logo

Қадимги Mарказий Осиё халқлари маънавиятининг шаклланиш жараёнлари. Ислом динида маънавият ва шахс маънавий қиёфасининг таҳлили

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

137 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Қадимги Марказий Осиё халқлари маънавиятининг шаклланиш жараёнлари. 2. Ислом динида маънавият ва шахс маънавий қиёфасининг талқини. 3. Ўрта Осиё фалсафий тафаккурида маънавият ва маърифат масалалари. www.arxiv.uz Қадимги Марказий Осиё халқлари маънавиятининг шаклланиш жараёнлари . Марказий Осиё халқлари миллий маънавияти такомил босқичлари бу ўлка халқлари маданий тараққиёт жараёни билан бевосита боғлиқ. Халқимиз маданий тараққиёти ўта мураккаб тарихий ҳодисалар мажмуини ташкил этиб, ўз ичига бир неча минг йилликларни қамраб олади. Ана шу мураккаб ва кўп минг йиллик маънавий такомилимиз жараёнидан асосий бўғинларни ажратиб олишимиз лозим. Бусиз миллий маънавиятимиз ривожланиши босқичлари ҳақида фикр юритиб бўлмайди. Кўпгина тадқиқотчиларнинг, шу жумладан М. Имомназаровнинг бу борадаги фикрини қўллаб унга қўшилиб миллий маънавиятимизнинг неча минг йиллик тарихини уч йирик даврга (балким тўрт даврга) ажратиб кўздан кечиришни кўп жиҳатдан мақбўл билдик: 1. Исломгача миллий маънавиятимиз тараққиёти. 2. Ислом минтақа маданияти такомилида миллий маън а виятимизнинг ўрни ва мавқеи. 3. Янги давр жахон маданияти ва миллий маънавиятимиз такомили масалалари. Бу даврлар ўз ичига олган тарихий даврлар муддатига кўра асло тенг эмас. Биринчи давр бир неча минг йилларни қамраб олса, иккинчи давр 11-12 асрни (1000-1200 йилни) ўз ичига олади. Учинчи давр эса бизнинг ўлкамиз-Туркистон учун деярли 100-150 йилни ташкил этади. Исломгача бўлган миллий маънавиятимиз ва унинг такомиллашиши ҳақидаги энг муҳим манбалар гуруҳини тўртга бўлиш мумкин. 1. Зардуштийликнинг “Авесто” китоби ва туркий битиклар (ёзувлар). 2. Қадим ги Шумер, Бобил, Ашшур, қадим ги Миср, Юнон, Ҳинд, Хитой манбалари ва Эрон шаҳаншоҳларидан қолган турли иншо о тлар.3.Архе о логик ёдгорликлар 4. Халқ оғзаки ва ёзма адабиёт намуналари, урф-одат ва маросимлар, ўйинлар, байрамла ва бошқалар. Бизнинг энг қадимий аждодларимиз маънавия т ва маърифати ҳақидаги маълумотлар асрлардан асрларга ўтиб ҳозиргача сақланиб келаётир. Ўрта www.arxiv.uz Осиё халқларининг қадимий миф, афсоналари турли мавзуларда бўлган. Чунончи космогоник мифлар, ҳайвонлар ва қушлар хақидаги мифлар, худолар ва афсонавий қахрамонлар ҳақидаги мифлар бўлиб, уларда яхшилик, бахт-саодат, қуёш нури ва иссиқлик , ёмонлик, бахтсизлик зулмат ва дахшатли совуққа қарама-қарши қўйилган. Шу асосда бахт ўлкаси ва бахтсизлик ўлкаси деган мифлар юзага келган. Яхшилик ва ёмонлик кучлари ўртасидаги кураш мифалогик образлар Митра, Анахита, Каюмарс, Йима (Жамшид), Эликбек ва бошқалар образида мужассамлаштирилган. Бўлар ҳақидаги мифлар биз кейинги масалада кўриб ўтадиган зардуштийликнинг “Авесто” китобига ҳам кирган. Митра- Қ уёш худоси. У кишиларга нур, иссиқлик, бахт-саодат бахш этади. Шу билан бирга у яхши қуролланган бўлиб, душманларга қарши дахшат солади, кишиларни офатдан қутқаради. Митра битмас-туганмас кучга эга бўлган паҳлавон сифатида тасвирланади. У душманга қарши шафқатсизлик билан жанг қилади ва уни махв этади. Митра-ўтда куймас, сувда чўкмас, ўқ ўтмас қахрамон. Қадим Ўрта Осиё аҳолиси яратган оғзаки адабиёт ва ёдголиклар орасида қахрамонлик эпоси катта ва муҳим ўрин тутади. Уларда халқимизнинг чет эл бос қинчиларига қарши ватанпарварлик кураши асосий ўринни эгаллаган. Чунончи Тўмарис, Широқ, Зарина, Рустам, Сиёвуш, ҳақидаги халқ оғзаки эпосларида ватанпарвар ва фидокор баҳодирларнинг монументал образлари яратилган. “Тўмарис” эпосида Ўрта Осиё аҳолисининг чет эл босқинчиларига, хусусан эрамиздан аввалги VI асрда бу ўлкага бостириб кирган Эрон а ҳ монийлар и шоҳи Кирга қарши массагет қабилаларининг қахрамонона кураш и акс этган. Кир қўшини тор- мор этилиб, унинг ўзи э.