logo

Жамоат ташкилотлари ва ижтимоий харакатлар. Манфаат гуруҳлари тушунчаси, функциялари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

107 KB
Жамоат ташкилотлари ва ижтимоий харакатлар. Манфаат гуруҳлари тушунчаси, функциялари Режа: 1. Жамоат ташкилотлари: моҳияти ва вазифалари. 2. Ижтимоий харакатлар: табиати ва манбалари. 3. Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ижтимоий харакатлар. Демократик сиёсий тизимларининг алоҳида хусусияти – уларда халқнинг сиёсий жараёнларда иштироки механизмлари фаол қўлланишидир. Халқ сайловларида овоз бериш референдумларда ўз идорасини баён этиш билан бирга, кундалик ҳаётда ўз манфаатларини, талабларини, таклифларини ҳокимиятга етказиш, уларни хал қилиш, ҳокимиятни назорат эти ш каби вазифаларни амалга ошириш, яъни том маънода сиёсат субъекти тарзида фаолият кўрсатиш имконига эга бўлади. Демократик жамиятда сиёсий партиялар билан бир қаторда турли хил жамоат бирлашмалари ва ижтимоий — сиёсий ҳаракатлар фаолият кўрсатади. Жамоат, 6ирлашмаларини бир ўринда манфаат гуруҳлари, бошқа бир ўринда босим гуруҳлари, деб номлаш қабул қилинган. Хуш, манфаат гуруҳлари, деганда нимани тушунамиз? Манфаат гуруҳлари — сиёсат субъектларининг ўзига хос туридир. Улар расмий ҳокимият ташкилотларидан фарқ қилади, аммо ушбу тузилмалар ичида ҳам вужудга келиши мумкин. Айни вақтда, улар партиялар билан ҳам бир нарса эмас (улар сиёсий ҳокимиятни эгаллашга интилмайдилар). Ғарб демократик концепцияларида "манфаат"ни биринчи бор шахс билан эмас, гуруҳ билан боғлаган сиёсатшунослар Жеймс Мэдисон, Артур Ф.Бентли, Дэвид Трумэнлардир. 1908 йилда нашр этилган "Бошқарув жараёни" асарида А.Ф.Бэнтли XIX аср охири ХХ аср боши инглиз файласуфларининг "гуруҳ — жамиятнинг асосий бирлиги" ҳақидаги ғояларини ривожлантириб, жамиятни турли хил манфаат гуруҳлари мажмуаси тарзида ўрганишни таклиф этди. Унга кўра сиёсий таҳлил объектини — сиёсий мақсадларга эришиш учун ихтиёрий равишда гуруҳларга 6ирлашган одамлар фаолияти ташкил этиши керак. Шу тариқа сиёсатга "гуруҳ" тушунчаси концептуал тарзда кириб келди, яъни гуруҳ, деганда жамиятдаги мавхум жисмоний шахслар бирлиги эмас, манфаат ва мақсадлар бирлиги билан ажралиб турувчи фуқаролар иттифоқи назарда тутила бошланди. Фуқаролар ва ижтимоий табқаларнинг турли — туман манфаатларини ифода этиш ва бу ҳакда ҳокимият тузилмаларини хабардор қилиш, жамият сиёсий тизимида манфаатли гуруҳлар сиёсий партияларнинг ижтимоий роллари ўхшашлигидан далолат беради. Бироқ, бу умумийлик, ўхшашлик улар ўртасидаги мухим фаркларни инкор этмайди, балки тҳозо этади. Манфаатлар гуруҳлари мақсади, вазифаларига кўра сиёсий партиялардан фарқ қилади. Бу фарклар қуйидагилардан иборат: Биринчидан, сиёсий партиялар жамият манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим воситаси — ҳокимиятни эгаллаш ва уни гулда ушлаб туриш деб ҳисоблайдилар. Манфаатли гуруҳлаp эса ўз олдига бундай мақсадни қўймайдилар. Улар ўз аъзоларининг манфаатларини ҳокимият тузилмаларига таъсир кўрсатиши билан ҳимоя қиладилар. Иккинчидан, сиёсий партиялар одатда ўзининг ижтимоий базасини кенгайтиришга интиладилар ва ўз сафларида манфаатлари турли — туман бўлган кишиларни 6ирлаштиради. Махсус манфаатли гуруҳлар эса ўз аъзоларининг хусусий (ўзига хос) манфаатларини ҳимоя қилиш учун уюшади. Учинчидан, сиёсий партиялар ҳокимиятни эгаллаш учун сайлов компанияларини тайёрлайдилар ва ўтказадилар. Манфаатли гуруҳлар эса бундай иш усулидан фойдаланмайдилар. Улар ҳокимият органларини шакллантиришда қарашлари ўзларига маъқул бўлган сиёсий