logo

20-Йилларнинг иккинчи ярми ва 30 - йиллардаги тоталитаризм шароитида ўзбекистон журналистикаси. ўзбекистон матбуоти журналистикаси фашизм билан бўлган уруш йилларида (1941-1945)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

87.5 KB
20-Йилларнинг иккинчи ярми ва 30 - йиллардаги тоталитаризм шароитида ўзбекистон журналистикаси. ўзбекистон матбуоти журналистикаси фашизм билан бўлган уруш йилларида (1941-1945). Тоталитар тузум шароитида ўзбекистон журналистикаси (1946-1985). 80- йилларнинг иккинчи ярми ва 90-йилларнинг бошида мамлакатни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ислоҳ қилиш шароитида ўзбекистон матбуоти  20-йилларнинг иккинчи ярми ва 30- йиллардаги хукм сурган ижтимоий-сиёсий вазият. Матбуотнинг тўла-тўкис маъмурий– буйруқбозлик тизими манфаатларига хизмат қилувчи тузилмага айлантирилиши.  1924-1925 йилларда Ўзбекистон ССР ташкил бўлгач республика миқёсидаги янги газеталарнинг вужудга келиши.  30 - йилларнинг бошида Ўзбекистонда ҳамма вилоят рўзномаларининг тугатилиши. Туман ва кўп нусхали газеталар тармоғининг вужудга келиши. Ўзбекистонда ишчи-қишлоқ мухбирлари оммавий ҳаракатининг юзага келиши. 30-йилларнинг иккинчи ярмида ўзбек ва рус тилларида вилоят газеталарининг ташкил қилиниши. Ўзбекистон Ахборот агентлигининг тузилиши. Мазкур даврда журналлар фаолияти.  30-йилларда авж олган Сталин шахсига сиғинишнинг матбуот фаолияти учун салбий таъсири. Фитрат, Ҳ.Ҳ.Ниёзий, А. Қ одирий, Чўлпон ижоди ижтимоий – сиёсий ва мафкуравий курашлар доирасида.  Фашистлар Германиясининг 1941 йил ёзида босқинчилик урушининг бошланиши муносабати билан республика матбуоти тармоғи ва фаолиятини қайта қуриш борасидаги амалга оширилган чора- тадбирлар.  Фронт орқасидаги даврий нашрлар тармоғининг қисқариши. Уруш даврида Ўзбекистонда нашр этилган альманахлар ва уларнинг матбуот тизимидаги ўрни .  Ўзбек тилида фронт газеталарининг ташкил қилиниши. Уруш даврида ўзбек публицистикаси ва публицистлари. Мазкур давр ўзбек матбуотининг жанр хусусиятлари.  Урушдан кейинги даврдаги ижтимоий- сиёсий вазият. Мамлакат ижтимоий ҳаётида Сталин шахсига сиғинишнинг қораланиши туфайли юз берган ўзгаришларнинг вақтинча эканлиги.  Ўзбекистонда 50-60 йиллрда барпо бўлган янги республика, вилоят, шаҳар газеталари. Район ва кўп нусхали газеталар тармоғини кенгайиши. Ёшлар, болалар матбуоти тармоғидаги ўзгаришлар. 1946- 1985 йилларда фаолият кўрсатган асосий ижтимий-сиёсий ва адабий журналлар. Китоб нашриётлари ва улар фаолиятининг асосий йуналишлари. Матбуот моддий-техника аҳволини яхшилаш борасидаги тадбирлар.  80-йилларнинг иккинчи ярмида ижтимоий - сиесий тизимни ислоҳ қилишда матбуот олдига қўйилган вазифалар. Жамиятни демократлаштириш ва сиёсий тузумни ислоҳ қилиш жараенида таҳририятлар фаолиятини қайта қуриш. Журналистикада ошкораликни ва турфа фикрликни қарор топтириш муаммоларини қўйилиши. Республика матбуотининг демократия, сўз ва матбуот эркинлиги муаммоларига эътиборини кучайиши. “Оммавий ахборот воситалари тўгрисида”ги қонун.  Ошкоралик вазиятида публицистлар ижодида тоталитаризм шароитида кечган ижтимоий ҳаёт фожеаларининг рўй-рост кўрсатиш, тарихий ўтмиш таҳлилидан сабоқлар чиқариш ва миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишнинг кучайиши. 