а. 529 йилда жанг майдонида ўлтирилади, калласи танасидан жудо этилиб, қон билан тўлдирилган мешга солинади. “Широқ” эпоси ҳам Ўрта Осиё халқларининг чет эл босқинчиларига қарши қахрамонона кураш и ни акс эттиради. Ватанпарварлик ва жасорат, ватани ва ўз халқи бахти-саодати йўлида фидоийлик қилишга шай, тайёр туриш каби www.arxiv.uz юксак маънавийлик Сак қабиласининг чўпони Широқ тимсолида гавдаланган. Қадимий туркий тилда яратилган ёзма ёдгорликлардан бизгача Ўрхун- Енисей ва уйғур тилидаги ёдгорликлар сақланиб қолган. Ўрхун-Енисей ёдгорликлари V-VIII асрларга мансуб бўлиб, улардан кул-тагин, билка-қоон, тунюкук қабр тошларига ўйиб ёзилган тезислар айниқса аҳамиятлидир. Марказий Осиёда маънавият билан бирга маърифат ҳам ривожланган. Маърифат ривожининг исботи сифатида бу ўлка халқларнинг ёзувини курсатиш мумкин. Эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида оромий, грек ёзувлари, форсий миххат мавжуд бўлган. Қадим Ўрта Осиёда астрономия, г е ометрия, геодезия, математика, физика, медицина фанлари ривож топган. Бизга қадар сақланиб қолган с ў ғд календари ва Беруний асарларидаги маълумотлар бу ўлкада, айниқса астрономия фани ривожланганидан дарак беради. Ўрта Осиё халқлари жуда қадим замонлар даёқ суғориш иншоотлари қурганлар, каналлар очганлар, чиғир ва корис усули билан сувсиз ерларга сув чиқарганлар. Албатта бўлар кишилардан маълум тажриба ва билимни талаб этган. Бизгача етиб келган маълумотларга асосланиб, Марказий Осиё қадимий маданияти, маънавият ва маърифат ўчоқларидан бири бўлг а н дег а н хулоса чикара оламиз. 2. Ислом динида маънавият ва шахс маънавий қиёфасининг талқини. Ислом дини (арабча "аслама") - худога ўзини топшириш, итоат, бўйсуниш шундан "муслим" - бўйсинувчи, (итоаткор) - дунёда энг кенг тарқалган уч диннинг, яъни жахон динларининг (буддавийлик, христианлик ва ислом) бири. Ер юзидаги 6 миллиардга яқин аҳолидан деярли бир ярим миллиарддан ортиқроғи унга эътиқод қилади. Ислом динининг илк ва асосий тарғиботчиси Муҳаммаддир(с.а.в) (570, Макка - 632, Мадина). Ўз тарғиботини у 609-610 йилларда Маккада бошлаган ва қаршиликка учраган, www.arxiv.uz 622 йилда Мадинага кўчган. Араб тилида "Кўчиш", "хижрат" дейилади ва шундан хижрий йил ҳисоби бошланади. Ислом дини, аввал бошиданоқ, инсонни ўқиб-ўрганишга, илм воситаси билан дунёни англаб етишга даъват қилади. Қуръонда "илм" сўзидан чиққан "алима" (билмоқ) сўзи 750 маротаба учрайди. Ислом дини кибрни қоралайди, қабилачилик хурофотларига кескин қарши чиқади, ирқий биродарлик ўрнига инсоний биродарлик жамоаси-"умма" тушунчасини киритади. Бу нарса инсониятнинг маънавий такомилида муҳим бурилиш нуқтаси бўлди. Илоҳиётда ислом дини уч элементдан иборат-иймон, ислом ва эҳсондан иборат деб эьтироф этилган Иймон талаблари 7та ақидани -Аллоҳга, фаришталарга, муқаддас китобларга, пайғамбарларга, охират кунига, тақдирнинг илоҳийлигига ва ўлгандан кейин тирилишига ишониш талабларини ўз ичига олади. Ислом талабларига, яьни дин асослари-аркон ад-дин деб ном олган 5 та амалий маросимчилик талаблари-калима келтириш-намоз ўқиш-рўза тутиш закот бериш ва имконият топилса хаж қилиш талаблари киради. Ислом кишилар онги ва турмушига таьсир этиши, улар ҳаётидан мустаҳкам ўрин олишини таьминловчи диний маросимчилик-рўза ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити, мавлид, шўро ва бошқалар шаклланган. Бундан ташқари маҳалий халқларга исломгача мавжуд бўлган урф -одат жумладан кинна солдириш, фол очириш, дам солдириш, муқаддас жойларга авлиёларга сиғиниш каби одатлар ҳам ислом маросимлигига мосланиб кетган. Исломда ахлоқий-ҳуқуқий қонун қоидалар мажмуи шариат 11-12 асрларда тугал шаклланган. Шариат қонун қоидалари Курьон ва Сунна асосида ишлаб чиқилган. Унда мусулмонларнинг ижтимоий- иқтисодий, диний ҳуқуқий ва ахлоқий ҳаётини тартибга солиб турувчи қонун қоидалар белгилаб берилган. Бундай тартиб қоидалар жуда кўп китобларда тартиб билан жамланган. Қуръони карим, ҳадислар ва шариат кўрсатмалари инсон маънавий- маърифий камоглатининг асоси бўлган ахлоқ-одоб тарбиясининг барча www.arxiv.uz қирраларини ўз ичига олган. Сирасини айтганда, ҳадислар маънавий-ахлоқий тарбияга оид бўлган фикрларнинг мукаммал тўпламидир. Қуръони карим, ҳадисларни, шариат кўрсатмаларини ўрганар эканмиз, уларда ахлоқий камолат, ҳаллолик ва поклик, иймон ва виждон билан боғлиқ бўлган бирорта ҳам масала эътибордан четда қолмаганини кўрамиз. Айниқса, ислом ҳаром ва ҳалол масаласига мусулмонлар эътиборини қаратади. Шариатда Аллоҳ томонидан қилинишга руҳсат этилган амаллар, ишлар ҳалол дейилади. Ҳаром эса аксинча, қилинишига руҳсат этилмаган ишлар ва амаллардир.