партияларни қўллаб — қувватлаш билан иштирок этадилар. Манфаатли гуруҳлар сиёсий жараённинг субъектлари сифатида муайян функцияларни бажаради: • Ижтимоий манфаатларни ифода этиш. Манфаатли гуруҳлар фуқаролар, аҳолининг турли табақалари ва қатламларининг хусусий манфаатларини юзага чиқариш, асослаб бериш ва шакллантиришни таъминлайдилар. • Ижтимоий манфаатларга вакил бўлиш. Манфаатли гуруҳлар ўзига аъзо бўлган фуқаролар, ижтимоий табақаларнинг манфаатларини ифода этиш, аниқ талабларни шакллантириш билан чекланиб қолмайдилар. Улар бу талабларнинг амалда рўёбга чиқишларини таъмин этадилар. Манфаатли гуруҳлар фуқаролар, аҳолининг турли табақалари билан давлат органлари ўртасида воситачилик ролини бажарадилар. • Сиёсий қарорлар қабул қиладиган органларни огоҳ қилиш. Манфаатли гуруҳлар ҳокимият тузилмаларини фуқаролар, ижтимоий табақаларнинг ҳақиқий ахволидан, уларнинг муаммоларидан доимо хабардор қилиб турадилар. Бу эса ҳокимият тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон бериши шубҳасиздир. Шундай қилиб, манфаатли гуруҳлар-кишиларнинг хусусий манфаатларини ифода этадиган ва уларни давлат ва бошқа сиёсий институтлар билан бўладиган муносабатларида ҳимоя қиладиган кўнгилли бирлашмалардир. Манфаат гуруҳларининг турлари Манфаатли гуруҳларнинг табиатини чуқурроқ ва кенгроқ тутнуниш — уларнинг хилма — хил турларини, шаклларини кўриб чиқишни талаб этади. Бусиз манфаатли гуруҳларни тўла тасаввур этиш қийин. Манфаатли гуруҳлар ҳам худди сиёсий партиялар каби турли мезонларга кўра қатор турларга бўлинадилар. Улар аввало келиб чиқишининг характери ва уюшкоклик даражасига кўра аномик ва муассасавий гуруҳларга бўлинадилар. Аномик гуруҳларнинг хусусияти шуки, улар стихияли тарзда пайдо бўлади ва емирилади. Улар узоқ яшамайдилар, ташкилий жиҳатдан тарқоқ ва давлат органлари билан мунтазам алоқада бўлмайдилар. Аномик гуруҳларга стихияли пайдо бўладиган митинглар, намойишлар, бошқа норозилик акциялари иштирокчиларининг гуруҳлари мисол бўла олади. Кўпинча уларнинг ҳаракати куч ишлатиш, мажбур қилиш шаклини олади. Муассасавий гуруҳлар — аниқ ташкилий тузилмага, барқарор функциялар ва мутахассис кадрлар аппаратига эга бўлган кишиларнинг формал бирлашмаларидир. Ташкилий жиҳатдан тузилманинг нисбий мураккаблиги, уюшқоқлиги бу гуруҳларга ҳокимият органларига сезиларли ва мунтазам равишда таъсир ўтказиб туришга имкон беради. Манфаатли гуруҳлар тузилиш принциплари бўйича уюшмаган ва уюшган гуруҳларга туркумланади. Уюшмаган гуруҳлар — аниқ ташкилий тузилмага эга бўлмаган норасмий гуруҳлардир. Бу турдаги манфаатли гуруҳлар хилма — хил ижтимоий ҳаракатлар мисол бўлади. Улар на низомларга, на тузилмага, на аъзоликка, на аниқ, миқдорий чегараларга эга. Бу гуруҳларда юзлаб, минглаб ва ундан ҳам кўпрок кишилар иштирок этадилар. Гуруҳ иштирокчилари ўртасидаги алоқа ғоявий характерда бўлади, аммо уюшган ташкилотлардан фарқли ўлароқ билан тўлдириб, бойитилиб боримайди. Унинг ташкилий шакллари эпизодлик характерга эга. Бу митинглар, намойишлар, турли хил мурожатномалардир. Оммавий харакатлар қоида бўйича ўзининг раҳбар ўринларини тузсада, бу органлар харакат «аъзолари» томонидан эамс, балки жамоатчилик вакиллари- кишиларнинг сиёсий кайфиятини ва уларнинг муайян аниқ мақсадини ҳаётда амалга оширишда қатнашишга тайёр эканлигини ифода этувчи турли-туман жамоат ташкилотларининг вакиллари томонидан сайланадилар. Харакатлар узоқ муддат ва қисқа муддатли бўлишлари мумкин. Кўпинча улар мақсадга эришганларидан сўнг ўз-ўзидан тарқалиб кетадилар. Уюшган гуруҳлар юқори