1917 йилга қадар Ўзбекистонда йирик матбаа саноати ҳали шаклланмаган эди; бу ерда 25 га яқин ўрта даражадаги босмахона ва литография мавжуд эди, холос. Улар техник жиҳатдан қолоқ бўлиб, ҳамма иш кул кучи билан бажарилар эди. Босмахона ва ли- тографияларда ишловчи 574 ишчидан 72 таси махдллий миллат вакиллари бўлиб, улар етарли малакага эга эмас эдилар. Шу сабабдан миллий тиллардаги адабиётлар асосан литография усули би лан босилар эди. Собиқ совет тузуми Октябрь тунтаришининг дастлабки ойларидаё қ нашриёт ишларига жиддий эътибор қаратди. 1917 йил декабрь ойида Давлат нашриёти ҳақ ида декрет қабул қилинди. Бу декретда РСФСР Маориф Халқ Комиссарлигига узининг адабиёт-нашриёт булими орқали нашриёт ишларини кенгайтириш тавсия этилган эди. Миллий ишлар Халқ Комиссарлигининг «Шарқий» ва « Fap бий» нашриётлари миллий тилларда нашриёт ишларини кенгайтириб юборди. 1919 йил май ойида Бутунроссия Марказий Ижроия Комите та «Давлат нашриёти т ўғ рисида» қа рор қабул қил ди. Қа рорга му- вофиқ, Москвадаги бир қанча нашриёт асосида бирлашган Давлат нашриёти — «Госиздат» ташкил этилди. 1924 йилда миллий рес публика ва вилоятларга ёрдам сифатида Миллий ишлар Халқ Ко миссарлигининг «Шарқий» ва « Ғ арбий» нашриётлари негизида Москвада СССР хал қл ари Марказий нашриёти (Центроиздат) таш кил топди. Миллий республикаларда, шу жумладан, Туркистонда ҳ ам нашриёт («Туркистон Давлат нашриёти») ишлари кенгайтирилди. Туркистон Халқ университети ( Ҳ озирги Мирзо Улу ғ бек номли Ў збекист о н Миллий университети) ташкил этилганда, унинг ҳ узурида ма ҳ аллий миллатлардан босмахона ходимлари тайёрлаш мактаби очилган эди. Секин-аста республикада матбаа базаси вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. Туркистонда миллий тиллардаги матбуот жуда мураккаб шароитда к ў п маша ққ ат ва қи йинчиликлар билан кураш жараёнида барпо қи линди. Хусусан, ма ҳа ллий миллатлардан малакали матбаа кадрлари тайёрлашга жуда катта эътибор қа ратилди. Туркистонда 1919 йилда жами 91 номда китоб чиқарилган. 1920 йилда 118 номда китоб нашр этилиб, инқилобдан аввалгига к ў ра икки баравар к ў п чи қа рилган эди. 1921—1924 йилларда, яъни 4 йил ичида 10826 босма табо қ ми қ дорида, 3 миллиондан орти қ роқ адад билан 1184 номда китоб нашр этилган. Шундай қи либ, совет тузумининг дастлабки йилларида қийинчиликларга қ арамай, нашриёт ишлари тарақ қ ий этган. Октябрь т ў нтаришидан с ў нг муста ҳ кам негизга к ў рилган миллий нашриёт иши барпо қи линиб, кейинчалик тез суръатлар билан ривожлантирилган. 1924 йил декабрдан Ўзбекистонда матбуот ва нашриёт ишлари янада ривожланди. Ў збек давлат нашриёти ташкил этилди. Бу даврда Ўзбекистонда қа нча китоблар нашр этилганини 1-жадвалдан к ў риш мумкин. 1924 йилда 193 номда 2054 босма табоқ ҳа жмда 571 минг нусха китоб чиқарилган. Китоб нашр қилиш, 1928 йилда 1924 йилга нисбатан адади жи ҳ атидан 4,6 баравар, ҳа жми (босма табо қ ) жи ҳа тидан эса 6 баравар к ў пайган эди. 1917 йил октябрдан с ў нг юртимиз маданий ҳа ётида саводсизликни тугатиш, хотин-қизлар озодлиги, янги алифбога ў тиш, янги кишинижадвал 1925—1928 йилларда чиқарилган китоблар Й и л л а р Ч и қ а р и л г а н к и т о б л а р с о н и А д а д и ( м и н г н у с х а ) Б о с м а т а б о к ( м и н г л и с т х , и с о б и д а ) 1 9 2 5 3 3 4 1 5 0 8 6 8 2 0 1 9 2 6 6 0 6 2 0 8 6 1 0 8 5 9 1 9 2 7 8 3 1 2 0 2 2 1 0 6 2 0 1 9 2 8 7 4 0 2 6 2 8 1 2 7 0 0 Жами 2511 8244 40999 тарбиялаш деб аталган масалалар