Одатда, халқимиз ҳалол ва ҳаромни ейиладиган ва ичиладиган нарсаларга ишлатиб келган. Шариатда ижозат этилган ҳамма нарсалар, ишлар ва амаллар эса ҳаромдир. Аллоҳ ҳаром этилган ишларни қилувчиларга бу дунёда ёки қиёмат кунида жазосини албатта бериши айтилади. Мустақил Ўзбекистонда ўзининг ички ва ташқи сиёсатида ислом дини қобиғида ифода этилган умуминсоний қадриятларга жиддий ўрин ажратади; ислом дини халқимизнинг моддий ва маънавий ҳаётининг шаклланишида, юртимизнинг жахон маданиятининг йирик масканига айланишида муҳим аҳамият касб этгани таъкидланмоқда. Абўлғози Баҳодирхоннинг "Шажарайи турк" асарида ёзилишича, хазрати Нуҳ икки юз эллик ёшга етганда худои таоло уни пайғамбар қилиб юборади. Нуҳ алайҳисалом етти юз йил халқни мусулмонликка даъват қилади. Фақат саксон киши иймон келтиради. Бундан аччиқланган Нуҳалайҳиссалом иймон келтирмаганларни дуобанд қилади. Жаброилга дейдики:"Худои таоло сенинг дуоингни қабўл қилди. Ер юзидаги халқни сувга ғарқ қилмоқчи бўлди. Кема ясасин деб амр қилди". Жаброил алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломга кемани қандай ясашни ўргатади. Нуҳ алайҳиссалом иймон келтириб, мусулмон бўлган кишилар билан кема ясайди. Шундан кейин ердан сув чиқади, осмондан ёмғир ёғади- тўфон бўлади. Нуҳ алайҳиссалом қушлар ва хайвонларнинг ҳар хилидан бир жуфтдан олиб иймон келтирган кишилар билан кемага минади. Ер юзидаги барча тирик жонзот сувга ғарқ бўлади. Олти ой ўн кун деганда худои www.arxiv.uz таолонинг амри билан тўфон қайтади. Кемадагилар саломат қолиб жуди деган тоғда кемадан қуруқликка ўтадилар. Шу ерда улар бемор бўладилар, Нуҳ пайғамбарнинг уч ўғлу, уч келини тузалади, бошқалар вафот этади. Шундан кейин Нуҳ пайғамбар ўғилларига:"Одам фарзандларидан фақат учалангиз қолдингиз. Энди учалангиз уч юртда туринг", деб уларни уч томонга юборади. Ёфас алаҳиссалом отасининг амри билан жуди тоғидан жўнаб кетиб, Итил ва Ёйиқ дарёларнинг ёқасини макон тутади. Шу ерда яна 250 йил яшайди. Авлоди кўпаяди. Вафоти олдида тўнғич ўғли гуркни қолдириб бошқа ўғилларига шундай васият килади. "Гуркни ўзларингга подшоҳ билинглар, сўзидан чиқманглар". Ўғиллар ота васиятига содиқ бўлиб қолади, Гуркни подшоҳ қиладилар. Гурк одобли ақлли киши эди. Ота меърос мамлакатни кезиб чиқади. Иссиқкўл бўйларини ҳушлаб қолиб, шу ерда яшайди. Хиргоҳ уйни, яъни чодир ўтовни тўқишни ихтиро қилади. Нуҳ алайҳиссалом замонидан то Аланчахон замонигача бўлган давр турк элининг биринчи мусулмонлик даври эди. Турк эли иккинчи марта Ўғузхон замонида мусулмонликка қайтди. Ўғузхон Аланчаҳоннинг эвараси эди. Бобоси Муғулхон отаси Норахон мусулмон эмасдилар. Ўғузхон туғилгач, уч кечаю кундўзонасини эммайди. Ҳар қанча онасининг тушига кириб: "Эй она мусулмон бўлинг. Агар бўлмасангиз, ўлсам ўламанки, сизни эммайман", дерди. Онаси ўғлининг раъйига қараб, тангрининг бирлигига иймон келтиради. Шундан кейин Ўғизхон онасини эмади. Онаси кўрган тушини ва мусулмон бўлганини бировга айтмайди. Чунки , Қорахон замонида мусулмончилик ва мусул м онлар қаттиқ таъқиб этиларди. Бу даврларда чақалоқ бир ёшга тўлмагунча исм қў йилмас эди. Ўғузхон бир ёшга тўлганда отаси Қ орахон юртга тўй бериб, бекларига шундай дейди: "Ўғлимиз бир ёшга етди. Энди унга не от қўярсизлар?" Беклар жавоб бермасдан, бир яшар Ўғузхон тилга кириб, бундай дейди: "Менинг отим Ўғўзтурур". Тўйга келган барча катта кичик ёшу қари бундан танг қоладилар. Ўғузхон ўзи тарбия қилиб, вояга етказган Қипчоққа кўп эл ва навкарлар