-эътиқод устуворлиги, илм ва адолат тантанаси йўлида сафарбар этган бу мўътабар алломанинг Шарқ оламида «Бурҳонуддин ва милла», яъни «Дин ва миллатнинг ҳужжати» деган юксак эътирофга сазовор бўлгани ҳам юртбошимизнинг сўзларини яққол исботлайди. Бундан ташқари, аллома нафақат уламолар, балки оддий халқ орасида ҳам «Ҳидоят йўлининг сарбони» дея катта ҳурмат-эътибор топган. Марғинонийнинг ўлмас мероси, хусусан, «Ҳидоя» - «Тўғри йўл» деб аталган китоби, мана, саккиз асрдирки, мусулмон мамлакатларида энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий манба сифатида эътироф этиб келинаётганининг боиси ҳам ана шунда. Айниқса, бу мумтоз асарнинг Европа халқлари тилларига ҳам таржима қилингани, бутун дунёда катта қизиқиш билан ўрганилаётгани, унга турли тилларда кўплаб шарҳ ва изоҳлар битилгани Марғиноний меросининг умумбашарий аҳамиятидан далолат беради. Бурҳониддин Марғинонийнинг бизга қолдирган улкан мероси эришган шон-шуҳрати замирида аввало унинг ибратли ҳаёти, пок эътиқоди, олижаноб инсоний фазилатлари мужассам. Буюк ватандошимиз Абулҳасан Али ибн Абубакр ибн Абдулжалил ал- Фарғоний ал-Риштоний ал-Марғиноний ислом ҳуқуқшунослиги - фиқҳ ва калом бўйича муҳим асарлар муаллифи сифатида дунёга довруқ таратган. У 1123 йил 23 сентябрда Фарғона водийсидаги Риштон шаҳрида туғилган. У даставвал отаси Абу Бакр ибн Абдужалил, имом Баҳоуддин Али ибн Муҳаммад Асбижобий қўлида таҳсил кўрди. Риштон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларида исломий таълим олди. қуръони карим, ҳадиси шариф, тафсир илмини чуқур эгаллади. Марғиноний шариат илмини муфтий Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий, Ҳисомиддин Умар ибн Абдуллоҳ Умар ибн Маоз ас- Сарахсий, Абу Умар Усмон ибн Али Пойкандий, Тожиддин Аҳмад ибн ал- Ҳусайн ал-Банандинжий, Аҳмад ибн Абу Рашид ал-Бухорий каби машҳур фақиҳлардан, ҳадис илмини Абу Исо ат-Термизий, Зиёвуддин Абу Муҳаммад www.arxiv.uz Сайъид ибн Асъад, ал-Ҳасан ибн ал-Марғиноний сингари алломалардан ўрганди. Бурҳониддин Марғиноний улуғ фақиҳ бўлиб етишишида шариат асосчилари ва назариячи мужтаҳидлари Абу Ҳанифа Имом ул-Аъзам, Абу Юсуф ал-Хорижий, Имом Муҳаммад аш-Шайбоний, айниқса, Имом Абул Ҳасан ал-қодирий ва унинг «ал-Мухтасар» номли шариатда жуда мўътабар манба саналадиган китобларидаги ҳуқуқий назариялар, ғоя ва қарашлар асосий ўрин тутган. Марғиноний 1149 йил ҳаж сафарида бўлди. қайтаётиб ўз билимларини теранлаштириш мақсадида Мавр шаҳрида фарғоналик олим Тожиддин Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Банандинжийдан ҳадислар тинглайди. Балхга келиб, Абу Шужоъ Умар ибн Муҳаммад ал-Бистомийдан унинг ихтиёрида бўлган барча асарларга ижозат олади. Таҳсил йиллари тугаб, Бурҳониддин Марғиноний етук фақиҳ даражасига етгач, Самарқанд шайх ул-исломи лавозимига тайинланади. Ўндан ортиқ асарлар яратади. Шулардан олтитаси бизгача етиб келган бўлиб, барчаси фиқҳ масалаларига бағишланган. Бурҳониддин Марғиноний фиқҳ бўйича асосий асари – «Фиқҳ ўрганишни бошловчилар учун қўлланма»ни ҳанафийлик назариётчиси, шариат асосчиларидан Абул Ҳасан ал-Кудурий ва Муҳаммад аш-Шайбоний асарларига таяниб ёзган. Бурҳониддин Марғинонийнинг «Бидоёт-ал- мубтадий» («қонунни ўрганишга кириш») китоби назарий бўлиб, ундан амалий жиҳатдан фойдаланиш қийин эди. Шу сабабли Марғиноний саккиз жилдли шарҳ – «Кифоят ул-Мунтаҳий» («Якунловчилар учун тугал таълимот»)ни ёзишга қарор қилди. Кейинчалик шу китоби асосида у «Китоб ал-Ҳидоя» («Ҳидоя»)ни яратди (1178 йил). Мазкур китоб нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом Шарқида бир неча тилларга таржима қилиниб, маълум ва машҳур бўлиб кетди. Ундан асрлар давомида ислом ҳуқуқшунослиги бўйича қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқди. «Ҳидоя» (тўла номи «Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-Бидоя» – «Бидоя (китоби)нинг шарҳи