билан бо ғ лиқ махсус нашр этилган журналлар фаолияти совет мустамлакачилигини ў рнатиш, ягона партия хукмронлигини омма онгига сингдириш билан узвий равишда бо ғлиқ дир. Чунки бу масалаларнинг барчасини амалга оширишда ў лкамизда чи қаё тган журналлар айнан марказий журналлар- нинг й ў лидан борди. Зотан, бундан ў зга чора ҳ ам й ў қ эди. Айни қ са, бу ў ринда «Худосизлар» журнали марказий «Атеист» ва «Антирелиги озник» нашрлари каби иш к ў рди. Жадидларнинг матбуот органлари «Ал-Исло ҳ » ва «Ал-Изо ҳ » 1918 йилнинг ба ҳо рида бар ҳ ам топди. 1917 йил Октябрь т ў нтаришидан с ў нг ў збек адабий-бадиий журналистикасини вужудга келтириш, Туркистондаги барча ижодий кучларни ў з атрофига т ў плаш учун матбу от органи керак эди. «Инқилоб», «Янги й ў л», «Ер юзи», «Аланга», «Маориф ва ўқит увчи», «Билим ў чоги» каби адабий-бадиий жур наллар шу тарзда юзага келди. Бу журналлар ў збек миллий адабиёти ривожига, маънавиятимизга хизмат қи лиш имконини яратди. «И нқ илоб» — Туркистон коммунистик фирқасининг марказий комитети томонидан ойда икки марта чиқадиган сиёсий-иқтисодий ва адабий ўзбекча журнал бўлиб, 1922—1924 йиллар мобайнида Тошкентда нашр этилди. Журналга «Инқилоб» номи хам тасодифан берилган эмас, ҳақиқий инқилоб, яъни тўнтариш маъносида англамоқ зарур. Журнал жуда мураккаб бир шароитда, империянинг буюк давлат шовинизми бош кўтарган, маданият жабҳамизда мафкуравий кураш авж олган, зиёлилар орасида ғоявий кураш кескинлашган бир даврда дунёга келган эди. У 2000—3000 нусха атрофида чоп қилинарди. Даставвал ойда икки марта чиқаришга мўлжалланган нашр матбаачилик ишлари қийин аҳволдалиги, ўша даврда матбуот кечираётган оғир шароит туфайли ойда бир мартадан чиқариладиган бўлди. Баъзан эса унинг сонлари оралиғидаги вақт икки-уч ойга ҳам чўзилиб кетарди. Журнал ишини йўлга қўйиш ва унга муҳаррирлик вазифаси Мар казий комитет саркотиби Назир Тўракуловга топширилди. Таҳририят ишига тажрибали матбаачи ва журналистлар, ёш қаламкашлар жалб этилди. «Инқилоб»нинг дастлабки таҳрир ҳайъати таркиби Ходи Файзий, Шариф Бойчура, Булат Солиевдан иборат эди. Журнал материалларини тил жиҳатидан таҳрир қилиш учун котиб ёрдамчиси сифатида ёш ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий таклиф этилади. Урушнинг дастлабки кунларидаёқ ўзбек адибларининг қуйидаги мазмундаги мактуби эълон қилиндики, бу бежиз эмасди: Фашизм жаҳон маданиятига ажал олиб келмокда. Одамлик қиёфасини йўқотган ёвузлар башарият тафаккурининг буюк обидаларини гулханда ёққани ёдимизда. Ҳануз фашизм чинакам эзгу санъатга ҳамроҳ бўла олмаслигини улар йиртқич ҳайвонларга хос сезги билан пайқаганлари учун ҳам шундай қилишди. Биз, Ўзбекистон ёзувчилари, мана шу даҳшатли уруш кунларида бутун халқимиз билан бир жон, бир тан бўлиб , ғaлa6a учун курашамиз, найза билан қалам бизнинг қуролимиз бўлади, дедилар адибларимиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Олий Мажлисда сўзлаган бир нутқида шундай деганди: «Иккинчи жаҳон урушига қандай қаралмасин, бу уруш қайси ҒОЯ остида ва кимнинг изми билан олиб борилган бўлмасин, ўз ватани, эл-юртининг ёруғ келажаги, беғубор осмони учун жанг майдонларида ҳалок бўлганларни, ўз умрларини бевақт хазон қилган инсонларни доимо ёдда сақлаймиз. Бу аччиқ, лекин олий ҳақиқатни унутишга ҳеч кимнинг хаққи йўқ ва бунга йўл ҳам бермаймиз. Уруш йиллари — Ўзбекистон тарихининг