бериб, можор, бошқирд элларни итоатда ушлашини www.arxiv.uz буюриб, Дон, Гетил ва Ёйи қ дарёлари хавзаларини юрт қилиб белгилаб, уни ўша ёққа йўллайди. Бу жойларнинг Дашти Қипчоқ дейилишининг боиси ҳам шундадир. Ер юзини Нуҳ алайҳиссалом авлоди ва аҳолиси томонидан эгаллаши билан, уларнинг зурриёди ҳамда хешларининг ҳар бири ўртасида ибратли тартиблар, эътиборга лойиқ қоидалар кўрина бошлайди. Тангри таоло улар дилини илҳом билан бойитади, токи улар мамлакатни бошқариш бўйича расм-русумлар бунёд этдилар. Маълумки, ислом динининг моҳияти ва қудрати ҳам шундаки, бу таълимотни қурол кучи билан эмас, мантиқ, исбот кучи билан, намуна кўрсатиш йўли билан тарғиб ва ташвиқ этилади. Айтиш мумкинки, Қуръони Карим Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилина бошлаган милоди 610 йиллардаёк туронликларнинг аксарият қисми ислом динини қабўл қилишига руҳан ва қалбан тайёр эдилар. Албатта ислом динини қабўл қилишга улар ҳозир эмасдилар. Ислом шундай илоҳий ва қудратли дин к и, у ихтиёрий қабўл қилинади, уни қурол ишлатиб, мажбуран қабўл қилдиришга хожат ҳам йўқ. Ана шу борада, тарихий маълумотларнинг гувоҳлик бериши ч а Амир Қутайба, Ибн Муслим тезлик қилиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлган. Самарқандда мусулмонлар билан оташпарастлар ўртасида қон тўқилган. Шуни алоҳида таъкидла б ўтиш зарурки, Амир Қутайба аскарларни ўтпарастлик таълимотини тарғиб қилувчи китобларни, ёқишган. Абу Райҳон Беруний "Осорул ал-бо қ ия" ларида худди шу ҳолатни эслатиб ўтган. Қадимда юнон, румо ва бошқа қавмларда кўп худолилик мавжуд бўлгани ҳолда туркларда тангри бирлиги ишончи вужудга келган. Шу билан бирга тангри кўп деб ҳисоблашган. Аслида яъни ислом таълимотига кўра, Аллоҳ маконга хожати йўқ энг буюк зотдир. Демак, Марказий Осиё халқларида илм-маърифат ва маданиятнинг ривожланишида исломнинг ижобий рол ўйнаганини эътироф этишимиз лозим. Марказий Осиёда исломнинг дастлабки элатлар ҳаётига кириб келган www.arxiv.uz давридан бошлаб ташкил этилган мактаб, мадраса ва диний дорилфунунлар диний мақсадда тузилган бўлишига қарамай савод ва билимга йўл очган. Ўрта асрларда шаклланиб ижод этган саводли киши олим, шоир, маърифатпарвар, мутафаккирларнинг ҳаёти ва фаолиятида исломнинг ижобий роли бор десак хато қилмаймиз". Исломда муқаддаслаштирилган кунлардан бири жума кунидир. Ислом кенг тарқалган мамлакатларда жума дам олиш куни деб эълон килинган. Шу куни тақводор мусулмонлар ў з кунларини тоат-ибодат билан ўказ а дилар. Унинг муқаддаслаштирилиши сабабини руҳонийларга куйидагича изоҳлайдилар. Аллоҳ оламни яратишни жума куни бошлаган. Муҳаммад (с.а.в) ҳам Али ҳам жума куни туғилганлар. Муҳаммад (с.а.в) 622 йилда Маккадан Мадинага жума куни ҳижрат қилган. 3.Ўрта Осиё фалсафий тафаккурида маънавият ва маърифат масалалари. Шарқ халқлари тафаккурини асрлар давомида нурафшон этиб, маънавиятимиз ва маърифатимизга чуқур таъсир ўтказган тасаввуф (сўфизм) таълимоти VIII аср ўрталарида пайдо бўлган. Дастлаб у зоҳидилик (таркидунёчилик) ҳаракати кўринишида бўлиб Боғдод, Басра, Кўфа, Дамашқ шаҳарларида кенг ёйилган. Асли тасаввуф сўзи “Сўфий” сўзидан “Сўфий” сўзи эса арабча “ сўф ” сўзидан ясалган. Дастлабки даврларда сўфийлик йўлини тутган. кишилар, бошқа оддий кишилардан ажралиб туриши учун жундан тиқилган чакмон ёки пўстин кийиб юришини одат қилганлар. Шунинг учун уларни жун чакмон кийиб юрувчилар яъни сўфийлар деб атаганлар. Сўфий бошқа одамлардан ўзини пок ғарибона турмуш кечириши, доимий тоат ибодатда бўлиши ва фақат илоҳий руҳга қўшилиш и ни мақсад қилиб қўйиши билан тубдан фарқ қилади. Сўфий учун на дунёдан на охиратдан таъма бўлмаслиги керак. Ягона истак бу Аллоҳнинг дийдорига етишдан иборат. Тасаввуф-с ў фийлик инсонни ў рганар экан, аввало, кишининг кўнглига, дилига таянади, к ў нгилни, қалбни тарбиялашга кўнгил кишисини вояга www.arxiv.uz етказишга интилади, чунки , Аллоҳ фақат кишининг покиза қалбидагина жилва қилади. Тасаввуфда инсондаги жамики худбинликлар, иллатлар, разолат дунёсига ҳирс қўйиш жисм эҳтиёжи