даражадаги ихтисослик ва ташкилотларга (масалан, Касаба уюшмалари, тадбиркорларнинг бирлашмалари этник ассоциацилар ва бошқалар) эгадирлар. Бу гуруҳларга қуйидаги белгилар хосдир. а) формал ташкилий бирлик, бирлашманинг ихтиёрийлиги ташкилотнинг фаолиятида ўз аъзолари Билан биргаликда ишлаб чиқарилган махсус ҳужжатлар, низомларга амал қилиш; б) уларнинг олдиндан аниқ мақсадни кўзлаб тузилганлиги; в) таркиби ва тузилишининг, аъзолар ўртасидаги алоқаларнинг барқарорлиги; Кўплаб мавжуд бўлган уюшган ташкилотлар классификациясидан уйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин;  Муайян масадларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган шахснинг иҳтиёрий аъзолиги принципига таянадиган ташкилотлар (касаба, ёшлар ва бошқалар);  Муайян дастурларни ёки шахсни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузиладиган ташкилотлар. Уюшган ташкилотларнинг иш олиб бориши уларнинг қонун таъсирида бўлишини тақозо этади. Бу – уюшган ташкилотларнинг рўйхатдан ўтишида, уларнинг фаолияти устидан давлат органларининг назоратини амалга ошириш мумкинлигида ўз ифодасини топади. Уюшган ташкилотлар қуйидаги тартибда ташкил этилади. Аввало, бирлашмани тузиш учун давлат органларидан дастлабки рухсатнома олинади. Таъсис этилган ташкилот мавжуд ҳуқуқий меъёрлар томонидан белгиланган тартибда давлат органларида рўйхатда ўтади. Бирлашмани тузишни ҳоҳловчи фуқаролар бу ҳақида давлат органларига ариза бериб хабардор қилиб қўядилар. Манфаатли гуруҳлар жамиятнинг қайси соҳаларида фаолият кўрсатишига қараб ҳам турларга бўлинади.Бу қуйидагилардан иборат:  Иқтисодий соҳа меҳнат муносабатлари соҳасида ташкил этилган гуруҳлар (тадбиркорлик уюшмалари, матбуот иттифоқлари, касаба уюшмалари);  Ижтимоий соҳада ташкил этилган гуруҳлар (қарияларнинг бирлашмалари, ногиронлар жамияти, меҳр шавқат иттифоқлари);  Бўш вақт ва дам олиш соҳасида ташкил этилган гуруҳлар (спорт жамиятлари, филателистлар иттифоқлари ва бошқалар);  Фан маданият, дин соҳасида ташкил этилган гуруҳлар (илмий ассоциациялар, рассомлар, ёзувчилар, санъаткор иттифоқлари, секталар, черковлар, мачитлари ва бошқалар);  Сиёсий соҳада ташкил этилган гуруҳлар (экологик харакатлар, тинчлик учун, инсон ҳуқуқлари учун кураш олиб борувчи харакатлар ва бошқалар); Бозор иқтисодиётига асосланган давлатларда манфаатли гуруҳларга кирувчи тадбиркорлик иттифоқлари ва бирлашмалари жуда муҳим вазифаларни бажарадилар. Улар турли мамлаекатларда бажарадиган функциялари, фаолият методлари, алоқа шакллари билан бир – биридан фарқ қилади. Тадбиркорлик иттифоқлари ва бирлашмалари ўзининг тузилмаларига эга. Бу тузилмалар раҳбар органларини (кенгашлар, бошқарув) турли минтақавийбўлимларни ўз ичига қамраб олади. Улар давлат органлари ва ташкилотларига ишсизлик, инфляция Билан кураш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Жамият сиёсий тизимида муҳим ижтимоий — сиёсий вазифани меҳр — шафқат жамғармалари бажарадилар. Улар кучли ва таъсирчан ташкилотлар қаторига кирадилар. Меҳр — шафқат жамғармалари Ўзбекистон Респубкасида ҳам кенг тарқалган ва ривожланиб бормоқда. Улар жамият барча қатламларининг манфаатларини ифода этувчи умумижтимоий функцияларни 6ажарувчи гуруҳлардир. Меҳр — шафқат жамғармалари таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот соҳаларида фаолият кўрсатмоқдалар. Уларнинг фаолияти кадрлар тайёрлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ижтимоий кам таъминланган оилаларни молиявий ва бошка йуллар билан қўллаб — қувватлашга қаратилгандир. Манфаатли гуруҳларнинг янги йуналишларидан