бўйича қўлланма») суннийликнинг ҳанафийлик www.arxiv.uz мазҳабида кенг тарқалган шариат қўлланмаси (кодекси)дир. қўлланмани Бурҳониддин Марғиноний 13 йил давомида ёзган. Уни яратишда аллома қуръони карим оятлари, дастлабки тўрт халифа, саҳобалар ва тобеинларнинг ривоятлари, ҳадислар, суннийлик оқимидаги тўрт мазҳаб асосчиларининг асарларига таянган. Бурҳониддин Марғиноний бу китобда ўша замонларда мўмин- мусулмонлар дуч келадиган долзарб ҳаётий масалалар, чунончи: оилавий ва ижтимоий муносабатлар, мулкчилик, савдо-сотиқ, жиноят ва жазо, инсоннинг бурч ва масъулиятларига тааллуқли жуда кўп мураккаб муаммоларни ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан ҳал этиб берди. Мазкур китоб нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом шарқида бир неча тилларга таржима қилиниб, маълум ва машҳур бўлиб кетди. «Ҳидоя» тўрт жилддан иборат, 57-китоб, 165 боб, 152 фаслдан таркиб топган. «Ҳидоя»нинг 1-жилди 5 китобдан иборат бўлиб, таҳорат ва амалий ибодатлар (намоз, рўза, закот ва ҳаж)га бағишланган. 2-жилдга никоҳ, эмизиш, талоқ, қул озод қилиш, топиб олинган болаларнинг насабини аниқлаш, бедарак йўқолганлар, шерикчилик, вақф ҳуқуқи каби масалалар киритилган. 3-жилдда олди-сотди, пул муаммолари, кафолат, қозиларнинг вазифалари, гувоҳлик, ваколат, даъво, сулҳ, қарз бериш, совға, ижара, волийлик (патронат), ҳомийлик каби масалалар ўрин олган. 4-жилдда шафоат, меросни тақсимлаш, васият, деҳқончилик ва боғдорчилик хусусида, шартнома, қурбонлик қилиш, овчилик, гаровга бериш, жиноятлар хусусида, хун ҳақи тўлаш каби масалалар ёритилган. «Ҳидоя» ҳанафия фиқҳининг тўрт асрлик ривожига якун ясади. XIV асрда у ҳанафия мазҳабида мумтоз асар деб тан олинди. Китоб яратилган даврдан бошлаб фақиҳлар, тарихчилар, давлат намояндалари диққатини тортиб келади. «Ҳидоя» бир неча асрлар давомида кўпгина мусулмон мамлакатларида ҳуқуқшунослик бўйича энг асосий қўлланма ҳисобланган. Ўзбекистонда у ХХ асрнинг 30-йилларигача – шариат қозилари бекор қилиниб, шўролар суд тизими жорий қилингунга қадар www.arxiv.uz амалда бўлиб келди. У мусулмон мамлакатлари олий ўқув юртларининг ўқув дастурларига киритилган. Китоб жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган. «Ҳидоя»ни ўзбек тилида мукаммал таржима қилишга киришилган. Чунончи, 2000 йилда, Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги нишонланиши арафасида китоб 1-жилдининг бевосита араб тилидан қилинган таржимаси босмадан чиқди 13 . Марғинонийлар сулоласи номи билан боғлиқ мусулмон фиқҳшунослик мактаби нафақат Туркистон ҳудудида, балки бутун ўрта аср араб-мусулмон дунёси ҳуқуқшунослик илмида асрлар давомида устувор бўлиб қолишида Бурҳониддин Марғиноний ҳал қилувчи рол ўйнаган. «Ҳидоя» ўрта асрларда ҳам, ҳозирги кунда ҳам нафақат шариат қомуси, қонунлар чиқариш ибтидоси, балки, умуман, ҳар қандай ҳуқуқий маърифат, таълим ва таҳсилнинг бирламчи ибтидоси, шариатдаги ҳанафия ҳуқуқий мактабига эргашувчи, унга амал қилувчилар учун эмас, балки шариатдаги барча мазҳаблар учун ҳам андоза манбаидир. Бурҳониддин Марғиноний имом, қонуншунос, ҳадисшунос, қуръонни ёддан билган ва тафсир қилган, ҳуқуқий билимларни тўплаб, уларни яхлит ва бир бутун фан ҳолатига келтирган тадқиқотчидир. Бурҳониддин Марғиноний яна бир қанча асарлар ёзган: «Нашр ал- мазҳаб» («Мазҳабнинг тарқалиши»), «Китоб ат-тажнис вал-мазийд» («Фуқаролик ҳуқуқини тақдим этиш»), «Китоб ул-фароиз» («Мажбуриятлар ҳақида китоб»), «Мазийд фи фуру ул-ҳанафий» («Ҳанафия мазҳабига қўшимчалар») ва бошқалар У ўз асарларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, мулкчиликнинг турли шакллари (давлат ва хусусий мулкчилик), молиявий фаолият, жиноят ва жазонинг ҳуқуқий асосларини, фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва амалиёти, қозилик муассасалари таркиби, тартиби ва жиноят ишини кўриш масалаларини батафсил ёритиб берди. Бу 13 +аранг: Бурщониддин Мар\иноний. Щидоя. Биринчи жилд (масъул мущаррирлар А.