ва нафс таъмасидан келииб чиқади, деб ўргатилади. Комил инсон бўлиш учун аввало, жисм ва нафс эҳтиёжи ва таъмасини енгиш керак. Дунёга, бойликка меҳр қўйиш кишини нафсига қул қилиб қўяди. Дарвеш, сўфий нафсни рад этади. Нафс барча фалокатлар сабабчиси,инсонни тубанлаштирувчи нарса. Инсонни фалокат ботқоғидан,тубанлик жаридан қутқариб, уни поклашнинг бирдан-бир йўли нафснинг эҳтиёжини енгишдир. Бунинг учун дунё муҳаббатидан воз кечиш ва Аллоҳ муҳаббатига кўнгил боғлаш даркор. Сўфийликда буни дунё моҳиятини ва ўзлигини, инсонийликни англаш йўли деб қаралган. Ўзлигини англаган киши эса дунё ва унинг бойликлари ўткинчи эканлигини англайди. Хожа Баҳоуддин айтадилар: «Ўз нафсининг ёмонлигини таниш ўзлигини танишдир». Демак, тасаввуф илми –инсон хақидаги илмдир. У инсон қалбига сайқал бериш илми. Биз бу илмдан 70 йил довомида беҳабар эдик. Инчунун, биз неча замонлар инсондан беҳабар қолдик ва не замонлар қалбимиздан файз кетди. Ўтмишдаги Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Бахоуддин Нақшбандийлар юртимиз ва халқимизнинг файзи камоли эдилар.Истиқлол туфайли шу нур,шу файз бизга қайтди. Шуни ифтиҳор билан қайд этишимиз лозимки тасаввуф таълимоти тараққиётида Туркистон фарзандларининг беқиёс ўрни бўлган. Хожа Хаким ат-Термизий, Шайх Абу Мансур ал-Матурудий ас-Самарқандий, Хожа Абдуҳолиқ ғиждувоний, Хожа Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Шайх Нажмиддин Кубро, Хожа Али Ромитаний, Абу Али ал-Фармадий, Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби сиймолар илохий маърифат йўлининг раҳномалари бўлдилар.Улар яратган таълимот ва илгари сурган маънавий – ахлоқий ғоялар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Чунончи, Аҳмад Яссавий хикматларида илгари сурилган ахлоқий панд-насихатлардан молпарастликни фош этиш, кишиларнинг инсофли диёнатли, иймонли www.arxiv.uz бўлишга чақиришда фойдаланиш ўринли. Яссавий инсон ҳаётидаги катта кураш-нафсни таслим этишга хизмат қиладиган кураш деб ҳисоблаган. Нафсга ма ғ луб шоҳ-қул, нафсдан устунликка эришган ғ ариб-шоҳдир, деб айтади. Нафс инсон учун катта ёвдир. Шу ёвнинг бошини янчган, уни енгган, нафсга таслим бўлмаган кишининг гурури ва инсоний қадр-қимматини ҳеч ким паймол қила олмайди, деб билган. Мавороуннаҳр тасаввуф таълимотида хожа Ба ҳ овуддин Нақшбанднинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этишимиз лозим. Нақшбандия таълимоти хайратланарли даражада ижтимоий-иқтисодий, маънавий- маърифий маъно, моҳиятга ҳаётий мазмунга эга. Нақшбандия маънавий- ахлоқий таълимотида ҳ урфикрли ли кка кенг ўрин берилган. Бу сулукдагилар меҳнат қилиш илм олиш ўз меҳнат эвазига ҳалол яшаш, ноз неъматларни кўпчилик билан баҳам кўриш фақирона ҳаёт кечириш, ҳаммага яхшиликни раво кўришни афзал билганлар. Тасаввуф тариқатлари хақида сўзлаганда Нажмиддин Кубро асос солган кубровия хақида ҳам тўхтаб ўтишни маслахат берами. Биз Нажмиддин Кубро сиймосида фақат тариқат бошчисини эмас, балки ўз ватанини, халқини дилдан севган инсонни ҳам кўрамиз. 1221 йилда босқинчи мўғил галалари қадами Хоразмга етиб боради Тасаввуф тахминан уч асосий оқимга бўлинади: 1. Тўлиқ ёки экстаздаги сўфийлар оқими Мансур ҳаллож, Фаридиддун Аттор, Жалолиддин Румийлар бу оқимнинг йирик вакилларининг фикрларига, биргина борлик, Вохид бошланғич ягона хақиқат, биргина моҳият борки, у ҳам бўлса ҳак, яъни худодир. 2. Эклектик оқим. Имом Ғаззолий, хўжа Аҳмад Яссавий, бу оқимнинг кўзга кўринган намоёндалари ҳисобланадилар. Бўлар тасаввуфни худо билан келиштиришга, бирлаштиришга уринганлар. 