бири ижтимоий — сиёсий клублар ва бирлашмалардир. Бу клублар "Сайловчилар иттифоки"; "Сайлов"; "Афғон уруши иштирокчилари клуби"; "Фидойи ёшлар клуби" ва бошқа йуналишларда намоён бўлмоқда, Бу ҳаракатларнинг мақсади — сиёсат субъекта сифатида шахснинг ролини тиклаш, ўз- ўзини бошқаришга интилишдир Жамият сиёсий тизимида хусусий клублар муҳим ижтимоий ва сиёсий функцияларни адо этадилар. Улар ўз қаторларида етакчи тадбиркорларни, банкирларни, таникли сиёсий арбобларни, обрўли журналистларни ва бошқаларни бирлаштирадилар. Ўзининг характерига кўра ёпиқ ҳисобланган, танланган ва чекланган аъзоларга эга бўлган хусусий клублар жамиятнинг юқори, бой табақаларини жипслаштиришга, уларнинг ижтимоий — сиёсий қарашлари ва тасаввурларини шакллантиришга, уларнинг элитага хос бўлгак ҳиссиётларини ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлашга, улар учун муҳим бўлган сиёсий ва бошқа қарорларни биргаликда муҳокама этишга қаратилгандир. Уларни чинакамига "сиёсий ҳокимиятнинг ёпик марказлари", ўзининг ноошкора фаолияти билан сиёсий ҳукмронликни таъминлаш учун шарт — шароит яратадиган ноёб муассасалар деб атайдилар. Жамиятда касаба уюшмалари муҳим вазифаларни бажарадилар. Бу уюшмалар бир хил мутахассисликдаги ёки ишлаб чиқаришнинг бир хил тармоғида банд бўлган меҳнат кишиларини бирлаштирадиган ташкилотлардир. Касаба уюшмалари меҳнатнаткашларнинг оммавий жамоат ташкилотидир. Бу ташкилот меҳнатнаткашларнинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг маданий — маърифий савияси даражасини кўтаришга қаратилгандир. Ҳозирги шароитда миллий ва халқаро миқёсида касаба уюшмалари мехнатнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги йулларини, усулларини излаб топишга интилмоқдалар, иқтисодий ва ижтимоий сиёсий зиддиятларнинг янада кўпроқ чирмашиб- чатишиб кетиши тадбиркорларнинг йирик ижтимс~ий- меҳнат ихтилофларидан қочишга, касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилишнинг янги йулларини излаб топишга бўлган интилишини кучайтирмоқда. Ижтимоий шериклик сиёсати меҳнат ихтилофларининг кескинлигини камайтиришга қаратилгандир. Меҳнат муносабатларини шериклик, келишув руҳида тартибга солишнинг йўлга қўйилган механизми Ўзбекистонда ҳам мавжуддир. Республикада ижтимоий шериклик сиёсатининг фаол тарафдорлари сифатида касаба уюшмалари, тадбиркорларнинг уюшмалари чиқмоқдалар. Улар томонидан тузилган қўшма комиссия бюджет, инвестиция, ишчи кучлар, солиқлар, иш ҳаки, баҳо ва рақобат соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол қатнашмоқдалар. Манфаатли гуруҳларнинг мустақил йуналиши сифатида ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари майдонига чиқмоқдалар. Бу ташкилотлар. "Ижтимоий ҳимоя комитета", "Ҳимоя" ва бошқа номларда фаолият кўрсатмоқдалар. Диний уюшмалар жамиятнинг кучли ва таъсирчан ташкилотларидан ҳисобланади. Сабаби, дунёда тинчликни сақлаш, кишиларни тарбиялаш, улар ўртасида умуминсоний қадриятларни қарор топтириш йўлида турли диний уюшмаларнинг имкониятлари каттадир. Диний уюшмалар ҳам бошқа жамият ташкилотлари сингари инсон ва жамиятни тўғри йўлга, тинч — тотувликка, олийжанобликка, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка чақирмоқда. Улар ҳам уғирлик, босқинчилик, талончиликни, зўравонликни, адолатсизликни қоралайдилар. Бу ташкилотлар ҳам умидсиз дилларга таскин ва юпанч багишлайдилар, умидбахш аъмол сифатида синган кўнгилларни кўтара оладилар. Айни пайтда динни ниқоб қилиб олиб ундан ғаразли мАқсадларда фойдаланувчи, жамиятдаги ҳамжиҳатлик, давлалараро, миллатлараро ва