Х.Саидов, М.Нуриддинов). – Тошкент: Адолат, 2000. – 848 б. www.arxiv.uz асарларда адолат туйғуси, ўз даврининг ҳуқуқий мезонлари асосида яшаш, ўзганинг мол-мулкига кўз олайтирмаслик, ҳаромдан ҳазар қилиш, инсоф ва диёнат, меҳр-оқибат каби эзгу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилган. Бурҳониддин Марғинонийнинг ўзи ҳаёти давомида ана шундай инсоний фазилатларга амал қилиб яшади. Илму урфон йўлидаги фидойилиги, камтарлиги ўз асарларида бирон марта ҳам «мен» деган сўзни ишлатмай, «бу заиф банда айтади», дея ҳокисорлик билан изоҳ беришида ҳам кўриниб туради. Бурҳониддин Марғиноний 1197 йил 29 октябрда вафот этди. У Самарқанд шаҳридаги Чокардиза қабристонига дафн этилган. Бурҳониддин Марғиноний тарихда чуқур из қолдирди. Унинг уч ўғли - Жалолиддин Муҳаммад, Низомиддин Умар, Имомиддин Абу Бакр оталаридан сўнг узоқ муддатда навбатма-навбат Самарқанд шайх ул-исломи бўлиб турдилар. Невараси Абдураҳим ибн Бакр ал-Марғиноний (1253 й.дан сўнг в.э.) ўзининг фиқҳий асари «Ал-Фусул ал-Имодийа» билан ислом дунёсида шуҳрат таратди. Эвараси Абдулаввал ибн ал-Марғиноний (1411 й.дан сўнг в.э.) Туркияда машҳур олим ва устоз сифатида танилган. Амир Темур ва темурийлар даври (1405-1500)да Бурҳониддин Марғиноний авлодлари Мовароуннаҳрда узоқ йиллар шайх ул-ислом лавозимини эгаллаб турдилар. Бурҳониддин Марғинонийнинг илмий мероси ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Жаҳондаги кўпгина олий ўқув юртларида ислом ҳуқуқшунослиги фанлари Бурҳониддин Марғинонийнинг фиқҳ таълимоти асосида ўрганилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Бурҳониддин Марғиноний илмий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, асарларини чоп этиш ишларига катта эътибор берила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан Бурҳониддин Марғиноний вафотининг 800 йиллиги (197), таваллудининг 910 йиллиги (ҳижрий сана бўйича) (2000) кенг нишонланди. Шу муносабат билан Марғилон шаҳар www.arxiv.uz марказида Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлик мажмуи бунёд этилиб, шу ерда унинг рамзий мақбараси ўрнатилди. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида шундай деди: «Агар биз алломанинг замондошларидан бири айтган "Эй ақл эгаси, "Ҳидоя"ни ўқиб, мағзини чаққин, чунки у сени ҳидоят йўлига бошлаб, энг олий мақсадларга етказгай", деган сўзларини эсласак, ўйлайманки, у зоти шарифнинг авлодлар олдидаги тарихий хизматларини яна бир бор яққол тасаввур қилган бўламиз. ...Шубҳа йўқки, "Куч - адолатдадир" деган ғояни ўз ҳаётининг мазмуни деб билган Амир Темур бобомиздек улуғ аждодларимизнинг камол топишида ҳам "Ҳидоя" сингари қомусий асарларнинг таъсири ва аҳамияти беқиёс бўлган» 14 . 14 Каримов И.А. Бурщониддин Мар\иноний таваллудининг 910 йиллигига ба\ишланган тантанали маросимда сызланган нут= // Хал= сызи. - 2000 йил 17 ноябрь. www.arxiv.uz Адабиётлар 1. Каримов И.А. Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқ // Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Том 9. - Тошкент, Ўзбекистон, 2001. - 107-116- бетлар. 2. Каримов И.А. Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуининг очилишига бағишланган маросимда сўзлаган нутқ // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Том 7. - Тошкент, Ўзбекистон, 1999. - 179-184-бетлар. 3. Каримова О.А., Гафаров З.М. Основў государства и права. - Ташкент, Укитувчи, 1995. - 574 с. 4. Мусульманское право (структура и основнўе институтў). – Москва: Институт государства и права РАН, 1984. – 145 с. 5. Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. Биринчи жилд (масъул муҳаррирлар А.Х.Саидов, М.Нуриддинов). – Тошкент: Адолат, 2000. – 848 б. 6. Абдулазиз Мансур. қуръони карим маъноларининг таржимаси. – «Тошкент Ислом университети» нашриёти, 2001. - 617б.