3. Нақшбандия оқими. Бу асл моҳиятига кура, аскетизмга, яъни таркидунёчиликка зид бўлган оқимдир. Марказий Осиё яқин ва ўрта Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган, ўз даврига нисбатан илғор оқим бўлмиш www.arxiv.uz Нақшбанд (1318-1389) номи билан боғлиқдир. Баҳовуддин 1318 йилда Бухоро яқинидаги Касри Хиндуён қишлоғида туғилади. Сўнгра хазрати Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ "Касри Орифон" номини олган. Маълумки Шариат, тариқат хақиқат, инсонни камолотга етказувчи мақомлардир. Шариат хукмлари Аллох таоло тамонидан фарз, пайғамбар алайҳиссаломдан суннат қилиб берилган. Ул хукмларни бажариш ўзини мусулмонман деб билган ҳар бир шахс учун шарт. Шариат хукмларига тўла- тўкис амал қилмаган одам тариқатни мутлақо тушунмайди. Тариқатга ўтиш учун эса шариат биринчи зинапоя ҳисобланади. Уламолар қуйидагича қиёс қилганлар: шариат ёнғоқнинг пўчоғи бўлса, тариқат пўчоқ ичидаги мағиз. Дарҳақиқат, мағиз пўстлоғсиз ва пўчоғсиз хосил бўлмас. Шариат- ер, тариқат мазкур ерда унга дарахт, хақиқат эса шу дарахтнинг мевасидир, деб таъриф берган машойиқлар. Исломий шариат мана шу эҳтиёжни қондириши ва мана шу мақсадни амалга ошириши учун келган. У бирор қобилиятнинг ишсиз қолишини, ёки бирор қизиқишнинг сўнишини, бирор туйғунинг йўқолишини хоҳламайди. У сизни тарки дунё қилиб, ҳаётингизни ғор, унгур, мозорларда ўтказишингизни, нафсингизни ўлдириб, уни мусибат ва машаққатлар билан қийналишингизни ҳамда уни ҳаёт зийнати, лаззати, неъматларидан маҳрум қилишингизни талаб этмайди. Асло-зеро шариатга асос солган Аллоҳ, дунёни исон учун яратиб бера туриб, қандай қилиб уни ҳароб, вайрон бўлишига рози бўлади? Аллоҳ таоло инсонга ҳеч нарсага асқотмайдиган фойдасиз қобилият берган эмас. Шунингдек, еру, осмонлардаги на р саларни бекордан-бекорга яратган эмас. Аллоҳ инсоннинг мана шу бир маромда кетаётган, тадбирли тартибда давом этаётган коинот корхонасидаги ҳар бир нарсадан фақат ўзига ва ўзгача зарар келмайдиган йўл билан фойдаланишини ва ундаги турли ҳил воситаларни истеъмол қилишни хо ҳ лайди. Қурьони карим, ҳадислар ва www.arxiv.uz шариат кўрсатмалари инсон маьнавий – марифий камолотининг асоси бўлган аҳлоқ одоб тарбиясининг барча муаммоларини ўз ичига олган. Сирасини айтганда ҳадислар ахлоқий тарбияга оид бўлган фикрларнинг мукаммал тўпламидир. Курьони карим ҳадисларни, шариат кўрсатмаларини ўрганар эканмиз, уларда аҳлоқий камолат ҳалоллик ва поклик, иймон ва виждон билан боғлиқ бўлган бирорта ҳам масала эьтибордан четда қолмаганлигини кўрамиз. Айниқса, ислом ҳалол ва ҳаром масаласига мусулмонлар диққатини қаратади. Шариатда Аллоҳ томонидан қилинишга руҳсат этилган амаллар ишлар ҳалол дейилади. Ҳаром эса унинг акси- қилинишга руҳсат этилмаган ишлар ва амаллардир. Шариатнинг қонун-қоидаларини ҳам фақат мана шу мақсаддагина тўзган. Шундай қилиб, шариатда инсонга фойдали нарсалар ҳалол, зарарли нарсалар эса ҳаром бўлган. Исломий шариатнинг асоси шундан иборатки, инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш, мақсадларини амалга ошириш ва шахсий манфаати учун хоҳлаганча ҳаракат қилишга хаққи бор. Лекин айни замонда мана шу ҳуқуқдан ўзгаларнинг ҳуқуқини қасддан ёки билмай поймол этиш йўли билан фойдаланмаслик керак. Улар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиши лозим. Инсон ҳеч қачон бирор ишнинг ёки бирор нарсанинг фойдали ёки зарарли эканини била олмайди. Шунинг учун ҳам коинотнинг барча сиридан воқиф ҳар нарсадан хабардор Аллоҳ, инсон ҳаёти учун мукаммал қонунни тузиб берган. Тариқат-арабча сўз бўлиб "усул", "йўл", "маслак", "сўфийлик йўли" маъноларини англатган. Тариқат аҳли сўфийлардир. Тариқат аҳли, яъни сўфийлар эса уч нарсада: дам, кадам, карамда ўзгаларга ибрат бўлишлари лозим. Яъни кераксиз гаплардан тийилмоқ-дам, бехуда ишларга қадам қўймаслик,-кадам фойдали ишлар, яъни охиратга фойдаси тегадиган ишларни қилиш - карам ҳисобланади. Азиз Насафийнинг "Мақсадул-аско" асарида ёзилишича, Муҳаммад алайҳиссаломнинг хосу ҳамманинг амал қилиши лозим бўлган ишларни www.arxiv.uz буюрганлиги шариатдир. Тариқат эса пайғамбар алайҳиссаломнинг Аллох, таолонинг қудрати ила бунёд этилган нималарга ва нима реалларнинг кўрганларидир. Фикр билан тасаввур орасидаги фарқни ушбу мисолдан билиб олишингиз мумкин: олдингизга бир одам келса, унга икки тарафдан назар киласиз: Бир тарафдан унинг ташқи қиёфасига-баданига, аъзоларининг тўлалигига; кўрлик соқовлик каби камчиликларнинг бор-йуқлигига назар ташлайсиз. Иккинчи тарафдан эса, унинг