динлараро тотувлик, ижтимоий барқарорликка таҳдид солувчи диний экстремистик уюшмалар ҳам йўқ эмас. Уларнинг кўринишлари ҳам хилма – хилдир. Бунга мисол қилиб: мусулмон мамлакатлардаги «мусулмон биродарларини»; «толиблар ҳаракати»; «ваҳобийлар ҳаракатини» кўрсатиш мумкин. Бу экстремистик ташкилотлар ва харакатларнининг мақсади, улар бошлаган жаҳолатпарастлик фаолияти қандай оқибатга олиб келиши жаҳон жамоатчилигига таборо кўпроқ аён бўлмоқда. Кўплаб мамлакатларда диний экстремистик гуруҳларнинг фаолияти таъққлаб қўйилмоқда. Дунёнинг турли минтақаларида ирқий, миллатчилик, террористик, фашистик ва жиноий гуруҳлар ҳам фаолият кўрсатмоқдалар. Бу гуруҳларнинг фаолияти ҳам давлатлар ва уюшган жамоатчилику томонидан муносиб диққат-эътиборни қаратишни талаб этмоқда. Ҳозирги вақтда миллий ва халқаро даражада манфаатли гуруҳлар муҳим ўзгаришларни ўз бошларидан кечирмоқдалар. Улар стихияли ташкил этилган ташкилотлардан ўзининг ички тузилмалари тўла қарор топган, Аниқ дастурга эга бўлган жамиятнинг сиёсий тизида ўзининг муносиб ўрнини топган ташкилотларга айланиш даврини ўтамоқдалар. Бу ташкилотларнинг ўзгаришлар фаолияти ўзига синчковлик Билан диққат эътиборини қаратишни талаб этмоқда. Ижтимоий-сиёсий харакатлар Ижтимоий-сиёсий харакатлар- ижтимоий тараққиётнинг асосий характерлантирувчи кучларидан бири ҳисобланади. Улар сиёсий жараёнларга кучли таъсир кўрсатиб, ижтимоий ҳаётни ўзгартиради ва ривожлантиради. Ижтимоий-сиёсий харакатлар, хаддан ташқари хилма-хил сиёсий кучлардан ташкил топади. Уларга коалицион принцип асосида турли сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари ва бошқа гуруҳлари киради. Харакат қилувчи ташкилотлар ва гуруҳлардан ҳар бири ўзининг мустақиллигини сақлаб қолади. Харакат иштирокчилари томонидан илгари сурилган талаблар ўзининг миқёслари, ҳамда устуворлиги жиҳатдан бир хил эмас. Улардан айримлари ҳозирги замоннинг энг ўткир умумбашарий муаммолари — тинчликни ҳимоя қилиш, атроф — муҳитни муҳофаза этишга бориб тақалса, баъзилари эса умумиллий вазифаларни: ишсизликни бартараф этиш, миллий озодлик тенг ҳуқуқлилик, уй — жойга эга бўлиш ҳуқуқи, унга тўланадиган ҳакни камайтириш, озиқ — овқат маҳсулотлари экологик софлик учун, ва бошқа талабларни илгари сурадилар. Ижтимоий — сёсий ҳаракатлар иштирокчиларининг, мқсади ва вазифаларига қуйидагилар киради: • жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатиш; • у ёки бу масала буйича ҳукумат сиёсатига таъсир кўрсатиш; • ўзлари яшаб турган жамиятни куч ишлатмасдан ўзгартириш; Демократик ҳаракатларнинг қарор топиши ва мустаҳкамланиши жараёнида, унинг алоҳида бўлимлари фойдаланадиган кураш шакллари ва усуллари юксалиб ва такомиллашиб - боради. Ҳозирги шароитда ҳам оммавий манифестация ва митинглар, имзоларни йиғиш — илгаригидек бу чиқишларнинг таркибий қисми бўлиб қолмоқда. Аммо вақт ўтиши билан янада кўпроқ уюшган характерга эга бўлган: тинчлик юришлари (ГФР, Дания, Финляндия) тинчлик ва қуролсизланиш учун ҳаракатлар куни (Франция, Италия, АКШ) тинчликнинг бҳорги, кузги юришлари катта аҳамият касб этмокда. Тинчлик лагерлари (Буюк Британия, Италия) тинчлик, поездлари, ГФР корхоналаридаги амал қилаётган тинчлик учун кураш қўмиталари демократик ҳаракатларнинг ноанъанавий усулларидир. Ижтимоий — сиёсий ҳаракатлар турли — туман кўринишларда намоёи бўладилар. Уларнинг асосий кўринишларига қуйидагиларни киритиши мумкин: "Фуқаролик ташаббуслари" (волонтаризм). Бу кўнгилли ҳаракатнинг негизида инсонпарварлик тамойилари ётади. Улар халқни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, ишсизликни бартараф этиш, давлат функцияларининг бир қисмини аҳолига бериш, ўз — ўзини бошқариш каби талаблар ва ташаббуслар билан чиқадилар. "Фуқаролик ташаббуслари" ҳаракатининг кучайиши ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. Бу хваракатлар дунёнинг кўплаб мамалакатларини, турли ижтимоий гуруҳларни ўз ичига қамраб олди. «Фуқаролик ташаббуслари» харакатида катта ёшдаги аҳолидан АҚШда -34млн. киши, Буюк Британия, Италия, Канада, Францияда 3млн. дан 5 млн.