узвий бир қисми. Биз тарихимиздан бирор саҳифани ҳам олиб ташламаймиз. Бу тарих — бизники, уни унутишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўша қийин кезларда халқимиз бошқа халқлар билан бир қаторда туриб, фашизм балосини даф этишга муносиб ва салмоқли ҳисса қўшганини ҳар доим катта фахр ва ғурур билан айтамиз, намоён қиламиз». Иккинчи жаҳон урушига юртимиздан 1 миллион 433230 киши сафарбар этилган эди. 1941 йили Ўзбекистон аҳолиси бор-йўғи 6,5 миллион киши бўлганини эсласак, республика халқи бошига тушган бу синов нақадар катта экани яққол кўринади. Агар аҳолининг ярмини болалар ва кексалар ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак яроқли одамларимизнинг 50—60 фоизи урушга кетганининг гувоҳи бўламиз. Улардан 263005 киши ҳалок бўлган. 132670 киши бедарак йўқолган, 60452 киши ўз ўлкасига ногирон сифатида қайтгап. Бу машъум уруш туфайли энг камида 400 минг оила бевосита айрилиқ азобига дучор булган. Ана шундай оғир йилларда ўзбек матбуотининг забардаст ёзувчи- публицистлари, жангчи шоир-журналистлари ва ўтюрак мухбирлари тиним билмай хизмат қиладилар. Халқнинг бутун куч-қудратини Ватан ҳимоясига сафарбар этишда шу даврда яратилган, фронт ва мамлакат ичкарисидаги бирликни мустаҳкамлашга хизмат қилган. Ҳаяжонли, жозибадор очерк, лавҳа, мақолалар орадан салкам 60 йил вақт ўтган бўлишига қарамай, ҳозир ҳам ўз ҳарорати, таъсир кучини асло йўқртган эмас. Уруш даврида нашр этилган қайси бир асарни ўқимайлик, вужудимизда туғёи ураётган ватанпарварлик инсонийлик каби ҳислар ўша давр матбуоти ходимларига бўлган ҳурматимизни оширади. 1941 йили Ўзбекистонда 183 газета ва 47 журнал чои қилинар эди. 1938—1941 йиллари 48 миллионга яқин нусхада 4378 номда китоб чиқарилган бўлиб , бунга 260 миллион босма табоқ қоғоз сарф этилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек матбуоти, республикадаги нашриётлар ғоявий, илмий ва бадиий савия учун курашни янада кучайтиришди. екин бу улкан муҳораба шу соҳадаги ишлар одатдагича тараққий топиб боришига ҳалақит берди. Кўпгина нашриёт ходимлари ва матбаа корхоналарининг ишчилари фронтга жўнашди. Бинобарин, китоб ва журнал маҳсулоти чиқариш камайди. Шунга қарамай, уруш даврининг оғир шароитларида ҳам, масалан, 1942— 1945 йиллари 17 миллион нусха ва 1892 номда китоб нашр этилди, бунга 51 миллион босма табоқ қогоз сарфланди. Уруш муносабати билан матбаачилик соҳасида юз берган қийинчиликлар туфайли газета-журнал нашр қилиш жуда камайиб кетган бўлса-да, вилоят ва республика газеталари жанговар варақалар билан бир қаторда адабий тўпламлар — альманахлар чиқаришга катта эътибор берди. 1941 йилнинг июль ойидаёқ «Ўлим ёвга!», «Ватан учун», кейинроқ «Мард ўғил» (1942), «Шонли енинград» (1942), «Ўзбеклар» (1943), «Ғазаб қўшиқлари», «Армуғон» (1944), «Ватан жонбозларига» (1944), «Қасам», «Ўзбекистан баҳодирлари» (1944), «Зафар» (1945) каби адабий-бадиий тўпламлар нашр этилди. Уруш бошланганидан тамом бўлгунига қадар ўтган давр мобайнида матбуот саҳифалари ва тўпламларда Ғафур Ғулом, Ойбек, Мақ суд Шайхзода, Ҳамид Олимжон, Абдулла Қаҳҳор, Уйғун, Комил Яшин, Миртемир каби бир қатор ёзувчи-шоирлар яратган асарлар ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтди. Муҳорабанинг дастлабки кунлариданоқ халқимизнинг фронт ва мамлакат ичкарисидаги ватанпарварлиги, қаҳрамонлиги матбуотимизнинг асосий мавзуларидан