аҳлоқий, одатини, ҳислатини, илмини, ақлини, маънавиятини билмоқчи бўласиз. Шунингдек биров билан дўст бўлмоқчи бўлсангиз, унинг иккала тарафи-ташқи қиёфаси ҳам, ички маънавияти ҳам яхши бўлишини хоҳлайсиз. Шунингдек, ислом назарида ҳам шариат хукмларига ички ва ташқи тарафдан тўла эргашган кишининг ҳаёти гўзал бўлади. Юзаки амал яхши бўлиб, ички олам бузуқ бўлган киши руҳидан ажраган жасад кабидир. Ички маънавиятлари камолга етгану, ташқи олами кўзда тутилгандек яхши бўлмаган киши ўзи яхшию, лекин юзи хунук, кўзи кўр, оёғи чўлоқ одам кабидир. Мана шу мисол орқали фиқх билан тасаввуф орасидаги фарқни билиб олишинигиз енгиллашади. Лекин охирги вақтларда руй берган илм ва аҳлоқнинг тубанлашиб, инқирозга учраши дилларни тилка-пора қилиб, кўзларни ёшлатмоқда. Ушбу инқироз натижасида чидаб бўлмас даражада бузуқликлар, номаъқулчиликлар пайдо бўлди. Тасаввуфнинг соф бўлоғи бўлганди. Тасаввуф номини Қуръон ва суннатда умуман бўлмаган, бир қанча эътиқод ва маслак сифатида татбиқ қилдилар. Кейин бу эътиқоддагилар ўзларини исломдан торта бошладилар ва тасаввуф билан шариатни бир-бирига мутлақо алоқаси бўлмаган, бегона икки нарса, сўфий одам эса шариатнинг қонуни ва хукмларига риоя қилиши шарт эмас, деган уйдирмаларни тарқатишди. Сўфий одамга Аллоҳ ва пайғамбар алайҳиссалом баён қилган иқтисодий, ижтимоий, аҳлоқий, ҳуқуқий вазифалар, ҳалол-ҳаромни ажратиш www.arxiv.uz хукмларидан бирортасига зид иш қилиши намоз, рўза закот, ҳаж каби ибодатлардан озод бўлиши мутлақо мумкин эмас. Аниқроқ қилиб айтганда, сўфийлар мусулмонлар ичида қалб софлиги учун фидойи, тоат-ибодат, тақводорликка кўпроқ эътибор берганлиги билан ҳурматга сазовор бўлган(Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф) Тариқат шайхлари Қуръони карим таълимоти, пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларини ёйиш яъни пайғамбар суннатларини қайта тирилтириш уларга амал қилиш, шунингдек хурофот ва бидъатга қарши курашмоқ ўзларининг асосий мақсаду вазифалари деб билганлар. Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмаган у киши даъват этган маслакни қабўл этмаган киши узини исломий сўфий деб номлаши мумкин эмас. Зеро, исломда бундай тасаввуфнинг хиди ҳам йўқ. Исломий тасаввуф-Аллоҳ ва пайғамбарни яхши кўриш, бор вужудини уларга бағишлашдир. Бу муҳаббат ва бағишлов мусулмоннинг пайғамбар алайҳиссалом келтирган хукмларидан қилча ҳам чиқмаслигини тақозо этади. Демак, ҳолис исломий тасаввуф шариатдан бошқа алохида нарса эмас, балки шариатнинг хукмини ғоятда самимийлик, софдиллик ва ихлос билан адо этишдир. Ўрта Осиё табиий илмий тафаккурининг ривожининг бошланиши буюк аллома Аҳмад ал-Фарғоний ва Мусо Муҳаммад ал-Хоразмийларнинг номи билан боғлиқдир. 1998 йилда Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги юртимизда кенг нишонланди. У машҳур фалаккиётшунос олим. Унинг асосий асарлари “Фалакдан бўладиган сабаблар”, “Астролябия фани усуллари”, “Осмон ҳаракатлари ва юлдузлар илми” ва бошқа саналар. Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий шарқнинг буюк мутафаккир қомусий олимидир. Унинг илми нужум, геодезия, жуғрофия, риёзиёт соҳасидаги хизматлари беқиёсдир. Хоразмий “Синд Ҳинд”, “Зижи Хоразмий”, Қуёш соати ҳақида рисола, “Ернинг шакли ҳақида китоб”, “Мусиқа бўйича рисола”, “Тарих ҳақида” ва бошқа асарларнинг муаллифи. www.arxiv.uz Шарқ фалсафий ахлоқий фикри ривожини Абу-Наср Фаробийсиз тасаввур қилиш қийин. У Шарқ Аристотели деган унвонга сазовор бўлган. У яратган асарларнинг умумий сони 160 та бўлиб уни икки гуруҳга ажртиш мумкин: а) қадимги юнон файласуфлари ва табиатшунослари-Аристотель Платон, Галент ва бошқаларнинг илмий меъросларини таржима қилиш, шарҳлаш ва ўрганишга бағишланган асарлар. б) Ўрта аср фанининг табиий, ижтимоий фалсафий соҳаларига оид рисола. Жумладан ”Аристотельнинг метофизика” асарига изоҳ, “Аристотельнинг этика китобига шарҳ”, “Масалалар манбаи”, “Мусиқа ҳақида сўз”.”