гача киши иштирок этдилар. Бу харакат соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, халқаро фаолият соҳаларида меҳр-шавқат, ҳайри-эҳсоннинг турли шаклларини ўз ичига олади. Волонтаризм ҳокимиятини номарказлаштириш, давлат функцияларининг бир қисмини уюшган аҳолига бериш орқали кишиларни сиёсий ҳаётнинг демократик шакли ва халқ ҳокимиятига жалб этиш воситаси сифатида майдонга чиқади. Муқобил турмуш-тарзи учун харакат. Бу харакат мамлакатнинг турмуш уклади Билан ҳайриҳоҳ бўлмаган аҳолининг катта қисмини (асосан ёшларни) ўз ичига қамраб олади. Унинг мақсади – атроф муҳитдаги, ижтимоий ҳаётдаги барча иллатлари тугатиш, ривожланган индустриал ва ноиндустриал жамиятнинг инсонга таъсирининг салбий оқибатларини бартараф этиш, жамиятни пастдан туриб ўзгартиришдан иборатдир. Муқобил харакат- бу ҳулқ-атворнинг янги тарзини; тинчлик, адолат, бирдамлик ва ўз-ўзини рўёбга чиқариш тамойиллари негизида тузиладиган ишлаб чиқариш, маданий тарбиявий ва ҳ.к. «муқобил» муассаларда меҳнатни ташкил этишнинг Янги шакллари Билан узвий боғланган майиший ва уй-жой жамоаларида оилавий ва шахслараро муносабатларнинг Янги шаклларини излаш ҳам демакдир. Экологик харакат. Бу харакатнинг мАқсади – инсон фаолияти ва атроф-муҳитнинг уйғун муносабатларини излаб топишдан иборатдир. Дунёда биринчи экологик партия 1973 йилда Буюк Британияда тузилган эди. Ҳозирги вақтда «яшил» депутатлар Ғарб мамлакатларнинг кўплаб парламентларида иш олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутатлари ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича муайян ишларни амалга оширмоқда. Бу йўналишда бир қатор қонунлар, дастурлар қабул қилинади. Ҳозирги вақтда халқаро экологик ташкилотлар қарор топди. Хусусан "Гринпис" (17 мамлакатдан 2.5 млн. кишини бирлаштиради), "Ер дўтлари" (34 мамлакатдан гуруҳар иштирок этадилар), "АЙФА" (ўмонларни мухофаза қлиш ёшлар федерацияси), "Табиатнинг ёш дўтлари" (Рарбий Европа мамлакатларида 1000 дан ортиқ марказлари бор) атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳайрли вa савобли ишларни олиб бормоқдалар. "Ёшлар ҳаракати". Бу ҳаракат асосан ёшларни қамраб олади. Бу ҳаракат ҳам ёшларга хос бўлган, ҳам умумсиёсйй, ҳам умумижтимоий бўлган мақсад ва вазифаларни ўз олдига қўяди. Ҳозирги ёшлар ҳаракати олдинги йиллардаги ёшлар ҳаракатидан анча фарқ қилади. Бу ҳаракатга анъанавий хокимият институтларига нисбатан чуқур танқидий муносабат, ўз қарашларини ифода этишда — мустақиллик, кенгроқ эркинлик, фаолият усулларида хилма — хиллик хос. Ҳозир дунёда 50 дан Ортиқ халқаро ёшлар ташкилотлари фаолият кўрсатмоқдалар. Улардан энг оммавий ва обрўлиси — Жаҳон демократик ёшлар федерацияси (ЖДЕФ) ва Халқаро Талабалар Итгифоки (ХТИ). Бу ташкилотларда дунёнинг барча минтақаларида 100 дан ортиқ мамлакатлардан прогрессив ёшлар ва талабаларнинг миллий уюшмалари кўрсатилгандир. Уларнинг фаолияти БМТ, ЮНЕСКО ва бошқа ҳукуматлараро тузилмалар томонидан тан олинади ва юқори баҳоланади. Ўзбекистонда ёшларнинг "Камолот" ижтимоий — сиёсий ҳаракати — мустақил юртимизнинг