бири бўлиб қолди. Уруш йиллари ўзбек матбуотининг жанговарлиги янада ошди, Ҳарбий мухбирлар сафи ёзувчилар, шоирлар, публицистлар ҳисобига анча кенгайди. Фронтлардаги ҳарбий қисмларда Султон Жўра, Мамарасул Бобоев, Парда Турсун, Назир Сафаров, Шароф Рашидов, Зиннат Фатхуллин, Ҳасан Сайд, Илёс Муслим, Маъруф Ҳаким, Мумтоз Муҳамедов, Адхам Рахмат, Иброхим Рахим, Шуҳрат каби ёзувчилар хизмат қилишди, ҳарбий мухбирлар сифатида жанг майдонларида бўлиб, жангчиларимизнинг беқиёс мардлигию фашистларнинг нақадар ёвузлигини, шафқатсиз қирғинлар натижасида жон берган ўғлонлар жасоратини ҳаяжонли, ҳаққоний лавҳаларда акс этгиришди. Жангчи ўзбек публицистлари ҳамма жанрларда фаол ижод қилишди. Ма қол а, очер к, лав ҳ а ва хат к ў ринишидаги публицистика айникса , довруқ таратди. Етакчи публицистларимиз мамлакат ичкарисида ҳ ам, жанг майдонларида ҳ ам ана шу жанрлардан ғ оят самарали фойдаланишди. Фашист бос қ инчиларига қа рши олиб борилган урушнинг дастлабки кунлариданоқ ў збек матбуоти инсониятни фашизм асорати хавфидан қ ут қар иш учун курашда унга қа рши турган кучларнинг халоскорлик вазифасини кенг тушунтириб борди. Фашизм билан б ў лган урушдан кейинги йилларда хам ил ғ ор фикрли кишиларни сургун қи лиш, й ўқ отиш давом этди. Бо шқ ача фикрловчи одамларни қа та ғ он қи лиш Марказий Комитетининг 1946 йил августда чи ққ ан «Звезда» ва «енинград» журналлари т ўғ рисидаги, 1947 йил март ойида қабул этилган шу ру ҳ даги бош қа қа рорларидан с ў нг янада кучайди. Ани қ роги, сиёсий тазйи қл арнинг янги босқичи бошланди. Дар ҳа қи қа т, Юртбошимиз Ислом Каримов у қт ириб ў тганларидек: «Бугунги замоннинг ба ҳ осини бериш учун, авваламбор, кечаги кунга — ў тмишга нисбатан қ андай муносабатда эканимизга ба ҳ о бе риш кера к. Ў тмишга нисбатан ношукурли к, нонк ў рли к, беписандлик — хал қ имизнинг, миллатимизнинг табиатига зид... Аждодларимиз бошидан не-не суронлар, фожиалар, талон-торожлар кечмади». 1 Чунончи, 1949—1952 йилларда к ў плаб маш ҳ ур ў збек ижодкор зиёлилари ў ринсиз равишда айбланиб, ката ғ он қ илиндилар. Узкомпартия МКнинг 1949 йил 25 июндаги Бюро мажлисида бир гурух ёзувчилар миллатчиликда, эски феодал маданияти олдида бош эгишда, ў тмишни идеаллаштиришда айбландилар. 1951 йил январида миллатчиликда айбланган Ойбе к, Шукрулло, Ма қ суд Шайхзода, Ё нғ ин Мирзо ва бош қа ижодкорлар ҳ ибсга олиниб, бир йилдан кейин ҳ ар бири 25 йилга ҳ укм қ нлинди. Бир қа нча олимлар, жумладан, файласуф В.Зохидов буржуа миллатчилигида, тарихчи А.Бобохужаев пантуркчиликда, и қ тисодчи М.Аминов бур жуа миллатчилари билан а ло қ ада б ў лганликда айбланиб, партия сафидан ў чирилди. Москванинг партиявий-маъмурий тазйи қ остида Узкомпартия марказкоми 1968 йил 9 октябрда «Ўзбекистон ёзувчилар жамоаси- нинг ў з матбуот органларига ра ҳ барлиги т ўғ рисида» қа рор қабул қ илди. Унда «Шар қ 1 И.А.Каримов. Истикдол ва маънавият. Тошкент, «Ўзбекистон», 1994, 118-бет. юлдузи», «Звезда Востока» журналлари ва «Ўзбекистон маданияти» газетасининг фаолияти қа тти қ тан қи д остига олинди. Адабиётлар рўйхати 1. Пидаев Т.Р.- Ўзбекистон матбуотининг ўтмиш ва кечмиши.Ўзбекистон матбуоти,1996,2,3,5-сонлар 2. Эрназаров Т., Акбаров А.. История печати Туркестана -Т.: Ўқитувчи, 1976. 3. Абдуазизова Н. Миллий журналистика тарихи. – Т.:Шарқ, 2008 4. Дўстқораев Б.Ўзбекистон журналистикаси тарихи.- Т.:2009