Фозил одамлар шаҳри” ва бошқалар. Фаробий ҳаётнинг олий мақсади бахт-саодатга эришувдан иборат, кишилар бунга оламни ўрганиш, касб-хунар ва илмиларни ўзлаштириш- маърифатли бўлиш орқали эришади деб қарайди. Хоразмлик буюк олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) жахон фани тарихида энг машҳур сиймолар қаторидан жой олган, ўз давридаги деярли ҳамма фанларга катта ҳисса қўшган, машҳур қомусий илм соҳиби, йирик табиатшунос ва файласуфдир. У ўз умри давомида 150 дан ортиқ асарлар яратган. Шулардан энг машҳурлари “Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар”, “Маъсуд қонуни”, “Ҳиндистон”, “Геодезия”, Минералогия”, “Сайдана” ва бошқалардир. Гарчи Беруний фалсафий-ахлоқий масалаларга оид махсус асар ёзмаган бўлсада, аммо кўпгина асарларида бу масала ҳақида фикрлар баён этган. Жахон маданияти ва маърифатига катта ҳисса қўшган, Шарқ ва Европада “Шайх-ур раис-олимлар бошлиғи” унвонига эга бўлган аллома Абу Али Ибн Сино (980-1037) нинг меъроси биз учун бебаҳо хазинадир. У ўз умри давомида 450 дан ортиқ асарлар яратган. Унинг “Тиб қонунлари” номли 5 жилддан иборат китоби асрлар давомида Шарқ ва Европада медицина бўйича асосий қўлланма бўлиб хизмат қилиб келмоқда. IX-XII маънавияти ва маърифати ривожида кўринган шоири Юсуф Хос Ҳожиб ҳам катта ўрин тутади. Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ягона достони www.arxiv.uz бўлмиш “Қутадғу билиг” (“Бахтга элтувчи билим”) билан машҳурдир. Бу асар 1069 йилда ёзилган бўлиб, уни шоир Қашқар хоқими Сулаймон Арслон қорахонга бағишлаган. Шу асар учун унга Хос Ҳожиб, яъни буюк хоннинг махсус маслахатчиси унвони берилган. Достон қаҳрамонлари - хоқим Кунтуғди адолат рамзи,вазир Ойтўлди бахт рамзи сифатида, вазирнинг ўғли Ўгдулмиш ақл рамзи сифатида тасвирланади. IX-XII асрлар давомида Марказий Осиёда илм, фан, маърифат, маънавият юқори даражада ривожланди. XVI-XIX асрларда Ўрта Осиё халқлари маънавий - маърифий тафаккур тараққиёти икки йўналишда борди. Биринчи Ўрта Осиёнинг ўзида рўй берди. Иккинчиси Хиндистонда Бобурийлар давридаги Ўрта Осиёлик мутафаккирларнинг ижодида намоён бўлади. XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида Ўрта Осиёда маънавий-маърифий қараш ривожи Бобораҳим Машраб (1653-1711) номи билан чамбарчас боғлиқ. Машраб ўша вақтда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тарқалган тасаввуфнинг қаландарлик оқимига эътиқод қилиб, ўзининг исёнкорона шеърлари билан жамиятдаги адолатсизликка қарши кураш олиб боришга ҳаракат қилган. Ўз ғазалларида ахлоқий, маъ навий покликка эришиш, ҳаётдаги сал бий иллатларга қарши курашни куйлайди. У ўзи яшаётган давр хоқимларидан адолатни кутади. Ҳатто уларга мурожаат қилиб, халқ тўғрисида ғамхўрлик қилишни, уларнинг арз-додига қулоқ солишни сўрайди. Машраб кишиларни бойликка ҳирс қўймасликка, ўзгаларга яхшилик қилишга, сахийликка, ҳалол бўлишга, ўз меҳнати эвазига яшаш, нафсни тийишга чақиради. Машраб ўз ижодида хулқ-одоб масалаларига катта эътибор бериб, одамларни ярамас хатти ҳаракатлардан, такаббурлик ва ёлғон с ў злашдан сақланишга ундайди. Унинг маънавий - ахлоқий дунёқарашида фарзанднинг ота-онани ҳурмат қилиши уларни юксакликка кўтариш ғояси муҳим ўрин www.arxiv.uz тутади. Хусусан, фарзанддан отанинг рози бўлиши лозимлиги, акс ҳолда ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида ёзади. Машраб ижодидаги бундай ғояларнинг м у стақил Ўзбекситон ёшларини маънавий камолга етказиш и да аҳамияти катта. www.arxiv.uz Адабиётлар : 1 . Каримов И. А. Озод ва обод Ватан эркин ва фаровон ҳаёт привард мақсадимиз. Т., Ўзб екистон, 2000 . 2. Каримов И. А. Юксак маънавият енгилмас куч .Т.: Маънавият, 2009. 3. Каримов И. А. Жахон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари. T., 2009. 4. Каримов И . А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. T., Ўзбекистон , 2009. 5. Авесто.-Санъат №3, 11, 1993. 6. Қуръони Карим Т., Чўлпон, 1992. 7. Ал-Бухорий. Ҳадис. 1-4 китоблар. Т., 1993-1998 йиллар 8. Комилов Н. Тасаввуф. Т., 1997. 9. Хўжа Аҳмад Яссавий. Хикматла р. Т., 1991 . 10. Мансур Олим ўғли. Ислом дини мустамлакачилари. Т.: Мулоқот, 1994, 1-2 сон.