келажаги бўлган ёшларнинг маънавий баркамол, ватанпарвар, жисмонан соғлом бўлиши учун фаолият кўрсатади. Хотин-қизляр ҳаракати. Ҳозирги дунёдаги демократик ҳаракатларнинг турли йўналишлари орасида хотин — қизлар ҳаракати алоҳида кўзга ташланади. Сабаби, хотин — қизлар инсониятнинг ярмидан кўпини ташкил этади, моддий ва маънавий бойликларнинг тахминан 1,3 қисмини ишлаб чиқарадилар. Инсониятнинг ана шу қисмининг манфаатларини хотин — қизлар ҳаракати ифода этади ва ҳимоя қилади. Хотин — қизлар ҳаракатининг мақсади хотин — қизларнинг эркаклар билан тенглигига амалда эришишдир. Бу олийжаноб мақсадга эришиш йулида турли халқаро ташкилотлар рахнамолигида диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. 1976 йилдан 1985 йилгача бўлган давр БМТ томонидан "Тенглик, тараққиёт, тинчлик" шиори остида "Хотин — қизлар ўн йиллиги" деб эълон қилинган. Бу дунёнинг турли минтақаларида яшовчи аҳоли томонидан маъқулланди ва тан олинди. Ўзбекистонда, мана бир неча йилдирки, "Оила йили", "Аёллар йили", "Соғлом авлод йили", "Она ва бола йили" дастурлари асосида ҳукумат аёларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, шароитини яхшилаш, аёллар муаммоларига эътиборни қаратиш билан жиддий шуғулланади. Ўзбекистонда аёлларнинг "Тўмарис" ижтимоий ҳаракати, "Тадбиркор аёл" нодавлат уюшмаси фаолият кўрсатади. Ҳозирги вақтда "кулранг пантералар" ҳаракати мавжуд бўлиб, улар шунинг учун ҳам ўзларини "кулранг", деб атайдиларки, улар давлат сиёсатига аралашмайдилар. Бельгияда аёлларнинг "кексалар партияси" фаолият кўрсатиб келади. Ҳозирги хотин — қизлар ҳаракатининг йуналишларидан бири — неофеминизмдир. Феминистик ташкилотлар қатор мамлакатлардаги хотин — қизлар ҳаракатида асосий ўринни эгаллайдилар. Бунга АҚШ яққол мисол бўлади. Бу мамлакатдаги хотин — қизлар ҳаракатида феминистик мафкура энг ёрқин ва тўла ўз ифодасини топган. Кейинги йилларда феминисток мафкура ва ҳаракатда икки оқим: либерал ислоҳотчилик ва радикал оқимлар қарор топди. Либерал — ислоҳотчилик оқимининг вакиллари, хотин- қизларнинг эркаклар билан тенглигига индустриал жамият доирасида ижтимоий — иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, асосан тинчлик мафкурасини изчил қатъият билан ёйиш ва эгалитаризм принципларига биноан оилавий ролларни ўзгартириш орқали эришиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Улар шахснинг камол топиши учун мехнатнинг ролини алоҳида кўрсатадилар. Чунки кас6ий фаолият ўз қадр - қимматини ҳис этишга шаклланишига имкон беради, Бу оқим касб ва оила ролларининг уйғунлигини ёқлаб чиқадилар. Радикал оқим хотин — қизлар ҳаракатида ХХ асрнииг 60 — 70 — йилларида қарор топди. Бу оқим вакилларининг фикрича хотин — қизларни эксплуатация қилишнинг илдизи — генератив функцияларга бориб тақалади, биология масалалари — социал ва сиёсий, жинслар ўртасидаги муносабатлар — синфий муносабатлар ҳисобланади. Ёш хотин; қизларнинг — радикал қарашлари "Қизил пайпоқлар", "Феминалисткалар", "Жодугарлар""каби ташкилотларнинг фаолиятида ўз ифодасини топган. Бу ташкилотлар "тоқат қилиб бўлмайдиган" эркаклардан четлашишни, аҳолининг эркак қисми билан душманликда бўлишни тарги6 ва ташвиқ қиладилар. Феминистик ташкилотлар АКШдан ташқари Англия ва Скандинавия мамлакатларида кенг тарқалган. 1995 йил 27 мартда Тошкентда Узбекистон "Халқ бирлиги" ҳаракати ташкил топиб, унинг мақсади, Ўзбекистон халқининг бирлигини янада мустаҳкамлаш, фуқароларда мустақил Ўзбекистоннинг бугуни, келажагига нисбатан масъулиятни оширишдир. Манфаат гуруҳлари ва ижтимоий — сиёсий ҳаракатларнинг мақсади — ҳокимиятга эришиш эмас, унга кучли босим ўтказиб, керакли қарорларни қабул қилишга мажбур этишдан иборат, деб айтиб ўтдик, Бунинг учун ҳокимиятга бевосита эга бўлмаган ташкилотлар турли усуларни қўллайдилар. Манфаатли гуруҳларнинг ҳокимият органларида таъсир кўрсатишининг кенг тарқалган шакли — босим ўтказишдир. Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида лоббистлар — зарур ахборотларни тўплашга ва ҳокимият органларини ўзлари мансуб бўлган гуруҳлар фойдасига қаратилган қарорлар қабул қилдиришга қодир бўлган юқори малакали мутахассислардир. Лоббистлар ўзларининг мижозлари учун молиявий фойда ёки бошқа имтиёзларни қўлга киритадилар. Улар тез — тез манфаатли гуруҳлар билан сиёсий арбоблар, шу жумладан қонун чиқарувчилар ва ҳукумат аъзолари ўртасидаги турли келишувларда воситачи ролини бажарадилар ва шу билан мамлакатнинг сиёсий йўлини шакллантиришга муҳим таъсир ўтказадилар. Лоббизм ёки босим ўтказиш ҳозирги кунда санъат даражасига кўтарилган соҳага айланди. Унга оммавийлик, молиявий қудрат, ОАВларининг фаол иштироки, юқори малакавийлик, жамоатчилик фикри ва мададига суяниш хос. Лоббизм энг замонавий технологияларга асосланади. У тадбирларни компьютерлаш, "Интернет" орқали иттифоқчилар топиш, маълумотлар топиш, электрон почта орқали хат юбориш, видео — телефон анжуманларини ўтказиш, ер йулдошлари орқали дунёнинг турли чеккалари билан алоқа ўрнатиш сингари имкониятлардан тўлиқ, фойдаланади, Лоббизм реклама услубларидан тўла кўламда фойдаланади. У барча шаклдаги реклама, шу жумладан, тадбирни молиялаш, товарнинг силжиши (промоушн), бозорини ўрганиш билан шуғулланади. Босим ўтказиш технологиясининг муҳим жиҳати — жамоатчилик билан алоқалар соҳасидир. Лоббизм туғридан — тўғри амалга оширилганда - босим ўтказилиши зарур бўлган объектга шахсий учрашувда қариндошлари, дўстлари в ҳ.лар орқали таъсир этилади. Бавосита лоббизм — объектга ташқи таъсир ўтказиш билан унда масала ҳақида босим ўтказаётган гуруҳ нуқтаи назарини акс эттирувчи тасаввур шаклантиришдир. Унинг энг тарқалган йули — депутат сайланган округ сайловчиларидан келган хатлар ёрдамида босим ўтказиш. ХХ аср охиридаги лоббистик кампанияларда икки йуналиш анис намоён булди: 1) оммавий кампаниялар ташкил этиш билан бирга (бу- эсхи, бавосита лоббизм), ижтимоий фикрни реклама, жамоатчилик билан алокалар в.g. ёрдамида шаклантириш; 2) "худудлар" билан ишлашга эътибор кучайганлиги. Ахоли билан ишлаш сиёсатининг бир мухим кирраси мавжуд: ахоли ичида босим субъектларининг доимий мадад гурухлари ва бундай гурухларни укитиш тизими мавжудлиги (хат ёзиш коидалари, конунчилар билан мулокотнинг психологик ва ахлокий коидалари в.g.). 1 АДАБИЁТЛАР: 1. Узбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: “Узбекистон”, 2003. 2. Каримов И.А. “Узбекистонда демократик узгаришларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамияти асослари шакллантиришнинг асосий йуналишлари” 9-жилд. – Т.: 2002. 3. Каримов И.А. Бизнинг максадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, модернизация ва ислох этишдир. - Т:. “Узбекистон”, 2005. 4. Узбекистон XXI асрга интилмокда. - Т.: “Узбекистон”, 2000. 5. Политология.Укув кулланма. Т.А. Кодирий номидаги халк мероси нашриёти. “УАЖБНТ” маркази. 2002. 6. Юсупова Г.Х., Жабборов Х.Ж., Косимова Х.Х. Сиёсат назарияси. – Т.: 2003 7. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Сиёсатшуносликка кириш.Олий укув юртлари учун дарслик. – Т.: “Янги аср авлоди”. 2004. 8. Макаренков Е.В., Сушков В.Н. Политология: альбом-схем. - М.: 1998.